Sever.UZ
Farzand tarbiyasi | Фарзанд тарбияси
Кечагина туғилган гўдагингиз билан бугунданоқ муносабатларни йўлга қўйинг. Уни фақат эмизиш эмас, балки худди гаплашаётгандек, унга қараб оғзингизни очиб юмишингиз ҳам мумкин.
Фарзандингизни ҳали туғилмасиданоқ авайлашга ўрганинг! Фақат жисмоний (туртинмаслик, йиқилиб тушмаслик, оғир кўтармаслик) эмас, балки руҳий (асабийлашиш,йиғлаш, бақириш) ҳолатлардан ҳам асранг.
Ёдда тутинг: болаликда инсоннинг феъл-атвори, дунёқараши, атроф-муҳитга ва инсонларга бўлган муносабати шаклланади.
Гўдаклик даври энг ажойиб пайтдир. Агар фарзандингиз ўқишингиз, ишлашингиз ёки бирор саёҳатга чиқишингиздан сизни тўсиб турган бўлса-да, унинг борлигига шукр қилинг ва уни яхши кўринг!
Фарзандингизни ўзингизга тенг инсон каби ҳурмат қилинг. Уларнинг ҳар бир фикри ва қилмоқчи бўлган ишларига жиддий ёндошинг.
Агар оилангизда бир-икки ёлғонни гап орасида ишлатиб қўйиш одат тусига кирган бўлса, фарзандингиздан келажакда содиқ ва амин инсон улғайишини орзу ҳам қилманг.
Мумкин эмас: ҳеч қачон фарзандингизга ёлғон гапирманг. Хоҳ катта бўлсин, хоҳ кичик ҳар қандай ёлғондан узоқда бўлинг!
Мумкин эмас: ҳеч қачон фарзандингизни урманг! Агар бир марта бўлса ҳам бу ишни қилган бўлсангиз, иккинчи бор такрорлашдан эҳтиёт бўлинг!
Ижодкор натижада нимани кўрмоқчи бўлса, асарини ўшандай яратади, ота-она фарзанди келажакда қандай бўлишини истаётган бўлса, биринчи кунданоқ ўша йўналишда тарбия бериши лозим.
Ота-онанинг фарзандга бераётган тарбияси аслида ижоддир. Сиз қанчалик яхши ижодкор эканингиз фарзандингизда яққол намоён бўлади.
<<
<
30
31
32
33
34
35
36
>
>>
Tavsiya qilamiz
Tush.UZ - Tushlar tabiri
Yuklamlar ombori
O'zbekcha Android dasturlar
Kitoblar | Referatlar | Darsliklar
Namoz vaqtlari 2025
Bosh sahifa