Farzand tarbiyasi | Фарзанд тарбияси

Фарзандингизга оналарча маслаҳат беришга ҳақлисиз, аммо унинг танловини ҳам ҳурмат қилиш керак. Унинг ҳаётига ўз шахсий нуқтаи назарингиздан ўзгартиришлар киритишдан тўхтанг ва унинг ҳам ўз дунёқараши борлигини эсга олинг!
Агар сиз ўқитувчи бўлсангиз, фарзандингиз ошпаз бўлгиси келса, унинг устидан кулиш эмас, балки бу танловни ҳурмат қилиш керак. Чунки у худди сиз каби яхши мутахассис бўлмай, балки омадсиз ўқитувчи бўлиб қолиши ва бунинг оқибатида қанчалаб ўқувчилар унинг сабабидан саводсиз бўлиб қолиш эҳтимоллари бор.
Фарзандингизнинг истаклари билан ҳисоблашинг. Ўз вақтида “бўғиб ўлдирилган” истеъдод кейинчалик ўша инсоннинг ҳаётга қизиқиши, умиди ва орзуларини сўндириб қўйишини унутманг.
Ўзингиз ўргатган “хунук сўзлар”ни айтмасликни фарзандингиздан талаб қилишга ҳаққингиз йўқ. Чунки бу сизнинг меҳнатингиз самараси. Агар вазият ўнгланишини истасангиз, унда ўзингиз ўша сўзларни ишлатишдан воз кечинг!
<< < 33 34 35 36
Tavsiya qilamiz
. Яндекс.Метрика