Gozalik | Гўзалик

Ҳар бир аёлнинг онаси ва бувисидан қолган гўзаллик рецепти бўлади. Сиз ундан самарали фойдаланинг. Чунки аёллар кўпинча оналарига ўхшашади. Агар уларга фойда берган бўлса, бу рецепт сизга ҳам зиён келтирмайди.
Агар оила аъзоларингиз, хусусан турмуш ўртоғингиз кўзига дунёдаги энг гўзал аёл бўлиб кўринмоқчи бўлсангиз, у ҳолда юзингиз ва баданингиз терисига, сочларингиз ва тирноқларингизга қилган ҳамма парваришингиздан ташқари машҳур гўзалларнинг тажриба асосида орттирган маслаҳатларига ҳам амал қилинг.
Дунёнинг энг машҳур ва гўзал аёлларидан бири Софи Лорен шундай деганди: “Агар аёл киши ўзининг гўзаллигига ишонсагина атрофдагиларни ҳам бунга ишонтира олади”. Тўғрида, ҳар куни ойнага бир қараб ўзингизни танқид қилиб қўйсангиз, бор гўзаллигингиздан ҳам ажраб қолиш хавфи бор.
Ҳақиқий гўзаллик илғаш қийин бўлган алоҳида хусусиятлардан таркиб топади. Кимки бу сирларнинг тагига ета олса, ўз шахсиятини тўлароқ ифодалай олади дейишади. Юрагимизнинг тубида ҳаммамиз теримизнинг чиройлилиги, жуда антиқа бажарилган макияж ва ажабтовур соч турмаги ҳам ўзига жалб этишнинг асоси эмаслигини яхши биламиз. Гўзаллик бу яна меҳрибонлик, ақллилик ва албатта фаросатлилик ҳамдир.
Уй шароитида ўз ўзини парвариш қилишни ҳар бир аёл эплай олади. Аммо ҳамма ҳам уни мунтазам бажаришни уддалолмайди холос. Агар натижа сизни қизиқтирса, демак бу иш билан мунтазам шуғулланинг. Бугун кайфиятим йўқ, эртага ёмғир ёғяпти, индинга эса овқат тайёрлш керак деган баҳоналарни сандиққа солиб қўйган мақул!
Сиз чиройли тери, соғлом кўриниш ва яхши кайфиятга эга бўлмоқчимисиз? Сочларингиз жилвакор бўлишини истайсизми? Ўз ёшингиздан 10 ёшга кам баҳолашлариничи? Агар шундай бўлса эртадан эмас, балки бугундан бошлаб ўз устингизда ишлай бошланг!
Уй шароитида ўзини кундалик парвариш қилиш учун деярли ҳеч қандай маблағ сарфланмайди. Бироқ ўзингиз учун сарфлаган вақтингиз фойдали ҳордиқдан ўзга нарса эмас.
Уй шароитида фойдаланиладиган гўзаллик воситаларга фақат суртма ва ниқоблар кирмайди. Балки улар турли ванналар, парлашлар, компресслар, уқалаш ва машқлар орқали ҳам бажарилади.
Гўзаллик учун табиий маҳсулотлар тавсия этиладиган рецептларнинг терига, сочга таъсири турлича бўлиб, улар вақт билан синалган ва ажойиб самара берган воситалардир. Уларнинг таркибида табиий маҳсулотлар, табиий витаминлар ва энг муҳими ўсимлик мойларининг борлиги айни рецептларнинг фойдали эканлигини тасдиқлайди.
Гўзаллик бобида энг яхши дўст ва ёрдамчи гўзаллик рецептларидир. Улар ёрдамида мустақил равишда кўплаб суртмалар, ниқоблар, дамламалар тайёрлаш мумкин. Кўпинча ушбу воситалардан доривор косметика сифатида муваффақият ила фойдаланилади.
<< < 29 30 31 32 33 34 35 > >>
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика