Kun Duosi | Кун дуоси

Кун дуоси: Мажлисдан туриш дуоси: “Субҳанакаллоҳумма! Ва биҳамдика ашҳаду аллаа илааҳа илла анта, астағфирука ва атубу илайка”. Маъноси: “Аллоҳим! Сен поксан, Сенга ҳамд бўлсин! Сендан ўзга илоҳ йўқ деб шаҳодат келтираман. Сендан истиғфор сўрайман, Сенга тавба қиламан”.
Кун дуоси: Ухлашдан олдин ўқиладиган дуо: “Бисмика Роббий, вазъату жанбий ва бика арфаъуҳу. Фа ин амсакта нафсий, фарҳамҳаа ва ин арсалтаҳаа, фаҳфазҳаа бимаа таҳфазубиҳи ъибадакас солиҳийн”. Маъноси: “Роббим, исминг ила ёнимни қўйдим ва Сенинг ила уни кўтарурман. Агар жонимни тутиб қоладиган бўлсанг, унга раҳм қилгин. Агар қўйиб юборадиган бўлсанг, уни солиҳ бандаларингни муҳофаза қиладиган нарса ила муҳофаза қил”.
Балога учраган кишини кўрганда ўқиладиган дуо: “Алҳамду лиллаҳиллазии ъафании миммаа ибталаака биҳии ва фаддолании ъала касирин мимман холақо тафзилан”. Маъноси: “Сени мубтало қилган нарсасидан менга офият берган ва мени Ўзи яратганларнинг кўпидан афзал қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин”.
Кун дуоси: Кийим кийиш дуоси: “Алҳамду лиллаҳиллазии касаании ҳаазас савба ва розақонииҳи мин ғойри ҳавлин миннии ва лаа қувватин”. Маъноси: “Менга ушбу кийимни кийдирган ва менинг куч-қувватимсиз уни менга ризқ қилиб берган Аллоҳга ҳамд бўлсин”.
Кун дуоси: Таомдан сўнг ўқиладиган дуо: “Алҳамду лиллаҳиллази атъаманаа ва сақонаа ва жаъаланаа минал муслимин”. Маъноси: “Бизни едирган, ичирган ва мусулмон қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин”.
Кун дуоси: Уйга киришда ўқиладиган дуо: “Аллоҳумма! Иннии асъалука хойрол мавлажи ва хойрол махражи. Бисмиллаҳи валажнаа ва бисмиллаҳи хорожнаа ва аълаллоҳи роббинаа таваккалнаа”. Маъноси: “Аллоҳим! Албатта, мен Сендан яхши кириш ва яхши чиқишни сўрайман. Аллоҳнинг исми ила кирдик. Аллоҳнинг исми ила чиқдик.Роббимиз Аллоҳга таваккул қилдик”.
Кун дуоси: Ҳар намоздан сўнг ўқилади: “Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ! Аллоҳумма! Антас салам ва минкас салам, таборакта йаа залжалали вал икром”.
Кун дуоси: Кимки таҳоратни якунлаб : “Ашҳаду аллаа илааҳа илаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу” деса, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилади.
Кун дуоси: Халодан чиққанда “Ғуфронака” дейилади. Маъноси: “Мағфират қилишингни сўрайман”.
Кун дуоси: Халога кириш дуоси “Аллоҳумма! Аъузу бика минал хубуси вал хобаиси”. Маъноси: “Аллоҳим, сендан эркак ва урғочи ифлос (шайтон)лардан паноҳ тилайман”.
<< < 22 23 24 25 26 >
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика