Kun Duosi | Кун дуоси

Ёдда тутинг: “Ким “Лаа ҳавла қуввата илла биллаҳи. Ва лаа манжаа миналлоҳи иллаа илайҳи” деса, Аллоҳ ундан етмиш зарарнинг эшигини ёпади. Уларнинг энг кичиги фақирликдир”.
Кун ҳадиси: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам :“Лаа ҳавла илла биллаҳни кўпроқ айт, чунки у жаннатнинг хазиналаридан биридир”, дедилар”.
Ёдда тутинг: “Ҳеч бир фаришта “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллааа биллаҳ” демасдан туриб ердан кўтарилган эмас”.
Кун дуоси: “Ер юзида бирор киши “Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” ва “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ” деса, албатта унинг хатолари агар денгизнинг кўпигича бўлса ҳам каффорат қилинади”, дейилган.
Кун ҳадиси: Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тасбеҳни ўнг қўллари билан санаётганларини кўрдим”. Эслатма: Албатта, зикрнинг сони кўпроқ бўлиб, чап қўлни ишлатиш зарурати туғилса, у ҳам ишлатилади.
Кун ҳадиси: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни (аёлларни) такбир, тақдис ва таҳлилга риоя қилишга ва уларни бармоқ учи ила санашга амр қилдилар. Чунки улардан сўралур ва нутқ қилиш талаб қилинур”. Такбир – “Аллоҳу акбар” дейиш, тақдис - “Субҳанал маликил қуддус” дейиш, таҳлил-“Лаа илааҳа илллаллоҳ” дейиш.
Кун ҳадиси: “Расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни саҳобаларига: “Юз марта “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи” денглар. Ким уни бир марта айтса, унга ўн савоб ёзилади. Ким уни ўн марта айтса, унга юз савоб ёзилади. Ким уни юз марта айтса унга минг савоб ёзилади. Ким зиёда қилса, Аллоҳ ҳам зиёда қилади. Ким истиғфор айтса Аллоҳ уни мағфират қилади”, дедилар”.
Кун ҳадиси: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга Исро қилдирилган кечада Иброҳимга йўлиқдим. У менга: “Эй Муҳаммад! Мендан умматингга салом айт. Уларга жаннатнинг тупроғи поклиги, суви ширинлиги, ўзи текис экани, ундаги дарахтлар (нинг баҳоси)и “Субҳаналлоҳи вал ҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа илаллоҳу валлоҳу акбар” эканинининг хабарини бер”, деди”, дедилар.
Кун ҳадиси: Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сенга Аллоҳга энг маҳбуб бўлган каломнинг хабарини берайми?” дедилар. “Хабарини беринг, эй Аллоҳнинг Расули!” дедим. “Аллоҳга энг маҳбуб калом “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”дир”, дедилар”.
Кун ҳадиси: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “ Субҳаналлоҳи вал ҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа илаллоҳу валлоҳу акбар” демоғим мен учун устидан қуёш чиқадиган барча нарсадан маҳбуброқдир”, дедилар”.
<< < 19 20 21 22 23 24 25 > >>
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика