Kun Duosi | Кун дуоси

Кун ҳадиси: “Баъзи одамлар: “Эй Аллоҳнинг Расули, сизга қандай салавот айтамиз?” дедилар. У зот: “Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва азвожиҳи ва зурриятиҳи, кама соллайта ъалаа оли Иброҳим. Аллоҳумма барик ъалаа Муҳаммадин ва азвожиҳи ва зурриятиҳи, кама барокта ъалаа оли Иброҳийм. Иннака Ҳамийдум мажийд”, деб айт”, дедилар.
Ёдда тутинг: Дунё тургунча офиятни сўраш ҳаромдир. Шунингдек, осмондан безатилган дастурхон тушиши, ҳаводан нафас олмайдиган бўлиши, дарахтсиз мева бўлиши каби амри маҳол нарсаларни сўраб дуо қилиш ҳам ҳаромдир. Кофирга мағфират сўраб дуо қилиш ҳам ҳаромдир.
Ёдда тутинг: Ривоятларда келган дуоларни қилиш афзалдир. Аммо уламоларимиз “Барча дунёвий ва ухровий дуолар жоиздир”, деганлар.
Ёдда тутинг: Ҳайит ― байрам, хурсандчилик, ўйин кулгу, еб ичиш кунларидир. Бу кунда совғалар улашиш, яқинларни ва кексаларни зиёрат қилиш, болаларни хурсанд қилиш афзал.
Ёдда тутинг: Амри маҳол нарсани сўраб дуо қилиш мумкин эмас.
Ёдда тутинг: Дуода ҳаддан ошмаслик лозим. Ҳаддан ташқари овозни кўтариб дуо қилиш мумкин эмас.
Ёдда тутинг: Дуо қилувчи фақат ўзи учун дуо қилмай, умумийлаштириб дуо қилиши мустаҳабдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга “Эй Али! Умумий дуо қил”, деганлар.
Ёдда тутинг: Шиддатли ҳолатга тушган одам ўзи қилган яхши амални васийла қилиб дуо қилиши мустаҳабдир. Бунга ғорга кирганларида чиқиш йўлини ҳарсанг тўсиб қолган уч кишининг дуолари ҳужжатдир.
Ёдда тутинг: Овозни жуда кўтариб ҳам, жуда пастлатиб ҳам юбормай дуо қилиш керак.
Ёдда тутинг: Дуо қилиш учун шарафли ҳолатларни ихтиёр қилиш лозим. Ёмғир ёғишни бошлаган вақт, азон ва иқоматдан кейин, фарз намоздан кейин, ифтор пайтида, саждадаги ҳолда, кўнгил эриган пайтлар дуо қилиш учун муносиб ҳолатлар бўлади.
< 1 2 3 4 5 > >>
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика