Ҳикматлар [Jaloliddin Rumiy] |
Ҳикмат - Кўнгил Чироғи Маълум эрмасму магар ибрат сенга, Сўз очар сўзни деган ҳикмат сенга?Жалолиддин Румий Инсонни сев! Уни эъзозла! Бу янгилик эмас – жуда қадимий гап. Севги ва эъзозга лойиқ бўлолмаса-чи? Нолойиқни севмоқ, биринчидан, фаҳм-фаросат пастлигини кўрсатади; иккинчидан, муҳаббатни таҳқирлайди; учинчидан, инсонийлик шарафига зиён етказгувчи бир ишдир. Чунки ҳамма киши ҳам меҳр-муҳаббатга муносиб бўлолмайди. Одамни билиш, одам танишда ҳикмат кўп. Мана шунда адашилдими - бўлди: тўғрилик, инсоф, мурувват, виждон, мардлик - ҳамма-ҳаммасида чалғиб кетилади. Донони - нодондан, оқилни - жоҳилдан, мардни – номард ва ғирромдан ажратолмаган, ростлик ва ҳалоллик қадрини ерга қориштириб, ўғрилик, муттаҳамлик ва корчалонликка кенг йўл очган жамиятнинг боши эса мусибатдан чиқмайди, хусусан, ахлоқий, руҳий офатлар уни ичдан кемириб, емириб юборади. Бундай вазиятда сўз ҳам, фикр ҳам таъсир кучини йўқотади. Ва ўзи ишонмайдиган нарсага ўзгаларни ишонтиришта бел боғлаган, гапи бошқа, ҳол ва амали мутлақо бошқа вайсақи, сафсатабозларнинг бозори қизийди. Аммо улардан ҳеч қайсиси миллат, юрт тақдирига тегишли бирор бир масъулиятни зиммасига олмайди. Одамнинг тақдири ва истиқболи жамиятда ҳал бўлганидек, жамиятнинг ижтимоий, ахлоқий, фикрий соғломлиги ҳам одамнинг бутунлиги, комиллигига дахлдор. Комил инсон ҳақида кўп гапирамиз, ўзимизча куйинамиз. Бу яхши, албатта. Лекин қуруқ гап билан, ёлғиз куйиниш ёки истак билан инсонни ўзгартириб, комиллаштириб бўлмаслигини чуқур ўйлаб кўрмаймиз. Бизнингча, бу жабҳада комил инсон масаласини ҳар жиҳатдан чуқур ўрганган тасаввуф алломаларининг мулоҳаза, мушоҳада ва хулосаларига кўпроқ таяниш жоиз. "Комил инсон" асарининг муаллифи, буюк ватандошимиз Азизуддин Насафий ёзади: "Шуни яхши билгилки, одамларнинг кўпчилигида инсонлик қиёфаси бўлгани билан одамийлик маъноси йўқдир. Бундай кимсалар эса аслида эшак, ҳўкиз, қурт-қумурсқа, қоплон, илон ва чаёнлардир. Нега, нима учун бундай дея сира ажабланмаслик лозим. Чунки ҳар бир кент ва шаҳарда ҳам маънан, ҳам жисман инсонлик шарафига соҳиб бир ҳовуч киши бордир, холос...". Шу ўринда бир нарсани таъкидлаб ўцак. Инсоннинг ахлоқий покланиши, тафаккур балоғати, бир сўз билан айтганда, комиллиги борасида қадимда илгари сурилган ва асрлар мобайнида ўзлаштирилиб, амал этилиб келинган БОЙА ва тушунчалардан йироқлашиш, узилиш ҳолати у ёхуд бу тарзда бутун башарият турмушида кўзга ташланиб турибди. Бунинг бош сабаби Насафий бобомиз кўрсатган нуқсон - одамийлик маъносидан маҳрумиятнинг кенг қулоч ёзиши эрур. Дарҳақиқат, ўз илоҳий моҳиятини тушуниш ва мушоҳада қилишда инсоният олдинга эмас, ортга одимлагани инкор айлаш мушкул бир ҳақиқат. Моддий ва техникавий тараққиёт башар нафсида янги-янги "ўзан"лар очди... "Аниқки, биз жин ва инсондан кўпларини жаҳаннам учун яратдик. Уларнинг диллари бору англай олмайдилар, кўзлари бору кўра билмайдилар" (Аъроф: 179) Дунёни ботиндан билиш лаёқатига соҳиб одам Қуръони каримдаги бу калималарга зарра қадар иштибоҳ қилолмайди. Шайтонийлик, ҳайвонлашув, йиртқичлик шу қадар авж олиб кетди. Айниқса, Ғарб дунёсидаги маънавий хасталиклар, хулқий буҳронларни айтиб адо қилиш қийин. Энг катта фожиа эса ботин ва зоҳир орасидаги зиддият, ҳол ва амалнинг кескин фарқланишидир. Пул, мол-мулк, мансаб, мартабанинг куч-қувватига ишонч, барча ишончнинг, жумладан, диний ҳиссиётларнинг ҳам тамали бўлаётир. Ҳозир бирор бир дин ва илоҳий маслак топилмайдики, "бутпарастлик" унга суқилиб кирмаган бўлсин. Маълумки, одамлар маънан ва руҳан мавжуд борлиқ, яъни зоҳирий дунёдан юксаккка кўтарила олмаганликлари туфайли олтин, кумуш, ёқут, дур каби жисмлардан гўзал шаклда ҳайкаллар яратиб уларга топинганлар. Илоҳ деб шуларга сажда этганлар. Ва Оллоҳ сифатларини мана шу нарсаларга нисбат беришган. Ҳис қоронғулиги, кўнгил кўрлиги бундай бандаларни илоҳий нурдан бутунлай йироқлаштириб ташлаган. Шундай кимсалар йўқми бутун? Жаҳоннинг ҳамма жойида уларга дуч келиш мумкин. Улар хоҳласа диндор, тақводор, истаса, камбағалпарвар ва фидокор сиймосида кўринади. Бироқ Оллоҳга эмас, сийратидаги бут-нафсга таслимдирларки, қорин учун улар дастурхонга таъзим этишдан, манфаат ва мавқе илинжида амалдорга бел букиб тилёғмалик қилишдан, бойлик деб шайтонга сигинишдан асло тортинмайдилар. Имом Ғаззолийнинг мана бу сўзларига эътибор беринг: "... Бир жамоат бордурки... ўзларининг бир раб эканликларига инонурлар. Масалан, гўзал бир инсон, бир дарахт, кўркам бир от ёки бошқа бир қимматбаҳо нарсани кўришлари замон дарҳол унга сажда қилурлар ва "У раббимиздир", дерлар..." Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, ана шу қавмга мансуб зотлар ҳозир кўпайган. Фақат улар отгамас, нархи баланд хорижиймашинасига, дарахтгамас, ҳашаматли иморатларига, жонининг "жонона"сига дўнган аллақандай жиҳозларига сиғинишади. Энг қизиғи, булар ҳам "сунъий гўзалликка эмас, балки табиий гўзалликка" сажда этиб, қалблари "гўзаллик нури ила пардаланиб" бузилганини тасаввур ҳам этолмайдилар. Умуман, Ҳақ ва ҳақиқатдан олис, на олам, на одам ҳикматини идрок қилиб билмайдиган банданинг ғайрати ҳам, ташаббуси ва ҳиммати ҳам хосияциз. "Таом билан тўлган медада ҳикмат бўлмас", дейди Зунуни Мисрий. Бу - нафс, ҳирс, тама бандалари ҳикматдан бенасибдурлар дегани бўлади. Чунки, ҳикмат покиза кўнгил ва тазкия топган руҳларга Оллоҳ томонидан туҳфа юбориладиган илоҳий сўз ҳамда маънолардир. Ҳикмат аҳли хос кишилар, яъни чин фақир, ориф, дийдорталаб ошиқ ва абдоллар бўлган. Уларнинг илми - ладуний илм, вужудлари эса маърифат суви билан ювилган. Ҳикмат эгаларининг дунёни англашларида тафаккур ва сукут алоҳида ўрин тутганлиги учун табиатларида шошқинлик, якравлик, кибр сингари нуқсонлардан тозаланган. Румийга кўра "Ҳикматлар - Аллоҳ лашкаридур, улар Ҳақ, ҳақиқат байроғини кўтариб, кўнгулларни забт қилур". Бу эътироф Мавлоно ҳикматларига ҳам тўла тегишли. Абдураҳмон Жомий ҳазратлари: Ғарқи дарёий тафаккур шудаем, Таҳнишин чун садафу дур шудаем, - дейдилар. Чунончи: биз тафаккур дарёсининг қаърига шўнғидик. Шу учун садаф ва дурга ўхшаб жойимиз пастда - энг чуқурликдадир. Ақли ва дили ҳикматга тўлган зотларнинг, хусусан ирфон нарҳидан қониб-қониб сув ичган ҳақиқатпарастларнинг сифат ва фазилатлари худди шундайдир. Абу Ҳасан Бушанчи "Бугун тасаввуф, ҳақиқатидан маҳрум бир исмдир. Бундан олдин эса исмсиз бир ҳақиқат эди", дейди. Яъни: тасаввуф атамаси саҳоба ва салаф замонида мавжуд эмасди. Бироқ уларнинг ҳар бирида бунинг маъноси мавжуд эди. Энди эса тасаввуфнинг номи бор, аммо ҳақиқат ва ҳикмати йўқдир. Ушбу фикрни ҳозирги кунларга ҳам тадбиқ қилса бўлади. Чунки тасаввуф мавзуида айтилаётган ва ёзилаётган мулоҳазаларнинг кўпи унинг ҳақиқати, сирли ҳикматидан кўра ташқи ёки аллақачон эскириб улгурган жиҳатларига тегишлидир. Тасаввуфнинг ҳаётий руҳи, бебаҳо дури гавҳари, сир-асрор хазинаси ва гўзаллик шукуҳини қаердан излаш ҳақида сўралса, ҳеч иккиланмасдан, адабиёт ва санъатни тилга олиш лозим. Тасаввуф тарғибу ташвиқига сафарбар адабиёт ҳам жуда аҳамиятли ва ибратли. Лекин тасаввуф олами ва ҳақиқатлари бадиий талқин қилинган Ишқ, Руҳ, Кўнгул, Ирфон ва Завқ адабиёти янада гўзал, янада таъсирлидир. Бу адабиётда наинки сўз ва маъно, оҳанг, ранг, тасвир ҳам ўзгача, яъни руҳ ва кўнгулни ёлқинлантирувчидир. Мавлоно Жалолиддин Румий асарлари шу учун дунё аҳлининг юрагини забт айлаб, ўзига асир этган. Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол кейинги йилларда таржимон сифатида бир қатор хайрли ва зўр ишларни амалга оширди. Ўзбек ўқувчилари унинг таржимасида шарқ ирфоний адабиётининг шоҳ асарлари - Фаридуддин Атторнинг "Мантиқут тайр", Жалолиддин Румийнинг олти жилдлик "Маснавийи маънавий"сини ўқиш имконига эга бўлишди. "Маснавий"нинг ҳар бир китоби бор-йўғи минг нусхада чиққани инобатга олинса, уни ўқиганлар сони орзу даражасида эмаслиги ўз-ўзидан англашилади. Ҳолбуки, "Маснавий" бугун дунё жамоасини қизиқтириб, башариятнинг нажот, умид китобидан бири бўлиб турибди. Маълумотларга кўра сўнгги вақтларда Америка Қўшма Штатларида тез-тез нашр этилиб, энг кўп харид қилинаётган китоб "Маснавий" экан. Уни ўқиш, ўрганишга эҳтиёжмандлик бизда ҳам ҳеч бир элдан оз ёки паст эмас. Шуни назарда тутиб Мавлоно ҳикматларидан кичик бир гулдаста туздик. Бу ҳикматлар туйғу ва тушунчада тозалик, имон ва эътиқодда ҳаловат демак. Мавлононинг сўз ва фикрларидаги ҳикмат – инсонийлик қадри ва шарафини ҳайвоний, шайтоний ҳирсу офатлардан ажратиш демак. Шарқ донишмандларидан бири камбағал ва қашшоқларни бойликдан нафратланиш, молу дунёни қоралашга ўргатманглар, одам олдин бадавлат бўлиб, ана ундан сўнг бойликни назарга илмайдиган савияга юксалмоги лозим, деган экан. Бу - тўғри гап. Xалқимиз бежиз "Кўрмаганни - кўргани қурсин", демаган. Очдан, қашшоқдан чиққан назари паст кимса дунё бойлигини йиғса ҳам барибир тўймайди, "мол йиғиштирур лаин"лигича қолаверади. Ва бунақа гушналарнинг миллатга, юртга, илм-фан ёки адабиёт ва санъатга ҳеч фойдаси тегмайди. Оллоҳга шукрки, элимиз орасида адабиётни севадиган, илм-фан, маърифат қадр-қимматини ҳар қандай моддий бойликдан баланд кўрадиган сармоядорлар баъзан учрайди. Сийрак бўлса-да, бор улар. Мазкур китоб шундай инсонлардан бирининг ташаббуси ва ҳиммати билан чоп этилди. Бундан кўпчилик миннатдор, Мавлононинг руҳлари шод бўлур, деган умиддамиз. Ахир маърифат ҳамиша мададга муҳтожлигини Румий ҳазратлари ҳам инкор қилмаганлар. Ҳақ майининг айрича тоти бор. Мавлоно демишларки: Ҳақ майидин кимса бир култум ичар, Бир эмас, ул икки оламдин кечар. Ул мусаффо май сурури ўзгача, Мастлиги этгай давом маҳшаргача. Ўйлаймизки, ушбу ҳикматларни ўқиган ҳар бир китобхон Ҳақ майидан қултумлаб, қон ва жонида ўзгача сурур уйғонишини ҳис этаркан, бунга ўзи ишонч ҳосил қилади. Иброҳим Ҳаққул (филология фанлари доктори) Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳийм Тингла найдин, чун ҳикоят айлагай, Айрилиқлардин шикоят айлагай. Мен қамиш эрдим, кесиб келтирдилар, Нола чексам, эл ҳама оҳ урдилар. Сийна истармен тўло дарду фироқ, Токи сўйлай шарҳи дарду иштиёқ. Ким йироқ тушса, йўқоца аслини, Боз излар рўзгори васлини. Давралар кўрдим неча нолон бўлиб, Даврадошим ғамгину шодон бўлиб. Ҳар кишиким бўлди бир дам ёр менга, Билмади ёрдир нечук асрор менга. Сиррим эрмас нола-оҳимдин йироқ, Гарчи нур кўзу қароғимдин йироқ. Танга жону жонга тан мастур эмас, Жонни кўрмак кимсага дастур эмас. Ўт эрур найнинг навоси, ел эмас, Кимда ўт йўқдир, йўқолсин, эл эмас. Найни ёндирган ўшал ишқ оташи, Майни ёндирган ўшал ишқ оташи. Ёрдин айрилганга най ёрдир, не бок, Пардаси пардамни этмиш чок-чок. Най каби бир заҳру тарёқ қайда бор? Най каби дамсозу муштоқ қайда бор? Қонли йўллардин ҳикоят айлагай, Не эмиш савдойи Мажнун, сўйлагай. Бўйла ҳушдир, маҳрами беҳуш, бас, Муштари унга қулоқдин бошқамас. Кунларим тун қаърига жо бўлдилар. Ўртанишлар менга ҳамроҳ бўлдилар. Ишқ ила кимнинг яқоси чок эрур, Ҳирсдин озоду айбдин пок эрур. Эй омон бўл ишқ - ажиб савдойимиз, Эй ҳакими ҳозиқу донойимиз. Лабларига ецам ул дамсозни, Най каби мен сочгай эрдим розни... Кимки бўлса ҳамзабонидин жудо, Безабондир гарчи унда юз наво. Чунки, гул кеца гулистон қолмагай, Сўнгра булбул бирла достон қолмагай... Раббанодин барча истармиз адаб, Беадаб кўрмас жаҳонда лутфи Раб. Йўқ, фақат этмас ўзига ул ёмон, Беадаб ургай жаҳонга ўт ҳамон. Нурга тўлмишдир адаб бирлан фалак, Ҳам адабдин маъсуму покдир малак. Кун тутилса кўкда, густоҳлик сабаб, Кўкдин ҳайдалди Азозил, беадаб... * * * Хастага меҳру мурувват кўрсатиб, Ҳар не лозим, кўрди, текширди табиб. Боиси сафро эмасди ул бутун, Билса бўлгай, не ўтиндин не тутун... Зоридин билди, нечук зор эрди дил, Тан саломат, лек гирифтор эрди дил. Келди ошиқлик кўнгилнинг зоридек, Йўқ беморлик кўнгил беморидек. Дарди ошиқ ўзгадир олам аро, Ишқ - устурлоби асрори Xудо. Ақл ишқ шарҳида ожиз не тарийқ, Ишқ не, ошиқ недир, англатди ишқ... * * * Гар тикан боца оёққа, бегумон Тиззага олгунг оёқни шул замон. Игна бирла чиқмаса ул бир йўла, Лаб босиб, олмоқ бўлурсан тиш ила. Бас, тикан боца оёққа, бул азоб, Дилга санчилса, не бўлғай, бер жавоб? * * * Мустафо дедики, ким сир тутгуси, Сир ниҳон айлаб, муродга етгуси. Доналар чун ерга пинҳон бўлдилар, Барқ уриб сўнг сабза, райҳон бўлдилар. Симу зар гар бўлмаса кўздин ниҳон, Бўлмас эрди симу зар бергувчи кон... * * * Чашманинг боши кесилса, хулласи, Боиси - мавжи, зилоли жилваси. Ўз пати товусга душмандир, қаранг, Чунки ул патнинг жилоси турфаранг. Бул жаҳон - тоғ, феълу атворинг - нидо, Ул нидони сенга қайтаргай садо... * * * Ул қизил гулдир очилган, хун дема, Ул ақлдин маст эрур, мажнун дема. Кимки тўкса бир мусулмон қонини, Кофир ўлгум, тилга олсам номини. Ларза солгай Аршга ҳам мадҳи шақий , Бадгумон бўлгай бу сўздин муттақий . Шоҳ бўлса, юртга огоҳ бўлсин ул, Хос бўлсин, хоси Оллоҳ бўлсин ул... * * * Сен азизларни ўзингдек билмагил, Гарчи ўхшашдир ёзувда "шер"у "шир". Жумла олам шул сабаб гумроҳ эрур, Кам киши Ҳақ аҳлидин огоҳ эрур. Баъзилар ўзни набий дейди, холос, Авлиёни ўзига айлар қиёс. Дер: улар эрса башар, биз ҳам башар, Биз-да нон ермиз, улар-да нон ошар. Ваҳ, улар кўрмас ва билмас ҳеч қачон Ўртада бордир тавофут ончунон. Арилар ҳам турфадирким, ҳар маҳал Биттаси заҳру бири йиққай асал. Икки оҳу бир гиёҳ ер, сарҳисоб: Биттасидин гўнг, биридин мушки ноб. Ул қамишлар бир ариқдин сув ичар, Биттаси бўм-бўш, бирида қанд, шакар. Боқки, ўхшаш жону жонзот қанчалар, Ўртада фарқу тафовут мунчалар. Ул еса, ундан палид бўлгай жудо, Бул еса, келгай нуқул нури Xудо. Ул еса, келгай фақат бухлу ҳасад, Бул еса, бўлгай фақат ишқи Аҳад... Ҳарф - идиш, маъно - идишда сув ҳамон, Баҳри маъно ҳам китоб ичра ниҳон. Баҳри талх, баҳри ширин ҳам мавжланур, Лек қўшилмас, бир-биридин ажралур... * * * Сен разм сол, икки юзни эт қиёс, Балки бўлгайсен бу ишдин рўшинос. Жумла иблисларда одамюзли, бас, Ҳар кишига қўл бериш ҳам яхшимас. Каҳру шаҳват кимсани айлар ғилай, Кўп ёмон йўлларга руҳни бошлагай. Бас, ғараз келса, ҳунар кийгай ниқоб, Парда тушгай кўзга кўнгилдин шу тоб... * * * Гар ҳасад кўнглингга солса бир ғулув, Лаънати Иблиснинг этган кори бу. Ул ҳасад айлаб, мудом жанг айлагай, Одамийнинг ҳолини танг айлагай. Эҳтиёт бўл, йўлда ул тош бўлмасин, Шум ҳасад йўлингда йўлдош бўлмасин. Гар жасад эрмиш ҳасад уйи, ва лек, Ул жасадни пок этур Оллоҳи нек. Беҳасадга айласанг макру ҳасад, Кўп қароликлар чекар кўнглингга сад. Марди Ҳақ бўл, бўл ҳасаддин беғубор, Бизга ўхшаб сен уни тупроққа қор... * * * Гар кумушнинг ранги оқдир, лек шу дам Қўлга олсанг, қўл қорайгай, жома ҳам. Ўт деган чўғдин қизил юздир магар, Сен қаро қилмишларига сол назар. Гарчи чақмоқ нурга монандир, ҳамон Чақнаса, кўзни қамаштиргай ёмон... * * * Гар анор истар эсанг, хандонни ол, Хандаси ҳар донасидин бир мисол. Нори хандон боғни ҳам хандон қилур, Суҳбати мардон сени мардон қилур. Гарчи тошдирсен, ва гар мармар ўзинг, Туца кўнгил соҳиби, гавҳар ўзинг. Меҳри покларни азиз тут эрта-кеч, Меҳри йўқларга кўнгилни берма ҳеч. Сен ғазойи дилни ҳамдилдин сўра, Бахту иқболингни муқбилдин сўра. * * * Ҳақ ўзи жонларга деб нур ёғдурур, Бахтиёрлар унга доман тўлдирур. Кимки узмас эрса Оллоҳдин назар, Унга бўлгай нури Оллоҳдин асар. * * * Тангри бизни ёрлақаб, ёрлик қилур, Кўнглимизни ўзига зорлик қилур. Ул гўзал кўзларки, гирёндир анга, Ул ҳумоюн дилки, бирёндир анга. Ҳар йиғининг охири бир хандадир, Охират марди муборак бандадир. Йиғлаганларни ая, нам истасанг, Нотавонларни ая, раҳм истасанг... * * * Бўйладир ушбу жаҳонда қийлу қол, Оч кўзингни, боқ жаҳонга, ибрат ол. Сен ўзингдан-ку қочолмассен, аниқ, Бас, нетиб Ҳақдин қочарсен, эй рафиқ? Бедаволар мулки дунё излагай, Бахтиёрлар мулки уқбо излагай... * * * Деди: сир айтилса, сирдан борму суд, Жуфт тоқ бўлгай гаҳи, гаҳ тоқ жуфт. Урмагил дам, тийра тортгай ойина, Сўнгра аксингни қорайтгай ойина. Учта сўзга кам қимирлат сен лабинг, Ақчангу юрмоқ йўлинг ҳам мазҳабинг. Шу учовга кўп эмиш душман, адув, Билса, бас, тушгай сенинг қасдингга у... * * * Сен имонни тоза тутгил ҳам омон, Бўл амин кибру ҳаводин ҳар замон. Ул ҳаво зиддир имони тозага, Ул ҳаво қулфдир ўшал дарвозага. Шарҳ этарсен ул азиз Қуръонни, бас, Сен ўзингни шарҳ қил, Қуръоннимас. Унча шарҳ этдинг думоғдорлик билан, Пасту қийшиқ бўлди маънойи баланд... * * * Хушдурур пайғоми Ҳақ - Парвардигор, То абад пайғоми Ҳақдир пойдор. Ўзгарур шоҳларда ҳукму салтанат, Авлиёлар ҳукми қолгай то абад. Шоҳлардин қолмагай даҳр ичра ном, Номи Аҳмад то абад олиймақом. Анбиёлар исми буткул ундадур, Келса юз, фаҳм этки нўқсон шундадур... * * * Ранг кўриш зоҳирда нурсиз кўп қийин, Ичдаги ранги хаёл ҳам инчунин. Даҳр аро нур - акси офтоби сахо, Дилдаги нур - акси анвори Xудо. Дилда бўлса, кўзга келгай ҳосили, Кўз нури кўнгил нурининг маҳсули... * * * Эйки, юксалдинг аламни, оҳни, Билки, қазгайсен ўзингга чоҳни. Бир заиф ерда чекар бўлса фиғон, Тикка қўзғолгай сипоҳи осмон... * * * Нафс дўзахдир ва дўзах - аждаҳо, Баҳру дарёйинг анга бўлмас вақо. Етти дарёни симирса, ичса ҳам, Чанқови қонмас, дегайким, менга кам. Нафси дев оламни ҳам ямлаб ютар, Наъралар тортиб, яна олам кутар. Ломакондин Ҳақ қадам босган замон Қолмагай андин бирор ному нишон. Шер агар сафларни ёрмишдир, нетар, Шер улким, нафсини мағлуб этар... * * * Ким ҳавасдин пок туца жонини, Ҳазрати Ҳақнинг кўрар айвонини. Чун Муҳаммад ул ғубордин пок эди, Қайга борса, унда важҳуллоҳ эди. Бағри кенг бўлса киши ҳам кўнгли соф, Ҳар шаҳардин унга боққай офтоб. Ҳақ бу олам ичра кўрсатгай жамол, Порлаган юлдузлар ичра ой мисол... * * * Чун одам кўзу қулоқсиз эрди, бўш, Ҳақ фусун этгач, одамга тушди жўш. Ҳақ фусун этгач, одамлар зуд-зуд Келдилар бор бўлгали сўйи вужуд. Гулга афсун айтди, хандон айлади, Тошга айтди, лаъли тобон айлади. Танга сўз айтган эди, жон бўлди ул, Сўйлади хуршидга, рахшон бўлди ул. Боз қулоғига этаркан нуқта фош, Юзига юз парда тортди ул қуёш. То булутга сўйлади бир-икки бор, Кўзидин ёшлар оқизди шашқатор. Ер қулоғига неча сўз айтдиким, Ер чуқур ўйларга толди, қолди жим... * * * Тил темирга, тошга ҳам ўхшаш эрур, Тилдан учган сўз гаҳи оташ эрур. Урма сен тошни темирга бемаҳал, Гоҳ мақол айтиб, гоҳи сўйлаб матал. Улки золим қавмлар, кўз юмдилар, Сўз ила оламни ҳам ёндирдилар. Бир сухан оламни вайрон айлагай, Тулкини ўрмонда султон айлагай... Қатрайи илмингки, ул жисмимда дил, Сен уни хокий танимдин тоза қил. Ул илмни токи тупроқ босмагай, То ҳаволар ҳар тарафга сочмагай. Сочса ҳам, басдир, кифоя бир сўзинг, Қайтадан йиғмоққа қодирсан ўзинг. Қатраким, кетмиш ҳаволарга учиб, Ул хазинингдин кетолгайму қочиб? Маскани гар бир одаммас, юз одам, Сен чақирсанг, сен сари қўйгай қадам. Тортадир зидларни зидлар бир йўла, Боз чиқурлар ўртага ҳукминг ила. Сўйи борлиққа одамдин ҳар замон, Йўлланур карвон кетидин корвон... * * * Эй биродар, қил ўзингга эътибор, Сендадир ҳар дам хазон бирла баҳор. Сен кўнгил боғига кўз сол, не чаман, Ҳар қадам гулғунча, сарву ёсуман. Боқки, япроқларга бурканмиш бутоғ, Гул билан орастадир саҳрою тоғ. Атру гул бўлса агар раҳбар сенга, Сенга бўлгай жаннатул кавсар, сенга... * * * Одамий кардир парилар созига, Ошно эрмас уларнинг розига. Гар парию нағма бир олам эрур, Лек кўнгил сози яна кўркам эрур. Нурни сен одамдан ол ё Ундан ол, Май тиларсен, кўзадин ё хумдан ол. Мени кўрган бахтиёр, демиш Набий, Мени кўрганларни кўрганлар дағи. Бердиким оташ, чироқни ёқди шам, Ким чироқни кўрса, кўргай шамни ҳам. Очди бир-бир юз чироқнинг васлини, Ҳар чироқда кўрсатур ул аслини... * * * Авлиёлар сўзи юмшоқдир, дағал, Мулки динингга таянчдир ҳар маҳал. Сўзлари иссиқ-совуқдир, эт қабул, Жонни дўзахдин ҳимоят айлар ул. Сўзларин билгил тириклик гулшани, Бандалик, сидқу яқинлик равшани. Бас, алардин гулшани жон зиндадир, Денгизи, баҳри жавоҳир ундадир... * * * Фалсафий ул, мункири Ҳаннонадир, Авлиё асрорига бегонадир. Фалсафий шайтонни тан олмас сира, Шул сабаб шайтонга ҳар кун масхара... * * * Илм агар кўнгилга сингса, ёр эрур, Гар баданга сингса ул, бекор эрур. Илм Ҳудан келмаса бевосита, Бир бўёқдирким, кетар билвосита. Сен бу юкни яхшилик бирлан таши, Юкдан ажралганда шод бўлгай киши. Илм юкин элтма ҳавойи нафс учун, Илм тулпорига мингайсен у кун. Илм тулпорига сен бўлгач сувор, Қолмагай елкангда ул юкдин ғубор... * * * Ким халос топмиш ўшал Ҳу жомисиз? Ҳуга еттайму киши Ҳу номисиз ? Исмини билдинг, ўзинг ҳар ёнда кўр, Сувда кўрма ойни сен, осмонда кўр. Бойлама кўнгилни ному ҳарф ила, Ўзлигингдин кеч, қутилгин бир йўла. Гар темир эрсанг, эриб, беранг бўл, Ойина эрсанг, тиниқ, безанг бўл. Қўй тамом тавсифу авсофингни сен, Кўр асл зотингни, ул софингни сен. Раҳнамосиз, бекитобу бехато Юз очар кўнглингда илми анбиё. Деди Пайғамбарки, бордир умматим, Ул менинг бир гавҳаримдир, ҳимматим. Нур эрур, боқсам, уларнинг маскани, Бас, улар ҳам нурда кўргайлар мени. Ул ҳадисларким, саҳиҳ, олий сифот, Ўйлаким, чун машраби оби ҳаёт. Курд бўлиб, оқшом тунашни ўйлагил, Сўнг арабдек уйғонишни ўйлагил... * * * Аҳли Рум сўфий эдилар, эй падар, Бекитобу беқироат, беҳунар. Соҳиби сайқал - уларнинг сийнаси, Йўқ уларнинг ҳирсу бухлу кийнаси. Аҳли сайқалга не ҳожат бўю ранг, Ҳар нафас кўнгилда бир ҳусну жаранг. Четга отмишлар илм пўстлоғини, Тик тутиб илмаляқин байроғини, Ўйламай ўй, рўшнолик топдилар, Наҳру баҳри ошнолик топдилар. Жумла қўрқарлар ўлимнинг дастидин, Бул қавм кулгай ўлимнинг устидин. Ярқираб саккиз биҳиштнинг жилваси, Ул тиниқ дилларга урмиш шуъласи. Не эмиш ул Аршу Курсию Фазо Гар муяссар эрса дийдори Xудо... * * * Во дариғо, икки бурда нон ҳамон Оташи фикримни сўндирди тамом . Этди буғдой субҳи Одамни қаро, Кирди Ер ул Ою ул Офтоб аро... Лойланиб оқмоқда ул сўз тўлқини, Сувки келса тийра, тўс, тиндир уни. То Xудойим боз зилолу соф қилур, Тийра қилди, Ул ўзи шаффоф қилур. Сабр элтар орзуга, этма шитоб, Сабр қил валлоҳу аълам бис-савоб... * * * Маснавий назмида юз берди сукут, Вақт лозим қондин айрилгунча сут. Ул ширин сут қондин айрилмайди то, Этмагунча толеинг фарзанд ато. Ул Зиёулҳақ Ҳусомиддин бу он Маснавийни бурди кўкдин ер томок. Ул Ҳақойиқ кўкига кетмиш эди, Гулбаҳорсиз ғунчалар хомуш эди. Қайтди ул соҳилга, оғоз айлади, Маснавий чолғусини соз айлади. Қайтди булбул боғ аро бонг ургали, Учди лочин ул маоний тергали. Шоҳ қўли унга макон бўлсин абад, Бул эшик элга равон бўлсин абад... * * * Бонги Шайтон - мисли бонги ошно, Ошно тортгай сени сўйи фано. Бонг уриб, чорлайди: кел, эй карвон, Бундадир йўл, бунда манзилдир, нишон. Ҳар кишининг исмин айтиб, эй фалон, Кел бери, дер ул, вале бермас омон. Кимки борса, қаршилар шери бало, Умр зое, йўл машаққат, кун қаро... Бонги Шайтонинг нима, не эрмиш у? Мол дерман, жоҳ дерман, обрў. Ўз ичингдандир - ўшал овозлар, Кес уларни, то етишгай розлар. Ҳақ дегил, шайтонни куйдир эрта-кеч, Солма ул наргис кўзинг калхатга ҳеч... * * * Кўкда офтоб неъматидир - нури Арш, Ҳосиду шайтонга озуқ-дуди фарш. Дўсту ёрдин дил ғизолар излагай, Илми асрордин сафолар излагай. Ҳар яқиндин тотинурсен бир нима, Ҳар қариндошдин олурсен бир нима. Бўлса юлдузга магар юлдуз яқин, Ул яқинликдин туғилгайдир чақин. Эр билан хотун қовушганда - башар, Тош ила темир сўғишганда - шарар . Ерга ёғса ёмғиру найсонлар, Мева бўлгай ҳам гулу райҳонлар. Юз қизиллик жисм аро хундан келур, Қонга талъат - шамси гулгундан келур. Ол, қизил ранг барча рангдин яхшидир, Ул қуёш ранги, қуёшнинг нақшидир. * * * Сув садоси - бонги Исрофил эрур, Тиргизур ҳатто ўлик жонларни ул. Гулдирос ул, мисли айёми баҳор, Гулдираб, боғларни этгай лолазор. Ёки дарвешларга - аёми закот, Ёки маҳбусларга - пайғоми нажот. Ё дами Райҳон, Яман гул бўйига - Йўғрилиб келмиш Муҳаммад сўйига. Еки атри Аҳмади мурсал эрур, Аҳли осийга шафоат келтирур. Ёки ул мушки Юсуфдирким, латиф, Баҳра олгай Яъқуби зору заиф... * * * Кексалик тупроғи шўрдир, ўйлаким, Шўрлаган тупроқда унгайму экин? Куч суви, шаҳват суви бўлмиш адо, Фойда йўқ сендин бировга мутлақо. Ҳурпайиб қошлар, ўсиқдир, тасқара, Ёшланиб боққан ўшал кўзлар хира. Юз ажин узра ажин, ранглар униқ, Тил ғализ, таъм бетамиз, тишлар синиқ. Қош қорайган, тан майибу, йўл йироқ, Алхусус, корхона вайрон, иш чатоқ... * * * Нури Ҳақдин нури ҳис гул-гул эрур, Нурун аъло нур, дегони шул эрур. Нури ҳис тортар шу ер, майдон сари, Нури Ҳақ тортар вале осмон сари. Нури Ҳақдин баҳраманд эрса киши, Кўрсатур ширин сўзи, қилган иши... Одамий олса Xудодин нур агар, Қошида жумла халойиқ бош эгар. Жонида йўқ эрса зарра шубҳа-шак, Сажда этгайлар ўшанга чун малак... * * * Мен яна девонадирмен, эй табиб, Мен яна савдойидирмен, ё ҳабиб. То урибсен занжирингни менга чун, Бўйлаким, ҳар ҳалқасида бир жунун. Бўлди савдойи фунуним ўзгача, Ҳар нафас келган жунуним ўзгача. Бас, жунун эрмиш фунун-зарбулмасал, Солди занжирга мени мири ажал. Ончунон девоналик юз берди, тут, Ки ҳама девоналар бергай ўгит... * * * Дўст агар ранжица, ҳеч ранжирму дўст? Меҳр - мағз эрса магар, ранж мисли пўст. Дўст турур ёнингдаю жонингда то, Ҳар балову офату меҳнат аро. Дўст - мисоли зар, бало-оташ эрур, Зар агар оташга кирса, хуш эрур... * * * Деди: неъматбахш қўлингдин, эй ҳаким, Тотлию тансиқ таомлар кўп едим. Бир сафар аччиқ есам, офатми ул? Баски, ширин ўрнида этдим қабул. Узву узвим ичра инъоминг сенинг, Борлиғим ул донаву доминг сенинг. Битта аччиқдин агар фарёду дод Айласам, бошимга тупроқ шул заҳот. Қўлларинг шаҳду шакарбахшдир чунон, Тегса, аччиқлар йўқолгайдир ҳамон. Улки аччиқ, ишқ ила ширин бўлур, Улки мисдир, ишқ ила заррин бўлур. Ишқ ила лой узра найсон бўлгуси, Ишқ ила дард узра дармон бўлгуси. Мурдалар ҳам зинда бўлгай ишқ ила, Шоҳлар қул, банда бўлгай ишқ ила... * * * Келди Мусога ваҳий - лутфи Xудо; Айладинг шу дамда бандамдин жудо. Ҳой, не қилдинг, не эди бу қилмишинг, Васлу дийдорму, жудоликму ишинг? Ҳар кишига - ўзга бир сийрат, тана, Ҳар кишига истилоҳ бердим яна. Амр этаркан, суди савдо кутмадим, Бандага меҳру саховат истадим. Ҳиндуга ҳинд истилоҳи хуш ёқар, Синдуга синд истилоҳи хуш ёқар. Покламас номимни тасбиҳ сўзлари, Дур мисоли покланурлар ўзлари. Боқмагаймиз тилга ёхуд қолга биз, Кўз солодурмиз кўнгилга, ҳолга биз. Майлига, боғланмасин ул тил била, Лекин ул пайваста бўлсин дил била. Миллати ишқ барча динлардин жудо, Аҳли ишққа миллату мазҳаб - Xудо... * * * Раҳмат ичра неча раҳмат бор, ўғил, Битта раҳматга қаноат қилмағил. Оби раҳмат сори энгаш, паст бўл, Ич майи раҳматни чанқаб, маст бўл. Чархни олгил сен оёқ остига то, Тингла, юксакдин келур бонги само. Ол қулоқдин ваҳму васвос пахтасин, Кўк нидоси то қулоқда янграсин. Ол кўзингдан ҳам ҳасад нуқсонини, Токи кўргил ғайб сарвистонини. Покласанг бурнинг, думоғинг, хуш эди, Унга киргай мушки Руҳуллоҳ ҳиди. Қолмасин таъбингда сафродин асар, Токи тотгайсен шу дунёдин шакар. Мард бўлиб кўрсат жаҳонга бўйлар, Мардлар эргашсин сенга, хушрўйлар... Кўкка боқмоқ кўзга бахш этгай зиё, Лек қамаштиргай кўзингни аввало. Кўзларингни нурга, рўшноликка бур, Бўлма хуффош, кунни, рўшноликни кўр. Оқибатбинлик эрур нуринг сенинг, Сўнг ҳақиқатдир борар гўринг сенинг... * * * Авлиёдин гар йироқ тушсанг чунон, Сен Xудодин ҳам йироқдирсен ҳамон. Дўстдин айрилмоқку бундоқ ғам эрур, Шоҳдин айрилмоқ нечук мотам эрур. Сен-да бир шоҳ соясини изла, топ, Топ ўшал шоҳ соясида офтоб. Йўлга чиқсанг, ушбу ният бирла юр, Юрмасанг, бул нуқтадин огоҳ ўтир... * * * Хақ демишким, қайга борсанг ҳақ ила, Толиби мард бўл, эранларни тила. Ганж изла, чунки бўл суду зиён, Йўлда қолгай, сен кетиб манзил томон. Буғдой олмоққа киши қасд қилгуси, Якка буғдоймас, сомон ҳам олгуси. Лек сомон экканда битмас гандуме , Мардум изла, мардум изла, мардуме . Ҳаж қилай деб Каъбага юргай киши, Маккани ҳам бир йўла кўргай киши. Дўст дебон меърожга чиқди мўҳтарам, Аршни кўрди ул, малойикларни ҳам... * * * Олдида ўлтирди пирнинг, сўрди ҳол, Кўрди дарвеш эрди ул, соҳиб аёл. Сўрди: йўл бўлсин сенга, эй Боязид? Қайси манзиллар сари элтар умид? Каъбага, деди, борурмен, ҳаж учун, Сўрди: ақчанг борму, йўлда хаж учун? Деди: бордир икки юз танга пулим, Эҳтиётдин тўнга тикканмен уни. Деди: атрофимдин айлан етти бор, Бул тавофи Каъбадин ҳам устивор. Тангаларни менга бергил, эй жавод, Ўйла, ҳаж қилдинг, насиб этди мурод. Умра қилсанг, бул бақога етганинг, Софланиб юрсанг, Сафога етганинг. Тангриким жонимни жон деб сайламиш, Ўз уйидин ҳам зиёда айламиш. Каъба гарчанд Биру Борнинг меҳр уйи, Хилқати жоним - Xудонинг сир уйи. Каъбани қурмиш, вале йўқ шарпаси. Кирмамиш кўнглимга Ҳақдин ўзгаси. Мени кўрдинг, бул Xудони кўрганинг, Каъбанинг атрофидин ўргилганинг. Бори умрим тоату ҳамди Xудо, Ҳақ менга ҳамдам, қачон бўлмиш жудо?.. Сен кўзингни каттароқ оч, сол назар, Нури Ҳақни ўзига олмиш башар. Боязид ушбу ўгитни тинглади, Нуқта-нуқта кўнглига жо айлади. Шул туфайли бўлди андоқ муқтадо, Етди ул охирдин - ул охирга то... * * * Юрма нафс хоҳишига, нафс куйига, Бур юзингни дўсти содиқ сўйига. Чун ақллардин ақл қувват олар, Найшакар ёнида ўсгай найшакар. Менга нафс макр этди, нелар кўрмадим, Неча бир тошларга бошни урмадим. Ваъдалар бергай сенга ул басма-бас, Ваъдаларга сўнг ўзи бергай шикаст. Ҳақ магар умрингни юз йил шайлагай, Нафс ҳар кун бир баҳона айлагай. Ул совуқмас, ваъдани иссиқ қилур, Қўлларингни жоду бирла боғлар ул. Бошда қурт эрди, илон эрди, қаро, Йўлга тушгач, бўлди деву аждаҳо... * * * Кимки устоздин қочаркан, яхши бил, Кечгай устози эмас, давлатдин ул. Тан учун касб айладинг, чекдинг ниёз, Энди дининг деб машаққат чек бир оз. Бул жаҳон ичра бадавлацен, ғани, Лек кетар чоғида топгонинг қани? Бир ҳунар касб этки, келса охират, Қўлласин жонингни, топгил махфират. Ул жаҳон ҳам шаҳру бозору ҳунар, Ўйлама, ёлғиз шу дунёда унар. Ҳақ таоло деди: бул касби жаҳон, Ул жаҳон олдида эрмакдир чунон... * * * Сўзки ул, дилдан эмас, тилдан келур, Ўйлаким, гулханда ўсган гул эрур. Бевафолар лутфига лутф айлама, Ул бузуқ кўприкни йўл деб ўйлама. Қўйса ул кўприкка бир жоҳил қадам, Сингай ул кўприк ва жоҳил пойи ҳам. Гар бирор майдонда лашкар лат емиш, Бул магар уч-тўрт муханнисдан эмиш. Битта зарб бирлан қочурлар орқага, Сен машаққатга қолурсен қайтага... * * * Яхшидир кўзни ўзингга солганинг, Айтганинг - айбни ўзингга олганинг. Чунки келгай ярми-айб дунёсидин, Бошқа ярми эрса-ғайб дунёсидин. Ўн яро чиққан эса бошингга, бил, Сур ўзинг малҳам, иложу чора қил. Йўқса айбинг, бунга эмин бўлма, оҳ, Сенданам келгай ўшал айбу гуноҳ. Сурди Иблис неча хуш айёмини, Бўлди расво, энди кўргил номини. Бор жаҳонга маъруф эрди, ой анга, Чаппа кетди кори, энди вой анга... Эмин эрмассен, ўзингни қистама, Маълуму маъруф бўлишни истама... * * * Телбалар масжидга таъзим айлагай, Аҳли дилларга вале зулм айлагай. Ул-мажоздир, бул ҳақиқат, эй дали, Масжид ул-орифу сарварлар дили. Кўнглида масжид кўтаргай авлиё, Саждагоҳдир элга, даргоҳи Xудо... * * * Йўқса гар ҳожат, Xудованди ғани Бермагай бир кимсага бир нарсани. Бўлмасайди ҳожати олам-замин, Ҳеч яратмас эрди Раббулоламин. Бўлмасайди ерда ҳожат устувор, Тизмас эрди тоғни бундоқ пурвиқор. Бўлмасайди эҳтиёж осмонга ҳам Етти гардунни яратмасди Эгам. Офтоб, ой бирла юлдузларки ул, Эҳтиёж йўқ эрса, этмасди зуҳур. Баски, борлиққа каманд ҳожат эмиш, Эрда ҳам ҳожатга мос олат эмиш. Сен ошир ҳожатни, эй муҳтож, зуд, То карам этгай ўшал дарёйи жуд... Яхшилар афсона сўйлар яхшига, Сен ёпишма сувратига, нақшига. Эй биродар, қисса чун паймонадир , Маъни унда-мисли буғдой донадир. Гул ва булбулдин неча афсона бор, Гарчи эрмас ўртада сўз ошкор. Не кечирмиш шам ул, парвона ҳам, Тинглабон, маъносига ет, эй санам... * * * Боришарди турк, араб, форсу юнон, Шунда бир кимса, анису меҳрибон, Хайр, деб бир танга савғо айлади, Йўқки савғо, балки ғавғо айлади. Форс деди: бозор тушайлик шу замон, Ақчага ангур олайлик, дўсти жон. Қўй бу гапни, деб уни кесди араб, Эйнаб олсак ақчага, бўлгай ажаб... Турк деди: беҳуда бу гаплар бари, Мевалар ичра узумдир сарвари... Шунда юнон ҳам арога солди сўз; Ҳой, харид этмоққа стафил дуруст... Бас, улар битта қарорга келдилар, Лек тушунмай, баҳсу ғавғо қилдилар. Барчада хоҳиш узум эрди фақат, Барчаси бирдек, узум, дерди фақат. Лек арога шум жаҳолат тушди, бас, Тиш, қовурға лат еди, топди шикаст. Ғофилу ғафлат сўзиддин-можаро, Бизники-бирлик ила сулҳу салоҳ... * * * Ҳақ демишким, даҳр аро йўқ уммате, Бўлмагай то унда соҳиб ҳиммате. Жумла жонларни йиғиб, яқдил қилур, Жумла кўнгилларни бемушкул қилур. Бизки кўр қушмиз, адабда турмадик, Ул Сулаймон келса ҳамки, кўрмадик. Чуғз каби лочинга ёв, душмон бўлиб, Қолдик охир мулкимиз вайрон бўлиб. Чунки кирганмиз жаҳолат йўлига, Етказиб озор азизлар кўнглига... * * * Эйки, озиқ сенга шул халқнинг хуни, Халқ хуни бир кун басе тутгай сени. Молини сен қони деб бил бир йўла, Чунки топгай молини заҳмат ила. Сен неча филбачча ерсан, порахўр, Она филни бир куни қаршингда кўр. Она фил бир кун муқаррар ўч олур, Ул неча филбаччахўрни ўлдирур... * * * Ҳақ дегил, оғзинг, даҳонинг пок қил, Ўз руҳингни чобуку чолок қил. Зикри Ҳақ покдирки, ул келгач, тамом, Даф бўлур ҳар неки ифлослик, ҳаром. Зид қочур, зиддин ҳамиша, инчунин, Тун қочур, зулмат қочур келганда кун. Пок ном кирса оғизга, бил у дам Қолмагай кирлик, палидлик, дарду ғам... Биз агар наймиз, наво Ҳақдин келур, Биз агар тоғмиз, садо Ҳақдин келур... * * * Сабр қилким, сабр келтиргай нажот, Сабр сергакликка чун қўлу қанот. Ўзни тийким, кўп заҳарли ул гиёҳ, Ўзни тиймоқликда нури анбиё. Ел уфурса, кўкка учгайдир хазон, Ел эсиб, тоғни қўпоргайдир қачон? Ҳар нафас шайтон эрур қаршингда шай, Эй биродар, қочма мендан, кел, дегай. Эл бўлурмен сенга, бўлгаймен рафиқ, Йўл очармен сенга равшан ҳам дақиқ. Бўйла дер ул макру ҳийла зўридин, Юсуфо, қочгил одамхўр бўридин. Сен ҳазиру эҳтиёт бўл, хулласи, Чун фириб айлар сенга ҳар луқмаси. Берга олтин, олма, дарҳол таркин эт, Сен-балиқдирсен, илар қармоққа эт... * * * Порласа маҳшар қуёши, ул замон Тўлғаниб, жунбушга тушгайдир жаҳон. Бизни тупроқдин яратмиш, ўйлагил, Не эмиш тупроқ, фикр қил, англагил. Мурдадир бунда, у ёқда зиндадир, Бунда хомуш, унда ул гўяндадир. Ул тарафдин бизга еца бир асо, Қўлга олганда бўлур ул аждаҳо. Тоғу тош Довудга хушхонлик қилур, Илкига олса, темирлар мум бўлур. Ел Сулаймоншоҳга хизмат айлагай, Баҳр Мусо бирла суҳбат айлагай. Ой боқиб, Аҳмадга мафтун, қул бўлур, Оташ Иброҳимга насрин гул бўлур. Ер ютар Қорунни бир аждарсимон, Устуни Ҳаннонага етгай имон. Тош Аҳмадга саломлар йўллагай, Тоғ Яҳёга паёмлар йўллагай... * * * Нури Аллоҳ ломакондек жойдадир, Унда истиқболу мозий қайдадир? Мозию мустақбал эрмиш сенга эп, Биттадир ул, сен биларсен икки деб... Уйқу-ором эрса соҳир улфати, Сеҳру жоду узра бўлмас қудрати. Ёца чўпон, бўрилар эмин бўлур, Чунки чўпон ғайрати сокин бўлур. Ҳақки чўпондир, амал бефойдадир, Ул тарафга бўрига йўл қайдадир? Жодуни Ҳақ эца, ул Ҳақдин ато, Сеҳру жоду деб уни айтмоқ хато... * * * Эй Расулим, соҳир эрмассен басе, Кийганинг устингда Мусо хирқаси. Ҳам сенинг илкингда Қуръон ул-асо, Ўйлаким, кофирга мисли аждаҳо. Сен ётурсен, масканинг ер остида, Лек асойинг ётмагай ер устида. Ухла, эй шоҳ, ухла ором, бехатар, Қўл уролмайди асога ўғрилар. Ердасен, нурингга маскан-осмон, Ёвларинг отмоққа Ҳақ тутмиш камон... * * * Зикри Мусо-бир баҳона, эй ўғил, Нури Мусо-аслида жонингда ул. Фиръавн, Мусо иковлон сенда жам, Сен ўзингдин излагил, эй муҳташам. Порлагай нури Мусо маҳшаргача, Нур ўшал нурдир, чароғи ўзгача. Ўзгадир гарчи чароғу пилтаси, Лек у ёқдандир сафойи шулъаси. Шишага боқсанг, йўқолгайдир йўлинг, Сон-ҳисобларга тақалгайдир йўлинг. Нурга боқсанг, йўлларинг этгай давом, Сон-ҳисоблардин қутулгайсен тамом... * * * Бул жаҳон мисли дарахтдир, эй киром, Биз - бутоқда меваларимиз, ғўру хом. Новдага қаттиқ ёпишгай хомлар, Хомга ким этгай магар икромлар? Бас, етилса, олса шарбат, тоту таъм, Новдага мева ёпишмас унча ҳам. Тоца ул иқболи ширинни даҳон, Одамийга ҳеч бўлур мулки жаҳон. Мунча хомсанки, ҳама ҳайрон сенга, Она қорнидан емишдир қон сенга... * * * Ҳар нечук ҳолингда ҳам этгил талаб, Бир зилол ахтар ўзингга, хушклаб. Қовжироқ лаблар гувоҳлик бергуси, Бир куни чашма муяссар бўлгуси. Сенга лаблар қурғаши пайғом ўлур, Қурғаган лабларга сув инъом ўлур. Бир калитдир бу талаб андоқ сенга, Ҳам сипоҳ, ҳам нусрату байроқ сенга. Воситанг йўқдир, вале этгил талаб, Восита сўрмайди сендин роҳи Раб, Кимсани кўрсанг талабгор, эй ўғил, Олдида бошингни индир, сен эгил. Ёндашиб толибга, толиб бўл ўзинг, Эргашиб ғолибга, ғолиб бўл ўзинг. Бир чумоли гар сулаймонлик тилар, Солма истеҳзо ила кубро назар. Қанча молу давлатинг эрса ҳали, Бир тилак, андиша эрди аввали... * * * Бор ҳадиским, дил мисоли пар эмиш Бир биёбон ичра, ел-сарсар эмиш. Ел учиргай парни, бермас унга дам, Ўнгга сургай, сўлга сургай дамба-дам. Бор ҳадис бир ўзгаким, кўнгил чунон, Бир қозондирким, турармиш қайнабон. Ҳар замон бир ўзга ҳолу майли бор, Ундан эрмас, бошқа жойдин ул қарор... * * * Халқ магар уйқуда кўргай бир нишон, Мен эсам ўнгимда кўргаймен аён. Бул жаҳондин ўзни бир дам беркитай, Туйғу-япроқлар тўкилсин, силкитай. Ҳис-асири ақлу ҳушдир, эй фалон, Ақлу ҳуш руҳингга тутқин бегумон. Жон ақл илкин очиб, дармон қилур, Неча бир мушкулни ул осмон қилур. Туйғулар андишаларни тўплагай, Хору хасдек сув юзини қоплагай. Ақлу ҳуш сургай уларни бир тараф, Кўзларингга сув очилгай ярқираб. Ақлу ҳуш гар сенга нозир бўлгуси, Ҳис-ҳавас амрингга ҳозир бўлгуси. Уйқуга чўмганда бедор туйғулар, Қўзғолур жонингда сирри ғайбилар. Сен кўриб ўнгингда тушлар тозасин, Ҳам само очгай сенга дарвозасин... * * * Ҳусни фикр, уммиди хуш ҳамроҳ сенга, Ки мададкордир мудом Оллоҳ сенга. Ҳар қачонким сен ўқишни ўйласанг, Яъни, Мушафни қироат айласанг, Ул замон нурларга тўлгайдир кўзинг, Ул замон ҳарфларни кўргайсен ўзинг... Ул сабаб бўлмас валийда эътироз, Ҳақ оларкан, унга қайтармоғи рост. Ёндириб боғинг, узум бергай сенга, Солса мотамга, тўзим бергай сенга. Қўли шол, қўлсизга ҳамдастлик берар, Ғам тўла кўнгилга бир мастлик берар. Не йўқоцак, ўрнига бергай эваз, Эътироз этмоқни банда ўйламас. Улки, оташсиз ҳароратлар берур, Розимен солсин мени оташга ул. Сенга равшанликни бермиш ул ҳама, Бас, чироғинг ўчса, афғон айлама... Амри Ҳақсиз луқма ошинг пишмагай, Тургай ул оғзингда, ичга тушмагай. Тўкмагай чун битта япроғин дарахт, Бермагунча ҳукмини султони бахт. Майлу рағбатким, имом, дерлар ани, Унга ҳам етгай ўшал амри ғаний. Еру осмонларда зарра юрмагай, Тушмагай жунбушга у, пар урмагай.. Бас, қазойи Ҳақ-ризойи бандадир, Унда гар ҳукм эрса, хоҳиш бундадир. Мен яшай, деб ўзни ҳар ён урмас ул, Ҳам ҳаёт завқин сўроқлаб юрмас ул. Бўйсунар Парвардигор амрига бот, Унга бирдекдир ҳаётдир ё мамот. Ганж учунмас, ул яшар Яздон учун, Ранж учунмас, ул ўлар Раҳмон учун. Ҳақ учундир кўнглида иймони, бас, Азбаройи жаннатул маъво эмас... * * * Ўйлаким, машҳарда мардум саф бўлиб, Тил ҳисоб бирлан муножотга келиб. Ёш тўкарсен, оҳ уриб Ҳақ олдида, Сўйлагайсен тик туриб Ҳақ олдида. Ҳақ дегай: муҳлат берибдирман сенга, Не қозондинг ҳамда келтирдинг менга? Умри муддатни қаёққа сарфладинг? Қурбу қувватни қаёққа сарфладинг? Кўз нурингчи, қайга сарф этдинг уни? Қайга сарф этдинг ўшал беш туйғуни? Унча гавҳарларки олдинг аршдин, Қайга харж этдинг, не олдинг фаршдин? Қўл, оёқ бердим чу кетмон, белкурак, Бир умр содиқ мададкору тирак... Бўйла пайғому саволлар кўп бўлур, Неча юз минглаб сенга Ҳақдин келур. Бандаси тинглар, қиёмда эркан у, Кўп хижолатлар чекиб, айлар руку. Жисмида бир зарра дармон қолмагай, Ул уятдин Ҳаққа тасбиҳ сўйлагай. Бош кўтар, деб Тангридин етгай хитоб, Ҳақ саволига аниқ бергил жавоб... Ул рукудин бош кўтаргай шармсор, Лек йиқилгай ерга бесабру қарор. Боз келур фармон: аё, бошинг кўтар, Бизга ул қилмишларингдин бер хабар... Бош кўтаргай ул уятлиғ қул яна, Лек илондек ерга тушгай ул яна. Боз келур фармон: кўтар бошинг, ҳақир, Сўйлагил қилмишларингни бирма-бир. Бир нафас турмоққа ҳоли қолмагай, Ҳайбати Ҳақдин мажоли қолмагай. Қаъда айлаб ўлтирур оғир, гарон, Тангри дер: қилмишларингни қил баён. Қайда ул неъматга шукуронанг магар? Берганим сармоядин борму самар?.. Юз буриб, ўнг қўлга қул бергай салом, Ул тарафда - анбиё, аҳли киром. Дерки, эй шоҳлар, шафоат айлангиз, Мен, лаим балчиққа ботдим, қўллангиз... * * * Рост демишдир даҳр элига Мустафо, Қутби дину баҳри дарёйи сафо: Оқибатда ҳар неким жоҳил кўрур, Бошданоқ билгай уни, оқил кўрур. Не бўлур иш сўнгига етгач тайин, Оқил аввалдан билур, жоҳил кейин... Ҳақ дуо айларса, бунга не етар? Ул дуо айлар, ижобат ҳам этар... * * * Дил деган бўлгай магар дарёйи нур, Дил-назаргоҳи Xудо, бўлгайми кўр? Дил-неча хосу авомнинг кўнглимас, Дил бўлур бир кимсанинг кўксида, бас. Дил-муҳитдирким, жаҳонни қоплагай, Даҳр аро ҳар ошиённи қоплагай. Олам аҳлига каломлар йўллагай, Ҳақ саломидин саломлар йўллагай. Ҳар киши эрса мусаффо ҳам ҳабиб, Дил нисоридин анга етгай насиб... Сийму зар деб ўйладинг-да, бир йўла, Тўлдириб олдинг этакни тош ила. Зар эмасди сен ўшал зар билганинг, Доманинг йиртилди, ошди ул ғаминг... Ёш гўдак билгайму тошнинг тошлигин, Улғайиб, то қўймагунча ёшлигин. Пирлик ул сочу соқолнинг оқимас, Ул ақл бирлан келур инсонга, бас... * * * Гар ақл бўлса ақлга ошно, Дамба-дам ортгай магар меҳру вафо. Нафс агар нафс бирла эш, ҳамдам бўлур, Ўртада меҳру вафо кам-кам бўлур. Нафс ул иллатга бергайдир ривож, Маърифат бўлгай залолатга хирож. Ошно, дўст бўлмагил ғофил била, Дўст тутун, дўст бўл фақат оқил била. Чун самуми нафс бирла хастасен, Ҳар не олсанг, бир балога бастасен. Гавҳар олсанг гар, қўлингда тош бўлур, Меҳр кўрсанг гар, кўзингда ёш бўлур... * * * Ҳар сифатким, жон учун Ҳақ сайламиш, Бегумон унга муносиб айламиш. Васф ила жонни таносиб этди ул, Юз ила кўзни муносиб этди ул. Ё гўзал, ёки хунукнинг васфи ҳам, Мос-муносибдир, Xудо чеккан рақам. Икки бармоқ ўртасинда бу кўнгил, Гоҳи маъюс эрса, гоҳи хурсанд ул. Эй қалам, фахр эт, бу дунё мулкида, Хат чекарсен, ўйла, кимнинг илкида? Жумла жунбишинг у жуфт бармоқдадир, Тўртта йўл бошида, тўрт бармоқдадир. Ҳоли назминг ҳам - Xудонинг хоҳиши, Азми жазминг ҳам - Xудонинг хоҳиши. Бас, тазарру айла, ўзга роҳ йўқ, Ҳар қалам бу шевадин огоҳ йўқ... * * * Ё боқинг аввалгиларнинг ҳолига, Ё боринг охиргиларнинг олдига. Эҳтиёт не? Ишни салмоқлаш демак, Икки тадбирдин бирин танлаш демак. Гар бири деса: йўлингдир етти кун, Йўл эмас, қумлар кечарсен, ташна қум. Бошқаси деса: ишонма, эй фалон, Ҳар қадамда учрагай оби равон. Эҳтиётдин чора-тадбир шул бўлур, Сувни ғамлаб чиққанинг маъқул бўлур. Йўлда сув эрса, тўкарсен ҳойнаҳой, Йўлда гар сув бўлмаса, ҳолингга вой. Эй халифазодалар, инсоф қилинг, Рўзи Ҳаққа эҳтиёт айлаб келинг. Отангизга чун ғазаб этди адув, Иллийюндин судради зиндонга у. Баски кўрсатди нечук йиқмоқни ҳам, То йиқиб, рангларни сарғайтмоқни ҳам. Ул ҳасадчи олди, қочди божини, Отамиз ҳам онамизнинг тожини. Қип-яланғоч қўйди, бундоқ этди хор, Йиғлади Одам бу ишга зор-зор... * * * Шукр қил, неъматдин ортиқ бил ани, Ношукур эрсанг, сенга неъмат қани? Шукр агар жон эрса, неъмат ггўст анга, Шукр ила келгай висоли дўст сенга. Неъмат ул-ғафлат, шукр-огоҳлик ул, Дом этиб шукрингни, неъмат овлагил... Қона-қона ич майи анвосидин, То қутулгайсен қорин ғавғосидин... * * * Ким ёмондир, беомонлик айлагай, Яхшилик эцанг, ёмонлик айлагай. Сабр ила нафсингга этгил қаршилик, Ул ёмондин ким кўрибдир яхшилик? Яхшига бир карра эҳсон айла.бас, Етти юз эҳсон ила бергай эваз. Гар ёмонга айласанг қаҳру жафо, Сенга банда, қул бўлиб, этгай вафо. Аҳли кофир ҳам этиб жабру ситам, Сўнг жаҳаннамда дегайлар, ё Эгам!.. * * * Келди дунёга ибодат деб башар, Бўлди мункирга ибодатгоҳ - сақар . Одамий дунёда нелар айласин, Майли, лекин бандаликни ўйласин. Инсу жинсларни яратди Ҳақ, демак, Ўзга мақсад йўқ ибодатдин бўлак. Гар башардин муддао ирфон эди, Ўзгадир ҳар одамийнинг маъбади. Маъбади марду карим - меҳру вафо, Маъбади пасту лаим - жабру жафо. Ур ёмонни, бош эгар, урсанг магар, Яхшиларга берки, бергайлар самар. Икки масжид Ҳақ бунёд айламиш, Кимга дўзах бермиш ул, кимга биҳишт. Ул Мусо паст қурди Қуддус қопқасин, То кираркан, қавм сажда айласин... * * * Аҳли дунё шоҳга этгай саждалар, Кибриёга сажда этмаслар улар. Бўйла меҳроб этди ахлат зотини, Шоҳу султон қўйди сўнгра отини. Бўйла кўппакларга пастлар бош эгар, Бошини эгмас арислон, ор этар. Тўс юзинг, эй косалес, сарқитхўр, Сенга нон берганни Ҳақ ўрнида кўр... Бас, етар, бундан-да ортиқ бўлса гап, Кўзғатур шоҳу амирларда ғазаб. Гапнинг индаллоси шулдир, эй карим, Бош эгур ҳар дам лаимларга лаим. Нафси бадга кимда ким эҳсон этар, Билмагай неъматни ул, куфрон этар. Аҳли меҳнат шукр этиб, шокир эрур, Аҳли неъмат макр этиб, ботил эрур. Молу неъматдин шукр келгайму ҳеч? Келгай ул дарду аламдин эрта-кеч... * * * Бул-Анас, фарзанди Моликнинг иши, Ки унинг меҳмони эрди бир киши. Ул ҳикоят этди, овқатдин кейин, Кўрди мезбон суфранинг доғ бўлганин Кирланибти, боқ, деди, эй ходима, Сен уни тандирга ташла бир дама... Олди дастурхонни чўри қиз ҳамон, Ўт тўла тандирга отди шул замон. Жумла меҳмон бунга ҳайрон эрдилар, Кул бўлур оташда суфра, дердилар. Кечди фурсат, олди дастурхонни қиз, Суфра эрди беғубор, поку тамиз. Эй саҳоба, дедилар, бул не эди? Не сабаб, оташга тушди, ёнмади? Дедиким, овқат тановул айлабон, Мустафо сурмишдилар дасту даҳон... * * * Боқки, гулнинг юлсалар ҳам баргини, Кулгусин қўймайди, эгмас қаддини. Келса бошингга балойи ногаҳон, Яхшиликка йўй уни сен бегумон. Ўзгалар қўрқув-ла сарғайган замон, Қаршила гулдек кулиб суду зиён. Сен йўқоцанг гар бирор бир нарсани, Бир фалокатдин халос этмиш сени. Сўрдилар: устоз, тасаввуф не эмиш? Деди: ғам келганда феълни кенг қилиш... Бир бало юз бир балодин сақлагай, Бир жафо юз бир жафодин асрагай... * * * Улки бергай, фойда кутмай мутлақо, Ул Xудодир, ул Xудодир, ул Xудо. Ул ғанийдир, ўзгалар эрмиш фақир, Бир эваз олмай қачон бермиш фақир ? Ё валийдирким, аниси Ҳақ эмиш, Нурга айланмиш, нури мутлақ эмиш... Бир тамаҳ этмай магар хосу авом, Бир салом бермас бировга, вассалом. Хақ саломин изла яккаш, унга тўй, Ўйма-ўй, манзилма-манзил, кўйма-кўй. Одамийким хушнафасдир, хуш калом, Келгай андин Ҳақ паёми, Ҳақ салом. Ўзи мурда, Тангри бирла зиндадир, Ул сабаб асрори Аллоҳ ундадир... * * * Сен қўлинг-ла берганинг хайру закот, Ул тарафларда бўлур нахлу набот . Жаннат ичра чашмадир сабринг сенинг, Сутли ирмоқдир магар меҳринг сенинг. Тоатинг завқи - асал, наҳри гулоб, Мастлигинг тоатда - дарёйи шароб... Ул сабаблар амру фармонингдадир, Тўртта дарё шарқираб, ёнингдадир. Не тараф иста, равон этгувчи сен, Не сифат иста, чунон этгувчи сен... * * * Сўрсаким, билгаймусен сен Нуҳни, Ул Расули Ҳақни, нури Руҳни? Сен дегайсен: нега билмасмен, кабир? Ул қуёшу ойданам равшан, ахир. Нуҳни айтурлар китоблар боб аро, Не имомлар ҳар куни меҳроб аро. Номи Қуръонда битилмишдир яна, Қиссалар иншо этилмишдир яна. Рост дерсан, чун биларсен васфини, Сен вале аслида билмассен ани. Гар десангким, билмагаймен, кимдир ул? Нуҳни ёлшз Нуҳга монандлар билур. Ланг чумоли филни билгайму сира? Пашша Исрофилни билгайму сира? Бул сўзинг ҳам тўғри сўздир, эй фалон, Моҳиятни чунки билмассен ҳамон. Лекин, ошнам, моҳият асли нима? Бул жиҳатни барча ҳам билмас, дема. Моҳият ул гарчи денгиз ичра дур, Аҳли комил наздида равшан эрур. Мулки борлиқ ичра Ҳақнинг зотидин - Ҳам буюкроқ сирру асрор бормикин? Улки маҳрамларга махфиймас, аён, Ўзга сирлар эмди қолгайму ниҳон?.. * * * Мен татиб боқдим магар ҳалвосини, Кўзларим кўрди унинг сиймосини. Гулга бир сўз айтди, хандон айлади, Дилга бир сўз айтди, чандон айлади. Боқди, сарвнинг қаддини рост этди ул, Наргизу насринни ҳамроз этди ул. Найга эҳсон этди ширин жону дил, Чекди тупроқдин гўзал нақши чигил. Қошни чизди эгмаю таррор этиб, Юзни чекди гулгуну гулнор этиб. Тилни этди шул жаҳон афсунгари, Конга инъом этди зарри жаъфари. Узди ўқ кўнглимга, савдо айлади, Бир ажиб ошиғи шайдо айлади. Унга ошиқменки, олам жонидир, Ақлу жон ҳамрози бир маржонидир. Лоф деманг, лоф урса сувдек гар тилим, Сўндирармен ўтни, йўқдир мушкулим. Бус-бутун маҳзан, суянчим ул ўзи, Бети қаттиқмен, таянчим ул ўзи... * * * Боқки, Қуръон ичра сўз зоҳир эрур, Остида маъноси бор, қоҳир эрур. Боз унинг остида қўш маънойи ҳол, Унга етганда ақл ҳайрону лол. Бор яна тўртинчи маъно, бўйла сир, Воқиф ул ёлғиз Xудойи беназир. Боқма Қуръон зоҳирига, бу - ғалат, Дев боқур одамга тупроқ деб фақат. Ўйлаким, Қуръон-да бир одамсимон, Жисми зоҳир, жони кўзлардин ниҳон... * * * Бу жаҳонда неки бор, Ҳақ буйруғи; Жуфт-жуфтдир, бир-бирининг ошиғи. Ҳар не борким, жуфтини излар ҳамон, Каҳрабога талпинур барги сомон. Осмон дейди Заминга: марҳабо, Мен-темирдирманки, сен-оҳанрабо. Осмон-ердир, замин чун хотини, Ҳар не экса, ер етиштиргай уни. Гар совуқ қоца, ҳарорат бергай ул, Чанқаса, намлик, тароват бергай ул. Ерга парвона ҳамиша осмон, Эр киши хотиндин айлангансимон. Ер-да ойбону мақомига ўтар, Неча бир фарзанд туғиб, кўкрак тутар. Йўқса ер, ўсгаиму эрди арғувон? Ер туғар эрдиму йўқса осмон. Эр-аёл ишқига Ҳақ бермиш сабот, То жаҳонни асрагай ул иттиҳод. Кун ва тун зоҳирда душмандир магар, Аслида яхлит ҳақиқат, бир самар. Бир-бирига талпинурлар доимо, Бирлашиб, ишларни этгайлар адо. Тун керак инсонга соғлом табъ учун, Табъи солим йўқ эса, кундуз нечун? Дейди тупроқ тандаги тупроққа: ҳайт, Тарки жон қил, қўй баданни, бизга қайт. Бизга ҳамдам бўлганинг авло эрур, Танни қўй.ул сувли бир маъво эрур. Тўғри,дер тупроқ.валекин бастамен, Мен-да ҳижронинг чекармен, хастамен... Тандаги сувларга сувлар арз этар: Бўлди, бас, ғурбатда ётгонинг, етар. Тандаги оташни чорлайдир қуёш: Уйга қайт, бегоналарга эгма бош... Тўртта унсурнинг бу янглиғ баҳсидан, Етмиш икки дардга маскандир бадан. Тўрт аносир тўртта тутқун қуш эрур, Дард, ажал эрса-тугун ечгувчидир. Чун тугунларни ечар ул, боз этар, Тўрт тарафга тўртта қуш парвоз этар... Тортишувлардин бўлингай жисмимиз Хасталикларга чалингай жисмимиз. Баски тушгай ул бари тан қасдига, Қушчалар қайтмоқни истар аслига. Ҳикмати Ҳақ моне бўлгай ҳар сафар, Жам этиб, сиҳҳатда тутгай то ажал. Дерки, эй ажзо, ҳали мавруд эмас, Чун ажалдин олдин учмоқ суд эмас... Жузв-жузвким айрилиқдин ўртанур, Не эмиш жони ғарибнинг ҳоли ул? * * * Жон дегай: ажзо, ерингиз фарш эрур, Менга оғир, чунки жойим арш эрур. Тан тилар ул сабзаву оби равон, Сабзаву оби равондин ул ҳамон. Майли жон эрса ҳаёту ҳайдадир, Ломакон отлиғ муборак жойдадир. Жон тилар дунёда ҳикмат ҳам улум, Тан тилар лек боғу бўстону узум. Жон тилар доим тараққий ва шараф, Тан тилар ул касбу асбобу алаф. Гар киши бир нарса истар ҳар куни, Истаган ул нарса ҳам қистар уни. Шарҳини айцам.узун достон бўлур, Маснавий жузви ошиб тўқсон бўлур... * * * Азму жазм ичра кечаркан турмушинг, Гоҳ-гоҳи ўнгидин келгай ишинг. Қўл урарсен янги бир ниятга, бас, Ниятингга Ҳақ вале бергай шикаст. Бермаса мутлақ муродингни магар, Ноумид қолгай эдинг сен, беамал. Берса бахтингни нуқул, билгаймидинг, Қудрати Ҳаққа назар қилгаймидинг? Баски ошиқлар тилакда ўлдилар, Қудрати Ҳақдин хабардор бўлдилар. Айру туш жумла муродингдин,аё, Ҳар муродинг сенга бўлгайдир раво... Эйки сен мардумга зўрлик айладинг, Узни чун ғолиб, музаффар ўйладинг. Сен эсингни бошга йиғ ҳар сония, Қувма қочганни, йиқилганни ая. Балки ул қочган қурар йўлингда дом, Ҳамла эттай чун балойи ногаҳон.. Бўлмагай оқил у ғолибликда шод, Чунки ғолибликда у кўргай фасод. Оқил улким, эртани кўргай кўзи, Бўйла кўзга сурма чекмиш Ҳақ ўзи... * * * Ишқни сир тутмоқ чу маъшуқ майлидир, Ошиқ ишқи карнаю, сурнайлидир. Эй биродар, иш анингдек иш эрур, Гар ажал келганда банда хуш эрур. Эй йигит, сидқу имонга ул нишон, Қаршилар эрсанг ажални шодумон. Эй жигар, йўқ эрса иймонинг чунин, Бор-да, изла, касб эт икмоли дин. Қайси ишда гар ажал мағлуб сенга, Бас, ўшал ишдир басе маҳбуб сенга. Кеца нафрат ўртадин, қолмас ажал, Ул ажал эрмас, кўчиб кетмоқ магар. Баски нафрат кетди, ўлмоқ бўлди наф, Шул йўсинда балки ўлмоқ бўлди даф. Дўст Ҳақдир, Ҳақ дўсти бўйлаким, Мен сенингмен, сен менимсен, деса ким... * * * Бас, Сулаймон сўрдиким, эй нотовон, Ким сенга жабр этди, бизга эт баён? Мунчалар зулм этди қайси золим ул? Ҳаддидин ошган у кимса ким эрур? Эй, бизим давронда золим борму бас, Бўлса гар золим, нечун зиндондамас? Биз туғилган кунда зулм ўлмишди чун, Биз-ки шоҳ эрсак, у амр айлар нечун? Йўқ бўлур нур бирла зулмат барчаси, Чунки зулматдир зулмнинг чашмаси. Боқ, шаётин биз учун хизматдадир, Эца саркашлик, кишанда, ўтдадир. Зулми золим асли шайтондин келур, Эрса занжирбанд, зулм айларму ул? Бизга мулк бермиш Яратган, Ҳаққу Ҳай, Токи осмонларга халқ юзланмагай. То тутундан киймасин осмон қаро, Изтиробга тушмасин чарху Шуҳо. То етимлар Аршга ларза солмагай, Ғам чекиб, жонлар паришон бўлмагай. Мамлакат ичра тайиндир чораси, Учмагай то кўкка "ё Раб!" ноласи. Боқма осмонларгаким, аршингдадир, Осмоний шоҳ магар қаршингдадир... * * * Бир товуқ бор эрди, бундоқ ўйлади, Тевани меҳмонга даъват айлади. Келди ул, остонага қўйди қадам, Уй бузилди, дув тўкилди шифти ҳам... Ақлимиз чун ул товуқнинг хонаси, Ақли солиҳдир - Xудонинг теваси. Бош суқар бўлса мабодо тева ул, Қолмагай уй, қолмагай жону кўнгил. Фазли ишқ бирлан киши фозил бўлур, Бундан ортиқ истаган жоҳил бўлур. Бўйла жоҳилдирки, жаҳл айлар аён, Бўйлаким, арслонни босгайдир қуён. Билса эрди, бўйла иш бошлармиди? Ўзни арслон устига ташлармиди? Жону танга бўйла золимдир киши, Зулм эрур этган адолатлиғ иши... * * * Қайдаким ер узра кўрсанг қатра қон, Ул менинг оқмиш кўзимдан бегумон. Сўзларим кўк ичра гурросдир магар, Гулдираб, ер узра ёмғир ёғдирар Сўзу фарёд ичра қолмишмен атай, Ёки сўйлар, ёки йиғлармен, нетай. Сўйласам гар, оҳу фарёдим фано, Сўйламас эрсам, нечук айтгум сано? Ёш эмас оққан кўзимдин, дил хуни, Подшоҳим, боқ яқиндин, кўр уни... * * * Не эмишдир ишқ? Дарёйи адам, Ақлу идрок ул сари қўймас қадам. Бандалик не, салтанат не, маълум ул, Ишқ уларнинг иккисидин сирлидир. Кошки дейман, бўлса шу борлиқда тил, Кошки борлиқ пардасин йирцайди ул. Эйки, борлиқ, не дегайсен жаврабон, Парда узра парда тортгайсен ҳамон. Офати идрок эмишдир қолу ҳол, Қонни қон бирлан магар ювмоқ маҳол. Мен унинг савдосига маҳрам ҳануз, Бул қафас ичра урармен дам ҳануз. Эйки жон, ошуфтаҳолдирсен неча, Қайси ёнбошинг била ётдинг кеча? Йиғ ҳушингни, мунча дам урмоқ - бало, Бошқа маҳрам топ ўзингга аввало. Ошиқи масценки, бундоқ шевасен, Новадон устига чиққан тевасен... * * * Сир не эрмиш, пахта ичра оташ ул, Қанча пинҳон тутмагил, пайдо бўлур. Беркитай деб мен уриндим неча дам, Лекин ул байроқ кўтаргай дамба-дам. Ул тутиб икки қулоғимдин мани, Дер: қўлингдин келса.беркитгил, қани. Мен дегаймен: ошма ҳаддингдин ёмон, Жон каби пайдо эрурсен ҳам ниҳон. Ул дегай: хум ичра маҳбусдир танам, Хумда майдек базми жамшид айларам. Мен дегаймен: кет бу ердин, чекма ун, Офати мастлик етишмасдин бурун. Ул дегай, жомим симиргаймен неча, Кун бўйи, токи намози шомгача. Шом келиб, олгай латиф жомим менинг, Бер, дегаймен, келмади шомим менинг. Майнинг отини араб қўймиш: мудом, Қайси майхўр май ичиб, тўймиш мудом? Ишқ оловдир бодайи таҳқиққа ул, Сўнг ниҳон соқий бўлур сиддиққа ул. Қайнаса тавфиқ шароби тинмайин, Дош беролмай, кўза синмоғи тайин. Партави соқий шаробга урди, ҳай, Қайнади, рақс этди шарбат, бўлди май. Баъзилар ҳайрат аро тинглар буни, Сен сўраб кўргил, қачон кўрмиш уни? Бас, билурлар барча, ўтчи, сувчи бор, Қайнаган бор эрса, қайнатгувчи бор... * * * Деди: Пайғамбар: эшикни муттасил, Қоқ эринмасдан, очилгай сенга ул. Бир киши кўйида юргайсен магар, Дуч келур ул сенга, кўргайсен магар. Ҳар куни қазсанг қудуқни ташнаҳол, Оқибат этгай насиб оби зилол. Барча билгайларки, сен ҳам бил шуни, Не экарсен ерга, олгайсен уни. Ур темирни тошга, учқун сачрагай, Акси бўлмас, бўлса ҳам оз учрагай. Ҳар куни нон ейди инсонлар нуқул, Бир куни лекин томоқдан ўтмас ул. Нон ема, бечора руҳим, бўлма кам, Ўзни кулфатларга солма мунча ҳам. Эрмасанг маҳрум ва аблаҳзода сен, Кўз очиб боқ, қанчалар афтодасен. Гар жаҳонда ой тўлиб, порлар қуёш, Сен эсанг ҳар дам эгарсен чоҳга бош... * * * Бир йигит чун ўтга парвона бўлиб, Қоқди ёри эшигин, хилват қилиб. Соқчи чиқди, қўрқди, қочди боғ томон, Ёрини боғ ичра учратди ҳамон. Деди, юз шукроналар айлаб адо: Соқчиларни раҳмат этгил, эй Xудо. Ўртага бундоқ сабабни ташладинг, Бизни дўзахдин биҳиштга бошладинг. Бир сабабдин бўйла этдинг корни, Сийладинг биздек тиканни, хорни... * * * Эй Зиёвулҳақ Ҳусомиддин, қавий, Ошди нуринг бирла ойдан Маснавий. Улки, олий ҳимматинг, эй меҳрибон, Бошлагай бизни, Xудо билгай, қаён? Маснавий бўйнига арқон бойладинг, Билганинг ёққа азимат айладинг. Маснавий юргай, кўринмас йўлчиси, Кўзки ботил эрса, қандоқ кўргуси? Маснавийни бошлабон, бштувчи сен, Гар узанса ул, узун этгувчи сен. Неки истарсен, Xудо хоҳлар чунин, Ҳақ берур ҳар неки истар муттақин. Маснавийким муқтадо айлар сени, Қўл очиб шукру дуо айлар сени. Маснавийда кўрди ҳаққингга дуо, Лутфини сенга зиёд этди Xудо. Шамсни Қуръон зиё деб номлади, Ойни эрса, нурга нисбат айлади. Нур ёғур ойдан, қуёшдандир - зиё, Сен ўқи бул нуқтани Мушаф аро... Соч ўзинг тўртинчи дафтар узра нур, Офтоб тўртинчи осмондин келур. Соч ўзинг тўртинчига хуршидвор, Порласин шаҳри чаманлар, бу диёр. Ким буни афсун деса, афсона ул, Ким ҳақиқатдир, деса, мардона ул. Мавжи Нил қибтийга сувмас, хун эди, Лек Мусо қавмига ул тўлқин эди. Бу суханга ким ёмон солгай назар, Маскан ўлгайдир анга қаъри сақар. Эй Зиёвулҳақ, чу кўрдинг ҳолини, Ҳақ аён этди унинг аҳволини. Ғайбни кўрган кўзларинг нам бўлмасин, Бу жаҳонда толеинг кам бўлмасин. Мардга юзлан, айла нокасларни тарк, Қиссанинг поёнига етмоқ керак. Ул ҳикоят унда этмишди давом, Айлагил тўртинчи дафтарда тамом... * * * Даҳр аро мутлақ ёмонлик юқ, инон, Не ёмонлик борки, нисбийдир ҳамон. Борму заҳреким шакар, қанд бўлмагай, Ё оёқ борму магар, банд бўлмагай. Ул бировга пой, бировга пойбанд, Оғу гар Тошматга ул, Эшматга қанд. Заҳри мор гарчи илонларга ҳаёт, Одамий жонига офатдир, мамот. Махлуқи обийга дарё мисли боғ, Махлуқи хокийга лекин маргу доғ. Эй рафиқ, боққил жаҳонга бор-бор, Буйла нисбатларни кўргайсен ҳазор. Зайд бировлар наздида шайтон эрур, Лек бировлар наздида султон эрур. Ул дегайким, мўмин ичра мўмини, Бул дегайким, кофир ул, ўлдир уни. Битта кимса чун бировларга жинон, Лек бировларга нуқул ранжу зиён. Истасанг гар сенга бўлсин ул шакар, Сен анга ошиқ бўлиб солгин назар. Ўз қароғинг бирла кўрма хубни сен, Кўр фақат толиб бўлиб, матлубни сен. Сен кўзингни юм унинг олдида, бас, Кўргали ошиқ кўзин олгил эваз. Кўзни сен андин эваз ол, эй жигар, Сўнгра ул сиймо сари солгил назар... * * * Банда ранжу ғам чекиб, дод айлагай, Юз шикоят бирла фарёд айлагай. Ҳақ дегайким, сенга етган ранжу дард, Ҳаққа юзлантирди, сен бўлдинг жумард. Боқма ул неъматга, рад этгил ани, Ки азиз остонадин сургай сени. Дарҳақиқат ҳар адув дармон сенга, Кимиёву фойдаву эҳсон сенга. Чунки душмандин қочарсен доимо, Сўнгра истарсен басе лутфи Xудо. Дўстларингдир асли жонинг душмани, Ҳазратингдин айру тутгайлар сени. Барча билгайдир магар бўрсиқ деса, Ул семиргайдир магар калтак еса. Кўркаму зебо бўлур калтак била, Зийрагу доно бўлур калтак била. Нафси мўмин ҳам магар бўрсиқдир ул, Меҳнату заҳмат ила комил бўлур. Ул сабабдин эл аро ранжу шикаст, Хаммадан ҳам авлиёга етди, бас. Жонлари жонлардин авлодир магар, Чунки кўп жабру жафолар кўрдилар. Йўқ дема сен, рози бўлгил, эй фалон, Гар Xудойим берса кулфат ногаҳон. Дўст балоси поклагай жонингни бот, Илму тадбирингдин ул устун, зиёд... * * * Шаҳвати дунё магар гулхан эрур, Ул сабаб ҳаммоми зуҳд равшан эрур. Муттақийларга ўшал ўтдин сафо, Баски, хаммом ичрадирлар доимо. Ағниё гулханга ташлайдир тезак, Мақсади ўтни баландроқ айламак. Тангри бермишдир уларга ҳирси дун, Ҳар замон ҳаммомни қиздирмоқ учун. Ҳирсингиз ўтдир жаҳонда, эй фалон, Ҳар ўти очгай жаҳонга юз даҳон. Улки дер, мен молу давлат тўпладим, Деса бўлғай, мунча ахлат тўпладим. Офтоб кўкдин оловлар пуркагай, Ҳар не ахлатни оловга буркагай... * * * Аҳли мўмин айру, иймон биттадир, Жисму танлар мухталиф, жон биттадир. Фаҳму жон ҳайвонда ҳам бордир неча, Одамийнинг ақлу жони ўзгача. Одамийлар жониким бундоқ эрур, Ўзгадир соҳиб нафаслар жони ул. Жони ҳайвонийда бўлмас иттиҳод, Излама ел руҳидин сабру сабот. Ул тановул айласа, бул тўймагай, Унга юк орт, бунга оғир келмагай. Балки шод бўлгай, севингай ўлса ул, Лек ҳасад этгай, музаффар бўлса ул... Ўзни соликларга ҳамроҳ айлагил, Руҳи қудсийларга руҳни бойлагил. Юз чироғинг ёнса, сўнса, сир эмас, Айрудирларким,ягона,бир эмас. Ул сабабдин жанг қилурмиз доимо, Ўзаро жанг айламишму анбиё? * * * Ҳақ демиш: жаннатда девор борки, бас, Бошқа деворлар каби жонсиз эмас. Тан бинойинг эрса огоҳ хонаси, Бўлгай ул хонанг - шаҳаншоҳ хонаси. Ул оғочу меваю оби зилол, Жаннат ичра сўз қотиб, сўйлар мақол. Демаким, асбобу олат тикламиш, Равзани аъмолу ният тикламиш. Бул бино гар обу гилдан, мурдадир, Ул бино тоатдин эрмиш, зиндадир. Бул бинонинг асли -қинғирлик, халал, Ул бинонинг аслида - илму амал. Унда кўшку тахт ила тожу сиёб , Чун ўзи сўргай савол, бергай жавоб. Гул тушакларким тўшалгайлар майин, Хона топ-тоза, супурги тегмайин. Тожу тахтнинг ўзи сайр этгай басе, Куйлагай эшик ва эшик ҳалқаси. Дил уйида ғам чу беандозадир, Тавбадин лекин ҳамиша тозадир... * * * Атри бўлса, сабза гул бўлгай эди, Ул магар бўлганда бул бўлгай эди. Бир тарафда кўз эса, бир ёнда тил, Ўртада йўл бор вале мингларча йил. Бўлма маъюс, чун сахийдир осмон, Истаса, Ҳақдин етишгай шул замон. Қудрати бирлан етишгай сарбасар, Кони маъданларга анжумдин асар. Ҳақ тиларса, соя емрилгай шу тоб, Соя не эрмиш, чиқаркан офтоб? Пок нафасли авлиёдардин фақат, Кўкда юлдузларга ҳам етгай мадад. Зоҳиран гар бизга юлдузлар суянч, Ботинан арзу самога биз таянч... * * * Суврат ичра олами асғар ўзинг, Аслида лек олами акбар ўзинг. Гар оғочдин мева тонгайдир ривож, Мева топмоғи учун бордир оғоч. Гар умиди бўлмасайди мева, бол, Боғбон боғ ичра экмасди ниҳол. Ҳазрати Одам ва жумла анбиё Байроғим остидадир, дер Мустафо. Суврат ичра гарчи одамзодамен, Ҳазрати Одамга лекин отамен. Мен туфайли сажда этмишдир малак Юз очиб Одамга осмону фалак. Фикри аввал топди охирда амал, Хоса фикр эрди магар васфи азал... * * * Деди Пайғамбар: замона ичра мен, Мисли тўфон ичра сузган кема мен. Мен ва ашобим чу Нуҳнинг кемаси, Кимки қўл чўзса, нажотин топгуси... Шайхга ҳамроҳсен, ёмонликдин йироқ, Кема ичра, беомонликдин йироқ. Шайхи жонбахшинг қаноти остида Кемада сузмоқдадирсен, осуда. Меҳри бирла гоҳ учиргайдир сени, Қаҳри бирла гоҳ кўчиргайдир сени. Қаҳрини меҳрига зид деб ўйлама, Иккиси бир нарса, айру айлама. Бир замон боғингни бўстон айлагай, Бир замон дашту биёбон айлагай. Улки кўрди, ўзга кймса кўрмади, Кўнгли покларга келур жаннат ҳиди. Холи тут кўнглингни ёр инкоридин, Сўнгра райҳон уз унинг гулзоридин... * * * Ҳаққа, бас, бошингни индир хам бўлиб, Юлдуз эрмас, Тангрига маҳрам бўлиб. Маҳрам ўлсанг гар илоҳий сирга сен, Тунда ҳам порлоқ қуёшинг кўргасен. Пок руҳдир бори, ўзга шарҳ юқ, Кечаю кундузда унга фарқ юқ. Кун бўлур, гар кўкда ул сайрон бўлур, Тун тугангай, кўкда гар тобон бўлур. Зарра не эрмиш, не эрмиш офтоб? Офтобинг аҳли ирфон ичра топ. Офтобким, кўк аро рахшонадир, Унга боққанлар фақат ҳайронадир. Кўзларингга берса нур Парвардигор, Кўкда офтоб ҳам сенга мискину хор. Чунки Ҳақ кимёсидин етди асар, Буғ, туманлар кўкда юлдуз бўлдилар. Бир ажиб иксирни урди ул шу тоб, Чикди зулматдин ярақлаб офтоб. Буйла санъаткорки айлаб бир амал, Чақнатиб қўйди само ичра Зуҳал. Ўзга юлдузларки, жон гавҳарларин, Бўйла миқёс ичра кўргин, англагин. Тиндирар ҳиссий кўзингни офтоб, Дийдайи Раббоний ўзга, изла, топ... * * * Шаих Мағрибий демишдир бўйлаким, Кечди олтмиш, тунда тунни кўрмадим. Етдим олтмиш ёшгаким, ҳайрат менга, Бир замон юз очмади зулмат менга... Сўфилар сўйлаб бу сидқи қолини, Тунда кўрдик, дедилар, аҳволини. Дашт аро ҳар не тиканлар ғов эди, Ой каби олдинда ул пешров эди. Бошини ортига бурмай, дерди ул: Ўнг тарафга юрма, қаршингда чуқур. Лаҳза ўтмай дерди: ўтгил ўнг томон, Чунки йўл узра тикан бор беомон. Кундузи ўпдик оёғин, не ажиб, Эрди қизларнинг оёғидек латиф. Не чақа бор эрди унда, не ғубор, Эрди атласдек ҳафифу беғубор. Мағрибийни машриқий этмиш Xудой, Бахш этиб мағрибга машриқдек чирой. Нури ул шамсу шамус андоқ эрур, Хосу омлар бошида порлоқ эрур. Сен ўшал нур бирла юргайсен ҳамон, Аждаҳо, каждумлар ичра соғ-омон. Юргай олдингда ҳамиша нури пок, Йўлни тўсганларни айлаб чок-чок... * * * Тожу тахтингга намунча бандасен, Турда деб ўрним, вале пойгакдасен. Ўз соқолингга чу етмайдир кучинг, Шоҳсен яхши-ёмонга сен нечун? Сенга буйсунмас, оқаргайдир ўшал, Ҳой, такаббур, ўз соқолингдин уял. Моликул мулк улки, бош индир анга, Икки олам мулкини бергай сенга. Шунда дерсан: давлат эрмас, эй Xудо, Сажда мулкини мусаллам қил манго. Неча шоҳларким жаҳондин ўтдилар, Бандалик завқини тотмай кетдилар. Тоцалар Иброҳим Адҳам сингари, Тожу тахтдин воз кечар эрди бари. Ҳақ шу дунёни авайлаб, бир куни, Кўзлару лабларга босди муҳрини. Шул сабабдин ҳам шириндир тахту тож, Аҳли дунёдин йиғарлар бож-хирож. Бож-хирож деб тилла тўпларсен нуқул, Сен ўларсен лек, қолур ортингда ул. Бўлмагай жонингга иулдош мулку мол, Зарни қўйгил, кўзларингга сурма ол. Бу жаҳон чоҳдирки, маҳбуссен ҳали, Сен Юсуфдек ипга чирмаш чиққали... Болакайлар кўчада тош ўйнашар, Тилла деб тошларни, қаттиқ сўйлашар. Лекин орифлар кўзи - кимёйи нур, Олтину гавҳарларингга боқмас ул... * * * Найчи бор эрди, чаларди дамба-дам, Ногаҳон ел чиқди бир гал ортидан. Ортига тутди-да найни, деди ул: Майлига, мен пуфламай, сен пуфлагил... Эй мусулмон, сенки истарсен адаб. Сабр қил, гар берса озор беадаб. Кимни кўрса ул шикоят айлагай, Ул ёмону бул ёмон, деб сўйлагай. Ўзига бир кун вале қайтар сўзи, Чун ёмонлиқдир нуқул айтар сўзи. Яхшидир ул соҳиби сабру ҳавас, Ки ёмонлардин гапирмас, сўйламас. Шайх сўйлар бўлса, бул- амри Xудо, На маломатдир ва на майлу ҳаво. Йўқ шикоят эрмас ул, ислоҳи жон, Жумла Пайғамбар-да этмишлар чунон... * * * Эйки, сен, Ҳақ, шаънига ургувчи дўқ, Лашкари Ҳақ ичрадирсен, ўйла, қўрқ. Жузви жузвинг лашкари Ҳақдир, бироқ, Бош эгарлар сенга, этмасдан нифоқ. Кўзларингга еца гар Ҳақ буйруғи, Шул замон жонингни олгай оғриғи. Тишларингга берса Оллоҳ амрини, Не уқубатларга солгайдир сени. Тиб китобидин ўқи бобул-илал, Ки нечук тан лашкари айлар амал. Лашкари деву парини қўй нари, Бос, деса, жонларни босгай лашкари. Ўз-ўзингга маҳлиёсен, бас, ўзинг, Ўз-ўзинг бирлан хушу сармаст ўзинг. Қуш ўзингсен, ов ўзингсен, дом ўзинг, Тўр ўзингсен, ем ўзингсен, том ўзинг. Гавҳар ўлдирки, агарда яхлит ул, Булмаса яхлит, ўшал ноқис бўлур. Сенки одамзодасен, гавҳарча бўл, Жумла зурёдингни ўз жисмингда кўр. Хумда ул неким, топилмас наҳр аро, Уйда не улким, топилмас шаҳр аро. Бул жаҳон-хумдир, кўнгил-наҳри ажаб Бул жаҳон-уйдир, кўнгил-шаҳри ажаб.. * * * Кирсак ул бутхонага, эй булҳавас, Бизга бутлар бош эгар, биз бутгамас, Кирди Аҳмад, кирди сўнгра Бу-Жаҳл, Ўртада бордир тафовут, англагил. Ул кирар, бутлар унинг олдида лош, Бул кирар, лекин эгар бутларга бош. Бул жаҳон-шаҳват уйи, бутхонадир, Анбиё, кофирга бирдек хонадир. Поклар шаҳват сўзига боқмагай, Кондаги олтинни оташ ёқмагай. Аҳли кофир-сохта, пок-расмона зар, Товага ул ҳам тушар, бул ҳам тушар. Ул тушаркан юз қаро бўлгай ҳамон, Бул тушаркан, зарлиги бўлгай аён. Товада олтин жимирлаб, хуш эрур, Ўт-олов ичра яна дилкаш эрур... * * * Жисмимиз бир пардадирким ончунон, Хас-хашак остида дарёдир ниҳон. Шоҳи динга сен баланддин боқмагин, Бўйла боқмиш эрди иблиси лаин. Кўкда порлайдир қуёшким ярқираб, Бир ҳовуч балчиқ-ла бўлгайму суваб? Гарчи нодонлар қуёшга қум сочар, Лек қуёш тузонда қолмас, юз очар. Хас-хашак дарёни босгайму сира? Чанг-ғубор офтобни тўсгайму сира? Билқисо, силкит этакни шаҳвор, Тожу тахтинг ул тўкилсин чун ғубор... * * * Даҳр аро ҳирсинг ёниқ оташ эрур, Ўтга тушганда кўмир ҳам хуш эрур. Юз қаролик оташ ичра гар ниҳон, Ўт ёниб битганда бўлгайдир аён. Солди ҳирсинг ул кўмирни ўт аро, Кечди ҳирсинг, қолди лекин ул қаро. Ул кўмирким ёнди лов-лов, яшнади, Ҳусн эмас, оташга монанд ҳирс эди. Ҳирс чизар қарашингда алвон манзара Ҳирс магар битганда, ҳолинг-масхара. * * * Аҳли эҳсонким, саховат ичрадир, Зар йиғиб, шоирга бўлгай мунтазир. Молу мулк не, шеър азиздир баридин, Чун олингайдир у денгиз қаъридин. Одамий аввал ҳариси нон эрур, Нон суянчиқдир танингга, қон эрур. Айлагай юз касбу ғасбу юз ҳиял, Нонга етгунча неча ҳирсу амал. Нонга етгач, бошқаси даркор булур, Энди шоир мақтовига зор бўлур. Асли-наслин мадҳига азбар керак, Мақтовин айтмоққа юз минбар керак. Шуҳрати манзилма-манзил, кўйма-кўй, Худди амбардек тарацин атру бўй. Хулқимизни хулқига ўхшатди Ҳақ, Васфимиз ҳам васфидин олгай сабақ. Биру Бор мадҳу сано истар нуқул, Одамийни ҳам яратмиш бўйла ул. * * * Оқил эрсанг, йиғ ҳушингни бошга сен, Маслаҳат сол ўзга ақлу ҳушга сен. Кўш ақл бўлса, бало бўлгай йироқ, Авжи осмонларга қўйгунгдир оёқ... Девки чиқмишди Сулаймон ном этиб, Ўлкани олмоқчи бўлди ром этиб. Кўрмиш эрди ул Сулаймон корини, Бўйла тузмоқ бўлди иш рафторини. Эл деди: этма қиёс, бефойдадир, Ул Сулаймон қайдаю бул қайдадир... * * * Юрма нафсинг ортидин, эй тумтароқ, Боғ эмас, бошлар мозорга қарға-зоғ. Гар борарсен, бор кўнгил анқойига, Кўҳи Қофу масжиди Ақсойига. Ҳар нафас ўсмоқда савдойингда гул, Гуркирар масжиди Ақсойингда ул. Чун Сулаймон сўр унинг аҳволини, Босма ногоҳ, тафтиш айла ҳолини. Эътибор бирлан назар солсанг анга, Шул замин асрорини сўйлар сенга. Ул қамишдирму ва ё шаккармикан? Ҳар заминга таржимондир ўт-ўлан. Бас, кўнгил саҳнида фикринг гуркирар, Ҳам кўнгил розини очгайдир улар. * * * Суфиким ул боғда ўлтирмиш эди, Тиззасига бошини қўймиш эди. Бўйла ғарқ, этмишди кўнгил тўлқини, Ухламиш, деб биттаси туртди уни. Нега ухлайсен.деди, атрофга боқ, Не оғочлардир, не анво боғу роғ. Ҳақ ўзи амр айламишдир: анзару, Боқ, демиш асрори раҳматларга у. Деди: Ҳақ осори-дилдир, булҳавас, Бошқа осорлар унинг осори,бас. Жондадир боғу чаманларнинг бари, Кўрганинг бул-сувда акс этганлари. Кўрганинг бул-сувда акс этган хаёл, Титрагай, мавж урса ул оби зилол. Мевалар, боғлар бари кўнгилдадир, Суврати дунёда-обу гилдадир. Бўлмасайди суврати сарву сурур, Номини айтгаймиди: дорулғурур. Бу хаёл кўнгил элининг аксидир, Авлиё жону дилининг аксидир. Жумла келганлар кўраркан, алданар, Дейдиларким, бунда жаннатдир магар. Ҳам асл боғдин қочарлар юз буриб, Хор этарлар гоҳ мазаммат ҳам қилиб. Баски ғафлат уйқуси топгай басар, Чинни кўргайлар, ва лекин не самар? Ул сабабдандирки, қабристон аро То қиёмат янграгай: во ҳасрато!.. Бахтиёр улдирки, ўлмай ўлди Ул. Бул асл боғдин насиба олди ул... * * * Чун Сулаймон тинглади, билди магар, Ки ажал келмиш, яқинлашмиш сафар. Деди: то бормен, шу масжиди замон, Кўрмагай офат ва тургайдир омон. То тирикмен, муддаойинг ўтмагай, Масжиди Ақсога офат етмагай. Туца юз йўқликка бору будимиз, Сўнг йиқилгайдир магар масжидимиз. Масжидинг-кўнгил, танинг - сожид анга, Ул ёмон дўст харруби собит анга. Дўстки нодўст бўлди, кўнгил бойлама, Қоч нари, сўзлашма, суҳбат айлама. Юл томирдин ҳам улоқтиргил шитоб, Йўқса масжидингни этгайдир хароб. Ошиқо, харрубинг ўсмишдир бу дам, Ёш гўдакдек эгри ташлайсен қадам. . . Ўзни мужрим бил, гуноҳкор ўйла, бас, Йўқса, юз бургай ўшал устози дарс. Айтки, жоҳилмен, менга бергил сабоқ, Бўйла инсоф номусингдин яхшироқ. Энг буюк бобонгдин ўргангил, тамом, Раббано, деди, заламно, вассалом. Сўзни чайнаб, бир баҳона этмади, Макру ҳийла туғини юксалтмади. * * * Бадгуҳарга илму фан ўргатганинг, Йўлтўсар илкига ханжар тутганинг. Маст-аласт занжийга шамшир бер, бали, Илму ирфон берма нокасга вале. Илму молу мансабу жоҳу қирон Бадгуҳарлар илкига тушса, ёмон. Телбага тиғ-ақлу инсофдин эмас, Тиғни олмоқлик эрур мўминга фарз. Жони мажнундир, тани шамшир бўлиб, Телбадин шамширини олгин юлиб. Маст этар жоҳилни мансаб, симу зар, Юз арслон ҳам қутирмас мунчалар. Вақту фурсатни қулай топган замон, Судралиб чиққай инидин ҳар илон. Жумла саҳро мору каждумга тўлур, Битта жоҳил кимса гар подшо бўлур. Молу мансаб тегса нокасга, ёмон, Ҳар нафас расволик айлар бегумон. Ё карам, эҳсон йўлини бойлагай, Ё сочиб олтинни, исроф айлагай. Шоҳни вазир хонасига қўндирар, Улки жоҳил, ишни бундоқ дўндирар. Тахтки гумроҳ илкига тушса, тамом, Симу зар чоҳ қаърига тушгай ҳамон. Иўлни билмас йўлни кўрсатгайму ҳеч? Ёндирар борлиқ-жаҳонни эрта-кеч. Ёш бола пирлик этарму, ўйлаким, Эргашиб борган бўлур шайтонга ем. Кел бери, дер, ойни кўрсатгум сенга, Ойни кўрмоқму насиб этгай анга? Кўрмагансен сувда бир бор аксини, Бас, нетиб кўкларда кўрсатгунг ани? Улки ахмоқ, шоҳ бўлиб солгай ваҳим, Оқилу доно турар бир четда жим. * * * Ул ҳадисда дедиким, Яздону ҳу Халқи оламни яратди уч гуруҳ. Бир гуруҳда жумла ақлу илму жуд, Ул малаклардир, фақат айлар сужуд. Йўқ уларда заррача ҳирсу ҳаво, Нури мутлақдир улар, ишқи Xудо. Бир гуруҳ борким, улар ҳайвонсифат, Еб-ичиб, ухлаб, семиргайлар фақат. Билгани ёлғиз емишдир, ўт-алаф, Билмагайлар на шақоват, на шараф... Бор учинчи бир гуруҳ-қавми башар, Ярми инсон, ярмиси эшшак магар. Ярмиси фикру ақлнинг мойили, Ярмиси ҳирсу жаҳлнинг мойили. Йўқ ўшал икки гуруҳда ихтилоф, Лек башар қавми аро жангу азоб. Одамийлар учта уммат бўлдилар, Имтиҳон бермоқ учун айрилдилар. * * * Бир фақирким салласин бойлаб эди. Салла ичра бир бало жойлаб эди... Токи ул масжидга кирган палласи, Ажралиб турсин баҳайбат салласи. Латта-лутта, ҳар нечук қийқим, қуроқ - Солмиш эрди, то кўрингай каттароқ. Зоҳиран гар жаннатул анво эди, Лек мунофиқдек ичи расво эди. Парча-пурча ҳар нечук эски матоҳ, Барчаси эрди буюк дасторга жо... Мадраса сори йўл олди эрталаб, Эрди мундоқ шуҳрату обрўталаб. Йўлда лекин йўлтўсар ҳозир эди, Йўлтўсарлик бобида моҳир эди. Юлди-қочди бошидин дасторини, Шул йўсин бўлди битирмоқ корини. Лек фақиҳ қичқирди: аввал кўр очиб, Майли, сўнг бир ёққа кетгайсен қочиб Қўшқанот бойлаб учарсен не бало, Олганингни бир очиб кўр аввало. Оч-да, сийпаб кўр қўлинг-ла бемалол, Сўнгра ол, майли, сенга этдим ҳалол. Ўғри ул дасторни очди бир маҳал, Ҳар тараф сочилди латта-лутталар. Сочилиб ул жумла кўзи ўнгида, Тўрт қарич бир нарса қолди сўнггида. Ўғри жаҳл ичра улоқтирди ани, Деди: эй маккор, адо қилдинг мани... * * * Ул табибларким, баданларга табиб, Ҳар не дардинг эрса, билгайлар боқиб. Сийдигингни текшириб, ҳолинг нечук, Айтишар авзою аҳволинг нечук. . . Тадқиқ этгайлар томирга қўл уриб, Дам-нафас ҳам ранги рўйингни кўриб. Лек табиблар бор илоҳийким чунон, Бир боқиб, ҳолингни кўргайлар аён. Гар томир, кўзларга урмаслар илик, Зоҳир этгайлар вале юз хасталик. Ул табиблар ёш ва ўргамчик магар, Ҳар касалга бир нишона ахтарар. Бул табиблар эрса чин, комил табиб, Ич-ичинг тадқиқ этарлар, эй ҳабиб. Сен ҳали дунёга келмасдан ҳамон, Ҳолу аҳволингни этмишлар баён.. * * * Шул ёруғ олам, шу осмон бирла ер, Ҳақ оғочида етишган олмадир. Сен шу олма ичра қуртдирсен магар, Ул дарахту боғбондин бехабар... Лекин ул қуртлар аро бор ўзга ҳам, Жонни байроқ айлаган, соҳиб алам. Олмани ёргай у, ортиқ турмагай, Олма пўсти унга бардош бермагай. Пардаларни йиртиб ул, этгай адо, Суврати қуртдир, ўзи лек аждаҳо. Аввало учқун темирдин сачрагай, Ташқари дунёга сўнгра учрагай. Пахта бўлгай дояси, лек бари бир, Ёғдириб ёлқин, уни айлар асир. Одамий гар уйқу, овқат бирла банд, Оқибатда лек малойикдин баланд. Пахтаю гугурт мадад айларса то, Шуъласи етгай заминдин то Суҳо. Одамий зулматни равшан айлагай, Дашту саҳроларни гулшан айлагай... * * * Бўлса ҳамдам неча дўст, равшан сенга, Гарчи гулхандир, ўшал гулшан сенга. Ҳамнишин эрса агарда душманинг, Гулшан ичра гулхан эрмиш масканинг. Дўстга озор берма, ман-ман этмагил, Берма қўлдин, дўстни душман этмагил. Халққа эҳсон айла Раҳмонинг учун, Азбаройи роҳати жонинг учун. Дўстга доим дўст дебон солгил назар, Кийнадин келтирма кўнглигга зарар. Улки душман, қоч нари, парҳез ила, Маслаҳат қил ёри меҳрангез ила... * * * Ақлу идрок ёшда эрмас, бошдадир, Соч-соқол оқига боқма, эй ўғил. Борму иблисдан-да кекса бир улуғ, Ёши кекса, лек зиғирча ақли йўқ. Ёш бола учрар гаҳи Исо нафас, Кўнглига ётдир ғурур бирлан ҳавас. Соч-соқол оқи ақлданмас нишон, Бўйла, деб баъзида ўйлайдир авом. Ул муқаллид доимо излар далил, Бир аломат ахтариб, бўлгай сабил. Истасанг бир ишни сен, тадбир топ, Раҳнамо ахтар ўзингга, пир топ. Улки тақлиддан қутилмиш, тут ани, Нури Xақ бирла кўрар ул жумлани. Нури поки бедалилу бебаён, Ҳар не эрса, баски этгайдир аён. Улки зоҳирбин пучакни чин демиш, Қайдин ул билгай, саватда не эмиш. Неча олтин бор, тутунлардин қаро, Ки биров қўл чўзмасин деб эл аро. Неча мис ҳам борки, ул заррин ниқоб, Акди қосирлар кўриб, айлар тавоб. Бизки ботинни кўрармиз ҳар нафас, Дилни кўргаймиз, вале зоҳирнимас... * * * Жаҳд қил, то пийри ақлу дин бўл, Ақли Куллдек сен-да ботинбин бўл. Ақли зебо очди юз, хуллас калом, Тангри тўн кийдирди, берди мингта ном... Камтарин номи не эрмиш, хуш нафас, Бўйлаким, ҳеч кимсага муҳтож эмас. Ақл юз очса жаҳон кўзгусида, Тийра эрмиш кун унинг ўтрусида. Лекин ахмоқлик агар зоҳир эрур, Олдида тун зулмати равшан турур. Ул қаро тундин қоронғудир, қаро, Шабпарак учгай ўшал зулмат аро. Андак-андак нурга этгил иштиёқ, Йўқса, хуффошдек қолурсен бечироқ. Улки севгай тунни, хуффош бил ани, Ҳар қачон шаъму чироқдир душмани... * * * Оқил ул бўлгайки, машъал бирла ул, Неча карвон аҳлига йўл кўрсатур. Пайрави нури Xудодир, пешров, Элни бошлаб, ўзни этмишдир гаров. Сизга келтирмиш у иймони ҳаёт, Нури жонига этингиз эътиқод. Ул ярим оқил кишидир бўйлаким, Кўз билиб оқилни, маҳкам туца ким. Кўр киши бир бора тутгандек далил, Тутмиш ул, шундан магар чусту жалил. Кўр анув эшшакниким, ул не эмиш, Ақли йўқ, оқил йўлига юрмамиш. Йўли йўқдир бир тараф юрмоққа, ҳай, Раҳнамоси бошласа, эргашмагай... * * * Сен таҳорат айласанг фурсат аро, Айла ҳар узвингга айру бир дуо. Сувниким бурнингга олгайсен, жўра, Сен Xудодин бўйи жаннатни сўра. Атри гул бошлар сени сўйи жинон, Атри гул эрмиш далили бўстон. Сен таҳорат айлаганда сўйлагил, Сўйлагил, ё Раб, мени пок айлагил. Эт-бетимни покладим, Парвардигор, Жонни поклашга танимда йўқ мадор. Неча нокасларга сен этдинг карам, Чўз қўлингни энди шул жонларга ҳам. Мунча қилдим, менку ноқисмен, лаим, Қолганин этгил адо, эй мустақим. Покладим чангу ғубордин пўстни, Поклагил чангу ғубордин дўстни... * * * Артиниб дерди биров: Парвардигор, Сен қулингга атри жаннатни юбор. Бир азиз тинглаб дедиким, эй ғулом, Сен тешикларни адаштирдинг тамом. Чун бурун поклашда айтурлар уни, Сен кетинг артганда айтурсан буни. Бас, бурун бирлан чекарлар бўйи гул, Гар чекар бўлсанг кетингдин, йўқ бўлур Эй такаббурлик этиб шоҳ олдида, Бош эгарсен мунча гумроҳ олдида? Хору хасга эт такаббурликни, ҳай, Аксини эцанг, ишинг ўнгланмагай. Ўйлаким, бурнинг учундир атри гул, Гул учундир ҳам думоғинг, бурнинг ул. Атри гулни тортасен бурнинг била, Атри гул чунки чекилмас кет ила. Ул тарафдин атри хулд келгаймикин? Баски, истарсен, қидир ўз жойидин. Бўйлаким, ҳуббул ватан эрмиш раво, Сен вале билгил ватанни аввало... * * * Тўрга тушди қушча, бўлди банди дом, Деди ул овчига: эй Xўжа Ҳумом, Қўй, ҳўкизларни егансен қанчалар, Тевалар ҳам бўлди қурбон нечалар. Шунчалар единг уларни, тўймадинг, Мен каби бир қушчага тўйгаймидинг? Қўй мени, уч маслаҳат бергум сенга, Зийрагу нодонлигимни айт менга. Аввалин дерман қўлингда ўлтириб, Сўнграси дерман анув томдан туриб. Сўнггисин дерман макон айлаб дарахт, Уч ўгит бирлан бўлурсен некбахт. Айтди сўнг илк маслаҳатни қуш ҳамон; Бўлмас ишга бовар этма ҳеч қачон... Овчи озод қўйди қушни, ошига, Қуш учиб, қўнди баланд том бошига. Деди: асло ўтган ишга ғам ема, Чекма ҳасрат, ўтмаганни кам дема... Сўнг деди: эй хўжа, қорнимда маним, Ўн дирам тош бор, магар дурри ятим. Сенга ҳам, фарзандларингга етгулик, Гавҳар эрди, элга кўз-кўз этгулик. Толеинг ёр бўлмади, кўргил буни, Бир йўла қўлдан бериб қўйдинг уни. Хўжа оҳ чекди, юракни тиғлади, Худди дард тутган хотиндек йиғлади. Қуш деди: ҳой, хўжа, йиғларсен нега? Ўтган ишга куйма, деб айтдим сенга. Ўтган ишга шунчалар йиғлармисен, Ё магар фаҳм этмадингми, кармисен? Кўрган эрдим сенга боз пандимни эп, Бўлмас ишга учма, бовар этма деб. Уч дирам келмас шу вазним ё келур, Ўн дирам тош унга қандоқ жо бўлур? Хўжа ҳушёр тортди, артди ёшини, Сўрди қушдин сўнгги бир кенгошини. Қуш деди: балли, амал этдинг тайин, Энди сўнгги маслаҳатни айтайин. Сўйламоқ жоҳилга ҳикмат, йўл-йўруғ, Ҳудди шўрхок ерга эккандек уруғ. Жоҳил узган ип уланмас, бойлама, Сўйлама ҳикматни, зое айлама... * * * Айт, қачон ким бир залолат этмади, Ортидин унга маломат етмади? Айт, қачон бир эзгуликка осмон, Бермади лойиқ насибу армуғон? Оч кўзингни, боқ, нечук эрмиш ишинг, Ки жавобсиз қолмагай бир қилмишинг Ипга чирмашсанг, етишгай давлати, Қолмагай сенга қиёмат ҳожати. Ким магар рамзу ишорат англагай, Ошкоро сўзга ҳожат қолмагай... * * * Борлиғинг тийра темир эрмиш тамом, Унга сайқал бер-да, сайқал бер мудом. То кўнгил ойина бўлсин, жилвагар, Ҳар нафас акс эцин унда бир гўзал. Ул темирким тийраву бенур эди, Топди сайқал, ёнди ял-ял, чақнади. Энди нур ўйнаб, юзида рақс этар, Энди сувратлар дамо-дам акс этар. Гар тани хокинг ғализдир, тийрадир, Унга сайқал берки, сайқал истар ул. Олами ғайб суврати, ҳуру малак, Жилва эцин унда чун ойинадак. Нурга тўлсин дил, ёришсин деб варақ, Уйлаким, ақлингга сайқал берди Ҳақ... * * * Эътироз этма, етар деб, эй фалон, Тавба эшиги очиқдир ҳар қачон. Жаннат ичра жониби мағрибда ул, Ланг очиқ тургай қиёматга довур. Токи мағрибдин кўринмас офтоб, Ланг очиқ тургай ҳамиша, қил шитоб. Бир эмас, саккизта жаннат қопқаси, Тавба эшиги аталмиш биттаси. Ул эшиклар гоҳ очиқдир, гоҳи берк, Тавба эшиги бекилмайдир ва лек. Ул сари бормоққа ўзни шайлагил, Сен ҳасад этгувчини кўр айлагил... * * * Деди Мусо: сен қабул эт бирни, бас, Сўнггида тўрт нарса олгайсен эваз. Деди Фиръавн: не эрмиш ул биринг, Сўйла равшанроқ, аён этгил сиринг. Деди Мусо: бир, дебон айт ошкор, Ки Xудодин ўзга йўқ Парвардигор. Ул яратмиш ерни, осмонларни ҳам, Жумла инсонларни, шайтонларни ҳам Барчасин-дарёву дашту тоғу қир, Ҳақ яратмиш, ул Xудойи беназир. Деди Фиръавн: магар тўртингни айт, Бирма-бир бергил изоҳинг, айла қайд. * * * Деди Мусо: сўйласам аввал нисор, Сиҳҳатинг бўлгай танингда пойдор. Ҳар не иллатларки, солгайлар каманд, Бўлгуси сендин йироқ, эй аржуманд. Сўнгра кўргайсен басе умри дароз, Ки ажалумрингга этмас эътироз. Ҳам насиб ўлгай сенга андоқ ҳаёт, Кетмагайсен бу жаҳондин бемурод. Чун гўдак сут истагандек ҳар замон, Сен ўлимга талгшнурсен, эй фалон... * * * Ҳақ учун сув бўлса кўнглинг, аржуманд, Икки олам сенга бўлгайдир чаман. Ғафлатинг ҳам балки ҳикматдир.бали, Неча фурсат ул давом этгай вале? Ғафлатинг-ҳикмат, ҳамоно кечмагай, Боқки, сармоянг қўлингдин учмагай. Бўл ҳазир, умри узоққа кетмасин, Жон ила ақлингни ранжур этмасин. Кимки топгай бўйла бир бозорни, Гул бериб, олгай ўшал гулзорни. Новда берган кимса ўрмон олгуси, Дона берган кимса хирмон олгуси. Кимки, Оллоҳим, демишдир ҳар куни, Оқибат, бандам, дегай Оллоҳ уни... * * * Келди она Муртазонинг қошига, Деди: ёрдам бер, болам том бошида. Неча бор йиғлаб чақирдим: ҳой, ўғил, Боқмади, ногоҳ йиқилгай пастга ул. Оқил эрмаским, сўзимни тингласа, Қобил эрмаским, хатарни англаса. Қўлларим силкиб, ишорат айладим, Кел, дедим, қошимга, қанча имладим. Кўрсатиб кўксим, келар деб ҳар тугул, Эм, десам, мендин ўгирди юзни ул. Азбаройи Ҳақ мадад бер, меҳрибон, Сен суянчим ул жаҳону бул жаҳон. Дардга дармон айла, ечгил мушкулим, Хавф-хавотир ичра титрайдир дилим. Муртазо бурди аёлга бошини, Томга опчиққил, деди, тенгдошини. Шунда ўғлинг новадонни тарк этар, Жинс деган жинсин ҳамиша жазб этар Бўйла қилди она, тенгдошин кўриб, Боласи ўгрилди, боқди термулиб. Сўнгра тарнов бошини тарк этди ул, Жинс борким, жинсига жозиб эрур. Умтилиб келди гўдакнинг ёнига, Шул йўсин етди омонлик жонига. Бас, набийлар ҳам бари жинси башар, Одамийни новадондин чекдилар. Дедиларким, жинсингизданмен, келинг, Эргашиб, ўзни балодин қутқаринг. Жинсиятким мунчалар жозиб эрур, Жинс ҳар дам жинсига толиб эрур... * * * Дўзах айтур: мўмино, ўтгил шитоб, Чунки нурингдин менинг ҳолим хароб. Нури иймонинг кўзимни тиндирар, Ўтларим, оташларимни сўндирар. Дўзахий нурдин қочармиш, эй санам, Дўзах эрмиш дўзахийнинг таъби ҳам. Боқки, дўзах аҳли мўминдин қочар. Аҳли мўмин ҳам магар андин қочар. Жинси оташдин эмасдир, айридир, Кимки нур истар, муҳаббат хайлидир. Бор ҳадиским, мўмин айлармиш дуо: Дўзахингни тут йироқ мендин, Xудо. Дўзах ҳам дермишки, Оллоҳи ғани, Аҳли мўминдин йироқ тутгил мани. Жинсият жозибаси не, англагин, Икки йўл қаршингда тургай: куфру дин. Қўлласанг Ҳомонни, ҳомоний ўзинг, Қўлласанг Мусони, субҳоний ўзинг. Эрса гар руҳингда мавжуд ақлу нафс, Ақл ила нафсинг курашгай басма-бас. Оч кўзингни.ўзни андоқ шайлагил, Маънини сувратга ғолиб айлагил... * * * Сен синиқ бўлким, синиқликда нажот, Сен фақир бўлким, фақирликда ҳаёт. Тоғ маскан эрди маъданларга чин, Пора-пора бўлди кирка зарбидин. Тиғ магар кесгай бўйинни, бу аниқ, Ерда ётган сояни кесгайму тиғ? Гердайиш - ўтдир, оловдир сен учун, Сен ўзингни ўтга отгайсен нечун? Ўқни кўр, ерда хатарсиз ухлагай, Бош кўтарса, бир балога учрагай. Бош кўтарса, унга учрайдир тўсиқ, Ўқ бўлур ул, чорасиз қолганда ўқ. Боқки, манманликда бир нарвон эмиш, Эл чиқиб нарвонга, кўп сарсон эмиш. Улки нодон интилур юксакка, бас, Билмагай, юксакда юксакдир шикаст. Заррадирким, юксалиб сарсон бўлур, Ул магарким ширкати Яздон бўлур. То ўлиб, Ҳақдин тирилмассен яна, Ўзни Ҳақ мулкига шерикман, дема... * * * Тўпланиб неча амирлар келдилар, Ҳам Расулиллоҳга даъво қилдилар. Дедилар: сен ҳам амир, биз ҳам амир, Ол улушни, бизга доғи ҳисса бер. Рози бўлсин барча, сен ҳам рози бўл, Ўзгалар мулкига лекин чўзма қўл... Мустафо деди: мени Ҳақ сайламиш, Мулк бериб, ул амри мутлақ сайламиш. Бул - Муҳаммад Мустафонинг давридир, Бўйсунинг амрига, Оллоҳ амридир... Дедиларким, бизга ҳам - лутфи қазо, Бизга ҳам бермиш амирликни Xудо. Деди: менга мангу давлат берди ул, Бергани сизга муваққат эрди ул. Менга мулк берганда берди бешикаст, Сизга берган мулкига етгай шикаст... Дедиларким, устун эрмассен, амир, Устун эрсанг, бир далилинг бормидир ? Шул замон Ҳақ амри бирлан эсди ел, Бир булут чиқди самога, қуйди сел. Қуйди сел, оқди шаҳарга юз тутиб, Қочдилар мардум ҳама фарёд этиб. Мустафо дедики, вақти имтиҳон, Келди, диллардин таралгайдир гумон. Ул амирлар найзаларни отдилар, Селни тўхтатмоққа чун азм этдилар. Найзасин отди Муҳаммад Мустафо, Найза эрди мўъжизу фармонраво. Найзалар ул жумла сувга ботдилар, Бир сомон чўпдек кўринмай кетдилар. Қолди сув узра Муҳаммад найзаси, Ларзага солмишди сувни ларзаси. Ул туфайли тинди, таққа турди сел, Сўнг шаҳардин бошқа ёққа юрди сел. Ул амирларким бу ишни кўрдилар, Қўрқув ичра бош эгиб, жим турдилар. Мустафога уч киши тан бермади, Ул сеҳргар, ҳам жуҳуд, коҳин эди. Ҳақдин айру давлат эрмишдир заиф, Тангри берган давлатинг бўлгай шариф * * * Бир минора борму оламда нишон, Ки биров мункирни айтгай ҳақ дебон? Борму бир минбарки, бир воиз атай Исмин айтиб, хотирни ёд айлагай? Боқ, кумуш, зар узра кимнинг номлари, То қиёмат ҳақ эрур аҳкомлари. Подшолар номи балким ўзгарур, Мустафонинг номи ўзгармас, турур. Бир кумуш, олтинни кўрсатгил менга, Ки битилмиш номи бир мункир анга... Мўъжиза эрмас фалакда офтоб, Мўъжиза-оламда ул уммул-китоб. Битта сўз олмоққа кимда иқтидор? Ёки сўз қўшмоққа кимнинг ҳадди бор? * * * Борму бир наққош, умр бахш айлагай, Бир ниятни кўзламай, нақш айлагай? Жумла меҳмонларни нақшим гуллари, Хуш этар, деб чайқалур орзулари. Ул чизаркан, дўсту ёрин ёд этар, Кексаю ёшу ялангни шод этар. Кўзагар кўза ясаркан доимо, Сув солишни айламасму муддао? Косагар коса ясаркан ҳар куни, Шунчаки эрмакка айларми уни? Хат битиб хаттот, бекор эрмас фаним, Ки ўқилгай, дейди, бир кун ёзганим. Нақши зоҳир нақши ғойибдин хабар, Сўнгра ғойиб ортидин ғойиб келар. Ортидин келгай учинчи, ғолибо, Сўнгра тўртинчи, ўнинчи, ҳоказо. Бўйлаким, шатранж уйинни эслатур, Ҳар ўйиндин айрича бир фойдадир. Ул ўйиндин мақсад эрди бул ўйин, Бул ўйиндин ўзга истиғно тайин. Не жиҳатлар ичра бордир не жиҳот, Ўйнагайлар то ўйин бўлгунча мот, Аввали иккинчига очқич эди, Бул бирига ул бири босқич эди. Бир ўтиб, иккинчи бица, уч келар, Поя-поя томга етгайсен магар. * * * Ҳақ агарчи бош қимирлатмас сенга, Эътиборин айлагай пайваст сенга. Завқу шавқ кўнглингда қўзғатгай чунон, Оқибат жунбушга тушгай ақлу жон. Сен ақлга хизмат айла, ижтиҳод, Ул сенга йўл кўрсатур - роҳи рашод. Ҳақ агар зоҳирда кўрсатмас ани, Лек улусга айлагай сарвар сени. Ҳақ сенга бергай ажаб сирри ниҳон, Ер ўпар олдингда шул аҳли жаҳон Тошга Ҳақ лутф этди, дилбар бўлди ул, Элга ноёбу азиз зар бўлди ул. Қатра сув ҳам топди ногоҳ лутфи Ҳақ, Бўлди гавҳар, берди тиллога сабақ. Тан магар Ҳақ лутфи бирлан тўлгуси, Ул-да ой янглиғ жоҳонгир бўлгуси. * * * Деди: эй доно, мурувват айлагил, Бир нақл Ҳақ ҳайратидин сўйлагил. Деди: уч юз йил аролиқ дашт аро Тоғ-тоғ қорларни ёғдирди Илоҳ. Ҳар тараф қор эрди андоқ беадад, Ҳар замон етгайди осмондин мадад. Бас чўкар эрди яна тоғ узра тоғ, Сингишиб қаъри заминга бесаноқ. Тоғ уза тоғлар тушар эрди нуқул, Кўк эмас, омбори Ҳақдин эрди ул. Гар мурувват этмасайди бўйла шоҳ, Бизни дўзах ўти айларди адо. Ахди ғофил - тоғ-тоғ қордир басе Ёнмагай то ахди оқил пардаси. Жаҳл қор ёғдирмасайди беҳисоб, Шавқ ўти бирлан ёнарди Кўҳи Қоф. Оташ ул қаҳри Xудодин заррадир, Нобакорни қўрқитувға даррадир. Қаҳри Ҳақники кўрарсен, чун эрур, Лутфи лекин қаҳридин устун эрур. Боқ бу устунлик нечук, эй муҳтарам, Баски кўрдинг остину устунни ҳам. Кўрмасанг, ақлинг магарким паст эмиш, Ақли халқ - хирмони Ҳақдин хас эмиш. * * * Шоҳ Ҳусомиддинки, юлдуз, тоза нур, Бизни бешинчи сафарга бошлаюр. Эй Зиёулҳақ, Ҳусомиддини жон, Эйки устодларга устоди замон, Халқ бу янглиғ пардаларга бурканиб, Бўлмасайди шунчалар тору заиф, Мадҳинг айтиб, мен гуҳар сочгай эдим, Ўзга мақтовларга лаб очгай эдим. Саъвага сингмайди лочин луқмаси, Мой ила сувни қўшармиз хулласи. Ҳайф, зиндонийга айцам мен ани, Аҳли руҳонийга сўйлармен сени. Мақтовингни хушламас аҳли жаҳон, Рози ишқдек дилда сақлармен ниҳон. Мадҳ - таърифдир, магар очмоқ ҳижоб, Мадҳу таърифдин баланддир офтоб. Кунни мақтаб, кимса ўзни мақтагай, Кунни кўрган кўзларим равшан, дегай. Гар қуёшга таъна-дашном эца эр, Кўзларим кўрдир, кўролмас, тийра, дер. Ким ҳасад этгай қуёшга, қўй уни, Гар қуёши бица, ўттайму куни? Офтобни бенишон этгайму ул? Сўндириб, кўздин ниҳон этгаиму ул? Шуъласин этгайму ёхуд зарра кам? Жилдирарму ўрнидин ё зарра ҳам? Бас, буюкларга ҳасад этгай киши, Бир ҳалокат чоҳига кетгай киши... * * * Сен замон ичра Xалилдирсен ҳануз, Йўлтўсар тўрт қушни ушла, бошин уз. Ҳар бири оқилга сўйлаб нақлини, Худди қузғундек чўқийдир ақлини. Тандаги тўрт хўй - Xалилнинг қушлари, Кес уларни, айла жонингдин нари. Эй Xалил, қушларни сўйла рўй рост, Боғу банддин эт оёқларни халос. Кул ўзингсен, бошқалар жузвинг сенинг Еч оёқларни, оёқлар ҳам сенинг, Жумла олам руҳзор бўлгай сенга, Неча минг лашкар савор бўлгай сенга. Шул бадан эрмиш мақоми тўрт хў, Феълу хўйинг тўрт қушдир, фитнажў. Ҳалққа гар истар эсанг умри абад, Тўртта шумнинг бошини уз беғалат. Сўнг тирилтиргил-да, бергил болу тар, Келмагай токи улардин бир зарар. Маънавий тўрт қушки, маъшум, роҳзан, Халқ дилу жонида тутмишлар ватан. Баски диллар шоҳидирсен, соҳиби, Баски сен Ҳақнинг халифи, ноиби. Тўртта қушнинг бошини узгил басе, Жумла халқнинг умрини чўзгил басе. Чун улар ғоздир, товус, зоғу, хўроз, Нафс аро ҳар лаҳза бергайлар овоз. Ғоз - ҳисдирким, хўроз - шаҳват эрур, Гар товус - жоҳ эрса, зоғ - ният эрур. Зоғ истар, ўлмаса ҳеч, турса боз, Ул тамаҳ айлайди чун умри дароз. Ғоз ҳирским, титкилар ерни нуқул, Ҳўл-қуруқ ҳар неки топгай, ютгай ул. Бир замон осуда турмас ул томоқ, Билгани ҳар лаҳза ютмоқ, ямламоқ. Худди бир яғмочидек юргай фақат, Ўз жиғилдонини тўлдиргай фақат. Айру этмас, ҳар неким яхши-ёмон, Дуру гавҳарму, нўхатму, ямлабон. Келмагай ногоҳ рақиб, деб кўзи лўқ, Халтага жойлар ҳама ҳўлу қуруқ... * * * Гул куларму йиғламас эрса булут? Йиғламас эрса гўдаклар, қайда сут? Ёш гўдаклар ҳам билур йўлу тарийқ, Йиғлагайлар, истабон меҳру шафиқ. Дояларнинг дояси ҳам ул атай, Йиғламас эрсанг, сенга сут бермагай. Деди: йиғланг тавба айлаб, зор-зор, То мурувват айлагай Парвардигор. Офтоб нури, булутнинг ёши ул, Муҳташам оламнинг икки тоши ул. Бўлмасайди ёмғиру офтоби, бас, Ошкор бўлгаймиди жисму араз ? Бўлмасайди бул иковлон муттасил, Қайда эрди бул таманно тўрт фасл? Офтоб балқиб, булутлар йиғлашар, Атру анбарга чўмиб, олам яшар. Сен-да порлатгил ақл офтобини, Сенда сочгил кўзларинг селобини. Яхшидир гар кўзларингда нам бўлур, Кўп ема, чун кўзда ёшинг кам бўлур. Нон ила япроқ ёзар тан яшнабон, Жон бутоғинг сарғайиб, бўлгай хазон. Танга озиқ жонга бўлгайму тирак, Ул бири деб бул бирин кесмоқ керак. Хайру эҳсон қил, камайсин барги тан, Токи кўнглинг ичра гул очсин чаман... * * * Биз-да қозийи қазо даҳлизида, Ўлтирибмиз бир бало орзусида. Балли, деб айтдик, демак, бул-имтиҳон Феълу сўз барча гувоҳликдир тамом. Ўлтирибмиз саҳни даҳлизда нуқул, Муддао асли гувоҳлик эрди ул. Тобакай даҳлизда қолгунг, эй гувоҳ, Айлагил зикри шаҳодат жон аро. Бунда келмишсен шаҳодат бергани, Чорламишлар чин гувоҳликка сени. Ўлтирарсен ўзни ташвишга кўмиб, Қўлларинг боғлаб, лабингни чирт юмиб. То гувоҳлик бермагунча, англаб ол, Ушбу даҳлиздан қутулмоғинг маҳол. Бир нафаслик ишга кўнгил бузма кўп, Қисқа бир ишдирки, бундоқ чўзма кўп. Иста юз йил, истагил бир онда ул, Бир йўла топшир омонатни, қугул... * * * Бул намозу рўзаву ҳажжу жиҳод, Бир гувоҳликдир, далили эътиқод. Бул закоту ҳадяву тарки ҳасад, Нуру иймонингни кўрсатгай фақат. Суфра ёзмоқ, ошу об, нону намак, Эй азизлар, сизга биз дўстмиз, демак. Армуғонлар бирла дилкашлик эрур, Бул далилким, ўртада хушлик эрур. Ҳар кишиким зоҳир этгайдир фусун, Кўнглида бир дурру гавҳар бор учун. Гавҳарнинг бор эрса тақво ё сахо, Рўза тутмоғинг, закотингдир гувоҳ. Рўза дер: кечди ҳалолдин ул магар, Бас, ҳаромга энди солгайму назар? Дер закот: ўз молин эҳсон этди қул, Ўзгалар молига кўз солгайму ул? * * * Сувки турғун эрса, бас, ул айнигай, Бўйла сувни ичса, кўнгил айнигай. Ҳақ савоб баҳрига ирғштай яна, Лутфи бирлан сувни сув этгай яна. Бир йил ўтгач, ул яна маъвосида, Қайда эрдинг? Эзгулик дарёсида. Булғаниб эрдим, етишдим пок бўлиб, Янги тўн кийдим, маконим хок бўлиб. Эйки иркитлар, келинг бул ёққаким, Покламоқ - Ҳақдин етишган одатим. Ҳар балодин поклагувчи дер мени, Ифрит эрсанг гар, малак этгум сени. Булғанар бўлсам магар, кетгум яна, Тозалик дарёсига етгум яна. Эски, кир ҳирқамни ечгаймен дағи, Янги, тоза тўнни бичгаймен дағи. Бўйла бил Ҳақни ва Ҳақнинг ҳамдамин Олам ородир Раббул оламин... * * * Эй Xудойи беназир, исор қил, Ҳақ сўзингни ҳар нафас такрор қил. Тут қулоқдин, сол ироданг азмига, Бизни етказгил азизлар базмига. Чун насиб этдинг шаробинг бўйидин, Бенасиб этма сира, эй Рабби дин. Гар аёлдир ёки эркак, ҳар замон, Ризқини бергувчисен, эй меҳрибон. Эй дуо этмай этувчи мустажоб, Сен сабаб кўнгиллар ичра офтоб... * * * Ақлу идрок ҳам малакдек ҳар сабоҳ, Лавҳи Маҳфуз сўзидин олгай сабоқ. Сен адамда бўйла таҳрирларни кўр, Ҳар сўзи савдойиларни гангитур. Ул бирига боқки, бир андишада, Ахтарур ганжи ниҳон ҳар гўшада. Бошқаси кўнглида андоқ бир шукуҳ, Тоғда маъданларни топсам, дейди у. Ўзгаси фикри, хаёли ўзгадир, Денгиз остига тушиб, излайди дур. Ул бири роҳиб, ибодатхонада, Бул бири деҳқон, зироатхонада. Йўлтўсар айлайди қочмоқни хаёл, Дору дармонларни ўйлар хастаҳол. Чодир ичра гар парихондир бири, Кўкда юлдузлар-ла сайрондир бири. Мухталиф эрмиш амаллар, не ажаб, Ичдаги рангин хаёллардир сабаб. Ул бирига бул бири ҳайрон эмиш, Бул бирини ул бири нодон демиш... * * * Ўзни овловчи жаҳонда эрта-кеч, Биз каби ахмоғу нодон борму ҳеч? Даҳр аро чун тўнғиз овлайдир авом, Заҳмати кўпдир, ўзи буткул ҳаром. Овласанг, шнқ овла шу дунёда, бас, Лекин ул дому тузоқни хушламас. Истасанг етмоқ муҳаббат жомига, Қўй тузоғингни, ўзинг туш домига. Ишқ шивирлайдир қулоғимга нуқул; Сайд бўлиш сайёд бўлишдин яхшидир Мен демасменким, ўзингга ғарра бўл, Қўй қуёшликни, жаҳонда зарра бўл. Эшигим маскан тутиб, фарзона бўл, Шам дема сен ўзни, бир парвона бўл. Бўйлаким еткай дилингга зиндалик, Подшоликка етаклар бандалик... * * * Сўрди дарвеш ўзга дарвешданки, ҳайт, Ҳазрати Оллоҳни сен кўрдингми, айт... Деди: кўрдим Ҳақни бечун, баҳри ҳол, Мухтасар васфини сўйлар шу мисол: Сўл қўли ёқда олов, озар эди, Ўнг қўли ёқда суви Кавсар эди. Сўл қўли ёқда жаҳонсўз оташи, Ўнг қўли ёқда зилоли, дилкаши. Бир гуруҳ чўзмиш эди оташга даст, Бир гуруҳ ирмоқ бўйида шоду маст. Лек ўйин эрди бу ҳар соат сайин, Бахтлию бадбахтни мот этган ўйин... Ҳар киши оташга киргайдир ҳамон, Бош чиқаргай эрди сувдин шул замон. Ҳар кишиким сувга шўнғиб, жо эди, Шул замон оташ аро пайдо эди. Ўнг тарафда сувга киргайдир киши, Сўлда оташ ичра тургайдир киши. Сўл тарафда ўтга кирса одаме, Ўнг тараф, сув ичра эрди шул даме. Бул буюк асрорни ҳар ким билмади, Шул сабабдин ўтга ҳар ким кирмади. Қай кишининг очса бахт-иқболи гул, Сувгамас, оташга киргай эрди ул. Қўлдаги нақдини маъбуд этди халқ, Алданиб, чун ўзни нобуд этди халқ. Саф чекиб, ўтдин қочиб, асру хароб, Сув сари бормоққа этгайлар шитоб. Бош кўтаргайлар оловдин сўнг улар, Эътиборул-еътибор, эй бехабар... Қичқирар оташки, эй нодону гўл, Оташ эрмас, чашмадирмен, мавжи мўл Мендадир кўзбоқчилик, сеҳри ниҳон, Кел, оловдин сенга етмайдир зиён... Эй Xалил, йўқ бунда оташ, дуд магар, Кўрганинг ул ҳийлайи Намруд магар. Сен Xалили Ҳақ эсанг, фарзонасен, Оташинг сувдир, ўзинг парвонасен. Жони парвона фақат солгай нидо: Бир эмас, юз минг қанотим бўлса, оҳ. Ёндирардим мен уларни беомон, Кўнгли кўрлар токи кўрсинлар, дебон. Раҳм этар жоҳил шу жоним ҳолига, Мен ачингаймен унинг аҳволига... * * * Жон берар эрди ити, унга қараб, Вой, итим, дерди-да йиғларди араб. Бир тиланчи сўрдиким, эй бағри хун, Сўйлагил, бул оҳу фарёдинг нечун? Дедиким, содиқ итим бор эрди, ҳай, Жон берар йўл узра бундоқ, не қилай? Кундуз овчим, кечалар соқчим эди, Ўғрилар йўлига пойлоқчим эди. Сўрди: етмишму магар заҳму зиён? Дедиким, очликдин ўлгайдир ҳамон. Деди: сабр айла машаққатларга, бас, Лутфи Оллоҳдин етишгайдир эваз. Сўрди сўнгра: хуржунингда, эй хўжам, Не эмишдир, қаппайибдир мунча ҳам. Дедиким, йўл озиғим бул, не эмиш, Нону гўшт бирлан яна анво емиш. Итга ҳам берсанг-чи андин бир адад? Деди: йўқдир менда лутфу марҳамат. Йўлда пулсиз, ақчасиз келмайди нон, Кўздаги ёшим текиндир, ройгон. Деди: эй бошингга тупроқ, ҳўппа меш, Нон сенга кўз ёшидин авло эмиш... * * * Сен оёққа боқ, қанотга боқма, ҳай, То ёмон кўзлар оёқдин олмагай. Тоғни силкитгай ёмон кўз таъзийқи, "Юзлиқу"ни ол-да, Қуръондин ўқи. Ул Муҳаммад ҳам жаҳонда тоғ эди, Қуп-қуруқ йўл узра тойди, мункиди. Бир нафас қолди таажжуб ичра ул, Дедиким, эрмас магар беҳуда бул. Келди оят шунда, огоҳ айлади, Бул-ёмон кўз касридир, деб сўйлади. Сендин ўзга бўлса, ло бўлгай эди, Ул ёмон кўздин фано бўлгай эди. Исматим етди ҳимоят айлабон, Тойганинг эрди фалокатдин нишон. Ибрат ол тоғ ҳолидин, эй майда чўп, Сен ўзингни элга кўз-кўз этма кўп... * * * Эй Расулиллоҳ, одамлар бор чунон, Кўз била калхатни ўлдиргай ҳамон. Кўз била ҳаттоки шерни тиғлагай, Тиғланиб кўздин, арслон йиғлагай. Тевага ташлаб нигоҳин бир ҳумом, Ортидин сўнгра юборгайдир ғулом. Ёғидин келтур, дегай, ош этгулик, Қул кўрар ул тевани йўл узра мук. Пойгада отлардин ўзгай эрди то, Хасталик боис бўлиб, бошдин жудо. Шум ҳасад боис бўлиб бешубҳа-шак, Тўғри эрмас, эгри айлангай фалак. Сув ниҳон эрса, чиғирдир ошкор, Лек чиғир тортишда сувдир эътибор. Ҳар ёмон кўзнинг даъвоси яхши кўз, Ҳар хунук кўзнинг балоси яхши кўз. Яхши кўзлар лутфу раҳматдин келур, Лек ёмон кўз қаҳру лаънатдин келур... * * * Кўрмагунча то Мусонинг морини, Чин дегайлар жодугарлар корини. Қушки асло ичмамиш оби зилол, Шўр, тахир сувларга ургай парру бол. Зидни зид ёнида билгайсен, аё, Дардки келгай, унга изларсен даво. Ложарам, дунё муқаддам келди, бас, Токи билгайсен ўшал қадри Аласт. Бул жаҳондин ул жаҳонга қайтасен, Ул шукур уйида шукрон айтасен: Унда тупроқларни мен сочдим неча, Бул жаҳони покдин қочдим неча. Эй дариғо, кошки олдинроқ ажал - Келса, чекмасдим азобим мунчалар... * * * Эйки, бундоқ айлаган тупроқни зар, Эйки, тупроқдин яратган Булбашар. Гар ишинг - табдилу аъёну ато, Қилмишим - янглиш, унутмоқлик, хато Янглишу нисъёним олгил, бер билим, Мен ғазабдирмен, бағишла сабру ҳилм. Эй тахир тупроқни чун нон айлаган, Эй ўлик нонларни сўнг жон айлаган. Эйки, ҳайрон жонни раҳбар айлаган, Эйки, йўл билмасни сарвар айлаган. Бўйлаким, ердин яратдинг осмон, Ерда юлдузларни ҳам этдинг аён. Кимки топгай даҳр аро оби ҳаёт, Кўз очирмай, унга етгайдир мамот. Дил кўзи-ла ким назарни бургуси, Ҳар замон бир турфа савдо кўргуси. Тан либосиким, бу янглиғ сир эрур, Танни тан этган ўшал иксир эрур... * * * Кўзни кўрмас айласа, шўр айлагай, Сувки шўрдир, кўзни ул кўр айлагай. Кўнгли кўрдир аҳли дунё ул сабаб, Ҳақни кўрмаслар шу обу гил сабаб. Йўқса гар оби ҳаётинг чун зилол, Сен ўшал шўр сувни ич, кўрликни ол. Бўйла ҳолатда бақо истаб тўла, Занжидек шодсен қаро юзлик била. Занжига не ул қаролик, ганжидир, Чун азалдин ул қародир, занжидир, Улки ул кўрку сафолик излагай, Юз қаро бўлса, тадорик излагай. Гар учар қуш ерда, учмасдан қолур, Ғуссаву дарду аламдин дод солур. Уй қуши юргай заминда йўрғалаб, Дону сувни уйда этгайдир талаб. Ул азалдин соҳиби парвоз эмиш, Бул азалдин сусту бепарвоз эмиш... * * * Овлади оҳуни бир сайёд, кейин, Судради оғилга ҳеч раҳм этмайин. Кўп эди оғилда эшшак, мол-ҳўкиз, Қолди ул оғилда оҳу чорасиз. Қўрқув ичра ўзни урди ҳар томон, Тунда сайёд солди охурга сомон. Хўкизу эшшак сомонни ердилар, Бул сомонмас, шаҳду шаккар, дердилар. Ҳар тараф ўзни урарди оҳужон, Чанг-ғубордин юз бурарди оҳужон. Кимки ножинс бирла ҳамдам бўлгуси, Тонг эмаским, ул тириклай ўлгуси... * * * Юз саноч олтинни тўксанг, эй ғани, Ҳақ дегайким, топганинг кўнгил қани? Рози эрса гар кўнгил, мен розимен, Юз ўгирса сендин ул, норозимен. Сенгамас, кўз ташлагум кўнглингга мен, Туҳфа айлаб, келтир остонамга сен. Сенга кўнгилдир нечук, мен ҳам чунон, Оналарнинг пойи остида - жинон. Элга ота-она эрмишдир кўнгил, Бахтлидир кўнгилни кўрган кимса ул. Сенга келтирдим, дегайсен, дилни ман, Ул дегайким, бўйла диллар не писанд. Қутби олам бўлгудек кўнгил керак, Жони одам бўлгудек кўнгил керак. Бир кўнгилдирким, мусаффо, беназир, Унга ул султони олам мунтазир... * * * Деди Иблиским, аё Раззоқи тоқ, Бер менга инсонни овлашга тузоқ. Сийму зар берди, бедовлар рангба-ранг, Деди: этгай бу халойиқни гаранг. Яхшидир, деди лаин, кўргач ани, Юз буриб, бужмайтди лекин афтини. Сўнг дуру гавҳар ва маъданларки, хуш, Берди Ҳақ Иблисга, чун олгувчи ҳуш. Деди: ол ушбу тузоқни, эй лаин, Дедиким, бер менга бундан яхшисин. Мой, асал, ҳалвою шарбат берди Ҳақ, Зар, ипак тўн, яъни, хилъат берди Ҳақ. Деди: ё Раб, яхшироғин бер атай, Токи инсонларни боғлаб, банд этай. Сен ила маст эрларингким бор абад, Ул тугун, боғларни узсинлар фақат. Ул тузоқ инсонни таслим айласин, Мард ила номардни ажрим айласин. Бир тузоқ бер ўзга, эй султони тахт, Токи инсон ақлини эцин карахт. Олдига чангу шаробни қўйди бот, Сал кулимсаб қўйди Иблис, жилла шод. Сўнг азал излолидин берди хабар, Фитна дарёсин, деди, ул чайқатар. Деди: Мусо эрди сенга банда, қул, Денгиз ортини қўпормиш эрди ул. Тирқираб сув, бир-бирин йиқмиш эди, Лой-ғуборлар сув уза чиқмиш эди. Шунда Ҳақ кўрсатди хотин ҳуснини, Эр кишининг ақлин олгай, сабрини. Қарс уриб, Иблис ўйинга тушди шод, Деди: бергил, ҳосил ўлгайдир мурод. Кўрди ул кўзларки эрди нурхумор, Бир боқиб, ақлу хирад ҳам беқарор. Кўрди ул юзларки нақ кундай эди, Шуъласи дилларни куйдиргай эди. Чеҳраву хол, қошу лабларким, ақиқ Шуълаи Ҳақдек гўзал эрди, ёниқ. Ғамзаву нозларга бир кўз ташлади, Чарх уриб, рақс айламоққа бошлади... * * * Сажда этмишди малак ҳам ҳуснига. Аста-аста етди барҳам ҳуснига. Одамий оҳ чекди бунга, Ҳақ деди: Кўп умр кўрдинг, гуноҳинг шул эди. Жабраил тутди башарни, судрабон, Чиқ, деди, хушлик диёридин ҳамон. Сўрди: иззат эрди, не излол бул? Бул адолатдир, деди, лутф эрди ул. Дедиким, ҳой, сажда этмишдинг ҳама, Энди жаннатдин бу қувмоғинг нима? Бор либосимдин айирди имтиҳон, Бир оғочдирмен магар, баргим хазон. Юзларимки, рашк этарди ой анга. Кексайиб, бужмайди, энди вой менга. Бошда сочим ҳурпайиб, кўркам эди, Тос бўлиб, битди, тўкидди, қолмади Қоматим ҳам найза эрдиким, синон, Букчайиб қолдим, нетай, қаддим камон. Лола рангим заъфарон бўлди бугун, Шер кучим битди, тамом бўлди бугун. Паҳлавонни ҳам йиқардим ул куни, Энди бир эплаб юритгайлар мени. Бул бари - жонимга йўлдош йўлчидир, Ҳар бири - менга ўлимдин элчидир... * * * Бул гуруҳга сўзлаган ахмоқ эмиш, Тоғу тошдин кўнгил ахтармоқ эмиш. Тоғу тошдин кимса кўнгил изламас, Фаҳму забт, маънийи мушкул изламас. Ҳар не айцанг, қайтариб сўйлар ҳамон, Қайтариб сўйлар, мазах этгансимон. Қайдадир ул, қавми пайғом қайдадир? Қайдаву жонсиз жисм, жон қайдадир? Бер вале бойлик ва хотиндин хабар, Ер ўпиб, қаршингда тургайдир улар. Бир гўзал бордир, десанг, тинглар ҳама, Сенга муштоқдир, десанг, англар ҳама. Лек баён эцанг Xудо пайғомини, Ўртага кўйсанг Xудонинг номини. Бойлама кўнгил фано дунёсига, Бор, десанг, Ҳақнинг бақо дунёсига. Айлагайлар қонингу жонинга қасд, Ишлари дину диёнатдин эмас... * * * Эй Xудойи қуту тамкину сабот, Бесаботдир халқ, ўзинг бергил нажот. Шул қийин ишда мададкор бўл, қараш, Бетийиқ нафсларга инсоф айла бахш. Сабру бардош бер, мунаввар айлагин, Шумният сувратчилардин асрагин. Сен ҳасаддин асра элни, эй Карим, Бўлмагайлар токи шайтони ражим. Эл ҳама ўткинчи ул молу жасад, Касридин бир-бирга этгайлар ҳасад... * * * Воҳки, бир ошиқ очиб дил дафтарин, Ёрига айтар эди хизматларин. Сен учун ундоғу бундоқ бўлди кор, Найзаву ўкдарга бўлдим мен дучор. Кетди молим, кетди қувват, кетди ном, Баски, ишқингда адодирмен тамом. Тонг отиб, кўнглимни хандон кўрмадим, Кун ботиб, ўзни беармон кўрмадим. Ҳар неким чекмишди ул аччиқ-тахир, Сўйлар эрди дона-дона, бирма-бир. Ёрига миннат қилиб айтмасди ул, Ишқига сўйларди балки юз далил. Улки оқилдир, ишорат унга бас, Улки ошиқдир, қаноат айламас. Сўзни такрорлар-да, такрорлар ёниқ, Сув ичаркан, сувга қонгайму балиқ? Бир эмас, юз карра сўйлар, ўйлаким, Сўнггида сўйлар магарким, не дедим? Ул ёнар оташда, аммо билмагай, Шам каби оташлар ичра йиғлагай... Айтганинг ростдир, деди, маъшуқа, бас, Энди мен сўйлай, эшитгил бир нафас. Этганинг бир зарра, андин ўтмадинг, Не эмиш шнқ амри, ижро этмадинг. Не эмиш ишқ асли, деб сўрди бу дам, Дедиким, ўлмоқдир ул, бўлмоқ адам. Лек тирикдирсен ҳамон, ҳар не десанг, Ёрни деб жонингни бер жонбоз эсанг. Шул замон ётди, кулиб жон берди ул, Ки чамандин шоду хандон кечди гул. Бўйла бўлди ишқу ошиқ белгиси, Қолди лекин шоду хандон кулгуси... * * * Муфтидин сўрди биров: айлаб намоз, Гар намозхон йиғласа, чекса овоз, Ул намози бузғуну ботилмидир? Ё магарким жоизу комилмидир? Деди муфтий: кўнглида не кўрди ул, Нега йиғлар, боисин билмоқ зарур. Кўнгли ичра кўрди неларни ниҳон? Не сабабдин бўлди кўз ёши равон? Ўзга оламни кўриб ул пурниёз, Йиғласа, жоизу комилдир намоз. Боиси дарду мусибат эрса, бас, Ип узилмиш, чархига етмиш шикаст.. * * * Раҳму шафқат сўрма тиғдин, эй ғани, Найзани тутгувчи шоҳдин сўр ани. Найзага ёлборма, ҳой, не эрмиш ул? Найза подшоҳ илкида тутқун эрур. Ул эмиш санъатда - Озар, мен - санам, Не ясар бўлса, ўшалдирмен ҳамон. Соғар айлар бўлса ул, соғар ўзим, Ханжар айлар бўлса ул, ханжар ўзим. Чашма эца, мен оқармен сув бўлиб, Оташ эца, товланиб, ёғду бўлиб. Ёмғир айлар бўлса, мен хирмон бўлай, Ўқ этар бўлса, баданга санчилай. Гар илон эца, заҳар солгум ёмон, Дўсту ёр эца, анисмен, меҳрибон. Икки бармоқ измида мен бир қалам, Ҳар нечук амр эца, ижро айларам... * * * Жонни шум чиркин томоқдин қутқариб, Олсангу еца сенга ризқи шариф, Сингадир, ҳар қанча ейдирсен, бари, Енгилу поксен, ҳафифсен чун пари. На ачиб, меъдангда бир оғриқ бўлур, На шишиб, қорнингда бир санчиқ бўлур. Оз есанг, феълу хўйинг бўлгай ёмон, Кўп есанг, меъданг бузилгайдир ҳамон. Гар таомуллоҳ есанг-чи, унда сен, Ўйлаким, денгизда сузган кемасен. Рўзада сабру қаноат ичра тур, Бўл мудом қути Xудога мунтазир. Чунки ул Оллоҳи соҳиб марҳамат, Интизорлар оҳини тинглар фақат. Тўқ киши овқат сари боққайму ҳеч, Эрта келгайму таоминг ёки кеч. Бенаво эрса, емишни кўзлагай, Оч қолиб, бир бурда нонни излагай. Интизорлик чекмаса, додим сенга, Етмиш икки ризқи етмайдир анга. Эй ўрил, ал-интизор, ал-интизор, Кут ўшал кўк суфрасини зор-зор. Интизор, оч кимса бир кун тўқ бўлур, Сочгуси давлат қуёши унга нур. Оз еса меҳмон агар сақлаб киром, Келтирур мезбон таом узра таом. Зиқнадир лек баъзи дарвеши лаим, Чин саховатпеша Раззоқи карим. Тоғ каби бошинг кўтаргил кўкка то, Субҳидамлар сенга сочсинлар зиё. Чўққилар ҳам кўкка бош ургай фақат, Офтоб, деб йўлга термулгай фақат... * * * Жаҳд қил, тошликни камроқ айлагил, Тошни сен лаъл айла, порлоқ айлагил. Сабру бардош айла азму жазм аро, Дамба-дам кўргил фано ичра бақо. Тош сифотинг бўйла кам-кам бўлгуси, Лаъли васфинг масту маҳкам бўлгуси. Васфи дунё тарк этиб жисмингни бот, Бўлгуси бошингда сархушлик зиёд. Тинглагувчи бир қулоқ бўл сен тайин, Лаъли ноб таққил қулоғингга кейин. Қаз қудуқдек шул тани хокийни сен, Бир куни оби ҳаётга етгасен. Гар Xудодан жазба еца ярқираб, Қазмасанг-да сув отилгай шарқираб. Сен қаноат этма бунга, қил хавас, Андак-андак ишга туш, тупроқни қаз. Кимки ранж кўргай, етар сарватга ул, Кимки жаҳд этгай, етар давлатга ул. Деди Пайғамбар: намозга турганинг, Тангрининг дарвозасини урганинг. Ҳар кишиким ул эшикни ургуси, Давлати бир кун муяссар бўлгуси... * * * Мен билармен кимлигимни, ул билур, Айбларимни пардалаб ёпгувчи ул. Бошда Иблис эрди устоз менга, бас, Сўнгра ул бўлди қошимда хору хас. Кўрди Ҳақ, кўрмасга олди, айтмади, Этмади расво, юзим сарғайтмади. Боз, раҳмат бирла тикди пўстиним? Тавба берди, ўйлаким жондек ширин. Ҳар не қилдим, қилмаган этди ҳисоб, Этмаган тоатларим бўлди савоб. Бўйла сарву савсаним озод этиб, Бўйла бахту давлатим обод этиб, Ёзди номимни асл деб, покравиш, Дўзахий эрдим, насиб этди биҳишт. Оҳ, дедим, ип бўлди ул оҳим менинг, Қолди тубанларда ул чоҳим менинг. Ипга чирмашдим, мана, эркин бўлиб, Ўлтирибмен шод бўлиб, дуркун бўлиб. Тийра чоҳ тубида эрдим мен забун, Энди-чи, оламга сиғмасмен бугун. Офаринлар сенга, эй қодир Xудо, Ногаҳон этдинг мени ғамдин жудо. Бошда ҳар тола туким бўлса забон, Етмагай шукрингни этмоққа баён... * * * Бир киши урди эшикка ўзини, Заъфарон этмишди қўрқув юзини. Сўрди уй соҳиби: не бўлди, бахайр, Қалтирайдирсен теракшшг баргидай? Ким сени қувди, магар кимдин қочиб, Бизга кирдинг ранги рўйинг қум учиб? Деди: шоҳнинг эрмаги деб бул замон, Қайда этттптак эрса, тутгайлар ҳамон. Кулди уй соҳиби, деди: муҳтарам, Эшшак эрмассан-ку, сенга бу не ғам? Деди: ҳеч гапмас улар айлаб жадал, Эшшак ўрнида мени ҳам туцалар. Бўйла бу ишга киришганларки, бас, Эшшагу инсон уларга айрумас... Бетамизлар элга раҳбар бўлмасин, Эшшак ўрнига тутарлар эгасин. Ўзгадир лек шаҳримизда шоҳимиз, Дардимиздан ҳар нафас огоҳимиз. Одамо, эшшакқувардин қўрқмагил, Эшшак эрмассен, алардин қўрқмагил. Тўлди тўртинчи фалак нурингга, бас, Ҳошакаллоҳ, масканинг охур эмас. Аслида чарх узра, юлдуз узрасен, Гарчи бир кенгаш или охурдасен. Мири охур ўзга, эшшак ўзга, ҳай, Барча охур аҳли эшшак бўлмагай. Сўйладинг эшшакни шунча, шартмидир, Энди сен гулдин, гулистондин гапир. Ё анорлардин, турунжу олмадин, Дилраболардин, шаробдин, ишвадин. Мавжлари гавҳар ўшал денгизни айт, Сўзга лаб очса магар, тенгсизни айт. Ёки ул қушларни айт, гулчин эрур, Тухми зарриндир ва ё сиймин эрур. Сўйла лочинларни, какликлар билан, Гоҳи паст парвоз этурлар, гоҳ баланд. Неча нарвонлар жаҳон ичра ниҳон, Поя-поя юксалур то - осмон. Ҳар гуруҳнинг нарвони ўзгадир, Ҳар равишнинг осмони ўзгадир... * * * Дедиким, кўнгил уйи хилват эрур, Унда бир бегона йўқ, жаннат эрур. Ишқи Ҳақдин ўзга дилда ёр йўқ. Ёди Ҳақдин ўзга бир дилдор йўқ. Мен супурдим ҳар не бордир неку бад , Дил уйим тўлдирди ул ишқи Аҳад. Ҳар не кўрсам унда гар ғайри Xудо, Мендин эрмас ул, магар акси гадо. Гар кўрарсен сувда ҳурмо аксини, Сувдамас, соҳилда кўргил аслини. Суврати гарчи ариқда, сувдадир, Соҳиби суврат вале соҳилдадир. Истасанг оби зилолдин файзу қут, Танда оққан ул ариқни тоза тут. Гар ариқдин хору хасликлар кетар, Сен амин бўлгилки, юзлар акс этар. Сув ила лойдир танинг ул, не яна? Лой била оби зилолинг булғама. Сен емак-ичмак ва уйқу бирла банд, Сув уза тупроқ сочарсен дамба-дам... * * * Дилмидир ул, бўлмаса нур дил аро, Руҳдин айру танни тупроқ бил, қаро. Нури жондин айру қандил не эмиш? Қандил эрмас ул, қўлланса бир идиш. Гар идишларда саноқ бор, эътидод, Лек оловларда саноқ йўқ, иттиҳод. Олти қандил нур сочарлар ярқираб, Лек уларнинг нурини бўлмас санаб. Ул жуҳуд, мушрик кўрар қандилни тек, Аҳли мўмин бир кўрарлар нурни лек. Нурдамас, қандилда кўрса руҳни, Икки кўргай Шис бирлан Нуҳни. Ул ариқ эрмишки, сув жавлони бор, Одамий улдирки, танда жони бор. Улки чин одам эмас, суврат эрур, Гар жаҳонда нону шаҳват деб ўлур... * * * Ул бири бозор кезарди кундузи, Қўлда шамди, кўнглида ишқи, сўзи. Билфузул сўрди баногоҳ: эй фалон, Не тиларсен ул дўкондин бул дўкон? Нени изларсен дўконларга боқиб, Куппа-кундузда бунингдек шам ёқиб? Деди: излармен анингдек одамий, Ки тирик бўлсин ҳаётда ҳар дами. Бормикин ҳеч? Деди: эй донойи ҳур Кам эмас, бозор тўла одам эрур. Дедиким, мен икки йўллик жаддада Бир сабрли мардни истармен жуда. Қаҳру шаҳват чоғи то эр бўлсин ул, Кўйма-кўй овора, излармен нуқул. Бормикин дунё ичинда бўйласи, Бўлса гар, жонимни айлай садқаси... * * * Ўғри миршабга деди: эй подшо, Ҳар не қилдим, эрди ул ҳукми Xудо. Деди: миршаб: ҳар не айлармен, жигар, Ул-да менга ҳукми Оллоҳдир магар. Бир туруп олса дўкондин бир киши,ъ Десаким гар, бу - Xудонинг хоҳиши. Мушт урарсен бошига, эй бесабақ, , Ўрнига қўйгилки, бул ҳам ҳукми Ҳақ. * * * Бир кўкат деб бўйла эцанг, эй фузул, Бўйла узринг этмагай баққол қабул. Бўйла узрим бор, дея ўиланма кўп, Аждаҳонинг бошидин айланма кўп. Бўйла узрим бор, десанг эй соддадил, Молу жонинг барчаси қолгай сабил... * * * Бир киши эрди дарахтнинг устида, Силкитиб, мева қоқарди пастига. Келди боғбон, деди: эй бузғун амал, Не қилурсен, ҳай? Xудойимдин уял. Дедиким: мен-банда, бул-боғи Xудо, Мевасин ерман, Xудойимдин ато. Кўр-кўрона сен маломат айлама, Қўй бу очкўзликни, одат айлама. Деди: ҳой, Айбак, кетур арқонни сен, То бу дам олсин жавобин Бул-Ҳасан. Ўғрини тутди, дарахтга боғлади, Урди андоқким, туйиб, тўқмоқлади. Ўғри ул қичқирди: инсофинг қани? Бегуноҳдин ўлдирарсен бандани. Деди боғбон: мен - Xудонинг бандаси, Ушбу калтаклар-Худонинг зарбаси... Неча нодон дедилар Мажнунга, бас, Лайли ҳусни ортиғу чандон эмас. Шаҳримизда неча минглаб дилрабо, Андин ортиқдир магарким ҳусн аро. Деди: суврат-кўза, май эрмиш ҳусн, Тангри менга май тутар ул кўзадин. Сизга цирка, менга май сунгай басе, Ул сабабдин сизга хушмас кўзаси. Бир идишдин ул Xудойи аззи жал, Ҳам заҳар қуйгай-да, ҳам қуйгай асал. Кўзани кўрдинг ва лекин ул шароб, Сенга пинҳон эрди, тутмишди ҳижоб. Чунки ҳар кимга кўринмас завқи жон, Кўрсатур ёлғиз яқинларга нишон... * * * Бахтлидир ул кимса, эҳсон айламиш, Борини бир дўстга қурбон айламиш. Фанга чун ошуфта эрмиш ул мудом, Умрини шу йўлда этмишдир тамом. Мағрибу машриқда ҳам шундоқ бўлур, Ошиқ ўлгай, балки маъшуқ ҳам ўлур. Илму фан деб ўлса, муқбил оти бор, Бу ўлимда юз тириклик тоти бор. Ошиғу маъшуқлик этгайдир давом, Икки оламда уларга яхши ном... * * * Мен мисоли ёсумандирмен ҳамон, Бош эгармен ул томону бул томон. Қолмамиш кўнглимда чун уммиду хавф, Худди толдек солланурмен ҳар тараф. Чайқалурмен, шохларим ларзон бўлиб, Елда мажнунтол каби рақсон бўлиб. Улки май бирлан топар хушлик, карам, Бўйла бир хушликни билсин қайданам? Анбиёга бўйла хушлик келди паст, Жонлари Ҳак, шавқи бирлан эрди маст. Ўйлаким хушликни кўргандин кейин Бўйла хушликлар уларга бир ўйин. Улки ул маҳбубга маҳрам эрта-кеч, Мурдага эмди қучоқ очгайму ҳеч? * * * Ёрдин лутфу карамлар келса, хуш, Лутфи олдида наботинг не эмиш? Қатра лутфи томса денгизга магар, Тонг эмас, денгиз суви ширин бўлар. Неча минг ҳолатки келгайлар чунин, Ғайб қароргоҳига кетгайлар кейин. Бир кунинг аввалги кунга ўхшамас, Бир ариқдирким оқаркан, тўхтамас. Ҳар кунинг завқи, севинчи ўзгача, Ҳар даминг дарди, овунчи ўзгача. * * * Ҳар нафасда бир азиз меҳмондайин Бир фикр кўнглингга келгайдир тайин. Сен фикрни шахс бил, эй жонажон, Чунки шахс топгай фикрдин қадру жон. Ғам агар шодлик йўлини тўсгуси, Чекма ғам, янги севинчлар ўсгуси. Дил ўйин ғамлар супурса, не ажаб, Янги шодликлар келурлар ярқираб. Дил бутоғи сап-сариқ япроқ тўкар, Ям-яшил япроқ кўкарсин деб магар. Эски илдизларни ковлар ғам ҳамон, Янгининг завқини тотгаймен, дебон. Эски илдизни қўпоргай, отгай ул, Ёширин илдизга бир кун етгай ул. Ҳар неким ғамни кўнгилдин сургуси, Ўрнига аълосини келтиргуси. Кўк булутдин тутмаса эрди ҳижоб, Куйдирар эрди узумни офтоб... * * * Шоҳ ўзига келди, тавба айлади, Айлаган айбу гуноҳин ўйлади. Деди: этдим ўзгаларга не ёмон, Ёпирилиб бошимга келди бу замон. Ўзгаларнинг жуфтига тикдим кўзим, Бу маломатга дучор бўлдим ўзим. Ўзгаларнинг эшигин урдимки, ҳов, Урдилар чун эшигимни беаёв. Ким тилайдир ўзгаларнинг ёрини, Ўзгаларга эш этар дилдорини. Чунки қилмишга қидирмишдир сазо, Ҳар гуноҳнинг жинсидин эрмиш жазо. Ўзгаларнинг ёрига кўз солганинг Сен даюсликни бўйинга олганинг. Тортиб олмишдим канизни зўр билан, Зўр билан тортиб олишди менданам. Паҳлавон эрди вафо ойинлигим, Хоин этди,боқ, уни хоинлигим. Лозим эрмас эмди кийну интиқом, Ҳар не ўтди, ўтди ул мендин тамом. Қаҳру кийна айласамчи, этганим, Ёприлиб, бошимга келгайдир маним. Бир сафар билдим, синаб кўрдимку мен, Кел, билай деб боз синаб кўргайму мен? * * * Айланур бошим хуморингдин, Xудо, Бул карамга мен тасаддуқ, мен адо. Хоҳишингдир майлу рағбат барчаси, Йўлчи йўлга тушса, ул Ҳақ жазбаси. Чанг-ғубор учгайму еллар юрмаса, Кема йўл босгайму елкан сурмаса. Жон олур жонлар хаёлинг олдида, Оби ҳайвон не зилолинг олдида? Оби ҳайвон қиблайи жон, эй рафиқ, Сув ила яшнайди бўстон, эй рафиқ. Ишқ ила ўлмиш, тирилмишдир улар, Дилни жондин, жон суйидин уздилар. Ишқ суйинг кўнгилга бермишдир нажот, Олдимизда оби ҳайвон ҳам касод. Оби ҳайвон жон бағишлар, сувчи сен, Чунки ул сувга ҳаёт бергувчи сен. Ҳар нафас бердинг ўлимни, жонни ҳам, Англадим, неларга қодир ул карам. Бас, ўлим уйқу эмишдир менга то, Эътимодим бор тирилмоққа, Xудо. Етти денгиз бўлса эрди гар шароб, Сен уни борлиққа бергайдинг шу тоб... * * * Эй ҳаёти дил, Ҳусомиддин, йигит, Жазб этар кўнглингни ул олтинчи жилд. Жазб этаркан сен каби аллома ул, Ер юзин кезгай "Ҳусомийнома" ул. Сенга пешкаш булгуси, эй маънавий, Бул китоб, яъни якуни маснавий. Олти ёққа ул тарацин шуъла, нур, Кай ятуфа ҳавлаҳу ман лат ятур . Бешу олти бирла ишқнинг не иши? Жазби ёрдин ўзга борму хоҳиши? Балки бундан сўнгра бир дастур келур, Сўйланувчи рози диллар сўйланур. Ул баёнотлар бўлиб равшан, аниқ, Ул киноятлар яна бўлгай дақиқ. Сирга - сирдош, ўзгаси анбоз эмас, Розким мункирга етгай, роз эмас. Баски, даъват айла, дер Парвардигор, Даъват айлар, ўзга не парвойи бор? Кечди даъват бирла тўққиз юз йили, Қолди ғафлат ичра лекин Нуҳ эли. Нуҳ даъват этди, сўзни Жим бўлиб, хилватга ўзни чекмади... * * * Ул жаҳонга, бас, суянгай бул равоқ, Васл ила топгай якун ҳажру фироқ. Зиддиятлар ичра кўр ҳар зотни, Не учун ваҳдат туғар эъдодни? Биз - бўлакларимиз, у тўрт эъдод - асл, Бизда феълин айлагай ижод асл. Гавҳари жон ўртада тургай нуқул, Феълу ҳўйи - феъли ҳўйи Ҳақдин ул. Жанг олур сулҳу омонлиқдин кучин, Чун Набий жанг қилди Тангри - Ҳақ учун. Икки олам ичра ғолиб ул чунон, Шарҳига етмас сира фикру баён. Мавжи Жайҳунни симирмогинг маҳол, Яхшимас юрмоқ вале лабташнаҳол. Маънилар дарёси жизибдир сенга, Маснавийдин бир ариқ очгил анга. Бир ариқ оч Маснавийдин унга, бас, Маънавият денгизин кўр ҳар нафас. Елки елпиб ул ариқни чайқатар, Сувда якрангликни ул пайдо этар. Новдаларким силкинур, ларзонни кўр, Меваларким товланур, маржонни кўр. Ҳарфу савту дам-ла сўз пайдо бўлур, Гар улардин кечса, ул дарё бўлур. Сўйлагувчи, тинглагувчи, сўз фақат, Шул учовдин жон яралгай оқибат. Нон берувчи, нон олувчи, нони пок, Тарк этиб суврат, бўлур охирда хок. Лек йўқолмасдир сира маънолари, Уч мақомда айрилиб тургай бари. Суврати хок бўлди, маъни ўлмади, Ким деса: бўлди, дегилким, бўлмади. Олами руҳ ичра тургайлар басир, Гоҳ шаклли, гоҳ шаклсиз, мунтазир. Амр ила сувратга киргайлар яна, Амр ила сувратни сургайлар яна... * * * Отда, отлиқда унинг фармонида, Уйдадир жон, тан эса айвонида. Хоҳиши гар эрса миндирмоқ анинг, Амр этиб жонларга дерким ул: мининг. Истаса жонларни юксалтмоқ нуқул, Ҳой, тушинг, деб амру фармон айлар ул. Сўзки нозик тортди, лозиммас қалов, Бас, қалаштирма, пасайтиргил олов. Қайнагай мўъжаз қозонлар ҳар нечук, Юпқадир идрок, қозони ҳам кичик. Поки субҳонийки, себистон қилур, Олмаларни барг аро пинҳон қилур. Барг деган аслида сўздир, гуфтугўй, Остидин олма таратгай атру бўй. Сен симиргил, ол думоғингга ани, Атру бўйи олмага элтгай сени. Атру бўй ол, эҳтиёт эт ўзни, бас, То авомдин етмасин салқин нафас. Етмасин жонингга дард, жисмингга суқ, Бир нафасдирким, зимистондин совуқ. * * * Сўрди воиздин йиғинда бир киши, Эйки сен, мажлису минбар дониши, Бир саволим бор, сўрайдирмен шу тоб, Мажлис ичра бер саволимга жавоб. Ўлтирар бир қуш оғоч устида тоқ, Боши авлому, думими яхшироқ? Деди: юзланса шаҳарга ул агар, Қуйруғидан боши афзалроқ бўлар. Йўқ, агар бурса шаҳарга думни ул, Боши эрмас, қуйруғи афзал бўлур. Қуш учар эрса, учар то ошиён, Болу пар инсонга ҳимматдир, инон. Хайру шаррга боца ошиқ ул магар, Хайру шаррмас, ҳимматига сол назар. Оқ қанотли қарчиғай гар беназир, Сичқон овлар эрса, тубандир, разил. Гар қаро қузғун севар подшони, бас, Эмди ул лочин эрур, қузғин эмас. Одамий бир тос хамирдек қад билан, Кўкданам юксак, қуёшдан ҳам баланд.. * * * Ҳар ишоратким Муҳаммаддин келур, Баски дил очмоғу гул очмоқ эрур. Офаринлар ул муборак жонига, Офарин фарзандлари давронига. Ул халифазодаларким, ҳар бири, Кам эмас, жону дилининг унсури. Балки Бағдоду Ҳирот, Райдан улар, Асли наслига вале пайванд улар. Гул бутоғи қайда ўсса, гул эрур, Май хуми ҳар қайда жўшса, май турур. Гар қуёш мағриб тарафдин чиқса, бас, Айни офтобдир, бўлак офтоб эмас. Айбчиларким шу ёруғ оламда бор, Барчасин кўр айла, эй Парвардигор. Ҳақ демиш: хуффошни кўр этдим, сўқир, Кўрмагай токи мунаввар кунни ул. Бўйла ноқисликка солдим мен атай, То қуёшнинг юлдузин ҳам кўрмагай... * * * Берма кўнгилни бу ишга, эй нигор, Сўнг надоматлар чекурсан зор-зор. Ул амирлик, ул вазирлик, шоҳлик ул, Чун ўлимдир, балки жон бермоқ эрур. Банда бўл, ҳур бўл шу дунё қўйнида, Мурдадек кезма бировнинг бўйнида. Куфр эмишдир, улки бундоқ истагай, Ўзгалар устида юрмоқ истагай. Тушда бир тобутда кўрсанг кимсани, Ўнгда бир мансабда кўргайсен ани. Юк эмишдир елкада тобутки бор, Халққа юклар залворин аҳли кибор. Ўзгага ортма юкингни, эш бўл, Этма сарварлик ҳавас, дарвеш бўл. Минма халқ бўйнига, оғир олмасин, Хасталик икки оёқдин чалмасин. Охири отдан тушиб, ҳайронасен, Бир шаҳардирсен, вале вайронасен. Кеч шаҳардин, турма ул кошонада, Қолмагайсен сўнгра бир вайронада. Юзта боғинг борида тарк айла, бас, Бўлмагил то ожизу вайронпараст. Деди: гар жаннатни этгайсен тамаъ, Одамийдин бир вақое истама. Мен кафилмен, сенга бўлгайдир ато, Жаннатул маъвою дийдори Xудо... * * * Бир киши тунда эшитди бир шитир, Тош чақиб чун шамни ёқмоқ бўлди ул. Келди ўғри, ёнига ўлтирди зуд, Ўт илашса, қўл босиб, сўндирди зуд. Ҳар сафар босгай эди бармоғини, Истамасди чунки шам ёнмоғини. Хўжа ўйлар эрди, ўчгай шам ўзи, Ҳийлагар ўғрини кўрмасди кўзи. Дерди: нам тортмиш, эмас ўнғай пилик, Ул сабабдин ёнмагай, сўнгай пилик. Баски зулмат эрди атроф, тимқаро, Ўғрини кўрмасди хўжа тун аро. Бўйлаким кофир кўнгилда, эй нигор, Чун кўринмас, ўтни сўндиргувчи бор. Йўқ эмас, ортида бордир бир кучи, Ҳар не айланганни айлантиргучи. Бас, нечук келгай-да, кетгай кун, кеча, Бўлмаса ортида қодир бир хўжа? Не саволлар ичра юргайсен малол, Бул жиҳатни ҳам ўзингга бер савол. Уйни тикловчи бинокордир, ўғил, Ё бинокорсиз-да тиклангайму ул? Хатни хат қилгувчи котибдир ўшал, Ўз-ўзича хат ёзилгайму магар? Жим-қулоғу айн-кўзу мим-оғиз, Ёзмаса котиб, ёзилгайму нафис? Шам ёнгайму билимдон ёқмаса, Тун аро бир аҳли ирфон ёқмаса? Қўли чўлтоқ, кўзи кўр бўлса, сўник, Ул киши санъат яратгайдир нечук? Баски билдинг, қаҳр этиб тургувчи ким? Қаҳр этиб, бошингга чун ургувчи ким? * * * Бир киши қўчқор етаклаб, эрди банд, Ипни кесди ўғри, чалди илкидан. Шўрлик огоҳ бўлди, чопди ўнгу сўл, Ахтариб қўчқорни топмоқ бўлди ул. Кўрди бир кимса қудуқнинг бошида, Қайғуси ошкор эди кўз ёшида. Сўрди: не бўлди? Дедиким, вой иним, Шу қудуққа тушди ҳамён олтиним. Гар олиб чиқсанг, мадад берсанг менга, Юз динорнинг ўттизин бергум сенга. Ўйлади ул содда кўнгилнинг қули: Кам эмас бу, ўнта қўчқорнинг пули. Бир эшик ёпганда очди ўнтасин, Олди бир қўчқорни, берди тевасин... Тўн ечиб, тушди қудуққа даъфатан, Илди-қочди ўғри жома-тўнни ҳам. Чора топ, манзилга элцин ул сени, Элца офатга, тамаҳ деб бил ани. Ўгридир, бир фитна сийратдир тамаҳ, Ҳар нафас бир ўзга сувратдир тамаҳ. Банда билмас макрини, билгай Xудо, Ҳаққа бор, қолсин аламда ул дағо . * * * Жон басе чекдинг-ку, озод бўлмадинг, Муддао ўлмокдик эрди, ўлмадинг. Ўлмагунча меҳнатинг бўлмас тамом, Нарвонсиз томга чиқмоғинг гумон. Балки ул бир-икки поя кам бўлур, Том сенга юксак ва номаҳрам бўлур. Етмаса арқон қудуққа, бўлмагай, Сен туширган кўза сувга тўлмагай. Келмагунча сўнгги юк оғир, гарон, Кема ғарқ бўлгайму сувга, эй фалон? Не этар бўлса, ўшал юк этгуси, Ваҳму васвос кемасин чўктиргуси. Ақлу ҳуш ғарқ бўлса сувга мисли тош, Ўзни кўргайсен фалак узра қуёш. Ўлмадинг, чун бўлди жон чекмак дароз, Ён, адо бўл тонгда, эй шамъи Тароз. Бўлмагунча юлдузинг кўздин ниҳон, Нур таратмас сенга хуршиди жаҳон... * * * Бир киши сўрди амирдан от-улов, Ул деди: ол, сенга бўлсин шул бедов. Мен бу отни истамасмен, деди ул, Олға юрмас, ортга тислангай нуқул. Шунда мир ўргатди ишнинг йўриғин, Бошин эрмас, уйга бургул қуйруғин. Нафсинг оти қуйруғи шаҳват магар, Шул сабабдин ортга тислангай ўшал. Кўкдин эрмиш, англа шу буйруқни сен, Охиратга бур ўшал қуйруқни сен. Бермасанг шаҳватга нону ошини, Ул эгар ақли шарифга бошини... * * * Келди гийлонийга йўқсил бир гадо, Қўл очиб, хайри дуо этди адо. Чун дуое этди ул олганда нон: Манзилингга Тангри етказсин омон. Деди гийлоний: бу уй-манзил маним, Манзилингга Тангри етказсин сени. Аҳли ғофил бўйлаким кор айлагай, Сўйлама, гавҳар сўзинг хор айлагай. Ҳар киши ҳам сўзни уқмоғи қийин, Қадди бастни кўр-да, тўн бичгил кейин... * * * Бир эшикка бир гадо келмиш эди, Ёки қотган, ёки юмшоқ нон, деди. Деди соҳибхона: бунда нон қани? Нон дўконидин сўраб, ахтар ани. Деди: жиндак ёғ хайр эцанг-да бас, Деди: бу қассоб дўкони ҳам эмас. Деди бир каф ун хайр этгил, жигар, Деди: бу сенга тегирмонму магар? Деди: бир жом сув узатгил бўлмасам, Деди: бу анҳор эмасдир, чашма ҳам. Хулласи ҳар не тиланди, сўрди ул, Йўқ, дебон келди жавоби, йўқ нуқул. Шунда уйга кирди, деди: қистади, Чўнқайиб, ҳожат қилишни истади. Деди: ҳай-ҳай, не этарсен хонада, Бир ёзилгум, деди шул вайронада. Бас, тирикликдин йироқ бир хона ул, Уй эмас, аслида ҳожатхона ул... * * * Ким ёмон бир дўстгаким сабр айлагай, Сабр ила кўнглин мунаввар айлагай. Сабр этиб ой тунга, кўкда тўйи бор, Гул тиканга сабр этиб, обрўйи бор. Сабр этиб, шер йўлни пойлайдир неча, Ўлжа бўлгай сўнгра унга тевача. Сабр айлаб анбиё ҳам ҳар қачон, Хоси Ҳақ бўлмиш улар, соҳибқирон. Гар киши эгнида янги тўн эрур, Сабру бардош бирла етмиш тўнга ул. Гар киши эрса яланғоч, бенаво, Бесабрдирким, эрур йўқсул, гадо. Кимда эрса дарду оғриқ шиддати, Балки, бир маккор ила бор улфати. Сабр этиб, гар Ҳаққа эцайдинг вафо, Сен тушиб ҳижронга, чекмасдинг жафо... * * * Кўз-булут, кўнгил - чамандир, жилвагар, Гар булут кўзёши тўкса, боғ кулар. Йил агар офатли келса, офтоб Ўт сочиб, боғларни қилгайдир хароб. Йиғламоқлик амрини Ҳақ берди, лек, Тиржаярсен мунча куйган калладек. Шам каби кўзёши тўккил, йиғлагил, Шам каби ўини мунаввар айлагил. Ота-она койиса, истар самар, Етмасин дер сенга бир заҳму зарар. Кулгулар завқини тотдинг бегумон, Энди йиғлаш завқини тот, эй фалон. Гар жаҳаннам ёди йиғлаца сени, Жаннатул маъводин ортиқ бил ани. Кулгулар изла чу кўз ёш ичраким, Ганж ётур вайроналарда, эй салим. Завқу шавқ ғамларда эрмишдир, аё, Оби ҳайвон бўлди зулмат ичра жо... * * * Ёрга етгач, хомуш ўлтирмоқни бил, Сен узукка ўзни гавҳар этмагил. Боқ ўшал жумъа намозга, дамни ют, Жумла жамдирлар ва этгайлар сукут. Айла хомушликни ўзга чин макон, Ўзгаларга айлама ўзни нишон. Деди пайғамбар, шараф бўлсин анга, Дўсту ёринг йўлчи юлдуздир сенга. Кўзни юлдузларга тик, тарк айлама. Сўз назарга раҳна солгай, сўйлама. Икки - уч сўз тўғри сўйларсен, фалон, Эгри сўзлар сўнгра келгай ногаҳон. Маълум эрмасму магар ибрат сенга, Сўзни сўз очгай, деган ҳикмат сенга? Тўғри сўзни айтмоқ истарсен ёниб, Эгри сўзга ёндашурсен тийғаниб. Тоза сўз айтмоққа очгайсен даҳон, Эргашиб, бир тийра сўз келгай ҳамон. Кимгаким сўзни ваҳий этмиш Xудо, Сўзи софдир, Унга сўз айтмоқ раво... * * * Минг ўқи, гар етмаса Ҳақдин карам, Хотирангда қолмагай бир нуқта ҳам. Ҳаққа хизмат қил, китобсиз ҳам ажаб, Енгларингдин сочилур илму адаб. Қўйнига қўл солди Мусо, топди нур, Кўкдаги ойдан-да порлоқ эрди ул. Изламишдинг нурни осмондин магар, Эй Мусо, қўйнингда эрмишдир ўшал. Бошинг узра неча осмон баҳсидир, Аслида ақли башаршшг аксидир... * * * Ақлу ҳуш юрмас умидсиз йўлга ҳеч, Ишқ эса юргай у йўлдин эрта-кеч. Лоуболи-ишқ эмишдирким, нақл, Қайга борса, фойдасин излар ақл. Лек балолар ичра ишқнинг бошидир, Бошида доим тегирмон тошидир. Ортга боқмас, олға босгайдир мудом, Баҳражўйликдин йироқ эрмиш тамом. Бору йўғин ўртага ташлар ўшал, Неки олмиш, қайтариб бергай тугал. Бу сифатни ишққа бермишдир улуғ, Олганин ул Ҳаққа қайтаргай тўлиқ... * * * Бенавомен, давлатим бергил менга, Ранж кўрдим, роҳатим бергил менга. Бўйла кўз ёшларга ғарқ этдинг мени, Эшигинг кўрмоққа энди кўз қани? Бер бу сўзсиз бандага ёшдин улуш, Сабзалар унсин ўшал яйловда хуш. Кўзларимда бица ёш бардошидин, Кўзларимга бер Набий кўз ёшидин. Қанча иззатманди, беҳамто, суюк, Тангридин кўз ёши сўрди ул буюк. Йиғламасму бўйлаким келганда кез, Мен каби бир бенавою косалес? Улки кўз ёшларга чун мафтун эрур, Не ажаб, ашким агар Жайҳун эрур. Қатраси ул неча Жайҳундин зиёд, Инсу жинслар топдилар андин нажот. Ёмғир истар эрса жаннат гулшани, Истамасму шўрлаган тупроқ ани? Эй рафиқ, этгил дуойи нолишинг, Ул қабул бўлгайму, бўлмас, не ишинг? Нонни деб гар кўзларингда бица сув, Сен ўшал нондин ҳамоно қўлни юв. Ўзни мавзун айла, эпчил, нолакор, Кўзларинг ёшига ул нонингни қор... * * * Шоҳ деди: лутфи азалдир яхшилик, Ўрнида эрса, гўзалдир яхшилик. Рухга гал келганда шоҳ сурмоқ - хато, Шоҳга гал келганда от юрмоқ-бало. Лутф бор жойда жазо ҳам бўлгуси, Шоҳ саройга, от охурга боргуси. Ҳар неким ўрнида эрса, адл эрур, Зулм ўлур ўрнида эрмас эрса ул. Ҳақ яратмиш, бежиз эрмас, эсда тут, Қаҳру кин, раҳму аёв, макру ўгит. Ҳеч бири дунёда мутлақ хайр эмас, Ҳеч бири дунёда мутлақ шарр эмас. Ҳар биридин наф келгайдир, зарар, Лозим ўлгай илм олмоғинг магар. Эй басо мискинга этмишлар итоб, Нону ҳалводин-да ул хайру савоб. Гоҳи калтак дору дармондир анга, Гоҳи ҳалво офати жондир анга. Лозим эрса, этма шафқат, шатта ур, Урганинг юз бир балодин қутқарур. Шатта қувгайдир киши найрангини, Шатта тўккайдир наматнинг чангини. Базму зиндон ёнма-ён, ҳамроҳ эмиш, Яхшига базму ёмонга чоҳ эмиш. Тибда ҳам аввал ёрилгайдир яро, Сўнгра бир малҳам сурилгайдир анго. Кун ўтаркан, фойдаси бўлгай аён, Қўл тегизмоқлик анга этгай зиён... * * * Беш намоз бирлан таралмайдир хумор, Ул таралмас, бўлса ҳамки юз ҳазор. Кам зиёрат эт, дейилмиш, бошқадир, Аҳли содиқ жони доим ташнадир. Сувда юргайдир балиқлар ҳар қачон, Сув агар йўқ эрса, қайда унси жон? Қанчалар чексиз бу денгиз, ўйлаким, Ташна кўнгилларга лекин - бир ютум. Бир нафас ҳижрон анга - бир йилчадир, Ёр ила бир йил кўришмоқ - қилчадир. Ташнадир ошиқ, чу излар ташнани, Кеча-кундуздек таъқиб айлар уни. Кечани излайди кундуз, ошиқ ул, Кеча-кундуздан-да ошиқроқ эрур. Бир-бирин кўзлайди излаб ҳар нафас, Бир-бирин излайди кўзлаб ҳар нафас. Ул оёғига тушиб, беҳуш анга, Бул қулоғидин тутиб, мадҳуш анга. Не эмиш ошиқда ўй, маъшуқ фақат, Не эмиш Узрода ўй, Вомиқ фақат. Маъшуқа кўнглида ошиқдир нуқул, Иккисин айро этувчи қайда ул? * * * Эйки сенга садқадир сарву суман, Лутфу эҳсонингга жоним орзуманд. Мен тилаб лутфинг, ўлармен, эй нигор, Шунда ҳам лутфинг тилармен, эй нигор Балки келгайсен мозорим бошига, Кўз ёшинг томгай мозорим тошига. Йиғлагайсен унда маҳрум деб мени, Бенаво, бечора, мазлум деб мени. Сен ўшал лутфингни кўрсат шул замон, Сен ўшал сўзлардин айтгил бир нишон. Сенки ул қабримга дерсан, севганим, Шул замон айтгил қулоғимга маним... * * * Деди сўфийга чу давлатманд хўжа. Мен сенинг пойингда қурбонмен неча. Ё бугун бир танга ол ё эртага Бир эмас, уч танга бергаймен сенга. Ярмини гар кеча берсайдинг, деди, Бир эмас, юз тингадин авло эди. Нася нондин нақд муштум менга хуш, Шайладим бошимни, ургил унга мушт. Ҳар нафас бошимга тушсин зарбаси, Ур менга муштингни, жоним садқаси. Оч кўзинг, жону жаҳоним, турмагил, Дам ғанимат, нақдни қўлдин бермагил... * * * Гар қуёш ул кўкда порлар бир ўзи, Не эмиш олдида юзлаб юлдузи? Мингта сичқон тўпланиб, ғавғо қилур, Йўлини тўсгай мушук, қўрқмайди ул. Бас, нечук сичқон мушук-ла жанг этар, Жонида йўқса жамиятдин асар? Суврат ичра йўқ жамиятда бақо, Маъни ичра сўр уни, бергай Xудо. Ҳосил этгайму жамият кўп жисм, Ҳар жисм ел узра тургай чун исм. Бўлса сичқонларда бирлик туйғуси, Тарқалиб турмас писиб, тўплангуси. Бирлашиб тушсайди душман қасдига, Ёприлиб ғаддор мушукнинг устига. Тимдалаб кўзу қароғин қайбири, Қиймалар эрди қулоғин қай бири. Бошқаси кўксидин очгайди тенгак, Ул жамиятдин қутилмасди мушук. Не қилур бирлик у сичқон жонида, Гар мушукдин титраса ҳар онида? Биттамас, юз мингта сичқон бўлса ҳам, Бир мушук олдида ожиздир, адам... * * * Кўчадин ўтганда Юсуф ҳар кези, Дарчаларга шуъла солгайди юзи. Уйларида ўлтириб мардум магар, Бул тарафга ўтди Юсуф, дердилар. Дарчаларга шуълалар тушгай эди, Шуълалардин кўча ёришгай эди. Дарчаси очилган эрса ул тараф, Уйга тушгай эрди Юсуфдин шараф. Дарча оч Юсуф томонга тинмайин, Кўз солиб кўргил томошани кейин. Ишқ деган ул дарча очмоқдир, ўғил, Дўст жамоли урса, дил равшан бўлур. Маъшуқа юзига ҳар дам сол назар, Бул сенинг илкингда эрмиш, эй жигар. Тут мудом кўнгилга кирмоқ пешасин, Сур нари ўзга хаёл, андишасин. Кимиёнг бордир, давойи пўст қил, Йўл топиб, душманларингни дўст қил. Чун насиб этгай ўшал зебойи хос, Жонни бекасликдин ул айлар халос. Бергуси жон гулшанига ул нажот, Ғамдин ўлганларга дарёйи ҳаёт. Дема, ёлғиз давлати дун бергуси, Юз туман мулки гуногун бергуси. Боқ, нечук мулки жамолин берди Ҳақ, Тушни таъбирлашни бедарсу сабақ. Мулки ҳусни солди зиндонга ани, Мулки илми элтди Каъаомга ани. Подшо қул бўлди унга, чўкди тиз, Мулки илми мулки ҳуснидин азиз... * * * Эй симирдинг еру кўкдин айрича, Шул йўсин жисмингни тўлдирдинг неча Чун йиғиб дунёнинг узви-узвидан, Парча-парча тўпладинг, этдинг бадан. Тўпладинг жону танингга қанчалар, Еру кўклардин, қуёшдин парчалар. Уйла лекин, сенга бергайму текин, Берганин ул қайтариб олмасмикин? Ўғриким чалди, матоҳи бир куни Дор оғочи остига элтар уни. Не омонатдир, уни кўрмоқ керак, Неки олдинг, қайтариб бермоқ керак. Тандамас боқий тириклик руҳдадир, Руҳни бергил, бошқаси беҳудадир. Жонга нисбат сўйладим беҳудани, Ҳаққа нисбат лекин айтмасмен ани... * * * Дедилар шаҳзодалар: хизматдамиз, Амринг этгаймиз адо албатта биз. Баски вожибдир ҳама фармонларинг, Куфр бўлгай билмасак эҳсонларинг... Лекин истиснову тасбиҳи Xудо, Сўйламай, чун этдилар кибру ҳаво. Не карам бор иншооллоҳ тошида, Сўйламишдик Маснавийнинг бошида. Юз китобдин муддао бир боб эрур, Юз жиҳатдин мақсад ул меҳроб эрур. Неча йўллардин мурод бир хонадир, Минг бошоқнинг илдизи бир донадир. Турфа-турфа нозу неъматларки бор, Аслида бир нарса, эцанг эътибор. Биттаси бирлан магар тўйсанг тамом, Тортмагай, бўлса яна эллик таом... * * * Ичма суврат жомини, ҳай, бўлма маст, Бўлмагил то буттарошу бутпараст. Кеч ўшал суврат қадаҳдин, эй ўғил, Бода жомданмас, магар жом ичра ул. Бодабахшга тут оғизни дамба-дам, Бода бўлса, бас, топилгай жоми ҳам. Одамо, маънийи дилбандимни сўр, Қобиғу сувратни қўй, ул не эрур? Баски қум бўлди Xалилуллоҳга ун, Эй азиз, буғдой не ҳожат сен учун? Суврат ул олгай бесувратдин вужуд, Мисли оташдин келур дунёга дуд... * * * Ул Зулайҳо дерди "Юсуф" дамба-дам, Унга Юсуф эрди исроқдони ҳам. Жойламишди барча номларга уни, Сўйламишди жумла жонларга уни, Десаким гар, мум оловдин юмшади, Ёридин бул меҳр кўргони эди. Деса гар, юз очди мовий кўкда ой, Деса гар, дуркун теракларда чирой, Деса, баргларнинг аломат рақси бор, Деса, исриқдин таралгай хуш уфор, Деса, булбул ўлтирур гулноз ила, Десаким, шоҳ сирлашур шаҳноз ила, Деса гар, бахтим баҳори лолагун, Деса гар, силкинг гиламларни бугун, Деса гар, келтирди машкоб оби ноб, Деса гар, тонг отди, чиқди офтоб, Десаким гар, кеча тортилган таом, Тотли эрди, этди кўнгилларни ром. Десаким, нонларда туз йўқ, бенамак, Десаким, вой, чаппа айланди фалак. Ё магар бошим тўла оғриқ, деса, Ё магар бошимда оғриқ йўқ, деса, Мақтаса бир ишни, боис ул эди, Нолиса, боис-да ёлғиз ул эди. Келтираркан тилга юзмингларча ном, Мақсуди Юсуф эди, Юсуф тамом... * * * Тикка тургайдир илон ҳам мисли марг, Оғзида ов овламоқ-чун сабза барг. Ўтлар ичра ўтга ўхшар говдаси, Қушга ул-дуркун ўсимлик новдаси. Куш боқиб, тўймайди япроқ рақсига, Талпиниб, тушгай илоннинг оғзига. Боқ, ётур оғзин ичиб тимсоҳ атай, Қуртлари тишлар аросинда талай. Ҳар неким тутмиш, емиш, қолдиқлари Қуртланиб, қолмиш кавакларда бари. Қушчалар ғужғон у қуртларни кўриб, Ризқ билурлар, бирма-бир ерлар териб. Оғзи қушга тўлса, тимсоҳ ногаҳон, Оғзини юмгай-да, юттайдир ҳамон. Сен жаҳоннинг ҳолига солгин назар, Оғзини очган буюк тимсоҳ магар. Ризқу рўзинг ахтариб даргоҳидин, Сен қутилмассен унинг тимсоҳидин... * * * Тил, дудоқ қишлоқиларга ўхшагай, Ки шаҳар бозорига келмиш атай. Ўтмасак, сарқит матоҳ ҳам шундадир, Кўп асл, қимматбаҳо ҳам шундадир. Суду савдо кимники, билганники, Улки билгай не асл, не қалбаки. Қай бирига фойда келгайдир, самар, Қай бирига - кони ташвишу зарар. Узви олам гўлу нодонга-тугун, Кашфиётдир ул асл устод учун. Ул бирига қанд, бирига оғудир, Ул бирига лутф, бирига қайғудир. Сўйласа тошлар, эшитгай анбиё, Ҳожиларга Каъба эрмишдир гувоҳ. Масжид ўлгайдир намозхон шоҳиди, Дер: йироқ йўллар босиб келмиш эди Гар Ҳалилуллоҳга оташ эрди гул, Лек ҳалокат эрди намрудийга ул. Неча бор айтдик буларни, эй Ҳасан , Не қилай айтмоқдин асло тўймасам? * * * Ер қуши денгизга тушса, не бўлур, Ул сузолмайди, муқаррарким ўлур. Ғалласиз тушса тегирмонга киши, Соч-соқолини оқартмоқдир иши. Чарх тегирмонига донсиз тушма, ҳой Соч-соқолинг оқ этар, қаддингни ёй. Дони борларни тегирмон сийлагай, Молу мулк бергай, мукаррам айлагай. Аввал истеъдод керак жаннатга ул, Сўнгра жаннат ичра давронингни сур. Ёш гўдакка не шаробдир, не кабоб, Сўйлама беҳудадир шарҳу хитоб. Сўнгги йўқ сўздир бу, санжоб айлагил, Касби истеъдод этишни ўйлагил. * * * Жумла Қуръон - шарҳи сирри нафс эрур, Боқ ўзинг Мушафга, гар кўз бўлса ул. Англатур Қуръон у кофирларни ҳам, Қилни қирқ ёрган балохўрларни ҳам. Ҳар замонда қўзғалиб ул аҳли дов, Ногаҳон дунёга ургайлар олов... * * * Нарса йўқким, хорижи олам эрур, Ҳар не истарсен, ўзингда жам эрур. * * * Кўзни юмгил, кўзга айлансин кўнгил, Кўз бўрму Ҳақни кўрмас бўлса ул? * * * Келмадик ҳажру фироқу фасл учун, Васл учун келдик жаҳонга, васл учун. * * * Кимки бадбахтдир, куйикдир хирмани, Ёнмасин дер ўзга инсонлар шами... * * * Эл учун адлу адолат бўлса, бас, Андин ўзга посбонинг шарт эмас... * * * Воқифи Ҳақ улки, иймон ичрадир, Ҳар нафас бир боғу бўстон ичрадир. * * * Хуш демиш андоқ Расули дилнавоз: Зарра ақлинг садқаси савму намоз... Дил ақлдин нурга тўлгай дамба-дам, Ҳам етар нурдан насиба кўзга ҳам... * * * Мен нечук бир кимсаман Маҳшар куни, Жумла олам илмига жон бил буни... * * * Гар усул билсанг - билимлар нақшидир, Андин ўз аслингни билган яхшидир... * * * Ақл юз очса жаҳон кўзгусида, Тийра бўлгай кун унинг ўтрусида... * * * Одамий олат ила эркак эмас, Олим эрсанг, этма жоҳил бирла баҳс... * * * Тевага янтоқ, тиканлардир емиш, Ул сабабдин кўзлари яшноқ эмиш * * * Бул қирилмиш деб садафга боқмв хор, Бағрида балки мунаввар инжу бор. , * * * Пуфлама шамъи Xудони, эй фалон, Сўнгра оташларда ёнгайсен ёмон... * * * Ложарам дунё муқаддам келди, бас, Токи бил деб қадри иқлими Аласт... * * * Сенгамас, кўз ташлагум кўнглингга мен, Туҳфа айлаб, келтир остонамга сен... * * * Партави Ҳақдир аёл, маъшуқ эмас, Мисли Xолиқдир аёл, махлуқ эмас. * * * Халқни ўйлаб, халққа бергум деб мадад, Ёв билан майдонга тушгай шери мард. * * * Сирри жон улким, хабар имкони бор, Ким хабардор эрса, кўпроқ жони бор. * * * Таъсири жон баски огоҳлик эрур, Кимда ул кўп эрса, оллоҳлик эрур... * * * Тонг - кичик маҳшар эмишдир, иқтибос, Сен буюк маҳшарни андин эт қиёс... * * * Гар асони аждаҳо этмас киши, Аждаҳо бирлан нечук бўлгай иши? * * * Тушса сенга бир Xудоёрнинг кўзи, Ёр бўлур сенга Xудойимнинг ўзи... * * * Бу жафоларким, этар аҳли жаҳон, Ганжи бойликдир, сенга келмиш ниҳон * * * Гарчи танҳоликда тан ухлоқ эрур, Дил аро саккиз биҳишт яшноқ эрур... * * * Ўзгадир маҳрам тили рўзи азал, Ҳамкўнгиллик ҳамзабонликдин гўзал... * * * Ҳар кўнгил боғида бир хас кам бўлур, Бир эмас, оқилда минг бир ғам бўлур... * * * Ноаҳилларга сабр зт, эй кўнгил, Ҳар нечук кўнгилни поклайдир сабр... * * * Осмонким, гоҳ аламлар бергуси, Мунтазир бўл, сенга тўн кийдиргуси... * * * Ҳақдин ўзга барчаси душман, У - дўст, Дўстдин душманга дод айларму дўст? * * * Одамий - кўздир, кўриш ўлгунчадир, Ҳар неча ул кўрса, қадри шунчадир... * * * Илму фан деб ўлса, муқбил оти бор, Бу ўлимда юз тириклик тоти бор... Иттифоқ эрмиш ўлим уммат аро, Оби ҳайвондир ўшал зулмат аро... * * * Юз саноч олтинни тўксанг, эй ғани, Ҳақ дегайким, топганинг кўнгил қани? * * * Хотами мулки Сулаймондир - илм, Жумла олам суврату жондир - илм... * * * Сўз тиларсен, дилда турмоғин тила, Жон топарсен баски хомушлик ила... * * * Тангрининг қаҳри бузиш эрмас, тузиш, Тангридин жон сақламоғинг - жон узиш... * * * Сен шикаста дил била этгил дуо, Ки синиқ кўнгилдадир фазли Xудо... * * * Лавҳи маҳфуз дўстга - дўст пешонаси, Икки олам сиррининг кошонаси... * * * Ишқ шивирлайдир қулоғимга нуқул: Сайд бўлиш сайёд бўлишдин яхшидир... * * * Мўъжиза эрмас фалакда офтоб, Мўъжиза оламда ул Уммул китоб... * * * Тангри Қуръонига бўлса рағбатинг, Авлиёлар бирла бўлгай суҳбатинг... * * * Ҳурмат этган эр бўлур ҳурматли эр, Кимки қанд бергай, ўшал лавзина ер... * * * Боқма кофирга баланддин бесабаб, Бир куни бўлса мусулмон, не ажаб? * * * Зоҳиринг гарчи қоронғудир, башар, Ботининг ичра гулистонинг яшар... * * * Сен бориб, зулматни ёндир нур била, Жон қуёшинг сўигра сўнмайдир сира... * * * Соя офтобга далил бўлгайму ҳеч? Нур деган нурдир, залил бўлгайму ҳеч? * * * Зид билан зиддан туғилгайдир фано, Зидки йўқ эрса, қарор топгай бақо... * * * Бахти кулган барча инсонлар билур, Кибр - Иблис, ишқ - Одамдин келур... * * * Подшо руҳи эса наҳри зилол, Бор ариқларнинг суви ҳам айни ҳол... * * * Ақл эрур Ҳақ сояси, Ҳақ - офтоб, Офтобга соя ҳеч бергайму тоб? * * * Сен қаноат айла, бу ҳикмат сенга, Зоти иймондир буюк неъмат сенга... * * * Ишқ магар аввал эмишдир, охир ул, Битта кўргил ишқни, икки кўрмагил... * * * Ишқдин ўзга ҳусни жонон қайда бор? Жондин ўзга танга дармон қайда бор?.. * * * Ишқ шарҳин сўйласам, эцам давом, Юз қиёмат ўца ҳам бўлмас тамом... * * * Юз қиёмат ҳам ўтар, турмас абад, Тангри васфига вале бўлгайму ҳад? * * * Ҳақ майидин кимки бир қултум ичар, Бир эмас, ул икки оламдин кечар. Ул мусаффо май сурури ўзгача, Мастлиги элтар сени маҳшаргача... * * * Қўй бу доноликни, ҳайронлик гўзал, Ул бири - шубҳа, гумондир, бул - назар... * * * Одамий - бир кемадир, бор елкани, Ел суриб, манзилга ҳайдайдир ани... * * * Олами аввал - жаҳони имтиҳон, Олами соний - жазодир беомон... * * * Сен ўзингдин-ку қочолмассен, аниқ, Бас, нетиб Ҳақдин қочарсен, эй рафиқ? * * * Баски дор узра юролмассен дадил, Ерда юрмоғингга сен шукр айлагил... * * * Гарчи суст юргувчи, гар чопгувчидир, Излаган кимса магар тогхгувчидир... * * * Сен талабни устувор эт доимо, Ки талабдир йўллагувчи раҳнамо... * * * Дардинг ортганда, Xудо, деб бўзлагил, Ҳар не истарсен, Xудодин излагил... * * * Қайда бир кўздин йироқ вайрона бор, Унда бир ганжи ниҳон, афсона бор... * * * Ҳақ яратди кимиёлар нақшини, Кўрмади одам сабрдин яхшини... * * * Серсоқол гар уйда кўрмас нарсани, Кўса кўргайдир йироқлардин ани... * * * Зоти инсон Аршданам юксак эрур, Бўйла юксакдирки, сиғмас сўзга ул. * * * Қийматин гар сўйласам, эцам баён, Мен куярмен, балки ёнгайдир жаҳон... * * * Ишқ тили рубоб тилидек сир эмиш, Турку юнону арабга бир эмиш... * * * Мен жамод эрдим, кейин бўлдим набот , Сўнгра ҳайвон жисмида сурдим ҳаёт. Ўлдиму қад ростладим одам бўлиб, Мен қачон ўлганда қолдим кам бўлиб? Бас, ўлай бир ҳамла бирлан мен, башар, Сўнг малойиклар-ла ёзгум болу пар. Мен малак эрсам, яна қурбон бўлай, Дохили ул даргаҳи Раҳмон бўлай... * * * Ҳақ мадад айлаб, иноят этди чун, Топди шу олтинчи дафтар ҳам якун. Чўзма ортиқ, юзга мен чекдим ниқоб, Гап тамом, валлоҳу аълам биссавоб... Бу китоб поёнга етди оқибат, Нақд бўлиб, унвонга етди оқибат. Осмонга нардбондир бу калом, Тирмашиб чиққан кўрар том узра том. Ул оёқ қўймас фақат кўк жомига, Ул чиқар ундан баландроқ томига. Кўкка етгайдир ўшал ёқдин наво, Чарх мудом айланса, боис ул ҳаво... |
№ | Eng ko'p o'qilganlar |
---|---|
1 | Gʻazallar, ruboylar [Zahiriddin Muhammad Bobur] 62384 |
2 | Yulduzlar mangu yonadi (qissa) [Togʻay Murod] 57604 |
3 | Gʻazallar [Nodira] 40481 |
4 | Guliston [Sa’diy] 36529 |
5 | Hikmatga toʻla olam (gʻazal, ruboiy... [Sa’diy Sheroziy] 23274 |
6 | Мусульманские имена (част... [Ibn Mirzakarim al-Karnaki] 23158 |
7 | Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 21568 |
8 | Yulduzli tunlar (I- qism) [Pirimqul Qodirov] 19505 |
9 | Vatanni suymak [Abdulla Avloniy] 18632 |
10 | Mehrobdan chayon (I- qism) [Abdulla Qodiriy] 14452 |