Kun Duosi | Кун дуоси

Кун дуоси: “Бир мукотаб Али розияллоҳу анҳунинг олдига келиб: “Мен келишилган маблағни топиб беришдан ожиз бўлдим. Менга ёрдам беринг”, деди. “Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ўргатган калималарни ўргатиб қўяйми? Агар зиммангда Сабийр тоғича қарз бўлса ҳам, Аллоҳ уни сендан узади. “Аллоҳумма! Икфинии биҳалолика ан ҳаромика ва ағнини бифазлика амман сивока” дегин”, деди”.
Кун дуоси: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:”Сизлардан бирортангиз уйқусида қўрқса, “Аъузу бикалиматиллаҳит таамаати мин ғазабиҳи ва иқобиҳи ва шарри ибадиҳи ва мин ҳамазатиш шаятийни ва ан яҳзуруни”, десин. Шунда унга улар зарар етказа олмайдилар дедилар. Ибн Амр шуни болаларидан балоғатга етганига ўргатар, балоғатга етмаганиларига эса бир нарсага ёзиб, бўйнига осиб қўяр эди”.
Ёдда тутинг: Меванинг олдини аҳли фазл киши қўлига олиб, дуо қилиб, унинг аввалини масъум гўдакларга бериши керак.
Ёдда тутинг: Аҳли фазл ва дуогўй кишилар меванинг олдини қўлларига олганларида Аллоҳ таолодан барака сўраб, дуо қилмоқликлари лозим.
Ёдда тутинг: Мева нишона бериб, аввалгиси пишганда аҳли фазл ва дуогўй кишиларга олиб бориш керак.
Кун дуоси: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар, “Аллоҳим! Уни бизга хайр барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир”, дер эдилар”.
Кун дуоси: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон чақмоқ ва момақалдироқларнинг овозини эшитсалар: “Аллоҳим! Бизни ғазабинг ила ўлдирмагин ва азобинг ила ҳалок қилмагин. Ундан олдин бизга офият бергин”, дер эдилар”.
Кун ҳадиси: Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Устимиздан ёмғир ёғди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. У зот чиқиб, кийимларини шимардилар. У зотга ёмғир тегди. Биз сўраган эдик, У зот: “Чунки у Робби ҳузуридан ҳозиргина тушди”, дедилар”.
Кун ҳадиси: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам осмон уфқида булутни кўрсалар, ишни тарк қилар эдилар. Агар намоз ўқиётган бўлсалар ҳам. Сўнгра: “Аллоҳим! Албатта, Мен Сендан унинг шарридан паноҳ сўрайман”, дер эдилар. Агар ёмғир ёғса, “Аллоҳим, фойдали ва нафли қилгин”, дер эдилар”.
Кун ҳадиси: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шамол Аллоҳнинг раҳматидандир. У раҳмат ёки азоб олиб келади. Агар уни кўрсангиз сўкманг. Аллоҳдан унинг хайрини сўранг. Аллоҳдан унинг шарридан паноҳ сўранг”, дедилар”.
<< < 2 3 4 5 6 7 8 > >>
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика