Лисон ут-Тайр (III- қисм) [Alisher Navoiy]

Лисон ут-Тайр (III- қисм) [Alisher Navoiy]
Лисон ут-Тайр (III- қисм) [Alisher Navoiy]
CХХХI
Ҳикоят
«Бор эди девонаи олий сифот,
Халқ Мажнун Алҳақ айтиб анга от.
Чунки ҳақ ёди анга маҳбуб эди,
Туну кун бу ёд ила мағлуб эди.
Сўз деса, ҳаққа қилур эрди хитоб,
Ҳақ тилидин-ўқ берур эрди жавоб.
Бир баҳор айёми азм айлаб сафар,
Узга байтуллоҳни айлаб мақар.
Чун риёзатдин тани эрди наҳиф,
Минмиш эрди маркаби ул ҳам заиф.
Тун қоронғу .бўлдию тутти ёғин,
Кўрди Мажнун саъб ул йўл бормоғин.
Бир бузуғ кўрдию сокин бўлди ул,
Деди:— «Эй тенгрим, эшакдин воқиф ўл!»
Кирди маркабни қўйиб вайронаға,
Уйқу ғолиб бўлди ул девонаға.
Ётти бош остиға қўюб бир кесак,
Ул бузуғдин тошқари қолди зшак.
чўзи бсрғсч уйқуға абри баҳор,
Тезлик қилди ёғунға ошкор.
Тўкти вайрон ичра ҳарёндин су(в)ни,
Телба бошидин учурди уйқуни.
Қўптию ўлтурди турғунча ёғин,
Чун ёғин турди билиб борур чоғин.
Чиқти маркабни қилурга тезтак,
Йўқ эди вайрона тошинда эшак.
Қўйди юз Мажнунға беҳад изтироб,
Тенгрига қилди ғазаб бирла хитоб:
«Ким, санга маркабки топшурдум бу да
Яхши асродинг, карам қилдинг, карам!
Эл сенинг меҳмонлиғингға бормаса,
Маркабин водий сари бошқармаса,
Бўлмағай эрди бу бепарволиғинг,
Ғафлат ичра маҳз истиғнолиғинг.
Асрамоғдин маркабим ор айладинг,
Тийра тунда нопадидор айладинг!» '
Кунгрониб ҳарён урар эрди қадам,
Ғойибин истарға мажнуни дижам.
Ким чоқилди бир ажаб рахшанда барқ,
Айлади оламни анворида ғарқ.
Маркабин кўрдики ўтлойдур юруб,
Хору хасқа ҳар тараф оғзин уруб.
Кўргач они телба бўлди шодмон,
Минди доғи йўлға тушти ул замон.
Тундлуғларни бошидин тошлади,
Лутфлар бирла навозиш бошлади:
«К-эй менинг жисмим аро жоним худо,
Балки юз жоним санга бўлсун фидо!
Гарчи улдам маркабимга боқмадинг,
Ғойиб айлаб бўйниға ип тоқмадинг.
Манга юзланди ажаб ошуфталиқ,
Қаҳрдин қилдим санга олуфталиқ.
Чун эшакни топшуруб эрдим санга,
Они топшурмоқ керак эрдинг манга.
Асрамоқда чунки тақсир айладинг,
Тунд кўргач мени, тадбир айладинг.
Чора айлаб чақмоғингни чоқибон,
Кўз ёрутур машъалингни ёқибон.
Кўзума они намудор айладинг,
Дар маҳал бу лутф изҳор айладинг.
Тундлуққа гярчи мен эрдим муҳиқ,
Сен ҳам эрмишсен ҳарифи бас мудиқ,
Ким бу диққат айлабон зоҳир манга,
Ғойибимни айладинг ҳозир манга.
Дегонимдин бемадор эттинг мени,
Қилғонимдин шармисор эттинг мени.
Сен неким қилдинг — унуттум мен тамом,
Сен ҳам ўтконни унут, лутф айла ом.
Мен унуттум айлабон зоҳир вифоқ,
Сен доғи они унутсанг яхшироқ.
Мен сени деб қилмоғумдур чун хижил,
Сен мени ҳам қилма ойтиб мунфаил.
Мен сени бу қиссада туттум маоф,
Сен доғи кўнглунгни мендин айла софЬ>
Ўзини ҳардам ситойишлар" қилиб,
Ҳақни ҳам мундоқ навозишлар қилиб,
Телба рози гарчи номаъқул эди,
Чун муҳаббатдин эди мақбул эди.
Бўлса ҳар мажнун бу янглиғ роз анга,
Ҳам етар густохлиғ ҳам ноз анга.
Тенгрига чунки бу эл маҳбуб эрур,
Ҳар не маҳбуб айласа марғуб эрур».
CХХХII
Яна бир қушнинг Ҳудҳуддин саволи
Рна бир сойил деди: «К-эй роҳнавард,
Гайрдин мен бўлмишам озоду фард.
Узни айлабмен хаёли бирла хуш,
Бўлғоли бир кун висоли бирла хуш.
Мен чу ондин ойру эрмон бир нафас,
Они истаб не сафар айлай ҳавас?»
CХХХIII
Жавоб
Деди Ҳудҳуд: «К-эй сўзунг даъвога хос,
Тоимогон маъни сари ҳеч ихтисос.
Ҳар киши ҳадди эмас бу навъ лоф,
Ким ўзи васфига дегай бир газоф.
Сен муни кўрким чекиб жон ою йил,
Уз-ўзунгни васф этарсен муттасил.
Узни гайридинки дерсен фардбу,
Олида мақбул экин мардудму.
Сен демоқдин рост келмас бу мақол,
То не навъ эркин онинг оллинда ҳол.
Сен бу даъводин урареен худ нафас,
То анга не навъ экин бу мултамас.
Ҳар не сен дереен анга йўқ эътибор,
Мўътабардур не ул этса ошкор.
Сен демоқдин иш кифоят бўлмағай,
То қабул ондин иноят бўлмағай.
Демаган хушроқ яна бу навъ сўз,
Гиккан авлодур онинг лутфиға кўз»,
CХХХIV
Ҳикоят
«Шайх Бистомий, амини ганжи роз,
Аҳли маъни тахти узра сарфароз.
Чунки бу дорулфанодин қилди азм,
Равзаи дорилбақоға тузди базм.
Бир кун они тушта кўрди бир мурид,
Деди: «Эй ичгон май аҳли мин мазид!
Бизга ҳолингдин аён этгил хабар,
Ким санга не қилди ҳаййи додгар?
Фурқатингда чун басе кўрдук алам,
Токи итмийнон бўлғай бизга ҳам».
Муршиди комил дедиким: «Ул замон —
Ким, лаҳад қаъри манга бўлди макон.
Ул малакларким эрур аҳли савол,
Бўлдилар ҳозир қилурға қилу қол!»
Дедиларким: «Кирдигоринг ким дурур,
Холиқу парвардигоринг ким дурур?»
Мен дедим: «Бу сўзни мендин сўрмангиз,
Гар жавоби демасам ёзғурмангиз.
Айлангиз бориб савол андинки, ул —
Бандалиғ сори манга берурму йўл.
Қуллуғумға гар қабул ўлса хитоб,
Ул хитоб-ўқ сизга кофийдур жавоб.
Бандае онгланг мени даргоҳида,
Маснади иқбол иззу жоҳида.
Гар қабул иқболидин навмидмен,
Ҳажрида аввораи жовидмен.
Мени рад аҳлидин ул соат билинг,
Ҳар не иетар кўнглунгиз ул дам қилинг,
Чун бу янглиғ топтилар мендин жавоб,
Келди ул соат хитоби мустатоб..
«К-эй савол аҳли, буким масъулдур
Бандаи мустаҳсану мақбулдур.
Бўлмайин равшан онинг нуриға кўз,
Уз демоқлик бирла келмас рост сўз».
CХХХV
Яна бир қушнинг саволи
Яна бир сойил дедиким: «Эй рафиқ,
Бўлмишам баҳри камол ичра ғариқ.
Ҳам камоли нафс бўлмиш ҳосилим,
Ондин ўлмиш восилим, коми дилим.
Бу муродим мунда чун ҳосилдурур,
Йўл азобин тортмоқ мушкилдурур».
CХХХVI
Жавоб
Деди Ҳудҳуд: «К-эй муродингдин нуфур,
Кўнглинга ғафлат солиб жаҳлу ғурур.
Уз хаёлингдин қилиб мағрурлуқ,
Ишнинг аслидин топиб маҳжурлуқ.
Бу хаёлинг келди беҳосил хаёл,
Балки боштин то оёқ ботил хаёл.
Ноқис улдурким, ўзин комил дегай,
Комил улким нуқсин исбот айлагай.
Уз камолидин демас аҳли камол,
Аҳли нуқсон ичрадур бу қилу қол.
Сенки нуқсон ичра комилсен басе,
Олим ойтиб ўзни, жоҳилсен басе.
Уз камолидин демактур маҳзи жаҳл,
Жаҳлдин сўз ойтқай ким бўлса аҳл.
Ким ўзин комил кўрар ноқисдур ул,
Нуқс бермайдур камоли сори йўл.
Меҳр кун туш ўзни кўрғоч баркамол,
Анга юзланди ҳамул соат завол.
Бовужудиким камоли бор эди,
Чун они кўрди, заволи бор эди.
Гар ўзин комил дегай ноқисваше,
Хушлуқ ўзга собит этгай нохуши.
Они ислоҳ айламак душвордур,
Ким биноси кибр ила пиндордур.
Бу камолингким, қилибтурсен гумон,
Маҳзи нуқсон бил они, эй нотавон».
CХХХVII
Ҳикоят
Шайх Абу Бакри Нишобурийки, ул —
Мулки маъни сори топиб эрди йўл,
Чиқти бир кун мулки Нишобурдин,
Сайр учун ул хиттаи маъмурдин.
Шайхлиғ ойини ғоятдин фузун,
Ходиму мухлис ниҳоятдин фузун.
Ҳам маҳофа, ҳам рикобу ҳам алам,
Жавқ-жавқ асҳобу афроду хадам.
Шайх чун наззора қилди бу шукуҳ,
Кейнида-олида ҳур янглиғ гуруҳ.
Бир хаёле кўнглиға тушти маҳол,
Ким они мағлуб қилди ул хаёл.
Бу маҳалда бир эшак айлаб фиғон,
Чиқди ондин бир бийик ел ногаҳон.
Шайхқа бу рамздин вақт ўлди хуш,
Важду рақс айлаб йиқилиб қилди ғаш.
Чун анга бу навъ ҳол ўлди падид,
Қилдилар инкор асҳобу мурид.
Бартараф бўлғон замон ул олами,
Айлабон густохлиғ бир маҳрами.
Кайфият сўрдики не ҳол эрди бу,
Шайх ойтти: «К-эй рафиқи розжў.
Чун назар солдимки, халқ айлаб ҳужум,
Тобеъимдурлар бу ишдин нафси шум.
Кўнглума солдики иршод аҳлидин,
Толибу соликка имдод аҳлидин.
Нё Жунайду Шиблию не Боязид,
Не Убайду Нурию не Бу Саид.
Қайси бир топиб эди эркин бу жо,
Фақр ойинида бу хайлу сипоҳ!
Нафс чун кўнглумга солди бўйла тоб,
Бу маҳалда ул эшак берди жавоб.
Чун жавобим топтим андоқким керак,
Боиси бу важдим ўлди ул эшак.
Шайхким, айлаб эшак фарёд анга,
Бўйла етса айлагай иршод анга.
Жой ул бўлғайки, айлаб важду ҳол,
Бошидин елдек чиқорғай ул хаёл.
Ўйла инсоф аҳлидик келгай бу иш,
Кимки ул мунсифдурур — билгай бу вгж,
Йўқса ҳар мағрур, дуни булҳавас,
Бу бийик давлатқа тоимас дастрас».
CХХХVIII
Яна бир қушнинг саволи
Яна бир сойил деди: «К-эй муҳтарам,
Бу маҳал йўлға қачон қўйсам қадам.
Ўзни не машғуллуқтин шод этай?
Етса ғам, ўзни не навъ озод этай?
Не қилайким кўнғлума еткай сурур
Ким манга ондин даме еткай ҳузур?»
CХХХIХ
Жавоб
Деди Ҳудҳуд: «Узни гар шод истасанг,
Ҳар сифат қайғудин озод истасанг.
Узни онинг ёдиға муътод қил,
Шодлиғ истарсен — они ёд қил.
Шодлиғким, эрмас онинг ёдидин,
Бўлмағон хушроқ хирад иршодидин.
Ондин ойру айшдин ғам яхшироқ,
Сурдин юз қатла мотам яхшироқ.
Ғамки ондин бўлса, билгил шодлиғ,
Ҳар балийят қайдидин озодлиғ».
CXL
Ҳикоят
«Хожа Абдуллоҳ Ансорийки, ақл —
Айлай олмас минғ ишидин бирни нақл.
Дедиким:— «Улдур кўнгулнинг хушлиги,
Фақр йўлинда киромивашлиги —
Ким кўнгулда ондин ўзга бўлмағай,
Едида жонондин ўзга.бўлмағай.
Ҳар кўнгул мундоқдур —они бил кўнгул, .
Йўқса баҳру кон эса, ондин тўнгул.
Кўнгул улдурким, анга маскандурур,
йўқса гулшан бўлсаким, гулхандурур»,
CХLI
Яна бир қушнинг саволи
Яна бир сойил деди: «К-эй бахтиёр,
Чун онинг ишқини қилдим ихтиёр.
Ногаҳон васлига бўлсам сарфароз,
Не тилай ондин қилиб зоҳир ниёз?
Ондин истар нимани аввал билай,
Васлига етган замон ондин тилай!»
CXLII
Жавоб
Деди Ҳудҳуд: «К-эй шиоринг хомлиқ,
Ҳуш водисинда беоромлиқ.
Чун санга ул мақсаду мақсуд эрур,
Ондин ўзга бору йўқ нобуд эрур.
Чун муяссар бўлди матлубунг сенинг,
Кирди оғушунгга маҳбубунг сенинг.
То йироқсен — кўнглунга улдур ҳавас,
Жонингга йўқ ондин ўзга мултамас.
Эмдиким топтинг, қилиб қатъи фироқ,
Истамак не бўлғай ондин яхшироқ!
Улдурур чун тан била жондин мурод,
Ондин ўзга не бўлур ондин мурод!
Топқоч онинг, ғайрдин кўнглунгни уз,
Бору йўқунгни онинг ишқида туз».
CХLIII
Ҳикоят
«Бу Саид ул ғарқи дарёи вусул —
Ким онинг васфида ожиздур уқул.
Улки зотига лақаб Харроз эди,
Туну кун матлуб ила ҳамроз эди.
Маккада бир кун дуо вақтида хайл
Қилдилар ҳақдин мурод истарга майл.
Ул халойиқ авлиёуллоҳ эди,
Барча ҳақ асроридин огоҳ эди.
Барчаси тақвову тоот айлабон,
Ҳақни истарга муножот айлабон.
Юзни суртуб барча байтуллоҳга,
Ошнолиғ истаб ул даргоҳга.
Лек ул сирри ҳақойиқ маҳзани,
Васл боғи гулларининг гулшани.
Ул талаб аҳли аро хомуш эди,
Кўнгли ваҳдат жомидин беҳуш эди.
Эл дуо қилғонда ногоҳ солса кўз,
Оғзига гоҳи келур эрди бу сўз —
Ким: «Илоҳий, ҳар не халқ айлар талаб,
Мен топибмен чекмайин ранжу тааб.
Сенки, эл матлубисен — мен тоимишам,
Истамакдин ложарам кўз ёимишам.
Сендин ойру чун эмасмен бир нафас,
Лағв эрур топқонни қилмоғлик ҳавас.
Мен чу васлинг бирла тоимишмен кушод,
Бу талаб аҳлиға ҳам бергил мурод».
CХLIV
Яна бир қушнинг саволи
Яна бир сойил деди: «К-эй илмкеш,
Бу сафарким кўнглумизни қилди реш.
Қатъ ўлуб шаҳ базмига бўлсак анис,
Туҳфае вожибдурур беҳад нафис.
Шаҳни кўрмак туҳфаи мақбул ила,
Бизни онлигт огаҳ эт маъқул ила».
CХLV
Жавоб
Деди Ҳудҳуд: «К-эй саволинг хуб эрур,
Туҳфаким шоҳ олида марғуб эрур.
Бир нима топқилки, ноёб ўлғай ул,
Йўқки, лаълу дурри сероб ўлғай ул.
Бордур ул махзанда нақди беҳисоб,
Дурру гавҳарга худ онда не ҳисоб.
Ул малойик тоату тақвосидур,
Покравларнинг шариф аифосидур.
Зоҳид аҳлидин ибодат онда кўп,
Жавҳари тақвою тоат онда кўп.
Анбиёдин ҳам риёзат беадад,
Авлиёдин ҳам ибодат беадад.
Ҳарнеким ондин шариф ўлмас ғумон,
Ул ҳамондур ондау туфроқ ҳамон.
Лек анда туҳфа сўзу дард эрур,
Бир асарлиғ оҳи ғампарвард эрур.
Боргоҳи иззу истиғнодур ул,
Юз туман минг аршдин аълодур ул.
Онда кўптур иззу истиғноу ноз,
Улки йўқтур ул эрур ажзу ниёз.
Сен ўзунг бирла ни§зу дард элт,
Жисми зору жони ғампарвард элт —
Ким бу туҳфа йўқтур ул даргоҳда,
Не тилар ажзу забунлуғ шоҳда.
Онда еткур сўз ила дарду фано,
Истар ўлсанг ўзни қилмоқ ошно».
CХLVI
Ҳикоят
«Шаҳриёре бор эди шаҳларға шоҳ,
Олам аҳли бошида зилли илоҳ.
Тожи меҳру онда кавкабдин гуҳар,
Мулки Ховар ҳаддидин то Бохтар.
Бор эди бир ўғликим, чархи куҳун,
Кўрмамиш эрди онингдек сарвбун.
Ҳусн авжи узра тобон ахтар ул,
Лутф дуржи ичра рахшон гавҳар ул.
Ҳам сабоҳат шомида шамъи тироз,
Ҳам малоҳат гулшанида сарви ноз.
Шоҳ ани асраб ниҳоний қаср аро,
Ҳуснидин ўт тушмасун деб аср аро.
Даҳр аро офат тушарни чоғлабон,
Отланиб тушмак йўлини боғлабон.
Ул қилиб гулшан ҳаримида мақом,
Боғ аро товусдек айлаб хиром.
Шаҳ чу чиқмоқдин анга монеъ бўлуб,
Ул чаманда айш ила қонеъ бўлуб.
Ногаҳон чекти ажал жомини шоҳ,
Тахтни шаҳзода қилди жилвагоҳ.
Хутбаи давлат ўқулди зотига,
Сиккаи рифъат сўқулди отига.
Отланиб бир кун тамошо қилғали,
Кўнгли мулки сайридин очилғали,
Кирди офат солғали майдон аро,
Солди гардунсайрини жавлон аро.
От чопиб майдонда чавгон ўйнади,
Халқ бошин гўй этиб жон ўйнади.
Қайси жонибким, таковар сурди тез
Шаҳру мулк аҳлига солди рустахез.
Кўрган эл девонаю зор ўлдилар,
Ишқ домиға гирифтор ўлдилар.
Офате солиб улусқа бас азим,
Енди гулшан сори андоқким насим.
Шаҳр халқи «ё раб»у ғавғо чекиб,
Ишқидин фарёду вовайло чекиб.
Қолмайин они эриштилар бори,
Қасру боғига етиштилар бори.
Шоҳи золим айлабон мулкин хароб,
Туштию қилди халойиққа итоб —
Ким: «Бу ғавғо аҳлини ҳарён сурунг,
Кетмаганларни жазоға еткурунг!»
Неча сурдилар — халойиқ кетмади,
Саъю кўшиш онда кўп суд этмади.
Шаҳр халқи сарбасар мажнун бўлуб,
Балки мажнундин доғи афзун бўлуб,
Туну кун ошуфтаву девонавор,
Туттилар шаҳ боғи давринда қарор.
Шайху шобу ринду зоҳид хосу ом —
Қилдилар ишқу жунун кўйин мақом.
Шаҳ чу элнинг саъб кўрди ҳолатин,
Ғолиб ўз ҳолига доғи ҳайратин.
Кўрди бу ғавғониким — поёни йўқ,
Чора қилмоғлик анга имкони йўқ.
Ул халойиқ сори пайғом айлади,
Бир кишидин бўйла эълом айлади:
«Ким, буларким ишқима мағлуб эрур,
Ҳар бири бир шеваға мансуб эрур.
Ҳар ким ўз фаннида қилсун эҳтимом,
Ҳирфасидин айласун бир иш тамом.
Бори ом ўлғонда ҳозир айласун,
Ҳар ким ўз фазлини зоҳир айласун.
Кўнглума хуш келса ҳаркимнинг иши,
Оллима бўлсун мулозим ул киши.
Они ўз базмим аро дамсоз этай,
Суҳбатимда ҳамдаму ҳамроз этай.
Дилписандим бўлмаса бўйнин урай,
Кўп уқубат бирла они ўлтурай».
Бўйла ҳукм этти чу шоҳи зулмфан,
Тушти ушшоқ олида беҳад миҳан.
Эл бўлуб бу ваъдаға умидвор,
Ишлари кейнича туттилар қарор.
Кеча-кундуз сайъ этиб ул сарбасар,
Аҳли фазлу илму ҳар аҳли ҳунар,
Барча иштин ўзни маъзул эттилар,
Шаҳ буюрғон ишга машғул эттилар.
Борди олим нусха тасниф этгали,
Кетти мутриб савт таълиф эткали.
Шоир этти мадҳгустарлик аён,
Ким анга қилғой назар шоҳи замон.
Сурди мунши васфи узра хомани,
Ким писанд эткайму шоҳ ул номани.
Заргар ўлтирди аён айлаб ҳунар,
Ким ясагай шоҳға лойиқ камар.
Жомабоф омода қилди коргоҳ,
Қилғали зарбафт они киймакка шоҳ.
Ошкоро айлади нажжор тахт,
Тўхтагой деб онда шоҳи некбахт.
Айлади қаввос ўзин санъатқа банд,
Шоҳга тушкайму деб ул дилписанд.
Уқчи айлаб ўзни меҳнатқа асир,
Ким бу шояд шаҳға бўлгай дилпазир.
Ҳосило ул шаҳр элидин хосу ом,
Уз ишига ҳар бир айлаб эҳтимом,
Ким бу шояд шоҳға тушгай қабул,
То муродига онинг бўлғай ҳусул,
Гарчи келса оллиға ранжу тааб,
Бўлғай ул кому муродиға сабаб.
Бир кеча ишратгаҳидин чиқти шоҳ,
Халқ шаҳкориға айлай деб нигоҳ.
Вир-ики маҳрам надими бирла ул
Тутти шабравлар киби шаҳр ичра йўл
То ул эл аҳволиға солиб иазар,
Барчанинг еарвақтиға қилгай гузар.
Қайси бир ишгаки қилди илтифот,
Деди кўнглида шаҳи олий сйфот:
«Ким бизинг махзанда бу иш бордур,
Балки мундин яхшироқ бисёрдур!»
Токи етти бир ғариби зорға,
Ошиқи озурдаи афгорға.
Они қилғон ишқ жондин ноумид,
Ҳажр пайдоу ниҳондин ноумид:
Бағрининг хунобини ул нотавон —
Кўз йўлидин ҳар тараф айлаб равоп;
Қон била туфроғ аро кўнглида тоб,
Ним бисмил қушдек айлаб изтироб;
Ҳар дам ўзга иолаву афғон тузуб,
Нолаву фарёд эл кўнглин бузуб;
Ишқ тиғи хаста кўнглин чок этиб,
Кўнглин ўзлук меҳнатидин пок этиб;
Ишқ жавридин чекиб онча ано,
Ким вужудин айлабон маҳзи фано,
Бу фано туфроққа айлаб они паст;
Ҳар сари мўйиға солиб юз шикает..
Дебки: «Уз фаннида ҳар ошуфта ҳол,
Кўргузуб айни маҳоратдин камол,
Тонгла шаҳ базмини айлаб жилвагоҳ,
Ҳар бирига лутфлар кўргузса шоҳ,
Мангаким йўқ туҳфае жуз оҳу дард,
Найлаб ўлғоймен аларға ҳамнабард?!
Лутф бўлса ё сиёсат шоҳда,
Ким манга йўл бергай ул даргоҳда.
Узни лойиқ лутфу эҳсонға демон,
Ким сиёсат қилғоли ҳам арзимов.
Кошки тиғи сиёсат сурса ҳам,
Уз қиличин бўйнума еткурса ҳам,—
Умрдин мунча шараф басдур манғг!
Ком мундин ўзга эрмастур манга!
Лек чун йўқ менда онча эътибор,
Қатлиға доғи умидим қойда бор;
Войким, муҳлик эрур дарду ғамим,
Ондин ўз ҳолимға бўлмиш мотамим».
Шоҳ кўргач бу ғариб аҳволни,
Бу ғариби зорға бу ҳолни.
Кўнглига айлаб асар меҳр этти фош,
Кирди ул вайронға ондоқким к.уёш.
Лутф кўргуздию кўнглин овлади,
Балки руҳин жисм уйидин/қовлади.
Ошиқи бечора кўргач бўйла ҳол,
Ғояти ҳайратдин ўлди гунгу лол.
Қилди ул ҳолатдин айлаб кўнгли ғаш,
Меҳмон олида жонин пешкаш.
Бил бу навъ ўлмакни жондин яхшироқ,
Минг ҳаёти жовидондин яхшироқ.
Бўйла ўлмак одамига берса даст,
Одам эрмас жонға бў.лса пойбаст.
Қилди они ишқ аро ул дарду сўз,
Руҳи шамъин машъали гетифурўз.
Ашку куймак шамъини ҳар тийра шом,
Кўрки, айлар меҳрга қойим мақом.
Фониё, истар эсанг мақсудға йўл,
Оҳу сўзу дард ила хурсанд бўл!
CХLVII
Яна бир қушнинг Ҳудҳуддин саволи
Яна бир сойил деди: «К-эй пок қуш,
Роҳбарлиқ фаннида чолок қуш.
Бўлди бу йўл шиддати ҳаддин фузун,
Тўли онинг худ ниҳоятдин узун.
Бу бало даштин қачон қатъ эткобиз,
Асли манзилға не янглнғ еткобиз?
Бизни бу иштин хабардор айлагил,
Суръату оромин изҳор айлагил.
Шарҳ қил оғоз ила анжомини,
Аввал эмгок, сўнгра айшу комини».
CХLVIII
Жавоб
Деди Ҳудҳудким: «Аё раҳрав рафиқ,
Бу саволинг воқеъ ўлди бас дақиқ.
Чун сўрарсен бў сафар кайфиятин,
Манзилу водий нашоту шиддатин —
Ким неча водию манзилдур бу йўл,
Эмди мен шарҳ айлаю, сен воқиф ўл.
Олдимизда етти водийдур азим,
Ҳар бирида беҳаду андоза бим.
Лек ҳар водийда манзил беҳисоб,
Ким ҳисобидин қилур табъ ижтиноб.
Бтти водий аслу манзиллар фуруъ,
Айлоли ул асл шарҳиға шуруъ.
Водии аввал — Талаб водисидур,
Бошлағон ул ён шараф ҳодисидур.
Ишқ водисидур ондин сўнгра бил,
Ул ўт ичра бору йўқни ўртагил.
Ишқ чун қилди вужудунгни адам,
Маърифат водийсиға урдунг қадам.
Сўнгра Истиғноға водийдур васеъ,
Пастдур жанбида бу чархи рафеъ.
Водии Тавҳид бил, ондин нари,
Фард бўлмоқ неча борсонг илгари.
Мундин ўтсанг водии Ҳайратдурур,
Водии Ҳайратда кўп шиддатдурур.
Борчадин сўнг водии Фақру фано,
Утмас ондин сайр ила солик яно.
Қатъ ўлур мунда сулук аҳлига гом,
Иш бўлур ўзга ҚИЛИР бирла тамом.
Лек манзилдин хабар бермас бирав,
Ким бу йўлдии ёнмади бир роҳрав.
Бу ети водий доғи ижмол эрур,
Лек тафсилида кўп ишкол эрур».
CХLIX
Талаб водийсининг сифоти
«Чун Талаб водийсиға қўйсанг қадам,
Оллингга ҳар дам келур юз минг алам.
Ҳар дам онда юз малолат юзланур,
Ҳар нафас мииг саъб ҳолат юзланур.
Истамак ранжи кўнгулни зор этар,
Тоимомоғлиғ руҳни афгор этар.
Жонни куйдурмак бўлуб маҳрумлуқ,
Васлнинг миъоди номаълумлуқ.
Ранжу кўшиш санчибон жисмингға неш,
Дарди ноёб айлабон Жонингни реш.
Истабон тоимай дури ноёбни,
Мундадур тарк айламак асбобни.
Молу мулку ҳар недур соликка банд,
Тўрт такбири фано урмоқ баланд.
Ҳарнеким ғайри талабдур ташламоқ,
Узни мақсад манзилиға бошламоқ.
Қолмаса олам матоъидин жиҳот,
Узга навъ ўлғай санга ул дам сифот.
Ганждин еткай асар вайронинга,
Зоти нуридин ёруғлур жонинга.
Ул ёруғлуғ шавқ ўтин тез айлагай —
Ким талаб рахшинг сабукхез айлагай.
Узда топқойсен талабни бирга юз,
Тоғлар бўлгай сенинг олингда туз.
Жонинга еткай талабнинг роҳати,
Қолмағай ранжу таабнинг шиддати.
Дурга топқон сойи кўнглунг хослиқ,
Бўлғой осонроқ санга ғаввослиқ.
Ламъа кўргазган сойи меҳри висол,
Лйлагай шоминг саҳарға интиқол.
Олинға келса агар пили дамон,
Кўргосен пашша ҳамону ул ҳамон.
Гар йўлунгни тутса юз шеру паланг,
Бўлгай олдингда нечукким мўри ланг.
Аждаҳодин етмагай кўнглунгда ранж,
Уйла бўлмиш бўлғай ул машъуф ганж.
Куфр ила имонга ургайсен илик,
Бу тамаъдинким очилғай бир эшик.
Чун эшик очилди не куфру не дин,
Ичкари киргач қутулдунг барчадин.
Куфру имон роҳравға кеш эмас,
Лсл йўлда банди роҳе беш эмас».
CL
Ҳикоят
«Подшоҳе бор эди гардунжаноб,
Махзану гамжи сипоҳдек беҳисоб.
Г!ор'эдм ул шаҳга бир зебо ўғул,
Бўлғудек Юсуф онинг олида қул.
Меҳри ховар ҳусн аро шармандаси,
Кўйи туфроғи уза афкандаси.
Сарв онинг нахли қадиға соядек,
Ой узори меҳриға пироядек.
Ҳам қуёшдек ҳусн ила офоқгир,
Ҳам .қамардек энг била гардун сарир.
Кўзи ҳар боқмоқта оламни бузуб,
Ишқ элига ўзга олам кўргузуб.
Жон олиб лаъли такаллум айласа,
Жон бериб лекин табассум айласа.
Ошиқу шайдоси онинг оламе,
Олам аҳли қатлидин кўрмай ғаме.
Кофиру усрук кўзи солиб мудом,
Дину имон аҳли ичра қатлиом.
Ут ёлиндек рахш ҳаренким суруб,
Ул чоқин бирла жаҳонни куйдуруб.
Олам аҳли волау шайдо анга
Лек муфрит нозу истиғно анга.
Кўз учидин халқ сори чун боқиб,
Зулми тиғидин туман минг қон оқиб.
Улсалар офоқ эли парвоси йўқ,
Балки айлаб қатл истиғноси-ўқ.
Кўйида йўл тоимайин пайки насим,
Онда эсмоқдин етиб жонига бим.
Гулшани сори эса олмай шамол —
Ким топиб ҳар барги гулдин гўшмол.
Бир кун ул саҳрога сурди отланиб,
Ннғали саҳро фазосин айланиб.
Юз туман мажнун эди дашт узра зор,
Барча ишқи шиддатидин беқарор.
Лек онинг сори боқарға заҳра йўқ,
Кўзга ул жониб назардин баҳра йўқ.
Васлига толиб вале яхши-ямон,
Тоимоғи лекин кишига йўқ гумон.
Ногаҳон шаҳзодаи фархунда фар,
Солди ул саҳродағи элга назар.
Кўзи тушти икки зори хастаға,
Ишқ занжири била вобастаға.
Ҳукм човушларға қилдиким юрунг,
Ул ики девонавашни келтурунг.
Сурди чун давлатсаро сори саманд,
Йўлида ҳозир ул икки мустаманд.
Ул бирин маҳбуси зиндон айлади,
Бу бирин оллида сакбон айлади.
Ул бўлуб бандилар ичра пойбанд,
Бу бўлуб занжирларға мустаманд.
Бу балиятда эдилар муддате,
Тортар эрдилар бу янглиғ шиддате.
Дардманде айлади бир кун савол —
Ким: «Недур сизга бу меҳнат ичра ҳол?»
Бу деди: «Меҳнат деган қайси бўлур,
Кому роҳатдур, машаққат не бўлур.
Менки ишқи кўнглум ичра тўлғали —
Рози эрдим кўйида ит бўлғали.
Гарчи итларга мулозим бўлмишам,
Лек ул хайл узра ҳоким бўлмишам».
Ул дедиким: «Ишқ этиб кўнглумга зўр,
Рози эрдимким мақомим бўлса гўр.
Гарчи ҳоло банд аромен устувор,
Васлидин кўнглум эрур уммидвор».
Бу ҳикоятларни шоҳи маҳжабин —
Эшитур эрди ниҳон айлаб камин,
Чун талабда бўйла содиқ эрдилар,
Ишқ таврида мувофиқ эрдилар."
Мунбасит бўлди шаҳи -хуршидваш,
Кўнглига сўзлар бағоят келди хуш.
Фаҳм чун бу навъ ихлос айлади,
Ул иковни маҳрами хос айлади.
Чун талабда сидқдин эрди аеар,
Оқибат бу навъ топтилар самар».
CLI
Ишқ водийсининг сифати
«Чун Талаб водийсини қилдинг тамом,
Қўйғунг ул дам Ишқ водийсиға гом.
Ишқ келди машъали гетифурўз,
Дема машъал, шуълаи офоқсўз.
Ишқ аро ҳар кимса дархур бўлмағай,
Утқа лойиқ жуз самандар бўлмағай.
Ишқ аро поку қаландарлиқ керак
Шуъла баҳрида самандарлиқ керак,
Куймак иштур ошиқи девонаға,
Шуъла ичра ўйлаким парвонаға.
Дема раънолар иши фарзоналиқ,
Кўпалак ҳадди эмас парвоналиқ.
Жилва айлар кўпалак гуллар уза,
Тифлларға ҳусну зебин кўргуза.
Қани пашмин кисвати девонадек,
Шуълаға урмоқ ўзин парвонадек.
Кўпалакда гарчи бўлғай рангу хол,
Бўлмағай парвона янглиғ сўзу ҳол.
Барча қушнинг оти булбул бўлмади,
То азалдин ишқ аро кул бўлмади.
Куймаган ишқ ичра эрмас ишқбоз,
Ошиқ эрмас улки эрмас жонгудоз.
Шод эрур ишқ аҳли ўртанмак била,
Бўлмағай бу шева ўрганмак била.
Ишқ элининг ўти келди хонасўз,
Уйлаким аждар дами вайронасўз.
Фард эмас ушшоқ кўнгли оҳдин,
Не чиқар жуз дуд оташгоҳдин.
Олам ўртар ишқдин тушкан ёлин,
Сўзнок эткон ҳаводиндур чоқин.
Ишқ ўтиға ошиқи пок ўртанур,
Барқдин ондоқки хошок ўртанур.
Дема ошиқ кўнглини оташзада —
Ким они ишқ айламиш оташкада.
Гар тушар оташкада ичра киши,
Не бўла олғай жуз ўртанмак иши.
Кимса бўлди ишқ аро тушкан дам ўт>
Утқа неким тушти бўлди ул ҳам ўт,
Ишқ ўртар ким сориким ойланур,
Ким тушар ўт даврасиға ўртанур.
Ишқ саргардони эрмастур уюн,
Ким эрур жисмиға ўт тушқон қуюн.
Ишқ аро лозимдурур ўртанмак-ўқ,
Ут аро куймакдин ўзга чора йўқ.
Ишқ авжидин қаёнким тушти барқ,
Жонни айлар шуъла селобида ғарқ.
Ишқ барқи хонумонни куйдурур,
Хонумон йўқким, жаҳонни куйдурур.
Тарки жон ошиққа варзиш онглагил,
Ер учун ўлмак камин иш онглагил».
CLII
Ҳикоят
«Асмаъий ҳаж сори эрди раҳнавард,
Кўрди бир манзил аро ашжору вард.
Сабза бирла гул аро бир чашма сув,
Ғулғули ҳайвон сувидин нуктагў.
Равшану покиза ошиқ жонидек,
Ориғ онинг дидаи гиренидек.
Асмаъий ул сув ёқосида даме
Ултуруб ювди замиридин ғами.
Табъи ул манзилда кўргач интиқош,
Кўрди чашма. бошида бир тахта тош.
Онда ёзилғонки: «Эй аҳли Ҳижоз,
Чорасин онинг чу билгайсиз бу роз.
— Кимса бўлса ишқ зори найласун?
Бўлмаса сабру қарори найласун?»
Асмаъий чекти қалам бирла давот,
ЁЗДИ ул таҳрирининг остида бот:
«Ким бу варта- ичра истар поклик,
Қилмасун фош этколи бебоклик».
Сўз жавобин бўйла чун соз айлади,
Манзилидин риҳлат оғоз айлади.
Тонгласи айлаб яна ул ён гузар,
Ул битилган тошқа солди назар.
Кўрдиким ул хатни, сурмуштур қалам,
Бурноғи котиб яна сурмуш рақам:
«Ким агар ул ошиқи озурдажон —
Бўлса поку тутса ишқин ҳам ниҳон,
Лек ул шавқу муҳаббат шиддати —
Тез ўлуб, тоқ ўлса онинг тоқати.
Васл бўлса эҳтиёжи найласун
Тоимаеа бу иш иложи найласун?»
Асмаъий кўргач бу муҳлик розни,
Тортти килки фусунпардозни.
Ёздиким: «Ул нотавони дардманд —
Ким анга ишқ ичра ёздим бўйла панд.
Тоимаса ул панд бирла ихтисос,
Улсуну ишқ ўтидин бўлсун халос».
Носиҳи бераҳм бу муҳлик жавоб,
Ёзиб ўтти чашмадин айлаб шитоб.
Бир кун айлаб ул навоҳийда ҳаял,
Тонгласи улгён яна сурди жамал —
Ким яна ошиқ жавобин онглағай,
Бедили ғойиб хитобин онглағай.
Кўрди ул чашма бошинда бедиле,
Ишқ ичинда умридин беҳосиле.
Ошкоро пайкаридин зорлиғ,
Рангу вазъидин аён беморлиғ.
Халқ кўнглин бузғудек ҳоли онинг,
Ҳал бўлуб ишқ ичра ишколи онинг.
Бошин ул тош узра ул янглиғ уруб,
Ким икисин бир-биридин синдуруб.
Чашма сувин қони айлаб лолагун,
Ким анга ишқ ичра ёздим бўйла панд.
Ул насиҳатким, анга носиҳ битиб,
Бедил ул сўз бирла тарки жон этиб.
Жонни ҳижрон шиддатидин қутқориб,
Ишқ аро гўё ётур ўздин бориб.
Асмаъий кўргач бу ҳоли булъажаб,
Кўнглига санчилди юз ниши тааб.
Тўнни чок айлаб, амома' тошлади,
Панди мақтулиға мотам бошлади.
Ҳол кўрмайдур эди мундин қотиқ,
Навҳа бирла йиғлади оччиқ-оччиқ.
Кўнглин ул иш асру маҳзун айлади,
Чок этиб ер, они мадфун айладин°.
Чун шаҳид эрди ҳалок ўлғон бадан,
Жисмиға қонлиғ либос ўлди кафан».
Фониё, ишқ ичра фоний бўйла бўл,
Бўлмаса сабру шикебинг, бўйла ўл.
Кимга бу ўлмак насиб этса худо,
Юз туман жон бўйла ўлмакка фидо.
CLIII
Маърифат водийсининг васфи
Маърифат водийсин ондин сўнгра бил,
Дашти бепоёнлиғин наззора қил.
Кимки бу водиға бўлди муттасиф,
Топти анда ҳолларни мухталиф.
Водиедур юз туман минг онда йўл,
Ул бу бир келмай, онингдекким бу ул.
Ихтилофи жузв ила кул мундадур —
Ким тараққию таназзул мундадур.
Юз туман раҳрав кўрарсен беқарор,
Ҳар бири бир йўлни айлаб ихтиёр.
Уз борур йўлиға ҳар бир муфтахир,
Йўлни айлаб ўз йўлиға мунҳасир,
Бу они тутмай мусаллам, ул муни,
Ҳар бир ўздин ўзга кўрмай ул буни.
Пашша оида раҳнаварду пил ҳам,
Пашша анда тойиру Жибрил ҳам.
Мусию Фиръавн онда роҳрав,
Бил яқинким, бирдек эрмас бу икав.
Маҳдию Дажжолға йўл мазҳаби,
Лек тенг бўлмай Масиҳу маркаби.
Аҳмаду Бу Жаҳл этиб онда зуҳур,
Бу тушуб зулматқаву ул ғарқи нур.
Даъб анда сайр этиб яхши-ямон,
Мўъмин онда солику кофир ҳамон.
Лот лосин дайр эли айлаб паноҳ,
Каъба аҳли лек лои ло илоҳ.
Куфр аҳли Лотни огаҳ дебон,
Лек ислом аҳли иллаллаҳ дебон.
Мухталиф бўлмай не бўлсун мунда иш,
Чун бу янглиғ мухталиф бўлди равиш.
Мундин айтибтур набийи роҳбар,
Ким улусқа ҳақ сари бўлса сафар.
Истасанг йўл касратиға адду ҳад,зи
Халқ анфоси била тенг бил адад.
Ҳам бари дурди эмас, ҳам борча соф,
Биззарурадур улусқа ихтилоф.
Бу маҳалда гар гадодур, гар мулук,
Ҳар бир ўзга йўл била айлар сулук.
Нафс чун бўлди маҳалли ихтилол,
Лозим ўлди мунда авсофу камол.
Мунда соликка тафовут бўлди фош,
Анга меҳробу мунга бут бўлди фош.
Бўлди ўз ирфони ҳаркимга сифат,
Кўп тафовут қилди пайдо маърифат.
Ҳар киши ўз таврида истаб камол,
Қилди водий тай қилурға иштиғол.
Гар сулук атворида тағйир эди,
Мақсади лекин бориницг бир эди.
Йўл агар эгри эди ё эрди туз,
Е йироқ ёхуд яқин кўргузди юз.
Баъзи ўлди, баъзи итти йўл аро,
Баъзи аввора бўлуб ҳар қўл аро.
Бўлмади ҳар йўлни чун қатъ этмаган,
Бўлмади мақсадға доғи етмаган.
Маърифат хуршиди чун қилди тулуъ,
Ҳар ким ўз мақсудиға айлаб ружуъ,
Уз сулукига натойиж истади;
Қилмоқ ўз нақдини ройиж истади.
Чун ки партав солди ул покиза нур,
Бўлди ҳаркимнинг камолиға зуҳур.
Топтилар ҳаркимки чекмиш эрди ранж,
Уз сулуку ранжининг хурдида ганж.
Чун сулук ичра кўп эрди ихтилоф,
Кўпраги дурд эрди, лекин ози соф.
Ким равишда софи эрди машраби,
Бор эди ул тобеъи шаръи наби».
CLIV
Ҳикоят
«Бас муносибдур, эшит, бу можаро,
Нақл мундоқдурки: Ҳиндистон аро —
Туштилар бир иавъ ила жамъи басир,
Е мусофирлиғ била ёхуд асир.
Сўнграким берди аларға рўзгор,
Маскану маъволари ичра қарор.
Бир киши сўрди: «Кўрибсизларму пил?»
Дедилар: «Ҳоз!» Ойтти: «Айтинг далил!»
Чун алар кўрмайдур эрдилар они,
Яхши ҳам сўрмайдур эрдилар они.
Ҳар бири бир узвига суртиб илик,
Ҳосил айлаб эрдилар ондин билик.
Қўлларин мас айлаган деди: «Сутун»,
Қорнин эткон мас дедиким: «Бесутун».
Ул бириким мас хартум айлади.
Аждаҳо андоми маълум айлади.
Ул бириким тишларин қилди баён,
Дедиким икки сўнгак бўлди аён.
Қуйруғидин улки кўргузди хабар,
Деди бир афъи осилмишдур магар.
Бошиға ул бирки суртуб эрди қўл,
Бир қиёпинг тумшуғи шарҳ этти ул.
Улки еткурди қулоғиға овуч,
Деди таҳрик ичра икки елпиғуч.
Борчаси умъё юзидин сўз деди,
Гарчи ул сўзлар бори воқеъ эди.
Лек нуқсон эрди тақрир ичра кўп,
Йўқ эди тартиб тайғир ичра кўп.
Чун ҳакими комили ҳинду нажод,
Пилбонлиғ шевасида устод,
Бўлди ул тақрирларға мустамеъ,
Нақл қилғонларға бўлмай мумтанеъ
Деди ҳар бир улча воқиф эрдилар,
Пил ҳолидин нишоне бердилар.
Бир-бирининг сўзига айлаб хилоф,
Гар жадал қилдилар эрдилар маоф.
Ҳар бири ўз билганидин деди сўз,
Солмоғон эрди бири пил узра кўз.
Лек жамъ ўлғонда бу барча сифат,
Пилға ҳосилдур ул дам маърифат.
Комили бийноға чун. эрди яқин,
Бетакаллуф деди бори сўзни чин».
CLV
Истиғно водийсининг баёни
— Водий ондин сўнгра Истиғнодурур,
Онда тенг аълову гар аднодурур.
Ҳар дам истиғно ели бўлғонда тез,
Солибон офоқ аро юз рустахез.
Ёғиб истиғно саҳобидин ёғини,
Юз туман оламни сув элтур соғин.
Етти дарё онда бир қатра матар,
Етти кўк хашхош чоғлиғ мухтасар.
Етти дўзах онда бир учқун киби,
Саккиз учмоғ онда бир шудрун киби.
Мўрларға туъма онда барча шер,
Пашшаси пил овламоққа бас далер.
Етти кишвар ичра шоҳи қаҳрамон,
Бир гадо онда ҳамону ул ҳамон.
'Тиғи қотил тортибон юз минг черик,
Кўзга келмай онда қоқимча ирик. '
Аждаҳоким кўкни чеккай дам била,
Онда яксон риштаи Марям била.
Бўлди минг хайли малоик бартараф,
Ногаҳ Одам кийди бир тожи шараф.
Бўлди юз минг жисмдин бегона руҳ,
Токи киштибонлиғ ойин қилди Нуҳ.
Юз туман Намрудни пашша залил —
Қилди то ўтни чечак қилди Халил.
Бўлди юз минг тифлнинг қони ҳадар,
То Калимуллоҳ бўлди тожвар.
Боғлади зуннор юз минг аҳли дин,
То Масиҳ анфосидин жон топти тин.
Тўкти юз минг қон бу золим кўҳна дайр,
То Муҳаммад бўлди бир тун аршсайр.
Мунда яксон келди йўқу бор ҳам,
Аҳли дину зумраи куффор ҳам.
Минг йил ар Заҳҳок улустин тўкти қон,
То Масиҳ ўлган баданға берди жон.
Ёки Бухтуннаср қилди зулму кин,
Ёки Нўширвонға адл ўлди қарин,
Иккисининг мунда бирдур ҳукми бил,
Кел, бу истиғно сари наззора қил.
Юз туман хуршид агар бўлса адам,
Бўлди соғин чархдин бир зарра кам.
Ерга сингса юз туман баҳри амиқ,
Қатрае ўксулди; тутгил, эй рафиқ.
Куйса гар юз минг туман ҳуру пари,
Куйди тут бир пашшаи синғон пари.
Ел совурса бу тўқуз афлокни,
Дам учурди онглағил хошокни.
Қофдек юз тоғнинг йўқ бўлмоғин,
Ер юзидин бир қум ўксулди соғин.
Сидра шохи бирла тўбий бўлса йўқ,
Уксуди тут бешадин бир ёфроғ-ўқ.
Онда тенг кўр гумраҳу огоҳни,
Дайр кўйи бирла байтуллоҳни.
Бирдурур гар Каъба бирла буткада,
Бўлсалар маъмур ё оташзада.
Минг яшар пил тонгла туғқон ёшча
Чархи аъзам донаи хашхошча.
Куфр ила динга чу тенг миқдордур,
Мунда иш соликка бас душвордур».
CLVI
Ҳикоят
«Икки шатранж ўйногучи устод,
Арсаи шатранжға айлаб кушод.
Икки жонибдии бўлуб оромгир,
Туттилар ўртада шатранжи кабир.
Ҳар тарафдин бир шаҳ ўлди ошкор,
Борча ойину сипоҳи шоҳвор.
Ҳар бирига бир вазири ростгом,
Ена бир фарзину лекин кажхиром.
Ул иковдин бири Рум аҳлига шоҳ,
Ена бир занг аҳлига кишварпаноҳ.
Устод ул шоҳ ила хайлин териб,
Сафлариға зебу оройиш бериб.
Кинаварлар от солиб майдон аро,
Лаъблар зоҳир қилиб жавлон аро
Ҳам бузуб майдони разму ҳам ҳисор,
Бўлса мағлуб этколи ул ён қарор.
Сафлар ичра пил ила зуррофа ҳам,
Рух била даббобау кашшофа ҳам.
Ҳам ёёқ черик сипоҳ оллида чуст,
Қилғали ҳангома ойини дуруст.
Ҳарб аҳли ҳам уруш расмин тузуб,
Кўп ўюн ҳам бир бир-бирига кўргузуб.
Қайси бирким ўз сипоҳин беркитиб,
Бузғоли ул бириси тадбир этиб.
Уртада зоҳир бўлиб аъжубалар,
Балки беҳад юзланиб мансубалар.
Мунда кўп гурду сипаҳсолор ҳам,
Зоҳир айлаб лаъб ҳам, пайкар ҳам.
Имтидод онча топиб бу размгоҳ,
Ким черик тортиб урушқай икки шоҳ.
Балки кўпрак ҳам ўтуб ондин замон,
Ким урушқай икки шоҳи қаҳрамон.
Мунча ойину сипоҳу карру фар,
Қалъау майдону жавлону мафар.
Ҳам буронғор, ҳам жувонғор кинсигол,
Ҳам яна ғулу ҳировулда бу ҳол.
Ҳар сипаҳбад ўғли олинда юруб,
Ондин аввал ўзни ишга еткуруб.
Размгоҳ майдони қатъ ўлғоч тамом,
Ул атосига бўлиб қойим мақом.
Бир ёёқ ҳам бир қироқдин раҳнавард,
Ким мусоид бўлса чархи тезгард.
Чунки майдон вусъатин рафъ айлагай,
Ким черикин ёлғуз ул дафъ айлагай.
Онча ойиндин тўла бу размгоҳ
Ким урушта икки шоҳи кинахоҳ,
Ҳар бирида юз туман навхоста,
Бўлмағай мундоқ масоф ороста.
Ҳам ишида мунча ойин ўлмағай,
Ҳам элида мунча тазйин бўлмағай.
Мунча бунёду масофу кину разм,
Чун ўюнчи йиғмоғиға қилди азм.
Арсанинг бир гўшасин бот, йўқки, кеч
Тортибон бузғоч, бу мажмуъ ўлди ҳеч.
Не қолур ул разм ила киндин асар,
Не ҳамул тартибу ойиндин асар.
Мунча мазкур ўлғон ойину русум,
Разм тартибида бир ёндин ҳужум —
Ҳеч ўлур ул навъким аҳли дақиқ —
Неча зоҳир айласа фикри амиқ.
Ҳечликдин ўзга тоимас бир пашиз,
Уйлаким бир хаста юз ёшар каниз.
Боғлабон бир пора бўзда бешу кам,
Утқа они ташлай олғой, сувга ҳам.
Чун тазалзул тушти ул бунёдға,
Не тафовут айлагай устодға.
Чун харита ичра боғланди бори,
Шаҳ қуйидур ё пиёда юқори.
Ул ҳам истиғнодин осоредурур,
Балки ондин бир намудоредурур.
Бас бу тамсиле сари наззора қил,
Асли истиғнони юз минг мунча бил.
Чун бу маъни сори бўлдунг раҳшунос,
Барча ишни айлагил мундин қиёс».
CLVII
Тавҳид водийсининг таърифи
— Водии Тавҳид ондин сўнгра бил,
Фард ўлуб тажрид ондин сўнгра бил.
Чун бу водий сори сайринг қўйди гом,
Фарду яктолиғ санга бўлди мақом.
Чун бу водийға ниҳоят топти сайр,
Мунда бир бил юз туман минг бўлса тайр.
Борчаға кому ҳаво тажрид ўлур,
Борчаға лаҳну наво тафрид ўлур.
Бу равишларға чу етти ул кашйш,
Борчаға бирликда гум бўлмоқдур иш.
Бирда бирдин ҳосил ўлди бир адад,
Йўқ хирадқа мунда дам урмоққа ҳад.
Чун сенинг олингга тушти бўйла печ,
Билки эрмиш бирдин ўзга барча ҳеч.
Бир бўлу, биркўру, бир де, бир тила,
Майл қилма мунда иккилик била.
Иккилик бу йўлда аҳваллиқдурур,
Сирри ваҳдатдин муъатталлиқдурур».
CLVIII
Ҳикоят
«Бўлди чун Мансур тавҳиди, дуруст,
Ким «Анал-ҳақ!» эрди алфозиДй чустч
Кўп насиҳат қилдилар арбоби дин,
Ким бу эрмас шеваи аҳли яқин.
Кўп сулук аҳлиға кашф ўлуб бу ҳол,
Ҳам адаб асрабдурур, ҳам эътидол,
Сен доғи бу даъви изҳор айлама,
Нафсни муставжиби дор айлама.
Маетроқ чун тушмиш эрди жом анга,
йўқ эди бу нағмадин ором анга.
Онга бир кун воқеъ эрди турфа ҳол,
Ҳар дам элтур эрди они бу хаёл.
Ким Расулиллоҳға бўлғоч бу мақом,
Ким буроқин айлади гардунхиром.
Етти бирлик гавҳаридин тож анга,
Бўлди ваҳдат пояси меърож анга.
Қоба қавсайн авжи ҳосил айлади,
Ли маъ олло қурби восил айлади.
Бу хитоб ўлғонда теигридин насиб,
Ким неким комингдур — иста, эй ҳабиб.
Тенгри лутфи узрхоҳин истади,
Осий умматнинг гуноҳин истади.
Онча базла ғолибу лутфи амийм,
Онга лутфи муфриту хулқи карим.
Бовужуди бу, ҳақ эткай илтимос,
Истагил деб лутф қилгай беқиёс.
Осий уммат журмин этгунча талаб,
Илтимос этса эди шоҳи араб —
Ким азалдин то абад ҳаркимки йўл
Эгри бормиш борчанинг ғаффори бўл.
Раҳмат эткил барчаға исён била,
Журмидин кеч барчанинг ғуфрон била.
Не учун ул маъдани сидқу сафо,
Қилди эркин мунча бирла иктифо.
Бош уруб кўнглидин онинг бу хаёл,
Дам-бадам айлар эди бу қилу қол.
Они бу андиша помол айлабон,
Ажзу ҳайрат илкида лол айлабон.
Ким Расулиллоҳ анга бўлли аён,
Мушкили ҳаллин бу навъ этти баён.
К-эй фузул айвонида ўлтурғучи,
Лофи ваҳдатдин «Анал-ҳақ!» урғучи.
Билмадингким, ул сифат олий буруж
Ким мен айлаб эрдим ул оқшом уруж.
Онда менликнинг хаёли йўқ эди,
Балки бу лафз эҳтимоли йўқ эди.
Элтган ул эрди, бошлағон ҳам ул,
Истағон ҳам ул, бағишлағон ҳам ул.
Сен ажаб кўтаҳназарлиқ айладинг,
Бўйла ерда бебасарлиқ айладинг.
Ким онингдек водийи Тавҳид аро,
Гулшапи тажрид ила тафрид аро,
Ҳамл қилдинг менлику сенликка йўл,
Бу икилик васфидин пок эрди ул.
Ул эди дегон ўзи, берғон ўзи,
Базл аро сочқон ўзи, терғон ўзи.
Ул рақам пок эрди менлик рангидин,
Нағмаси фард иккилик оҳангидин.
Онда мен сенлик тахайюл айлаган,
Иккилик нақшин тааққул айлаган,
Ғайри аҳваллиқ эмастур, бил муни,
Хотирингдин маҳву зойил қил муни!»
CLIX
Ҳайрат водийсининг сўзи
«Водийи Тавҳид қатъ ўлғон замон,
Водийи Ҳайрат кўрунур бегумон.
Ҳар нафас етмас киши бошига тиғ,
Бош урар минг оҳ ила юз минг дариғ.
Ҳайрат айлар тилни гунгу лол ҳам,
Ақл зойил, ҳушни помол ҳам.
Кечаву кундузга боқса ҳар неча,
Онглайас кундузмудур ёхуд кеча.
Йўқни билмас, борини ҳам онгламас,
Не буларни тонглару не тонгламас.
Ҳар нечаким солса кўз ҳайрон бўлур,
Бўйла ҳайронликда саргардон бўлур.
Мунда чун қўйди қадам аҳли равиш,
Онга ҳайронлиғдин ўзга бўлмас иш.
Ҳарне касб айлаб эди тавҳид аро,
Водийи тафрид ила тажрид аро.
Барчаси ондин бўлур маҳву адам,
Йўқки ҳосил қилғоликим, ўзи ҳам.
Сўрсаларким бормусен ё йўқмУсен,
Ҳеч қайси, ё иккиси-ўқмусен.
Бера олмас ҳеч қойсидин жавоб,
Бору йўқлуққа қила олмас хитоб.
Уртада ё бир тараф ё ташқари,
Чаргада ёхуд кейин ё илгари.
Ҳеч қойсида ўзин билмас яқин,
Ҳайрат айлар они хориж борчадии.
Фоний эрканнию боқийлиғни ҳам,
Маст эрканнию соқийлиғни ҳам.
Узининг мавжуду маъдумин доғи,
Зотининг мажҳулу маълумин доғи.
Боқса ҳарён ҳайратин афзун топар,
Узни ҳайрат ичра дигаргун топар
Дерки, ошиқ эрконимни тонгламон,
Кимга эрконнию лекин онгламон.
Боқибон ҳар заррага зарротдин,
Ҳайрат айлар нафйи ё исботдин.
Бу мақом ичра эрур асру ажаб,
Бир туганмай минг келур ўтру ажаб.
CLX
Ҳикоят
«Бор эди бир хисрави офоқгир,
Ходими даргоҳи юз соҳиб сарир.
Мулки онииг Қирвондин Қирвон,
Қирвон то Қирвон ҳукми равон.
Пардада эрди ниҳон бир гавҳари,
Ҳуснининг шармандаси ҳуру пари.
Хўблуғ бўстони ичра нахли ноз,
Қайси нахли ноз, сарви сарфароз.
Жон шабистонида шамъи дилпазир,
Шамъ йўқким, машъали меҳри мунир.
Айни ноз ичра балойи жон кўзи,
Кўрмаган ондоқ бало даврон кўзи.
Зулфу холи фитнадин анбарфишон,
Фитна ул янглиғ — киши бермай нишон,
Оразида лаълу анфоси фасиҳ,
Иттисол айлаб қуеш бирла Масиҳ.
Васли уммидида соҳибжоҳлар,
Балки соҳибтахт олий шоҳлар.
Кимсага бўлмай муяссар бу мурод
Ким, кўнгул қилғай онинг васлиға шод.
Ул ҳам эл маҳрамлиғин қилмай ҳавас,
Икки ёндин қатъ ўлуб бу мултамас.
Яъни улким бўлса даврон ичра тоқ,
Жуфт анга не навъ тушкай иттифоқ.
Даъби бу янглиғ эди жорий онинг,
Эл бўла олмай харидори онинг.
Иттифоқо бир кеча туш кўрди ул,
Пайкареким тоқатиға урди йўл.
Руҳдин бўлғон мужассам пайкари,
Ҳусн авжи узра меҳри ховарий.
Сафҳаи ҳуснида мушкомез хат,
Холи ул янглиғки хат узра нуқат.
Сарвдек саркашлику раънолиғи,
Гул киби нозуклуку зеболиғи.
Бу — чароғи меҳру, ул — бадри мунир,
Иккиси бир тахт уза оромгир.
Дам-бадам нўш айлабон жоми висол,
Бир-бирисидин олиб коми висол.
Чун бу уйқудин кўз очти гулъузор,
Итмиш эрди кўнгли мулкидин қарор.
Ортар эрди дам-бадам шайдолиғи,
Бўлғудек эрди аён расволиғи.
Ҳар замон ул тушни айлаб орз.у,
Кўздин элтиб эрди лек уйқуни су.
Кўнглидин осойишу коми кетиб,
Ҳам кеча, ҳам кундуз ороми кетиб.
Бир кун ортиб ҳажр дардидин малол,
Чиқти олий қаср уза ошуфтаҳол.
Ҳар тараф боқиб кўпгул таскиниға,
Йўл тилаб сабру шикеб ойиниға.
Ногаҳон кўз солди, тортиб дуди оҳ,
Бир тарафким базм тузмиш эрди шоҳ.
Тушта кўрган кимсага тушти кўзи,'
Оҳ, уруб ўз ҳолидин борди ўзи.
Навжавоне эрди шаҳ худдомидин,
Даҳрнинг сарфитнаи айёмидин.
Ул доғи чун солди кўзни бу тараф,
Ишқ ўқиға кўнглини топти ҳадаф.
Тушти ошуб ўйла жони зориға,
Ким асар қилди тани афгориға.
Кўнгли мулки ичра тушти қўзғалон,
Жони қасдиға ёвушти қўзғалон.
Ҳушу сабри қолмади ўз ҳолида,
Ўзи ҳам борди алар дунболида.
Утти оқшомгача аҳволи ирик,
Не ўлук топиб ўзини, не тирик.
Тун саводи ерга бўлғоч пардапўш,
Зоҳир этт-и пардадин юз минг хурўш.
Тонгға тегру ҳолати афғон эди,
Оҳу ашки ўйлаким тўфон эди.
Тонг қуши қилғоч саҳар сиррини фош,
Тунгача урмоқ эди кўксига тош.
Икки ёндин бўйла савдо солди ишқ,
Икки кишвар ичра яғмо солди ишқ.
Навжавон ишқ ичра гарчи зрр эди,
Кўп фусун бирла ўзин асрор зди.
Лек маҳваш беқарор эрди басе,
Ишқдин зору низор эрди басе.
Кўрди борғудек иликдин ихтиёр,
Ишқи расволиққа тутқудек қарор.
Қилди чун бечоралиғ беҳад зуҳур,
Чоражўлуқ шевасин кўрди зарур.
Утти ихфо айламакдин чун иши,
Дедиким, йўқ чора топилмас киши.
Бор эди икки мувофиқ маҳрами,
Шодлиғ бирла ғам ичра ҳамдами.
Чорагарликда муқаррар ҳар бири,
Соҳиру шўху фусунгар ҳар бири.
Макру афсун ғоятига еткучи,
Пашша бирла пилни жуфт эткучи.
Уйлаким пашша ўзин кўрмай кичик,
Пил ўзин тоимай улуғроқ жуссалик.
Ҳар бирига реву афсуну фиреб,
Ишқ бирла жанг қилгунча шикеб.
Бовужуди бу бири хуш нағма руд —
Чолғучию, чеккучи бу бир суруд.
Чун мувофиқ тортиб ул созу наво,
Зуҳра буржидин қилиб этмак ҳаво.
Бу бири сози унидин жон олиб,
Нағмадин ул бир баданга жон солиб.
Бу чолиб соз, ул бири чеккач хуруш,
Тарки ҳуш айлаб, эшиткач аҳли ҳуш.
Моҳвашқа бўйла еткоч шиддате,
Ул иковни истаб этти хилвате.
Деди, ҳолин йиғлабон оччиғ-оччиғ,
Ким нечук ишқ айламиш ҳолин қотиғ.
Тушта кўрган они маҳзун қилғонин,
Кўрган уйғоқликда мажнун қилғонин.
Ул йигит ишқида зор ўлғонни ҳам,
Волаву беихтиёр, ўлғонни ҳам.
Дебки:— «Сиз икки рафиқи дилнавоз
Шиддатимға бўлмағайсиз чорасоз,
Хорхорим халқ аро гул қилгуси,
Пайкаримни бу ўтум кул қилгуси.
Куймоғимдин ҳеч ғам йўқтур манга,
Улмагимдин ҳам алам йўқтур манга.
Лек номус ўлтурурким кўп газоф,
Зоҳир айлаб мен уруб тақвода лоф.
Ҳам отам номусидин беҳолмен,
Ким онинг шарҳида гунгу лолмен.
Ким нечук шоҳи фалакмиқдор эрур,
Рўзгориға бу иш кўп ор эрур.
Юз менингдек ўлса ондин бок йўқ,
Ўйлаким дарёда бир хошок йўқ.
Шаҳни беномуслуққа тоқатим —
йўқ учун бу ишта ортар шиддатим.
Мен дедим ҳолимни эмди сиз билинг,
Ултурунг ёхуд иложимни қилинг.
Тавсан эрдим, ишқдин бўлдум забун,
Ожиз ўлдум гарчи бор эрдим ҳарун,
Хотири ношодима раҳм айлангиз,
Нолаву фарёдима раҳм айлангиз».
Чун етишти ул иковга бу нидо,
Дедилар, олинда жон айлаб фидо:
— Айлоли бир чораким, ул нозанин
Андоқ ўлғай санга маънусу қарин.
Ким бу ишни ҳеч одам билмагай,
Қайси одам — ул пари ҳам билмагай.
Сен шикебо бўл, вале бир неча кун —
Ҳар дам оҳу нола бирла чекма ун.
Чун муродинг ишта ихфодур басе
Бизга бу ихфо таманнодур басе.
Васлға чун бўлди уммеди ҳусул,
Моҳваш сабру шикеб айлаб қабул.
Икки доноға тааммул бўлди иш,
Туздилар матлуб ила бориш-келиш.
Ул йигитга айлаб ўзни ошно,
Ишқдин кўнглида топтилар ано.
Онча зоҳир қилдилар макру фиреб,
Ким оларға сайд бўлди ул ғариб.
Бу бири бўлди ано, ул бир — сингил,
Дедилар: «Чорангни биздин онглағил.
Гарчи аҳволингни қилмассен аён,
Лек билдукким нединсен нотавон.
Ишқ кўнглунг мулкин этмиш поймол,
Ҳажринга биздиндур уммеди висол».
Ул йигит бу нуктадин хурсанд ўлуб,
Жондин ул иккига ҳожатмаид ўлуб.
Неким ул икки деса фармон бил.а,
Бу бири айлаб итоат жон била.
Корвонлар тез этиб бозори шайд,
Қилдилар ул турфа қушни ўйла сайд.
Ким дегачким, қўй бизинг манзилга гом,
Нотавон азм этти ул ён шодком.
Туздилар шоҳона базми дилпазир,
Бода ичти ишқ аро бўлғон асир.
Чун қадаҳ кайфияти бўлди аён,
Айлар эрдилар ҳикоятлар баён.
Ишқу ошиқликнинг ўту дудидин,
Васл ила ҳижрон зиёну судидин.
Ошно сўзлар мурағғиб розлар,
Онча шарҳ эттилар ул дамсозлар.
Бўйла сўзларда тутуб жоми мурод,
Номурод ондин топиб коми мурод.
Май била ул нукталардин навжавон,
Ишқ аро ул навъ бўлди нотавон,—
Ким анга юзланди гунгу лоллик,
Ҳар замон ўз ҳолидин беҳоллик.
Бу маҳалда чектилар дилкаш суруд,
Чолибон ҳуш олғучи хуш нағма руд.
Нотавон ул навъ қилди тарки ҳуш,
Ким дегайсен ҳушбар май қилди нўш.
Тун қоронғу эрдию бехуд ҳариф.
Комронлиғ айлаб ул икки зариф.
Ишда бўлмай суст, айлаб жидду жаҳд,
Ҳозир эттилар равон бир турфа маҳд.
Они маҳд ичра солиб, айлаб шитоб,
Гом урарда зоҳир айлаб изтироб.
Моҳваш базмиға ҳозир қилдилар,
Сарву гулға васл зоҳир қилдилар.
Онда худ омода асбоби тараб,
Мунтазир хилватда моҳи нўшлаб.
Ким етурдилар ул икки чорагар,
Маҳд аро.бир сарв қадди сиймбар.
Моҳваш тахти уза еткурдилар,
Ойни хуршидқа топшурдилар.
Моҳваш васл ичра бўлғоч комёб,
Дедиким, каҳгилға урдилар гулоб.
Ҳушсизға атр чун топти машом,
Кўз очиб кўрди беҳиштойин мақом.
Ёнида ул ғайрати ҳуру пари,
Кўнглини зор айлаган маҳпайкари.
Қўпуб ўлтурди ажаб ҳолат била,
Боқти ҳарён юз туман ҳайрат била.
Остида кўрди бийик шоҳона тахт,
Енида мунис шаҳи фархунда бахт.
Деди: «Ё рабким, не ҳол эркин бу ҳол,
Тушму уйғағлиғму эркин ё хаёл!»
Берди маҳваш лутф ила таскин анга,
Кўргузуб коми висол ойин анга.
Ким туш эрмастур, бу, эй бетобу ҳуш,
Шукр этиб қил эмди жоми васл нўш.
Истабон ичти пари бир жомни,
Сўнг анга тутти майи гулфомни.
Соқийи Узро узори ҳуллапўш,
Ҳушсизга чун ичурди неча қўш.
Жоми май урди ҳижоб ўтиға сув,
Беҳижоб ўлди тариқи гуфту-гў.
Ошиқи маҳзуну маъшуқи ҳазин,
Бўлдилар ишрат уйида ҳамнишин.
Андоқ ўлди бирлик ойини раво,
Ким икилик ўртадин бўлди сиво.
Ҳар тарабким, бўлғай имкони ҳавас,
Бир-биридин топти икки ҳамнафас.
Бетаҳоши ўйла ойини вифоқ,
Ким онинг шарҳи адабдиндур йироқ.
Ҳам йигит муштоқу ҳам муҳтож қиз,
Юзга юз қўюб, оғиз узра оғиз.
Узгани мундин қиёс этмак бўлур,
Ғояту имконига етмак бўлур.
То саҳар бу навъ зди айшу нашот,
Икки ёндин бетаҳоши инбисот.
Субҳ чун айларга тун розини фош,
Бўлди ер мушки уза кофурпош.
Май дағи зоҳир қилиб беҳад сурур,
Элтиб эрди базм аҳлидин шуур.
Ким ул икки пардапўши пардавар,
Бўлдилар, ул парда ичра нағмагар.
Базм элидин ғорати ҳуш эттилар,
Ул йигитни ўйла мадҳуш эттилар.
Ким йиқилди заъф они беҳол этиб,
Ғаш била идроки ҳолидин кетиб.
Чорагарларға бу иш чун берди даст,
Маҳд аро бедилни айлаб пойбаст.
Нақл қилдилар ҳамул кошонаға,
Ошиқн ғамхорани ғамхонаға.
Мастлиғ уйқусидин бўлгоч фароғ,
Тонг елидин ҳолиға келди димоғ.
Кўз очиб бедил тааммул айлади,
Уткан аҳволин тахайюл айлади.
Оҳ уруб чиқти димоғидин тутун,
Тош ила қўймоди аъзосин бутун.
Уз-ўзи бирла қилиб кўп можаро,
Айлади кўзига оламни қаро.
Навҳа тузди ашки анжумрез ила,
Бошлади ошуб рустохез ила.
Васл базмин чун хаёл айлар эди,
Нолаи мажнунмисол айлар эди.
Дер эди: «Ё раб, не тадбир айлайин,
Кимга ўз ҳолимни тақрир айлайин.
Гар десам хомуш ўлай, тоқатму бор,
Узни забт айлай десам, қувватму бор!
Ҳолатим махфий тутай ё фош этай,
Сўз дейин ё тек турай —; билмай нетай.
Гар десам айтай қани поён анга,
Дерга мингдин бирни йўқ имкон манга.
Гар ниҳон тутмоғлиғин қилсам хаёл,
Йўқтурур жон элтурумга эҳтимол.
Айлар эрди бўйла ғавғоу хуруш,
Не танида руҳу не мағзида ҳуш.
Ҳайрати ҳар лаҳза қасди жон этиб,
Элни онинг ҳолига ҳайрон этиб.
Ҳар киши ул ҳолдин сўрди хабар,
Тоимади онинг жавобидин асар.
Мунча зоҳир айладиким: «Сўрмангиз,
Куйганим басдур, яиа куйдурмангиз.
Ҳолатим шарҳи эмас тақрир иши,
Билмас они онда то етмас киши.
Менму эрдим, ё раб, ул иқбол ила,
Васл базмида ул истиқбол ила.
Шарҳ қилмоқ истар эрсам гар они,
Кимса не навъ айлагай бовар они.
Ҳайратим жонимни ўртар,— найлайин,
Жисми вайронимни ўртар — найлайин!
Ваҳдати ва.сл ичра ул янглиғ мурод,
Ул сифат маъшуқ бирла иттиҳод.
Сўнгра ҳижрондин бу янглиғ шиддатим,
Ҳайрат узра,-ҳайрат узра ҳайратим.
Ҳолатедур асру бепоён ажиб,
Кимсага қилма муни, ё раб, насиб».
CLХI
Фақру Фано водийсининг адоси
«Мундин ўтса ўтруга келмас яно,
йўл аро жуз водийи Фақру Фано.
Йўқ бу водий ичра жуз хомушлуқ,
Гунгу кар бўлмоғлиғу беҳушлуқ.
Чун талотум кўргузуб баҳри амиқ,
Юз туман олам бўлуб онда ғариқ.
Баҳрнинг кўлоки тутқон чоғда авж,
Ким аён айлар туман минг нақш мавж.
Дам-бадам бу нақшлар топиб фано,
Фош ўлур минг мавжи гуногун яно.
Яхши боқсанг: мавжда йўқтур вужуд,
Баҳрдин ўзга эрур бори набуд.
Ҳақ вужуди келди баҳри бекарон,
Мавжи онинг офаринишдин аён.
Ун сакиз минг олам ичра ҳар не бор,
Ким қилурлар аҳли маъни эътибор.
Ҳарнеким зоҳирдурур сурат аро,
Ким бори маръи бўлур ҳайъат аро.
Арз сатҳи узра юз шакли ажиб,
Шаклларда юз туман лавни ажиб.
Фарз қил баҳрею ёхуд маъдане,
Йўқса даште англағил ё гулшане.
Юз туман минг лолау гул —барча пок,
Тўрғайу булбулни қилғудек ҳалок.
Ҳам ақолиму билод эткил хаёл,
Ҳам биҳору ҳам уюну ҳам жибол.
Ҳам булар даври доғи нору ҳаво,
Бал ҳавоу нордин ҳам мосиво.
Ҳам булар даври дағи тўққуз фалак,
Собиту сайёра ҳам хайли малак.
Не малойик улки, йўқ сони онинг,
Балки миқдор ичра поёни онинг.
Қайси бир ахтарки йўқ ондин ҳақир,
Арз жисмича неча топиб назир.
Тўрт унсур, етти кўк,; олти жиҳот —
Нодиру олий асоси коинот.
Барчадин ашрафки ул инсон эрур,
Ким камолида хирад ҳайрон эрур.
Мунда сен ёхуд авом этгил гумон,
Е хавос англа хаёл айлар замон.
Гар салотин бўлса соҳиб иқтидор,
Гар хавоқин англа соҳиб ихтиёр.
Гар ҳакиму олиму гар мужтаҳид,
Гар паришон қавмдур, гар муттаҳид.
Гар валиким, халқдин акмалдур ул,
В-ар наби қил фарзким, мурсалдур ул,—
Барчасин ҳақ зоти мавжи баҳри бил,
Ҳам вужудин мавж янглйғ онглагил.
Барчасининг нақши келди орият,
Фонию онда бақодин йўқ сифат.
Баҳр таҳрики, чун мавж айлаб аён,
Нақш мунча зоҳир айлаб ҳар қаён.
Чун топиб таскин бу баҳри мавжвар,
Қолмайин ул мавжлардин ҳеч асар.
Ҳар кишида бўлса ойини хирад,
Бўйла билдингким, азалдин то абад —
Ҳарнекйм қилсанг гумон топғон вужуд,
Буди йўқ, бу навъ эрур бори намуд.
Ғайри ҳақким қодири барҳақдур ул,
Борча фоний, боқийи мутлақдур ул.
Ҳам вужуд ойини маҳкамдур анга,
Ҳам бақо расми мусалламдур анга.
Ҳақдин ўзга гар эрур ҳар навъ зот,
Филмасал ичкон эса оби ҳаёт.
Фонийи мутлақдурур гар худ бақо,
Истасанг қилмоқ керак ўзни фано».
CLXII
Ҳикоят
«Шайх Абулаббос қасоби интисоб,
Ким замоида қутб эди беижтиноб.
Чун фано водийсига қўйди қадам,
Ўз вужудин айлади анда адам.
Ким мақоми бир кун эрди хонақоҳ,
Бори асҳоб ўз ерида рўбароҳ.
Бу маҳалда бир фузули булажаб,
Хонақаҳ саҳниға кирди беадаб.
Киргоч-ўқ минбар сари кўргузди майл,
Деди:— «Эй бу хонақаҳ суккони хайл,
Ойтқон нуктамни яхши англангиз,
Сув тўла ибриқ ҳозир айлангиз.
Токи истинжо сари айлай шуруъ,
Сўнгра қилғаймен таҳоратқа ружуъ».
Шайхи олий қадр эшиткоч бу калом.
Деди: «Ибриқ олибон айланг хиром!»
Олди бир дарвеш ибриқи шигарф,
Сув тўла айлаб анга еткурди зарф.
Зарфни синдурди ул ножинс зот,
Дедиким, келтур яна бир зарф бет.
Яна бир ибриқ келтурди равон,
Они ҳам урдию синдурди равон.
Ша#х маълум айлагач деди:— «Юрунг,
Ул неча ибриқ ушатса, еткурунг».
Нечаким еткурдилар тош урди ул,
Зарфларни сарбасар синдурди ул.
Қилдилар оллида ажз изҳорини
Ким ушоттинг зарфларнинг борини.
Хонақаҳда қолмади зарфу ино,
Ким сенинг оллингға келтурсак яно.
Деди: «Гар ибриқ йўқтур қойтингиз,
Борибон ўз шайхингизға ойтингиз,
Ким сақолин ҳозир этсун мунда бот,
До топай бу амр бандидин нажот».
Шайх зшиткоч бўйла бебокона сўз,
Секрибон қўптию ул ён қўйди юз.
Ким зиҳи хуш соату фархунда ҳол,
Ким қачон бир бузкаш ўғлиға сақол.
Ким они йиллар чекиб юб торағай,
Бу замон бир мунча ишқа ёрағай.
Ким анга дарвеш айлаб илтифот,
Бир кудуратдин чиқорғой ўзни бот.
Шайхқа эрди маҳосин поку оқ,
Овуч ичра олибон қўйди оёқ.
Ул тарафким ғофили бебок эди,
Балки ул мажнуни беидрок эди.
Кўргач ул бу навъ ойини фано,
Ҳарза дерга тоимади қувват яно.
Шайх аёғиға ўзин туфроғ этиб,
Қўйди юз туфроққа ўздин кетиб.
Солики фоний анга солиб назар,
Узлукидин қўймади рангу асар.
Бу сифат ноқисни такмил айлади,
Мисни олтун бирла табдил айлади.
Рангу нақшу лавндин чиқмай киши,
Мумкин эрмас мундоқ этмаклик иши.
Фониё, мундоқ фано ҳақдин тила,
То бақо топқайсен ул ифно била».
CLХIII
Хожа Баҳоуддин Нақшбанд сузи фанойи комил мақомида
Хожаи олий сифоти аржманд,
Шаҳ баҳоулҳақ вад-дин Нақшбанд.
Чун бу иқлим узра бўлди тахтгир,
Тузди йўқлуқ кишвари узра сарир.
Уз вужудин пок сайри ҳақшунос,
Ҳар не бирлаким қилур эрди қиёс.
Ондин ўзни кам топар эрди басе,
Сарву гулдин ўйлаким хору хасе.
То кўрунди кўзига. бир жифа калб,
Пайкаридин поклик ойини салб.
Чун онинг бирла тенгуштурди ўзин,
Нола қилди ашкбор айлаб кўзин —
Деди: «Ул аҳли вафодур, мен — эмон,
Узни ониНг бирла эмди тенг демон.
Ул худовандиға қилмас жуз вафо,
Лек менди зоҳир ўлмай жуз жафо».
Ҳукм мундоқ айлагач соҳиб назар,
Қилди ит йўл бирла оллидин гузар.
Кўрди топқоч нисбат ойинин туза,
Ит аёғининг изин туфроғ уза.
Деди: «Мен ортуғ эканму ё бу из?»
Яна ўзнидеди: «К-эй инсофсиз,
Ул вафо аҳли аёғидин нишон,
Сен вафосизлиғ сари доманкашон».
Хатм қилди чун бу маъниға сўзин,
Ер ўпуб ул из уза қўйди кўзин.
Аҳли ҳақ бу навъ этиб салби вужуд,
Будини бу важҳ ила айлаб набуд,
Бўйла ошом эттилар жоми фано,
Қолмоғондин сўнг асар ўздин яно.
Ҳақ вужудидин бақое тоимайин,
Жоми ваҳдатда лиқое тоимайин,
Чун фано хайлиға дохил бўлдилар,
Боқийи мутлаққа восил бўлдилар.
CLХV
Парвоналар мажмаъи шамъи ҳақиқий шарҳида
Бир кеча парвоналар жамъ ўлдилар,
Саъй бирла толиби шамъ ўлдилар.
Дедилар парни қилиб оташфишон:
— Истоли матлуб нуридин нишон.
Ҳар не топсоқ — они изҳор айлали,
Шарҳ этиб аслин падидор айлали!»
Бу сўз ойтилғоч бири очиб қанот,
Шамъ таҳқиқин қилурға борди бот.
Бир шабистон ичра кўрди жамъни,
Ким ёрутмишлар арода шамъни.
Чун мунаввар қилди нуридин кўзин,
Ёнибои ёйди олар ичра сўзин.
Ул дер эрди, лек олар тоимай хабар,
Жонлариға йўқ эди ондин асар.
Ҳар неча равшанроқ этти сўзни рафъ,
Мустамеълар тоимадилар ҳеч нафъ.
Чун онинг тақрири суд оз айлади,
Ёна бир парвона парвоз айлади.
Шамъ базмиға яқин солди гузар,
Нуриға диққат била қилди назар.
Бу доғи ёииб неча қилди баён,
Бўлмади мақсуд жамъ ичра аён,
Яна бир ҳам ишга соъий бўлди кўп,
Шамъ боши гирдига эврулди кўп.
Бўлмади ҳосил мурод ондин доғи,
Тоимади мушкил кушод ондин доғи.
Узгаларга доғи тушти изтироб,
Айлаб ул мақсуд учун ҳар бир шитоб.
Шамъ даврида қанот кўп урдилар,
Ҳар бир ўз болу парин куйдурдилар.
Ҳар бири куйганча ондин топти ком,
Шарҳи душвор эрдию нақли ҳаром.
Шуъла шарҳин тил била қилмас киши,
Куймагунча ҳирқатин билмас киши.
Улбир иш таҳқиқидин топти хабар,
Ким бўлуб кул, қолмади ондин асар.
Шуълаға урғоч ўзин беваҳму бок,
Шуъла бўлди ўт тушуб аъзоси пок.
Чун тилар мақсуд анга бўлди аён,
Узга зоҳир бўлмади ондин баён.
Чунки мақсуд ичра нобуд ўлди ул,
Ул фанода айни мақсуд ўлди ул.
Чиқмади ондин яна ҳаргиз нафас,
Ул ҳақиқатдин хабар топтию бас.
Боқса эл парвоналарнинг зотида,
Кашф ўлур кўнглида икки фоида.
Бир буким, куймай анга етмас кушод,
Бўлмағунча кул топо олмас мурод.
То фано ўти уза солмас вужуд,
Уртамас ул шуълада буду набуд.
Партави мақсудиға бўлмас ҳусул,
Комира юзланмас ойини вусул.
Ёна бир буким, этиб бу навъ барқ,
Ониким ўт баҳри ичра қилди ғарқ,
Қолмади чун анда имкони мақол,
Сўз демак иш сиррида бўлди маҳол.
Мунда куймай элга иш очилмади,
Улки куйди—,кимса ҳолин билмадн,
Фониё, лофи фано урмоғни қўй,
Васл эса коминг, фано ўтиға куй.
Эврулуб шамъ ўтиға парвонавор,
Узни ташла шуълаға девонавор.
Қолмоғондин сўнг вужудунгдин нишон,
Хилқат ичра тору пудунгдин нишон,
Бўлди чун коминг раво мақсуд аро,
Билмаса эл билмасун ул можаро.
CLХV
Шайх Суфён Сурийнинг фанодин сўнгра бақо ҳусулида нукта сургони
Шайх Сурий қадваи асҳоби дин,
Навваралло суроҳо холидин.
Маърифат ичра сурар эрди мақол,
Толибе ул пирдин қилди савол.
«Ким биравким, тенгрига толибдур ул,
Мақсадиға тегру не навъ ўлди йўл?»
Деди: «Минг манзил масофат онглағил,
Борчасида дарду офат онглағил.
Нор ила нур ўртада етти тенгиз;
Ҳар бирининг вусъати андозасиз.
Бу тенгизлардин қачон қилсанг убур,
Жазб ҳути ул замон айлар зуҳур.
Моҳиеким ҳар қачанким чекса дам,
Ютқай икки оламу халқини ҳам.
Баҳри истиғно аро топиб мақом,
Ул муҳит атрофида айлар хиром».
CLХVI
Қушларнинг Фано водийсининг ниҳоятидин бақо мулкидин нишон тоимоғлари
Сўз юзига бўйла хуш тушти ниқоб,
Зойил ўлди ҳам саволу ҳам жавоб.
Бўлди қушларға бу сўздин ўйла ҳол,
Ким, хирад они қила олмас хаёл.
Барчаси фаҳм эттиким, бу мушкил иш,
Ул жамоат лойиқи эрмас эмиш.
Узларидин борча навмид ўлдилар,
Мубталои ҳузни жовид ўлдилар.
Уйла топти бўйла муҳлик сўз вужуд,
Ким ниҳодидин борининг чиқти дуд.
Балки чун бу ишга воқиф бўлдилар,
Ваҳмдин ул дам кўпи худ ўлдилар.
Фоний ўлғоч ваҳми жон ўлғонлари,
Тутти йўл ҳайрат била қолғонлари.
Урдилар йиллар қанот тутмай қарор,
Ул балодин ихтиёр этмай фирор.
Қатъ этиб кўп йўл қуйию юқори,
Чиққуча ўзлукларидин тошқори.
Улча ул йўлда аларға берди юз,
Шарҳи келмас юз туман тил бирла туз.
Гар сенинг ҳам тушса оллингға бу йўл,
Чун анга етсанг мушоҳид бўлғай ул.
Билгосенким, ул ҳавоким туттилар,
Йўл балосидин не қонлар юттилар.
Охирул-амр ул гуруҳи зордин,
Ранж тортардин сурук афгордин,
Еттилар мақсадға, аммо асру оз,
Тан аро юз сўзу жон ичра гудоз.
Ким узун эрди йўлу кўп офати,
Бениҳоят дарду ранжу шиддати.
Баъзи ул қушлардин ўлдилар ҳалок,
Баъзи иттилар бўлуб кўп дарднок.
Юз самуми дарду ранж онда эсиб,
Ким мусофир риштаи умрин кесиб.
Чун ҳаводис беҳаду поён эди,
Бўлдилар зоеъ неким имкон эди.
Оқибат юз минг тумандин неча қуш,
Ким аларға юз туман ранж ўлди туш.
Урдилар ўттуз қуш ул ерда қанот,
Танларида қолмай ойини ҳаёт.
Жисм аро бир парлари қолмай бутун,
Пора-пора, ўйлаким қоқшол ўтун.
Танлари йўл ранжидин бетўшу тоб,
Жонлари дарду машаққатдин хароб.
Кўрдилар ул навъи олий ҳазрати,
Коргоҳи анда ондоқ вусъати,—
Ким бўлуб ожиз уқул идрокидин,
Чарх ўксукроқ онинг хошокидин .
Ёғиб истиғно саҳобидин ёғин,
Раъд айлаб арбада, ташлаб чоқин.
Ким тушуб оламға тўфони бало,
Кул қилиб гардунни барқи ибтило.
Етти кўк онда бир овуч хокча,
Сидраву тўби келиб хошокча.
Борча ўз ҳолиға ҳайрон қолдилар,
Ажздин зору паришон қолдилар.
Кўрдиларким онда юз меҳри мунир,
Зарранинг юздин биричадур ҳақир.
Дедилар воҳасрато ўз ҳолиға,
Ут тушиб ҳар қайси парру болиға —
Ким: «Биз ўттуз тойири фосидхаёл,
Йўл бериб хотирға савдои маҳол,
Тортибон йўл қатъида ранжи азим,
Жонға ўлмак ваҳмидин ҳар лаҳза бим.
Умр ўтиб мақсадға етмак оҳ бу,
Ҳол бу ҳам вусъати даргоҳ бу.
Бизга мунда не ҳисобу не вужуд!»—
Деб бу сўзни, бошларидин чиқти дуд.
Ҳар нафас навмидлиғ юз кўргузуб,
Ул неча оворанинг кўнглин бузуб.
Бир неча саргаштаи оворае,
Тоимай ўз меҳнатлариға чорае.
Не учарға ёр ўлуб қувватлари,
Не қўнарға дард аро тоқатлари.
Пардадин ногаҳ иззат човуши,
Жилва қилди ўйлаким давлат қуши.
Кўрди ул мабҳути хайли хастани,
Юз балият ториға вобастани.
Сўрғоли қилди алар ҳолини майл,
Деди: «Оё не жамоаттур бу хайл?
Ким эрурлар минг балора мубтало,
Ул балодин баҳра тоимай, ғайри ло»
Бесару сомону саргардон бари,
Қадрда туфрор ила яксон бари.
Йўқ ҳақоратдин оларда ўзга ҳеч,
Ул ҳақоратдин кўрунмай кўзга ҳеч.
Дедиларким: «Биз гуруҳи хору зор,
Ҳарзакоруожизу беэътибор.
йўлда умре жон чекиб, шоҳ истабон,
Ранж тортиб биз бу даргоҳ истабон.
Шоҳсиз эрдук бағоят кўп сипоҳ,
Не сипоҳ ўлғайки йўқтур онда шоҳ.
Умрлар йўлда машаққат тортибон,
Юз туман турлук мазаллат тортибон.
Неча юз минг тобеъу хайлу ҳашар,
Ким онинг сонида ожиздур башар,
Бўлдилар зоеъ, қўюб бу йўлда юз,
То бу даргаҳга етиштук биз ўтуз.
То магар Симурғ бўлғай шоҳимиз,
Борча шарру хайрдин огоҳимиз.
Шоҳға бўлса бу маъни дилпазир,
Банда бўлғай бир неча зору асир».
Деди ул човушки: «Эй хайли ҳариф,
Бехирадлиғ бирла бўлғон муттасиф.
Сизким ўлғойсиз неча ошуфтаҳол,
Ким думоғингизға тушкай бу хаёл,
Қойси тил бирла қилурсиз шаҳни зикр,
Кўнглунгизга йўл нечук топқой бу фикр.
Сиз гуруҳе ҳечу камроқ ҳечдин,
Шод бу андешаи пурпечдин.
Ҳечлик бирла таҳаввур айлаган,
Узни мавжуде тасаввур айлаган.
Сизга не сон, не ҳисобу не вужуд,
Будлуғ тУҳмат қилиб аммо набуд.
Кўнглунгизда сарбасар фосид хаёл,
Муддаонгиз барчаси — амри маҳол.
Боргоҳидур буким юз минг қуёш,
Зарра чоғлиғ айлай олмас ўзни фош,
Мундаким юз минг туман пили дамо»,
Бор ҳамону, бир ўлук пашша ҳамон.
Сизга онда не вужуду не адам,
Бал вужудингиз адамдин доғи кам.
Демонгиз ҳашву равонроқ қойтингиз,
Сўз агар бор эрса, йўлда ойтингиз!»
Бу такаллумдин алардин борди ҳуш,
Заъф айлаб тиллари бўлди хамуш.-
Барча филҳол ўлгали ёвуштилар,
Яъсу ҳирмон ўти ичра туштилар.
Дедилар:—«Меҳнатларимиздин дариғ!
Тортқон шиддатларимиздин дариг!
Шоҳға мундоқким эрур олий жаноб,
Не кўрунгай бир неча биздек ябоб.
Ҳайф мунча саъй ила уммидимиз!
Орзуи давлати жовидимиз!»
Ким бори ҳирмон била бўлди бадал,
Ҳасрату армон била бўлди бадал.
«Бор эканму биз киби маҳзун гуруҳ,
Орзую сайъдин мағбун гуруҳ!»
CLXVII
Қушларға фано навмидлиғида Ҳудҳуднина иршодидин қувват ҳосил бўлғони
Деди: Ҳудҳуд:— «К-эй сурук бечора хайл,
Мулку хонумонидин овора хайл.
Бўлмангиз навмид шоҳ алтофидин,
Ким карам бирдур онинг авсофидин.
Саъб эса коми висолин тоимоғи,
Хуштурур савдосида ўлмак доғи.
Бизга бу иқбол чунким берди даст,
Қим онинг д-аргоҳида топтуқ нишаст.
Бу саодат ҳам эрур олий мақом,
Ким онинг ишқида ўлгайбиз тамом!»
Борчаси бедиллиғ айлаб ошк'ор,
Дедилар Ҳудҳудқа:— «К-эй ҳикматшиор.
Бу балолар ичраким бўлдук хумул,
Бордурур амрингни қилғондин қабул.
Қойдаким урдук қанот-ойрилмадук,
Ҳар не амр эттинг — тахаллуф қилмадук.
Васл чоғи етти андуҳи фироқ,
Ҳар не дер эрдинг йироқ эрмиш, йироқ».
Деди Ҳудҳуд: «Қилмонгиз афсурдалиқ,
Асру зоҳир этмангиз озурдалиқ.
Биз бу йўлға ондоким азм айладук,
Юз балият чекмокин жазм айладук.
Бу азиматдин ғараз худ шоҳ эди,
Ҳам яна мақсуди бу даргоҳ эди.
Чун ки мақсудға етибсиз бу замон,
Комдин қилмонг йироқ ўзни гумон.
Ошиқеким, ишқида бўлғай камол,
Тенг дурур оллида ҳижрону висол.
Чун ризоси ёрнинг матлуб эрур,
Ҳар неким ул истар — ул марғуб эрур.
Васлиға гар тоимағайсиз дастрас,
Сиз жамоатқа эмасму ёди бас?
Ёди бирла ҳар кишиким берса жон#
Бордур ул ўлмоқ ҳаёти жовидон».
CLXVIII
Ҳикоят
Дашт аро Мажнунни кўрди бир киши,
Қим ҳамиша сўз демак эрди иши.
Сўрди: «Ким бирла сурарсен бу мақол?»
Деди: «Лайли бирла, эй фархунда фол».
Деди: «Ондин то сангадур хейли йўл!»
Деди: «Эй ғофил, эрур жонимда ул.
Улки онинг зикридур жонимда қут,
Йўл йироқ бўлғондин ўлғойму унут!»
Кимки ишқиға камол эродидур,
Онга маъшуқи вужуди ёридур.
Сизда ҳам гар ишқдин бор эрса лоф,
Айш этинг гар келса ондин дурду соф».
CLХIХ
Қушларнинг фано ҳусулидин бақо вусулиға еткони
Ул мусофирлар кезйб кўп баҳру бар,
Қилмиш эрдилар чу мақсадни мафар.
Иўл югурмоқдин туну кун ҳормайин,
Ҳар балоким келса, юз қайтормайин.
Етмиш эрдилар чу ул матлубқа,
Ҳожиби рў ул сурук мағлубқа.
Нечаким сурди жалолият сўзин,
Солмади ул бенаво қушлар ўзин.
Гарчи баъзи қилди бедиллиқ аён,
Ҳудҳуд иршодин қилиб шарҳу баён.
Они қўймай яъсу бедиллиқ аро,
Сурди онча ваъз бирла можаро.
Ким топиб ул нукталардин жон яна,
Бўлди мушкил иш анга осон яна.
Чун аларға сидқу ихлос ўлди ёр,
Бу икиликнинг талабда дахли бор.
Гар жалолиятдин ул хайли залил,
Ғам емасга сурди кўп Ҳудҳуд далил.
Ҳам аларда бор эди мардоналиқ,
Ҳодии комилда ҳам фарзоналиқ.
Сидқи ихлос ичра иккинчи фано
Ёрни қилди аларға ошно.
Васл боғидин жамолият ели,
Н Масиҳо қудси анфоси дили.
Эстию ҳар пардаким эрди ниқоб,
Очти туш-тушдин борисин беҳижоб.
Нуру зулматлар ҳижоби ҳар тараф —
Ким бор эрди, борча бўлди бартараф.
Васл боғида гули айшу мурод,
Онча топти жон насимидин кушод —
Ким кетиб хотирларидин ул футур,
Юзланиб васл ичра бу кому сурур.
Ҳар гул ул гулшанда бир кўзгу эди,
Ким қаён боқса — алар ўтру эди.
Онча ондин бошқа ҳам нуру сафо,
Бор эди ҳам ошкору ҳам хафо.
Ким назар қилғон киби кўзгуда эл,
Еки боққай софу равшан сувда эл.
Кўрунар эрди назарда мў-бамў,
Акс кўргузгон киби кўзгую су.
Чун ул ўттуз қушқа бу ерда хаёл,
Мунча кўргандин ўкуш ранжу малол.
Ким магар Симурғ кўргузгай лиқо,
Бу фанолардин етишкай ул бақо.
Кўрдилар ўзни қаёнким тушти кўз,
Оллоҳ-оллоҳ не ажойибдур бу сўз.
Ким қилиб Симурғ ўттуз қуш ҳавас,
Узларин кўрдилар ул си мурғу бас.
Мунда зоҳир бўлди сирри «ман араф»,
Ким кўрубтур гавҳар ўлмоғлиғ садаф.
Эй кўнгул, бу нуктадур қушлар тили,
Рамзу имо мулкига тушлар тили.
Гарчи бу сўзда аёндур таъмия,
Ким риёзатдинки топти тасфия,
Чун риёзат рафъ этиб руҳоният,
Салб бўлғоч кимсадин нафсоният.
Қолмағай руҳониятдин ўзга ҳеч,
Сен тахаллуфдин бу маъни ичра кеч.
Бордур инсон зотида онча шараф,
Ким ямон ахлоқин этса бартараф.
Бўлмаса фиръавнлиғинг пайрави,
Қолмас ондин жуз сифоти мусави.
Ё шараф ганжига топиб аҳллик,
Салб қилса сийрати Бу Жаҳллик.
Шон анга бўлур Ҳабибуллоҳдек,
Буд ила нобуддин огоҳдек.
Ким қилиб меърожи ваҳдатқа гузар,
Ли ма олло сирридин бергай хабар.
Васл нуридин кўз ул янглиғ ёрур,
Ким ародин менлику сенлик борур.
Ҳақ вужуди баҳри мавж этқай аён,
Мавж нақшидин тенгизга не зиён.
Сув вужудидин тенгиз бўлди тенгиз,
Бўлса ул гар мавжлуқ, гар мавжсиз,
Сувдин айру мавжқа йўқтур вужуд,
Баҳр иладур мавжқа буду набуд.
Мунда гар яхши тахайюл айласанг,
Ёки иш сиррин тааммул айласанг,
Муттасиф бўлсанг сифотиллоҳ ила,
Жазм этарсен хотири огоҳ ила.
Ким сен-ўқсен ҳарнеким мақсуд эрур,
Сендин ўзга йўқ, неким мавжуд эрур.
Зотнинг ижмолиға тафсилсен,
— Ҳам вужуд ишколиға таъвилсен.
Ўз вужудунга тафаккур айлагил,
арне истарсен ўзунгдин истагил.
Турфа қушсен равза нахлистонидин,
Пок тойирсен шараф бўстонидин.
Лек Симурғ истаган ул жамъи тайр,
Ким сулук ичра риёзат бирла сайр —
Айлабон чун ўзни қобил қилдилар,
Ул талабдин васл ҳосил қилдилар.
Сенда ҳам билқувва ул мавжуд эрур,
Феълга келса даво мақсуд эрур.
Қобил этмай ўзни гар қил авжи сўз.
Зоҳир этсанг дор ила солмоққа туз.
Кимки бу маънидин огоҳ ўлди бил,
Ким кесилди онга сўз айтурға тил.
Онглоким сўз ўзга, маъни ўзгадур,
Маъни онгмос, шоғил улким сўзгадур.
Бўйла маъниким манга бўлди аён,
Айладим қушлар тнли бирла баён,
Ким такаллум онда ширкат тоимағай,
Бикри маънининг узорин ёимағай.
Қуш тили билган сўзум фаҳм айлагай,
Фаҳм этардин ҳам басе ваҳм айлагай.
Лек зийрак қуш чу билди бу мақол,
Онглағайким недурур бу сўзда ҳол.
Барча сўзлар мушкилидур бу ҳадис,
Безабонларнинг тилидур бу ҳадис.
Шарт буким, онглағон шарҳ этмагай,
То тилидин бошқа офат етмагай.
Мен деб истиғфор қилдим, ё илоҳ,
Ойтмас сўздин санга қилдим паноҳ.
Ўз қошимдин солмадим бу навъ тарҳ,
Айладим Аттор асрорини шарҳ.
Офатимни нуктадин сен асроғил,
Кимга пайравмен — назора айлагил.
Мен ғалат қилсам анга йўқтур ғалат,
Ким камол авроқиға кўп сурдй хат.
Сўзда табъим гар ғалатқа қилди майл§
Ҳодийи комил сўзига қил туфайл.
Сендин ойтиб мен онга пайрав бўлуб,
Авф қил журмум, ўзунг узрум қўлуб.
CLXX
Ўз адоси қусури узрига тамсил
Бир паришон табъ мажнун бор эди,
Ким биров савдосидин кўп зор эди.
Бор эди манзури даврон офати,
Ишва бирла инс ила жон офати.
Ҳусн аро ҳуру пари мағлуб анга,
Меҳр ила ой кўп кўрунмай хуб анга.
Ҳусн аро оламда ғавғоси онинг,
Шаҳру кишварда алолоси онинг.
Лутфи ҳусни гарчи номақдур эди,
Икки иш бирла вале машҳур эди.
Бир камоли донишу диққат аро,
Бир жафо айлар замон шиддат аро,
Ишқ аро ул ошиқи Мажнун ниҳод,
Бир кун айлар эрди маъшуқини ёд.
Оразин гул дер эди, қаддини сарв,
Ҳайъатин товусу рафторин — тазарв.
Бўйла ҳолатда етишти моҳваш,
Ҳарнеким девона айтур эрди хўш,—
Борин эшитти камин айлаб туруб,
Сўнгра онинг бошига келди юруб.
Деди: «Таърифинг киноятдур манга,
Ор ондин бениҳоятдур манга.
Қоматимким сарв деб сурдунг калом,
Сарвға қаддим киби борму хиром.
Оразим гул деб қилдинг элга фош,
Гулда борму юз балолиғ кўзу қош.
Ҳайъатим товус деб қилдинг хуруш,
Қойда товус элдин. олур ақлу ҳуш.
Чун тазарв эттинг хиромиға лақаб,
Қой тазарв эл қатлиға бўлмиш сабаб?!»
Қилди чун диққат била маҳваш хитоб,
Ожиз ўлди бедил айтурдин жавоб.
Деди: «Саҳв айлабмену шармандамен,
Лек васфинг дерга мужрим бандамен!»
Қилди маҳ пайкар ғазабким ушбу дам,
«Даҳрдин айлай вужудунгни адамЬ
Ерга тушти ёлбориб девона зор,
«К-эй парию ҳурдин ҳуснингга ор.
Неки мен дедим муҳаббатдин эди,
Барча ихлосу муваддатдин эди.
Йўқ эди онда шикоятдин асар,
Таъну ташнеъу киноятдин асар.
Лек тақсир эттим эркин васф аро,
Лутф эрур гар сўрмасанг бу можаро.
Ҳамл нодонликка-ўқ қилсанг борин,
Жаҳлу билмасликдин-ўқ билсанг борин,
Чун уят бу телбани зор ўлтурур,
Сен ҳам ўлтурмак сенга заҳматдурур».
Телба қойил бўлғоч ўз нуқсонидин,
Лутф этиб кечти париваш қонидин.
CLХХI
Ҳикоят
Хожа Абдулло Ансорий деди,
Улки бу йўл аҳлиға ҳоди эди:
«Ким киши соз айлабон оҳанги руд,
Тузса ул оҳанг аро лаҳни суруд,
Лек бу руду сурудидин мурод
Бўлса тенгри ёди, эй пок эътиқод.
Яхшироқким ғафлат оҳангин тузуб,
Уқуғой мусҳаф тиловат кўргузуб.
Бўлса лаҳну нағмада огоҳлиғ,
Беҳки, тоат вақтида гумроҳлиғ».
CLXXII
Ўз тақсирлариға афв истидъоси ва журмлариға ғуфрон илтимоси
Эй адамдин борчаға халлоқи жуд,
Бори жуд аҳлиға файёзи вужуд.
Лутфу эҳсонингға йўқ поёну ҳад,
Бахшишу эҳсонинға сону адад.
Ҳар неким васфингда таҳрир айлагум,
Сеҳр ағар қилгумки, тақсир айлагум.
Мен не бўлгумким, агар алломалар —
Сурса йиллар васфинг ичра хомалар,
Бўлсалар инсоф сори мунсариф,
Ажзға бўлмоқ керактур мўътариф.
Фонийи девонайи ошуфтахўй
Неча сўз гар сендин этти гуфтугўй,
Саҳву тақсирин карамдин афв қил,
Номаи аъмолидин маҳв айлагил.
Манга бу баским, неким сурдум қалам,
СенДин эттим, йўқки ғайрингдин рақам.
Ортуқ ар ўксук дедим, сендин дедим,
Чйн агар ўтрук дедим, сендин дедим.
Улча асроринг манга эрди аён,
Айладим қушлар тили бирла баён.
Қуш -гили бирла бу дам ёлбормоғим,
Ним бисмил қушдек ўздин бормоғйм,—
Борча ондиндурки, бўлмас барча қуш —
Нуктай рангину гўёликка туш.
Лутф ила булбулға минг дастон эрур,
Зоғ хориж савти бепоён эрур.
Бас бори қушнинг навоси хуш эмас,
Барча тойир нағмаси дилкаш эмас.
Чун алар илҳонидин сурдум калом,
Барчанинг лаҳнига бўлмас бир мақом.
Тўтию шорак агар нотиқдурур,
Ҳар бирига ўзга бир мантиқдурур.
Нақлида онинг тафовут бўлғуси,
Бир илоҳ ўлса, бири бут бўлғуси.
Бирда шак бўлса, бирисида яқин,
Бирида куфр ўлса, яна бирда дин,
Куфру дин бирла чу йўқ Фонийга иш,
Чунки ҳар не ул демиш сендин демиш.
Сен онинг саҳвиға бўлғил пардапўш,
То фано базмида бўлғай журъанўш.
Чун насиби айладинг жоми фано,
Бермак иқболи бақосин бил яно.
CLXXIII
Шайх авсофию ўзининг анга пайравлиғда иттисофи
Фониё, солдинг яна тарҳи ажаб,
Айладинг қушлар тилин шарҳи ажаб.
Бир Сулаймони наби эрдики ул,
Топиб эрди қушлар алфозиға йўл.
Ондин Осаф онглади таълим ила,
Кимсага билдурмади тафҳим ила.
Ул иковдин ўзгаларга етмади,
Кимсага чун етмади, фаҳм этмади.
То неча минг йил сипеҳри тезгард
Жаҳду жид бирла бўлуб гетинавард,
Зоҳир этти бир ҳумоюнфол қуш,
Тезсайру тезнутқу тезҳуш.
Қойси қуш — Қофи фано анқоси ул,
Жумлаи қушлар тили доноси ул.
Муршиди атвору қутби авлиё,
Кўнглида шамъи ҳидоятдин зиё.
Кашфи асрори ҳақойиқда фарид,
Нутқидин аҳли ҳақиқат мустафид.
Аҳли ирфон солики атвори ул,
Маърифат бозорининг Аттори ул.
Ким бу гулшан ичра чун қилди зуҳур,
Гўйи ондин нутқ ўргонди туюр.
Қуш тили бирла такаллум қилмоғи,
Ортуқ Осафдин, Сулаймондин доғи.
Ким алар гар онгладилар бу мақол,
Лекин элга қилмади нафъ интиқол.
Ҳақ мунунг нутқин чу гўё айлади,
«Мантиқут-тайр» ошкоро айлади.
Бу тил изоҳин камоҳий айлабон,
Шарҳи асрори илоҳий айлабон.
Нукта деб анжом ила оғоздин,
Онча гавҳар сочти ганжи роздин,—
Ким замон жайбин тўла қилди гуҳар,
Топтилар ондин замон аҳли самар.
Ганждин чунким очилди бу тилисм,
Ҳар гадоға ул гуҳардин етти қисм.
Нақшини ом айлади хуршиддек,
Жомидин урди сало Жамшиддек.
Ҳар ким эрди ташналаб— нўш айлади,
Сўз демакдин тилни хомуш айлади.
Қуш тили бирла баён айлаб калом,
Тўтии гўёдек ўлди хосу ом.
Форсий ойини улус фаҳм эттилар,
Барча махфий диққатиға еттилар.
Ғайр хайли сода атроки фақир
Ким аларда комдур идроки касир.
Қолдилар маҳрум бу иқболдин,
Қуш лисони бирла қилу қолдин.
Қушдин эрмас холи ар кўпнинг эли,
Лек фаҳм ўлмас бирига қуш тили.
Чун манга Аттор дўконидин иш,
Шаккару қанд олмоқ эрди ёзу қиш.
Балки тўти янглиғ ул дўконда фан,
Бор эди бўлмоқ манга шаккаршикан.
Қуш тили бирла манга неким хитоб —
Қилса тўтидек берур эрдим жавоб.
Балки қудси руҳининг гўё қуши,
Арш боғидин келиб кўнглум туши.
Қуш тили мушкилларин иршод этиб,
Ул такаллумда мени устод этиб.
Чунки топтим ул калом ичра камол,
Турк алфози била сурдум мақол.
Нағмалар туркона соз эттим ўкуш,
Мастлиғдин ўйлаким хушнағма қуш.
Қайси қуш, булбулки минг дастони бор,
Ҳар бир ул дастонда бир афғони бор.
Лек ул дастонлари гул шавқидин,
Нолау афғонлари гул шавқидин.
Мен-мен ул булбулки минг афғон аро,
Ҳар фиғон лаҳнини бир дастон аро,—
Ушбу гулшан ичра солдим маствор,
Нағманинг оҳанги андоқ устувор,—
Ким анга ҳар хориж алҳонлик туюр,
Чекса афғон — тоимоғой ондин қусур.
Шайх руҳидин етишти бу мадад,
Ким бу булбул лаҳни бўлди беадад.
Бу таносибқа назар солса киши,
Кўп анга ўхшош топар қақнус иши.
CLXXIV
Ўзининг Шайх руҳи мададидин анга татаббуъ қилғонға қақнус тимсоли


Бор эмиш қақнус деган бир турфа тайр,
Ҳинд мулкида анга орому сайр.
Шакли матбуъу тавоно пайкари,
Узга нақшу ранг бирла ҳар пари.
Булажаб ҳайъат била минқор анга,
Суқбалар минқор аро бисёр анга.
Чун чекиб дилкаш навойи жонфизо,
Фаҳм ўлуб ҳар суқбасидин бир наво.
Суқбалардин ҳар қачон қилса хуруш,
Айлабон они эшиткон тарки ҳуш.
Жуфти бўлмас ҳеч қуш, пайванди ҳам,
Ҳеч тайр ўлмас онинг монанди ҳам.
Бешаеким ул нишиман айламиш,
Бир йиғоч бошинки маъман айламиш.
Қилди Фисоғурс ул ердин гузар,
Унлари келди қулоғиға магар.
Мухталиф топиб садои шеванин,
Қилди ондин вазъ мусиқи фанин.
Бешада умри бўлур эрмиш узун,
Умрида шуғли онинг йиғмоқ ўтун.
Ул ўтундин, хоҳи ўл, хоҳи қуруқ,
Чунки бўлди хирмани беҳад Улуқ.
Умри поёнида ул маскан уза —
Неча йил жамъ айлаган хирман уза —
Тортар эрмиш нағма тайри хуш наво,
Бас ҳазин оҳанг ила дилкаш наво.
Ул сифатким ҳам туюру ҳам вуҳуш,
Жамъ ўлур эрмиш эшиткач ул хуруш.
Шеванидин ул гуруҳи дарднок,
Заъф айлаб кўп бўлур эрмиш ҳалок.
Чун навосиға етишти интиҳо,
Сўнгра тортиб бир ажиб ўтлуқ наво,
Солур эрмиш ул улуқ хирманга ўт, >
Сокин ўлғон манзилу маскаига ўт.
Ут алам тортар эмиш афлокка,
Барқ тушкандек хасу хошокка.
Ул ўтун ёнғондек ул қуш ҳам ёниб,
Парлари япроғлардек ўртониб.
Ҳам ўзи, ҳам ул ўтунлар кул бўлуб,
Юз туман жузв ул куёрдин кул бўлуб.
Чунки ул куллар ўкулди тоғча,
Махфий эрмиш кулда бир қақйус бача.
Тебраниб кулдин чиқиб таскин ила,
Пар чиқориб зийнату ойин ила.
Чун ҳаво айлаб кўруб ул бешани,
Жазм этиб ўтун йиғор андешани.
Умрида ул доғи жамъ айлаб ўтун,
Ул иш асносида тортиб дилкаш ун.
Чун анга ҳам етса поёниға ёш,
Ул доғи айлаб ато қилғонни фош.
Шайх гўё келди ул аввалги тайр,
Ким наво ичра қилиб умрида сайр.
Чекти онча лаҳн аро дилкаш наво,
Ким симоин ваҳшу тайр айлаб ҳаво.
Барча ул муҳлик наводин ўлдилар,
Хирману соҳиб киби кул бўлдилар.
Улки ул куллардин ахгардек чиқиб,
Балки ахгардин самандардек чиқиб.
Ҳар неким аввалғи қушқа эрди шон,
Зоҳир ўлди мунда ҳам ондин нишон,
Бу доғи деганча нима жамъ этиб, .
Чун мунинг умриға ҳам поён етиб.
Гулшани даврон аро ҳар навъ қуш,
Йўқки, ёлғуз тайру бас билким вуҳуш,
Юз наво зоҳир қилиб минқоридин{
Барча ҳақнинг ёшурун асроридин.
Узига, хирманга доғи ўт уруб,
Ҳам ўзин, ҳам ўзгаларни куйдуруб.
Мен демонким,' ул отодур, мен ўғул,
Ул — шаҳи олий сифот, мен банда-қул.
Ким бу ўтқа ул куюб аввал нафас,
Барча оламга ўт ул солдию бас.
Сўнгра ондин кимса тоимай менчасўз,
Бўйла муҳриқ шуълаи гетифуруз.
Қуш тилидин шуълалар зоҳир қилиб,
Ҳам ўзум, ҳам эл кул ўлмоғни билиб.
Ҳар неким кўрди отомдин рўзгор,
Ҳам они бўлди манга омўзгор.
Уртодим олам элини, ўзни ҳам,
Қуш тилидин ўзга қилмай сўзни ҳам.
Будур умиддимки, бу сўзи фано
Барча куйгонга бақо бергай яно».

CLXXV
Талаб тарийқи адосида муножот
Эй халойиқ, толибу мутлубсен,
Ҳам муҳаббат аҳлиға маҳбубсен.
Икки дунёдин бори толибларинг,
Ғайри сендин мужтаниб роғибларинг.
Сендин ойру гар малакдур, гар пари,
Толиб ўлмоққа гари, қилмас гари.
Жаннату кавсар ва гар тўбию ҳур,
Истамак сенсиз талабдиндур қусур.
Жону кўнглумни ўзунгга толиб эт,
Дард ила ишқингға шавқум ғолиб эт.
Ҳам талаб завқини восил қил манга,
Ҳам тилаб тоимоғни ҳосил қил манга.
Мосивалло хотиримдин салб қил,
Онда зикрингни ҳузури қалб қил.
CLXXVI
Тамсил
Каъба азми қилдибир толиб мурид,
Кўрди Бистом ичра они Боязид.
Шайхқа чунким мушарраф бўлди ул,
Утти доғи, Каъба сари тутти йўл.
Чун муяссар бўлди ҳаж ул хомға,
Қойтибон етти яна Бистомға.
Солики фозил қилиб арзи ниёз,
Бўлди муршид хизматига сарфароз.
Шайх они кўргач деди: «К-эй раҳнавард,
Васл истаб водию даргаҳнавард,
Бир нишон де бизга байтиллоҳдин»,
Бу сўз ўлғоч муршиди огоҳдин,
Деди: «Кўргон уй басе олий эди,_
Уй иёсидин вале холи эди». ,
Деди ул ҳожиға шайхи бохабар,
«К-эй, талабдин тоимоғон асло хабар.
Уйга соҳиб йўлда эрди ҳамраҳинг,
Ҳар қадам урғон йўлунгдин огаҳинг.
Уйига еткургон ул эрди сени,
Элтибон келтургон ул эрди сени.
Сенда йўқ эрди бу давлатдин шуур,
Толиб эрдинг, лек саъйингда қусур!»
Бу талабда, ё раб, эт комил мени,
Қилмоғил матлубдин ғофил мени.
Истаримда ким қилур ҳамроҳлиғ,
Бергил ул ҳамроҳдин огоҳлиғ.
CLXXVII
Ишқ тариқи адосида муножот
Эй кўнгулни ишқидин равшан қилиб,
Ҳажр хористонини гулшан қилиб,
Ишқинг ўтидин ёруқ ойу қуёш,
Ким бўлуб тун-кун олордин нур фош.
Барқи ишқинг солибон жонларга ўрт,
Шуъласи ободу вайронларга ўрт.
Ахтаредур ишқинг асру тобнок
Гавҳаредур сирри ишқинг асру пок.
Жонима еткур ул ахтар бирла нур,
Кўнглума солгил бу гавҳардин сурур.
Бодаи ишқингдин эт кўнглумни маст,
Лек ул янглиғки бўлғай майпараст,
Айла бу май бирла лояъқил мени,
Ақл чун рафъ ўлди, қил восил мени.
CLXXVIII
Ҳикоят
Қайси Омирни чу ишқ этти забун,
Зойил этти ишқ аро ақлин жунун.
Уйла Лайли ишқида мағлуб эди,
Толиб ул гўёву, бу — матлуб эди.
Уйла мустағрақ эди ул ишқ аро,
Лайлии мутлақ эди ул ишқ аро.
Ким биров бир кун деди: «ртинг недур?»
Деди: «Лайли!» Деди: «Исботинг недур?»
Деди: «Улким — Лайли ўлди зот онга,
Ҳожат эрмас айламак исбот анга.
Гар санга шакдур, манга будур яқин!»
Бўйла ошиқлиққа юз минг офарин
Ишқ ўти сўзиға маҳруқ эт мени,
Ваҳдати ишқ ичра маъшуқ эт мени.
Онда истиғроқи ишқ эт қисматим,
Ким узулгай ўзлугумдин нисбатим.
Ишқ аро Фонийни нобуд айлагил,
Сўнгра ишқинг бирла мавжуд айлагил.
CLХХIХ
Маърифат тариқи адосида муножот
Эй қилиб инсонни кони маърифат,
Кўнглини айлаб жаҳони маърифат.
Маърифат ҳаркимгаким қисм айлабон,
Даҳр аро ориф анго исм айлабон.
Кимни айлаб маърифатқа муттаеиф,
Айлабон ул хайл ҳолин мухталиф.
Ҳар киши сайрин камолича қилиб,
Қурбин онинг ҳасби ҳолича қилиб.
Бу биёбон йўлин айлаб беадад,
Уйлаким йўқ раҳравига ҳадду ад.
Маърифатда, ё раб, ул йўлким анго,
Соликеким кирса еткургай санго.
Фонийи оворани ул йўлға сол,
Қатъ қилғоч йўл, насиб эткил висол.
CLХХХ
Тамсил
Солике қилди гузар бир шоҳға,
Шаҳ боқиб ул солики огоҳға.
Илтимос эттики: «Ултур бир нафас,
То қилай ҳозир неким қилсанг ҳавас».
Деди солик: «Тенгрини то тонидим,
Мутлақ онинг ғайридин маъюс эдим.
Не керак бўлгай бу фоний дайр аро,
Ким гари қилғай тиларга ғайр аро.
Гар кераклик бўлса доғи ҳақ берур,
Бас санга бу ишдаким муҳтож эрур.
В раб, ул соликка бўлғондек сифат,
Айла Фонийга насиб ул маърифат.
Жаҳлу жавру зулмидин ғавриға ет,
Ҳам ўзига, ҳам ўзунгга ориф эт.
CLХХХI
Истиғно тариқи адосида муножот
Эй жанобинг юз фалакдин ҳам васеъ,
Остонинг минг Зуҳалдин ҳам рафеъ.
Чарху анжумға қошингда не вужуд,
Гар олар буди тамом ўлса набуд.
Олам ўлса нафйи ё исботинга,
Бир.сари мў йўқ тафовут зотинга.
Бу не янглиғ ҳазрати воло бўлур,
Оллоҳ-оллоҳ, бу не истиғно бўлур.
Ҳазратингда мўри лангу шери ғоб —
Бўлса ёхуд бўлмаса — бирдур ҳисоб.
Шери ғоб эрмон, эрурмен мўри ланг,
Балки мендин онга ҳам юз ору нанг.
Ғайрдин бу зорни мустағни эт,
Элга муҳтож этма, фарёдимға ет.
CLХХXII
Тамсил
Қилди чун Намруд сози манжаниқ,
Ҳақ Халилин ўтқа айларга ҳариқ.
Тоғ-тоғ ўтунга ўтлар урдилар,
Шуъласин афлокка еткурдилар.
Отқоч ўт сори Халилуллоҳни,
Ишқ кўйида далилуллоҳни,
Ҳукм бўлдиким, етишти Жабраил,
Утқа еткон чоғда деди: «Эй Халил!
Ойтқилким, эҳтиёжинг негодур?
Лутфу эҳсондин мизожинг негодур?
Неки сен дерсен муҳайё айлоли,
Улча коминг ошкоро айлоли?»
Деди улким: «Ут манга рўзи қилур,
Эҳтиёжим не эконни ул билур.
Йўқ санга худ эҳтиёжим бу нафас,
Токи зоҳир айлагаймен мултамас».
Борча ҳолимда ўзунг муҳтожи қил,
Элдин истиғно насибим айлагил.
CLXХХIII
Ҳайрат тариқи адосида муножот
Эй жанобингда хирад ҳайрон бўлуб,
Водийи ҳайратда саргардон бўлуб.
Ҳар не сендин ўзгадур, ҳайрон санга,
Ҳайратобод ичра саргардон санга.
Ақли кулл ҳайратда зотинг бобида,
Зот йўқ ҳар бир сифотинг бобида,
Коргоҳинг ичра ҳар бир ришта тоб
Ақлнинг бўйниға ҳайратдан таноб.
Аҳли илму ақл сунъунгда забун,
Ҳар бирининг ҳайрати ҳардам фузун.
Ушбу ҳайрат маслакида тут қўлум,
Бу таҳайюр ичра кўргузгил йўлум ,
Ҳайрат ичра қўйма саргардон мени,
Торт ўз васлинг сори осон мени.
CLХХХIV
Тамсил
Бор эди бир бедили зору ҳақир,
Бўлди бир бадмеҳр ишқиға асир.
Неча ўртонса бу ғамдин ул ғариб,
Давлати дидор эмас эрди насиб.
Уткорур эрди ғами ҳижрон била,
Васл ёдидин басе армон била.
Ҳаддин ўтти чунки ранжу зорлиғ,
Тори ўлди жисмиға беморлиғ.
Кўнгли чун маъшуқдин навмид эди,
Жонида андуҳ ўти жовид эди.
Дер эди: «Ё раб, манга будур мурод —
Ким ўшул навраста сарви ҳурзод —
Етса бошимға, солиб ул юзга кўз,
Ойтсам кўнглум ғамидин икки сўз!»
Халқ ҳолиға тараҳҳум айлабон,
Дилбариға кўп тазаллум айлабон.
Ошиқи бедил сари келтурдилар,
Умрин онинг бошиға еткурдилар.
Нозанин чун келди айлаб турктоз,
Айлабон ул хастаға зоҳир ниёз.
Дедиким: «Ойт улча бор кўнглунгда сўз!»
Ул тикиб юзига ҳайрат бирла кўз,—
Ҳам тилин ҳайронлиғи лол айлади,
Ҳам танин ул заъф беҳол айлади.
Ҳайрат этти зойил ондин ақлу ҳуш,
Дарду ҳолин дер киши бўлди хамўш.
Ҳушиға чун келди, кетмиш эрди ёр,
гГушти сиҳҳатсиз таниға изтирор.
Ҳайратидин ул заъифи нотавон
Бир сўз ойто олмайин топшурди жон.
CLХХХV
Тавҳид тариқи адосида муножот
Эй мусаллам зотингга тавҳидипок,
Аҳли ваҳдат ойтиб они завқнок.
Ҳар кишиким қисми тавҳид айладинг,
Боиси тажриду тафрид айладинг.
Кимки ўзлукдин чиҚординг они чуст,
Айладинг олингда тавҳидин дуруст.
Кимгаким тавҳиддин бердинг кушод,
Мидҳатида куфр қилдинг иттиҳод.
Онгаким ваҳдат сари йўл айладинг.
Сен қолиб нафйи бую, ул айладинг.
Мену ўзлук ширкатин мендин итур,
Маҳз тавҳидинг сари, ё раб, етур.
Менда, ё раб, қўйма менликдин нишон,
Узлукунгда маҳв қил домонкашон.
CLХХХVI
Тамсил
Бир кеча Маҳмуд шоҳи покбоз,
Қўптиким билгайки найлайдур Аёз.
Гарчи ул уйғоғ эди юмди кўзин,
Ҳийла бирла уйқуға солди ўзин.
Тахт аёғи сори солиб такягоҳ,
Ётиб эрди боши узра келди шоҳ.
Бир дам этти ҳусниға наззорае,
Шавқ ўтиға айлайин деб чорае.
Шавқини наззора афзун айлади,
Ишқ аҳволин дигаргун айлади.
Чекти маҳвашнинг аёғиға ўзин, V
Шавқдин қўйди табониға кўзин.
Кўз кафи пойиға суртар эрди шоҳ,
Ул оёғин тортиб ўлмай узрхоҳ.
Билди шаҳким нозанин уйғоғ эрур,
Деди, эйким жонда сендин доғ эрур.
Мендин англаб мунча изҳори ниёз,
Невчун эрди мунча беандоза ноз?
Ким аёғ тортиб қўпуб ўлтурмадинг,
Зоҳир айлаб меҳр бир сўз сўрмадинг?
Деди гулчеҳр: «Эй шаҳи соҳибназар!
Борму эрди менда менликдин асар?
Бир киши узр айтқойким бўлғой ул.
Менда ул дам йўқ эди менлиқка йўл.
Йўқ эди ул дам Аёзу шоҳ эди,
Ҳам ўзи бедил ҳам ул дилхоҳ эди».
Кимга ваҳдат қилса мундоқ турктоз,
Фарқ бўлмас анда султондин Аёз.
Олами тавҳиддин топқон хабар,
Менлику сенликдин ул тоимас асар.
CLХХХVII
Фано тариқи адосида муножот
Эй фано аҳли сенииг восилларинг,
Васл нузҳатгоҳиға дохилларинг.
Ким бақо тоимоққа сендин майл этиб,
Чун солиб ўзни фано сори етиб.
Узлукии ҳаркимки фони қилмайин,
Ул фанонинг ҳам фаносин билмайин.
Тоимоқ имкон йўқ висолинг комини,
Ул фанолардин бақо анжомини.
Уйла Фоний қисми, ё раб, бер фано,
Ким бақо кунжидин ул топқой ғино.
Қил ўзунгда будини аввал набуд,
Ул набуди ичра бергил бир вужуд.
Ким анга иш ул вужуд ичра тамом,
Бўлғою топқой висолинг вассалом.
CLХХХVIII
Тамсил
Комиле изҳори ҳожот айлади,
Тенгриға мундоқ муножот айлади:
«Ким илоҳо пок зотингға бақо
Уйладурким, кўрмас имкони фано.
Уйлаким зотингға собитдур қадам,
Айласанг андоқ вужудимни адам.
Ким анга йўл тоимоғой ранги вужуд,
Қолмоғой васл ичра жуз коми шуҳуд».
Истаган фони вужудумдин асар
Топқой ул боқи вужудингда хабар.
Менлику сенлик аромизлин кетиб,
Қолғосен сен-ўқ ародин мен кетиб.
Сен мен итлоқи маҳол ўлғоч маҳол,
Топсам ул ҳолатда сендин мен висол.
CLХХХIX
Бу китоб назмида ўз муносабатининг тақриби
Ёдима мундоқ келур бу можаро,
Ким туфулият чоғи мактаб аро,
Ким чекар атфол марҳуми забун,
Ҳар тарафдин бир сабақ забтиға ун.
Эмгонурлар чун сабақ озоридин,
Е «Каломуллоҳ»нинг такроридин.
Истабон ташхиси хотир устод,
Назм ўқутурким равон бўлсун савод.
Насрдин баъзи ўқур ҳам достон,
Бу «Гулистон» янглиғу ул «Бўстон».
Менга ул ҳолатда табъи булҳавас
«Мантиқут-тайр» айлаб эрди мултамас.
Топти сокии-сокин ул такрордин
Сода кўнглум баҳра ул гуфтордин.
Табъ ул сўзларга бўлғоч ошно.
Қилмади майл ўзга сўзларга яно.
Одат эттим ул ҳикоятлар била,
Қуш мақолидин киноятлар била.
Чун бирар сўздин топиб табъим кушод,
Топсам эрдиким, недур ондин мурод.
Завқ кўп хушҳол этар эрди мени,
Шарҳи онинг лол этар эрди мени.
Чун бу аҳволимға бўлди имтидод,
Бўлди ул дафтарға ғолиб эътиқод.
Уйлаким элдин узулди улфатим,
Ул китоб эрди аниси хилватим.
Халқ расми сўзларидин қилу қол —
Утса табъимға етар эрди малол.
Оқибат ишқ айлади шайдо мени,
Уйла машъуф этти бу савдо мени,—
Ким дедим узлат эшигин очқомен,
Даҳри бемаъни элидии қочқомен.
Онглағоч атфол айлаб шўру шайн,
Истимоъ этти бу сўзни волидайн.
Ваҳми ғолиб бўлди андоқким авом,
Ким эрур сўз оташину табъ хом.
Бўлмағойким, даст бергай телбалик,
Чеккулук бўлғой салоҳидин илик.
Ёшуруб дафтарни маъдум эттилар,
Шуғлидин кўнглумни маҳрум эттилар
Манъи кулли қилдилар ул ҳолдин.
«Мантиқут-тайр» узра қилу қолдин.
Чун ародин ўтти бир аҳди баъид,
Бўлдилар ул ҳолатимдин ноумид.
Лек чун ёдимда эрди ул калом,
Ёшурун такрор этар эрдим мудом.
Ондин ўзга сўзга майлим оз эди,
Қуш тили бирла кўнгул ҳамроз эди.
Турк назмида чу мен тортиб алам,
Айладим ул мамлакатни якқалам.
Тўрт девон бирла назми панж ганж,
Даст берди чекмайин андуҳу ранж.
Назму насрим котиби тахминшунос,
Ёзса, юзминг байт этар эрди қиёс.
Мунчаким назм ичра қилдим иштиғол,
Хотиримдин чиқмас эрди бу хаёл,—
Ким бу дафтарға бериб тавфиқ ҳақ,
Таржума расми била ёзсам варақ.
Лек сўз душвор эди, мен нотавон,
Бормас эрди хомаға илким равон.
Оқибат кўрдумки умр айлар шитоб,
Улсаму қолса дейилмай бу китоб.
Ул жаҳон сори бу армон элткум.
Бўйла ўтдин доғи ҳирмон элткум.
Неча бу ишға кўнгул машъуф эди,
-Гўиёким вақтиға мавқуф эди.
Олтмишқа умр қўйғонда қадам,
Қуш тилин шарҳ этгали йўндум қалам
Шайхнинг руҳидин истимдод этиб,
Кўргач истимдод, ул имдод этиб.
Эрди ёрим кеча ашғолим чоғи,
Табъ бу маънига машғул ўлмоғи.
Хома рафторин неча сурсам неча,
Қирқ-эллик байт ҳар ярим кеча —
Сафҳага ёзмай қарорим йўқ эди,
Бу рақамда ихтиёрим йўқ эди.
Шайх руҳидин етиб кўп эҳтимом,
Қилдим оз фурсатда арқомин тамом.
Сўз дақиқ эрдию маъни онда гум
Гарчи қилдим ўз-ўзумга уштулум.
Шайх руҳидин вале етти кушод,
Ким муродин топти ушбу номурод.
Гарчи ғаввосе чекиб ранжу ано,
Узни бу дарёға айлаб ошно, —
Дурға гарчи тоимаса ҳам дастрас,
йиғса дарё мавжидин хошоку хас,
Ҳам қурутсаю они қилса ўтун,
Ёруғой вайронаси бўлмай тутун.
Мен бу дарё ичра дурри покни —
Тоимайин, йиғдим эса хошокни.
Найлайин бу эрди мақдурум менинг
Қонеъ ўлди табъи маҳжурум менинг.
Сочти эрса нозими олий макон,
Олам аҳли узра нақди баҳру кон.
Мундин ортуғроқ ҳад эрмастур манга,
Жудини васф айласам басдур манга.
Будур умидимки, ҳарким солса кўз,
Ким ҳарорат солса кўнглига бу сўз,—
Шайх анфосиға они ҳамл этиб,
Файз топқой комиға яъни етиб.
Бизни доғи онда кўргай бир туфайл,
Қилмағай кўнгли икилик сори майл.
CХC
Тамсил
Толибе кўнглида ошуби талаб,
Шаҳр аро борур эди тортиб тааб.
Кўрди девору йиқилғон кўй аро,
Жамъ бўлғон эл узотиб можаро.
Ким бу соридин эди элга убур,
Эмди, ёраб, қай сари тушкай мурур.
Ким иморат айлагай, оё, муни?!
Е ёсарга айлагай парво муни?
Муддате боғлаиди элга йўл тамом,
Бўлди ожиз йўл ўтардин хосу ом.
Эл аро бу изтиробу изтирор,
Ким етишти толиби уммидвор.
Кўргач ул ҳолат тушуб кўнглига жўш,
Важду ҳол этти аён айлаб хурўш.
Эл таажжуб қилдиларким, бу фақир —
Бежиҳат қилди аён важду сармр.
Кайфият сўрдилар ул бечорадин,
Кому мақсад даштида оворадин.
Деди: «Мен бу халқнииг жамъиятин —
Кўрдум, аммо билмадим кайфиятин.
Лек солиб бу тараф рафторни,
Айласам наззора бу деворни.
Майлини доим кўрур эрдим буён,.
Ким йиқилмоқ апламиш ҳоло аён.
Чун жамоди зоҳир этса бу сифат,
Майл қилғон ён йиқилмоқ оқибат.
Меики бор эрдим ўзумдин ноумид,
Майл қилғон комидин беҳад баъид.
Айлагач девор бу рамз ошкор,
Бўлди бу навмид ҳам уммидвор,—
Ким қаёнким майл этти ҳақ мени,
Ул тараф-ўқ бошлағай мутлақ мени.
Чун манга фақру фано келди мурод,
Ул тарафдин ҳақ насиб этти кушод.
Майл бергон сойи айлаб бахт ёр,
Солғай ул жониб мени беихтиёр».
CХCI
Бу китобда тахаллус тағйирининг узри
Чун кичик ёштин манга бўлди насиб,
Назм адосида хаёлоти ғариб,
Шеър ҳар сипфинки қилдим ибтидо,
Турк алфози била топти адо.
Уйлаким ҳар кимса неким қилғуси,
Баъзи ишта бор онинг бир белгуси.
Ким ўзи тахсисиға имлодур ул,
Муҳри ё тавқиъ ё тамғодур ул.
Сафҳа дебосию назм иншосидур.
Ким тахаллус нозими тамғосидур.
Бу нишони бирла топти имтиёз,
Ие варақким назм қилди аҳли роз —
Ким бу Саъдий ё Низомийнинг дурур,
Ё бу Хисравнинг, бу Жомийнинг дурур.
Менки турк алфозига айлаб шуруъ,
Назм топти табъу килкимдин вуқуъ.
Чун саҳоби табъим ўлди дурфишон,
Назмима эрди Навоийдин нишон.
Даҳр боғида бўлуб комим раво,
Комронлар топти назмимдин наво.
Форсий назм ичра чун сурди қалам,
Назмнинг ҳар синфини қилди рақам.
Файз еткоч ул маонийдин манго,
Топти белгу назми Фопийдин манго.
Чун «Лисонут-тайр» оғоз айладим,
Турфа қушлар бирла парвоз айладим.
Мунда ансаб эрдиким тузгоч наво,
Бўлса назмимға Иавоийдин адо, —
Ким наво қушлар тили алҳонидур,
Дилкаш афғони ҳазин достонидур.
Туркий услуб эрди ҳам бу достон,
Топқудек эрди Навоийдин нишон.
Бу рақамда Фопий айларга лақаб,?,
Мустамеъ бўлғонға антурмен сабаб.
Ким бу дафтар назмидин кулли мурод,
Чунки маржаъ майли эрдию маод.
Мунда Фоний бўлмай иш ўлмас тамом,
Фоний ондин топти назмим ихтитом.
Ҳам бу дафтар ичра Шайхи маъиавий,
Ким демиш қушлар тилидин маснавий.
Сайр ул қушларғаким фан айламиш,
Етти водий чун муайян айламиш,
Чектуруб қушларга- кўп ранжу ано,
Сўнгғи мапзил бўлди водийи Фано.
Гарчи бу икки таносиб ёр эди,
Назмима ҳам бу тахаллус бор эди.
Гар тахаллус мунда Фоний айладим,
Бу. таносиблардин они айладим.
Гар сабаб истаб биров қилса хитоб,
Шарҳ қилгон сўз анга басдур жавоб.
Кимга бўлса мундоқ ишлар нияти,
Бўлмас ул бўлмай замон амнияти.
Бу замон амниятин қилма гумон,
Собит ўлмай адли Доройи замон.
CХCII
Подшоҳи ислом дуоси ва узрхоҳлик адоси
Улки амният вужудидиндурур,
Халқ Шокир базлу жудидиндурур.
Аббадат эҳсонаҳу Султон Ҳусайн,
Шоҳ Абулғози моло-зулхофақайн.
Мен не ойта олғомен авсофини,
Хулқу лутфу адл ила иисофини, —
Кйм агар юз минг менингдек назмкеш,
Қилса минг йил сафҳа рухсорини реш, —
Васфининг мингдин бири ойтилмоғой,
Балки юз мингдин бири ёзилмоғой.
Бас қилиб ҳамду дуосип ибтидо,
Айлайин қушлар тили бирла адо.
Токи даврон боғида давлат қуши,
Ким саодат бўлғой ул қушнинг туши.
Салтанат авжида сайр айлаб аён,
Айлагай бир чатр бошин ошён.
Бўлсун онияг чатру иззу давлати
Боши узра соябони ҳашмати.
Адли бўстопида юз хайли туюр
Кўрмасунлар зулм тошидин футур.
Ҳукми нофиз то абад даврон аро,
Инқиёди амри инсу жон аро.
Давлатининг душмани хайлу мутеъ,
Барча афву халқини айлаб шафеъ.
CХCIII
Бу назм тарихи гуфтори ва ўзининг истеъфо ва истиғфори
Менки, хилват ичра йўндум хомани,
Нақш айларга бу дилкаш номани.
Анбиё сархайли Батҳо соридин,
Айлаган Ясрибқа майл изҳоридин.
Иил тўққиз юз ўтмиш эрди доғи тўрт,
Ким улуснинг кўнглига солди бу ўрт.
Ҳам бу тарих ичраким қилдим шуруь,
Ихтитомиға доғи бўлди вуқуъ.
Бир-ики ой ўйлаким дедим дуруст,
Юқорироқ шарҳини қилдим нахуст.
Кечаким ҳар шуғлдин маъзул эдим.
Бир-ики соат мунга машғул эдим.
Чун бу янглиғ эҳтимом эттим тамом,
Ибтидосига етишти ихтитом.
Ё раб, ушбу турфа шўхи дилфириб,
Ким онинг васлин манга қилдинг насиб, —
Эл кўзига доғи маҳбуб айлагил,
Барча хотирларға марғуб айлагил.
Гарчи мақсудиға мубҳамдур баён,
Қуш тилин эл кўнглига қилғил аён.
Кимга ондии ҳосил ўлса муддао,
Лутф этиб Фонийни ҳам қилса дуо.
Айла онинг ҳам дуосин мустажоб,
Иккимизни оллидин олғил ҳижоб.
Табъима тушса хато бирла зилал,
Килкима саҳв ўлди эрса ё халал.
Лутф ила, ё рабки, борин афв қил,
Номаи аъмолидин ҳам маҳв қил.
Ҳар паришон сўзки ёздим, ё карим,
Барчадин астағфирилло, ал-азим.


AvvalgiIII- qism Keyingi
Mualifning boshqa asaralari
1 Mezon ul-Avzon (Tasvirlar) 1179
2 Sab’ai Sayyor (Tasvirlar) 866
3 Arba’in [Alisher Navoiy] 1666
4 Арбаин - 40 четверостиший [Alisher Navoiy] 1509
5 Арбаъин [Alisher Navoiy] 628
6 Афоризмы [Alisher Navoiy] 638
7 Badoyi ul-Bidoya (I- qism) [Alisher Navoiy] 3652
8 Badoyi ul-Bidoya (II- qism) [Alisher Navoiy] 4087
9 Badoyi ul-Vasat (I- qism) [Alisher Navoiy] 3651
10 Badoyi ul-Vasat (II- qism) [Alisher Navoiy] 2043
11 Badoyi ul-Vasat (III- qism) [Alisher Navoiy] 1526
12 Бадойиъ ул-Бидоя (I- қисм) [Alisher Navoiy] 838
13 Бадойиъ ул-Бидоя (II- қисм) [Alisher Navoiy] 1127
14 Бадойиъ ул-Васат (I- қисм) [Alisher Navoiy] 777
15 Бадойиъ ул-Васат (II- қисм) [Alisher Navoiy] 784
16 Бадойиъ ул-Васат (III- қисм) [Alisher Navoiy] 683
17 Farhod va Shirin (I- qism) [Alisher Navoiy] 1309
18 Farhod va Shirin (II- qism) [Alisher Navoiy] 3949
19 Favoid ul-Kibar (I- qism) [Alisher Navoiy] 2731
20 Favoid ul-Kibar (II- qism) [Alisher Navoiy] 1080
21 Favoid ul-Kibar (III- qism) [Alisher Navoiy] 1857
22 Фавоид ул-Кибар (I- қисм) [Alisher Navoiy] 879
23 Фавоид ул-Кибар (II- қисм) [Alisher Navoiy] 776
24 Фавоид ул-Кибар (III- қисм) [Alisher Navoiy] 669
25 Фарҳод ва Ширин (I- қисм) [Alisher Navoiy] 663
26 Фарҳод ва Ширин (II- қисм) [Alisher Navoiy] 1029
27 Hayrat ul-Abror (I- qism) [Alisher Navoiy] 6579
28 Hayrat ul-Abror (II- qism) [Alisher Navoiy] 1611
29 Hayrat ul-Abror (III- qism) [Alisher Navoiy] 1358
30 Holoti Pahlavon Muhammad [Alisher Navoiy] 1679
31 Holoti Sayyid Hasan Ardasher [Alisher Navoiy] 1516
32 Ҳайрат ул-Аброр (I- қисм) [Alisher Navoiy] 922
33 Ҳайрат ул-Аброр (II- қисм) [Alisher Navoiy] 583
34 Ҳайрат ул-Аброр (III- қисм) [Alisher Navoiy] 547
35 Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад [Alisher Navoiy] 529
36 Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер [Alisher Navoiy] 677
37 Layli va Majnun (I- qism) [Alisher Navoiy] 1632
38 Layli va Majnun (II- qism) [Alisher Navoiy] 1563
39 Layli va Majnun (III- qism) [Alisher Navoiy] 4209
40 Lison ut-Tayr (I- qism) [Alisher Navoiy] 5979
41 Lison ut-Tayr (II- qism) [Alisher Navoiy] 825
42 Lison ut-Tayr (III- qism) [Alisher Navoiy] 5112
43 Лайли ва Мажнун (I- қисм) [Alisher Navoiy] 686
44 Лайли ва Мажнун (II- қисм) [Alisher Navoiy] 648
45 Лайли ва Мажнун (III- қисм) [Alisher Navoiy] 829
46 Лисон ут-Тайр (I- қисм) [Alisher Navoiy] 999
47 Лисон ут-Тайр (II- қисм) [Alisher Navoiy] 690
48 Лисон ут-Тайр (Язык птиц) [Alisher Navoiy] 1337
49 Mahbub ul-Qulub [Alisher Navoiy] 1787
50 Majolis un-Nafois (I- qism) [Alisher Navoiy] 1443
51 Majolis un-Nafois (II- qism) [Alisher Navoiy] 1851
52 Mezon ul-Avzon [Alisher Navoiy] 3125
53 Muhokamat ul-Lugʻatayn [Alisher Navoiy] 6682
54 Munojot [Alisher Navoiy] 6670
55 Munshaot (Munojot) [Alisher Navoiy] 1609
56 Мажолис ун-Нафоис (I- қисм) [Alisher Navoiy] 826
57 Мажолис ун-Нафоис (II- қисм) [Alisher Navoiy] 661
58 Маҳбуб ул-Қулуб [Alisher Navoiy] 734
59 Мезон ул-Авзон [Alisher Navoiy] 825
60 Муножот [Alisher Navoiy] 818
61 Муншаот (Муножот) [Alisher Navoiy] 662
62 Муҳокамат ул-Луғатайн [Alisher Navoiy] 1012
63 Nasoim ul-Muhabbat (I- qism) [Alisher Navoiy] 3516
64 Nasoim ul-Muhabbat (II- qism) [Alisher Navoiy] 1515
65 Nasoim ul-Muhabbat (III- qism) [Alisher Navoiy] 1684
66 Navodir un-Nihoya (I- qism) [Alisher Navoiy] 1962
67 Navodir un-Nihoya (II- qism) [Alisher Navoiy] 1399
68 Navodir un-Nihoya (III- qism) [Alisher Navoiy] 1002
69 Navodir ush-Shabob (I- qism) [Alisher Navoiy] 1813
70 Navodir ush-Shabob (II- qism) [Alisher Navoiy] 1222
71 Navodir ush-Shabob (III- qism) [Alisher Navoiy] 1453
72 Nazm ul-Javohir [Alisher Navoiy] 4127
73 Наводир ун-Ниҳоя (I- қисм) [Alisher Navoiy] 776
74 Наводир ун-Ниҳоя (II- қисм) [Alisher Navoiy] 804
75 Наводир ун-Ниҳоя (III- қисм) [Alisher Navoiy] 694
76 Наводир уш-Шабоб (I- қисм) [Alisher Navoiy] 828
77 Наводир уш-Шабоб (II- қисм) [Alisher Navoiy] 627
78 Наводир уш-Шабоб (III- қисм) [Alisher Navoiy] 704
79 Назм ул-Жавоҳир [Alisher Navoiy] 651
80 Насоим ул-Муҳаббат (I- қисм) [Alisher Navoiy] 937
81 Насоим ул-Муҳаббат (II- қисм) [Alisher Navoiy] 973
82 Насоим ул-Муҳаббат (III- қисм) [Alisher Navoiy] 933
83 Притчи [Alisher Navoiy] 810
84 Qaro koʻzum (I- qism) [Alisher Navoiy] 1860
85 Qaro koʻzum (II- qism) [Alisher Navoiy] 1503
86 Qaro koʻzum (III- qism) [Alisher Navoiy] 1517
87 Қаро кўзум (I- қисм) [Alisher Navoiy] 806
88 Қаро кўзум (II- қисм) [Alisher Navoiy] 748
89 Қаро кўзум (III- қисм) [Alisher Navoiy] 727
90 Risolai tiyr andoxtan [Alisher Navoiy] 1074
91 Рисолаи тийр андохтан [Alisher Navoiy] 555
92 Sabai Sayyor [Alisher Navoiy] 8862
93 Saddi Iskandariy (I- qism) [Alisher Navoiy] 1227
94 Saddi Iskandariy (II- qism) [Alisher Navoiy] 1365
95 Saddi Iskandariy (III- qism) [Alisher Navoiy] 2428
96 Siroj ul-Muslimin [Alisher Navoiy] 2251
97 Сабъаи Сайёр [Alisher Navoiy] 1493
98 Садди Искандарий (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1216
99 Садди Искандарий (II- қисм) [Alisher Navoiy] 876
100 Садди Искандарий (III- қисм) [Alisher Navoiy] 1081
101 Сирож ул-Муслимин [Alisher Navoiy] 654
102 Tarixi anbiyo va hukamo [Alisher Navoiy] 3156
103 Tarixi muluki ajam [Alisher Navoiy] 2341
104 Тарихи анбиё ва ҳукамо [Alisher Navoiy] 729
105 Тарихи мулуки ажам [Alisher Navoiy] 738
106 Vaqfiya [Alisher Navoiy] 3067
107 Вақфия [Alisher Navoiy] 657
108 Xamsat ul-Mutahayyirin [Alisher Navoiy] 1900
109 Xамсат ул-Мутаҳаййирин [Alisher Navoiy] 745
110 Gʻaroyib us-Sigʻar (I- qism) [Alisher Navoiy] 5965
111 Gʻaroyib us-Sigʻar (II- qism) [Alisher Navoiy] 1911
112 Gʻaroyib us-Sigʻar (III- qism) [Alisher Navoiy] 2780
113 Ғаройиб ус-Сиғар (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1266
114 Ғаройиб ус-Сиғар (II- қисм) [Alisher Navoiy] 648
115 Ғаройиб ус-Сиғар (III- қисм) [Alisher Navoiy] 1011
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика