Farzand tarbiyasi | Фарзанд тарбияси

Фарзанд тарбияси у дунёга келгандан кейин эмас, балки ундан аввал, анча аввал бошланади.
Болани қандай тўғри тарбиялашни ҳамма яхши билади. Фақат фарзанди борлардан ташқари. Патрик Орурк, америкалик ёзувчи
Ўзингизнинг ҳам, фарзандларингизнинг ҳам асабларини асранг. Уруш-жанжал билан ҳеч қайси муаммо ҳал бўлмайди. Ҳамиша чиройли сўзлар, ширин муомала ва одобда ўрнак бўлиш билан муаммоларни ҳал қилишингиз мумкин.
Уйдаги нотўғри муҳит болаларнинг “кўчага чиқиб кетиши”га сабаб бўлади. Шунинг учун ҳадеб ҳар бир хатоси учун болангизни уришавермасдан, бақириб-чақирмасдан, балки унга ётиғи билан тушунтиришга одатланинг.
“Овқатнинг тепасида гапирма” деб уришманг, балки оғзида овқат билан гапирмасликни, катталар гапириб бўлгач, ўз навбати билан фикрини айтиш мумкинлигини тушунтиринг.
Фарзандингизни ўта муздек ва ўта қайноқ нарсалар еб-ичишдан сақланг. Музқаймоқни бироз илитиб, қайноқ овқатларни бироз совутиб, танаввул қилиш лозимлигини айтинг.
Фарзандингизга таомни егиси келгандан кўра кўпроқ эмас, камроқ беришга одатланинг. Шунда у катта бўлганида ҳам бу нарсага амал қилади. Кўп овқат ейиш саломатлик эмас, балки касалликка сабабдир.
Фарзандингиз одобли ва тарбияли бўлиши учун унга уйда бор нарсага қаноат қилишни ўргатинг. Егиси келган нарсани ўша заҳотиёқ муҳайё қилманг. Бу келажакда яхши натижаларга олиб келмайди.
Миллий анъаналарни ҳам оилангизда ҳурмат қилинг. Яъни таомни катталар бошлаб бериши одобдан эканлиги, катталардан олдин овқатга қўл узатиш беодоблик эканини болангизга тушунтиринг.
Таомдан сўнг дуо ўқиш кераклигини, унинг фазилатини фарзандингизга тушунтиринг ва буни оилангизда одатга айлантиринг.
<< < 31 32 33 34 35 36 > >>
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика