Kun Duosi | Кун дуоси

Ёдда тутинг: Дуо қилиш учун шарафли вақтларни ихтиёр қилиш лозим. Йилнинг энг шарафли вақти Арафа кунидир. Ойларнинг энг шарафлиси Рамазондир. Ҳафтанинг энг шарафли куни жумадир. Саҳар чоғи ҳар бир куннинг энг шарафли вақтидир.
Ёдда тутинг: Дуо қилувчининг озуқаси, маскани, либоси ва барча нарсалари ҳалолдан бўлиши керак.
Ёдда тутинг: Дуо қилувчи таоми, шароби ва кийимининг ҳалол пок бўлиши учун ҳаракат қилмоғи керак. Бўлмаса дуо қабул бўлмаслиги аниқ.
Ёдда тутинг: Дуони уч марта такрорлаш мақбул.
Ёдда тутинг: Дуода муболағага кетиб, ҳаддан ошмаслик керак.
Ёдда тутинг: Қариндошлик алоқасини узмасдан туриб дуо қилиш керак.
Ёдда тутинг: Гуноҳ аралаштирмасдан дуо қилиш керак.
Ёдда тутинг: Ўзига ва ўзига тобеъ бўлган шахс ва нарсаларга дуоибад қилмаслик керак.
Ёдда тутинг: Ижобатга аниқ ишонган ҳолда дуо қилиш керак.
Ёдда тутинг: Дуонинг ижобат бўлишига шошилмаслик ва “Нима учун дуоим қабул бўлмаяпти”, демаслик керак.
<< < 1 2 3 4 5 6 > >>
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика