Сиёсий ҳоллар [Abdurauf Fitrat]

Сиёсий ҳоллар [Abdurauf Fitrat]
Сиёсий ҳоллар [Abdurauf Fitrat]
Мусибат устина мусибат! Русиянинг ҳозирги ҳолини очиқ тасвир этмак учун мундан ярашароқ[1] сўз йўқдир. Ўзгаришдан[2] сўнг Русиянинг ҳар тарафиндан очлиқлар, ёнғинлар, талонлар, ўлумлар, ўлдурмалар бўлуб турған чоғда бирда чиқиб қолған ғолибия мағлублиғи билан бунинг устиға тортилмас бир юк бўлуб чўкган Риғо[3] кетишини кўзда олсак ва бунлар орқасиндан босиб келган Болтиқ мағлублигини ўйласак, Русияни мусибат устинда мусибат босаётибдир. Русия амринда эмдиги туёкларин остинда ётибдир деярға бизни мажбур қилур. Воқеа Риғо каби чидамли бир қўрғоннинг уч кунда кетмаси Болтиқдаги кимсаларнинг чопибғина англамаси, ёлғуз иштаҳаларни эмас, ўз истиқболларидан русларнинг ўзларини даҳи маъюс қилур, рус кучиндаги эътимод[4] ва эътиборларни тубиндан чурутур ҳодисалардан эди. Ортиқ русларнинг охирлари қолған бўлса, бутун-бутун муттафиқлариға[5] қолған эди. Руслар «еҳтимолки, муттафиқларимиз ўз майдонларина орқаси айсимас[6] юрушлар қилиб, бизни ўзигагина ундурурлар» деб ўйлай эдилар.
Рус сиёсийлари шундай бир умид билан уруниб турмоқда экан, бирдан Италия қўшуни бузулди. Олмонлар Италия узра темур юмруқларини ундирдилар[7] ва Италия қўшуни ўз бошини олиб, Олп тоғлари орқасига чиқорға мажбур бўлади. Олмонлар, йўллари узра Италия қўшуниндан минг бўйла кучлироқ бир монеъ[8] бўлған Олп тоғларин ошиб, Италия саҳролариға индилар. Ортиқ Италия ўлкасининг ҳар ёнига олмон қўшуни учун йўллар очилди...
Италиянинг бу қўрқунч мағлублиғи ёлғиз италёнлар учун эмас, руслар учун дахи буюк бир мусибат бўлди. Чунки ёнғинларинда, бадбахтлик лойқаларинда ботиб қолған Италиянинг қўлиндан ололмаған муттафиқлар қўшуниндан Русия учун кўмак кўзлайикнинг маъносиз бир эдугини янгидан исбот қилиб берди. Бунинг натижасинда Русияда янги бир бало бош кўтарди, болшевик балоси!
Болшевиклар иккинчи йўла қўзғалдилар. Бу қўзғалишлари биринчиси каби бўлмади. Бу дафъа буюк иш қурдилар. Петроғрадни олиб, Керенскийни Русиянинг содиқ болаларини охтариб топиб, тўплаб кетурмак учун майдонлариғача кетарға мажбур этдилар. Сўнг хабарларга кўра, Керенский теваракдан тўплаб кетурдиги қўшун билан болшевикларни енгмиш ва Петроғрадни унларнинг қўлиндан янгидан олмишдир.
Олмиш, аммо болшевик балоси бошқа бир тарафдан бош кўтарди: Тошкандда тўрт кунлик қонли бир урушмадан сўнг, у ерни керенскийчилардан бўшатди. Эҳтимолки, Керенскийнинг Петроғраддаги ғолиблиғи Тошканд мағлублиғини эътибордаи тушурар; эҳтимолки, Керенский Петроғрад ишини тузатгандан кейин Тошкандни дахи янадан олур. Лекин шунларгина билан болшевик кучининг йўқ бўлурини умид этмак тўғри эмас. Болшевикларнинг иккинчи чиқишлари билан биринчи чиқишлари орасидаги айирбодни кўрган кимсалар учинчи бир чиқишнинг қандай бўлурини онглаб олсалар керак.
Биз туркистонийлар учун ҳар ҳолда керенскийчилар билан болшевиклар орасиндағи курашнинг битиб кетмадигини кўзда тутиб, ўз йўлларимизни шунга кўра тайин этмак керакдир. Биламизки, ҳозирда курашиб турган бу ойги фирқанинг ҳар бири ҳурриятчидир. Иккисининг ҳам бизга зарарли тушунчалари охирда йўқдир. Зеро, бунлардан биронтаси истибдод тарафдори эмасдир. Телбалик қилиб чопибғина бунлардан бирини ёқламоқ фойдали бўлиб чиқмас. Русияда истибдод тарафдорлари чиқмагунча мусулмон кучини сарф этмак хатодир. Ҳурриятчи икки партия орасинда бўлатурған урушларға қотишмоқ, бунлардан бирини ёқлаб ўзгасидан юз қайтармоқ эҳтиётсизлиқдир. Бунларнинг ҳам бизнинг сўзимиз шу бўлғулидирки: биз мусулмонлар сизнинг ҳеч бирингиздан нафрат қилмаймиз. Бизнинг миллий ватаний ҳақларимизни ғасб этмак фикрига тушмагунча биз ҳеч бирингизга душман бўлмаймиз.
Мана ҳозирда туркистонийлар учун хатарсиз йўл шу йўлдир.

(«Ҳуррият», 1917 йил, 49-сон)


↑ ярашароқ - ярашиқлироқ.

↑ ўзгариш - Октябр инқилоби.

↑ Риғо - Рига шаҳри. Русиянинг Болтиқбўйини эгаллаш илинжидаги жанглардаги муваффақиятсизлиги назарда тутилади.

↑ еътимод - юпанч, таянч.

↑ муттафиқ - бирлашган, иттифоқчи.

↑ орқаси айсимас - натижасиз.

↑ Биринчи жаҳон урушидаги Олмония ва Италия қўшинларининг ўзаро курашлари назарда тутилган. Италян қўшинлари Алп тоғларини ошиб ўтиши билан ўз ички мудофаасидан узоқлашиб кетади. Олмониянинг Италия ичкарисига йўл очиши воқеалари назарда тутилмоқда.

↑ монеъ - тўсиқ.
Mualifning boshqa asaralari
1 Angliz va Turkiston [Abdurauf Fitrat] 660
2 Англиз ва Туркистон [Abdurauf Fitrat] 617
3 Buxoro ulamosi [Abdurauf Fitrat] 668
4 Buxoro vaziri Nasrullohbey parvonac... [Abdurauf Fitrat] 637
5 Buxoroda inqilob [Abdurauf Fitrat] 593
6 Buxoroning holi [Abdurauf Fitrat] 600
7 Бухоро вазири Насруллоҳбей парвонач... [Abdurauf Fitrat] 580
8 Бухоро уламоси [Abdurauf Fitrat] 567
9 Бухорода инқилоб [Abdurauf Fitrat] 603
10 Бухоронинг ҳоли [Abdurauf Fitrat] 582
11 Johilona taassubgʻa misol [Abdurauf Fitrat] 700
12 Жоҳилона таассубға мисол [Abdurauf Fitrat] 597
13 Musulmon sevgisi (hikoyat) [Abdurauf Fitrat] 932
14 Musulmonlar, gʻofil qolmang! [Abdurauf Fitrat] 730
15 Muxtasar Islom tarixi [Abdurauf Fitrat] 1449
16 Muxtoriyat [Abdurauf Fitrat] 619
17 Мусулмон севгиси (ҳикоят) [Abdurauf Fitrat] 621
18 Мусулмонлар, ғофил қолманг! [Abdurauf Fitrat] 578
19 Мухтасар Ислом тарихи [Abdurauf Fitrat] 677
20 Мухторият [Abdurauf Fitrat] 629
21 Publitsistik asarlar [Abdurauf Fitrat] 1683
22 Публицистик асарлар [Abdurauf Fitrat] 749
23 Siyosiy hollar [Abdurauf Fitrat] 622
24 Turkistonda ruslar [Abdurauf Fitrat] 832
25 Туркистонда руслар [Abdurauf Fitrat] 565
26 Yopishmagan gajjaklar [Abdurauf Fitrat] 1455
27 Ёпишмаган гажжаклар [Abdurauf Fitrat] 566
28 Yurt qaygʻusi [Abdurauf Fitrat] 2628
29 Yurt qaygʻusi (ona bilan oʻgʻil) [Abdurauf Fitrat] 791
30 Юрт қайғуси [Abdurauf Fitrat] 662
31 Юрт қайғуси (она билан ўғил) [Abdurauf Fitrat] 582
32 Sharq siyosati [Abdurauf Fitrat] 708
33 «Shoʻroyi islomiya»ning xatosi [Abdurauf Fitrat] 910
34 «Шўройи исломия»нинг хатоси [Abdurauf Fitrat] 578
35 Шарқ сиёсати [Abdurauf Fitrat] 612
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика