Kun Duosi | Кун дуоси

Кун ҳадиси:”Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Бас, У зот: “Сизлардан бирортангиз ҳар куни минг савоб касб қилишдан ожиз бўлурми?” дедилар. Шунда У зотнинг ҳаммажлисларидан бир киши: “Қандай қилиб бирортамиз минг ҳасана касб қилади?” деб сўради. “Юзта тасбеҳ айтади. Бас, унга мингта савоб ёзилади ва ундан мингта хато ўчирилади”, дедилар”.
Кун ҳадиси: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Жаннат боғлари ёнидан ўтсангиз, сайл қилинг”, дедилар. Мен: “Жаннат боғлари нимадир?” дедим. “Масжидлар” дедилар”. “Сайл нимадир?” дедим. “Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа илаллоҳу валлоҳу акбар”, дедилар.
Кун ҳадиси: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким “Субҳаноллоҳил азийм ва биҳамдиҳи” деса, унинг учун жаннатда бир хурмо экилади” деганлар.
Кун ҳадиси: Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Мен сенга, агар мағфират қилинган бўлсанг ҳам, уни айтсанг Аллоҳ мағфират қиладиган калималарни ўргатиб қўяйми? “Лаа илааҳа иллаллоҳул Алиййул Азийм. Лаа илааҳа иллаллоҳул Ҳалимул Карийм. Лаа илааҳа иллаллоҳу. Субҳаналлоҳи Роббил аршил Азим. Алҳамду лиллаҳи Роббил аламийн”, дегин дедилар.
Кун ҳадиси: “Эй Аллоҳнинг Расули! Мен учун Ислом шариати кўпайиб кетди. Менга ўзим маҳкам ушлайдиган нарсанинг хабарини беринг”, деди. “Тилинг Аллоҳнинг зикридан хўл бўлиб турсин”, дедилар.
Кун дуоси: “Ким ўн марта “Лаа илаҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, юҳйи ва юмийту ва ҳува алаа кулли шайъин қодир” деса, Исмоил авлодидан тўрт жонни озод қилгандек бўлади”
Кун дуоси: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ким бир кунда юз марта “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи” деса, унинг хатолари денгиз кўпикларича бўлса ҳам ўчирилади.
Кун ҳадиси: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “ Аллоҳ зикр қилинадиган уй билан зикр қилинмайдиган уй худди тирик ва ўликка ўхшайди”, дедилар.
Кун ҳадиси: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки сўз тилга енгил, тарозида оғир, Раҳмонга суюклидир: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”, “Субҳаналлоҳил азийм”, дедилар.
Кун дуоси: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ўн марта “Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарика лаҳу, илаҳан ваҳидан, аҳадан, сомадан, лам яттаҳиз соҳибатан ва лаа валадан, ва лам якунлаҳу куфуван аҳадун” деса, Аллоҳ унга қирқ миллион ҳасана ёзади”, дедилар.
<< < 20 21 22 23 24 25 26 > >>
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика