Kun Duosi | Кун дуоси

Ёдда тутинг: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот бозорга ёки бирор жойга чиққанда айтилади.
Ёдда тутинг: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот Қуръони Каримни хатм қилгандан кейин айтилади.
Ёдда тутинг: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот намознинг охирги ташаҳҳудида айтилади.
Ёдда тутинг: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот намознинг биринчи ташаҳҳудида айтилади.
Кун ҳадиси: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни менга энг яқин кишилар менга кўп салавот айтганлардир”, дедилар”.
Кун ҳадиси: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен олдида зикр қилинганимда менга салавот айтмаган одамнинг бурни ерга ишқалсин. Рамазон кириб, мағфират қилинишидан аввал чиқиб кетган одамнинг бурни ерга ишқалсин. Ота-онаси кексайиб қолган, лекин уни жаннатга киритмаган одамнинг бурни ерга ишқалсин”, дедилар.
Кун ҳадиси: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Кимнинг ҳузурида мен зикр қилинсаму, у менга салавот айтмаса, ўша одам бахилдир”, дедилар”.
Кун ҳадиси: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади”, дедилар.
Кун ҳадиси: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бизга, аҳли байтга салавот айтганда унга тўлиқ ўлчов ила ўлчаб берилишидан масрур бўлса, “Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадинин набиййи ва азвожиҳи уммуҳотил мўминийн ва зурриятиҳи ва аҳли байтиҳи. Кама соллайта ъала оли Иброҳима. Иннака ҳамийдум мажийд", десин”, дедилар.
Кун ҳадиси: “Эй Аллоҳнинг Расули, сизга салом беришнику, биламиз, аммо сизга қандай салавот айтамиз?” дедик. “Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин абдика ва росулика, кама соллайта ъала Иброҳийма ва барик ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммадин, кама барокта ъала Иброҳийма ва оли Иброҳийм”, денглар”, дедилар”.
1 2 3 4 > >>
Tavsiya qilamiz
. Яндекс.Метрика