Kun Duosi | Кун дуоси

Ёдда тутинг: Дуони азми қарор билан иккиланмай, бўшашмай сўраш керак.
Ёдда тутинг: Дуонинг аввалида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш керак.
Ёдда тутинг: Дуонинг аввалида Аллоҳ таолога ҳамду сано айтиш керак.
Ёдда тутинг: Икки қўлни кўтариб, кафтнинг ичини ўзига қаратиб дуо қилиш, сўнгра уларни юзга суртиш керак.
Ёдда тутинг: Икки қўлни кўтариб дуо қилгандан кейин юзга суртиш керак.
Ёдда тутинг: Икки қўлни кўтариб дуо қилиш керак.
Ёдда тутинг: Дуо қиблага қараб қилинади.
Кун ҳадиси: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Шомдан кейин ўн марта “Лаа илааҳа илаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, юҳйи ва юмийту ва ҳува аъла кулли шай'ин қодийр” деса, Аллоҳ уни тонг отгунча шайтондан муҳофаза қиладиган силоҳланган фариштани юборади. Аллоҳ унга бу ила вожиб бўлган ўн ҳасанот ёзадир, унинг ўнта ҳалок қилувчи хатосини ўчирадир ва бу унинг учун ўнта озод қилинган қул баробарида бўлур”, дедилар.
Кун дуоси: “Қачон Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни бирор иш ташвишга солса: “Йаа Ҳайй! Йа Қойюм! Бироҳматика астағийсу!” дер эдилар”. Маъноси: “Я Ҳайй! Я Қойюм! Раҳматинг ила ёрдам сўрайман”.
Кун ҳадиси: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон бир қавмдан хафа бўлсалар, “Аллоҳумма! Иннаа нажъалука фии нуҳуриҳим ва наъузу бика мин шуруриҳим”, дер эдилар”.
<< < 1 2 3 4 5 6 7 > >>
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика