Sever.UZ
Farzand tarbiyasi | Фарзанд тарбияси
Таом ейишдан олдин “бисмиллаҳ”ни ўзингиз баланд овозда айтинг ва фарзандларингизга ҳам айтишни эслатиб қўйинг.
Меҳмонга борганда уялиб қолмаслик учун уйда овқатланаётганда фарзандингизга чапиллатмасдан ейишни ва ўз олдидан ейишни ўргатинг.
Фарзандингиз ҳамиша соғлом бўлишини истасангиз, унга ҳар сафар овқатланишдан сўнг тишларни сув билан чайиб ташлаш ёки тиш чўткаси ва пастаси ёрдамида тозалаш кераклигини ёхуд мисвокдан фойдаланишни ўргатинг.
Фарзандингизни болаликдан озодаликка ўргатинг. Ҳар сафар овқатланишдан олдин ва кейин қўлини ювиш лозимлигини уқтиринг ва бу ишда ўзингиз ўрнак бўлинг.
Фарзандингиз 10 гача мустақил санашни бошлаганидан сўнг, унга 10дан 1 гача, яъни тескарисига ҳам санашни ўргатинг. Бу унинг мантиқий фикрлашга қўйган биринчи қадами бўлади.
3 ёшли болакай машиналарнинг моделини бемалол ажрата олади. Боғчага боришда ва қайтишда фарзандингизнинг бу борадаги билимларини ошириб боришингиз мумкин.
Ҳаммамиз ҳам бола бўлганмиз. Дунёни танийдиган ва ривожланадиган бу даврда ўз фарзандингизга бу борада кўмаклашинг.
Назарингизда ҳаммаси жойида: фарзандингизнинг қорни тўқ, усти бут, янги ўйинчоқлари бор. Оналик вазифангизни аъло даражада уддалаяпсиз. Аммо сиз энг муҳимини унутманг: унга эътибор ва меҳр керак!
Фарзандингиз айнан сиз берган нарсаларни ўзингизга қайтаради. Агар у хонага кириб келганда, “Чиқиб тур, халақит қиляпсан” деб уни ҳайдаб солсангиз, яқин келажакда, сиз унинг меҳрига зор бўлганингизда ўзингизга нисбатан худди шу муносабатни кутаверинг.
Фарзандингиз билан суҳбатлашиш учун, албатта, вақт ажратинг! Қўшни аёллар билан бекорчи суҳбатлар соатини камайтириб, фарзандингизга бағишланган вақтингизни кўпайтиринг!
<<
<
32
33
34
35
36
>
Tavsiya qilamiz
Tush.UZ - Tushlar tabiri
Yuklamlar ombori
O'zbekcha Android dasturlar
Kitoblar | Referatlar | Darsliklar
Namoz vaqtlari 2025
Bosh sahifa