Вақфия [Alisher Navoiy]

Вақфия [Alisher Navoiy]
Вақфия [Alisher Navoiy]
Вақфия
Бисмиллоҳир-Раҳмонир-Раҳим
Улум ҳақойиқи, балки ҳақойиқ улумининг фасиҳ каломлик ва саҳиҳ ҳадислик мударрислари кашшоф табъ, мутолеидин маоний таволеини баён лавомеъи била рубъи маскун маъмурасининг мураббаъ ҳужраларидағи мавзун адолиғ ва матбуъ алқолиғ талабасининг замирлари мушкулотиға ва хаёллари мисбоҳиға изоҳ қила олмоқликларининг боиси ул бўла олғайким, ҳидояторо авроқлари бидоятин ва дироятосо сабоқлари нихоятин ул олам кимёи ҳамди ва жавоҳир шукри била мулаххас ва мунаввар қилурларким, одамни «Салотуллохи алайҳи ва лақад каррамно бани одам»(1) икроми била мукаррам қилиб ва илми адам ул-асмў ташрифи бирла мушарраф этиб, малакут оламннинг муқарнас токлиқ ва муқаддас равоқлик мадрасасида каррубийлар(2) ифода ва истифодаси учун ижлос қилди. «Субхонака ло аъламин лино илло мо алламатина иннака анта-л-алим ул ҳакими»(3).
Назм:


Анга ҳамдким илмлари тайб эрур
Ва шул илм ила олам ул-ғайб эрур.
Алимики, бир зарра илмида фош
Бидоят спеҳрида юз минг қуёш.
Ҳакимеки, бир қатраи хикмати
Тузатти муҳиту фалак ҳайъати.
Ва бўстони фаслида кўйғач кўнгул
Ўзин тифла мактаб кўриб ақли кулл.
Шабистони илмида жинну малак
Ўчуб гунгу лол, уйлаким шабпарак.
На умме-ки, сургач шараф хомаси,
Қилиб они кавнайи алломаси
Не олимки, илмиға мағрур этиб
Қабул аҳлидин они маҳжур этиб.
Жаҳон мадрусин тўрт тоқ айлабон
Анга кўкни тўққуз равоқ айлабон.
Тошида мўхандис Зуҳал пайкари
Ичида мударрис бўлуб Муштарий.
Таоли-лиллоҳ уд қодири зулжалол
Ки, ҳам лам язал келди ҳам ло язал.
Аён улча мавжуду маъдум анга
Азал то абад илми маълум анга
«Жалли субҳанаҳу ва азуму шаънуҳу ва илайҳи ғайриҳу»(4) фунун дақойики, балки дақойиқ фунунининг мутаввил маоний аёнлиқ ва мухтасар баёнлиқ муҳаддислари ниҳоди зеҳн бадри машорикидин аҳодис масобиҳини ифода шамойили била сипеҳр мадрасасининг тоқи остидағи ва ҳар хонақоҳи суффаси устидаги «Утубул илма ва лав бачинни»(5) амри билан саъй қадамин талаб бодиясиға қўюб, умид ажзосин фақр жузвдониға солиб, тажарруд кутубин таҳаммул орасиға кўтариб ҳар кун бир манзил ва ҳар ой бир шаҳр мароҳилин қатъ қилған мубтадийлар, «Ал уламоу варасату ал-анбиё»(6) олий маротиби умиди била машаққат тунлари афтода тирсакларин фалокат бўрёсиға қўйиб, сабр қўлларин шикасталиқ энгагига сутун этиб, заъф димоғин савдо чироғи дуди била мушавваш этиб, жаҳл кўзин амал варақларига йитқан мунтаҳийлар тафҳим ва таълимиға муваффақ бўлур учун сабаб бу бўлғайким, балоғат жавоҳири била мурассаъ луғотларин ва фасоҳат завоҳири била мукаллал нукотларин ул маҳбуб оқибат Маҳмуд(7) наъти била музайян ва мужалло қилурларким, улувви даражотдин «Уламоу умматий к-анбиё бани Исроила»(8) таронаси била тараннум тузди ва самувви рифъатдин «фазлу олими алал обиди к-афзалу ало аднокум»(9) фасонаси била такаллум кўргузди.
Назм:


Лий маъа Оллоҳнинг сарфарози,
Қоба қавсайн маҳрами рози(10).
Тахти остида фарши у адно
Тожи устида дурримо авҳо.
Сочи тобида лайлат ул-меърож
Шоми меърожи чарх бошиға тож.
Ул шаҳи жин, инс хайли анинг
Балки кавнайн ўлуб туфайли анинг.
Қайси тил бирла, ё баний уллоҳ,
Сени таъриф этай мене гумроҳ
Мадҳи зотингда ҳақ дебон лавлок
Лам якун золика-л-уллувви сивок
Ҳам магар ушбу тавр хийла била,
Мадҳи зотингни дер васила била.
Айта ҳам олмасам сифотингни,
Қилғамен зикр тилға отингни.
То нажотимға ул мадад бўлғай,
Не мададким, улуғ писанд бўлғай.
Ёраб, ул ҳодийи сабул ҳаққи,
Ёраб, ул хотами расул ҳаққи.
Ким сени зору бебизоатни
Ўртаған журм ўтиға тоатни.
Этма маҳрум анинг итоатидин
Қилма навмед анинг шафоатидин.
«Ва саллолоҳу алайхи ва ало олиҳит таййибийн ва ашобуҳ ут-тоҳирийн ва мин тобъиҳум ажмаийн ило явмиддин(11).
Аммо ҳамду сано вазойифи ва наъту дуо шароитидин сўнгра жон мазраасин ва кўнгул ҳадиқасин улум талабиға вақф этган воқифлар ҳазратида ва бу мазраа ва ҳадиқа муҳсулин фунун касбида сарф этган сорифлар хизматида маъруз ва марфуъ улким, азали азалдаким, мавжудот раънолари адам шабистонидин вужуд гулистониға жилвасоз бўлмайдур эрдилар ва маҳлуқот зеболари йўқлуқ хилватидин борлуқ саҳросида арбада оғоз қилмайдур эрдилар.
Назм:


Адам шомида йўқлуқ хилватида
Анинг уйқу масти эрди Одам
Ки, ойини ҳаёти кирмас эрди
Тушига, бал анга йўқ эрди туш ҳам.
Куннинг хўтани ғаддор сипоҳи туннинг занги шиор черики шабихунидин фориғ ва шомнинг мушкбуй сипоҳ жардалари субҳнинг мўғилжабин чобуксувори турктозидин эмин, на фалак бинафшазориға кавокиб жолалари жилвасоз ва на кавокиб жололариға қуёш ўти ҳароратидин гудоз, на булбулнинг ғунчадек қонлиғ кўнглида гул ишқи хорхоридин асар ва на парвонанинг ўтлуғ жонида шамъ шавқи шароридин хабар.
Назм:


На кўк эдию на кўк ичра ёр, на ер узра мулк,
На мулк ичида диёру на ул диёрда ёр.
«Коналлоҳу ва лам якун мааҳушайъан»(12). Чун Ҳақ субҳоно ва таолонинг ҳикмати болиға ва қудрат шайиъаси «Аннамо амараҳу изо ирода шайъан ан яқуллаҳу кун фаякун»(13)ишорати била жамеъ маҳлуқотни ғайб шодирвони кейнидин шаҳодат майдони фазосиға сурди «кунту каназон махфийян фаажабту ан аърафа фа халафат ул ҳаққу» башорати бирла андоғ зоҳир бўлдиким, бу мавжудот қобилияти қадиға вужуд кисватин солмоқдин мақсуд инсон вужуди эрдиким, «ҳам-марту тийнату одама биядий ба арбаина сабоҳан»(14) бу маъниға машъардур. «Инна аразно ал-амоната ало-с-самовати валарзи вал жабола фаабайна ан яхмалинаҳо»(15) даъвийға шоҳид, аммо нечукки ваҳҳоблиғи тақозоси бу навъ мавҳибат ва жамолият қилди.
Қаҳҳорлиғи доғи буларнинг акси муқтазо - қаҳр ва жалолият бўлди. Ҳар ойинаким, «Ҳаллақул инсона мин тафовутин»(16) амри лозим келди. Андоғки, Мусо салавотул-лаҳу алайҳи-р-раҳмон(17) илкидаги қуёш ўтрусида фиръавн тийралиғи зуҳурға келди. Ҳазрати «Муҳаммад арабий саллоллоҳу алайҳи вассаллам»(18) илми айнул ҳаётининг муқобиласида бу жаҳл зулмати жилва ва зуҳур қилди.
Рубоий:


Деҳқони азалки, тузди бу турфа чаман,
Қилмади анинг барча наботини ҳасан.
Бир сари агар экти гулу сарву суман
Ўзга сари тикти хасу хошоку тикан.
Аммо корхона васиъатидин матнуъ халойиқ ғояциз ва халқ касиратидин мухталиф фирқа ниҳояциз ва фирқ ихтилофидин шунъа мазоҳиб бисёр ва мазоҳиб шунъасидин кабиҳа афъол бешумор, мутасаввар учун ҳикмати илоҳий ва инояти номутаноҳий жаҳолат зулматиға тушган гумроҳлар илайиға ҳидоят шамъин тутуб, туз йўлға раҳнамолиғ қилмоқ учун залолат кудуратида қолғон номасиёҳлар олдиға иноят машъалин ёрутиб, сироти мустақим кўргузмак учун баъзи масъуд фотиҳалик саодатпайвандлар ва Маҳмуд хотималиқ давлатмандларнинг фархунда фарқлариға нубувват тожин қўюб, шариф эгниларига ҳидоят хилъатин солиб, муборак белларига рисолат камарин боғлаб, бу халойиқ орасида сарафроз ва мўъжизапардоз қилдиким, «Ҳаққи жалли субҳона»(19) адо амрин «Жаннот тажарри мин тахтиҳо л-анҳори»(20) ваъдаси умиди била, навоҳисин «Ано жаално фи аънокуҳум аълолан»(21) вайди бийми била аларға ирсол қилғонлар. Ҳар ким таслим юзин қабул туфроғига қўюб, уларнинг амри наҳйиға иймон келтуруб, тоатлариға амал қилса, «Ан аллазина омину ва амал ус-солиҳоти фа лаҳум адри ғайри мамнунин»(22) ҳидоё ва ниамидин бархўрдор бўлғай ва ҳар ким шайтони васовис ва нафсоний ҳавоҳис ғалабасидин далил тиламакка залил ва бурҳон истамакка алил бўлса, улар кунсдин равшанроқ мўъжиза бобида яди байзо кўргўзгайлар ва ясихус сукут(23) эъжози зуҳурида ояте бўлғайлар.
Байт:


Не оят, не каломки, аҳлу фазлу камол
Эрур анинг киби бир ҳарфнинг адосида лол.
Андоғки, калимдаи «фаатоу би суратин мин мислиҳи»(24) андин хабар берур ва агар жаҳллари беморлиғи бу навъ шофиъ муолижалари бирла шифо топса ва савдолари муддаоси бу тавр кофий муомалалари била кифоят бўлса, биз-зарура уларнинг қиблаи иқбол ва каъбаи аммолдек рисолатлари даргоҳиға боққайлар ва илтижо илкин нажот халқасиға уруб, мақсуд эшигин қоққайлар. Умидки, «Ман қараи бобан ложжу ва лаж-жу»(25) ҳукми била юзлариға мақсуд эшиги очилғай ва бошлариға мурод гавҳари сочилғай ва ҳар ким хилқат нопоклиғидин ва тийнат иллатноклиғидин бовужуди бу навъ содиқи расул ва сидқи расойил ва мустақими сабил ва рости далойил рисолат ганжи муҳаррамларининг рози ва нубувват сирри ҳамдамларининг эъжози або саҳбосидин сархушроқ, истибкор ҳавосидин саркашроқ бўлуб, Расул ҳавориқин саҳарға тушурса ва анбиё мўъжизотин иродат бирла шаъбадаға индурса, «Аш шақийю мин шақийюн фибатни уммийҳу»(26) далили бирла дунёда шақовати мухаллад ва уқбода азоби муаббад бўлғай «фа улаика ун нори -ҳум фиҳо холидувна»(27).
Назм:


Худойки сунъ ошкор айлади
Ки, йўқдин халойиқни бор айлади.
Чу тийнатларин қилди тахмир ўзи
Ёмон яхшиси доғи тақдир ўзи.
Бу бир гар савоб этти, ул бир табоҳ
Арода буларға не эркин гуноҳ?
Ким ул бирни ўртар жалолияти.
Бу бирни севаргай жамолияти.
Киши буйла ногоҳ савол этмайин,
Саволин муважжаҳ хаёл этмайин.
Ки, сирри илоҳий не билмас киши
Киши фаҳмидин тош эрур ҳақ иши.
Керак буйла сўзни хифо айламак
Бу маъни била ихтифо айламак
Ки, тенгрига чун мавж уруб баҳри худ
Жомеъи халойиқға берди вужуд.
Ғазаб ҳаминон қилди, раҳмат дағи.
Яратти томуғ, доғи жаннат дағи.
Ғазаб раҳм учмоқ томуғ хилқати
Қилурдин бу эрди икин ҳикмати.
Ки, қаҳр ила раҳмат ёйиб эл аро
Тўло айлағай ики меҳмонсаро.
Навоий, сўзунгдин малул ўлди эл
Узун сўзки қўй, ҳарф бошиға кел.
Ва айзан бо вужуди «Инна оллоҳу ало кулли шайъи муҳит»(28)ки ҳеч зарраи зарротдин ва ҳеч шаййи ашёдин эмаским, Ҳаққи субҳона бир лаҳза, балки бир турфат ул-айни уларнинг сирри алойинасидин воқиф бўлмағай. Иброҳим(29) саловот ур-раҳмони алайҳининг вужуди гулбуниға ёнар ўтни гулзор, балки гулнор қилди(30) ва Юнус(31) алайҳиссаломнинг зоти гавҳариға дарё қаърин, балки балиқ қурсоғин садаф этти. Намруд(32)нинг дилосо димоғидин жабборлик фосид моддаси дафъиға пашша нишин этитти ва Од қавминипг шамъи жаҳолатин учургали, балки хирмани ҳаётин совурғали ел хайлин тебратти. Бу навъ адл ва интиком бўлатурғач бовужуди анбиё раҳнамолиғи яна оламнизоми ва халойиқ ороми учун олийжоҳ салотин ва анжумсипоҳ ҳавоқинни оламда қаҳрамон ва халойикға ҳукмрон этти. «Атийъу оллоҳу ва атийъу-р-Расул ва улуввал-л амри минкум амрий»(33), била улуҳият аа нубувват маротибидин сўнгра салтанат мартабасига тартиб берди. Ҳар қайси ўз замони пайғамбарининг дини ривожи ва ўз аҳли насибасининг шаръи тақвиятида сайъи тамом ва эҳтимом мо ло калом кўргузгай ар ва жиҳод камарин ижтиҳод белиға боғлаб, уд шаръ куфраси ва-ул ислом фижраси дафъиға кушеш қилғайлар ва адл суйи била мулк бўстониға нусрат бергайлар ва сиёсат қиличи била кишвар ҳаримидин фитна ва ошуб шахсининг бўйнин юғай, то сойир риоё амну омон маходида мураффатул ҳол ва қофаи бароё лутфу эхсон ва афтонида фориғулбол бўлғайлар.
Назм:


Алминнату-ллоҳи таборак ва таоло(34)
Ким биза етишти бу сифат мансаби воло.
Ким, тенгриликка ул ҳолиқни парастиш қилурбизким, ҳар замон эли ҳар нениким, тенгри дедилар мисли кунас ва ўт ва бут ва бўзов ва ғайри барча анинг маҳлуқидурлар ва анбиёдин ул наби динидадурурмизким, барча анбиё шариатиға қалам тутмаған илки била Батлон(35) рақами чекти ва китоблариға насх хати тортти. Салотиндин ул султони султоннишон замонида, балки олий остонида қуллуқға машғулмизким,
Mualifning boshqa asaralari
1 Mezon ul-Avzon (Tasvirlar) 1892
2 Sab’ai Sayyor (Tasvirlar) 1463
3 Arba’in [Alisher Navoiy] 2600
4 Арбаин - 40 четверостиший [Alisher Navoiy] 3901
5 Арбаъин [Alisher Navoiy] 1120
6 Афоризмы [Alisher Navoiy] 1287
7 Badoyi ul-Bidoya (I- qism) [Alisher Navoiy] 7720
8 Badoyi ul-Bidoya (II- qism) [Alisher Navoiy] 8649
9 Badoyi ul-Vasat (I- qism) [Alisher Navoiy] 8982
10 Badoyi ul-Vasat (II- qism) [Alisher Navoiy] 3572
11 Badoyi ul-Vasat (III- qism) [Alisher Navoiy] 3020
12 Бадойиъ ул-Бидоя (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1523
13 Бадойиъ ул-Бидоя (II- қисм) [Alisher Navoiy] 1841
14 Бадойиъ ул-Васат (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1399
15 Бадойиъ ул-Васат (II- қисм) [Alisher Navoiy] 1405
16 Бадойиъ ул-Васат (III- қисм) [Alisher Navoiy] 1455
17 Farhod va Shirin (I- qism) [Alisher Navoiy] 2757
18 Farhod va Shirin (II- qism) [Alisher Navoiy] 8831
19 Favoid ul-Kibar (I- qism) [Alisher Navoiy] 5337
20 Favoid ul-Kibar (II- qism) [Alisher Navoiy] 2585
21 Favoid ul-Kibar (III- qism) [Alisher Navoiy] 3194
22 Фавоид ул-Кибар (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1372
23 Фавоид ул-Кибар (II- қисм) [Alisher Navoiy] 1266
24 Фавоид ул-Кибар (III- қисм) [Alisher Navoiy] 1183
25 Фарҳод ва Ширин (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1216
26 Фарҳод ва Ширин (II- қисм) [Alisher Navoiy] 1724
27 Hayrat ul-Abror (I- qism) [Alisher Navoiy] 17817
28 Hayrat ul-Abror (II- qism) [Alisher Navoiy] 3672
29 Hayrat ul-Abror (III- qism) [Alisher Navoiy] 3438
30 Holoti Pahlavon Muhammad [Alisher Navoiy] 2632
31 Holoti Sayyid Hasan Ardasher [Alisher Navoiy] 2852
32 Ҳайрат ул-Аброр (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1434
33 Ҳайрат ул-Аброр (II- қисм) [Alisher Navoiy] 927
34 Ҳайрат ул-Аброр (III- қисм) [Alisher Navoiy] 937
35 Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад [Alisher Navoiy] 1047
36 Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер [Alisher Navoiy] 1202
37 Layli va Majnun (I- qism) [Alisher Navoiy] 2553
38 Layli va Majnun (II- qism) [Alisher Navoiy] 2503
39 Layli va Majnun (III- qism) [Alisher Navoiy] 6219
40 Lison ut-Tayr (I- qism) [Alisher Navoiy] 8480
41 Lison ut-Tayr (II- qism) [Alisher Navoiy] 1458
42 Lison ut-Tayr (III- qism) [Alisher Navoiy] 6638
43 Лайли ва Мажнун (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1090
44 Лайли ва Мажнун (II- қисм) [Alisher Navoiy] 1046
45 Лайли ва Мажнун (III- қисм) [Alisher Navoiy] 1275
46 Лисон ут-Тайр (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1532
47 Лисон ут-Тайр (II- қисм) [Alisher Navoiy] 1091
48 Лисон ут-Тайр (III- қисм) [Alisher Navoiy] 1028
49 Лисон ут-Тайр (Язык птиц) [Alisher Navoiy] 2120
50 Mahbub ul-Qulub [Alisher Navoiy] 2762
51 Majolis un-Nafois (I- qism) [Alisher Navoiy] 2273
52 Majolis un-Nafois (II- qism) [Alisher Navoiy] 2715
53 Mezon ul-Avzon [Alisher Navoiy] 4598
54 Muhokamat ul-Lugʻatayn [Alisher Navoiy] 12058
55 Munojot [Alisher Navoiy] 9834
56 Munshaot (Munojot) [Alisher Navoiy] 2545
57 Мажолис ун-Нафоис (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1248
58 Мажолис ун-Нафоис (II- қисм) [Alisher Navoiy] 1118
59 Маҳбуб ул-Қулуб [Alisher Navoiy] 1223
60 Мезон ул-Авзон [Alisher Navoiy] 1304
61 Муножот [Alisher Navoiy] 1396
62 Муншаот (Муножот) [Alisher Navoiy] 1200
63 Муҳокамат ул-Луғатайн [Alisher Navoiy] 1484
64 Nasoim ul-Muhabbat (I- qism) [Alisher Navoiy] 5126
65 Nasoim ul-Muhabbat (II- qism) [Alisher Navoiy] 2520
66 Nasoim ul-Muhabbat (III- qism) [Alisher Navoiy] 2487
67 Navodir un-Nihoya (I- qism) [Alisher Navoiy] 3092
68 Navodir un-Nihoya (II- qism) [Alisher Navoiy] 2657
69 Navodir un-Nihoya (III- qism) [Alisher Navoiy] 1710
70 Navodir ush-Shabob (I- qism) [Alisher Navoiy] 3231
71 Navodir ush-Shabob (II- qism) [Alisher Navoiy] 2878
72 Navodir ush-Shabob (III- qism) [Alisher Navoiy] 2923
73 Nazm ul-Javohir [Alisher Navoiy] 6441
74 Наводир ун-Ниҳоя (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1337
75 Наводир ун-Ниҳоя (II- қисм) [Alisher Navoiy] 1312
76 Наводир ун-Ниҳоя (III- қисм) [Alisher Navoiy] 1185
77 Наводир уш-Шабоб (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1981
78 Наводир уш-Шабоб (II- қисм) [Alisher Navoiy] 1106
79 Наводир уш-Шабоб (III- қисм) [Alisher Navoiy] 1200
80 Назм ул-Жавоҳир [Alisher Navoiy] 1106
81 Насоим ул-Муҳаббат (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1609
82 Насоим ул-Муҳаббат (II- қисм) [Alisher Navoiy] 1509
83 Насоим ул-Муҳаббат (III- қисм) [Alisher Navoiy] 1398
84 Притчи [Alisher Navoiy] 1217
85 Qaro koʻzum (I- qism) [Alisher Navoiy] 4328
86 Qaro koʻzum (II- qism) [Alisher Navoiy] 4029
87 Qaro koʻzum (III- qism) [Alisher Navoiy] 3150
88 Қаро кўзум (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1329
89 Қаро кўзум (II- қисм) [Alisher Navoiy] 1192
90 Қаро кўзум (III- қисм) [Alisher Navoiy] 1232
91 Risolai tiyr andoxtan [Alisher Navoiy] 1550
92 Рисолаи тийр андохтан [Alisher Navoiy] 893
93 Sabai Sayyor [Alisher Navoiy] 12486
94 Saddi Iskandariy (I- qism) [Alisher Navoiy] 2282
95 Saddi Iskandariy (II- qism) [Alisher Navoiy] 2672
96 Saddi Iskandariy (III- qism) [Alisher Navoiy] 4538
97 Siroj ul-Muslimin [Alisher Navoiy] 3063
98 Сабъаи Сайёр [Alisher Navoiy] 2252
99 Садди Искандарий (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1788
100 Садди Искандарий (II- қисм) [Alisher Navoiy] 1366
101 Садди Искандарий (III- қисм) [Alisher Navoiy] 2105
102 Сирож ул-Муслимин [Alisher Navoiy] 993
103 Tarixi anbiyo va hukamo [Alisher Navoiy] 4529
104 Tarixi muluki ajam [Alisher Navoiy] 4092
105 Тарихи анбиё ва ҳукамо [Alisher Navoiy] 1104
106 Тарихи мулуки ажам [Alisher Navoiy] 1128
107 Vaqfiya [Alisher Navoiy] 3654
108 Xamsat ul-Mutahayyirin [Alisher Navoiy] 3367
109 Xамсат ул-Мутаҳаййирин [Alisher Navoiy] 1206
110 Gʻaroyib us-Sigʻar (I- qism) [Alisher Navoiy] 15711
111 Gʻaroyib us-Sigʻar (II- qism) [Alisher Navoiy] 4941
112 Gʻaroyib us-Sigʻar (III- qism) [Alisher Navoiy] 5943
113 Ғаройиб ус-Сиғар (I- қисм) [Alisher Navoiy] 2102
114 Ғаройиб ус-Сиғар (II- қисм) [Alisher Navoiy] 1211
115 Ғаройиб ус-Сиғар (III- қисм) [Alisher Navoiy] 1464
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика