Kun Duosi | Кун дуоси

Кун ҳадиси: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қай бир қавм ўтириб, Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилсалар, албатта, уларни фаришталар қуршаб олур, раҳмат ўраб олур, устиларидан сакийна нозил бўлур ва Аллоҳ уларни Ўз ҳузуридагилар ичида зикр қилур”, дедилар.
Кун ҳадиси: Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Роббингиз: “Модомики, бандамнинг лаблари Мени зикр этиб қимирлар экан, Мен у билан биргаман”, дейди” деганлар.
Ёдда тутинг: Дуони уч марта такрорлаш керак.
Ёдда тутинг: Ижобатга аниқ ишонган ҳолда дуо қилиш лозим.
Ёдда тутинг: Икки қўлни кўтариб дуо қилгандан кейин қўллар юзга суртилади.
Ёдда тутинг: Дуо қиблага қараб қилинади
Кун дуоси: Қарз узиш дуоси: “Аллоҳумма! Икфинии биҳалолика ан ҳаромика ва ағнинии бифазлика амман сивока”. Маъноси: “Аллоҳим! Менга ҳалолинг ила ҳаромингдан кифоя қилгин. Ўз фазлинг ила мени Ўзингдан бошқалардан беҳожат қилгин”.
Кун дуоси: Уйқуда қўрққанда ўқиладиган дуо: “Аъуузу бикалиматиллаҳит таамаати мин ғазабиҳи ваиқобиҳи ва шарри ибадиҳи ва мин ҳамзатиш шаятийни ва ан яҳзуруни”. Маъноси: “Аллоҳнинг тугал калималари ила Унинг ғазабидан, иқобидан бандаларининг ёмонлигидан ва шайтонларнинг васвасаларидан ва уларнинг менга ҳозир бўлишларидан паноҳ сўрайман”.
Ёдда тутинг: Дуо қилиш учун шарафли вақтларни ихтиёр қилиш лозим. Йилнинг энг шарафли вақти Арафа кунидир, ойларнинг энг шарафлиси Рамазондир, ҳафтанинг энг шарафли куни жумадир, куннинг энг шарафли вақти саҳардир.
Кун дуоси: Мажлисдан туриш дуоси. Ким бир мажлисда ўтириб, унинг гапи кўпайиб кетса ва мажлисдан туришдан олдин дуони ўқиса, унинг ўша мажлисдаги нарса (гуноҳ)лари кечирилади. Бу дуо мажлисда бўладиган нарсаларнинг каффоратидир.
<< < 21 22 23 24 25 26 > >>
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика