Лайли ва Мажнун (III- қисм) [Alisher Navoiy]

Лайли ва Мажнун (III- қисм) [Alisher Navoiy]
Лайли ва Мажнун (III- қисм) [Alisher Navoiy]
Изоҳлар
I
«Лайли ва Мажнун» ҳақидаги қисса араб халқлари орасида кенг тарқалгани ва ғоят машҳур бўлгани ҳақида академик И. Ю, Крачковский шундай ёзган эди: «Шарқда Лайли ва Мажнун Ғарбдаги Ромео ва Жулъеттага нисбатан машҳурроқдир».
Ибн Қутайба, Ал-Жоҳиз, Абу Бакр ал-Волибий ва бошқа араб олимларининг асарларида Лайли ва Мажнун ҳақидаги турлигтуман ривоятлар берилади. Бадиий адабиётга келганда Низомий Ганжавий, Xусрав Деҳлавий, Ашраф, Жомий, Амир Шайхим Суҳайлий қаламига мансуб достонлар яратилди. Туркий тилда эса Гулшаҳрий, Ошиқ Пошо, Шаҳидий каби шоирлар Лайли ва Мажнун орасидаги ишқ саргузаштлари ҳақида ўз достонларида айрим парчалар бердиларки, «бу парчалар Лайли ва Мажнун афсонасининг туркий тилдаги дастлабки куртаклари сифатида аҳамиятлидир» (Т. Аҳмедов. Алишер Навоийнинг «Лайли ва Мажнун» достони. Т, «Фан», 1970, 29-6).
«Лайли ва Мажнун» Алишер Навоий «Хамса»сининг учинчи достони бўлиб, 1484 йилда ёзилган. Достоннинг кириш бобларидан бирида Навоий анъанани давом эттириб, бу мавзуда асар ёзган салафларини чуқур ҳурмат ва эҳтиром билан тилга олади. Улардан фарқли ўлароқ асарини туркийда ёзганини алоҳида таъкидлайди.
Навоий Низомийнинг достонини «қалъа»га, Деҳлавийникини яхши безакли «қаср»га ўхшатиб, ўзининг достонини эса «қалъа» ва «қаср» атрофидаги шаҳар ва боғларга қиёс этади. Шоир ўз асарини «Фироқнома», «Номаи дард» деб ҳам атайди[1].
«Бу достоннинг асосий ғояси ҳам, қаҳрамонлари ҳам, сюжети ҳам Низомийда қандай бўлса, Xусрав Деҳлавий, Жомий, Навоий, Фузулий ва бошқаларда ҳам шундайдир. Шунга қарамай, бу авторларнинг ҳаммаси оригинал асар ёзган. Чунки бу қиссани ҳар қайси санъаткор ўзи яшаган тарихий шароитдан келиб чиқиб, ўз индивидуал стили ва шоирлик темпераменти билан куйлаган» (Қаранг: А. Ҳайитметов. Навоийнинг ижодий методи масалалари, Т., 1963, 117-6.).
«Лайли ва Мажнун»нинг бошлапиш қисми бир неча анъанавий боблар билан бошланади.
1. Шарқ мумтоз адабиётида аниқ анъана мавжуддир. Унга кўра ҳар қандай асар Xудонинг мадҳи— ҳамд, ундан илтижо - муножот, Муҳаммад лайғамбар таърифи - наът каби махсус боблар билан бошланади.
Навоийнинг «Лайли ва Мажнун» достонининг I боби ҳам худди шу анъанага мувофиқ Xудо мадҳига бағишлангандир. Унда шоир даврнинг буюк сўз устаси ва файласуф олими сифатида оламнинг яратилиши, тун, кун, ой, қуёш, юлдузларнинг, баҳор, куз, қиш фасллари ва улардаги табиатнинг ўзнга хос жилолари, инсоннинг табиат ичида яратилиши, ёъқдан бор, бордан ёъқ бўлиши - булар ҳаммаси Xудонинг беқиёс қудрати ва улуғлигининг ифодаси экапини таъкидлаб, унга ҳамду санолар ўқийди. У ўзининг тажаллисн билан ҳамманинг дилига завқ бағишлайди. Навоий яратувчннмнг «ҳар ссридаги тажаллиси жаҳонда Лайли бўлиб кўринади, жилва қилади, унинг бу хусусиятн эса яратилганларни Мажнун қилмокдир»,- деб ёзади:

Эй ҳар сориким, қилиб тажалли,
Ул мазҳар ўлуб жаҳонда Лайли.
Эй оники Лайли айлаб отин,
Мажнун қилмоқ қилиб сифотин.
Навоий ўз даврининг мукаммал билимли фарзанди. Уни илоҳ илмидан четлаб тасаввур қилиш мумкин эмас, албатта. Ҳозирги янгича фикрлаш жараёнида шоир асарларини унинг илоҳга, тасаввуфга оид қарашлари билан боғлиқ ҳолда ўрганишга эътибор берилмоқда. (Қаранг: Н. Комилов ва Б. Эралиев. «Ишқ оташининг самапдари», Шарқ юлдузи. 1991, 11). Жумладан, «Лайли ва Мажнун» достони соф илоҳий севги асари сифатида таҳлил этилади. Ваҳоланки, Навоийнинг буюклиги ва мутафаккирлиги шундаки, «Лайли ва Мажнун»да гарчи тасаввуфга оид талқинлар бўлса-да, воқеалар замирида киши қалбини ларзага солувчи фожиавий-мажозий ишқ қисмати, ижтимоий адолацизлик тасвири шу қадар ҳаётий тасвирланганки, бундан шоирнинг ўзи ҳам қаттиқ изтиробга тушади ва «Йиғлай-йиғлай тугатдим охир» деб қиссага якун ясайди. «Лайли ва Мажнун» достони дунёвий адабиётнинг энг гўзал намуналаридан бири саналади.
Мажнун - телба, девона, жинни демакдир. «Шарқдаги энг машҳур қаҳрамонлардан. Қадимий араб манбаларининг шаҳодат беришича, Мажнун тарихий шахс бўлиб, Арабистондаги Бани Омир қабиласига мансуб бўлган. Мажнуннинг ошиқлик қисмати ҳақида Шаркда жуда кўп ривоятлар тўқилган. У Низомий, Деҳлавий, Навоий каби улуғ санъаткорларнинг ижодида фожиавий қаҳрамон сифатида ўрин эгаллаган». (Алишер Навоий, мукаммал асарлар тўплами. VII том, 359-6). Xудди шу фикрлар Лайлига ҳам тааллуқлидир. Лайли араб манбаларида кичик эпизод образ - кўринишга эга бўлган. Ибн Қутайба ўзининг «Китоб уш-шеър ваш-шуаро» номли асарида Лайли ҳақида сўзлаш Мажнунни гапиртириш учун асосий калит эди, деган муҳим фикр билдиради. Низомийдан бошлаб, бу фикр маҳорат билан ривожлантирилди ва Лайли достонда мукаммал, этук, баркамол аёл образига - севги ва вафо рамзига айлантирилди. Айни вақтда достонда Навоий Лайли ва Мажнунлар образи орқали мажозни ошиқ-маъшуқлар тимсолини гавдалантирган.
2. Ушбу байт «Хамсанинг 1960 йил нашрида тушиб қолган. Биз уни «Лайли ва Мажнун»нинг танқидий матни асосида тикладик.
3.Жаллат алоуҳу эа шаънуҳ—фабча: унинг эзгуликлари ва шаъни улуғ демакдир.

II
1. Мазкур бобда шоир худога муножот қилиб. уни борлиқни яратган ягона ва олий зот деб қарайди ва ўз гуноҳларини, хатоларини кечиришни илтижо қилади. Шоир достонни ёзишга киришар экан, худодан ўзига мадад ва кўмак сўрайди. Бунда Навоийнинг илоҳга ишончи, юксак эътиқоди, диний қарашлари ўз ифодасини топгандир.
Навоийнинг умри охирларида ёзилган ва шоир таваллудининг 550 йиллиги муносабати билан турли (ўзбек, рус, инглиз, немис, форс) тилларида чоп этилган «Муножот» асарида эса унинг достонлари таркибидаги аввалги бобларидаги муножот яхлит, кенг кўламда ёритилиб, адибнинг бу хусусдаги ғоявий нияти баён этилади. (Қаранг: Алишер Навоий. Муножот. Т., 1991. Нашрга тайёрловчи ва сўзбоши муаллифи С. Ғаниева).
Муножотларда руҳий, маънавий поклик, имон ва эътиқод софлиги инсон камолоти учун ҳаётий зарурат экани таъкидланади.
Навоий Оллоҳдан илтижо қилиб ёзади:

Ҳар неча эмас манга бу осон,
Лекин санга бордур асру осон.
Боқ дарду малолатимға, ёраб,
Раҳм айла бу ҳолатимға, ёраб,
Лутф айла ўзум сори нўлум чек,
Чектинг чу ёълум тутуб қўлум чек...
Чун олима қўймадинг ёвуз ёъл.
Сайр ичра насибим айла туз ёъл.
Шукрунгға тилимни қойил айла,
Саждангға бошимни мойил айла.
Ўксутма ҳидоятингни мендин,
Кам қилма иноятингни мендин...
Ҳар қиссада шукр сол тилимға,
Ҳарғуссадасабрберилимға...
2. Шаянлшлоҳ - арабча: худо ёълида бирор нарса (бер!) демакдир.
3. Моарафнок - арабча: сени этарли танимадик, маъносини билдиради.
4. Ана афсаҳ— арабча: мен сўзга чечанман, демакдир.
5. Лоухси — арабча: сон-саноқсиз, санай олмайман, деган мазмунни англатади.

III
1. Ушбу бобда Навоий Муҳаммад пайғамбар мадҳига ўтади. Шоир Муҳаммад пайғамбар ислом динининг асосчиси, худонинг эрдаги расули ҳамда анбиёларнинг охиргиси, унинг барча яхши хислатлари, каломи эл учун ўрнак ва табаррук экаплигини таърифлайди.
Муҳаммад пайғамбарнинг ҳар бир сўзи мусулмонларга ҳам қарз, ҳам фарз деб таъкидланади:

Буйруғларинг элга қарз янглиғ,
Суннатларинг элга фарз янглиг...
Рухсорики келди қурси хуршед,
Ул меҳр қамарваш ўлди жовид.
2. Кашшамси нисфуннаҳр— арабча: кун ўртасидаги (жазирама) қуёшга ўхшайди, деган маънони англатади.
3. Кунту набийян - арабча: «Мен пайғамбарман», деб бошланадиган ҳадисга ишора.
4. Жибрил— Жабраил сўзининг қисқарган шакли. Xудо билан пайғамбар ўртасида воситачи, ваҳий келтирувчи фаришта номи.
5. Сулаймон - исломда пайғамбар ва шан - шавкатли подшоҳ ҳамдир. Ривоятларга кўра, унга эру осмон, шамол, деву пари, барча ҳайвонот олами бўйсунган. Униш тахтини девлар кўтариб шамол учириб, қушлар эса бошига соябон бўлпшар экан. Бир Кун Ҳудҳуд Сулаимонга Сабо шаҳри ва унинг маликаси Билқис ҳақида хабар келтирадп. Бу икки байтда шунга ишора қилиб талмеҳ орқали Жабраилнинг Муҳаммад пайғамбарга пайк - хабар этказиб туришини Ҳудҳуднинг Сулаймонга хабар этказишига қиёс этилмоқда.

IV
1. Диний манбаларга кўра, Муҳаммад пайғамбарнинг Маккадан Қуддусга бориши ва у эрдан Буроқ отига миниб кўкка чиқиши ва худо билан мулоқотда бўлиб қайтган туни - Меърож туни деб аталади. Мазкур бобда Навоий анъанани давом эттириб, шу воқеани зўр маҳорат билан тасвирлайди. Бунда Муҳаммад пайғамбарнинг сайёралар, юлдузлар, ўн икки бурж аро кўкка кўтарилиши тасвири ажойиб манзара касб этади. Навоий илми нужумдан яхши маълумотга эга бўлганлиги сабабли сайёра, юлдузларнинг номларинигина амас, уларнинг хусусиятларини ҳам кўзда тутади на ташхис санъатидан фойдаланиб, коинотдаги жонсиз нарсаларни инсоний сифатларда жонлантиради ва Меърож тунининг мўъжизавий ҳолатини тасвирлайди: «Гардун кўзини унинг- пайғамбарнинг юзига очади, анжум эса дирамин юзига сочади»; ҳаммаёкда уни ҳуррамлик билан кутиб оладилар:

...Баҳромкўриббийикжанобин,
Ташлаб қиличин, ўпуб рикобин.
Биржисқа чун этиб рикоби,
Иш анға саодат иктисоби.
Сойислиғига Зуҳал уруб фол.
Газ дастаси била қўлида гирбол.
Савру Ҳамал айлабон фиғонлар,
Қурбони анинг қилурга жонлар...
Баҳромни Миррих ҳам дейдилар; Форсларда Баҳром, юнонларда Марс сайёраси. Уни уруш ҳомийси ҳисоблаганлар. Қадимги илми нужумга кўра Баҳром бешинчи фалак сайёраси бўлиб, эрдан кичик, тўртинчи ўринда туради. Бу байтда шоир Муҳаммад пайғамбар Меърожга кўтарилганда, уни кўрган Баҳром қўлидан қиличини ташлаб, отининг рикоби - узангисини ўпади, дея таърифлайди. Шоир бу воқеанинг мушоҳидлари сайёралар эди, демоқчи бўлади. Биржис - Муштарий (Юпитер) сайёрасининг форсча номи. Илми нужумда бу сайёрани «Саъди акбар» ва «Фалак қозиси» ҳам деб юритилади, жойи бешинчи фалакда дейдилар. Шоир бу байтда Муҳаммад пайғамбар отининг узангисини Баҳром ўпди, кейин Биржисга рикоби этишти ва бундан у ғоят саодатманд бўлди, дейди.
Зуҳал - Сатурннинг арабча номи, Кайвон ҳам дейилади. Жойи олтинчи фалакда экан. Шоир бу байтда Зуҳал сайёраси Муҳаммад пайғамбарга отбоқар бўлишни орзу қилганини таърифлайди. Савр - эски астрологияда осмондаги ўн икки буржнинг иккинчиси. Қуёш йили ҳисобида апрелъойигатўғрикелади.
Ҳамал - ўн икки буржнинг биринчиси, унга қуёш март ойида киради. Қуёш йили ҳисобида биринчи ой номи март ойига тўғри келади
2. Вал-Лайли изо ягшо - арабча: тун қоронғуси билан қасам ичаман.
3. Мозог— арабча: Муҳаммад пайғамбар ўзи ва кўзи мадҳ этилган оятдаги сўз.
4. Ва мотага - арабча: Муҳаммад пайғамбар мадҳ этилган оятдаги сўз.

V
1. «Олдида гавҳар бир қатра сувдек туюладиган сўз гавҳари васфида бир неча сўз демоқ. «Беш хазина»си олдида Қорун хазинаси вайронадек кўринадиган Ганжа ҳакими таърифида ганж сочмоқ: Кашмир жодулари унинг олдида ип эшолмайдиган Ҳинд сеҳргарини унинг гавҳари шодасига тизмоқ ва ўз назмнинг чурук ипини ва узуқ торини ҳам уларга уламоқ». Бу бобда Навоий ўзидан аввалги салафларининг «сўздан қандай фойдаланганлари ҳақида, сўзнинг қиммати, уни ҳеч қандай дурру жавоҳирлар билан тенглаштириб бўлмаслигини, сўз бир денгиз бўлиб унинг тубида чексиз маъно олами яшириниб ётганини таъкидланди. (Қаранг: Лайли ва Мажнун, Ўзбек адабиёти тарихи, 2-жилд, 1977, 259-6.).
2. Қорун - беҳисоб бойликка эга бўлган диний афсонавий шахс. Навоий ўзининг «Тарихи анбиё ва ҳукамо» асарида Қорунни Мусо пайғамбар қариндошларидан экани, илму фазилатда ўткир, айниқса, кимё фанида моҳир, қобилиятли киши бўлганини ёзади. Кейинча, у кўп олтин тўплаб, катта бойликка эга бўлади. Xазинаси билан бирга унинг хасислиги, имонсизлиги оша боради. У худони ҳам тан олмай қўяди. Мусонинг уни динга, эътиқодга чақиришига ҳам парво қилмайди. Натижада Мусонинг дуобадига учрайди, тамоми хазинаси, бойлиги билан уни эр ютади. (Қаранг: Навоий, Асарлар, XV жилд, Т., 1968, 215-6.)
3. «Панж ганж» («Беш хазина»)—Низомий Ганжавий (1141-1204)нинг яратган достонларн кўзда тутилмокда. Улар «Махзан-ул-асрор» («Сирлар хазинаси»), «Хусрав ва Ширин», «Лайли ва Мажнун», «Ҳафт пайкар» («Етти гўзал») ва «Искандарнома»дан иборат. Маълумки, Низомий биринчи бўлиб, беш достонни яратган, бу билан хамсачиликни бошлаб берди. Навоий ўзининг «Хамса»си таркибидаги ҳар бир достоннинг кириш қисмида Низомий ва унинг «Панж ганж»ини катта ҳурмат ва самимият билан тилга олади.
4. «Ҳинд сохири»- хамсачилик анъанасига асос солган Амир Xусрав Деҳлавий кўзда тутилади. Xусрав Деҳлавий (1253-1325) Шарқ шеъриятининг улкан санъаткорларидан. У ўзининг оташин шеърий ғазаллари ва «Хамса»си билан машҳур. Xусрав Низомий «Панж ганж»ига биринчи бўлиб назира битган шоир, бинобарин, хамсачилик анъанасини бошлаб берди. Низомий достони «Лайли ва Мажнун» деб номланган бўлса, у ўз асарини «Мажнун ва Лайли» деб атаган.
5. Қоналлоҳу ламякун мааҳ шай - арабча: Оллоҳ таоло билан бирга ҳеч ким ёъқ, яъни у ёлғиз, демакдир.
6. «Сени дур дейдилар. Бу - маъқул гап эмас. Сен руҳ жавҳарисан, дур қуруқ сувнинг ўзи-ку!»
7. «Демак сени дурга ўхшатиш, худди дурни шудрингга ўхшатишдир».
8. «Тил сенинг зикринг билан юксаклик эгаси, тишлар эса унга инжу тасбеҳи бўлди».
9. «Ганжада маскан тутган зар сочувчи нишидан ўзга бир киши— бу тил билан мақсадга эришолмади». Бу байтда Низомий Ганжавий ва унинг «Лайли ва Мажнун» достони назарда тутилади.
10. «Унинг яширин хазинаси шараф айвони, хазиначиси эса лутф мезонидир», демакдир.
11. «Маънонинг хосхонасини эгаллаган ҳам, сўз қизини турли тақинчоқларга ғарқ этган ҳам у».
12. Тур - Арабистондаги тоғ. Афсоналарга кўра, Тур тоғида Мусо пайғамбар худонинг жамолини кўришга чиқади. Қоф - бутун эр юзини ўраб олган деб хаёл қилинган афсонавий тоғ. Ансо — афсонавий қуш. Гўё қушларнинг подшоҳи бўлиб, унинг ошиёни шу тоғда экан.
13. Афсаҳул-каломи - Энг фасиҳ нутқлиси, равшан баён этгувчиси.
14. «У Ганжада хазинадек яширингану, лекин беш хазинага белги қўйиб кетган».- Бу эрда гап Низомий ва унинг беш достони устида бормоқда.
15. «Бу хазинада маъни инжулари бўлиб, сўз ва иборалари эса унинг тилсимидир, лекин бу тилсим шундай мустаҳкамки, буни ҳар бир темир қўрғонни эгалловчи ҳам очишдан ожизлик қилади».
16. Кашмир - Осиёда, Ҳималай ва Тибетнинг ўртасида жойлашган тарихий диёр. Кашмир тўғрисидаги дастлабки маълумотлар милоддан аввалги 6 асрга оид манбаларда учрайди.
17. «Ундаги ёзувлар Бобил мамлакатининг катта ёълидай, қамиш қаламининг ичи эса Бобил чоҳидир». Бобил - Чоҳи Бобил - афсонага кўра Бобил аталган шаҳарда бир қудуқ (чоҳ) бўлиб, кўкдан эрга тушиб гуноҳ ишлар қилган икки фаришта чоҳда ётар экан, бу чоҳни сеҳр манбаи ҳам дейдилар. Бу эрда Xусрав Деҳлавий ижодини Бобилнинг катта ёълига, қаламининг кавагини мазкур чоҳга ўхшатилади.
18. «Беш махфий хазинани ўз бағрига олган тошдан яратилган қалъа рўпарасида беш қаср тикланди». «Беш қалъа»дан мақсад Xусрав Деҳлавийнинг «Хамса»сини қайд этмоқ.
19. «Мўъжиза билан сеҳр орасидаги тафовут Каъба олдидаги бутчалик каттадир».
20. Ашраф - XIV асрнинг II ярмб ва XV асрнинг бошларида яшаб, ижод қилган хамсанавис шоир. Унинг тўлиқ исми Ашраф ибн Шайх ул-ислом Абу ал-Ҳусайн ибн ал-Ҳасан ал-Мароғий ат-Табризийдир. Алишер Навоийнинг «Мажолис ун-нафоис» тазкирасида Ашраф ҳақида шундан маълумотлар берилган: «Мавлоно Ашраф— дарвешваш ва номуродшева киши эрди. Ва кийиз бўрк устига қурчуқ чирмар эрди. Ва эл билан доғи омизиши оз эрди. Кўпрак авқот «Хамса» татаббуъиға сарф қилур эрди, то ул китобни туготур тавфиқи топти, воқеан ўз хурди холиға кўра ямон бормайдур. Афв фазилатида «Хамса»сидан бу байт яхши воқеъ бўлибтурким:

Ба назди касе к-ў ба донеш меҳ аст,
Зи мучрнм куши чурм бахши беҳ аст...
Мазмуни: Билимда илғор бўлган киши қошида гуноҳкорни ўлдиришдан гуноҳини кечиш яхшидир. (Алишер Навоий, Асарлар, 12-том, Т., 1960, 14-бет).
21. Бу эрда «учинчи номаи дард» «Лайли ва Мажнун» достонидир. Бироқ яқин вақтларгача рус шарқшунослигида «Лайли ва Мажнун» Навоий «Хамса»сининг иккинчи достони деган фикр олга сурилган. Ҳатто Е. Э. Бертелс, А. Климович, Е. М. Мелетинскийлар ҳам шундан талқин қиладилар. Навоийшунос олим Т. Аҳмедов эса ўзининг «Лайли ва Мажнун» ҳақидаги монографиясида мазкур байт мазмуни ва умуман Навоийнинг достонларининг қўлёзмаларидаги тартиби ва бошқа маълумотларга таяниб юқоридаги қарашнинг хато эканлигини асослаган. (Т. Аҳмедов, Алишер Навоийнинг «Лайли ва Мажнун» достонн. Т., 1970, 35-36-бетлар).

VI
1. «Валийлик осмонининг жаҳонга нур таратувчи юлдузи тўғри ёъл кўрсатиш конининг соф гавҳари, шеърият авжи фалагининг ҳашамли қуёши ва маънолар жомининг тоза май ичувчи ринди, яъни мавлоно Нуриддин Абдураҳмон Жомий мадҳида нукта сурмоқ ва унинг жомидаги дурдани синдирмоқ».
2. Абдураҳмон Жомий - (1414 йил Жом вилоятининг Xаргарда даҳасида туғилиб 1492 йили Ҳиротда вафот этган) форс-тожик адабиётининг йирик намояндаси гениал шоир мутафаккир олим, Навоийнинг яқин дўсти ва устозидир. У яратган турли мавзудаги асарлар саноғини 99 га этказадилар. Бунга фалсафа, тарих, адабиёт, тил, музика, муаммо, аруз, шеърият ва бошка соҳалардаги ишлари мансубдир. Жомий салафлари Низомий, Xусрав Деҳлавинларга татаббуъ қилиб этти достонни ўз ичига олган «Ҳафт авранг» асарини яратди. Ундаги достонлар «Туҳфат ул-аҳрор» («Ҳимматлилар туҳфаси»), «Силсилат уз-зиҳаб» («Олтин занжирлар»), «Соломон ва Абсол», «Сабҳат ул-аброр» («Яхши кишилар тасбеҳи»), «Юсуф ва Зулайҳо», «Лайли ва Мажнун», «Хирадномайи Искандар» («Искандарнинг донишмандлик китоби»). Навоийнинг илмий-ижтимоий фаолиятида Жомий унга маслаҳатгўй ва раҳнамоё қилган. «1476-1477 йиллар орасида Навоий Жомийни ўзига пир сифатида танлаган эди. Бу уларнинг дунёқарашидаги яқинликни кўрсатувчи энг характерли ҳолдир». (А. Ҳайитметов, М. Мирзааҳмедова. Алишер Навоийнинг ҳаёт ёъли. Қаранг: Ўзбек адабиёти тарихи. 2-жилд. 63-бет).
Навоий «Хамса»га кирган ҳар бир достон муқаддимасида, «Мажолис ун-нафоис»да Жомийга махсус ўрин ажратади. Навоий Жомийга бағишлаб «Хамсат ул-мутаҳаййирин» асарини ёзади. Жомий ва Навоий ўзларининг «Лайли ва Мажнун» достонларини бир йилда (1484) тугаллаганлар. Шу сабабли Навоий устозининг мазкур асаридан баҳраманд бўла олмаган.
3. «Бош оғриғига сандал ёғочини майдалаб пешонага суркалгани каби, фаришта Жомий кавшлари гардини юзига суртади».
4. «Букилишдан хассаси бошида пайдо бўлган тоб, икки жаҳонни тортмоқ учун илмоқдир».
5. «Учидаги найзаси ғазабга кирса, дев билан шайтонларни кўр қилади».
6. Бу икки байт мазмуни: «Тасбеҳига банд қилинган юз дона юз файз қушларини овланди. Доналар белидаги торни жаҳон халқи учун маҳкам ип деб бил».
7. «Унинг ювинадиган идиши фалак денгизидир. Ундан томган ҳар қатра сув энг ноёб дур бўлади».
8. Каъб - оёқнинг тўпиғи демакдир. Шоир бу эрда азизларнинг товони теккан эр—муридлар йиғиладиган даврани назарда тутади.
9. «Лақаби ҳам жаҳонга нур таратади. Зоти билан ҳам нуран ало нурдир». Бу эрда шоир «Нуриддин» сўзига ишора қилиб «нур устига нур» иборасини қўлламоқда.
10. Бу беш байтда сўз Жомий томонидан яратилган асарлар («Туҳфат ул-аҳрор», «Силсилат уз-зиҳаб», «Сабҳат ул-аброр», «Юсуф ва Зулайҳо», «Девон»и) устида бормоқда.

VII
Бу боб Султон Ҳусайн Бойқаро мадҳидадир.
1. Султон Ҳусайн Бойқаро Темур кўрагон наслидан бўлиб Мирзо Манмур бинни Мирзо Бойқаронинг ўғлидир. У 1438 йили туғилган, 1469 йили Ҳирот тахтига ўтириб, 37 йил ҳукмронлик қилган. Навоийнинг болаликдаги дўсти бўлган. У Ҳусайний тахаллуси билан шеърлар ёзган. Бизгача унинг дсвони этиб келган. Унинг қаламига насрий «Рисола» ҳам
мансуб. У 1506 йилда Ҳиротда вафот этди. Ҳусайн Бойқаро имкон борича мамлакатда илм-маърифатни, маданиятни тараққий эттиришга интилди. Xондамир Султон Ҳусайн Бойқаронинг вилоятларини обод қилиш, бинокорлик ва деҳқончилик ишларини ривожлантириш юзасидан тузган режалари ҳақида сўзлайди. (Қаранг: Xондамир, «Макорим ул-ахлоқ», Т. 1948. 61-6.)
Бобур Ҳусайн Бойқаронинг замони ҳақида ёзади: «Султон Ҳусайн Мирзонинг замони ажиб замона эди, аҳли фазл ва беназир элдин Xуросон, батахсис Ҳирот шаҳри мамлу эди. Ҳар кишинингким, бир ишга машғуллуғи бор эди, ҳиммати ва ғарази ул эрдиким, ул ишни камолга тегургай».
Навоий Ҳусайн Бойқаро ҳақида деярли ҳамма асарларида ёзади, «Мажолис ун-нафоис» тазкирасининг саккизинчи мажлисини Ҳусайний шеърияти таҳлилига бағишлайди. Унинг насрий рисоласига жавобан (1485 й.) ўзининг «Назм ул-жавоҳир» асарини ёзади ва асар муқаддимасида буни эътироф этади ва Ҳусайн Бойқаро шаънига мадҳиялар ўқийди. Ҳусайн Бойқаро Навоийнинг давлат арбоби сифатидаги фаолиятини, ижодини қўллаб-қувватлаган. Улар самимий дўст бўлганлар.
2. Жунайд - Саййид ут-тоифа Жунайд Бағдодий. У ҳақда Алишер Навоий «Насоим ул-муҳаббат» асарида шупдай маълумотлар беради: «Иккинчи табақадиндур ва кунияти Абулқосимдур ва лақаби Қаворирий ва Зажжож ва Xарроз Қаворирий ва Зажжож андин дебтурларки, отаси шиша сотар эрмиш ва Xарроз анинг учунки, харз санъатин билур эрмиш.
Асли Ниҳованддиндур. Таваллуд ва маншаи Бағдоддин ва Абу-Савр мазҳабида бўлур эрмишки, Имом Шофийнинг улуғроқ шогирдидур ва баъзи дебтурларки, Суфён Сурий мазҳабида эрмиш...
Жунайд икки юз тўқсон эттида (909 й.) дунёдин ўтубтур. «Табақот» китобида Қаширий рисоласида бу навъ битибтур ва Имом Ефиий тарихида тўқсон саккизда дебтур ва баъзи тўқсон тўққизда дебтур». Ҳижрий икки юз тўқсон этти деганда - ҳозирги йил ҳисобимизда тўққиз юз тўққизинчи йил англашилади, деб изоҳлайди Р. Комилов. (Алишер Навоий, Асарлар, 15-том, 1968. 79-80-бетлар).
Мазкур байтдагн «Жунайди Сони» яъни иккинчи Жунайд дейилганида Ҳусайн Бойқаро кўзда тутилади.
3. Ғозий - Ҳусайн Бойқаропинг унвони бўлиб «Шоҳи Ғозий» деб ҳам юритилади.
4. Бу байтда шоир Ҳусайн Бойқаро шаънида муқаддас оятлардагидек сўзларни айтиш мумкин, унинг одиллиги эса шариатни ҳимоя қила олади, демоқчи бўлади.
5. Бу байтлар умуман шу бобнинг ўзи ўта мадҳии мазмукда бўлиб Навоий Ҳусайн Бойқарони кўкларга кўтаради. Айни чоқда, Навоий Ҳусанн Бойқаронинг ўткир зеҳн эгаси эканини таъкидлайди. Унинг давлат иши билан банд бўлиб илм билан шуғуллана олмаса-да, лекин иқтидори ҳар қандай масалани пайғамбар каби ҳал қилишга қодир эди, деб қайд этади.
6. Набийи мурсал - юборилган, пайғамбар.
7. Фиқҳ - (арабча билиш, тушуниш демакдир) - мусулмон динининг ёъл-ёъриқлари, қоидалари тўғрисидаги ҳуқуқ илми, яъни хуқуқшунослик.
Фиқҳ —диний ҳуқуқшунослик сифатида икки соҳадан: шариат манбаларини ишлаб чиқиш ва шариатни аниқ соҳаларга татбиқ қилишдан иборат бўлган.
8. Абу Ҳанифа - Имом Аъзам Нуъмон ибн Собит (699-767) - машҳур имом, Ҳанафия мазҳабининг асосчиси. Абу Ҳанифа Куфада туғилган. Ҳаммод Ибн Абу Сулаймондан ҳадис илмини ўрганган. У биринчи бўлиб фиқҳ илмини фарз, суннат ва шарт каби бобларга ажратган.
9. Жамшид - Эроннинг қадимги подшоҳларидан бири. Жамшид жоми - Жамшид ясаттирган тилсимли жом. (Навоийнинг таърифича, Жамшид ҳакимларга буюриб, иккита жом ясаттирган, бирининг оти Жоми ишратфизой - бу жомдаги май ичган билан тугамас, тўлиқ тураверар ва қийшайтирилса ҳам тўкилмас экан. Иккинчисининг оти Жоми гитийнамой - бу жомда дунёда юз берган ҳодисалар кўриниб турар экан. Бу жомни - Жоми жаҳонбин ҳам дейдилар).

VIII
1. Бу боб Султон Бадиуззамон мадҳида ёзилган.
2. Султон Бадиуззамон Мирзо - Ҳусайн Бойқаронинг катта ўғли. Астробод внлоятининг ҳокими, отаси вафотидан сўнг укаси Музаффар Мирзо билан бирга мамлакатни бошқаради.
Навоий «Мажолис ун-нафоис»да у ҳақда шундай дейди: «Ҳусни сурат ва ҳусни сифат била ораста ва жамоли зоҳирий ва камоли ботиний била пиқроста йигитдур. Разм атворидин отар-тутарда дилписанд ва базм асбобидан ичмак ва бағишламоқда бемонанд. Табъи ҳач назм услубида мулойимдур». (Навоий, Асарлар, 12-том, 174-бет).
Балхни талашиб, Бадиуззамоннинг Ҳусайн Бойқарога қарши чиқиши мағлубиятга учрайди. Шу низо оқибатида Бадиуззамоннинг ўғли Мўмин Мирзо қатл этилади. 1497 йил охирларида юз берган бу даҳшатли воқеадан сўнг Ҳусайн Бойқаро ва Бадиуззамон муносабатлари янада кескинлашади. Лекин 1506 йилда Шайбонийнинг Балхга юриши уларни бир қадар бирлаштиради. Улар Мурғоб томон отланадилар. Аммо ёълда 1506 йил 5 майда Ҳусайн Бойқаро вафот этади. Шайбоний Ҳиротни забт қилгач, Бадиуззамон Эронга Исмоил Сафавий ҳузурига қочади. «Мажолис уи-нафонс»нинг форсча таржимони Муҳаммад Қазвиний маълумотига кўра, турк султони Салимхон Табризни эгаллагандан сўнг Бадиуззамонни иззат-икром билан Истанбулга олиб кетади. Бадиуззамон тез орада тоуп (вабо) касалидан вафот этади. Навоий Бадиуззамон сиймосида давлатни идора этиш сиёсатини пухта билган, илмлардан хабардор, адолатга таянган валиаҳдни кўрар, ундан доно панд-ўгитларини дариғ тутмас эди. «Муншаот» таркибида Бадиуззамонга ёзилган мактублар ана шулардан далолат беради. (Қаранг: С. Ғаниева «Муншаот». Ўзбек адабиёти тарихи. 11 том. Т., «Фан» 1977, шу муаллиф «Навоий қомуси» саҳифаларида. Бадиуззамон. Санъат. 1990. 10-сон).
Шоир достонининг бу боби ҳам бошқа аксар асарларидаги каби Бадиуззамон Мирзо мадҳига бағишлангандир.
3. Бадиуззамон - замон аҳлининг ажойиб гўзали, нодири, демакдир.
4. Чавгон -«Гўй ва чавгон» ўйинида от устида туриб гўй - тўпни тутиб, тўхтатиб олинадиган учи эгри узун таёқ.
5.Савлажон — чжтои.

IX
1. «У тун дағдагаси таърифидаки, савдойи ишқ аждаҳосининг дами ўтининг тутуви ва юлдузлари оламин ўртайдиган ўша оловнинг ёлқинлари эди: шундай тунда хаёл сайёҳи кўргиликлар отига миниб ҳар томон ёъл олмоғи ва ишқнинг юз офатлик даштига этмоғи; офат ёғинларидан бало довулига қолмоғи ва бало яшинлари унинг жонига шавқ ва муҳаббат ҳароратини солмоғи; ишқ дури шамчироғини ўша кеча топмоқ ва у ёълчи юлдуз билан сўз майдони жавлонига чопмоқ; Лайлн хаёли билан кўришмоқ ва Мажнун дардига тушмоқ».
2. «Вужудим шу зулматга асир бўлиб, кўнглимга фалак зулмати қўйган эди».
3. «Ишқнинг ҳидинн сезган ҳамоно у от чопишдан ҳам қолди».
4. Ясриб— Мадина шаҳри шундай деб ҳам юритилган.
5. Расули Ҳошимийкеш— Муҳаммад пайгамбар кўзда тутилади.
6. Ҳалил - Иброҳим пайғамбарнинг лақаби.
7. Намруд - Бобил подшоҳларидан бирининг номи. Рпвоятларга кўра, худолик даъвосини қилганда Иброҳим (Халил) пайғамбар унга қарши чиққан. Намруд уни ўтга ташлаган, лекин Иброҳим гуноҳсиз бўлгани сабабли ёнмаган экан.
8. «Шу яшин ҳар лаҳзада Яман томондан кўриниб, ўзининг ўтлик сиртмоғини ташлар, у -Суҳайл юлдузи балқиб, Яман тунини ярқиратганидек эди. Ёъқ-ёъқ, балки Увайс қалби ёлқини қора тунни ойдинлаштирмоқда».
9. Суҳайл юлдузи - бир ёруғ юлдуз. Ямандан равшанроқ кўрингани учун Суҳайли Яманий, Суҳайли Яман деб ҳам атаганлар.
10. Увайс - Шайх Увайс Қараний, Алишер Навоий «Насоим ул-муҳаббат» асарида Увайс Қараний тўғрисида, жумладан шуларни ёзади: «Гоҳ-гоҳ Xожаи олам муборак юзин Яман сори қилиб дер эдиким, мен худонинг тахтини Яман томонидан топдим». Юқоридаги талмиҳ орқали ана шу ҳақиқатга ишорат қплинган.
11. Абукубайс - Қубайс тоғининг номи.
12. «Айман анори ўз шохини ёритганидек, гоҳо Изам водийнсига шуъла сочарди». Изам - Арабистондаги тоғнинг номи.
13. Нори айман - Мусо пайғамбарга кўринган нурли бир дарахт.
14. Нажд - Ироқ ва Ҳижоз ўртасидаги жой номи.
15. Шом - Сурия ва Дамашқнинг шарқ қўлёзмаларида учрайдиган номи.
16. Ҳай - Араб қабиласи. Лайли шу қабилага мансуб, қабила бошлиғининг қизи.
17. «Бу суяклар чўлдаги қуриган ўт каби тўда-тўда бўлиб ётарди».
18. «У буни ҳали англаб этмай, ғойибдан нидо келди».
19. «Бу ишқ даштида ғавғо солаётган йиртқич ҳайвонлар шу даштининг ҳар томонидаги қурт-қумурсқалардан».
20. «Мозий дунё бир кишидан бошқа ҳеч кимнинг бу водийга қадам қўпганини билмайди».
21. «Жисмини ташкил этган унсурлар ҳам унинг тузилишини мураккаб қилган».
22. Ажам - Араб халқлари ва мамлакатларидан бошқаси (кўпинча Эрон мамлакати ва халқига айтилади).
23. Суҳайлий - Шайх Аҳмад Суҳайлий—ХВ асрнинг II ярмида яшаб ижод этган форсигўй шоир. 1465-1469 йилларда Навоий Самарқанддалик вақтларида Шайхимбек Суҳайлий ҳам у билан бирга бўлган. 1469 йилда Навоий билан Ҳиротга келган ва Султон Ҳусайн Бойқаро хизматига кирган. Навоий уни ардоқлаб ёри азиз дер эди. 1470-1472 йилларда Навоий тавсияси билан Суҳайлий муҳрдорлик лавозимига тайинланган. «Суҳайлий» тахаллуси қилур учун, Шайхим Суҳайлий дерлар эрди»,- деб ёзади Бобир.
Суҳайлий бадиий ижод билан қизғин шуғулланган. Алишер Навоий «Мажолис ун-нафоис»да ёзади: «Хуросон мулкининг мутаййин элидиндур. Кичик ёшидан табъ осори ва зиҳн намудори андин кўп зоҳир ва ҳамида ахлоқ ва писандида маош атворидин боҳир эрди... Аввалдин охиргача фақир била илтифот ва иттиҳоди кўп учун мундин ортуқ таърифин қилинса, ўзумни таъриф қилғондек бўлурдин қўрқиб ихтисор қилилди». (Алишер Навоий, Асарлар, «Мажолис ун-нафоис» 12-том, 70-бет).
Суҳайлийнинг «Лайли па Мажнун» достони ўз даврида машҳур бўлган.

X
1. Қайснинг ёъқлик мажлисидан қутулиб, вужуд бешигига тутилгани: қон ютмоқдан эмиш ва ишқ доясидан парвариш топгани; ишқ зоти баҳрасидан эл кўзига ширин ва азалий дард ҳароратидан халойиқ назарига иссиқ кўрингани». Қайс - Мажнуннинг асл номи.
2. «Ҳаёт ускунаси эскириб, умри дарахти йиқилишга майл этганда ёнида гўзаллиги санавбар гули каби янги кўкорган ниҳоли (фарзанди) бўлиши керак».
3. «Билмайдики, гулистон қуриса, булбул сайрашидан тўхтайди».
4. Бу Икки байтнинг мазмуни: «Ишқ мулкининг шоҳи кўкдан эргача ҳукм қилдиким, шодмонлик билан осмон гумбазигача зийнат бериб байрам қилсунлар».
5. Гул япроғи асалга тушгандек, уни бешикка боғлайдилар».
6. «Бодомнинг ичида мағиз сақлаганидек, бу бола ҳам кўз бешигида фароғатда яшарди».
7. Байтнинг мазмуни: «Юзида малоҳат шуълалари, нутқида фасоҳат нашъалари бор. Бу байтда тарсеъ санъати қўлланилган.
8. «Уни жон ёъргагига ўраб, кўз қорачиқларини исириқ қилардилар».

XI
1. «Қайснинг донолик мактабида илмлар варақларини ўгиргани: ишқ изғирини этиб, у варақларни совургани, яъни Лайли ҳусни гулшанидан хасталик хазони четлашиб, саломатлик баҳори элидан латофат гуллари очилиб, мактабга ёъл олгани ва у гуллардан Қайс кўнгли оёғига ошиқлик тиканлари санчилгани».
2. «Унинг карам дастурхони олдида қуёш қора кулчадек қадрсиз».
3. Бу байтда шоир ружу (мусалсал) санъатидан моҳирлик билан фойдаланади. Бу санъатга кўра предмет, воқеа-ҳодиса ёки шахсга нисбатан ўхшатишли муболаға ишлатилади. Лекин бу камлик қилиб янада кучли муболага ишлатиб, тасвирни кучайтирилади, бўрттирилади.
4. Бу байтларда тазод санъати қўлланилган. Унга кўра тасвирни бўрттириш учун бир-бирига зид тушунчалар қўлланилади.
5. «Буларни ҳинд лашкари дема, балки Чин даштининг кийикларига қўйилган қатор тузоқлардир».
6. Бу байтда Навоий талмеҳ санъатидан фойдалапиб, «ул дона» деганда, Одам Атонинг жаннатда эган буғдой донасига, «бу дона»да эса Лайли холига ишора қилмоқда. «Ул дона» бир одамни сайд этган бўлса, «бу дона» эса олам аҳлини ўзига тортади.
7. «Икки қизил лаби жон бўлса, ияк остидаги бақбақалари «жон» сўзининг «нун» ҳарфидир».
8. Унинг пок гавҳари ҳали ипга тизилмагап, лаъли эса заргар қўлидан зарар кўрмаган».
9. Бу икки байтнинг мазмуни: «Икки қора сочининг узунлиги интиҳосиз икки қоронғу кеча. Шунинг учун унинг исми барот (ҳижрий йил ҳисобида саккизинчи ой бўлган шаъбоннинг ўртаси, байрам куни) ва қадр (рамазон ойининг «Лайлат ул-қадр» (қадр кечаси) деб аталадиган 27-қутлуғ туни) кечасидаги тўлин ойдек жилвалапарди».
10. «Бу хилдаги покиза гавҳарни (Қайсни) топгач, дарс (муаллим) бу завкдин шодланди».
11. Ориза -касаллик.
12. «Табъидаги қуёшдек ҳарорат аччиқ азоб солган эди.
13. «Чироғи ўча ёзган бечора чироғига ёғ қуйилса, яна ёнаверади.
14. «Асал, май ва ўз иссиқ табиати ҳамда ҳавонинг ҳарорати - тўртталаси шуълаланиб унга ўт солдилар».
15. Аҳиббо— арабча: муҳиб сўзининг кўплиги - дўстлар, аишббо—арабча: табиб сўзининг кўплиги—табиблар.
16. «Унинг мизожидан хасталик кетишига ёрдам бўлмаса, Исонинг элга жон беришидан нима фойда?»
Исо - Масиҳ лақаби билан машҳур пайғамбар. Диний ривоятларга кўра Исо пайғамбар ўликларга жон ато қила олган, тирилтира олган экан. Бадиий асарда кўпинча Масиҳ нафаси -жонбахш этувчи куч тимсоли сифатида келади. Бу эрда шунга ишора қилинаяпти.
17. Бу байтда китобат санъатидан фойдаланган ҳолда Лайли зулфининг юзи ёноғига тегиб туриши «ҳад» сўзидаги долнинг туришига, «фам» сўзидаги нуқтани эса лаби устидаги холга ўхшатилади.
18. «Унинг сочлари устидаги дурраси васл шомидаги ойдинликка ўхшарди».

XII
1. «Баҳор фарроши ҳар нафас эсган шабадаларни пуфламоғи билан лола чироғини ёритганда ва булут найрангбози лаҳза-лаҳза тушган чақин чучкурмоғидан тоғ димоғини қуритганда, ўша кўзини ҳусн чироғи ёритган ва димоғини ишқ савдоси қуритган одамнинг гулюзлилар билан боғ сайрига боргани ва Лайли ҳусни гулининг шабадаси димоғига этиб, бир ёъла ўзидан кетгани».
2. Қавси сузаҳ - баҳор чоғида осмонда кўринадиган камалак.
3. «Агар фалак тўти бўлишни орзу қилмас экан, нега эрни кўк рангга бўяди?»
4. Яшил фалак тўти бўлиб, эр куррасини жўжа қилиб очганда «ер юзини тутган майсалар унинг аъзосидаги янги патларга ўхшар эди».
5. Ярақон - сариқкасаллиги.
6. «Ер юзи себарглардан совут кияркан, савсан бошига гурзи кўтарди».
7. «Ғунча» бошида жез қалпоқ кўрган чоғ муз тиғи чаманни тарк этади».
8. Фарҳод - Шарқ халқлари оғзаки ижоди на ёзма адабиётида кенг тарқалган образ, Навоийнинг «Фарҳод ва Шнрин» достонида асосий қаҳрамон. Байтда Навоий Фарҳод қисматидаги ҳижронга ишора қилмоқда.
9. Парвез - Xусрав Парвез —Шарқ халқлари оғзаки ижоди ва ёзма адабиётида кенг тарқалгаи образ. Унинг тарихий илдизи сосоний подшоҳларидан Xусрав Парвез (ВИ аср охири) фаолиятига бориб тақалади. Бадиий адабиётда, чунончи, Фирдавсийнинг «Шоҳнома»си, Низомийнинг «Хусрав ва Ширин»ида идеал шоҳ, Навоийда эса Xусрав мутлақо салбий қаҳрамон сифатида талқин этилади.
Навоий «Тарихи мулуки Ажам» асарида у ҳақда ёзади: «Парвез Мадойин тахтига ўлтуруб, кўп мамоликни ҳийтаи тасарруфига қўпорди. Ва маинат ва шавкати бир эрга эттиким, андин бурунги салотинга муяссар бўлмайдур эрди. Ва баъзи муаррихлар анга муяссар бўлгон нималарни (тожи, тахти, кулоҳи ҳам шу жумладан) ҳайрат тариқи била теъдод қилибтурлар». (Алишер Навоий. «Тарихи мулуки Ажам». (14-том, 229-бет).
Навоий бу эрда талмеҳ санъатидан моҳирона фойдаланган. Унга кўра тасвирда. тарихий шахслар, воқеалар, географик номлар, афсона ва айрим асарларга ишора қилинади. Байтда «саҳродаги лола япроқларининг учиши Парвез кулоҳини эслатади», дегани унинг кулоҳи рангига ҳамда унинг шаҳид қонига - ўғли томонидан ўлдирилганига ишорадир.
10. «Лола ғунчаси лаъл қутичасига ўхшайди, очилганлари эса алвон лаълдур».
11. «Май шишаларига (балбала) тушган гул барглари турна кўзига, ёхуд тустовуқ қонига ўхшайди».
12. «Насрий барги тўкилгач кўва ёғини эслатар, занбақ (хушбўй) гулининг баргига тўкилган мушкнинг ҳиди унинг димоғини қуритарди».
13. «Чаманга ёғилган шудрннг кўкнор гули япроғига кўкнор доналаридек доғлар сепарди».
14. Ул икки— яъни Лайли ва Мажнун.
15. «Боғ кенг эди-ю халқ сайр этарди, дарахтлар зичлиги элга парда эди. Чаман гул буталарпнпг бир-бирига ёпишганлиги ишқ аҳли учун висол пардаси эди».
16. Наъли бозгуна урмоц— асли маъноси тескари нағал қоқмоқ бўлиб, ўзини билиб-билмасликка солиш, ўзини ахтарувчиларни чалғитиш маъноларида ишлатилади.
17. Ўзни аъжамий айламоц— жўрттага ўзини билмасликка солмоқ, муғомбирлик кўрсатмоқ.

XIII
1. «Қайснинг айрилиқ тунида шабнам гулоби юзига сочилганидан кўзи очилгани; уйқусиз булбул билан ишқ достонлари ифодасида нола қилгани ва булбул соясидек тупроққа йиқилгани; отаси унинг булбулдек фиғонларини эшитиб, бошига этгани ва маҳофа қафасига солиб олиб кетгани».
2. Суг - ғам, мусибат, мотам аза, ўлим қайғуси.
3.Духонин бўтратмоц—тутушш бурқиратмоқ.
4. Бу байтпинг мазмуни: «Ёъқ-ёъқ, бу тутунлар унинг оҳи эди, сомон каби заиф жисми ёнарди».
5. Кахдуд - сомон тутатишидан ҳосил бўладиган аччиқ тутун.
6. «У сарғайган юзини шунчалик шапатиладики, бундан юзлари кўкариб кетди».
7. Бу байтда тажнисдан фойдаланилган. Бу санъатга кўра шаклан бир хил, мазмунан бошқа-бошқа сўз (омоним)лар шеър қофияларида ишлатилади. Биринчи—«алам»—ғам, қайғу, иккинчи - «алам»—ранг, шуъла маъносини англатади.
8. Кўк гулшанининг гуллари тўкилиши - юлдузларнинг сўниши; ғунчанинг кулиши - тонг отиши демакдир.
9. Бу икки байт мазмуни: «Гоҳ бир лаҳза ҳам бошини кўтармасдан бинафшага меҳрини билдирар ва бу бинафшанинг атридан Лайлининг хушбўй зулфини искагандек муроди ҳосил бўларди».
10. «Хушхабар даракчининг хабаридан сўнг, ҳаммаларининг ҳам кўнгиллари жойига тушди».
11. Юсуф - Шарқ халқлари адабиётида машҳур бўлган «Юсуф ва Зулайхо» афсонасининг бош қаҳрамони. Яъқуб пайғамбарнинг ўғли, акалари томонидап кўп азият чеккан - чунончи, чўлда адаштирилиб, қудуққа ташланган, қул қилиб сотилган ва ҳоказо.
Бу эрда Қайснинг ёъқолиши Юсуф билан боғлиқ ўша воқеаларга ўхшатилмоқда. Шарк адабиётида Юсуф образи гўзаллик ва поклик рамзига айланиб кетган.
12. «Амора, маҳмил»—отм тушадиган кажава. У туя ёки филга ортилган бўлади.

XIV
1. «Қайснинг ҳажр шомида андуҳ гуруҳи уйидан чиқиб висол қабиласи томон юргани; у қабила ўти билан тилдошлик ва иш билан ҳамдостонлик қилиб, қабила яқинига этгани; Лайли унинг товушидан уйидан чиқиб, бир-бирларини кўргач у ҳам, бу ҳам ҳушидан кеггани».
2. Инфиол - хижолат,уят.
3. «Халқ уни дев урган дейди, билмайдики, унга пари тегиб ўтган».
4. Байт мазмуни: қоронғуликдаги учқунлар гўёки ҳаракатдаги юлдузлар эди.
5. «Ҳар томонни қоплаб олгап тун зулматида шуъла бахт ёълини кўрсатади».
6. «Ранги норий (анордай қип-қизил), табъи ҳам норий (ўтли), бу лаъл буткул анор ранг бўлган».
7. «Ой билан кун иккиси сеп ёпиб турадиган, ўчо— манқал; уд, сандал ёғочлари сенга тутантириқ бўлсин».
8. «Эй мунгли ноланг жонимга хушхабарчи, эн ғамгин овозинг руҳимга озиқ берувчи!»
9. «Ў гоҳ ҳушда, гоҳ беҳуш ҳап қабиласи қўрғони атрофида айланар эди».
10. Талоя - қўшин илғорн, олд сафлардаги.
11. «Бу хилдаги ишқ ўтида қизиган икки шахс (Лайли ва Қайс)нинг ноладан оғизлари садафдек очиқ эди».
12. «Ўша кўтаришда қадди букик кампир фалакдай қаддини ҳам хам қилди».

XV
1. «Қайснинг ғойиб бўлганидан қабила аҳли хабардор бўлиб, элдек тоғ ва водийга этиб, унинг бир қум ичида беҳуш ётганини кўриб, эл хашакни учирганидек унга келтирганлари; Қайснинг у пари ишқида ақлу ҳушини ёъқотиб, Мажнунлик билан шуҳрат топгани.
2. «У из Ҳай қабиласи чегарасига этгач қабиладан яна икки из чиқиб қўшилганлигини кўрдилар».
3. Байт мазмуни: ҳар томондан унга қилинаётган панд-пасиҳатлар қон тўкувчи ханжар каби эди.
4. «На унинг руҳига қийналиш малол келар, на табиатига хурсандчилик ёқарди».
5. «Ҳар кеча унинг шиори шу зайлда қочиш, ота-оналарининг иши уни қидириш бўлиб қолди».
6. «Девонага эсли кишининг панд-насиҳат қилишидан кўра Мажнуннинг сўзи ақллироқдир».
7. 1960 йилги «Хамса» нашрида бу байтлар ўрни алмашиниб тушган.
8. Шоир бу байт мазмунида халқ орасида касални даволашда фусунчилар (дуохонлар)нинг «куф-суф»лаб дам солишларнни назарда тутиб: «ел унга чора кўриш учун қанча фусун қилса, дам солса, унинг у «пуф»лари билан шунча туташиб кетар эди», деган. Бунда ўтни қанча пуфласа, шунча авж олиши кўзда тутилади.

XVI
1. Мажнуннинг бехабар ошиқлигидан Лайлининг отаси хабардор бўлиб, Мажнуннинг отасига тил найзаси, балки найза тили билан захми забон (тилдан (гапдан) этган озор)лар юборгани; бу ҳалокатли заҳарни ичиб, сингдириб Мажнуннинг отаси ўғлини кишанга солгани.
2. «Ҳаммадан воз кечибди дейдилар, унинг миясига футур этибди, дейдилар».
3. Сомиъ— Лайлининг отаси назарда тутилади.
4. «Бу қабила унга иффат гўшангаси эди, бупга иффат насимидан бўлак нарса аралашмас эди».
5. «Унинг (яъни гўшанганинг атрофига пардалар тортилган бўлиб, унинг ўриш ва арқоғи поклик ва зуҳддан эди».
6. «Назмида ҳар вақт бир исмни зикр қилади (Лайлига ишора), у исмии айтмоқлик бизга мумкин эмас».
7. Нол— қамиш ичидаги ингичка томир, қилтириқ.
8. Наузу биллоҳ - арабча: худо сақласин, демакдир.
9. «Унинг бутун вужуди занжирбанд этилган, занжир халқалари ҳам ўралган ва эгилган эдилар».
10. «Жиннилик занжирида банд бўлган, бу занжирлар ичида хурсанд бўл! Кимки бу кишан билан шод бўлса, юз кушодликка эришади».

XVII
1. «Мажнуннинг фироқ чоҳида тандир ичидаги ўтдек ўртаниши; айрилиқ бандида тузоққа тушган қушдек изтироби; табиб афсунидан телбалигининг туғёни ва табиб парҳезидан иситмасининг ғалаёни; ўз бахцизлигига тўккан аччиқ кўз ёшларн ва бу ёшлардан комида аччиқ-аччиқ хунобаси; кўнгил ўтидан темир банди сув бўлгани ва сувдек саҳро томон юриб кўз ёшларидан водийлар тўлгани».
2. Беш байт мазмуни: «Мажнуннинг Лайли ишқи савдоси ўтида чароғи ёниб, дуди эса димоғи (миясига) ўрнашди. Бу дуд у уй ичида ортган сари тақво билан ақл юзини қорайтирди. Бу икки (тақво билан ақл) у уйдан кўчгач, у эрда жунун шоҳи ўз тахтини қурди. У дуд савдо қўшини бўлиб, у қўшни ҳар дам ғавғо солди. Мана бу хилда димоғи ичида тўполон юз бериб, кўнглини жунун оёғ ости қилди».
3. «Мажнунга баҳра олсин учун берилган овқатлар унга зарарли луқмалардай бўларди».
4. Бу 4 байт мазмуни: «Мажнун танини ишқ найзаларидан халос этаман, деб табиб унинг жнсмини яна чок-чок этарди. Бу чокларни тикадиган меҳрибонлар, игна билан эмас, балки найза билан тикардилар. Ўқ учларнни топаман деб табиб бемор баданини ёрган бўлса бу кишилар уни тикмоқ учун ўқ келтирардилар. Булар ўқ ахтариб овора бўлардилар, ҳолбуки ғам ўтида ўқ эриб сув бўлган эди».
5. Бухор уди - қопқора буғи - тутуни.
6. «Энг яхшиси, мени ғавғо бошлаб ўтга ташлаб куйдириш эди». 7.Магок - чоҳ,чуқур.
8. Ибтило - балога қолиш, гирифтор бўлиш.
9. Бу эрда нкки кўз назарда тутилади.
10. Ламъа - ёлқин, порлоқлик, равшанлик.
11. «У ўт ичида қуёш бир патирдек, ойни айтиб ҳам ўтирманман, чунки у куйган кулчадек бўлиб қоларди».
12. Равзан тутулса - туппук бекитилса.
13. «Жисмини ҳар хил гумонлар тинчитган бўлса-да», унинг иши толпинмоқ эди». Бобнинг сўнгги; Узлукдин ўзунгни айла озод,
То дашти фанега киргасен шод-байтини тасаввуф тариқатининг сўнгги босқичи фанога Мажнун интилишининг мазмуни эди, дея талқин қиладилар достондаги тасаввуфий ёъналишни кузатган тадқиқотчилар Н. Комилов ва Б. Эралиевлар. (Қаранг: Шарқюлдузи, 1991, 11-сон).

XVIII
1. «Лайлининг хиромон сарвн гулшанидан уйи сарига юрганда Ибн Салом кўнгли қуши у сарв томон парвоз қилгани, у парвозда баҳор шабадаси гул япроғин тўккандек танга сочиб, умид ниҳолидан мақсад гули очилгани ва ўша шабада титрашидан гул юзлари сарв соядек шикаст тупроғига йиқилгани».
2. Ибн Салом - арабларнинг Бани Асад қабиласи бошлиғи, катта бойлик эгаси. 3.Хай-тер демакдир.
4. Бу икки байтнинг мазмуни: «Араб элидаги бир бадавлат навқирон йигит уни —Лайлини
ёълда кўриб қолди. Зотида ҳеч қандай нуқсони ёъқ бу соғлом кишини бахт Ибн Салом деб атаган эди».
5. Бани Асад - араб қабиласининг номи.
6. Посух тиламоц— жавоб кутмоқ.
7. «Лекин унинг бир оз сабр қилиши ҳам керак. Чунки гулимнинг (Лайлининг) шохи синиқроқ. Ҳали бу умид ниҳоли ёш, яъни қуёшим ҳали ҳилолдир».
8. Ҳажр турктози— ҳижрон босқинчиси, талончиси.
9. «Бу можаро уни ҳам ҳамиша машғул қилар, сайр ва томошада экан, ҳар қадамда малоли ошиб кетар эди».
10. «Ёсуман ақли паст, бемаъни, лақма бир кампир кўнгилсиз Лайлининг кўнглини хуш қиламан деб сўзга тушди».

XIX
1. «У мушкни оҳу овига бани Асад аҳлининг қасди маълум бўлиб қуёшнинг олтин жайрони гарб авлоқ гўшасида сарғайиб, титраб) шафақ тўккандек у оҳунинг хилват уйда тупроқ ва қон изтироб чеккани фалак золидек онаси у ишдан воқиф бўлиб, унинг ҳолига дод-фарёд солгани».
2. «Сўз булоғини қазиган киши, бу чашмадан чиққан сувни шундай таради».
3. «Олий мартабали сарв - Лайли дард зўридан соядек ётар эди».
4. «Чунки кўнглум ғамдан бениҳоя ўксиган, ғавғолардан ҳам жуда безган».
5. Меҳнат сайгу - дард, азоб-уқубат.
6. «Кўксини уриб жароҳатлаб, тирноқлари билан моматалоқ қилиб ташлади».
7. Кўз ёш қатраларини сочавериб, танининг тупроғига ғам уруғларини экди».
8. Жайҳун - Амударёнинг қадимги номи.
9. Бу ва кейинги байтларда шоир тўла изчиллик билан таносуб санъатини ишлатади. Унга кўра ўзаро мутаносиб яъни ўзаро муносабатда бўлган икки тушунча бир-бирига уйғун, боғланган ҳолда келади.

XX
1. «Мажнуннинг отаси уни ишқ биёбонидан келтириб, Каъба зиёратига олиб боргани ва у муножот баҳонаси билан кўнглидаги яраларни ёргани ва дуо қилмоқ оҳанги билан кўпглидаги маҳфий мақсадини тилидан чиқаргани ва Арофат аклидан аросат кўтарилгани».
2. Арофат - Макка шаҳри атрофидаги тоғ номи, зиёратгоҳ.
3.Аросат - ғавғо, тўполон. қиёмат.
4. Xуш, худ, бехуд, дархурд, сархуш, нохуш каби «вов» ёкн «замма» билан ёзиладиган сўзлардаги «вов»пи «вови маъдула», яъни «ўзгартирилган вов» дейилади. Шу сўзлардаги бу ҳарфни «алиф»га айлантириб, хаш, хад, бехад, дархард, сархаш, нохаш қабилида талаффуз қилиш мумкин. Лекин ёзувда «вов» сақланади. Асосан бу ҳодиса қофия тақозоси билан соднр бўлади.
5. Каъба - мусулмонларнинг Макка шаҳридаги зиёратгоҳи. Каъба мусулмонлар учун қибла ҳисобланади ва у томонга қараб намоз ўқилади.
6. Арши аъзам - осмоннинг энг юксак арши. Каъбага шундай баҳо берилмоқда.
7. Бу ва кейинги тўрт байтнинг мазмуни: «Ер юзининг барча улуғ ва кичик одамлари бу манзилга келиб зиёрат қилдилар. Ёки у Каъба кўринишда, кўнглида тангридан бошқа ҳеч кими бўлмаган сўфига ўхшарди. Ёки ўша сўфининг чопон кийиб, эрга чўккалаб ўтирганига ўхшарди.
Ўрнида қимирламай туриши қутб юлдузи, атрофидаги майда тошлар майда юлдузлардир. Бу қутб юлдузи эмас, билки зўр авлиёдирки, кўп авлиёлар киприклари билан унинг эшигини
супурганлар».
8. Xайли хуффош - кўршапалаклар тўдаси.
9. «Хамса»нинг 1960 йилги нашрида бу байт сатрлари алмашиниб тушган.
10. Бу уч байт ишқ - сўзидаги ҳарфлар: «айн» - «шин»- «қоф»- ва нуқталарига асосланган сўз ўйини ишлатилган. Шоир «ишқ» сўзидаги «айн» ҳарфини ёзувдаги шаклини назарда тутиб уни бўйнимга тавқ - боғич халқа қилгин, «шин»ни эса шуълаи шавқ айла, «қоф» (бу эрда ҳарф номи назарда тутилади)ни эса менга ғам тоғига, уч нуқтасини учқунларга ва қолган иккисини тошларга айлантир, дейди.
11, 12. Бу байтларда тарсеъ санъати қўлланилган, яъни биринчи мисра сўзлари билан иккинчи мисра сўзлари бир-бирига оҳангдош, вазндош ва қофиядошдир.

XXI
1. «Мажнуннинг ваҳшатли элдан улфатлик ипини узгани ва биёбон ваҳший ҳайвонлари билан дўстлик ёълини тутгани, кийиклар билан Навфал ови оралиғида қолгани; Навфалнинг восил ваъдаси сиртмоғини унинг бўйнига солгани ва кийикларни озод қилиб, уни тутгани ва кўнглини овлагани».
2. Навфал - Араб қабилаларидан бирининг бошлиғи, достонда Мажнуннинг ҳолатини тушунган, унинг халоскори сифатида баён этилган. И. Ю. Крачковскийнинг фикрига кўра Навфал ҳам тарихий шахсдир. Навфал гарчи давлатманд бўлса-да, инсон қадри-қимматини, унинг ички кечинмаларини чин юракдан тушуниб, юқори баҳоланди. Навфал Мажнуннинг ишқини тушуниб, ёрдамлашса ҳам, лекин унинг одамлардан узоқлашиб, тоғ-даштларда, ёввойи ҳайвонлар орасида юришини қоралайди. (Қаранг: Т. Аҳмедов. Алишер Навоийнинг «Лайли ва Мажнун» достони, Т., 1970, 88-6.)
3. Бу байтларда ғоятда моҳирлик билан тарсеъ санъати қўлланилган.
4. Байтларнинг мазмуни; «оловли назми димоғидан тутун чиқарар эди».
5. «Мажнун бир пайт овчилар қуршовида қолди».
6. «Юзида сафо (софлик) қуёши намоён бўлади; эгнида вафо нури барқ уради».
7. Сўнгги уч байт мазмуни: «Инсон ақл чароғи, қолаверса бутун коинот кўзининг нуридир. Одамлардан қочиб, ҳайвонлар билан улфат бўлишинг ақл олдида сабабсиз кўринди; бу ҳолат менгажудақизиқтуюлди».
8. Юракка хорхор солиши - юракка орзу, севги солиш.
9. Аицабнинг тувоги - бўз отнинг туёғи.

XXII
1. «Навфалнинг Лайли гавҳарини Мажнун шодаси тизимига тизиш учун гавҳардек сўзларни назм ипига тизиб, Лайли отасига юборгани; унинг сўз гавҳарини синдириб, алоқа ипини узгани; Навфал лашкар тортиб, у ҳам адоват қўшинини тузгани ва ўч майдонига от суриб дов тилашганлари; фалак тадбири билан бир-бирига баравар келмоқлари ва хилват жойларни истеҳком қилиб турганлари».
2. Футувват - саховатлик, жувонмардлик, олижаноблик маъноларини англатади. Ижтимоий-сиёсий, ахлоқий ва диний мафкурага оид фалсафий таълимот бўлиб, ҳунармандлар манфаатини ифода қилган.
3. Асру мағмум-кўптмгин.
4. Сипоқи жаррор - катта қўрқмас жангчилар тўдаси. Навфал шундай жангчилар билан Лайлининг отасига қарши курашга отланади.
5. «Отлар шамоли жанг майдонини супуриб, шафқат ва марҳамат гиёҳларини совурди». Бу байтда ғулув санъати ишлатилган. Унга кўра ақлга сиғмайдиган, имкониятдан ташқари кучли муболаға ишлатилган.
6. «Найзаларнинг дастасн офтоб доирасидек эгилиб кетди. Учи бўлса, тол баргидек эди».
7. Ҳарир парниён - юпқа ва позик ипак кийим.
8.Пархошкуни—жанг куни.
9. Ҳизму озарм - фикр, андиша, келишиш.
10. Бу икки байтнинг мазмуни: «Қоронғулик қўшини соя солгач юлдузлар унга қузатувчилик қилди, Xитой шоҳи— қуёш ўз тахтини тарк этиб, эр юзини эса қоронғулик босди».

XXIII
1. «Лайлининг отаси ўз кишиларини Навфал лашкари қошида кучсиз кўриб, душманга тортган тиғини ўз жигарига урмоқчи бўлгани; яъни Лайли қонини оқизай дегани; у қуёшни Мажнун тушида кўриб, ботишдан сақлагани ва мотамзада тундек Навфал олдида кўз ёшлари (юлдузлари)ни оқизгани ва Навфалнинг ўти пасайиб қайтгани».
2. «Худо кўрсатмасин, одамларимиз қочиб».
3. Бу беш байт ружуъ санъати асосида йиғилган. Бу санъатга кўра нарса ва ҳодиса дастлаб маълум образли ифода орқали тасвирланиб, айни замонда янада кучлироқ таъсир ўтказииш мақсадида ундан воз кечиб, бошқа кучли сўз - образ ишлатилади.
4. «Навфал англадики, бу воқеа чиндир: Мажнуннинг туши шубҳасиз тўғридир».
5. Бу икки байт тун чекиниб, тонг ёрий бошлади, деган мазмунни англатади. Шоир бу эрда ғоят гўзал ташбеҳлар ишлатган: тун - араб мусофирларига, тонг - оқ уйга, осмон эса кўк майсазорга ўхшатилади.

XXIV
1. «Мажнуннинг Навфалдан айрилгани ва элоёқ отини шамолдек сўриб, биёбонга ёъл олгани; Зайдга ёълиқиб, аҳволини маълум қилгани ва унга этган бедодликдан бунинг ҳам кўпглига алам этгани; унга таскин бермоқ учун ўзининг ҳамма нарсасини топшириб, Лайли қабиласи кўчган эрга кетгани».
2. Зайд - Лайлининг қабиладоши. У икки ошиқ-маъшуққа ҳамдард» уларга хат этказиб туради. Зайд Е. Э. Бертелс фикрига кўра, Низомий асарининг дастлабки нусхасида бўлмаган, достонга номаълум муҳаррирлар томонидан кейинча киритилган. Зайд Низомийда кичик бир образ бўлиб, асардаги диний руҳни кучайтиришга хизмат этади, Навоийда эса Лайли ва Мажнун севгисини, улар характерини тўлақонли чиқишида воситачи образ сифатида ўрни муҳимлигини қайд этади (Т. Аҳмедов» Ўша китоб).
3. 1960 йилги «Хамса» нашрида бу байт ўрнида 403 саҳифа, 1-устундаги: Маннун мени тийра рўзмен бил, Тиғ ол, неки хотиринг тилар бил. - байти ёзилган.
4. «Улардан бирор пана эрга қочиб қутулмоқ менга қийин эди. Xалтамда сўлган озиқ-овқатларимни олдилар».
5.Тозиёна - қамчиламоқ.
6. Бу байтда Наноий уч санъатдан моҳирона фойдаланган, яъни бу. эрда ҳам таносуб, ҳам тазод, ҳам тарсеъ санъатлари ишлатилган: жон бадан, бош билан оёқ бир-бирларига муносабатда бўлганлари каби буларнинг ораспда зиддият ҳам бор. Бунда таносуб ҳам тазод санъати келиб чиқади. Жоним - бошим, баданинг - қадаминг, шифоси - фидоси сўзлари ҳам, вазн, ҳам қофия жиҳатидан бир-бирларига баробар ва мос тушганлари сабабли тарсеъ санъати юзага келган.
7. «Бу ишдан қўрқма: мен хижолатдаман, ҳар нарса қилсанг ҳам розиман».
8. Бу тўрт байтнинг мазмуни: «Деди: Эй ишқ оятига сингиб кетган замонанинг ягонаси! У ҳажр гулининг умид тонгги ёъқ, балки абадий қуёши, жамоли саодат осмонидан чиқадиган покизалик; пардалари юзига ниқоб бўлган Лайли, сенинг ғамингда шундай нотавонки, сўзи элга достондир».
9. Нажми социб - ёруғ юлдуз. Бу эрда Зайднинг Мажнундаги номани олиб Лайли қабиласи томон тез оёқ суриши фалакнинг ёруғ юлдузига қиёс этилмоқда.

XXV
1. «Қуёш чашмаси саратон буржида макон топиб, ҳарорат зўрлигидан ҳаво ҳубоб сардобаларида ва ўт тош мусоматида яширинганида Мажнуннинг ўтдек изтироб ва шамолдек шитоб билан Лайли ҳашами ўрнига келиб қўтир итнн кўргани ва ит ўз ошнасига ялинганидек, у итга ялингани; элдан ҳайратангиз хитоб эшитиб, ваҳшатомуз жавоб бергани; ўша ит қошидаги кийиклар суҳбатига этгани; унинг мушкин оҳусидан мушк сочувчи хабар этказгани».
2. Ҳубоб - сув пуфаги, фалак гумбази.
3. Сардоба—карвон ўтадиган ёълларда сув сақлайдиган чуқур устига қурилган иншоат.
4. Мусомот - баданда тер чиқарадиган майда тешикчалар.
5. Сўз соҳатида - сўз майдонида.
6. «Ёз фаслининг туш чоғи бўлиб, жавзо ойининг энг жазирама вақти келган эди».
7. Ушбу байтлар Навоийнинг «Муншоат» асарида ҳам саратон ҳароратини тасвирлашда келтирилади. (Навоий. Асарлар, 13-том, 89-бет).
8. «Ҳароратли табиат сабза мўйловни оқартирганидек, қуёш чизиғи экинларни ковжиратиб-оқартириб юборган эди».
9. Кишта айламоц - мевани қурутмоқ.
10. Бунда Мажнун назарда тутилмоқда.
11. «Эс-ҳушидан айрилган Мажнун Лайли қабиласи кўчиб кетган манзилни – даманни айланди».
12. Нийрон - ўтлар, оловлар. Бу эрда Мажнун кўнглига ўт туташди маъносида келган.
13. Бу икки байтнинг мазмуни: «Хусусан, кўнгил уйини безагувчи ишқ унинг кўнглига бу даман эр мақомидир, тупроғи эса жонга ватандир, деган бир роз солди».
14. Қадимги табобатда ярага кийиз куйдириб босиш қўлланилгаи. Бу байтдаги фикр мана шу ҳақида.
15. Табъинг кўршапалак мижозини топган ҳушёрлиғинг қўйчибонларни кўкнори бергандай роҳатлаитирган».
16. «Ёълбарс олдингда худди чала туғилган боладай».
17. «Кафтларинг тушган эрни каркасга ўхшаш икки юлдуз ва изларингни парвин—олтита кичик юлдуз деб англардилар».
18. Гавзи жайран - буғу, кийик демак.
19. Қилода солмоц - бўнинбоғ, тасма солмоқ.
20. Самандар - афсонага кўра, гўё ўтдан пайдо бўлиб, ўт ичида яшайдиган қуш. Бу эрда Зайд Мажнунни самандарга қиёс этган.
21. Байтнинг мазмуни: «Итнинг оёқ-қўлин ўпиб, Мажнун дашт ҳайвони томонига кетди».
22. Маънус - ўргатилган, ўрганган, улфат.
23. Суруш - хушхабар этказувчи фаришта. Байтда Лайлидан хабар келтирган Зайдни Мажнун фариштага қиёс этади.
24. «Тез бўл, дўст кутмоқда, бу ишда тўхтаб туриш зарарлидир».

XXVI
1. «Мажнун Лайлининг кеча тўлин ойдек оппоқ саҳифада лайлатул қадрдек номасини ўқиб, оғзи висол шаҳдидан ширин бўлганда комига занбур ниши санчилгани; қалам нўгини ари нишидек тезлаб, жавобида когаз табақини шира қилгани».
2. «Айрилиқ балосига гирифтор бўлганларга васл шифосини ҳам ато қилди».
3. «Эй жунун занжири қўлингда бўлган, йиртқич ҳайвон қуйруғидан белингда арқон бўлган одам».
4. «Кошки, наҳс юлдузли осмон менга ҳам у неъматларнн берса эди».
5. Бу байтларда: «Лайли ўзининг висол орзуларини билдириб, жаҳон ҳам, бутун борлиқ ҳам нобуд бўлиб, ёлғиз иккимиз қолсагу кўнгил истаганча, хавф-хатарсиз висол кунларини кечирсак»,- дейди.

XXVII
1. «Лайли Мажнуннинг кўз қорачиғи ва киприги қалами билан жон саҳифасида ёзган кўнгли заҳарли шарҳини ўқигани ишқ ҳамдардлиги тақозоси билан Мажнун кўнглининг жароҳатидан мунинг ҳам кўнглини оғритгани; унинг ҳам қайғуланиб, эган-ичгани заҳарга айлангани».
2. Машшота—соч ўрувчи ва келинларга пардоз берувчи. 3.Яо/юс —паиарин,тубан.
4. «Ваҳший ҳайвонлар ваҳшатимдан ҳайратга тушадилар, қушлар ҳам кулфатимдан ранжу алам топадилар».
5. «Воқеа шундай эди: у лашкарбоши (Навфал) мени кўрганда йиртқичлар менинг қўшиним эди».
6. Қаранг, XX боб 4-изоҳ.
7. «Навфал масаласини ёзган эдинг, лекин у жиннилик мендан воқеъ бўлмаган эди».
8. «Унинг маънодор, ўлчовли хатини Мажнун тумор қилиб, тақиб олгандек, бу ҳам унинг хатини тумор қилиб тақди».

XXVIII
1. «Мажнуннинг отаси дашт атрофини қуюндек кезиб, ўз девона ниҳолини саргашталикда
топмоғи; жунун дашти қароқчилари ҳар дамда унинг ҳуши карвони одамларини савдойидин асир этганидан ажиб ҳолатга тушиб қолгани; насиҳатлар ҳуш доруси билан уни бир лаҳза ўзига
келтиргани ва ўзи билан уйига олиб боргани».
2. «Дод-фиғонига панд-насиҳатни ҳам қўшди, шоядки уни тийилтирса».
3. «Кўнглини яхши умидлар билан тинчитиб, ҳар томонга туясини сурарди».
4. «Гоҳо шошилиб кесак ташиш билан машғул бўлар ва у кесаклардан минора ясашга уринар эди».
5. Бу 6 байтда такрор ва тарсеъ санъати ишлатилади.
6. Бу байтнинг мазмуни: «Бирин-бирин барча кетганига ўхшаган, бевафо фалакдан ота-онамга этишган иш менга ҳам этиб қолса».
7. Бу байтда ирсоли масал санъати ишлатилган. Унга кўра шоир ўз фикрини тасдиқлаш учун ҳаётдан, табиатдан ёки халқ мақоллари, ҳикматли сўзларидан фойдаланади.
8. «Хамса»нинг 1960 йилги нашрида бу байтдаги мисралар ўрни алмашган.
9. «Жавобда бундай сўзларни гапирди».
10. «Йиртқич ҳайвон қай томон кеца, унинг орқасидан кетиш ярамайди, одам ёввойисини одам қилиб бўлмайди».
11. Бу икки байтнинг мазмуни: «Узрини батамом айтиб бўлгач, туя томонга тез қадам ташлади, юкдаги арқонин чаққон эчиб олиб, уни ўз бўйнига боғлади».

XXIX
1. «Навфалнинг Мажнун қабиласи меҳмонлигидан қайтгач, Мажнун отасига мезбонлик қилгани; пайвандлик ипи ораларида маҳкам бўлиб, меҳмон уйига келмасдан Мажнун биёбонга азм қилиб, Лайли чўпонига ёълиққани; у чўпон итидек ялиниб, чўпон уни қўйлар орасига яширгани; Лайлини кўргач, қурбон қўйи (Мажнун) билан хўтон жайрони (Лайлининг йиқилмоғи, ҳар қайсини бир васила билан ўз қабилаларига элтганлари».
2. «Сўз карвонининг карвонбошиси».
3. «Қуёш Навфали ўзини яширганда, осмон Мажнуннинг кўз ёшини кўпайтирди».
4. «Юлдузлар ёъл кулчаларини ёйиб юбордилар. Навфал отланиб ёълга тушди».
5. «Мажнун учун қайғурганда, уни ўзига куёв қилиш масаласини ҳам айтган».
6. Подош - эваз, бадал, мукофот.
7. «Суриши» - тўи иши.
8. Бу сатр «Хамса»нинг 1960 йилги нашрида «Оҳу ҳавола қилиб таку дев» тарзида берилган. У «Лайли ва Мажнун»нинг танқидий матнида «Ойини ҳаволаниб таку дав» шаклидадур. Биз ҳам сатрни танқидий матндаги ҳолда тикладик.
9. Бу тўрт байтнииг мазмунн: «Мажнуннинг оҳи, осмонкезар қуёшдек ҳавода элиб-югурар, уни ёри меҳри осмон меҳри (қуёши) бош ургунга қадар элтмоқда эди. Фалак кампири эчкисипи сотиб олгач, тездан сут қатраларини артиб олди (яъни шарқдан оқариб тонг отди). Кампир ҳунар ишлатиб, у сут билан дарҳол юмалоқ пишлоқни намоён қилди (яъни қуёш чиқди).
10. Xизр - Афсонага кўра «оби ҳайвон» (тириклик суви)ни излаб топган ва ундан ичиб доим тирик юрган - бир пайғамбарнинг номи. Кишиларга ҳамроҳлик қилиши билан машҳур. Байтда шунга ишора қилинади.
11.Ганам — кўй.
12. Ганжу далол - ноз-карашма.
13. «Шу пайтда икки тевалик, теваларини жадаллатиб этиб келишди». 14.Л<и$а —ургочнтуя.
15. Водийи Айман - Арабистондаги жойнинг номи.

XXX
1. «Мажнуннинг отаси кўп насиҳатлар билан Навфал ҳашамига олиб боргани; Навфал сур асбобини сурур билан чиқаргани; никоҳ ипи акди тузилиб, у маҳкам бўлмасдан бурун узилгани; ббр ошиқ маъшуқи васлидан ком топгани; яна бир ошиқ маъшуқи васлини тилаб этиб келгани».
2. Талофи—евъз, бадал маъносида.
3. Бу байтда тўй олдидан Мажнунни ясантирнб, унга тун ва кунга ўхшаш, яъни қора ва оқ юнгли пўстин кийдиришгапи ҳақида гап боради.
4. Жашн анжумани—тўи мажлиси.
5. Ийси иъжоз—Шонъмо мўъжиза кўрсатувчи. Бу эрда никоҳ қилиш пайтидаги имом ва у томонидан ўқиладиган дуоларга ишора.
6. «У атрофда кўпчилик ёки бирор айғоқчи, хулласки, бирор махлуқ ёъқ эди».
7. Гаромат—нушшмон, қайғу-ҳасрат.
8. «Эл ичида мени ёмон отлиқ қилмай».
9. «Мен эл ичида мазамматга (гап-сўзга) қолмасам, сен шундан маломатларга ўзингни тутасан». 10.Дашна —ханжар.
11. Бу икки байтнинг мазмуни: «Тонг субҳ келинининг юзида ёруғлик кўргузгач, фалак пардозчиси у келин рўпарасига қуёш чашмасидан кўзгу тутди».
12. Бу байтда ирсоли масал санъати асосида «Тақдирини тадбир этиб бўлмас» мақоли мазмунида фойдаланган.
13. «Дард-машаққатлар берган бу сир, унинг жисмини касаллантириб кўрпага ётқизди».

XXXI
1. «Фалак золи найрангининг ўзгариб туриши Мажнунни Навфал қизи висолига эткурмай туриб айиргандек, Лайлини ҳам Ибни Салом маломатидан саломат айириб, ҳажрнинг қаро тунида икки номуродни муродга эткургани ва бадансиз руҳни руҳсиз баданга киюргани; руҳ билан бадан васли муяссар бўлгач, фироқ тиғини суриб, ўша сув билан висол ўтини ўчиргани».
2. Бу икки байтнинг мазмуни: «Иши кўпроқ ҳийла ва алдовдан иборат бўлган фалак, бир неча кун Мажнун билан ҳазиллашиб, ЙЎҚ, балки, беҳаёлик билан уни уйланишга буюрди».
3. «Никоҳ тузиш соати келиб, бу тўй тантанасини яна ривожлантирар эди».
4. «Бу кеча фалак икки юзламалиги билан кўп қизиқ ҳодисалар юз берди. Бириси шуки, жонлари дардга тўла у икки шахсни фалак дарёси мавж уриб, ҳар иккаласини айрим-айрим қовуштирмоқчи бўлиб, буларнинг ҳар бирини бошқа биров билан жуфт қилдию, лекин ҳар икки гавҳарни ҳам бежирим (пок) саклади».
5. Бу икки байтнинг мазмуни: «Гўёки пазар солувчи мунажжими эдию, ҳар икки ишга бир вақтни белгилаган эди, лекин агар бу ишда мунажжим ожиз қолган бўлса, аслда «мунажжим ёлғончидир», яъни ҳақиқатни олдиндан белгилай олмайди».
6. Бу икки байтнинг мазмуни: «Алқисса куёв ҳолдан кетиб, кучсизлик унинг танини поймол қилганда, ўша кеча бугун эл ва аёл, кампир, қизлар унинг бошига тўпланган эдилар».
7. Бу байтдан бошлаб, ошиқ-маъшукларнинг висол айёмида жаҳондаги барча мавжудотларнинг уларга хайрихоҳлигини ғоят гўзал ва ёниқ таърифини беради: «Жаҳондаги барча махлуқотлар, шу пайтда ҳар иккаласининг васлини тилар эдилар. Ўргамчи ҳам шувоққа ўралиб, иплари билан ўз тумшуғини боғлаб олган эди. Кўршапалак ҳам қаноти билан оламга парда солган эди. Бўрининг эса қулоклари юзига тушиб, кўзининг чироғи ёпилган эди. Укки бўлса, ногоҳ овоз чиқариб юбормаслик учун, тумшуғини парлари ичига олган эди. Қўйчи итини уйқу деви ҳар бир жунига кириб олгандек, босиб олган эди. Бу анбар олуд қоронғу кеча, макр билан тулкининг уясига тутун солган эди. Ҳайвонот ва қушлар тинчланиб, газанда ва йиртқнчлар уйқуга чўмган эдилар.
Бундай васлнинг зое кетмаслиги учун, табиат ҳам мадад кўрсатарди. Не гард учиб, не эл эсар эди, сувлар ҳам жимгина оқиб, ҳеч қандай ўтнинг ёлқини кўринмас эди. Ҳаво мизожи ўт кўрасининг юзини тўсиб олишга мойил эди. Совуқлик сипоҳи тушмасин учун, ўгнинг пардаси тўсқинлик қиларди.
Тўққиз фалак бир-бирининг юзини тўсгани сингарн шу совуқлик фалак юзини пок сақлар эди. Ҳаракациз юлдузлар эса бахцизлик келтирувчи ниятларидан воз кечиб, саодат бағишловчи юлдузлар орасидан ўрин олдилар. Ойнинг кулчасида нур ҳам кўринмас эди, эр уни қуёш кўмачдонига кўмган эди. Аторуд (Меркурий) тонг отгунча ҳеч кўзини юммасдан, «кўз тегмасин» оятини ёзар эди. Зуҳра юлдузи ашула қилмай, чанг чалолмай, парда ичига яширинаётгаи эди. Қуёш шамъи эр тагига ботиб, кеча хилвати ўз шамъини чиқарган эди. Баҳром (Миррих) юлдузи ғазаб билан пайза ўқталиб, ҳар ким ёмон кўз билап қараса кўр қилмоқчи бўлиб турар эди. Биржис (Муштарий—Юпитер) эса шу икки дилрабога фурсат тилаб, қўл очиб дуо қилар эди. Зуҳал юлдузн эса, бахцизлик ёғдиришдан номус қилиб, шунга ўз юзидан қора ранг берар эди. Тун ҳам қўлларини қорага булғаб, саҳар ёълини тўсар эди. Тонг шабадасини урмас ва тун кулларини ҳам совутмас эди. Чин тонг нафас олишга ҳам ҳавас қилмас, ёлғон тонгга эса, бу кечадан ўрин ҳам ёъқ эди. Фалак гардишини тун дудлари тутиб, тонгнинг дамини қайтарган эди.
Элдаги ақл чароғида ёруғ ҳам ёъқ, бутун махлуқот чуқур уйқуга толган эди. Улар иккиси бахти уйғоқ кишилардай, бир-бирларннинг дийдоридан маст бўлган эдилар. Фалакнинг йиллар бўйи давом қилган хилоф одати, ҳаракатлари бир кечада ёъқ бўлган эди».
8. Нофаи татор—Тоза ва энг хушбўй мушк (қора тусли ва энг хуш исли нарса).
9. «Ёлғон кулишларга роғиб бўлиб, ёлғон тонг ҳам ота бошлади».

XXXII
1. «Фироқ тоши кўксига урилавериб, Мажнуннинг Нажд тоғини оромгоҳ қилгани; кўзидан тўккан бағир қонидан у тоғда лолазор очилгани; мушк бўйли оҳуси ёди била сўзга кириб, мушк сочувчи насим билан наво кўргизгани».
2. Мажнун Лайлидан айрилиб шу Нажд тоғ чўққисида ваҳший ҳайвонлар орасида кун ўтказади. Бу эрдан Лайли қабиласининг манзили кўриниб турарди.
3. «Ой (Лайли)нинг чодири бўш қолган эди, бу чодирнинг ойи қайтиб ўз чодирига кирди».
4. «Субҳ куёвдек берилиб, жилва билан намоён бўлгач, ундаги диққинафас садбарг гули ранги билан уни сарғайтирди», яъни тонг отиб, сўнгра қуёш чиқди.
5. «Нажддаги қоплондан осмон асадига кулфат этарди, эчкиси эса осмоннинг жадди (кўкдаги 12 бурждан бири - у кийик шаклида тасаввур этилган) билан баравар югурар эди».
6. «Унинг сурати лутф қалами билан чизилган эдн, жони эса нофа мушкпинг хушбўй ҳидидан эди».
7. Бу икки байтнинг мазмунн: «Силлиқ танангга ипакли либос кийгайсан, остингга ипак ўрнида қоқум териси тўшалган. Сағринингда эса, тоза ўртик, юзинг ҳам, пешонанғ ҳам ажойиб гўзал».
8. Шоир маъшуқа тишларинп лола устига тушган шудрингларга ўхшатади.
9. Позаҳр - заҳарни қайтарувчи, заҳарга қарши.
10. Қаламшг шаци— қамиш қаламнинг ёриқ қисми.
11. Достоннинг бошқа боблари охирида Навоий ўз шахси номидан (ман, мани, манга) лирик хотима ясайди. Танқидий матнда ҳам, манга» ёзилган. 1960 йил нашрида эса «санга» деб хато берилган.

XXXIII
1. «Мажнуннинг ота-онаси унинг муҳлик фироқидан ҳалок бўлиб, у бу ҳолни кўргани; тупроқларига элдек этиб, ота гўри бошида этимлик дарди билан, она қабри тошида асирлик мунги билан фиғон тортгани».
2. «Кофурин (ғоятда оқ ва хушбўй модда) шарбат каби ичган сари, баданидаги ҳарорат баттар кўтарилар эди».
3. «Агар табиб касалга тухмиёна (доривор ўсимлик уруғи, ҳаб дори) берса, унинг доналаридан заҳарли гиёҳлар ўсади».
4. «Табибнинг таранжабин (ични юмшатадиган) дориси касалнинг ичини қабзият қилар, исканжабин (сафро моддасини ёъқотадиган) дориси бўлса, сафрони кўпайтирар эди».
5. Бу уч байтнинг мазмуни: «Касал учун қилингап бутун тумор, жодугарлик ва дуохонликлар касалнинг азобини яна ҳам оширишга сабаб бўлар, касаллигининг азоби қўрқинчли бўлганидан бу азобларни тўхтатишга илож топилмас эди. Кўкдан «Омонатни бер!» деган товуш келганидан сўнг, ўзидаги жон омонатини топширди».
6. Зол - кекса кампир; бу эрда Мажнуннинг онаси кўзда тутилади.
7. Абушқа - ёши улуғ киши, қари одам. Бу эрда Мажнуннинг отаси кўзда тутилади.
8. Жавона чицармоц - бола очиш.
9. Жўйи мацом бўлмаслик - ўз жойига қайтмаслик, ўз эрини қидирмаслик.
10. Ҳамомани сут силмоц— кабутарни эмоқ, демакдир.
11. Қубур — арабча: қабрнинг кўплиги,- қабрлар, гўрлар.
12. Мунхасиф— тутилган, нури тўсилған, хираланган.
13. «Лекин қум устида чеккан оҳининг алангаси ўз жисмини қовурган балиқдай қилди».
14. «Бу ҳолат ўтгач, хаёли яна ота-онасига кетди».

XXXIV
1. «Мажнуннинг ёр ҳажри ўтидан куйған танига ота-она ҳасрати яна икки ўлдирувчи доғ қўйганидан машаққати қаттиқ бўлганини Лайли эшитиб, у куйганни куйдирган ўтлар тобидан иситиб, дудидан ўзининг ҳаёт рўзгори қаро бўлгани».
2. Ирам, Боги Ирам— Афсонавий жаннацимои гўзал ва хушҳаво боғ. Бу байтда Лайли Ирам боғидаги гулга ўхшатилади.
3. «У сарв сенинг наҳс, жаҳонни хароб қиладиған зузанобинг (қуйруқли юлдуз, наҳс юлдуз) эмаседи-ку!»
4. Бу икки байт мазмуни: «Буларга қаноатланмай тошлар орасида талқон қнлмоқчисан. Баҳроминг билан бараварлашиб қонидан ранг олган эмас эдим». Бу эрда илми нужумдаги Баҳром сайёрасининг ҳарбий ишлар - қон тўкишлар ҳомийси экани назарда тутилган.
5. «Терлари гул юзига томиб иситмаси билан юзи чўғдек қизарган эди».
6. «Гоҳ ҳушида гоҳи беҳуд эди, нур ёъқ кўзларида, мурда каби эди».

XXXV
1. «Хазон эли боғ зеболари ҳаёти шамъини ўчирганда Лайли ҳаёти баҳорининг гулларини ажал хазони совуқ шамоли кўкка совуриб, Мажнуннинг руҳи булбули бадан қафасини гулбун узра ташлаб, у яраланган гул барги сўлгунча учиб кетгани».
2. «Куз фаслининг шамоли шундай этишдики, барглар ҳам ўз жонидан кечиб юборди». Бу байтнинг биринчи мисрадаги «маҳражон» сўзи «меҳргон»нинг арабчалаштирилгани бўлиб, «мезон» буржи маъносидадир, иккинчи мисрадаги «меҳржон» икки сўз бўлиб, «меҳр» (муҳаббат)ни жондан кўтарди, демакдир», деб изоҳлайди С. Айний.
3. Афшон - наққошликда бир турли нақшнинг номидир. Бу нақшда наққош рангни қилқалам билан қоғоз устига сепади, бундай нақшни ўзбекчага айни таржимаси «сепма» бўлади. Навоий бу икки мисрада наққошликдаги мана шу санъатдан фойдаланиб, сувни мовий вараққа (қоғозга), хазон баргларини унинг устидаги сепилган «сепма» нақшга ва эл (шамол)ни наққошга ўхшатади. (С. Айний. Алишер Навоий. Xамса. Лайли ва Мажнун. Т., 1947. 236-бет.)
4. «Оғиз юмилгач, ияк чуқурчаси очиқ намоён бўлиб қолган» (чуқурчани чоҳга, унинг ёнидаги холни кабутарга ўхшатилган).
5. Сакироти мавт - жон талвасаси.
6. Бу байт мазмунн марҳумнинг ота-онасига айтилган тасалли сўзларни англатади.
7. Ўз қолибини тиҳи айламак - ўз танини руҳдан бўшатади, яъни жони бадандан чиқади.
8. Байт мазмуни: «Ўрилган сочларингни ёзиб, оламга хушбўй ҳидларни тарацам».
9. Икки афъи - икки илон, яъни икки ўрам соч. Лайлининг онаси қизи ўлгач, унинг сифатларини айтиб йиғлайди.
10. «Юзунгга гултожихўроз донаси каби қора хол қўяй».
11. Миъжар - бошга ўраладиган рўмол.
12. «Керак нарсаларни ҳозирлаб, ўликни одат бўйича ясантирадилар».
13. Мурури айём - кунлар ўтиши.

XXXVI
1. «Ишқ таърифидаки, айнининг нурли тобланиши тупроқни чашмадек оқизади; шинининг учқунлари шуъласи кўнгуллар қўшинига нуқсон этказур; қофининг вазмин тошли тоғи кимга юкланса, нобуд этар ва нуқталарининг тоза доғи ҳар чок кўпгилга тушса лоланинг беш баргидек қонга бўяйди».
2. «У ўтда агар хушҳол бўлса, шу билан бирга у ўша ўтда эриб ҳам кетди».
3. Ойинаи Искандар - Искандар ойнаси. Искандар томонидан темирга сайқал бериб яратилгап ойина. Гўё унда Жамшиднинг жомидагидек, шу аснода бўлаётган нарсаларни кўрса бўлар экан. Искандар (356-323) эрамиздан аввал яшаган македониялик Филиппнинг ўғли. Ёшлигидан ҳарбий салоҳият пайдо қилиб, Эрон, Арабистон, Ҳиндистон каби мамлакатларни ишғол қилган. Бадиий адабиётда Искандарга бағишланган асарлар жуда кўп. Низомий, Деҳлавий, Жомий ва Навоийларнинг махсус достонлари шулар жумласидандир. Уларда Искандар қудратли ҳукмдор тимсолига айланган. (Қаранг: Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. Т., 1991, 8-том„ 500-бет).
4. Фаранг - Европани англатади.
5. Ишки мажозий - Ҳақиқий бўлмаган зоҳирий ишқ.
6. «Бу тўрт байтнинг мазмуни: «Аввалгисида киши тозаланиб, иккинчисига ўца, ёъқ-ёъқ, ўтиш эмас, балки ҳақиқий ишқни ўзига тортиб, кўнглига висолнинг уруғини экса, ҳам уни бутунлай торож этиб, унинг рамзий шаклидан асар қолмаса, кўринадиган жойдан кўринмасдан мақсадга сингиб кеца».
7. Субҳи козиб - ёлгон субҳ.
8. Бу уч байтнинг мазмуни: «Ҳар қандай ранги сариқ кишини ошиқ деб бўлмайди, чунки ҳар бир сариқ гул ҳам заъфарон бўлолмайди. Жазб этолмайдиган сариқ юз риёли бўлади, самғ (дарахт элими) каҳрабо ўрнига ўтмайди. Сариқликда қанчалик машаққатлар кўрган билан зирниҳ (олтингугурт билан маргумуш аралашмаси) олтин бўлолмайди.
9. Барий-пок,четда.
10. «Яратилишиданоқ унинг қанотида доғ бор, ишқ уни ҳеч бир тарк этган эмас».
11. «Эй косагул, оташпарастлар оловини ёққин! Менинг ғамим обнус (қора тусли қаттиқ ва хушбўй дарахт) ёғочига ўхшаган қора қайғудандир».

XXXVII
1. «Фалак эҳтиромли, қуёш нисбатли осмон бўлгаи шаҳзода, яъни Султон Увайс баҳодир мадҳида хотима: насиҳатлар бисотида кўп лаъл ва яхши сақланган дур ва панду насиҳатлар дастурхонида мевалар ва гуногун нозу неъматларни ул ҳазратга қулоққа олмоқ ва оғизга солмоқнинг чақириғи».
2. Бу уч байтнинг мазмуни: «Дарёнинг дурри ва коннинг лаъли каби сўзларни топгач, уларни шаҳзодага бағишлайин. У адолатли шаҳзодадир, унинг этти отасигача шоҳ бўлгандир. Бутун коинот, замона султони шаҳзода Увайс даргоҳининг тупроғи ҳисобланади».
3. Шаҳзода Увайс - Султон Ҳусайн Бойқаронинг акасининг ўғли.
4. «Зотидаги ҳаё ва одоб, худди аммаси, холаси, тоғаси ва отасига ўхшашдир».
5. Ога-онага баб-баравар қул бўл, чунки худо: «Ота-она эҳсондир» деган (яъни ғанимат ва улуғ неъматдир демак»).
6. Мустафо - Муҳаммад пайғамбарнинг сифати.
7. Зилли илоҳ— Xудо сояси, подшоҳ.
8. Бу икки байтнинг мазмуни: «Қассобнинг қора молини парвариш билан семиртириши уни ўлдириш - сўйиш учундир. Парваришдан ҳўкиз нима баҳра оларди; у ботмонлаб семирса бўлди».
9. Бу икки байтнинг мазмуни: «Шуниси қизиқки, ўғридан қолган нарса билан жонни қутқариб, шаҳарга этганда тамғачи (савдогарлар молидан бож олувчи) ҳам унинг бошига келиб, дўқ билан закот сўрайди».
10. Ложуръа сумурмоқ - қултумламасдан, тўхтамай симирмоқ.

XXXVIII
1. «Бу дард йиғиси тугашининг тараннуми ва бу ҳасратномаси охирининг айтилиши ва тартиби авзойининг афсонаснни тузмоқ, хато ва камчиликлари рақамларига эътироф айтиб, бу бобда ҳақдан авф сўрамоқ».
2. «Саҳифаларпинг юзида дард жилваланади, мистар (чизиқсиз) қоғозга чизиқ тушириш учун қалин қоғозга иплар тортиб ясалган чизгич; транспорант) чизиғи ҳажрнинг катта ёълидир». 3.Суроҳи-май идиш.
4. «Форсий тил билаи сўзлар назм этилганидан, фақат форсча биладиганларгина баҳра топдилар».
5.Атрок — турклар.
6. «Агар модда камроқ эрса, яъни мазмун унчалик чуқур бўлмаса, ғам эмаймиз, чунки бунда асли мақсад завқдирки, бу кам эмас».
7. Филотун (Афлотун) - қадимги Юнон (грек) файласуфларидан бўлиб, Суқротнинг шогирди ва Арастунинг устозидир. Эрамиздан илгари 427 йилда туғилиб, 347 йилда вафот этган.


AvvalgiIII- qism Keyingi





↑ Изоҳларни тузишда «Лайли ва Мажнун» достони юзасидан яратилган тадқиқотлардан, Алишер Навоий «Асарлар»и ўн беш жилдлигининг саккизинчи жилдига Порсо Шамсиев тузган изоҳлардан, достоннинг насрий баёнидан (Амин Умарий ва Ҳусайнзодалар тузган насрий баённи тузатиш ва тўлдиришлар билан қайта нашрга тайёрловчилар Ваҳоб Раҳмонов ва Наим Норқулов. Т., 1976) ва шоирнинг ўз асарларидан фойдаланилди.
Mualifning boshqa asaralari
1 Mezon ul-Avzon (Tasvirlar) 1188
2 Sab’ai Sayyor (Tasvirlar) 888
3 Arba’in [Alisher Navoiy] 1678
4 Арбаин - 40 четверостиший [Alisher Navoiy] 1530
5 Арбаъин [Alisher Navoiy] 633
6 Афоризмы [Alisher Navoiy] 644
7 Badoyi ul-Bidoya (I- qism) [Alisher Navoiy] 3686
8 Badoyi ul-Bidoya (II- qism) [Alisher Navoiy] 4120
9 Badoyi ul-Vasat (I- qism) [Alisher Navoiy] 3689
10 Badoyi ul-Vasat (II- qism) [Alisher Navoiy] 2079
11 Badoyi ul-Vasat (III- qism) [Alisher Navoiy] 1538
12 Бадойиъ ул-Бидоя (I- қисм) [Alisher Navoiy] 841
13 Бадойиъ ул-Бидоя (II- қисм) [Alisher Navoiy] 1133
14 Бадойиъ ул-Васат (I- қисм) [Alisher Navoiy] 779
15 Бадойиъ ул-Васат (II- қисм) [Alisher Navoiy] 790
16 Бадойиъ ул-Васат (III- қисм) [Alisher Navoiy] 690
17 Farhod va Shirin (I- qism) [Alisher Navoiy] 1332
18 Farhod va Shirin (II- qism) [Alisher Navoiy] 4023
19 Favoid ul-Kibar (I- qism) [Alisher Navoiy] 2767
20 Favoid ul-Kibar (II- qism) [Alisher Navoiy] 1097
21 Favoid ul-Kibar (III- qism) [Alisher Navoiy] 1874
22 Фавоид ул-Кибар (I- қисм) [Alisher Navoiy] 882
23 Фавоид ул-Кибар (II- қисм) [Alisher Navoiy] 779
24 Фавоид ул-Кибар (III- қисм) [Alisher Navoiy] 674
25 Фарҳод ва Ширин (I- қисм) [Alisher Navoiy] 673
26 Фарҳод ва Ширин (II- қисм) [Alisher Navoiy] 1035
27 Hayrat ul-Abror (I- qism) [Alisher Navoiy] 6719
28 Hayrat ul-Abror (II- qism) [Alisher Navoiy] 1623
29 Hayrat ul-Abror (III- qism) [Alisher Navoiy] 1383
30 Holoti Pahlavon Muhammad [Alisher Navoiy] 1686
31 Holoti Sayyid Hasan Ardasher [Alisher Navoiy] 1530
32 Ҳайрат ул-Аброр (I- қисм) [Alisher Navoiy] 931
33 Ҳайрат ул-Аброр (II- қисм) [Alisher Navoiy] 586
34 Ҳайрат ул-Аброр (III- қисм) [Alisher Navoiy] 551
35 Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад [Alisher Navoiy] 534
36 Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер [Alisher Navoiy] 681
37 Layli va Majnun (I- qism) [Alisher Navoiy] 1659
38 Layli va Majnun (II- qism) [Alisher Navoiy] 1577
39 Layli va Majnun (III- qism) [Alisher Navoiy] 4255
40 Lison ut-Tayr (I- qism) [Alisher Navoiy] 6023
41 Lison ut-Tayr (II- qism) [Alisher Navoiy] 831
42 Lison ut-Tayr (III- qism) [Alisher Navoiy] 5126
43 Лайли ва Мажнун (I- қисм) [Alisher Navoiy] 690
44 Лайли ва Мажнун (II- қисм) [Alisher Navoiy] 656
45 Лисон ут-Тайр (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1004
46 Лисон ут-Тайр (II- қисм) [Alisher Navoiy] 694
47 Лисон ут-Тайр (III- қисм) [Alisher Navoiy] 686
48 Лисон ут-Тайр (Язык птиц) [Alisher Navoiy] 1358
49 Mahbub ul-Qulub [Alisher Navoiy] 1792
50 Majolis un-Nafois (I- qism) [Alisher Navoiy] 1448
51 Majolis un-Nafois (II- qism) [Alisher Navoiy] 1873
52 Mezon ul-Avzon [Alisher Navoiy] 3149
53 Muhokamat ul-Lugʻatayn [Alisher Navoiy] 6789
54 Munojot [Alisher Navoiy] 6698
55 Munshaot (Munojot) [Alisher Navoiy] 1619
56 Мажолис ун-Нафоис (I- қисм) [Alisher Navoiy] 830
57 Мажолис ун-Нафоис (II- қисм) [Alisher Navoiy] 666
58 Маҳбуб ул-Қулуб [Alisher Navoiy] 740
59 Мезон ул-Авзон [Alisher Navoiy] 829
60 Муножот [Alisher Navoiy] 823
61 Муншаот (Муножот) [Alisher Navoiy] 669
62 Муҳокамат ул-Луғатайн [Alisher Navoiy] 1018
63 Nasoim ul-Muhabbat (I- qism) [Alisher Navoiy] 3542
64 Nasoim ul-Muhabbat (II- qism) [Alisher Navoiy] 1521
65 Nasoim ul-Muhabbat (III- qism) [Alisher Navoiy] 1699
66 Navodir un-Nihoya (I- qism) [Alisher Navoiy] 1986
67 Navodir un-Nihoya (II- qism) [Alisher Navoiy] 1410
68 Navodir un-Nihoya (III- qism) [Alisher Navoiy] 1008
69 Navodir ush-Shabob (I- qism) [Alisher Navoiy] 1829
70 Navodir ush-Shabob (II- qism) [Alisher Navoiy] 1239
71 Navodir ush-Shabob (III- qism) [Alisher Navoiy] 1458
72 Nazm ul-Javohir [Alisher Navoiy] 4182
73 Наводир ун-Ниҳоя (I- қисм) [Alisher Navoiy] 779
74 Наводир ун-Ниҳоя (II- қисм) [Alisher Navoiy] 809
75 Наводир ун-Ниҳоя (III- қисм) [Alisher Navoiy] 698
76 Наводир уш-Шабоб (I- қисм) [Alisher Navoiy] 832
77 Наводир уш-Шабоб (II- қисм) [Alisher Navoiy] 633
78 Наводир уш-Шабоб (III- қисм) [Alisher Navoiy] 710
79 Назм ул-Жавоҳир [Alisher Navoiy] 656
80 Насоим ул-Муҳаббат (I- қисм) [Alisher Navoiy] 944
81 Насоим ул-Муҳаббат (II- қисм) [Alisher Navoiy] 982
82 Насоим ул-Муҳаббат (III- қисм) [Alisher Navoiy] 940
83 Притчи [Alisher Navoiy] 813
84 Qaro koʻzum (I- qism) [Alisher Navoiy] 1883
85 Qaro koʻzum (II- qism) [Alisher Navoiy] 1524
86 Qaro koʻzum (III- qism) [Alisher Navoiy] 1536
87 Қаро кўзум (I- қисм) [Alisher Navoiy] 812
88 Қаро кўзум (II- қисм) [Alisher Navoiy] 756
89 Қаро кўзум (III- қисм) [Alisher Navoiy] 731
90 Risolai tiyr andoxtan [Alisher Navoiy] 1080
91 Рисолаи тийр андохтан [Alisher Navoiy] 562
92 Sabai Sayyor [Alisher Navoiy] 8973
93 Saddi Iskandariy (I- qism) [Alisher Navoiy] 1241
94 Saddi Iskandariy (II- qism) [Alisher Navoiy] 1371
95 Saddi Iskandariy (III- qism) [Alisher Navoiy] 2455
96 Siroj ul-Muslimin [Alisher Navoiy] 2258
97 Сабъаи Сайёр [Alisher Navoiy] 1497
98 Садди Искандарий (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1221
99 Садди Искандарий (II- қисм) [Alisher Navoiy] 879
100 Садди Искандарий (III- қисм) [Alisher Navoiy] 1085
101 Сирож ул-Муслимин [Alisher Navoiy] 662
102 Tarixi anbiyo va hukamo [Alisher Navoiy] 3180
103 Tarixi muluki ajam [Alisher Navoiy] 2385
104 Тарихи анбиё ва ҳукамо [Alisher Navoiy] 736
105 Тарихи мулуки ажам [Alisher Navoiy] 742
106 Vaqfiya [Alisher Navoiy] 3072
107 Вақфия [Alisher Navoiy] 662
108 Xamsat ul-Mutahayyirin [Alisher Navoiy] 1922
109 Xамсат ул-Мутаҳаййирин [Alisher Navoiy] 748
110 Gʻaroyib us-Sigʻar (I- qism) [Alisher Navoiy] 6068
111 Gʻaroyib us-Sigʻar (II- qism) [Alisher Navoiy] 1936
112 Gʻaroyib us-Sigʻar (III- qism) [Alisher Navoiy] 2820
113 Ғаройиб ус-Сиғар (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1280
114 Ғаройиб ус-Сиғар (II- қисм) [Alisher Navoiy] 652
115 Ғаройиб ус-Сиғар (III- қисм) [Alisher Navoiy] 1015
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика