Қисаси Рабғузий (насрий баён, ... [Nosiruddin Rabgʻuziy] |
Яъқуб Алайҳиссалом Қиссаси Яъқуб Исроиллоҳ ибн Ишоқ Сафиюллоҳ ибн Иброҳим ҳалилуллоҳ жуда кўркам ва бақувват киши эди, қувватига қувонарди. Оллоҳ таоло ундан манманликникетказди. Ривоят қилишларича, бир кеча у қўй-қўзилари ва мол-ҳолларини яйловга олиб чиқади, ўз иши билан машғул бўлди. Оллоҳ таоло бир фариштани ўғри қиёфасида юборади. Шунда Яъқуб алайҳиссалом у билан ёқалашиб қолади. Фаришта уни кўтариб, ерга уради. Шунда у «агар Оллоҳ таоло мени бу дарддан халос қилса, қайси емиш ва ичимлик менга суйимли бўлса, ўшани ўзига ҳаром қиламан»;, дея назр қилади. Оллоҳ таоло шифо ато этади. Емишлардан туя гўштини, ичимликлардан туя сутини ҳуш кўрарди у. Бу иккисини назрга биноан ўзига ҳаром қилди. Шундан бери унинг авлодлари учун бу икки об-овқатни емаслик суннат бўлиб қолди. Улар ўзларини овутмоқчи бўлиб, «Бу нарсалар ҳамма пайғамбарларга Одаматодан бери ҳаром бўлиб келган»;, дедилар. Оллоҳ таоло уларнинг бу гаплари ёлғон эканлигини исботлаб, оят нозил қилди: «Таврот нозил қилинмасдан илгари Исроил фарзанларига ўзлари ўзига ҳаром қилган нарсалар ҳалол эди»;. Савол: Яъқуб алайҳиссалом нима сабабдан Исроил деб аталди? Жавоб: «Иср»; сўзининг маъниси асир деганидир, ўша пайтда шайтон асир қилинганди. Бу сўз ўшандан қолгандир. Ҳикоятда келишича, Яъқуб алайҳиссалом Байт-ул Муқаддасда хизматда бўлиб, унинг олти юзта чироқларини ёқарди. Шайтон алайҳил-лаъна эса ҳар кеча келиб, чироқларини ўчириб кетарди. Айтишларича, бу ҳол кўп давом этди. Бундан безор бўлган Яъқуб алайҳиссалом бир кечаси пойлаб туриб, Шайтон чироқларини ўчираётган пайтди бир сакради-да, уни тутиб олди, бўйнига занжир солди, асирга олди. Шунинг учун Исроил аталди. Яна бир жабоб шуки, Иср қул дегани, Ил эса Тангрининг исмидир. Яъқуб алайҳисаломнинг ўн икки ўғли ва қизи бор эди. Коифр подшолардан бири қизини сўратиб, одам юборди. Яъқуб алайҳиссалом кўнмади. -Қизингни менгабермадинг, энди сен биланаёвсиз жанг қиламан, - деди подишоҳ. Унинг қўшини беҳисоб эди. Шундафармон келди: — Кофирларни ҳалок қилмоғимни истасанг, уларни ҳалок этиб, сени ғолиб қилайин. Истамасанг, ўз одамларингбилан ҳалокқилгин! — Қай бирини танлайсиз, - деди Яъқуб алайҳиссалом ўғилларига қараб. — Бизларни қолиб қилсун, - дейишди улар. Яъқуб алйҳиссалом дуо қилди. Оллоҳ таоло кофирларнинг барини ер остига равона қилди, ҳалок этди. Яна бир подишоҳ ҳам қизини сўраб келди. — Менинг шариатимда бир суннат иш бор, - деди Яъқуб алайҳиссалом. - Бутун қўшининг билан шу ишни бажарсанг, майли қизимни берайин. — У суннат иш қайсидир? - сўради подишоҳ. — У суннат иш - ҳатна қилмоқликдир, - деди Яъқуб алайҳиссалом. Подишоҳ рози бўлди, ўзини ҳам, қўшинларини ҳам хатна қилдирди. Улар хатна қилган ҳолда оғриб ётганларида Яъқуб алайҳиссалом ўғиллари билан устиларига қилич тортиб келдилар ва ҳаммасини қирдилар. Яна уламоларнинг айтишларича, Однинг Шаддот исмли ўғли бўлар эди. Уернинг устида жаннат қурдирди-ю, ундан баҳраманд бўлиш ўзига насиб этмади. Шаддотнинг Имлоқ исмли ўғли, Яъқуб алайҳиссалом билан замондош эди, минг бекларгабош бўлган. — Менга саҳра қўйнида кенгбир соз тупроқли текис ер ҳозир қилинг, деди у бекларни тўплаб. Беклар ишга киришдалар. Жой тайёр бўлгач, Имлоқ келиб ўлчаб кўрди, кейин ўн икки йиғоч ерни кавлатда ва сувга тўлатди. ҳовузнинг ўртасини тош билан кўтариб чиқиб, устига қизил тошдан супа қурдилар. Кенглиги ҳам баландлиги қирқ қари эди. ҳар бирини ўн йигит қўриқлаб юрадиган ўн минг вазири бўлар эди. Уларнинг ҳар бирининг иҳтиёрида ўн минг жангчиси бор эди. ҳосил қилинган супанинг Қутрум шаҳристони деб атадилар ва супа устига бир сарой барпо этдилар. Саройнинг ғиштлари бири олтиндан, бири кумушдан ясалди. Сўнгра супа устини бўстонлар, бозорлар билан тўлдирдилар. Саройнинг ўртаси эса баландлиги икки юз аршин бўлган томошагоҳ қурдирди. ўша шаҳристонда тўрт эшик қурдирди. Дарвозалар баландлиги йигирма тўрт аршинеди. Қурилиш ниҳоя топгач, саройга кўчиб кирди ва тахтини эгаллади. Қайси бир йили Канъон диёрида қаҳадчилик бўлди. «Қутрум шаҳристонида ошлиқ сотишяпти»;, деган ҳабарни эшитган Яъқуб алайҳиссаломнинг ўғиллари йўлга отландилар. ўн кунлик йўлни босиб, Қутрумга келишди. Минорасида ўтирган Имлоқи лаъин Яъқуб ўғилларининг туя миниб келаётганини кўрди. Қарасаки, бошларида бир парча оқ булут соя ташлб турарди. У булутга қараган имлоқи лаъин «Лаа илааҳа иллаллоҳи Муҳаммадур расулуллоҳи»; ёзувини кўрарди. Йигитларни олиб келмоқлик учун вазирларни жўнатди. — Подишоҳ сизларни чақиртирмоқда, - дейишди вазирлар. — Биз Оллоҳ пайғамбарининг ишини тамом қилмагунча бормасмиз, - деб жавоб берарди Яҳудо. Вазирлар бу гупни подишоҳга етказдилар. Имлоқнинг ўзи келиб, бўйлари, ҳуснлари бирдек бўлган ўн йигитни кўриб, ҳайратланди. — Сизлар кимсизлар? - сўради подишоҳ. — Биз ўновимиз қариндошлармиз, Яъқуб пайғамбарнинг ўғилларимиз. Отамиз иҳоқ пайғамбар, Янада улуғ бобомиз Иброҳим алайҳиссаломдир. Канъондан егулик олиш учун келганмиз, - деди Яхудо унга жавобан. — Бошқа қариндошларингиз ҳам борми? - сўради яна подишоҳ. — Юсуф ва ибн Ямин деган яна икки биродаримиз ҳам бор, - дейишди. — Мен эркак қариндошингизни эмас, қиз қариндошингиз бор-йўқлигини сўрайман, - деди подишоҳ. — Битта қиз синглимиз бор, - дейишди. — Унда сингилларингизни менга беринглар, отангизни ва яна сизларни ҳам мол билан сийлагайман, ҳаммадан кўра бой қиламан, - деди подишоҳ. — Сизлар нима дейсизлар? - дея Яҳудо биродарларига боқди. Бу гапдан Шамъун билан Рубил аччиғландилар. Яъқуб алайҳиссалом фарзандлари аччиғлансалар, ўша вилоятни ҳароб қилмагунча жаҳлдан тушмасдилар, қачонки Иброҳим алайҳиссалом уруғидан кимдируларнинг орқасини силамагунча аччиғлари пасаймасди. Яҳудо кўрдики, икки биродари аччиғланди. Шунда у «Қутрум шаҳристонни вайронқилсалар машаққатимиз енгил бўлмайди»;, деб ўйлади-да Рубилнинг орқасига қўлини қўйди, жаҳлдан тушдилар. — Эй подишоҳ, ўғлинг сен билан маслаҳатлашмай туриб, қизингни бировга бера оладими? - сўради босиқлик биланЯҳудо. — Йўқ. — Бизнинг ҳам отамиз ҳаёт. Борайлик, сўзларингни етказайлик, отамиз нима деса шу бўлади, - деди яҳудо. Подишоҳ бу сўздан севинди. ўнта туяда буғдой, ўнта туяда унортиб, яна минг кумуш танга, ўн ботмон ифор, ўн ботмон анбар, ўн ботмон кофур инъом этди. Бу нарсаларни отангизга етказинг ва ушбу сўзларимни ҳам айтинг: «Мен сени оталикка қабул қилдим, сен ҳам мени ўғилликка қабул қилғил. Сўзимни эшитибоқ тўғри олдимга келгил, қизингни менга бергил!»; - деди подишоҳ. — Подишоҳ бизга шунча молни инъом қилди ва яна сен учун ҳам бир қанчасини туҳфа қилди, - дейишди ўғиллари отаси ҳузурига қайтиб келиб. — Мендан илгарига ҳеч бир пайғамбар қизини кофирга бергани йўқ эди, - дея йиғлади Яъқуб алайҳиссалом бу сўзларни эшитиб. — ўзинг билгувчисан, - дейишди ўғиллари. Бу сўз бўлиб ўтгандан бир ой кейин Имлоқдан шу мазмунда мактуб келди: «Бу нома буюклар буюгидан, подишоҳлар подишоҳидан, киборларкиборидан, улуғ мамлакатлик, улуғ қўшинлик Имлоқдан ул тубан, фақир ва ҳақир Яъқубга тегсин. Ушбу нома тегиши билан қизини менга тайёрлаб қўйсин. Агарбунга кўнмаса, мен бориб, юртингни бузарман. Сени ўғилларинг билан қўшиб ўлдиорарман, қизингни тортиб оламан. Пайғамбарлигинг сенга фойда бермас, чунки ер тангриси менман (оғзингга тупроқ). Осмон тангрисининг мен билан нима иши бор»;. Мактуб Яъқуб алайҳиссаломга келиб теккач, ўғилларини тўплаб, ўқиб берди. Ўғиллари ўйга толдилар ва: — Эй ота, ўзингга ҳам, бизга ҳам зулм қилмагил, Канъонни вайроқ қилмағил, қизингни подишоҳга берақолгил, - дейишди. Бу гапдан Яъқуб алайҳиссалом ҳафа бўлди ва Яҳудога деди: — Нома жавобини ёзгил. «Бисмиллаҳир раҳманир раҳийм. Мен Яъқуб Исроилуллоҳ ибн Ишоқ Сафиюллоҳ ибн Иброҳим Ҳалилуллоҳдан дунё ва охират бадбахти Имлоқи лаъинга. Билгилки, ҳеч бир пайғамбар қизини кофирга бергани йўқ, мен ҳам бермасман. Агар »;Лаа иааҳа иллаллоҳу Яъқуби расулуллоҳи« (Ягона Оллоҳдан ўзга маъбуд йўқ ва Яъқуб Оллоҳнинг элчисидир) десан у ёғи Оллоҳга ҳавола қилингувсидир»;. Мактуб ёзилиб, муҳрланиб Имлоққа жўнатилди. Мактубн6и олган Имлоқнинг юзи ғазабдан сарғайиб кетди. Ўқ икки минг бекларига қаради. — Эй подшоҳ, кучинг, қўшининг бор, ғам чекма. Фармон бўлса, биз бориб, қизни олиб келамиз, - дейишда беклари. Шундан сўнг қўшин тўплаш бошланди. Подшоҳ ўн икки минг беклари ҳамроҳлигида отланди. — Нима қиламиз? - дейишди ўғлонлар. Яъқуб алайҳиссалом йиғлаб, Оллоҳ таолога ёлворди. Шунда Жаброил алайҳиссалом фармон келтирди: — Эй Яъқуб, Оллоҳ таоло сенга салом айтди ва дедики: «Ўғлонларингга айт, қўрқмасинлар, мен сизларга мададкорман. Эй Яъқуб, қизинг менинг ҳузуримда азиздир, уни душманга бермагайман, кофирни пайғамбарим устидан ҳукумронлик қилишига йўл қўймайман. Ўғилларингга айт, эртага кофирлар билан юзма-юз чиқсинлар, жанг қилсинлар. Мен қудратимни кўрсатурман»;. Бу муждадан Яъқуб алайҳиссалом беҳад шод бўлди, ўғилларини жангга чиқмоққа амр қилди. — Эй ота, биз ўновимиз минг-минг кофирларга қарши қандай жанг қиламиз, - дейишди ўғиллари. — Мен сизларга бир қурол берманки, ким у билан жанг қилса, тангри душманлари устидан зафар қозонгай, - деди оталари. — Отажон, амрингга итоат этамиз, - дейишди ўғиллари. Яъқуб алайҳиссалом сандиғини очди. Ундан Одами сафий чопонини олиб, Шамъунга берди. Шис алайҳиссалом чопонини олиб, Рубилга берди. Иброҳим алайҳиссалом қўчқорнинг шохини олиб, Яғсарга берди. Мусо алайҳиссалом ҳассасини олиб, Яҳудога берди. Яҳудони тўққиз ўғилларига бош қилди, улар кундай порлаб, ойдай нурланиб, майдонга чиқдилар. — Яъқуб ўғлонлари нима учун чиқдилар, билинглар, - деди уларни кўрган Имлоқ бекларига буюриб. - Агар тинчлик билан чиққан бўлса, тегманг, жангга чиққан бўлса, ўналасининг ҳам бошини кесиб, менга олиб келинг. — Нима мақсад билан келдингиз, - дейишди ўн минг йигитлари билан етиб келган беклар. — Жанг қилгани келдик, - дейишди. Бундан вазирнинг жаҳли чиқди. — Юзма-юз туринг! - буюрди Яҳудо. Сўнгра ўзи сафнинг олдига ўтди-да, таёғини осмонга ирғитиб, Яна тутиб олди (бу одат Яҳудодан қолган бизларга). Кейин нидо қилди, тўққиз укаси ҳам унга қўшилди. Осмондан туриб фаришталар ҳам нидога қўшилишди. Бу ҳайқириқлар ҳайбатидан ўн минг душман аскарнинг юраклари ёрилиб ўлди. — Нима бўлди, қўшининг овози эшитилмай қолди, - сўради подшоҳ. — Эй подшоҳ, ўн ўғлон нидо қилганда унинг даҳшатидан ўн икки минг аскаримиз ҳалок бўлди, - дейишди. Подшоҳ бекларига юзланди. Энди йигирма тўрт минг Аскар билан жангга кирдилар. — Эй Маъмун, сенинг галинг келди, - деди Яҳудо. Шамъун олдинга чиқди ва «Лаа илааҳа иллаллоҳи Яъқуби расулуллоҳи»;, деди. Қўшнилар Шамъунга ташланганди, у нидо қилди. Шунда осмондан ўт тушиб йигирма тўрт минг аскарни куйдириб юборди. Бунинг ҳабарини эшитган подшоҳ филига миниб, Яна ўн икки минг беклари билан жангга отланиб келди. — Келинглар, бир йўла такбир айтайлик, - деди Яҳудо биродарларига. Оллоҳ таолонинг фармони Билан тўрт саф фаришталар тушдиларки, ҳар бир сафда қирқ мингта фаришта жамланганди. Яъқуб ўғлонлари ерда, фаришталар осмонда биргаликда жангга кирдилар. Кофирлар буларни кўриб, қўрқиб қочиб кетдилар. Имлоқнинг бир ўзи қолди. Бир фурсатдан сўнг етиб келган пайғамбарзодалар Имлоқни Сарой ичида топдилар. — Эй малъун, тангри қудратини кўрдинг, энди «Лаа илааҳа иллаллоҳи Яъқуби расулуллоҳи»;, деб такбир айтгин, - дейишди улар. Имлоқ унамади. Шундан Шамъун соғолидан тортиб, тахтдан тушурди ва отаси олдига келтирди. — Таҳлил айтгил, - деди Яъқуб алайҳиссалом Имлоқни кўргач. — Эй Яъқуб, мен бу кун сенинг қўлингда асирман, ҳоҳлаганингни қилгил. Мен учун сендан ва сенинг тангрингдан душманроқ ҳеч Ким йўқ, - деди имлоқ. — Эй Имлоқ, агар имон келтирганингда эди, Оллоҳ таоло сенга яна зиёди билан мулк берарди ва эртаси куни жаннатдан ҳам ўрин берган бўларди, - деди Яъқуб алайҳиссалом. — Менга фурсат бергил, уйимга борайин. Сенинг тангринг менга давлат берадими-йўқми, кўрайин, берса имон келтирайин, - деди Имлоқ. — Эй Яъқуб, тангри таоло фармон қилди, фурсат бергил, - деди Жаброил алайҳиссалом пайғом келтириб. — Қанча фурсат керак сенга, - сўради Яъқуб алайҳиссалом. — Ўн йил. Имлоқни қўйиб юбордилар. У қайтиб келиб, тахтига ўтирди. Оллоҳ таоло ўн йил ичида унга бир-қанча мулк, давлат берди, йигирма тўрт минг саркардалари бўлди. Фурсат тамом бўлгач, Жаброил алайҳиссалом фармон олиб келди: — Яъҳудони Имлоқнинг олдига юборгил, имон келтирсин! — Эй малъун, сенга берилган фурсат тамом бўлди. Оллоҳ қудратини кўрдинг, мулк-давлатли ҳам бўлдинг. Энди имон келтиргил, - деди Яъҳудо подшоҳ ҳузурига боргач. — Эй Яъҳудо, сен элчисан. Агар элчиларни подшоҳларга ор бўлмаганида эди, бошингни кесиб, этларинги филлар оёғи остига ташлар эдим. Отангга бориб айтгилки, ўтган гапларни унуцин, яхшиликча қизини менга юборсин. Агар кўнмаса, ҳозир бўлиб турсин, қўшин тортиб борурман. Ўғилларингни ўлдираман, халқингни от туёқлари остида ҳалок қиламан, қизингни тортиб оламан. Кўрайин қайси тангри сенгма мадад қиларкин, - деди Имлоқи лаъин. Яҳудодан бу гапларни эшитган Яъқуб алайҳиссалом Оллоҳ таолога муножат қилди. Шунда Жаброил алайҳиссалом фармон олиб келди: — Эй Яъқуб, Оллоҳ таоло сенга салом йўллаб, дедики: «мен ҳалимман, шошилмасман. Яҳудога айтгил, Яна борсин. Имлоққа Менинг бирлигимни ва сен менинг пайғамбарим эканлигингни етказсин»;. — Эй малъун, билгилки, Оллоҳ яккаю-ягонадир, отам Яъқуб унинг пайғамбаридир, - деди Яҳудо Имлоқ ҳузурига келиб. Имлоқ бундан беҳад аччиқланди, қўшин тўплади. Қишиннинг адади йигирма тўрт мингдан йигирма тўрт гуруҳ бўлди. Ўзи филга миниб, Канъонга яқин жойга келиб тушди. Бунинг ҳабарини эшитган Яъқуб алайҳиссалом яна ташвишланди, Оллоҳдан мадад тилади. Жаброил алайҳиссалом «Бу кеча у малъундан сенга ёмонлик бераман»;, деган пайғом келтирди. Тунда шамолга «Эсгил»; деб, амр этилди. Тонгга бориб подшоҳдан асар қолмади, унинг бутун ҳашамати ер остига кирди. Жаброил алайҳиссалом Оллоҳ амри Билан «Қутрум шаҳристони»;ни ер Билан қўшиб, остин-устин қилиб ташлади. — Эй Яъқуб, Оллоҳ буюрдики, Имлоқнинг мол-мулкини, олтин-кумушларини олгин. Қолганларини эса ўтга ёққил, - деган фармон келтирди Жаброил алайҳиссалом. Яъқуб алайҳиссалом бу фармонни ўғлонлари Билан тўкис адо этди. Юсуф Сиддиқ Алайҳиссалом Қиссаси Оллоҳ таоло китоби қадимда, Қуръони азими мунаввари каримда ҳабар бериб ёрлақадики, (Оят) «Биз сенга бу узун ва ахсан (енг яхши) қиссани баён қилмоқчимиз»;. САВОЛ: «Ахсан»; демакда нима ҳикмат бор? ЖАВОБ: Қуръон ичидаги ҳамма қимссалардан каттароқ, фойдаси зиёдароқ қисса - Юсуф қиссасидир. Шу боисдан аҳсан қисса дейилади. Иккинчи жавоб шуки, бу қисса бошидан оҳиригача қирқ йил (баъзи манбаларда саксон йил) давом этгани учун ҳам шундай номланган. Учинчи жавоб шуик, боқа қиссалар турли сураларда келди, аммо Юсуф қиссаси тўлалигича бир сурада келди. Тўртинчи жавоб: бошқа қиссалар воқеотлари ёд кишилар орасида кечади. Бу қисса эса ота-она ва биродарлар орасида кечгани туфайли ҳам энг яхши қисса дейилади. Бешинчи жавоб: бу қиссада роҳатда, машаққатда, Оллоҳ тоатида, ҳалойиқлар орасидаги эзгу муомала, озодликдаги ва бандиликдаги ҳолатлар борлиги учун ҳам яхши қиссадир. Олтинчи жавоб: Юсуфнинг қариндошлари билан яхши муомалада бўлгани, уларнинг жафосига сабр қилгани учун. Еттинчи жавоб: бу қиссанинг авали ҳам, ўртаси ҳам, оҳири ҳам туш бўлгани учун. Саккизинчи жавоб: бу қисса ишқ Билан тамом бўлгани боис яхши қисса дейилади. Тўққизинчи жавоб: Расул алайҳиссалом дедиларки, кимки ўн балога йўлиқса ўн сурани ўқисин: васваса мендан кецин деса «Алҳамду»; сурасини, ўғрилардан омон бўлайин деса «Бақара»; сурасини, қашшоқликдан қутилайин деса «Оли Имрон»; сурасини, қайғулар менга ҳаром бўлсин деса «Аллам нашрах»; сурасини, куфр ва шикрдан йироқ бўлайин деса «Ихлос»; сурасини, сеҳр-жодуликдан омонлик истаса «Фалақ»; ва «Нас»; сураларини ўқисин. Агарки бу ўн балолар мендан нари бўлсин деса «Юсуф»; сурасини ўқисин. Негаки, бу ўн балолар ҳаммаси «Юсуф»; сурасида бордир. Дейдиларки, Яъқуб алайҳиссаломнинг олти хотини бор эди. Уларнинг ҳар биридан иккитадан, жами ўн иккита ўғли бўлди. ЛАТИФА. Юқори осмонда ўн икки бурж мавжуд. Бу буржлар қуйидагилардир: қўй (ҳамал), сигир (савр), эгизаклар (жавзо), қисқичбақа (саратон), арслон (асад), бошоқ (сунбула), тарози (мезон), чаён (ақраб), ёй (қавс), тоғ эчкиси (жадий), қовға (далв), балиқ (ҳут). Бу ўн икки буржда еттита юлдуз бўлади. Улар қайсилар? Булар: Зуҳал (Сатурн), Муштарий (Юпитер), Миррих (Марс), Шамс (Қуёш), Зуҳра (Венера), Аторуд (Меркурий), Қамар (Ой). Қуйи осмонда бу етти юлдуздан ўн икки бурж пайдо бўлди. Етти юлдуз дегани шунга ишораки, Яъқуб алайҳиссалом ва олти хотини Шавша, Заъура, Сунбула, Қамар, Ҳабиба, Раҳил Билан еттиликни ташкил қилар. ўн икки юлдузлар шуки, булар Яъқуб алайҳиссаломнинг ўн икки ўғиллари - Рубил, Ловий, Шамъун, Яҳудо, Жода, Дон, Яғсар, Ястохир, Заботуқ, Қозур, Юсуф, Ибн Яминга ишорадир. Юсуф ўн биринчи ўғил эди. Оллоҳ таоло унга ўн кароматни ато этди. Булар - чирой, яхши қилиқ, узрҳонлик (кечиримлилик), пайғамбарлик, тушни таъбирлаш, тўғри сўзлик, омадлилик, яхши оқибат (натижа), мушкулотларни еча олиш, Иброҳим алайҳиссалом китоблар шарҳини билмоқлик. Ривоят қилишларича, Миср халқи етти йил қаҳатчиликкка мубтало бўлди. Улар молини, дунёмини, мулкини, асбобини, қулини, кўнглини Юсуфга сотиб, егулик олардилар. Бора-бора омборларда егулик нарса қолмади. Янги хосил пишишига эса тўрт ой қолганди. Шунда одамлар Юсуф алайҳиссаломнинг уйдан чиққанлигини идрок этарди. Кимки Юсуф алайҳиссаломга боқса, ҳудди кўзгуга қарагандай ўзини кўрарди. У таомни юца, бўғизидан то халқумигача кўриниб турарди. Қоронғу кечада у кундай бўлиб кўринарди. Манглай нурларидан "Шоқию ан-ниъмон деб номланган чечак уяларди. Юсуф Билан ибн Ямин исмли аёлдан туғилган эдилар, кичиклик пайтларида оналари вафот этади. Яъқуб алайҳиссалом булар эрта етим қолдилар, Дея ака-укага кўпроқ шавқат кўрсатади. Аммо Юсуфни ўзгача севар, усиз юра олмас эди. Юсуф етти ёшга кирганда бир туш кўради: биродарлари Билан саҳрога чиқадилар, қўлларидаги таёқларини ерга суқадилар. Шунда ҳамма таёқлар кўкаради, аммо узоқ яшамайди. Юсуфники эса кўкаради, гуллайди, бўйи биринчи осмонга қадар етади. Яна айтишларича, биродарларининг таёқлари келиб, Юсуфнинг таёғига сажда қиладилар. Юсуф бу кўрган тушини биродарига айтганди, у бориб бошқаларига айтади. Бу туш уларга ёқмади. Шунда: — Кўрмайсанми, бу Роҳилнинг ўғли отамизга яна ҳам севимли кўринмоқни истайди, - дейишади. Иккинчи кеча Яна туш кўради: Ўн бир юлдуз, қуёш ва ой ерга тушиб, Юсуфга сажда қилдилар. Юсуф бу тушини ҳам отаси Яъқуб алайҳиссаломга сўйлаб беради. Айтишларича, Бўстон деган жуҳуд пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан сўрабди: — Юсуфга сажда қилган ўн бир юлдузнинг ота нимадир? — Ўша юлдузларнинг отини айтиб берсам, имон келтирармисан? - деди пайғамбар алайҳиссалом. — Майли, шундан кейин, - деди жуҳуд. — Ул юлдузлар - чизон, ториқ, қойис, ҳандуқ файлақ, мусаббиҳ, вассоб, райёл, зайёл, зулумудон, зулфараъ, зулкитофон. Бу ўн бир юлдуз қуёш ва ой Билан биргаликда осмоннинг этагида, кўкдан тушиб, сажда қилдилар, - деди пайғамбар алайҳиссалом. -Оллоҳга қасамким, Таврот ичида шундай деб ўқиган эдим,- деди жуҳуд ва имон келтирди. Ўғли тушини эшитган ота шундай маслахат берди : — Эй юсуф, тушларинг жуда ҳайрли эрур, уни биродарларингга айтмагил, сенга душман бўлиб қоладилар, Шайтон одамзот учун очиқ душмандир. Бу сўзларни Рубилнинг онаси Қамар эшитиб турганди, бориб ўғлига айтди, у эса акаларига билдирди. Бу сўзни эшитган Яъқуб ўғонларининг нафрат-ҳасратдан бўйин томирлари бўртиб чиқди, терилари жимирлашди ва туклари тик турди. — Роҳилнинг ўғлига тенг эмасмизмики, отамиз уни биздан ортиқ суяр, ўзига яқин тутар. Бу ҳам етмагандай, у ўзини ортиқроқ севдирайин деб туш кўрганлигини ёлғондан сўзлар. Биз бўлсак туну кун саҳрода мол-қўй боқсак, меҳнат-машаққат чексак ҳамки, унга тенг бўлолмасмиз, - Дея ўғлонлари ториндилар. Сўнгра кенгашдилар - Ё Юсуфни ўлдирайлик, ё шаҳардан узоқроққа бадарға қилдирайлик. Шунда отамизнинг муҳаббати бизга хос бўлса ажабмас. Савол: Юсуфни ўлдиринглар ёки узоқроқ бир ерга олиб бориб ташланглар, деган Ким эди? Жавоб: Биродарлари бир-бирларига айтганлар. Яна бир жавоб шуки, Бу сўзни шайтон сўзлаганди. У кекса чол қиёфаида келиб уларга: — Юсуф сизларнинг қулларинг бўлишга лойиқ, - деди. — Бунинг учун нима қилайлик, - дейишди биродарлари. — Ўлдиринг ёки шаҳардан олисроқ ерга яширинг. Уни қўш-*қумрсқалар еса, отангиз муҳаббати сизлар томон бурилгай, - деди шайтон. — Юсуфни ўлдирсак, отамизга ва Оллоҳ таолога осий бўламиз, - дейишди улар. — Бу ишни қилгач, тавба эцангиз Оллоҳ таолога осий бўлмагайсиз, (Оят): «Ва шундан кейин яхши бир қавм бўласизлар»;, - деди шайтон ва шуларни сўзлагач, ғойиб бўлди. Бу гапни муҳокама қила бошладилар. — Бу ниятдан қайтинг, Юсуфни ўлдирманг, уни бирор ташландиқ қудуққа ташлангаларки, зора йўловчилар олиб кеца, - деди биродарларидан бири. Савол: Бу тадбирни ўргатган ким эди? Жавоб: Айтишларича, Рубил эди, чунки у ҳамаларидан каттароғи ва холасининг ўғли эди. Яна баъзиларнинг айтишларча, Яхудо эди. Баъзилар Шамъун эди дедилар. Сўнгра «Қон тўкмаклик - улуғ гуноҳ, қудуққа ташлайлик»;, деб кенгашдилар. Маслаҳат пишгач, оталари қошига бордилар. — Эй ота, кунлар исиб қолди. Бу кун Қуёш отлик султон Ҳут деган қишлоқдан Ҳамал деган қишлоққа кирди. Шу кезда юксак осмон йиғлар, ҳақир ер эса кулар. Булутларнинг оқизган кўз ёшларидан ер гўёки онадан Янги туғилган ўғлон каби яшнаб, яшил майсаларга бурканар. (Шу жойда Рабзузийнинг «Баҳориёт»;и берилган). Кун ҳамалга кирди эрса, келди олам наврўзи, Кечди баҳман замҳарир қиш, келди олам наврўзи. . . — Эй ота, бундай сафоли кунларда, сувлар шарқираган айёмда Юсуфни бизга қўшгил, гулга бурканган саҳроалрни кўрсин, қўю-қўзиларни кўриб, кўнгиллари яйрасин, қайғулардан фориғ бўлсин, - дейишди ўғлонлари Яъғуб алайҳиссаломга ёлғон тил билан. — Эй ўғлонларим! Биласизки, мен юсуфсиз гўё сувсиз қолган балиқман. Бир дам кўрмасам чидолмасман, сизларга қўшиб саҳрога юбориб қандоқ ҳам чидарман, - деди отаси. — Эй ота, бизларга ишонмайсанми? Юсуфга сен ота бўлсанг, бизлар қариндошимиз. Сен уни қанчалик севсанг, биз ҳам уни шунчалик суярмиз, ўн биродар учар қушни асрагандай асрагувчидирмиз, - дейишди биродарлари. (Оят): «Уни олиб кетишларингиз мени маҳзун этар, Мен сизлар ғафлатда қолиб, уни бўри еб кетишидан қўрқаман»;, - деди оталари. Савол: Яъқуб пайғамбар алайҳиссаломнинг «Сизлар овга борганда Юсуфни бўри егай»;, демоқлигига қандай далил бор? Жавоб: Пайғамбаримиз муҳаммад алайҳиссалом деганларки, «Оллоҳ таоло Яъқубни Юсуф фироқи билан йиғлатмоқни тилаган чоғда Яъқубнинг кўнглига ҳавф шаҳшатини солди. Бу даҳшат ваҳмидан Яъқуб қирқ кеча-кундуз мижжа қоқмади, тоат-ибодатдан айрилмади, беҳад азоб тортди. Қирқ кеча-кундуз тамом бўлгач, Яъқубга уйқу ғалаба қилди, туш кўрди: тушида тоғ устида ётганда, Юсуф қўйнида эди. Ўн бўри пайдо бўлиб, Юсуфни қўйнидан тортиб, бўрилардан бирининг бошқаларини ҳайдаб, Юсуфни ҳужумдан халос қилганини, сўнгра ер ёрилиб Юсуфнинг унга тушгани ва уч кундан кейин яна чиққанини кўрган эди. Яъқубнинг қўрқинчига ва юқоридаги сўзларни айтмоқлигига сабаб шу эди»;. Оталарининг Юсуфга ижозат бермасликларини билган биродарлари Юсуфнинг олдига келиб, алдов вам акр-ҳийла билан кўнглини овладилар. Юсуф отаси олдига бориб, ялинди, илтимос қилди: — Мени биродарларимга қўшиб, саҳрога юборгин, гуллаган биёбонни ва қўй-қўзиларни кўрайин, кўнглим очилсин. — Эй кўзимнинг нури, белимнинг қуввати, кўнглим чироғи, - деди йиғлаб Яъқуб алайҳиссалом. - Мен сени шунчалик севарманки, қариган чоғимда сенсиз қандай чидай олайин. — Биламанки, мени кўп севарман. Севмоқликнинг аломати шуки, маҳбубинг тилагига рози бўлишдир. Менинг тилагим биродарларим Билан боришликдир, - деди Юсуф. — Эй кўркам юзли Юсуфим, сўзингни қандай қилиб синдирайин! Оллоҳ ҳукмига рози бўлдим. Эртага биродарларинг Билан қўшиб юборурман, - деди Яъқуб алайҳиссалом рухсат бермакка илож тополмай. - Бу кеча қўйнимга олайин, бағримга босайин, кўркам юзларингга боқиб тўяйин. Эртаси куни биродарлари келишди, Юсуфни оталаридан тиладилар. — Эй ўғлонларим, мени Юсуфимдан айриб қўйманг. Юсуфга яхши қаранг: очиқса овқат Беринг, чанқаса сув беринг, толиқса кўтариб олинг. Юсуфни ўзларингдан йироқ қилманглар, бўри ва тулкига олдирманглар, яхши парво қилинглар. Сизларни худога топширдим, - деди Яъқуб алайҳиссалом йиғлаб туриб. — Эй ота, бу гапни бегоналарга айцанг ярашади, наҳотки биз ўз биродарларимизни очқатиб, чанқатиб қўйсак, - дейишди биродарлари. Яъқуб алайҳиссалом йиғлаб юрган ҳолда Юсуфнинг бошини ювди, сочини таради, яхши либослар кийдирди, сўнгра дуога қўл кўтарди: — Парвардигоро, Юсуфимни сенга топширдим, уни менга тирик қайтаргин. Фироқ ўтида ёндирмагин, - деди Яъқуб алайҳиссалом. Шундан кейин Юсуфни акалари қўлига топширди. Оталари олдида Юсуфни Рубил елкасига миндириб олди. Кейин Яҳудо, сўнгра шаъмун, ундан Ловий олди. Яъқуб алайҳиссалом баланд тепа устига чиқиб, ўғилларининг қораси кўринмай қолгунча термулиб, бўтасидан айрилган туядай инграниб турди. Улар кўринмай қолгач, бор ововзида йиғлаганича, уйига кириб кетди. Оталари олдидан узоқлашгани ҳамоно Юсуфни ерга туширдилар-да: — Эй роҳилнинг ўғли, отамизга яхши кўриниш учун ёлғон тушлар айтганларинг етмагандай, энди бўйнимизга минармисан, ўз оёғинг билан юргил, - дейишди. Пиёда ҳолда олдиларига солиб, қувладилар. Йўл қумлик, ҳаво иссиқ эди. Бечора юсуфнинг оёқлари куйди. У қайси акаси ёнига кўмак истаб келса, уриб қувладилар, раҳм қилмадилар. Шунда ҳориган, қоринлари очиққан, чанқаган Юсуф оталарини шафеъ келтириб ёлборди, аммо бунга ҳеч қайсиси қулоқ солмади. — Эй биродарларим, беҳад очиқдим - тамо беринг, чанқадим - сув беринг, - дея зор-зор йиғлади Юсуф. — Бориб ёлғон тушингдан сўрагил, сенга нон-сув берсин, дейишди. Сув сўраса - шапати беришди, нон тиласа - мушт. Юсуф алайҳиссалом оч-наҳор, ҳориб-чарчаб, қийналиб юрди, муборак оёқлари тош ва тикан заҳридан яра бўлди, юзу кўзлари қон ва тупроққа беланди. Акалари олдинроқ бориб бир тепа устига чиқдилар-да, кенгаша бошладилар. — Тош билан уриб ўлдирайлик, - деди бири. — Пичоқ билан сўйиб қўя қолайлик, - деди иккинчиси. — Бориб ўша ёлғон тушингга айт, сени қутқарсин! - деди Рубил юз ўгириб. Юсуф алайҳиссалом Рубилдан яхшилик чиқмагач, Шаъмунга бориб ёлворди, ундан ҳам туртки еди, юзи Билан ерга йиқилиб, яноқлари қумга беланди. Осмонга боқди - узоқ, ерга боқди - қаттиқ. Оҳ тортди, энди Яҳудо оёғига бош уриб йиғлади: — Эй Яҳудо, буларнинг ҳаммасидан кўра меҳрибон, оқ кўнгил эдиннг, зоримга қулоқ тут, раҳм эт, - деб қип-қизил яноғи узра кўз ёшларни анҳордек оқизди Юсуф алайҳиссалом. — Эй укажон, менга яқинлашмагин, сен билан сўзлашаётганимни кўришса, мени ҳам ўлдиргайлар, - деди меҳри товлана бошлаган Яҳудо. Сўнгра атрофига тўплана бошлаган биродарларини инсофга чақирди. - Эй қариндошларим, келинглар, отамиз ҳаққини асрайлик, укамизга ёвузлик қилмайлик, улуғ кунда қандай жавоб беришимизни ўйлайлик. Ака-укалар Яҳудони турли таъналар Билан озорладилар. Буни эшитган Юсуф алайҳиссалом ёлвориб, зори нола қилди: — Эй биродарларим, мени қайси гуноҳим учун ўлдирурсиз?! — Буни ўлдирганимиз билан ер бизга кенгайиб қоладими? Келинглар, қўл-оёғини боғлаб қудуққа ташлай қолайлик, ўша жойда ўлиб кетади, - деди Яҳудо. Шундан кейин маслаҳатлашиб, Юсуфни қудуққа ташламоққа келишдилар. (Изоҳ бошқа манбаларда бу қудуқ Сом ибн нуҳ қудуғи деб аталади). Юсуфни тутиб, қудуқ тепасига судраб олиб келишди. Шунда у ҳар бир биродарининг юзига бир-бир боқиб ёлворди: — Эй биродарларим, менга раҳм қилинг. Менга раҳмингиз келмаса, кекса отамга раҳмингиз келсин. Оллоҳ таолодан қўрқинг! — Бундай ялингунча устингдаги кийимни еч! - дейишди унга. — Эй қариндошларим, отам ҳаққи кийимларимни ечиб олманглар. Агар тирик қолсам авратимни ўрайди, ўлиб кецам кафаним бўлади. Ўтинчим - қўлимни боламанг, токи қудуқдаги илон, чаёнлардан ўзимни қўригайман, - Дея кўп зорландилар, парво қилишмади. — Ой, куну яна бир юлдузингга айтгил кийим берсин, қўлингни ечсин, - дейишди-да, кийимларини ечиб олишди, оёқ-қўлини боғлашди. Сўнгра белидан арқонга боғлаб қудуққа ташладилар. Қудуқнинг ярмига етганларида арқонни кесиб юбордилар. Гоҳ бошларича, гоҳ оёқларича, қудуқ атрофига уриниб-туртиниб пастга тушиб боравердилар. Шунда Оллоҳ таолодан Сидрат ул-мунтаҳода Жаброил алайҳиссаломга фармон бўлди: «Бандамни тутгил!»; Жаброил алайҳиссалом қудуқ сувига етмасдан туриб тутдилар. Қудуқ остида бир оқ тош бор эди. Уни сув устига чиқардилар ва қанотлари Билан силадилар, тош мулойим бўлди. Сўнгра унинг устига ўтказдилар, Оллоҳ таоло фармони билан жаннатдан бир кўйлак келтириб, кийдирдилар ва шундай дедилар: — Эй Юсуф, Оллоҳ таоло салом йўллади ва фаришталар дуруд айтдилар, сенга пайғамбарлик келтирдим. Оллоҳ таоло айтурки, менинг ҳикматимга рози бўлиб, балоларимга сабр қилсин, нажот бериб, Миср элига подшоҳ қиламан, Яна отасига қўшгумдир, - Дея пайғом келтирди Жаброил алайҳиссалом ва ушбу дуони ўргатдилар: "Эй бори Ҳудоё! Эй ҳар бир қайғуни кетказгувчи! Ва эй дуолар эшитгувчи! Ва эй бор мавжудотнинг устаси! Ва эй ҳар бир синиқни тузатгувчи! Ва эй ғарибларнинг ҳамнишини! Ва эй ёлғизларнинг муниси! Ва эй ҳар бир сирри суҳбатнинг гувоҳи! Ва эй банданинг бошига тушган балолардан ҳабардор! Ва эй сендан ўзга бирорта маъбуд бўлмаган поко парвардигоро! Сендан бу ташвишдан чиқиш жойинименга осон ва енгил қилишингни сўрайман ва менинг қалбимга ўз муҳаббатингни солиб қўйишингни сўрайманки, менда сендан бошқа зикр ва қайғу бўлмасин ва мени ўз ҳифзу ҳимоянгга олишингни сўрайман ва эй меҳрибонларнинг меҳрибонроғи, менга раҳминг келишини сўрайман". Жаброил алайҳиссалом қаноти Билан қудуқ ичини силаганди бўстон каби гуллар билан безанди. Бу қудуқ мадина Билан миср орасида эди. Канъонга уч йиғочлик йўл эди. Уни Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғли Сом қазиганди. Оти «Ҳуббул-аҳёр»;, яъни «Эзгу қудуқ»; демакдир. Қудуқнинг суви аччиқ эди, ширин бўлди, қоронғу эди равшан ва муаттар бўлди. Жаброил алайҳиссалом Юсуф алайҳиссаломнинг қўл-оёқларини бўшатди, жаннатдан бир товоқда мева (беҳи) келтирди, едилар, тўйдилар. Қудуқнинг ичида бир сўқир илон бор эди. Юсуф алайҳиссаломнинг овозини эшитиб, бош кўтарган эди, Жаброил алайҳиссалом «Эй азият бергувчилар, Юсуфи сиддиқ бундан чиқмагунча бош кўтарманг»;, деб нидро қилди, илоннинг қулоғи эшитмайдиган бўлди. РИВОЙАТ. Шайҳ Басрий (раҳматуллоҳи алайҳ) айтурларки, Юсуф қудуққа кирганда етти ёшда (баъзи манбаларда ўн икки ёшда) эди. Малик қўлида саксон йил бўлди, бир юз йигирма ёшда вафот этди. Ҳабарда келишича, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом Жаброил алайҳиссаломдан сўрадилар: «Осмондан ерга тушмоқликда қийналмасмисан?»; Жавоб берди: «Эй Оллоҳнинг расули! Тўрт марта беҳад машаққат тортганман. Биринчиси, Иброҳим ҳалилуллоҳни манжаниққа солиб, гулҳанга отганларида Судрат-ул муттаҳодан тушиб, қанотларим Билан ўтга тушмасдин илгари тутиб олдим. Иккинчиси, Иброҳим Исмоилни қўрбон қилганда пичоқни тортмасдан олдин »;Тутгил!« деган фармон бўлди. Шунда сидрат-ул мунтаҳодан тушиб, пичоқни юзини орқасига қайтардим. Учинчиси, Юсуфни биродарлари қудуққа ташлаб, арқонни кесганларида, Сидрат-ул мунтаҳодан тушиб, уни тутдим. Тўртинчиси, Уҳуд жангида сенинг муборак тишингга тош тегиб, қон оққанда »;Қон ерга тушмасдан бурун тутгил!« деган фармон бўлганда Сидрат-ул мунтаҳодан тушиб тутдим. Агар қон ерга тушганида қиёматга қадар унда майса-гиёҳ унмаган бўларди. Шу тариқа тўрт марта машаққат тортганман»;. Савол: Юсуфни қудуққа солиб, Яна чиқаришликнинг ҳикмати нимада? Жавоб: Баши рва Бушро исмли икки ҳабаший йигит бор эди. Улар иккаласи ҳам Малик Заър деган подишоҳга қул эдилар. Қирқ йил қуллик қилганларидан сўнг Заър подшоҳ Мисрда Шомга томон саёҳатга чиқар бўлди. Оллоҳ қудрати Билан Каънон вилоятига келиб қолдилар. Юсуф ётган қудуқ бошига келганларида уларнинг қўлликларига қирқ йил, Юсуфни қудуққа тушганига тўрт кун бўлганди. Баши рва бушарони қудуқдан сув олгани юбордилар. Улар қудуққа челак ташладилар. Оллоҳ фармони Билан Юсуф икки оёғини челакка солди. Башир челакни тортиб олиб, кўрсаки, челак ичида ойдан-да, кундан-да чиройли Юсуфни кўрди ва шеригини чорлади: — Бушро, суюнчи қудуқдан бир йигит чиқди. Яъқуб пайғамбар алайҳиссаломнинг ўғиллари биродарлари Юсуфни қудуққа ташлаганларидан сўнг бир қўйни сфўйиб, унитнг кўйлагини ўша қўйнинг қонига бўядилар. Кечки пайт улар ғамгин қиёфада, «Оҳ Юсуфим, оҳ Юсуфим»; - дея оталари олдига йиғлаган ҳолларида кириб келдилар. — Эй ота, Юсуфни нарсалар олдида қолдириб кетган эдик, бизлар келгунча уни бўри еб кетибди, - дея қонли кўйлакни оталари олдига ташладилар. Бу сўзларнинг эшитган Яъқуб алайҳиссалом беҳуш бўлиб йиқилдилар. Қачон ҳушига келганларида «Энди Юсуфимни қаердан излайин»;, дея фарёд чекардилар. — Қандоқ меҳрибон ва раҳмдил бўри эканки, кўйлагини йиртмасдан ебди. Агар ростдан ҳам бўри еганида екўйлагини йиртган бўларди. Агар кўйлаги учун ўлдирганида эди, унда нега кўйлакни олиб кетмабди, - деб оташ-фироқлари зиёда бўларди. Бўри еди деганларини қулоқлари Билан эшитиб, қонли кўйлакларини кўзи билан кўриб, ғамлари зиёда бўлди, етти кечаю кундан Канъон биёбонини зор-зор йиғлаб кезиб чиқди. Тилида эса ушбу сўзлар жорий эди. «Эй суюклигим, эй кўзимнинг нури, эй бағримнинг бир парчаси, эй кўнглимнинг мевааси! Қайси қудуққа кўмдилар сени, қайси джарёга қарқ қилдилар сени, қайси қилич билан чопдилар сени, қайчси ерга кўмдилар сени! Эй Юсуфим! Қайси бўри қорнида ётурсан, ушал юмшоқ этларингни еяр чоғда қийналишларга қандоқ сабр қилдинг. Ўшал покиза суякларинг қайси бюиёбонда ётур экан. Кошки, сени еган бўрини кўрсайдим, оёғи тупроғини кўзимга суртардим, уни олдимдан кетказмасдим»;. Етти кун ичида уч юз олтмиш марта ҳушидан кетдилар. Уч кун чида бирор луқма таом емадилар, бирор қатра сув ичмадилар. (Изоҳ: бошқа манбаларда айтилишича, шу ҳолда фариштала: «Илоҳо, дўстингни бунчалик бетоқатлигига ўзинг раҳм қил!»; Дея муножат қилдилар. Шунда Жаброил алайҳиссаломга фармон бўлди: «Яъқуб хотирига тасалли бергил!»; Жаброил алайҳиссалом келдилар ва: «Эй Яъқуб, сабр қилгил, ўғлинг билан топишарсан»;, дедилар. Шунда Яъқуб алайҳиссаломнинг: «Эй биродар Жаброил, Юсуфдан ҳабар берармисан?»; деган сўроғига Жаброил алайҳиссалом сукут қилдилар. Юсуф алайҳиссаломнинг биродарлари ўз ғқилмишларидан юз минг пушаймон ва надоматлар чекдилар, шармандаликдан оталари юзига боқа олмадилар). — Биродамиз Юсуфни зойъе қилдик, отамизни ўлдирдик-ку! - дея оталарига қўшилиб йиғлашди улар ҳам. — Эй ўғлонлар, бу иш сизларнинг макрларингиздир, ҳасаддан бўлган ишдир. Энди менга сабрдан ўзга чора йўқдир, - деди Яъқуб алайҳиссалом кўзларидан қонли ёшлар оқизиб. — Эй ота, бўри еганига ишонмаяпсан, истасан биз Юсуфни еган бўрини тутиб келтирайлик, зора, уни кўриб кўнглинг таскин топса, дейишди ўғлонлари. — Боринг, келтиринг, - деди оталари. Ҳаммалари биёбонга отландилар. Олдиларидан бир бўри чиқиб қолди, уни тутдилар, оёқларини боғладилар, оғзига қон суртиб, (Изоҳ: бошқа манбаларда келадики, бўри деди: "Мисрдан бўламан, бир қариндошимни йўқотибман. Бу мамлакатга уни излаб келганман. Билишимча, уни шу мамлакатнинг подишоҳи тутиб олибди. Шуни ғамида ўн етти кун бўлдики, таом еганим йўқ). Эй Яъъуб, бу ёлғончилар мени тутиб, оғзимга қон суртиб, сенга олиб келдилар. Дуо қилгилки, унинг барокатидан фарзандимни топиб олсам, - деди бўри. — Шу бўри еди, демаганмидиларингиз? - сўради ота ўғилларидан. — Бошқа бўри еган экан, бориб топиб келамиз, - дея яна чиқиб кетдилар. — Эй бўри, Юсуф ҳақида ҳеч ҳабаринг борми? - сўради пайғамбар. — Эй набиуллоҳ, Жаброилдан сўрамадингизми? — Сўрадим, жавоб бермадилар. — Агар ул зот сирни очмаган бўлсалар, мен ҳам бу сирни ошкор қилмасман, аммо уни бўри емагандир. — Дуо қилсам, фарзандингни топсанг. — Мен ҳам дуо қилайин, Юсуфингиз топилсин. Илоҳо, Яъқуб пайғамбарининг ўғлини саломат етказган, - жежи бўри. Яъқуб алайҳиссалом дуоси барокатидан бўри шу куниёқ боласини топди ваш од-ҳуррам бўлиб Мисрга қайтиб кетди. Нақл қиладиларки, жаннатга беш ҳайвон - Яъқуб алайҳиссаломнинг бўрилари, Ашоби Қаҳфнинг итлари, Солиҳ алайҳиссаломнинг туялари, Исо алайҳиссаломнинг эшҳаклари, Али разиаллоҳу анҳунинг дулдуллари кираркан. — Бу иш ошкора бўладиган кўринади. Энди бориб юсуфни топайлик, агар ўлмаган бўлса, чиқариб ўлдирайлик, бошиник ечиб отамизга келтирайлик, шунда зора кўнгли жойига тушчса, - Дея кенгашди ўғиллари саҳрога чиққач. Шу пайтда Яҳуда бу кенгашдан беҳабар ҳолда қудуқ ёнига келганди, ҳол-аҳвол сўраб, таом бераётганди. Қайтаётиб биродарларига дуч келади. — Бориб Юсуфни қудуқдан чиқарайлик, отамизнинг олдига олиб борайлик. Сиримизни айтмасликни тайинлайлик-да «ўғри олиб кетганди»;, деб айттирайлик. Шунда отамизни фироқ дардидан қутқарамиз. Бечора отамиз бетоқат бўлиб, таом емай кўп азият чекмоқдалар, - деди Яъҳудо биродарларига. Бу гапдан улар беҳад ғамгин бўлишди. Сўнгра қудуқ бошига равона бўлдилар. — Қаён борурсизлар? - сўради шайтон лаъин солиҳ одам қиёфасида келиб, биродарлар йўлини тўсаркан. — Юсуфни чоҳдан чиқаргани борурмиз, - дейишди биродарлар. — отангиз олдида яна ёлғончи бўласизларки? Илгари бўри еди деб, энди ўғри олганда деб борсангиз, гапингизни бурди қоладими? Отангиз ҳам, ҳалойиқ ҳам сизни душман деб биладилар, - деди Шайтон лаъин. (Ушбу гуноҳ, яъни оталарини ранжитганлари сабабли улар пайғамбар бўлмадилар). Ҳикоятда келадики, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом айтадилар: "малик Заър Ҳазойи деган савдогар бор эди. Уйи Мисрда эди. У бир кеча туш кўрди6 Қуёш осмондан тушиб, қўйнига кирди. Сўнгра бир парча оқ булут келиб, ундан жавоҳирлар ёғилди. Муаббирлардан таъбирини сўради. — Эй малик, канъон диёридан бўлган бир қулга эга бўласан, мол-мулкин беҳисоб бўлади, авлодаларининг ҳам бой бўладилар, - деди муаббир ва маликдан муносиб туҳфаларни олди. Бу таъбирдан ҳуррам ва ҳушғол бўлган Малик ҳозирлик кўриб, Шом сафарига чиқди. Канъон диёрига келгач, бир неча кун туриб қолди. Шомга борди ҳамки, кўрган тушининг рўёбидан дарак бўлмади. Шомга қайтар чоғида ҳам қулнинг фикри-ёди хотиридан кетмади. Қайтар чоғида карвон аҳли йўлини йўқотди. Шунда Жаброил алайҳиссалом туялар бошини тутиб, қудуқнинг ёнига олиб келди. Савдогарлар йўлидан адашганларини билдилар, ҳадди ва поении йўқ саҳро ўртасида. Тўхтаб, сув қидирдилар. Икки қўлини (яъни, Баши рва Бушро) сув топиб келишга буюрдилар. Улар сув қидириб юриб, қудуққа дуч келишди. Чарм челакни қудуққа ташлаб, сув тортиб олдилар. Учинчи тортишларида Юсуф алайҳиссалом ўзини челак ичига солди. Шу маҳалда Жаброил алайҳиссалом: «Эй Юсуф, эсингда борми, фалон пайтда ўзингни ойнага солиб, баҳоингни билмоқчи бўлгандинг, энди ўз баҳоингни кўргил»;, дедилар. Қуллар челакни қудуқдан торта олмадилар, ёрдамга учинчи одамни ҳам чақирдилар. Маликни ҳам чорладилар тўрт кишилашиб тортдилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом кўмакка келди, челакни тортиб олишди. Кўрдиларки, челак ичида бир ой руҳсор ўтирарди. — Эй башорат бўлмиш зот, қачондан бери сени кўйингда юрардим, энди топдим, - деди Малик. . . Юсуф алайҳиссаломни қудуқдан чиқарганларида ул зот қўллари Билан иккила ҳабаший қулнинг юзларини силананди, баданлари оппоқ бўлди. Бундан севинишиб имон келтирдилар ва саждага бош қўйдилар. — Эй йигитлар, маҳлуққа, маҳлуққа сажда қилмангалар, бу раво эмас, сизу бизни яратган тангрига сажда қилинг, - деди Юсуф алайҳиссалом. — Сизу бизни ким яратгандир? - сўради Бушро. — Борлиқни яратган Оллоҳдир. Унинг мулкига шерик ва заволи йўқдир, - деди Юсуф алайҳиссалом. — Бизга имондан сабоқ бергил, - дейишиб, Юсуф алайҳиссалом кўмаги билан имон келтирдилар ва мусулмон бўлдилар. Юсуф алайҳиссаломни қудуқдан чиқармоқнинг ҳикмати шу эди. Савол: Пайғамбар фарзандларини сотмоқ жоиз эмас. Юсуфнинг қул сифатида сотилмоғига нима ҳикмат бордир? Жавоб: Кунларнинг бирида Юсуф кўзгуга боқиб, ўз аксини кўради ва ҳайратланади. Шунда унинг кўнглида «Шу чирой Билан қул бўлганимда сотиб олишга кимнинг кучи етар эди»;, дея ўз кўркига қувонганди. Гўзаликка қувонмоқликнинг баҳосини кўргиздилар. Сотилмоқликнинг ҳикмати шунда. Юсуф алайҳиссаломни қудуқдан чиқариб олганларида биродарлари етиб қолдилар. — Бу бизнинг қочиб юрган қулимиз эди, уч кундан бери қидириб юргандик, агар олмоқчи бўлсанг, сотамиз, - дейишди. Сўнгра Рубил келиб, Ибрий тилида тайинлади: - Биз нимани истасак, сен шундай эди, деб тургил, йўқса ўлдирамиз. — Қулмисан? - сўради Малик Заър. — Ҳа, қулман, Оллоҳнинг қули, - деди Юсуф алайҳиссалом. — Бу қул кичиклигидан бошлаб биз билан биргадир, шу боис сотишга кўнгилимиз йўқдир, агар ўзи ҳоҳласагина соамиз, - дейишди. Аммо, бунинг уч айби бор, биринчи айби - ўғридир, иккинчи айби - қочоқдир, учинчи айби - йиғлоқидир. — Майли розиман. Аммо менда ақча йўқ эди, истасангиз от, туя, мол-қўй берайин, - деди малик Заър. — Бизга ундай нарсалар керак эмас, улардан зерикканмиз, озгина бўлса ҳам ақча берсанг бўлди, розимиз, - дейишди улар бир-бирлари билан обдан кенгашиб олгач. Негаки, улар мол-қўй оладиган бўлсалар, оталари олдида айблари ошкор бўлиб қоларди. — Қнача берай бўлмаса, - деди малик Заър. — Ўн саккиз ақча берсангиз кифоя, - дейишди. — Майли, олинг, - деди Малик Заър ва ўрнидан туриб ақча келтирди. Миср ақчаларини тарозида тортиб кўрдилар, улар Канъон ярмоғининг ярмига тўғри келди. Демак, Юсуф алайҳиссалом тўғғиз Каъон ақчасига сотилди. — Ўз қўлингиз билан хат қилиб берасиз,- деди Малик Заър. — Xатни шу шарт билан берамизки, қулимизнинг оёғига кишан урасан, қаттиқ эгарга миндирасан, узоқроқ ерга олиб бориб сотасан, - дейишди ва шуртга Малик Заър ҳам рози бўлди. Хат битилди, уни Яҳудо ёзди: «Бисмиллоҳир раҳмонир раҳийм. Биз Яъқуб алайҳиссаломнинг ўнала ўғлонлари: Биринчи - Рубил, иккинчи - Шамъун, учинчи - Яҳудо, тўртинчи - Ловий, бешинчи - Жода, олтинчи - Дон, еттинчи - Яғсар, саккизинчи - Ястохир, тўғғизинчи - Заботуқ (баъзи ривотларда Рийёлун дейиларди), ўнинчи - Қозур -Юсуф деган қулимизни малик Зўрга ўн саккиз ақчага сотдик ҳамда уч айбини: ўғрилик, қочоқлик, йиғлоқилик - айтдик ва Малик Заър билан уч шартга - оёғига кишан урмоқлик, қаттиқ эгарга миндирмоқлик, йироқ жойга элтиб сотмоқликка келишдик, деб бу хатни фаолн кун, фалон ойда ўз қўлимиз билан битдик»;. Вақтики, биродарлари Юсуф алайҳиссаломни Малик Заърга топшириб, ўтовларига қайтгандан сўнг уйларига кетмай турдилар. Чунки улар кўнглида «Мободо Юсуф, отамиз қошига қочиб бориб, бизларни шарманда қилмасин»;, деган ҳадик бор эди. Кеч киргач, Юсуф алайҳиссалом Маликдан рухсат тиладилар: — Эй Малик, бир кишини ҳамроҳ қилсанг, биродарларим билан видо қилиб келсам. Кичиклигимдан бери улар Билан катта бўлганман. — Улар сени қулимиз дея сотишди-ю, сен бўлсанг биродарлари дейсан, - дея таажубланди. Шундан бўлса-да бир одамни ҳамроҳ қилиб рухсат берди. Оёқларига кишан урилган Юсуф алайҳиссалом йиқила-йиқила кўрклик юзлари тупроққа беланиб, яноқларига тиканлар санчилиб, юзу кўзи қонга беланиб, қариндошлари олдига келди. Юсуфни бу аҳволда кўриб, улар ҳам йиғлашди, ҳижолатдан юзига боқолмадилар. — Эй биродарларми, бундай ишни менга нисбатан қилдингиз, бошқаларга ҳаргиз қилмангиз. Қари отамдан айирдингиз, қиёмат куни унга қандай жавоб берарсизлдар?! Тақдири илоҳий шу экан, ризо бўлмоқдан ўзга чорам йўқ. Отамга мендан салом денглар. Отам мен учун кўп таъзиятлар тутадилар, - деди Юсуф алайҳиссалом биродарларининг ҳар қайсиси Билан алоҳида-алоҳида видо қиларкан. Навбат Яҳудога етганда бўйнидан қучоқлаб олиб, ҳўнг-ҳўнг йиғлади. - Эй жондан азиз қариндошим, менга ҳаммадан меҳрибонроқ эдинг. Қаерда қудуқ кўрсанг, мени ёдингга олгин. Қачонки отам Билан бирга бўлсанг, «Юсуф қаерда экан, Ким билан бирга юрибди экан»;, деб ёдлагин. Эй Яҳудо, бугун тўртинчи кунки, сизлардан айрилганман. Сизларсиз ғарибликда нима қиламан, - деди Юсуф алайҳиссалом акаларига қараб. Юсуф алайҳиссалом шундай бир ҳолатга тушдики, бутун бадани сув бўлиб эриди, изтиробга тушди-да, бетоқатлик билан «Оҳ, онам! Оҳ, онам!»; деганича ўзини туядан ташладилар. Қабрни қучоқлаб, офтобдек равшан юзларини тупроққа суртиб, роса йиғладилар. Ул зотнинг йиғиларидан осмонда учган қушлару, дарёда сузган балиқлар ҳам туғён ва фиғонга келдилар. — Эё онам, сиздан айрилганим етмасмиди, отамдан ҳам айирдилар. Устига-устак қул бўлиб сотилдим, қаттиқ эгардан нозик баданларим янчилди. Қўл-оёғим оғир занжирлардан хароб бўлди. Меҳрибонгинам, кошки тирик бўлганингизда ҳолимни сўрган бўлардингиз, - Дея нолаю зор қилдилар. — Эй ҳожам, у қул туядан тушиб қочибди, - дея фарёд кўтарди қул Афлиҳ Юсуф алайҳиссаломни йўқотиб қўйиб. — Сотган кишилар қочоқ экан деб тўғри айтган эканлар, - деди Малик қидириб топинглар. Ҳамма излашга тушди. Афлиҳ етиб келиб кўрдики, у бир қабрни қучиб, йиғлаб ётарди. — Бўлди, бас, ўғри қул! - дея золим ҳабаш Афлиҳ Юсуф алайҳиссаломни бир шапатилаб урди ва оёқларидан судраб олиб борди. Шунда Юсуф алайҳиссаломнинг кўзи олдида ўт чақилди, кўнгли оғринди, оғиз-буринларига тупроқ тўлди, гиря ва нола қилди: — Илоҳо, ўзинг кўриб, билиб турибса! На бўлғайки, карвон аҳлига қудратинг Билан бир танбеҳ берсанг! — Илоҳо, бу етим бечоранинг ҳолига раҳм қил, унинг ноласига тоқатимиз қолмади, - дейишди фаришталар ҳам ларзага келиб. Дуо ижобат бўлди. Шамол қўзғали, оламни қора булут босди. Шамол зўрайиб, кўз очиб бўлмай қолди. Қоронғулик кундузни кечга айлантирди. Карвон йўлини йўқотди. — Агар карвонда Олллоҳ таолога исён қилган киши бўлса, тавба қилсин, - деди Малик Заър карвонни тўплаб. Шояд, Оллоҳ таоло бу балони бизлардан даф қилса. — Бу ўғлон дуо қилганди, шу воқеалар содир бўлди, - деди Афлиҳ Малик Заър олдига бориб. Шунда Малик Афлиҳни олиб келиб, Юсуф алайҳиссаломнинг оёқларига йиқилдилар, узрҳоҳлик қилдилар. — Эй Юсуф, бу Афлиқ билмай беадаблик ва беҳурматлик қилибди. Сиз авф этиб, гуноҳини бағишланг, шояд бу бало биздан даф бўлса. Юсуф алайҳиссаломнинг кўнгиллари ҳуш бўлдилар, кулдилар. Шу замон ҳаво очилди, олам чароғон бўлди. Карвон аҳли бу мўжизани кўриб, хушғол бўлдилар. Юсуф алайҳиссаломнинг оёқларидан кишанларни ечиб олдилар, чиройли кийимларни кийдирдилар. — Эй Юсуф, сен карвоннинг олдида юришга лойиқсан, бошқалар ҳаммалари сени орқангдан юрсинлар, - дейишди унга. Оллоҳ таоло бир парча булутга амр қилди. Бу булут соя қилиб, чўл иссиғидан сақлаб борди. — Эй малик, бу бола Оллоҳга яқин ўғлон экан. Унинг кўнглини зинҳор оғритманг! - дейишди карвон аҳли бу мўжизалардан тонг қолиб. — Эй Юсуф, туядан тушиб қолибсан, қочиш мақсадинг борми? - сўради малик Заър. — Ҳудо сақласин, ҳаргиз қочмагайман. У жойда онамнинг қабри бор эди, у билан видолашгани тушгандим, - деди Юсуф алайҳиссалом. Савол: пайғамбарлар ҳалойиқни дуоибад қилмас эдилар. Юсуфнинг карвон аҳлини дуо қилмоғида не ҳикмат бор? Жавоб: Юсуфнинг дуоси дуоибад эмас. У хот бу қул мени урди, гуноҳкор бўлди, қиёматда азоб кўргуси. Зора Оллоҳ қудратини кўриб, тавба қилса, гуноҳидан фориғ бўлса, дўзах азобидан қутилса, деган умидда ҳайрли дуо қилганди. Алқисса, карвон йўлга равона бўлди. Мисрга етишга бир кунлик йўл қолганда Ушвон деган жойда, денгиз қирғоғида тўхтадилар. — Эй ўғлим, сувга тушиб, ювиниб, ўзингни гард-ғуборлардан поклаб олгин, эртага шаҳар халқи билан учрашурмиз, - деди малик Заър. Юсуф алайҳиссалом сув бўйига келдилар ва Оллоҳга муножат қилдилар: — Илоҳо, бир пардани каромат қилгил. Баданларимни кишилар кўрмасинлар. Оллоҳ таоло Айнулҳитон балиққа амр қилди. У балиқ сув ичидан чиқиб, гавдаси биолан Юсуф алайҳиссаломни тўсди. Ул зот ечиниб, ювина бошлади. — Илоҳо, Юсуфнинг барокатидан шундай каромат бергилки, жамики балиқлар ичида номим эзгуликка буркансин, - деди балиқ. Бу дуо ижобат бўлди. Оллоҳ таоло унга иккита бало бердики, улардан бирининг қорнида Юсуф алайҳиссалом қирқ кун турди. Яна бирининг қорнида эса Сулаймон алайҳиссаломнинг узуклари қирқ кун туриб қолди. Юсуф алайҳиссалом ювиниб бўлганларидан сўнг Жаброил алайҳиссалом жаннатдан нурдан яратилган кўйлак келтирди. Малик Заър унга шоҳона тўн кийдирди, бошига олтин тож, кийдириб гавҳарлар Билан зийнатилган камар боғлади. Ясатиб, туя кажавасига ўтказган эди Юсуф алайҳиссаломнинг бир ҳуснлари минг бўлди, ҳалойиқнинг кўзи ҳира, ақли тийра бўлди. Савол: Ўша карвон ичида бошқа жойлардан келганлар ҳам бор эди. Юсуфни айнан Малик Заър қўлига туширилганда қандай ҳикмат бор? Жавоб: Миср шаҳрида Зулайҳо деган заимфа бор эди. Оллоҳ таоло тақдири азалда бу заифага Юсуф алайҳиссалом қўлида имон келтиришликни тақдир қилганди. Юсуфнинг Малик Заър сотилиш, Мисрга келтирилиши ва Яна сотилишидан сабаб шу эди. Вақтики, малик Заър Юсуф алайҳиссаломни Миср яқинига олиб келганида шаҳарда шундай гап юрди: «Малик осмон ойини ердан топиб олганмиш. Кимки унинг юзига боқса, кўзи ҳира бўлармиш. Унинг ҳусну малоҳати олдида куну ой ҳира тортармиш»;. Бу гапни эшитгна Миср аҳли борки, ҳаммаси: ёшу қари, эркаку аёл томошага чиқдилар. Ҳаммасининг кўзи Юсуф алайҳиссаломда эди, унинг боши узра бир парча булут соя ташлаб турарди. Буни кўрган одам борки, ошиқу шайдо бўларди, Яна бир кўрсам, дея орзу қиларди, ҳаргиз ажратгилари келмасди. Ҳамма вилоятнинг беклари келиб, Юсуфни сотиб олмоқ умидида олтин, кумуш, мол-қўй, товар йиға бошлади. Улар пуллари етмаса, жонларини ҳам беришга тайёр эдилар. Даллоллар орага кириб, нарҳини тинмай ошириш пайида эдилар. Чиройли кўринишли айвон қуриб, нақшлар Билан безатди, шоҳона гилам ва бисотлар билан оройиш берди. Олтин тахт қўйиб, зарбоплар Билан безатди. Жума куни эди. Миср халқи кимдир сотиб олишга, кимдир томошага йиғилдилар. Жарчи баланд овоз Билан чорлай бошлади: — Эй Миср халқи, кўринглар, чиройда ҳеч бир одам боласи тенглаша олмайдиган бу ўғлонни ким сотиб олади. Кулча юзли, юмалоқ бошли, қора сочли, ўнги сўлида қирқ гажаклик, бадани кумушдек оппоқ, қошлари камон билан чизилгандек камон, юзи кундек равшан, яноқлари анор донасидек қизил, киприклари ўқдек, тишлари гавҳардек, оғизлари пистадек, ҳипча беллик, ширин сўзлик - суратию сифати шундай ўғлонни сотиб олишга ким қодир. (Оят) «Ким дунёда ўхшаша бўлмаган назофатли, гўзал сўзли ғуломни Ким сотиб олади?»; — Эй жарчи, - деди Юсуф алайҳиссалом бошини қуйи солиб, кўзидан қонли ёшларни оқизиб, - сифатлайдиган бўлсанг тўғрисини сўзлагин. — Қандай айтайин, - деди жарчи. — Айтгилки, (Оят) «Ким дунёда тенги бўлмаган қайғули, заиф, орқи, бечора бир ғуломни сотиб олади»;, деб. Сенинг айтганларинг урф ва одатларга мос эмас, - деди Юсуф алайҳиссалом. — Рсотини айтарман, - деди жарчи. — Рост сўзлашга кўнглинг мойил бўлса айтгилки, (Оят) «Ким Оллоҳнинг дўсти Иброҳимнинг абираси, оллоҳнинг қурбони Ишоқнинг набираси, Оллоҳнинг бандаси Яъқубнинг ўғли, Оллоҳнинг ростгўй бандаси Юсуфни қул қилиб сотиб олади»;. — Шундай десам ҳалойиқнинг юраги ёрилмайдими? - таажжубланди жарчи. Айтишларича, даллоллар йиғилиб, Юсуф алайҳиссаломнинг нархини ошира бошладилар. Унинг қийматини ўзи оғирлигича олтин, ўзи оғирлигича кумуш, ўзи оғирлигича ифор, ўзи оғирлигича шакар, ўзи оғирлигича ҳарир, ўзи оғирлигича анбар, ўзи оғирлигича кофурга тенглаштирдилар. Яна баъзи ривоятларда айтилишича, Юсуф алайҳиссаломнинг ўн йўсиндаги оғирлигича бўлди. Қачонки, жарчи Юсуф алайҳиссалом оталарининг номларини айта бошласа, Малик Заър кўзи ёшга тўлди, кўнглида ўт аланга олди. — Эй Юсуф, ўша кунда қудуқ бошида бу сирни нега айтмадинг, сотиб олмаган бўлардим, - деди Малик Заър. — Биродарларим мени ўлдириб қўйишларидан чўчигандим, - деди Юсуф алайҳиссалом. (Оят) «Тағин сен каон тепаликларидан бирида ўтириб олиб, »;Эй Парвардигорим, дилимнинг меваси, қўзимнинг қораси ўғлимни менга қайтариб бер!« деб зор-зор йиғлаб турган ғамгин мўйсафиднинг ўғли бўлмагин»;, - деди Малик Заър. — Ўша кўзи ёшлик, бағри куюк, фироқ ўтида ўртанган, ҳасрат денгизида ғарқ бўлган, ўқдай бўйи ёйдек эгилган, ойдек очиқ кўнгилли тутдек тўкилган Исроиллоҳ ўғли, Забиҳуллоҳ невараси, Ҳалилуллоҳ чевараси бўлган Юсуф мендирман, - деди. Буни эшитган малик Заър ўрнидан шартта турди-да, Юсуф алайҳиссаломнинг оёқларига йиқилди, беҳад узр сўради. Ўша пайтда мисрнинг подишоҳи малик Райён ибн Навзод, ибн ол-Валид ибн арошт, ибн Мирон, ибн Умар, ибн Амлоҳ ибн Ловад ибн Сом ибн Нуҳ алайҳиссалом эди. Ўғлон овозаси унга ҳам етди. У Азизи Миср исмли вазирини жўнатди6 — Бориб кўргил, одамлар айтганчалик бўлса, сотиб олай. Азизи Миср келиб, Юсуф алайҳиссаломни тахту иззатда, тожу давлатда, ҳусну малоҳатда кўриб, тану дили Билан ошуфта бўлди. Оҳ деганича отидан тушди-ю, ҳуши бошидан учди, сўзлагани ҳоли қолмади. Малик Заърга Райён Маликнинг сўзларини айтганича изига қайтди. ФОЙДА. Кўрарсанки, Қуёш исмли подшоҳ туннинг ярмида баланд осмондан малоҳатли юзни кўрмоқ учун қора ерга ўзи тушди, Юсуфга сажда қилди. Исо алайҳиссалом аҳволида ҳам инсониятга тўсиқ-парда қўйилди, у ҳам бўлса оталиқ пардаси эдики. ҳалойиқ то қиёматга қадар фитнада қолдилар, марямни Оллоҳнинг хотини дедилар, Исо алайҳиссаломни Ҳудонинг ўғли дедилар. Аммо Юсуф алайҳиссаломнинг юзига ниқоб тортмади, суратини ҳижоб ичига яширмади, шунинг учун қуёш ва ой унинг жамолин кўриб бир кеча осмондан тушди, сажда қилди. (Оят) «Агар Оллоҳ таоло инсон руҳини шакллантириб кўрсатганда эди, уни кўрган одам борки, сажда қилган бўларди»;. Азиз ҳам шу боисдан ой юзли ўғлонникўриб, оёғига бош урди. Хуллас, Азизи Миср Юсуф алайҳиссаломни сотишларини сўради. — Ҳали шаҳарга кирганимиз йўқ, бозорни ҳам кўрмадик, қулни бозорга солмадик. Эртага сиз нимани истасангиз, ўшани қилармиз, - деди Малик Заър ва Азиз Мисрни қайтариб юборди. Эртаси куни Малик Заър Юсуфга подшоҳлар либосини кийдирди, бошига тож кийдирди. Қош ёйлари, кприқ ўқлари, малоҳат лашкари Билан жонларни асир этмоқликка, элларни таламоқликка, кўнгилларни забт этмоқликка қасд қилиб, шоҳона кийимлар кийган, шоҳона отлар минган ҳолда Мисрга кириб бордилар. Юсуф алайҳиссаломни бир тахт устига ўтқиздилар. Жарчилар ишга тушдилар: — Мана бу латофатли, зарофатли қулни баҳосига етиб ким олади7 — Мана бу ғариб қулни ким олади, деб айтгин, - деди Юсуф алайҳиссалом бошини қуйи солиб, кўзидан ёшларини оқизиб. — Мана бу нодир қулни ким олади? - деди жарчи. — Мана бу ҳайдалган қулни ким олади дегин, - дедилар Юсуф алайҳиссалом. — Мана бу латиф қулни ким олади, - деди жарчи. — Мана бу заиф қулни ким олади дегин, - деди Юсуф алайҳиссалом. Жарчи хислатларини деб тиришарди, Юсуф алайҳиссаломнинг эса кўзидан ёшлар шашқатор бўларди. — Эй Юсуф, қайғурмагил, сабр қилгил. Бугун қул бўлиб стоилсанг, эртга подишоҳликка етказиб, Миср халқини қул қилиб берурман. Бугун ҳорликни тортиб, эртага иззатини кўргин. Бугун «Мен олайин»;, деган ҳаридор, эртага «Мен сотайин»;, деб интизқор бўлурлар, - Оллоҳнинг бу амирини Жаброил алайҳиссалом олиб келдилар. (Оят) «Бу мамлакатда Юсуфга биз шундай мартаба бердик»;. Ривоятларда келишича, Ваҳаб ибн Мунаббаҳ айтдилар: «Юсуфнинг баҳоси тўрт юз ритл олтин, тўрт юз ритл, тўрт юз ритл инжу, тўрт юз ритл гавҳарга тенг бўлди»;. Зулайҳо эри Азизи Мисрга деди. — Ўша ўғлонни сотиб олинг, бизга қул бўлсин. (Билмадики унинг зи қул бўларини). Яна бир ривоятда Зулайҳо кажавада ўтириб, сайр тамошадан келаётганда Юсуфга йўлиқди, кўнгли бузилди. — Бу ўқлонни сотиб олгин, - деди Азизи Мисрга. — Бизда бунинг баҳосига етгулик молимиз йўқ деди Азиз. — Бор молимизни берайлик, етмаганига отамдан келтирай, у ҳам етмаса бўйним ва қулоқларимдаги зийнатларимни ҳам чақириб берайин, - деди Зулайҳо. Дарҳақиқат, қуллик ипи боғланган бўйнига маржон не ҳожат! — Эй Зулайҳо, мен Юсуфни сотиб олиш учун подшоҳдан вакил бўлиб келганман. Сенинг номингдан ҳам сўзлайин, - деди Азиз. — мен бориб подшоҳдан рухсат сўрайин, рози бўлса, Юсуфни сотиб олайин, - деди Зулайҳо. У парвонадай ўзини оловга отда, қул олмоқчи бўлиб, ўзини қулликка сотди. Йўли Юсуфга, кўзи гўзалга тушгач, тузоқ қўяман деб, ўзи тузоқа тушди. Кўз Билан кўрайин деб, кўнглини олдирди. Узоққа югураман деб, қопқонга илинди. Йўл устида тўлин ойни кўрди-ю, асир бўлди. Xушсиз бўлиб отдан тушди-ю, чечакдай чеҳраси сўлди. Ўзга чора тополмай Азизга Юсуфни олишни тарғиб қилди. Иложи бўлмагач, подшоҳга борди, илтимос қилди. Ижобат бўлгач, мол тўплади, баҳосини бериб Юсуф алайҳиссаломни сотиб олди. Айтадиларки, малик Заър Юсуф алайҳиссаломнинг оталари кимлигини билгач, Ҳалилнинг насабидан эканини билгач, Исроил уруғиданлигини билгач, савдодан пушаймон бўлди, баъйни бузмоқчи бўлди, аммо уддалай олмади. Юсуфни олиб Канъонга элтмоқчи, олганларини қайтармоқчи бўлди-ю, кўнмадилар. Нечукки, азалда бу тақдирни малик Зайър ёзмаганди. Тақдирда ёзилган қисмадни Заър ўғли буза олмасди. Зулайҳонинг кўнгилда тушган «Унинг муҳаббатига мубтало бўлибдур»; ояти ҳукмига Малик Заърнинг шафоати фойда бермасди. «Анна шундай мартаба бердик биз Юсуфга ўша мамлакатда»; ояти амрига Абу Зулома қандай ҳам ора кирсин, Зулайҳонинг кўнглидан ишқни қандайин чиқарсин, Юсуфни бу давлатдан нечун маҳрум эта олсин. ўша савдо узилмагач, байъ бузилмагач, Юсуф алайҳиссаломга ёлворишга тушди. — Эй рисолатга эришган сулола хонадонининг аъзоси, пайғамбарлик илдизининг меваси, эй салтанат вориси, эй саодат муҳри, эй аслнасаб одамизодлар улуғи! Кошки, ўша кунда рост айтганингда сотиб олмаган бўлардим. Олсам ҳам Канъонга олиб борган бўлардим. Энди нима қилайинки, эрким қолмади, қайтариб олмоққа қўлим қисқа, яроғим йўқ, сўзимдан қўйтмоққа ҳолим қолмади. Имконим йўқ, нима ҳийла қилайин, кимдан кенгаш сўрайин. — Бошқа йўлинг қолмаган бўлса, ҳамма баҳоимни олмагин, озод кишилар баҳосига сотмагин, - деди Юсуф алайҳиссалом. Малик заър бу сўзни қабул қилди. Баҳоларни тушира бошлади. ЛАТИФА. Оқил кишиларга ойю кундай равшанки, кофирлар бу дунёнинг чиройини беҳад кўп мол бериб сотиб олдилар, лекин оғринмадилар, чунки улар ҳам мол олдилар, ҳам жамол. Мусулмонман дегувчилар, сизлар охират Юсуфин (яъни гўзал оқибатин) тоат-ибодат отлик нарх билан сотиб олишда оғринманг, йўқса, иккисидан ҳам қуруқ қолурсизлар. Негаки, (Оят) «Албатта Оллоҳ таоло бировга охиратнинг ҳисобига дунё беради»;. — Сенинг сўзларингни эшитдим, - деди молик Заър Юсуф алайҳиссалом олдига келиб. - Олган молларни Азизи Мисрга топширдим. Энди сендан бир ҳожатим борки, ижобатидан умидвор ҳаридорман. Молим беҳад зиёда-ю аммаларим йўқ. Бутоқлари йўқ қуруқ ёғочман. Сендан дуо бўлса, унинг ижобатига ҳақдан умидим бор. Айтдиларку, ўғил-қиз гўрга нур, кўзларга Сурур бўларлар. Расул алайҳиссалом айтадилар: «Фарзандларимиз - ерда юрган жигарларимиз»;. Бу сўзларни эшитган Юсуф алайҳиссалом кўкка муидвор тикилди. Жаброил амин шу лаҳзада келтирди: — Эй Юсуф, бу қулимизнинг ҳожатини сўрагин, ижобат эшиклари очиқ. — Эй рисолатга эришган сулола хонадонининг аъзоси, пайғамбарлик илдизининг меваси, эй салтанат вориси, эй саодат муҳри, эй аслнасаб одамизодлар улуғи! Кошки, ўша кунда рост айтганингда сотиб олмаган бўлардим. Олсам ҳам Канъонга олиб борган бўлардим. Энди нима қилайинки, эрким қолмади, қайтариб олмоққа қўлим қисқа, яроғим йўқ, сўзимдан қўйтмоққа ҳолим қолмади. Имконим йўқ, нима ҳийла қилайин, кимдан кенгаш сўрайин. — Бошқа йўлинг қолмаган бўлса, ҳамма баҳоимни олмагин, озод кишилар баҳосига сотмагин, - деди Юсуф алайҳиссалом. Малик заър бу сўзни қабул қилди. Баҳоларни тушира бошлади. ЛАТИФА. Оқил кишиларга ойю кундай равшанки, кофирлар бу дунёнинг чиройини беҳад кўп мол бериб сотиб олдилар, лекин оғринмадилар, чунки улар ҳам мол олдилар, ҳам жамол. Мусулмонман дегувчилар, сизлар охират Юсуфин (яъни гўзал оқибатин) тоат-ибодат отлик нарх билан сотиб олишда оғринманг, йўқса, иккисидан ҳам қуруқ қолурсизлар. Негаки, (Оят) «Албатта Оллоҳ таоло бировга охиратнинг ҳисобига дунё беради»;. — Сенинг сўзларингни эшитдим, - деди молик Заър Юсуф алайҳиссалом олдига келиб. - Олган молларни Азизи Мисрга топширдим. Энди сендан бир ҳожатим борки, ижобатидан умидвор ҳаридорман. Молим беҳад зиёда-ю аммаларим йўқ. Бутоқлари йўқ қуруқ ёғочман. Сендан дуо бўлса, унинг ижобатига ҳақдан умидим бор. Айтдиларку, ўғил-қиз гўрга нур, кўзларга Сурур бўларлар. Расул алайҳиссалом айтадилар: «Фарзандларимиз - ерда юрган жигарларимиз»;. Бу сўзларни эшитган Юсуф алайҳиссалом кўкка муидвор тикилди. Жаброил амин шу лаҳзада келтирди: — Эй Юсуф, бу қулимизнинг ҳожатини сўрагин, ижобат эшиклари очиқ. — Қандай дуо қилайин. Ишорат ва ибодатни ўргатгил, эй Жаброил, - деди Юсуф алайҳиссалом. — Айтгилки: «Эй бировни азизу, бировни ҳор қилгувчи Зот! Эй бировнинг мартабасини баланду, бировникини паст қилгувчи Зот! Эй бировга бергувчию, бировни маҳрум қилгувчи Зот! Эй ҳар нарсага қодир Зот, мана бу бўйсафидга ўғил фарзандлар ато этгил!»; - деди Жаброил амин. Танбеҳ. Ўе ўғил-қизи бўлмаганлар, муроди ҳосил бўлмаганлар! Қалбларингизни покланг, эътиқодингизни мустаҳкамланг, бу калималарни тилда жорий қилинг. Юсуф алайҳиссалом дуоси барокати туфайли Оллоҳ таоло барча тилакларингизга етиштиргай. Иншооллоҳу таоло! Сиддиқнинг бу дуоси ижобат бўлди. Абдуллоҳ ибн Аббос р.а.нинг ривоятига кўра, «Юсуф алайҳиссаломнинг Молик Заърга қилган дуоси ижобат бўлди. Моликнинг ўн икки чўрилари бор эди. Ул кеча ҳаммалари Билан қовушди. Уларнинг ҳар қайсиси эгиз фарзандга ҳомиладор бўлдилар. Тўққиз ойдан сўнг йигирма тўрт ўғил туғиб бердилар»;. Савол: Юсуф алайҳиссаломнинг Оллоҳга шунчалик яқин ҳолати бўлса-ю, бунчалик машаққат тортмоғига не сабаб? Жавоб: Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо алайҳиссалом дейдиларки: «Ҳақиқатда балоларнинг энг каттаси пайғамбарларга тушади, улардан кейин авлиёларга, ундан кейин улардан қуйиларга ва ундан кейин шу тартибда. Оллоҳ таоло даргоҳида авлиё қуллар мисоли игна каби бўладилар. Ҳамма чопонлар игна билан тикилади-ю аммо ўзи яланғоч қолади. Ёки баъмисоли чироқ: ўзи ёнару, ўзгаларга ёруғлик берар»;. Амморий қиссаларда келишича, Юсуф алайҳиссаломни савдолашиб, сотиб олинаётган пайтида туя мингган кўчманчи арабни кўришибди. Ул туя бу ой юзлик зотни кўриб тилга кирибди: «Яратганнинг тақдирида нима ҳикмат бор билмасман»;. Буни эшитган ҳамма ҳалойиқ лол қолдилар. Айтишларича, туя уч кунлик масофадан Юсуф алайҳиссаломнинг ҳидини сезди, кўрмоққа муштоқ бўлди, уч кунгача на ўт еди, мақсадига етгач, сўзлаб юборди. Ишорат. Юсуф алайҳиссалом туфайли мунглик ва безабон туянинг ҳоли шу бўлгач, бечора Зулайҳо қандоқ сабр қилсин. Айтишларига кўра, Зулайҳо Азизи Мисрнинг хотини эди. Азизи Миср қибтий эди, Райён Маликнинг этикдўзи эди, мўмин эди, имон келтирганини Райён малик ҳам билар эди. Унга «Сенинг юмушларингни адо қилайин, мени имондан қўйтармагил»;, деб ўтинч қилган эди. Оллоҳ таоло Юсуф алайҳиссаломнинг кўркидан олиб, Зулайҳога ҳам берган эди. Айтишларича, ўша кунда Юсуф алайҳиссалом ўн уч ёшда, Зулайҳо эса ўн саккизда эди. Азизи Миср Юсуф алайҳиссаломни сотиб олиб, уйига келтирди. — Бунга яхшиликлар қилгин, бошқалардан ортиқроқ қарагин, тотли таомлар, юмшоқ кийимлар кийдиргин, уни ғоятда изатли тутгин, - деди у Зулайҳога тайинлаб. - Бизларга фойдаси теккусидир, Соцак, ундан кўп фойда олармиз, сотмасак, уй ичида ишлатармиз, шояд фойдаси тегса. Маълум тушса, озод қилиб, ўғил тутинармиз. Ҳадис. Ибн Маъсуд р.а. ривоят қиладики: энг ростгўй ва фаросатли одам учратур - биринчиси, Азизи Миср ва унинг «Шояд бизга фойдаси тегса ёки ўғил қилиб оламиз»; деган сўзи; иккинчиси - Шуайб алайҳиссаломнинг қизи. ҳалиги кўчманчи араб яна келди. — Эй йигит, нимага йиғларсан, - деди у. — Нечун йиғламайинки, отамдан ҳам онамдан айрилдим, қул қилиб сотилдим, - деди Юсуф алайқиссалом. - Сен қайси юртдан келдинг, эй аробий — Канъондан келдим, - деди. — Яъқуб алайҳиссаломни билармисан? - деди Юсуф алайҳиссалом. — Нега ҳам билмайин, пайғамбаримиз - Яъқубдир, - деди у. — Яъқуб оиласидан қандай хабар берарсан? - деди Юсуф алайҳиссалом. — Яъқубнинг Юсуф деган ўғли бор эди. Биродарлари уни биёбонга овга олиб бориб, «Бўри еди»; деб қайтиб келдилар. Йиғлай-йиғлай Яъқубнинг кўзлари кўрмас бўлди. Йўл бошида «Байт ул-аҳзон»; («?амлар уйи»;) деган уй қуриб, ўшанда ибодат билан йиғлаб турар, - деди у. Бу гапни эшитган Юсуф алайҳиссалом ҳушидан айрилди. Ҳушига келгач деди: — Эй аробий, Яъқуб пайғамбарининг Юсуф деган ўғли менман, қариндошларим қул қилиб сотдилар. Канъонга борсанг, Яъқуб пайғамбарга менинг саломимни етказгил ва Яна дегилки: «Эй отам, мен учун йиғлай-йиғлай кўзларинг кўр бўлибдур, буни эшитиб заиф танимга таом сингмайдирган бўлди, ёруғ жаҳон кўзимга тангу тор бўлди, қорайди»;, - дегач Юсуф алайҳиссалом дуо қилди. Унинг туяси ўрнидан турди, йўлга тушди, Юсуф эса йиғлаган ҳолда уйга кирди. Кўчманчи араб канъонга кеелиб, Яъқуб пайғамбарнинг эшигини қоқди. Шунда Юсуф алайҳиссаломнинг Зайна исмли қиз қариндоши эшикни очди. — Ким бўларсан, қандай одамсан? - сўрдаи Зайна. — Яъқуб пайғамбарига гапим бор, уни бошқаларга айтмасман, - жавоб қилди аробий. — Яъқубнинг бугун олдингга чиққулик ҳоли йўқдир. Бугун у Юсуфнинг қонли кўйлагини қўлга олгандир. У Одам алайҳиссалом ридосини кийди, Шис алайҳиссалом тожини бошига қўйди, Нуҳ алайҳиссалом хассасини қўлига олди, Иброҳим алайҳиссалом кўйлагини эгнига илди, Исмоил алайҳиссалом белбоғини белига боғлади. Арзини беҳожат подишоҳига «Илоҳо, Юсуфнинг ўлик ё тириклигини менга билдиргин!»; - Дея арзи ҳол қилди Зайна. — Дуоси ижобат бўлди, мен Юсуфнинг олдидан келдим, - деди аробий. Зайна кириб бу сўзларни айтганди, Яъқуб пайғамбар уни ҳузурига чорлади. Аъробий Юсуф саломини топширгач, ота оҳ-доди-ю хушидан айрилди. Xушига келгач: — Эй аробий, тушмисан? - деб сўради. — Тушмасман, Юсуфнинг олдидан келдим, - деди у. Шунда Яъқуб пайғамбар ўрнидан турди-да, аробий қучиб, икки кўзини ўртасидан ўпаркан: — Эй аробий, Юсуфимни шу кўзларинг билан кўрдингми? - деб сўради. — Кўрдим, - деди аробий. — Эй аробий, мени шунчалик севинтирдингки, не ҳожатинг бўлса айтгил, Оллоҳдан сўраб берайин, сен ҳам севинчга тўлгил! — Эй Оллоҳнинг расули, менга мол-дунё керакмас, егулигим, кийгулигим бор. Ўттиз қизим бору ўғлим йўқ. Дуо қилгин, Оллоҳ таоло менга ўғил ато эцин, - деди аробий. Яъқуб алайҳиссаломнинг дуоси ижобат бўлиб, арабийга олтмишга ўғилнинг каромати қилди. Юсуф алайҳиссалом балоғатга етгач, Оллоҳ таоло унга илми ҳикмат, яъни тушлар таъбирини эваз қилиб бериш билан ёрлақади. (Оят) «Вақтики, у камолга етганда Биз унга ҳикматни ва илмни бердик. Яхши амал қилгувчиларни Бизга анна шундай мукофотлаймиз»;. (Айтишларича, балоғат ёши ўн саккизда, Яна айтарлар йигирмада, яна йигирма бешда дерлар, тағин ўттиз, ўттиз уч, қирқ ва яна олтмишда дерлар). Зулайҳонинг сабри қолмади. Бир куни Юсуфни бўстонга киритиб: — Эй Юсуф, кўнглида бир сир борки, уни ҳеч кимсага айтмасман, бу қандай сирлигини билурмисан? -деди. — Эй Зулайҳо, сенинг кўнглингда нима борлигин қаёқдан билай, - деди Юсуф. — Менинг кўнглимда сенинг муҳаббатинг бор, сени беҳад севарман. — Мени севгунча ўз эрингни севгил. — Ортиқ сабр қилолмасман, не илож қилай? — Сабрдан ортиқ илож йўқдир, менинг юзимга боқмагин. — Тириклигим боиси сенга сабр қилмоқдир. Яна жонимнинг ҳаловати сенинг юзингдир. Яна кўзиминг нури сенинг дийдорингдир, - деди Зулайҳо. Бу сўзларни эшитган Юсуф алайҳиссалом Зулайҳодан ўзини йироқ тута бошлади. Шу куни қайтиб кўринмади. Эртасига Зулайҳо унинг олдига келди. — Эй Юсуф, бўстонимиз яна гўзаллашмиш, турфа чечаклар очилмиш, неъматлардан баҳраманд бўлиш вақти етмиш. Тургил, бўстонга боргил, неъматлардан егил, чечакларни ҳидлагил, томоша қилгил, - деди Зулайҳо. — Эй Зулайҳо, менинг бўстоним Канъонда қолди, ўзга бўстоннинг кераги йўқдир, - деди Юсуф алайҳиссалом унга жавобан. — Бошқа бир бўстонда чечаклар сувсиз қолиб сўлмиш, унга сув бергил, - деди Зулайҳо. — Сўлган чечакка сув бериш бўстон эгасига муносибдир. — Эй Юсуф, сенинг муҳаббатингдан кўзим ёшларга ғарқ бўлди. Кошки, сени кўрмаган бўлсам эди, - деди Зулайҳо. Сен менинг қулим бўлатуриб, нега бўйсунмассан? — Мен тангрининг қулиман. — Эй Юсуф, яқинроқ келгин, кимдан қўрқасан? — Икки ҳақни сақларман: бири яратган Оллоҳ ҳаққи, иккинчиси мени сотиб олган Азиз ҳаққидан қўрқаман. — Осмонлар тангрисидан қўрқар бўлсанг, ҳазинамдаги молу, олтину-кумуш, ёқут ва гавҳарларимни йўқсилларга бериб, сенинг гуноҳларингдан кечирайин. Агар эримдан қўрқар бўлсанг, ҳозироқ оғу бериб ўлдираман-да, тавба қиламан, - деди Зулайҳо. — Гуноҳ қилмагин, тавба ғамига ботмагил, - деди Юсуф алайҳиссалом. Бу гаплардан аччиғи чиққан Зулайҳо тарбиячи энагаси олдига бориб, ўз ҳолини унга баён этди. Энагаси унга кўп насиҳатлар қилди. Аммо Зулайҳога бу ўгитлар ёқмади. Қайғу чека-чека, ўлар ҳолатга етганда кампар энага йиғлаб шундай деди: — Эй Зулайҳо, менга кўп мол бергилки, мен уларни шундай ҳарж қилайин, мақсадингга етказайин. Зулайҳо энагасига минг олтин, минг мисқол ифор, минг мисқол кофур ва қимматбаҳо иччи чопон берди. Кампир бу молларни сарфлаб, шишадан (баъзилар айтишлари мармардан) бир уй бино қилдирди. Бу уйни ойнадан ёруғ қилдирди, нақшлар Билан зийнатлатди. Деворлари ва шифтига Зулайҳо ва Юсуфнинг суратлари чиздирди. Яшил, кўк, қизил, сариқ чечаклар билан безатилган хонани кофиру гулоблар ва турли тилсимлар билан тўлдирди. (Айтишларича, бегона кампирни уйга киритмаслик лозим. Агар қайси уйга кирса бузмайин чиқмас). Уй битгач, Зулайҳо баданлари кўриниб турадиган ҳарир кийимлар кийган ҳолда бу уйга кириб ўтирди. Юсуфни ҳам чақириб, уйга киритдилар. Бу уйнинг еттита эшиги бўлиб, ҳар бирига занжирлар солинганди. Юсуф алайҳиссалом қайси бир эшикдан ўтган заҳоти у эшикни маҳкам беркитдилар. У Зулайҳо ўтирган хонага кирганда Зулайҳони ҳарир кийимлар кийган, безанган ва оройиш берилган ҳолда кўрди. Зулайҳо ўзини Юсуфга бағишлади. Юсуф алайҳиссалом эса уни кўргач, лозими боғичларига тугун сола бошлади. Буни кўрган Зулайҳо у боғичларини ечаётир, Дея умид қила бошлади. — Эй Юсуф, юинг мунча ҳам гўзал, - дея гап қотди Зулайҳо. — Парвардигорим мени шундай яратмиш. — Сочларинг намунча чиройли? — Қабримда ҳаммадан олдин тўкиладиган мана шу сочларимидир. — Кўзларинг бунчалар гўзал? — Қабрда қурт-қумирсқалар аввал уларни ерлар. — Эй Юсуф, менга бир боққил, - нозланди зулайҳо. — Умрим сўнгида қоронғуликдан (кўр бўлиб қолишдин) қўрқарман. — Қўлингни сийнамга қўйгин. — Дўзахдаги занжирлардан қўрқаман. — Мен каби гўзалларни кўнглинг истамайдими? — Истайди, аммо Оллоҳдан қўрқаман. — Мен сени севаман. — Мен Оллоҳни севарман. — Мен билан ётоқхонага киргин, - чорлади Зулайҳо. — Жаннатдаги ўрнимдан маҳрум бўлиб қолишдан қўрқарман. — Сен менинг сотиб олган қулимсану, нега бўйсунмайсан? — Мени сотган одамлар биродарларим эди. — Мега мендан қочрасан? — Икки зотнинг ҳаққи учун: бири - еру осмонларнинг Илоҳининг ҳаққики, ундан қўрқарман; иккинчиси - сотиб олгач, «Буни ғоятда иззатда тут»; деган одамнинг ҳаққидан қўрқарман, - деди Юсуф алайҳиссалом. — Мол-дунёим беҳад кўпдир, садақа қилсам, кўк тангриси гуноҳингни кечиргай, эримдан қўрқсанг, заҳар бериб ўлдирайин, - Дея Зулайҳо неча бор талпинди, аммо мақсуди ҳосил бўлмади, ҳафсаласи пир бўлди. — Оллоҳ таолодан паноҳ тилайман, - деди унга жавобан Юсуф алайҳиссалом. - Азизи Миср сотиб олиб, менга эзгулик қилди. Шу боис унга ёвузлик истамайман. Агар шундай қилсам, ўзимга зулм қилгайман. Золимларнинг тангри таоло азобидан омон топишга имконлари йўқ. (Оят) Юсуф деди: «Ҳудодан паноҳ тилайман. Албатта, У менинг парвардигорим, У менинг даражасни чиройлик қилди. Албатта, золимлар ва тўғри иш қилмаганлар ҳаргиз нажот топмаслар»;. Савол: Юсуф ҳақида Зулайҳонинг эзгу ниятлари кўп эди, аммо у Азизни яхшилади. Бунинг ҳикмати нимада эди? Жавоб: Зулайҳонинг эҳсони кибр-ҳаво Билан булғаланганди, шу боис уни яхши демади. Азизи мисрийнинг эҳсони кибрдан ҳоли эди, шу туфайли Юсуф уни ёд этди. Зулайҳо талпинганида Юсуф алайҳиссалом уни кўрмайин, дея ортига ўгрилганида, ўзининг суратиник ўрди. Зулайҳо Билан бирлашиб тургани расмга солинганди. Ўнгга, сўлга, ости-ю устига боқди, шу манзарага такрор-такрор кўзи тушаверди. Шундан сўнг Зулайҳога боқди, бир суратига қаради, беҳад гўзал эди. Айтишларича, Ҳавво онадан кейин аёллар ичида Зулайҳодан кўрками йўқ эди, кўнглида майл уйғонди. Савол: Зулайҳо Юсуфга қасд қилди, аммо Юсуф Зулайҳога нега қасд қилмади? Жавоб: Зулайҳо кофира бўлганидан зинога қасд қилди. Яна айтишларича, ўша вазиятда майл қилишлик эрлик нишони Билан эмас. Негаки, барча пайғамбарлар бутун айблардан ҳолидир. Эркакнинг эр эмаслик айби ҳамма айблардан оғирроқдир. Бошқа кичик айблар пайғамбарларда бўлмас экан, нега энди улуғ айб Юсуф алайҳиссаломга раво бўлсин. «Эҳсон ал-баён»; деган тавсирда келишича, Мадина шаҳрида Сулаймон ибн Ясар исмли гўзал ва кўркам бир йигит бор эди. Мадина аёллари унинг ишқи Билан маст бўлиб, эрларига кўнгилсиз бўлдилар. Сулаймон ибн Ясор бундан ҳабар топгач, балога йўлиқмайин, Дея мадинадан қочиб бориб, Шомга ўрнашди. . . Еттиш йилдан сўнг Юсуф алайҳиссаломни тушида кўради. Ундан «Эй юсуф, хотинларга майл қилиб, қасд қилган сенмисан?»;, деб сўради. Шунда Юсуф алайҳиссалом «Агар парвардигоримнинг мўжизаларини кўрмаганимда эди, маломатинг ўринли бўларди. Айт-чи, аёлларга қасд қилмасдан улардан қочган сенмисан?»; дея жавоб берибди. Ушбу далил Билан маълум бўладики, Зулайҳо қасд қилганида Оллоҳнинг мўжизасини кўрган Юсуф алайҳиссалом обрўйи билан ўзини сақлади. Пайғамбаримиз муҳаммад мустафо с.а.в. дебдурларки: «Менга дунёдаги уч нарса суюкли бўлди: бири хушбўй нарсалар, иккинчиси хотин зоти ва учинчиси намозда кўзимнинг ёруғ бўлиши»;. Ишорат: Агар Юсуф Зулайҳога қасд қилмаганида эди, (Оят) «Биз шундоқ қилдик, ундан ёмонликни ва беҳаёликни қайтармоқ учун»; дейилмаган бўларди. Юсуф алайҳиссалом қасд қилди, аммо Оллоҳ таолодан қўрқди ва шариат ҳаққини сақлади. Оллоҳ таоло марҳамат қиладики: «Кимки бизшга Юсуф сингари сиғинса, уни Юсуфни қутқаргандан қутқазурмиз»;. Ҳикоят. Бир аёл имом Муҳамма ибн ҳасан Шайбонийга ошиқ бўлиб қоади. У йўл бўйида пойлаб ўтириб, имом Муҳаммад келганида деди: — Эй мўминларнинг имоми, сендан бир масалални сўрамоқчи эдим. Уйга киргил, сўрайин. Имом уйга кириши билан аёл ортидан эшикни беркитди-да, унга ташланди. Имом унга қанча насиҳат қилмасин, қабул қилмади. — Менинг хирсим кучлидир. Жон аччиғидан хирс аччиғи қаттиқ дейишади. Мени кўргил, ҳожатимни ушатиб олайин, ундан кейин сенинг муродингни ҳосил қилайин, - деди имом. Аёл бунга кўнди. Имом ташқарига чиқиб, ўзининг вужудидан чиққан нажосатини юзига, бўйнига суртган ҳолда қайтиб кирди. Буни кўрган аёлнинг кўнгли совиди. — Эркак киши ҳам шундай бўладими, бор кетгил! - дея уйидан чиқариб юборди. Имом Муҳаммад уйига боргач, минг олтинни садақа қилди ва Оллоҳ таолога шукрона келтирди. Дейдиларки, одамзотдан икки нарса қолар: эзгулик ва ёмонлик. Кўргилки, Зулайҳонинг ўтганига неча йиллар бўлса ҳам унинг яроқсиз ишини ҳамон барча имомлар меҳробда, ҳамма олимлар минбарда, барча қорилар анжуманларда, ҳамма фарзандлар мактабларда ўқиб келадилар. Шунинг баробарида Юсуф ҳам дунёдан ўтганида қанча йиллар бўлса-да, унинг эзгу номи қолди ва уни Оллоҳ каломи ичида (Оят) «Ҳақиқатда у Бизнинг мухлик қилинган бандаларимиздар»;, дея қироат қилинмоқда. Қачонки, Зулайҳо Юсуфни уйга киритганидан кейин эшикларни темир занжирлар билан беркитганида Юсуф алайҳиссалом кўнгли нохушликни сезиб, иштони боғичини туга бошлади. Буни кўрган зулайҳо Юсуф иштони боғичлари ечмоқда, деб ўйлаб, севинганидан уйнинг тўрида турган бут устини чодир Билан ёпиб қўйди. — Устини ёпганинг нима эди? - сўради Юсуф алайҳиссалом. — Топинадиган бутим ўшадир, ундан уялурман, - деди Зулайҳо. — Сен бир санамдан уялганингда мен нега Оллоҳдан андиша қилмайин, - деди Юсуф алайҳиссалом. Баъзилар айтадилакрки, Юсуф бу ишни қилайинми, Дея икбиланиб қолди. Қулнинг ўз муроди устидан эрки бўлмасди, аммо Юсуфни ўзи кўрган далиллар тўхтатиб қолганди. Ўша далиллар нима эди? Бири шуки, Юсуф «Қаноти юлинган қушдай бўлишни истайсан-ми? Бошқа қушлар кўкка учса, сен ерда қолурсан»;, деган овозни эшитганди. Яна бири шуки, уй шифтида Яъқуб алайҳиссаломни кўрганда ва у «Эй Юсуф, пайғамбарлардан эканлигингни унутиб, аҳмоқлар ишини қиласанми?»; деган эди. Яна бири шуки, уйнинг шифтида «Эй Юсуф, зино қилмагин!»; деган ёзувни кўрганди. Яна бири шуки, Азизи Мисрни кўрганди. Яна айтишларича, Зулайҳонинг юзига боққанда, кўзига кўрксиз кўринди: юзи ёнғоқ каби қаваргандек, лаблари ҳабашийлар лабларидек, кўзлари чақир, бурун тешиклари кенг ҳолда намоён бўлди. Бу ҳолатни кўрган Юсуф алайҳиссалом юзини ўгирди. — Эй Юсуф, биттагина сўзим қолди, сабр қилгин айтиб олайин, - деди зулайҳо. Аммо Юсуф алайҳиссалом ортига бурилди, Зулайҳодан кечмоққа тушди. Зулайҳо юсуфни тутмоқчи бўлиб ўрнидан турди, бири қочди, иккинчиси қувлади. Юсуф алайҳиссалом қайси эшикка етгани ҳамони Оллоҳ қудрати билан эшикнинг темир занжирлари ўз-ўзидан очиларди. Бир-бирларин қоча-қува еттинчи эшикка етганларида Зулайҳо Юсуф алайҳиссаломинг этагидан тутиб олди, тортганида этак йиртилиб, бир парчаси қўлида қолди. (Оят) «Улар ҳар иккаласи дарвоза томон югирдилар ва у Xотин Юсуфнинг орқа этагидан йиртиб олди ҳамда дарвоза олдида ул хотиннинг эрини учратиб қолдилар»;. Эшик олдида ўз эрини кўрган Зулайҳо айбни Юсуф алайҳиссаломга ағдарди: — Сени уйингда хотининг ёмонлик қилган, таомингга қўл чўзган одамнинг жазоси нимадир? - деди Зулайҳо ўзини оқламоқчи бўлиб. — Менинг аёлимга ким ёмонлик қилди, ким қўлини чўзди? - деди эри. — Уйда ётган эдим, Юсуф кириб қолди, ёлғизлигимни кўриб, менга қўл чўзгани қасд қилди. Аччиғимдан уни қувиб чиққанимда, сен дуч келдинг, - деди зулайҳо. Латифа. Зулайҳо кофира эди, ўз айбларини Юсуфга ағдарди. Зулайҳо бир соат ичида учта макр тузди. Аввало айбини ўз зиммасидан Юсуфга ағдарди; кейин уни ўлдириб қўядилар деб қўрқди-да, зиндонга солишни талаб қилди; Яна зиндонга солдирганим учун менга нисбатан адоват уйғонади деб ўйлади-да, қаттиқ азобга солишини тилади. — Мен сени сотиб олгандим, ишончли ва ихлосли деб билгандим, ўғил тутингандим. Буларнинг эвазига шундай жавоб қилдингми? - деди азиз Зулайҳонинг иддасларини эшитгач, Юсуфнга қараб. — Мен покман, гуноҳим йўқ, - деди Юсуф алайҳиссалом ўзини ҳимоя қиларман. - Зулайҳонинг ўзи қасд қилди, қувлади, қочиб чиқдим. — Сен ундай дейсан, бу эса бундай дейди. Қайси бирларинггизнинг сўзларингиз ёлғон эканлигини билмай қолдим, - деди Азиз бу гаплардан ожиз қолиб, ҳаёлга чўмаркан. — Бу ишга шошилмагин, яхши ўйлаб олгил, - деди Юсуф алайҳиссалом. — Поклигингга қандай гувоҳлик келтирасан? - Сўради азиз. Шунда Юсуф алайҳиссалом Зулайҳонинг Талҳон исмли хизматкорининг бешикда ётган тўрт ойлик чақалоғини кўрсатди. — Эй Юсуф, гуноҳ қилганинг, ёлғон сўзлаганинг етмасмиди, яна менинг устимдан куларсан? Тўрт ойлик бола қандай қилиб сўзласин? - деди Азиз гинахонлик қилиб. — Менга яқин келгин, сўзларимдан ҳурсандчилик ва фарқ топарсан, - деди чақалоқ шунда азизга қараб. Азиз боланинг олдига келди. - Эй Азиз, Юсуфнинг кўйлагини олди томонидан йиртилган бўлса, Зулайҳо ростгшўйлардан бўлар, Юсуф ёлғончилардан бўлар. Агар кўйлакнинг орқа томнидан йиртилган бўлса, Юсуф ростгўйлардан бўлар, Зулайҳо ёлғончилардан бўлар. Савол: Чақалоқ Зулайҳо ёлғон айтди, Юсуф тўғри сўзлади, Дея аниқ-равшан нишорна бермасдан, ишорат билан гапирди. Бунинг боиси нимада? Жавоб: маҳлуқ (яратилмиш)ларнинг гуноҳликлари икки нарчадан бирига нишона беради: ё поклайди, ё раво қилади. Аммо бу бола Оллоҳ таоло даргоҳидан сўз сўзлади. Шу сабабдан ёлғон сўзлаш раво эмасди, рост гап айтилса расволик бўларди. Расво қилмоқ Яратганга раво эмас, шу жиҳатдан Зулайҳонинг пардасини очмади, балки ибрат Билан эмас, ишорат билан билдирди. Фойда. Эй мўъмин, ўз гуноҳингни ўзгаларга юкламагин, юклагудай бўлсанг, Оллоҳ унинг поклигини албатта билдириб, сени расво қилгай. Зинҳор бирор кимсага душманлик қилмагилки, у ҳам сенга душманлик қилмасин. Биродиринг айбини одамлар олдида очмагин. Негаки, Юсуф алайҳиссалом ҳам зарурат бўлмагунча ўзини оқлашга интилмади. Чақалоқ берган нишона равшан бўлмаса ҳам Азизи миср мулоҳаза Билан англади. У Юсуфнинг этагига қараб, орқаси йиртилганини кўрди. — Бу сиз аёлларнинг ҳийлангиз экан, - деди Азиз Зулайҳога танбеҳ назари билан боқаркан. - Ўзингизни оқлаш учунгуноҳингизни бошқаларга ағдариб қутилмоқчи бўласиз. Аёллар макри-ҳийласига чек-чегара йўқ экан. Айтишларича, аёлларнинг макри шаҳват Билан бирга бўлганидан улуғ туради, аммо шайтоннинг макри кичикдир, чунки у Оллоҳ зикри билан заифлашди. Зеро. Оллоҳ таоло ҳам Қуръонда Азиздан ҳабар бераркан «Ҳақиқатда сизларнинг макр-ҳийлаларингиз улуғдир»; деди, Шайтонлар ҳақида эса «Ҳақиқатда шайтоннинг макри заифдир, ҳеч нарса эмасдир»; дея марҳамат қилгандир. Савол: Аёллар ҳийласи нимадан улуғ бўлади-ю, шайтоннинг ҳийласи нимадан заиф бўлади? Жавоб: Шайтоннинг ҳийласи яширин бўлганидан заифдир. Аёллар ҳийласи очиқлигидан улуғ бўур. Яна бир жавоб: Оллоҳнинг номини эшица шайтон қочиб кетади, аммо аёллар минг оят ўқилса ҳам қочмайди. Яна бир жавоб: Шайтон ҳийла қилган чоғда ёлғиз бўлади, аёллар эса макр бошласалар уларга шайтон қулдош бўлур. Шу туфайли шайтонники заиф, аёлларники улуғдир. Манбаларда ҳикоя қилинишича, бу гапларни айтгач, Азиз Миср аччиқланиб чиқиб кетади. Шунда Зулайҳо Юсуф алайҳиссаломга маломат бошлайди: — Эй Юсуф, сен қочмаганингда мен бу ҳолга тушмаган бўлардим. Энди мен сенга шундоқ азоблар қилайинки, уларни ҳали дунё кўрмаган. — Эй Зулайҳо, шарм қилмадинг, гуноҳдан парҳез тутмадинг. Менга қандай зўзлар айтилганини ўзинг ҳам эшитдинг. Ҳудодан қўрқмадинг, бандалардан уялмадинг. Қўлингдан келганини қилсанг, майли, розиман, - деди Юсуф алайҳиссалом. — Эй Юсуф, менга шундай заҳарнинг заҳрини торттирдингки, мен ҳаргиз бу оғунинг тотини сенга ҳам торттирмайин қўймасман, - деди Зулайҳо. Шунда Оллоҳ таолодан адаб келди: — Эй Юсуф, балога учрадинг, энди сабр қилгин! Элда яхшилик Билан номинг чиқсин! Эй Зулайҳо, эрксиз ҳолда кўнглингни олдирдинг, энди тавба қилгин, гуноҳингни Оллоҳ кечирсин! Эй Юсуф, Зулайҳонинг сирларини бошқа очмагин, душман бўлиб қолмасин! Эй Зулайҳо, ўз гуноҳингни бировларга ағдармагил, менинг ҳаққимни сақлагил! Шундан сўнг зулайҳонинг кундан-кунга ҳоли забун бўлиб, кечаси уйқуси, кундузи ороми қочиб, Юсуф алайҳиссаломга муҳаббатлари беҳад ошиб бораверди. Бўлиб ўтган воқеалар Мисрнинг беш-олти аёлига эшитилиб, улар «Зулайҳо бир қулга ошиқ бўлиб қолиб, уни ўзига мойил қилмоқчи бўлиб, ҳамиша қувлармиш, қули эса қочармиш»;, дея маломат қила бошладилар. Уламоларнинг айтишларича, маломатчи хотинлар олти киши эди: вазирнинг, соқийнинг, баковулнинг, ясовулнинг, қозининг, ҳожибнинг хотинлари эди. Азизи Мисрдан сўнг бу хотинларнинг эрлари подишоҳга яқинроқ ва улуғроқ эди. Xотинларнинг ғойибона маломатларини эшитган Зулайҳо улардан ўзини торта бошлади. — Эй Юсуф, сен туфайли маломат ўқига нишон бўлдим. Бир қанча аёллар ғойибона маломат қилмоқдалар. Мақсадим шуки, уларни меҳмондорчиликка чақираман. Ўша вақтда сен офтобда ва дасцҳўй олиб киргин, - Дея тайинлади Зулайҳо Юсуф алайҳиссаломни чақириб, у зот рози бўлдилар. Зулайҳо уларни меҳмондорчиликка чорлади. Тансиқ таомлар пиширтирди, ҳаммаларининг ўтирар ўринларини белгилаб чиқди. (Оят) «Вақтики у (Зулайҳо) уларнинг ҳийлаларини эшитди, уларга одам юборди ва улар учун чиройли бир мажлис ҳозирлаб қўйди»;. Аёлларнинг ўринлари белгилангач, ҳар бирининг олдига бир товоқда гўшт, ёнига пичоқ ва қовун қўйдириб чиқди. Ўша олти Xотин билан яна бошқа аёлларни ҳам, жами қирқ хотинни меҳмонга чорладилар. — Эй менинг дугоналарим, қўлдошларим, шунча йилки, дўстлашдик, борди-келдимиз бор, таому неъматлардан баҳраманд бўлдингиз. Бугун сизлардан бир тилагим бор, ўша тилагимни бажо қилурмисиз? - деди зулайҳо меҳмонлари келиб ўтиргач. — Эй Зулайҳо, нима тилагинг бўлса, айтгил, ҳозирмиз, - дейишди хотинлар таъзим бажо қилиб. Чодирларингизни кийсангиз, юзларингизни ўрасангиз, пичоқларни қўлингизга олсангиз. Дўстим Юсуф келганида менинг кўнглим учун олдингизда гўшт ва қовунлардан кечиб, Юсуфнинг оғзига қараб отаверинг. Ким кўпроқ тиришса, каттароқ бўлакни кесиб, Юсуфнинг оғқзига қаратиб оца, унга каттароқ мукофот инъом этаман, - деди Зулайҳо. Ҳаммалари рози бўлишгач, Юсуф алайҳиссаломга одам юбортириб, чорлатди. Ул зот ҳам Зулайҳонинг сўзи синмасин, Дея чиқиб келдилар. (Оят) «Вақтики, у хотинлар Юсуфни кўрдилар, ғоятда ҳайратда қолдилар. Ва у хотинлар бамисоли кундуз куни чиққан қуёшни кўрдилар»;. Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Меърож тунида Юсуфни кўрдим, у тўлин ойга ўхшарди. Кимки Юсуфнинг юиза боқса, у аксини унда кўради. Мисли кўзгуда кўргандай. Юзи кўрклик, сочлариу зун кокил, қадлари узун бўйлик, оқ юзлик, шахло кўзлик, ингичка беллик, йўғон билаклик, думалоқ бошлик эди. Кулса тишларидан нур таралар эди»;. Юсуф алайҳиссаломни кўргач, аёллар шошганларидан пичоқ Билан гўштни кесиб, «Юсуфнинг оғзига теккизайин»;, деяч ота бошладилар. Кўзлари Юсуф алайҳиссаломга боғланиб қолганди. Бир кўз билан икки ишни битириб бўлмас экан. Кўзлари Юсуфни кўрар, тиллари Юсуфнинг номини тилга олар эди-ю, гўштнинг ўрнига бармоқлари ва қўлларини кесдилар. Ва тилларида «Менга келақол, чунки мен дугоналаримдан кўра гўзалроқман!»; Дея чорлаганича, Юсуф алайҳиссаломнинг кўркига маҳлиё бўлиб, қўлларини тўғраганларини ҳам, кийимлари қип-қизил қонга бўялганини ҳам сезмасдилар. Қатода раҳматуллоҳ айтадилар: «Қўлларини билакларига қадар кесдилар. Негаки, кўзлари ва кўнгиллари билан Юсуфнинг жамолини кўриб, оғриқни сезмадилар»;. Ваҳаб ибн Мунаҳҳаб айтадилар: «Улар қирқ хотин эдилар, уларнинг тўққиз аёли ўлдилар»;. — Субҳаноллоҳ! Бу одам боласи эмас, фариштанинг ердаги аксидир дейишди хотинлар. - Оллоҳ таоло ўзининг жамолини кўрсатиш мақсадида уни ерга жўнатдилар. Зулайҳо кўрдики, хотинлар гўшт тўғрадиларми ё қўлларини тўғрадиларми, билмас эдилар. Бу манзарадан Зулайҳо кулди-да, Юсуфга «Уйга киргил!»; деди. — Қўлларингизга боқинг, - деди Зулайҳо хотинларга қараб. Кўрсалар ҳаммаларининг бармоқлари, билаклари бўғин-бўғинларидан кечилмиш, кийимлари қип-қизил қонга бўяллмиш. - Сизлар бир мартагина кўриб, қўлларингизни тўғрадингизлар. Эрта-ю кеч уни кўриб турган ҳолда мен қандайин ҳам сабр қилайин?! Қандайин ҳам ошиқ бўлмайин?! Маломат қилишликка арзирмикан ё йўқ? Хотинлар ҳижолатдан бошларини қўйи солдилар. Сўзлагудек ҳоллари қолмади. Зулайҳо таҳсинлар айтиб, кўп узрлар сўрашди. Зулайҳо қилган ишига иқрор бўлди. Айтдиларки, чироқни кўриб, ўзини ўтга урган парвонани маломат қиладилару, эртаси ўзлари ҳам парвона каби чироққа келиб қуйиладилар. — Ўз қулингга ошиқ бўлдинг, Дея маломат қилдинглар, бундан тонмайин, - айбини тан олди Зулайҳо. - Юсуфни ҳузуримга чақириб, эшикларни беркитдим, кўйлаги этагини ҳам мен йиртдим. Аммо, Юсуф ўзини сақлади, менга бўйсунмади. Билингларки, бу Юсуф кўҳликдир, покизадир, ҳам зоҳид ва олимдир. Мен унинг кўнглига маъқул тушмадим, расво бўлдим, Эл маломатига учрадим, шарманда бўлдим. Агар у менинг буйруғимга итоат қилмаса, албатта зиндонга ташлатурман. — Бу ишингдан қайтгин, - дейишди хотинлар. - Бу ишни бизларга қўйиб бергин, уни зиндон Билан қўрқитиб, сенга мойил қилиб берайлик. — Эй Юсуф, Зулайҳони нима учун қабул қилмадинг, - дедилар хотинлар Юсуф алайҳиссалом чақиртириб ўрта олишгач. Аммо ҳар қайсисининг кўнглида уни ўзларига мойил қилиш орзуси бор эди. - У сени қанча миқдорда мол бериб, сотиб олган-ку! У сени ўлдирса ҳам, ҳар қанча азоб берса ҳам ҳақлидир. -Илоҳо, аввалига Зулайҳо ёлғиз эди. Энди унга олти Xотин қўшилди. Еттовига қарши мен не қилай? Ҳолим не кечар? Буларнинг йўлига юргандан кўра зиндон яхшироқдир. Расул алайҳиссалом айтибдурлар: «Оллоҳ таоло биродарим Юсуф алайҳиссаломга раҳм қилсин. Ўша кунда Юсуф алайҳиссаломнинг ўрнида мен бўлганимда зиндонга ташланишга кўнмагай эдим. »;Илоҳо, мени зиндондан ва хотинлар балосидан ўзинг асрагин«, дер эдим»;. Дейдиларки, ул хотунларнинг Юсуф алайҳиссаломни зиндонга солдирмоқликдан ниятлари шу Эдики, «Юсуф зиндонбанд этилса, Зулайҳодан узоқ бўлади, биз ҳам ҳар доим бориб кўришга, гўзал юзига тўйиб термулишга муяссар бўлгаймиз»; деган. Савол: Юсуф алайҳиссалом учун қийноқлар ва жазолар кўп эди. Нега Зулайҳо билан Азизнинг кўнглига зиндондан бошқа азоб бериш келмади, бунинг ҳикмати нимада эди? Жавоб: Оллоҳ таоло бир авлиё қулини зиндонга киритганди. У зотнинг кўнглида Юсуф алайҳиссаломнинг муҳаббати бор эди. У «Ҳудоё, менга Юсуфнинг жамолини кўргазгил!»; деб дуо қилганди. Тангри таоло унинг дуосини ижобат қилди. Шу боис Зулайҳо билан Азизнинг кўнглига солиндики, улар Юсуф алайҳиссаломни зиндонга солдирдилар. Ўша авлиёнинг муроди ҳосил бўлди. АйтишларичА, Юсуф алайҳиссаломни зиндонбанд қилдирмоқликдан Зулайҳонинг мақсади шу Эдики, «Мен Эл ичида овоза бўлдим, Юсуфни илгаригидек кўргим ҳам йўқ. Мен кўрсам, ўзгалар ҳам кўрмасинлар»; деб. Айтдиларки, Азиз ҳам, Зулайҳо ҳам Юсуф алайҳиссаломдан бошқалардан кўрмаган нарсаларни: этакни йиртмоғини, чақалоқнинг гувоҳини, қўлларнинг кесилганини, хотинларнинг «Бу одамзотнинг фарзанди эмас»;, деган иқрорларини, Юсуфни покизалигини кўрдилар. Зиндонга солинмоғига сабаб ҳам манна шунда эди. Дейдиларки, Юсуф алайҳиссаломни зиндонга олиб келишганда зиндонбон «Юсуфнинг кийимларини алмаштирайлик»;, деганда бунга Зулайҳо кўнмади: «Бунинг зиндонга киргудай гуноҳлари йўқ. Биз уни одамлардан асрамоқ учун зиндонга киритдик»;, деди. Шундан сўнг зиндонни тозаладилар, ҳушбўй қилдирдилар, бисотлар тўшадилар, тахт қўйдирдилар. Юсуф алайҳиссалом зиндонга «Бисмиллаҳир раҳманир раҳийм»;, деб кирдилар ва сўнгра «Ассалому алайкум, эй аҳли зиндон!»; дедилар. Зиндонийлар ҳам «Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу»;, деб жавоб қилдилар. Юсуф алайҳиссалом бориб тахтга ўтирдилар, у зот киргач, зиндон ёришиб кетди, бундан зиндонийларнинг севинчлари ошди. Бир вақтдан сўнг аср намози вақти кирди. Намоз ўқидилар, сўнгра йиғладилар, зиндонийлар ҳам қўшилиб йиғлашди. Оллоҳ таоло шундан сўнг зиндонда Юсуф алайҳиссалом намоз ўқиб турганида Оллоҳ таоло Жаброил алайҳиссаломни юборди. У зот узумга ўхшаш мевани келтириб, Юсуф алайҳиссаломнинг оғзига солдилар, мева эриди ва ҳамма томирларига ёйилди, тушлар таъбири шу орқали сингиди. Мсир халқи турли таомлар олиб, Юсуф алайҳиссаломни кўргани келар эдилар. Қўли кесилган хотинлар ҳам тансиқ таом пишириб, зиндонга келтирар эдилар. Юсуф алайҳиссалом бу таомларни зиндон аҳлига тарқатарди. — Эй юсуф, бизлар сени беҳад севармиз, - дедилар зиндонийлар. — Оллоҳ ўзи асрасин! - деди Юсуф алайҳиссалом бунга жавобан ва қаттиқ йиғлади. - Отам жондан азизроқ тутганди, - қудуққа тушдим, озод эдим, қул бўлдим. Зулайҳо жонидан ортиқ кўрганди - зиндонга тушдим. Энди сизлар суяр бўлсангиз, бошимга Яна не машаққатлар тушар экан. Эртаси куни намозни адо этгач, меҳробда туриб, зиндонийларга илм ўргатаётган чоғда икки йигитни зиндонга олиб келдилар. Уларнинг бири Райён подшоҳнинг баковули, Яна бири эса подишоҳнинг соқийси эди. Баковулни Малсо, соқийни Санво дердилар. Савол: У иккиовнинг зиндонгакирмоғлигига нима сабаб бўлган? Жавоб: Абдуллоҳ ибн аббос айтурки: «Рум подшоҳи Миср подшоҳи билан хусуматли эди. Негаки, Рум подишоҳи мисрга элчи юбориб тайинлади. Мисрликлар бизга ҳирож берсин ва номимизга пул зарб қилсин!»;, бу амр бажарилмагач, хусумат пайдо бўлди. — Райён подшоҳни қандай қилиб даф қилармиз, - деди рум подишоҳи вазирларини машваратга чорларкан. — Райённинг икки ишончли одам бор: бири баковул ва бири соқий, - деди вазирлардан бири. Уларга кўп мол берсак, соқий шароб билан баковул таом билан заҳар бериб ўлдирадилар. Муродимиз ҳосил бўлади. Бу гап подшоҳга маъқул тушади. Икки одамга кўпдан-кўп мол-дунё, зер-заварлар ва ширин ваъдалар бериб, Мисрга жўнатди. Элчилар мисрга келганларида кун кеч бўлиб қолади. Тунашга уй қидириб юриб, бир кампирга дуч келишди. — Қўноқ керакми? - дейишди элчилар эшиги остонасида ўтирган кампирга. — Мендай кампирни истасанглар, тушаверингиз, - деди кампир. Тунагани тушдилар, аммо отларини бойлашга жой топмадилар. Бундан кампирнинг жаҳли чиқди: — Подшоҳимизга тангри ўлим берсин! — Подшоҳни қарғамоқ - ёмон ишдир, - дейишди элчилар. — Отамдан уй билан ер қолган эди. Эндига келиб уни мендан тортиб олдилар. Бугун меҳмонларнинг отини бойлашга жой тополмасман, - деди кампир, зарда билан. — Биз икковимиз бир бўлиб, подшоҳга заҳар берсак бўлармикан? - дейишди элчилар кампирнинг подшоҳдан норизо бўлганини фаҳмлаб. — Подшоҳнинг соқийси ва баковули бор. Улар иккови мени она ўрнида кўрадилар, - деди кампир. - Улар менинг олдимга келиб турадилар. Келганларида уларга мол-дунё берсанг, ишингни битириб берарлар. Кампир элчиларни баковул билан соқийнинг уйига олиб бориб, таништирди, дўст тутиндилар. Элчиларнинг гапига кўндилар. — Райён подшоҳ бизларга ишониб, ўзига хос қилди. Унинг туфайли кўплаб мол-дунё эгаси бўлдик. Агар элчиларнинг айтганини бажарсак, подшоҳга кўрнамаклик қилган бўламиз. Мен бундан ишни қилишни ор деб биламан, - дея андишага борди соқий. — Эй соқий, Райён сенга ишонч билдириб, ўзига яқин қилди, унинг яхши отини мингдинг, яхши тўнларини кийдинг. Энди бир душманнинг ёлғон ваъдаларига ишониб, кўрнамаклик қиласанми, ҳиёнатга қўл урасанми? - деди кампир унинг ўйланиб қолганини кўриб. — Мен ҳам шундай андишага боргандим, сенинг фикрларинг менга қувват бўлди, - деди соқий ва бундан қарори қатъийлашди, сўнгра райёнга бориб айтди: - Эй подишоҳи олампаноҳ, мен баковулнинг ҳатти-ҳаракатида шубҳа сезяпман. У бирор шумлик бошлаб қўймасин, деган ҳавотирдаман, ҳабардор бўлиб турсангиз ундан. — Мен соқий билан биргаликда сендан ёман шубҳа-гумонларга бордик, - деди подшоҳ баковулини чорлатиб. — Менда ҳеч шубҳаланадиган иш бўлгани йўқди, - деди баковул ўзини оқлаб. - Аммо соқийдан мен ҳам гумондаман. Райён сўзлардан сўнг ҳар иккисини ҳам гумон қилиб, Азизи мисрга маслаҳат солди. — Одам ўлдириш осон иш, - маслаҳат қилди азиз, - тирилтирмоқ мушкул. Яхшиси буларни зиндонга солган маъқул. Подшоҳга бу маслаҳат маъқул келиб, иккалаларини зиндонга юборганда Юсуф алайҳиссалом зиндонийларга насиҳат қилиб, уларнинг тушларини таъбирлаб турган эди. Иккиовларик енгашдилар. — Бу кеча туш кўрибман, - деди соқий Юсуф алайҳиссаломни синамоқчи бўлиб. - Тушимда бир туп токни кўрдим, уч бош узуми бор эди. Уларни сиқиб, сувини қадаҳга солиб, фалакка қадаҳ тутар эмишман. — мен эса тушимда учта тандирни кўрдим: бири оқ, бири қора, бири қизил. Учовида ҳам нон пишириб, бошимга қўйиб, подшоҳа олиб борай деганимда ҳаводан қушлар келиб, талашиб олиб кетдилар, - деди баковул ул кўрган тушини баён қилиб. Улар тушларини айтиб тугатгач, таъбирини сўрадилар. Юсуф алайҳиссалом кўрсаларки, бирининг туши ҳайрли, бириники эса ҳайрсиз эди. Кўнглига келдики, «Буларни имонга даъвт қилайин, тушлари ҳайрсиз рўёбга чиқса ҳам мўмин бўлиб ўлсинлар»;, дея. — ёмон оқибат содир бўлмасдан бурун сизларга таъбирини айтиб берайин. Қани айтинглар-чи, узум оқмиди ё қизилмиди, аччиқмиди ё чучукмиди? Нонлари қандай эди-ю, идишлари қай тарзда эди? Ҳаммасини сўзлаб беринг, - деди Юсуф алайҳиссалом улардан сўраркан. Ва бу белги-аломатларни ҳам ўзлари айтиб бердилар. — Идиш ҳам бизники эди, таом ҳам бизники эди. Сен қаердан биласан уларни? - таажубланишди икковлари ҳам. Райён сўзлардан сўнг ҳар иккисини ҳам гумон қилиб, Азизи мисрга маслаҳат солди. — Одам ўлдириш осон иш, - маслаҳат қилди азиз, - тирилтирмоқ мушкул. Яхшиси буларни зиндонга солган маъқул. Подшоҳга бу маслаҳат маъқул келиб, иккалаларини зиндонга юборганда Юсуф алайҳиссалом зиндонийларга насиҳат қилиб, уларнинг тушларини таъбирлаб турган эди. Иккиовларик енгашдилар. — Бу кеча туш кўрибман, - деди соқий Юсуф алайҳиссаломни синамоқчи бўлиб. - Тушимда бир туп токни кўрдим, уч бош узуми бор эди. Уларни сиқиб, сувини қадаҳга солиб, фалакка қадаҳ тутар эмишман. — мен эса тушимда учта тандирни кўрдим: бири оқ, бири қора, бири қизил. Учовида ҳам нон пишириб, бошимга қўйиб, подшоҳа олиб борай деганимда ҳаводан қушлар келиб, талашиб олиб кетдилар, - деди баковул ул кўрган тушини баён қилиб. Улар тушларини айтиб тугатгач, таъбирини сўрадилар. Юсуф алайҳиссалом кўрсаларки, бирининг туши ҳайрли, бириники эса ҳайрсиз эди. Кўнглига келдики, «Буларни имонга даъвт қилайин, тушлари ҳайрсиз рўёбга чиқса ҳам мўмин бўлиб ўлсинлар»;, дея. — ёмон оқибат содир бўлмасдан бурун сизларга таъбирини айтиб берайин. Қани айтинглар-чи, узум оқмиди ё қизилмиди, аччиқмиди ё чучукмиди? Нонлари қандай эди-ю, идишлари қай тарзда эди? Ҳаммасини сўзлаб беринг, - деди Юсуф алайҳиссалом улардан сўраркан. Ва бу белги-аломатларни ҳам ўзлари айтиб бердилар. — Идиш ҳам бизники эди, таом ҳам бизники эди. Сен қаердан биласан уларни? - таажубланишди икковлари ҳам. — (Оят) «Ҳар куни ризқланиб турган таомларингиз келмай туриб, мен сизларга тушларингиз таъбирини айтиб берман. Бу нарса эса менга парвардигоримнинг таълим берган нарсаларидандир, - деди Юсуф алайҳиссалом»;. — Бу кароматни қандай топдинг? — (Оят) «Ҳақиқатда мен Оллҳга имон келтирмайдиган қавмларни тарк этдим. Кофирлардан узоқ бўлдим»;. — Бу йўлни тарк қилгаен бўлсанг, қайси йўлдан юрурсан? — (Оят) «Мен оталамри Иброҳим ва Ишоқ ҳамда Яъқубларнинг тутган йўлларига эргашдим»;. — Оталаринг бу йўлни нимадан топдилар. — Оллоҳ таолога ҳеч кимни шерик қилмадилар, - деди Юсуф алайҳиссалом. - (Оят) "Бу эса Оллоҳнинг бизларга ва бошқа иноснларга берган фазлу-карамидир, лекин одамларнинг кўпчилиги бунга шукур қилмайдилар. Эй менинг зиндоний икки қўлдошим, яратилгн илоҳлар яхшироқми ё Яратувчи Оллоҳ яхшироқми? Сиз ўзингиз бутлар ясайсизу уни илоҳ деб айтасиз. Ваҳоланки (Оят) «Оллоҳ таоло улар учун ҳеч бир далил тушурмагандир»;. Тақдир ҳукми ҳам, ҳамма амрижроси ҳам Оллоҳдандир. Эй соқий, тушингнинг таъбири шуки, уч кундан кейин сени зиндондан озод қиладилар. Сўзингнинг ростлиги маълум бўлиб, сенга саруполар бериб, узрлар айтиб, мансабингга қайтарурлар, иззат-ҳурматинг олдингидан ҳам зиёда бўлур. Соқий бу таъбирдан беҳад севинди. Баковул ҳам кўрган тушининг таъбирини истаганди, Юсуф алайҳиссалом «Таъбири йўқ»;, дея айтмадилар. Баковул кўп қистовга олди. — Сени зам уч кундан кейин зиндондан чиқарарлар. Майдонга олиб чиқиб, . . . осарлар, қуш-қумрсқалар келиб, гўштларингни тортишиб ерлар, - деди Юсуф алайҳиссалом. — Мен туш кўрганим йўқ, ёлғон айтгандим, - деди баковул. — Айтдингиз, таъбир қилдим, ҳхласангиз ҳам, ҳохламасангиз ҳам бу ишлар Оллоҳ томонидан ҳукм қилиб бўлинган, тақдирда шундай ёзилган, ҳукм ўзгармайди, - деди Юсуф алайҳиссалом. Уч кундан сўнг иккисини ҳам зиндондан чиқардилар. Бири мукофотга, бири жазога гирифтор бўлди, бирининг мартабаси кўтарилди, брининг эса оёғи ердан кўтарилди, осилди. — Подшоҳга яқин бўлганингда мени эсингга олгин, мени бу ердан озод қилсин, - деди Юсуф алайҳиссалом соқий зиндондан чиқаётган чоғида. Бу сўзлар Оллоҳ даргоҳида хуш келмади, негаки бу фикрни унинг дилига шайтон солганди. Жаброил алайҳиссаломга фармон бўлди. — Эй Юсуф, сени отанг билан қовуштирган ким? - сўради жаброил алайҳиссалом. — Оллоҳ таоло, - деди Юсуф алайҳиссалом. — Биродарларинг қўлидан сени ким қутқарди? — Оллоҳ таоло. — Аёллар макридан сени Ким сақлади? — Оллоҳ таоло. — Оллоҳ таоло сенга шунча эзгуликлар қилади-ю, сен нега Оллоҳни қўйиб, бошқалардан ҳалослик истайсан, бандаларни раббим деюрсан? Иззату жалолим ҳаққи-ҳурмати сени соқийга унуттиргайман, Яна йиллар давомида зиндон ичида қолдиргайман, - деган фармонни етказди жаброил алайҳиссалом. Кейин Шайтон соқийга Юсуф ҳақида подшоҳга айтишликни унуннтирди, етти йил Яна зиндон ичида қолиб кетди. Савол: Оллоҳ таолонинг соқийга шайтон туфайли унуттирмоғида не ҳикмат бор эди? Жавоб: Агар соқий унутмаганда, подшоҳга айтганида Юсуф алайҳиссаломни зиндондан чиқарсалар эди, подшоҳ «уни мен чиқардим»;, дея миннат қилган бўларди. Оллоҳ тало уларнинг миннатини Юсуф алайҳиссаломга раво кўрмади, ўз фазли-карами Билан чиқарди, миннат Оллоҳ таолодан бўлди. Бир куни жаброил алайҳиссалом келиб, Ушбу дуони ўргатдилар: "Раҳмли ва меҳрибон Оллоҳ номи Билан бошлайман. Эй барча улағларнинг улуғи. На шериги, на ўхшаши бор ва ҳар нарсага қодир зот! Қуёш ва ёруғ ойни яратгувчиси, ёш гўдакка ризқ бергувчи ва улуғ ёшли мўйсафидга раҳм қилгувчи ва ўликларни тирилтиргуви зот! Дарёдан еттита сигир чиқди: сариқ тусли, юзлари оқ, елинларидан сут оқиб турарди. Кейин яна етти сигир чиқди: ориқ, тишлари тўнғизникидай, бурни филникидай. Ориқ етти сигир семиз етти сигирни еди, қорни тўймади. Бундан ташқари етти туп буғдойни кўрдим: пояси сабза, донлари тўла эди. Ориқ сигирлар у донларни егани қасд қилди. Аммо еб улурмасан Яна етти туп буғдой пайдо бўлди: қуруқ, камдон эди. У қуруқ буғдой, сердон буғдойга чирмашиб, уни қуритди. Шу пайт бир қаттиқ шамол пайдо бўлди ва етти ориқ сигирни, етти туп камдон буғдойни йўқ қилди. Бундан қўрқиб уйғониб кетдим. Эй муаббирлар, бу тушимнинг таъбирини айтинглар!" Муаббирлар туш таъбирини топа билмадилар, уч кун маслаҳат сўрадилар. Уч кундан сўнг қўрққанларидан «Бу туш паришон ва бўлғанч тушдир. Унинг таъбири йўқ»;, дейишди. Айтишларича, ўша кеча Юсуф алайҳиссалом ҳам туш кўрдилар. Бир киши осмондан тушиб, Миср бойликларини келтириб, Юсуф алайҳиссаломнинг қўйнига соларди. Юсуф алайҳиссалом бўлса уларнинг ҳаммасини қайтариб берардилар. Уйқудан уйғонгач, ўз тушларига таъбир қилгач, зиндон аҳлини хушнуд қилди: — Эй дўстлар, сизларга севинчли бўлсин, ҳаммаларингиз зиндондан қутилиб чиққайсиз. Миср халқи сизга қул бўлур, улар оч, сиз эса тўқ бўларсиз. Айтишларича, шу кеча Зулайҳо ҳам туш кўрди. Тушларида Юсуф алайҳиссалом тахт устида ўтирган эмиш, бошларида тож. Зулайҳо унинг оёқларига йиқилади, аммо Юсуф алайҳиссалом уни оёқлари билан итариб ташлайди. Зулайҳо лолу ҳайрон бўлиб уйғонади, оҳ уриб «тушимда ҳам мени ҳўрлар, бўйсунмас!»; деб йиғларди. Хуллас, муаббирлар подшоҳнинг тушига таъбир тополмай ожиз қолдилар. — Шунчи йилдан бери мени нону тузимни единглар. Уялмасдан менинг тушимни паришон ва булғанч дерсизлар, - деди подшоҳ ғазабланиб ва катталарини ўлдиртирди, бир нечасини юртдан чиқариб, қувиб юборди. Шу пайт зиндондан қутилиб чиққан соқий Юсуф алайҳиссаломни ёдга олди. Юсуф алайҳиссаломни Зулайҳо ҳам, Миср халқи ҳам етти йилгача унутган эди. — Бу тушнинг таъбирини билгувчи олдига мен бораман, унинг олдига юборгил, - деди соқий Риёнга. — У кимдир? - сўради подшоҳ. — Гўзал суратли бир доно ва ростгўй йигитдир, - деди соқий. — У йигит қаерда? — У йигит зиндондадир. Райён соқийни зиндонга юборди. Соқий Юсуф алайҳиссалом олдига келгач, сўзининг устидан чиқмагани, Юсуф алайҳиссаломни подшоҳга эслатиб қўймагани учун ҳижолат тортиб, кўп узрлар сўради: — Сизни фаромуш қилибман, гуноҳимдан ўцангиз, - деди соқий. - Эй тўғри сўзлик, доно йигит маъзур тутинг. Айтишларича, улар кфоир эдилар, шу боис Юсуф алайҳиссаломни донно дея эъзозладилар. Кофирлар кофирлик ҳолларида ҳам уни олим деб ҳурматладилар. Кимки олимни ҳурматласа, фаришталар қаторида бўлар, кимки олимни ҳўрласа, Иблис қаторида бўлар. — Эй Сиддиқ, бир мушкул тушки, унинг таъбирини билишга келибман. Райён подшоҳ туш кўрибди: етти ориқ сигир етти семиз сигирни ер. Етти туп қуруқ буғдой етти туп сабза буғдойга чирмашиб қуритидир. «Бу тушимизни таъбирласин»;, дея мени олдингизга юборди, - деди соқий. — Етти семиз сигирнинг маъноси - етти йил маъмурчилик бўлгай. Етти туп сабза буғдой маъноси шуки, етти йил ҳосил мўл бўлиб, таом сероб бўлгай. Етти ориқ сигир - етти йил қаҳадчилик бўлишидан дарак. Етти қуруқ буғдой - етти йил қурғоқчиликдан шоҳидлик берар, етти йил ёмғир ёғмас, очарчилик бўлар. Одамлар нон деб жон бергайлар. Ота ўғлидан, она қизидан қочгай, - дедилар Юсуф алайҳиссалом туш таъбирини баён қиларкан. Расули акрам с.а.в. дедиларки: «Биродарми Юсуфга раҳмат! Шунча йил зиндонда ётиб ҳам, туш таъбирини ўзим бориб подшоҳга айтаман, демади, шу баҳонада зиндондан чиқмоқни иҳтиёр этмади. Агар мен бўлсам шу баҳонада зиндондан чиқар эдим. Оллоҳ таоло фазлу карами билан саломат асрабди, ғам зиндонида кўнглини шоду ҳуррам сақлабди. Оллоҳ бир баҳона туфайли бир подшоҳни унинг ҳузурига юбориб, юз минг иззату ҳурмат билан зиндондан чиқарур»;. Соқий Юсуф алайҳиссаломдан эшитга таъбирларини бориб, подшоҳга баён қилибди. Подшоҳ ҳайрону лол қолибди. — Бориб унинг таъбирини ҳам сўраб келгин, - буюрди подшоҳ соқийга. — Етти йил буғдою тариқни кўп эктирсин, емишларига ярашасини янчиб, қолганини омборларга жойласин, - деди Юсуф алайҳиссалом таъбир сўраб келган соқийга. - Етти йилдан сўнг яна етти йил келгайки, унда осмондан ёмғир ёғайди, ердан гиёҳ унмайди. Олдин етти йилда тўпланган озиқларни кейингги етти йилда ейдилар. Кейин яна фаровонлик бўлгай. Соқийдан бу гапларни эшитган подшоҳ фаросатли йигитнинг ақлига қойил қолиб, ҳаёлга чўмди. — Бориб, туш таъбирини айтгшан йигитни бу ерга олиб келгин, - буюрди подшоҳ. - Бу ишнинг таъбирини эшитиб, кўнглим таскин топсин. — Подшоҳ сени ҳузурига чорлайди, - деди соқий зиндонга қайтиб келиб. — Зиндондан чиқмасман. — Нима учун? — гуноҳим борми, йўқми, зиндонга тушдим. Бунинг сабабини подшоҳ қўли кесилган аёллардан сўрасин, улар нима учун қўлларини кесдилар, эгниларини не сабабдан қонга бўядилар, муродлари нима эди? Шуларни сўраб билсин, менинг гуноҳсизлигимга ишонч ҳосил қилсин. Унгача зиндондан асло чиқмасман, - деди Юсуф алайҳиссалом. Айтишларича, унинг мақсуди шу эдики, «Аёлларнинг сўзлари подшоҳга аён бўлмай туриб чиқсам, Малик Райён нима сабабдан зиндонга тушганимни сўраб қолса, хотинлар ҳолини сўзлаб берсам, Райён кўнглига бу ёқадими, йўқми, менга душманлик кайфияти уйғонгай. Яхшиси ўзи сўраб билсин, бегуноҳлигимни аниқласин, сўнгра чиқайин»;, деган ҳаёлга борганди. Пайғамбар алайҳиссалом айтибдиларки, «агар ўшанда мен биродарим юсуфнинг ўрнида бўлганимда эди, дарҳол зиндондан чиққан бўлардим. Аммо у бу ишни яхши қилди, Маликнинг кўнгли соф ва равшан бўлсин, деди»;. Соқий келиб бўлган гапларни подшоҳга етказди. Подшоҳ ўша хотинларни ва Зулайҳони чақирди, Юсуф алайҳиссалом ва Зулайҳо можаросини сўраб-суриштирди. Xотинлар бу можарони подшоҳ билан утриб бизлардан сўрамоқда, деб гумон қилдилар-да, бўлган воқеани бирма-бир баён қилдилар. — Эй подшоҳ, Юсуф покиза ва бегуноҳдир, унга биз тухмат қилиб, зиндонга ташлагандик. Биз ўзимизни унга бағишлаган эдик, аммо у бизларга қиё ҳам боқмади. Биз унда ҳеч бир айб ишни кўрмадик, - дейишда аёллар айбларига иқрор бўлишиб. — Юсуф мендан шикоят қилиб, ҳеч ёмонладими? - сўради парда ичида ўтирган Зулайҳо соқийга мурожат қилиб. — Сен ҳақингда бир оғиз ҳам ёмон гап айтмади, - деди соқий. — Офарин! Қандай яхши эр кишики, қандайин яхши олим ва обид, қандайин яхши тақводор зотки, менинг туҳматимдан ўн икки йил зиндонда ёца ҳамки, сиримни фош этмади, айбдор қилмади, - деди Зулайҳо. Сўнгра чодирдан чиқиб келди-да, подшоҳ қошига туриб айтди: - Эй подшоҳ, ҳозирга қадар муҳаббатим мажозий эди, эндига келиб ҳақиқат зоҳир бўлди, ҳақиий муҳаббатга эришдим, шу боис ҳақиқатни айтиш пайти келди. Ҳамма гуноҳ менда, гуноҳни унга юклаган ҳам мен, ошиқ бўлган ҳам мен, уйга чақирган ҳам мен, қувлаб, этагини йиртган ҳам мен, ёлғон сўзлаган ҳам мен, гуноҳкор ҳам мендирман. У пок гуноҳсиздир, - деди Зулайҳо. Айтурларки, Зулайҳо Азизи Миср ва райён олдида уч сўзни рост айтганди: биринчиси - ҳақиқат зоҳир бўлди; учинчиси - мен уни ўзимга мойил қилмоқ учун ҳаракат қилгандим; учинчиси - ҳақақтда у ростгўйлардандир. Бу уч сўзни кароматидан уч каромат топди: кофира эди - имон топди, хўр эди - азиз бўлди, қари эди - ёш бўлди, Юсуф алайҳиссаломга жуфт бўлди. — Эй подшоҳ, - деди Зулайҳо иқрорига давом қиларкан, - агар Юсуф бу давргача зиндонда турмаганида эди, унинг ишқида ўзимни ҳалок қилган бўлардим. Муҳаббатим аввалгидан ҳам зиёда бўлди. Ҳикоят. Зулайҳо Юсуф алайҳиссаломни зиндонга солдиргандан кейин ҳпам зиндонга бориб турарди. — Боргил, Юсуфни боғлагил, аямай таёқ билан савалагил, токи унинг фарёдини эшитиб турайин, - дер эди зиндонбонга тайинлаб. Аммо бу гап зиндонбонга хуш келмай Юсуф алайҳиссаломга бориб айтарди. — Зулайҳонинг тилагини бажо қил, мени ургал! - деди Юсуф алайҳиссалом унга жавобан. — сен бир нидо қилгил! - деди зиндонбон бунга унамасдан ва зулайҳодан қўрққанидан бир таёқни олиб кириб ерга ташларкан. Юсуф алайҳиссалом зиндонбоннинг кўнгли учун нидо қиларди, Зулайҳо буни эшитиб, саройга қайтар эди. Савол: Зулайҳо Юсуфни севарди-ку, таёқ Билан урдиришда нима ҳикмат бор эди? Жавоб: Зулайҳо ошиқ эди. У «Юсуфнинг юзини яқиндан кўролмасман, ҳеч йўқдир узоқдан бўлса-да овозини эшитайин, кўнглим овусин»;, дер эди. Шу каби мўмин бандага ҳам дўзаҳ кўрсатилгай. Оллоҳнинг дўсти бўлган мўмин қуллар дўзаҳ қўрқинчидан ўт ичида туриб нола қилгайлар. Шунда Оллоҳ таоло (Оят) «Гуноҳкор бандаларимнинг гуноҳларини эслаб, мендан қўрқим инграши-ростгўй бандаларнинг бақириб кулган дуосидан маҳбуброқдир»;. Оллоҳ таоло мўминларни суйгани туфайли кофирларга кўрсатиб, «Ҳаёти дунёда мени ёд қилган қулларим бор эди. Уларни бу кун дўзахга ташлагандим, улар ўт ичида туриб ҳам мени ёд этарлар»;, дер экан. Соқий зиндонга бориб, аёллар ва Зулайҳонинг сўзларини етказди. — Сенинг нафсинг ўз хоҳинларида ҳаддан ошди, унинг йўлидан оздиришларидан омонда бўла олмайсан, чунки нафс етмишда шайтондан ҳам ёмонроқдир, - деди жаброил алайҳиссалом. Айтишларича, Юсуф алайҳиссалом етти йил зиндонда ётдилар. Соқийга умид боғлагани учун Яна олти йил зиндонда қолдирилди. У зот зиндонда уч юмуш билан машғул бўлдилар: дуо қилди, халқдан умиз узди ва сабр қилди. Шу туфайли Оллоҳ таоло унга фараҳ берди. Айтадиларки, Юсуф алайҳиссаломнинг сўзларини етказганларидан подшоҳнинг иштиёқи ортиб кетди ва зиндонга шоҳона либослар Билан одам юборди. — Юсуфни менг олиб келинглар. Уни ўзимга хос қилайин, мамлакат ишларини унга топширайин, - деди. — Эй содиқ зот, тургил, сени подшоҳ чорлайдир. Поклигинг аниқ бўлди, гуноҳ ва ҳиёнат бошқалардан чиқди, - деди подшоҳ элчилари. Юсуф алайҳиссалом ҳушнуд бўлиб, зиндон эшигига келиб бошларини ювдилар, сочларини тарадилар, шоҳона либослар кийиб, бошларига тож қўндирдилар. — Эй юсуф, бу зиндонда кўп йиллар бери бизга эш эдингиз, ошу нонлар бериб, кўп яхшиликлар қилдингиз. Энди бизлар сиздан айрилиб, қандоқ тура оламиз, - дейишди зиндонийлар ҳаммалари йиғилишиб. — Подшоҳга бориб, Юсуф кўп йиллар зиндон аҳли билан улфат бўлиб эдим. Энди мен бу ердан чиқиб кетадиган бўлсам, буларнинг бағри бирён, кўзи гирён бўлиб қолади. Иноят қилиб, буларни ҳам озод қилсин, гуноҳларидан ўцин, йў0қса мени булардан айирмасин деб айтди дегин. - Юсуф алайҳиссалом шу сўзлар билан соқийни қайтариб юборди. Соқийдан бу гапларни эшитган подшоҳ зиндонийларнинг барчасисни озод қилди, яхши либослар қийдирди. Башорат. Бу кун ер подшоҳи Юсуф алайҳиссаломнинг шарофатлари Билан зиндонийларни озод қилиб юборди. Эрта келар кунда Оламлар подшоҳи муҳамма алайҳиссаломнинг шарофатлари Билан барча осий умматларни дўзахдан озод қилса не ажаб! Юсуф алайҳиссалом ҳамма зиндонийлар билан зиндондан чиққанларида, эшик олдида олтин аравани кўрдилар. Ўша даврда подшоҳ кимга иззат кўрсаца, уни олтин аравага миндирар элди. Юсуф алайҳиссалом олтин аравага ўтираркан, қоғоз ва қалам сўрадилар ва унга шу сўзларни битиб, зиндон эшигига ёпиштиргиздилар: «Бу дўзах-тирикларга гўрдир, дўстларга риёзат жойидир, душманларга маломат ва озор жойидир»;. Юсуф алайҳиссаломни олтин аравага миндириб, иззат-икром Билан Мисрга олиб кирдилар. — Ўн икки йил олдин қўлига занжир, оёғига кишан урилган, эшакка мингдириб, зиндонга олиб борилган ўғлон шуми?! Қаранг, бугун бундайин шоҳона иззат-*икромга мушарраф бўлибди-я! - дейишда шаҳар аҳли бир-бирларига. - Илоҳо, ўша ҳўрлик нимага эди-ю, бу иззатлар нимага бўлур. — Ул зот кимни истаса азиз қилур, кимни истаса ҳор қилур. Мен унинг ҳукмига розиман! - деди Юсуф алайҳиссалом. Вақтики, Юсуф алайҳиссалом подшоҳ ҳузурига кирганида: — Ассалому алайкум, марҳаматли фуқаролар! - Дея салом берди. Юсуф алайҳиссалом кириб келганларида подшоҳ уни ўрнидан туриб қарши олди ва ёнидан жой берди. Айтишларича, подшоҳ Юсуф алайҳиссаломга етмиш тил Билан сўз сўзлади, ул зот ҳам ҳамма тилларда жавоб қилди. Мужодала сўнгида Юсуф алайҳиссалом иброний тилида подшоҳни дуо қилдилар. — Бу нечук тилдир? - сўради подшоҳ. — Бу менинг оталарим Иброҳим, Ишоқ ва Яъқуб алайҳиссаломлар тилидур, - жавоб қилди у зот. Юсуф алайҳиссаломнинг жавоблари подшоҳга ёқди, туш таъбирини сўради. — Бу кун қадр-қамматингиз маълум бўлди. Ўз тасарруфимдаги ҳамма нарсаларни сенга ишондим, сенга вазирлдикни берайин, - деди. — Вазирлик Азизи Мисрнинг ҳаққидир. Менинг зиммамда унинг кўп ҳақлари бор. У тирик экан, вазирликни олмасман, - деди Юсуф алайҳиссалом. — Эй Юсуф, жамики подишоҳлик сенга муносибдир, қайсинис керак бўлса олгил. — Эй подшоҳ, бошқа нарсани истамасман, менга фақат ер ҳазинасини етти йилга топширсангиз бас, бошқа мансаб менга муносиб эмас, деҳқончиликни яхши биларман, - деди Юсуф алайҳиссалом. — Эй Юсуф, менинг давлатимда истаганингни қил, фақат икки ишдан ўзингни сақлагил: хонаданимдаги хотинларим ва канизларим билан сўзлашмагин, - деди подшоҳ. — Бизнинг шариатимизда бундай ишлар ҳаром ҳисобланур, менинг ҳам бундай ишларга ҳохишим йўқдир. — Иккинчиси шуки, менинг Билан бир тавоқда таом емайсан, мен ҳам сен билан овқатланмасман, - деди подшоҳ. — Сен билан бирга овқатланмоқ мен учун ҳам ор ҳисобланур. — Нима учун? - тааджубланди подшоҳ. — Мен Яъқуб пайғамбарининг ўғли, ишоқ пайғамбарининг набираси, Иброҳим пайғамбарининг авлодиданман. Шундай бўлгач, сен Билан қандайин ҳам бирга овқатланай, - деди Юсуф алайҳиссалом. Подшоҳ Юсуф алайҳиссаломга қасри олий ҳозирлатди. Юсуф алайҳиссалом етти йил ғалла эктирдилар. Уларни сомони билан омборга қмадаилар. Тоғларда суқурлар қаздириб, уларни ҳам донлар билан тўлдирдилар. Айтишларича, ўша замонда подшоҳ фуқаронинг ярим ҳосилини олар эди. Юсуф алайҳиссалом эса аҳолига адолатли ҳукм юритди. Юрт обод бўлди. Уч йил ўтганидан кейин Азизи Миср ўлди ва унинг ўрни Юсуф алайҳиссаломга берилди ҳамда унинг бошчилигида етти йилда етиштирилган ҳосил омборларга жойланди. Маъмурчилик ва арзончилик йиллари тамом бўлгач, қаҳатчилик даври бошланди, етти йилгача ёғин ёғмади, ерда гиёҳ унмади. Ҳалойиқ бундан ташвишга тушди. Бир ботмон арпа бир олдига тенг бўлди. Яна айтишларича, қаҳат келар кечаси етишганда Юсуф алайҳиссалом ҳизматкорлагига буюрди: — Арпа нони пишириб қўйинглар, шу кеча саҳар вақтида менга келтириб берасизлар. Айтганидек қилдилар. Саҳар вақти бўлганда подшоҳ «қорним оч»;, деб уйқудан уйғонди. — Эй Юсуф, умримда бундай ширин еганим йўқ эди, - деди подшоҳ Юсуф алайҳиссалом келтириб берган нонни еб кўргач. — Эй подшоҳ, бу арпа нонидир, арпа эса от ва сигирлар ҳўрагидир. Арпа нонининг ширин, тотимлиро0қлиги қаҳатчиликнинг бошланишидан даракдир, - деди Юсуф алайҳиссалом. Шундан кейин аҳолига ўлчов билан ошлик тарқата бошладилар. Бечора ва фақирларга садақа қилинди, бойларга эса сотилди ва тушган пулни ҳазинага топширдилар. Етти йил ичида ҳазина тўлиб кетди. Юсуф алайҳиссалом ушбу вазифага тайинланаётган чоғда беш йиллик ҳосил подшоҳ иҳтиёрига, икки йиллиги эса унга бериладиган бўлганди. Юсуф алайҳиссаломнинг ҳосилни олиш навбати келганда бир ботмон уруғи ўнта эшакка юк бўларли миқдорда ҳосил берди. Юсуф алайҳиссалом буғдойларни куя тушмасин, деб янчмасдан омборга жойлаттирди. Юсуф алайҳиссаломнинг қирқ дарвозавони ва қирқ минг ҳизматкорлари бор эди. Бора-бора Миср халқи ҳам унга тобе бўлдилар. Биринчи йили ҳалойиқлар олтин-кумушларни, иккинчи йили от, туя ва сигирларни бериб емиш олдилар. Учинчи йили қул ва чўриларни сотдилар. Тўртинчи йили ер-жойларини, бешинчи йили эса рўзғор асбобларини буғдойга алмаштирдилар. Олтинчи йили ўғил-қизларини, еттинчи йили эса ўзларини сотдилар. Еттинчи йилда ҳалойиқда ҳеч вақо қолмади, уларнинг ҳаммаси Юсуфнинг қулига айландилар. Негаки, очиққан халқ болаларини ва ўзларини сотиб дон олиб егандилар. Йил таомо бўлишига қирқ кун (баъзилар тўрт ой дейишади) қолганда омборлар бўшаб қолди. Буғдой пишишига етолмаганхалқ ошлик сўраб келганида Юсуф алайҳиссаломнинг боши қотди. Шунда Жаброил алайҳиссалом Оллоҳ таолонинг фармонини олиб келди: — Эй Юсуф, биёбонга чиққил, оч ҳалойиққа юзингни кўрсатгил! Юсуф алайҳиссалом биёбонга чиқиб, тахт устига ўтирди ва юзидан пардагни кўтарди. Юсуф алайҳиссаломнинг жамолини кўрган ҳалойиқ Ошу таомни унутдилар. Қирқ кун (баъзиларнинг айтишларича, тўрт ой) одамлар ҳеч нарса емадилар, Юсуфнинг жамоли билан кун кечирдилар, озиқ-овқатга муҳтож бўлмадилар. — Эй юсуф, биз сени қулликка солмаганимизда эди, бугун қуллик қадрини қаердан билардинг? Қуллар қадрини биланинг учун энди бугун миср халқини озод қилгайсан! - дея Оллоҳдан фармон келди. Шундан сўнг жар чақиртириб, Миср халқини йиғдилар. — Эй Миср халқи, эру хотин барчангиз менинг қулиммисиҳ? - сўради Юсуф алайҳиссалом. — Ҳў, қулингизмиз, - дейишди улар. — Оллоҳ таолонинг ҳушнудлиги учун барчангиззни озод қилдим, - деди Юсуф алайҳиссалом жарчиларга буюриб. Ривоят қиладиларки, Юсуф алайҳиссаломнинг Канъондан чиққанига йигирма етти йил бўлганида, очорчилик ва қаҳатчилик йилларининг бешинчи йилида Яъқуб алайҳиссалом ўғилларига деди: — Мисрда озиқ-овқат бор дейишларлар, сизлар бориб дон-дун келтиринглар. Пайғамбарзодаларнинг ҳар бири иккитадан туяга ёғ, қурут, пошлоқ, жун ортиб, Мисрга йўл олдилар. Юсуф алайҳиссалом билардики, бошқа юртларда дон-дун йўқ, қариндошлари қачондир озиқ қидириб келадилар. Шу мақсадда йўлларга тўқсол (қоровул)Лар қўйдирди. — Қачонки, узун бўйли, кўркам юзли йигитлар келса, менинг олдимга олиб келинглар, -* деб тайинлади қоровулларга. Яъқуб алайҳиссаломнинг қадди-қоматлари бирдек, бир ҳил кийим кийган ўн ўғлони шаҳарга кириб келишди. Бу ҳабарни эшитган Юсуф алайҳиссалом уларнинг ўз биродарлари эканлигини билди. Дейдиларки, йигирма етти йил мобайнида Юсуф алайҳиссалом биродарларига боқиб, юзлари йўлнинг гарду ғуборларига булғанганини, кийимлари кир бўлиб кетганини кўргач, бу ниятдан қайтганига яна бир бор ҳурсанд бўлди ва «Менинг улуғлигимни билсинлар, уларни ҳурсанд қилиб юборай»;, деган қарорга келди. — Қайдин келурсизлар, - сўради Юсуф алайҳиссалом. - Кимнинг фарзандлари бўлурсиз? — Канъондан келурмиз, - дейигди улар. - Яъқуб пайғамбарининг ўғиллари бўлармиз. — Отангиз тирикмилар? — Тирикдурлар. — Нима иш қиларлар? — Пайғамбардирлар, Оллоҳ таолога тоат ва ибодат қиларлар. — Кимдан кимга пайғамбардирлар? — Ҳақдан халққа пайғамбардирлар. — Пайғамбар бўлсалар, нега миср элига келмас, унинг халқига пайғамбарлик қилмаслар? — Канъонга ва унинг атрофидаги халқларга пайғамбардиралр. Бунинг устига кўзлари ожиз бўлиб қолганлар. — Кўзлари нима сабабдан кўрмайцдиган бўлиб қолдилар? — Юсуф деган ўғли бор эди, уни беҳад яхши кўрарди. Ўша ўғил ғойиб бўлгач, унинг фироқидан йиғлайверганларидан кўзлари кўр бўлди. Ривоят қилишларича, бу пайтда ҳарир кийимлар кийган ҳолда тахт устида ўтирганди. Ўнг томонларида минг ғуломбача олтиндан камар боғлаган ҳолда, чап томонларида минг ғуломбача кумушдан камар боғлаган ҳолда турардилар. Саройларнинг эшигида эса юз киши қора кийимда қўлларига олтин асо тутганича, яна юхз киши эса кумуш асо тутганича турарди. — Ҳаммангизлар бир отадан бўласизларми? - сўради Юсуф алайҳиссалом. — Шундай, - дейишди ака-укалари. — Яна бошқа ака-укаларингиз борми? — Ўн бир биродармиз, биримиз уйда қолиб, отамиз ҳизматини қиляпти. — Қандай ажойиб ҳушрўй, ҳушсуърат ва ҳушқад йигитлар экан-а?! - деди Юсуф алайҳиссалом ҳузурида турган бекларига қараб. — ?ойиб бўлган укамиз бизлардан кўра ҳушмуърат эди, - дейишди. — Қай йўсинда ғойиб бўлган у? — Бўри еди, - деди бири. — Ўғри ўлдирди, - деди иккинчиси. — Биёбондан кўйлагини қонга белганган ҳолда топдик, - деди учинчиси. — Булар жосусдирлар. Негаки, сўзлари бир-бирига мувофиқ келмаётир, - деди Юсуф алайҳиссалом уларнинг сўзларини айри чиққаниник ўриб. — Бизлар пайғабарзодалармиз, бизлардан ўғрилик содир бўлмас, ҳақақтан ҳам йўқолган инимизнинг ўлик-тиригини билмасмиз, - дейишди. — Менда бир жом бор. ҳар ниманики сўрасам жавоб қилур, - деди Юсуф алайҳиссалом ва ўша жомни қўлига олиб қоқдилар, бир воз чиқди. Бу жом ингизни тирик дейдир. Юсуф алайҳиссалом уларни уч кун бир уйда сақладилар, сўнг амр қилди: — Буларнинг ҳар бирига юир туядан буғдой беринг, келтирган ёғлари, қурутлари ва юнгларини ҳам билдирмасдан қопларига солиб қўйинг. Шундай қилингки, улар қопларини очмасинлар. Сўнгра биродарларига юзланиб сўради: — Отангизга ва укангизга бир туядан буғлдой берсам, олиб кетасизларким? - Улар кўвнгачс, иккита туяда буғдой берди ва яна таъкидлади. Егулиекларингиз тугаса, яна келинглар. Фақат бир шартим бор: уйда қолган биродарингизни ҳам олиб келасиз. Бўлмаса буғой бермайман. — Бу подшоҳ Юсуфга ўхшар экан, - деди Яҳудо ўз тилларида. — Қаёқдаги гапларни айтасан-а? Бу мамлакат, бу подшоҳлик қаерда-ю, Юсуф қаерда? - дейишди бошқалари. - У шунча қўшинни қаёқдан олсин?! Агар тирик бўлганида дараги чиққан бўларди, отасини сўрарди, бунгун эса бизга яхшилик қилмаган бўларди, ўч оларди! -Ибн Яминни келтиринг, деганидан билдимки, бу юсуф! - деди Яҳудо. — Бу гапни қўйгил, - дейишди ва ташқарига чиқишди. Юсуф алайҳиссалом уларнинг сўзларини эшитиб, парда ичида табассум қилар эди. Хуллас, биродарлар юкларини олиб, канъонга қайтдилар. Оталарига салом келтирдилар. Яъқуб алайҳиссалом ҳурсанд бўлиб, фарзандларидан ҳолу аҳвол сўрадилар. — Миср подшоҳи бизларга кўп яхшиликлар қилди: ҳаммамизга бир туядан буғдой берди, сенга ва Ибн Яминга ҳам бир туядан буғдой туҳфа қилди, яна бизлар олиб борган нарсаларни ўзимизга иблдирмасдан қопларимизга солиб қўйибди. У Яна айтдики: «Уйдаги укангизни олиб келсангиз, Яна ғалла бераман. Агар олиб келмасангиз ошлик бермасман»;, деди (Оят) «Бизлар уни албатта, муҳофаза қилармиз»;, - дейишди ўғлоналр. — Юсуфни олдиб бориб йўқотиб келдинглар. Энди буни ҳам йўқотиб келмоқчимисизлар? - Сизларга бошқа ишона олмайман, - деди Яъқуб алайҳиссалом. — Эй ота, бизлардан бир хатолик ўтиб, бепарво қолдик. Энди буни яхши сақлаймиз. Ҳудо ҳохласа, саломат келтирамиз, - дейишди. — Ибн Яъминга ёмонлик қилмаймиз, деб Оллош таолога аҳд қилиб, бир хат беринглар, - деди оталари. - (Оят) «Мен уни сизлар Билан ҳаргиз юбормасман, то сизлар Оллошҳ талоло тарафидан бир аҳди-паймон келтирмагунингизча»;. Ҳаммалари аҳд қилиб, хат бердилар. Яъқуб алайҳиссалом ўзига берилган улушнинг ярмини Канъон халқига улашди. Инб Яминни олиб, Мисрга борадиган бўлдилар. Катта карвон йиғилди. — Эй ота, бизларга насиҳат қилсангиз, шунга қараб иш туцак, - дейишди ўғлонлари. — Аввалги сўзим шуки, қопларингиздан чиққан нарсаларни қайтариб олибборасизлар. Негаки, улар бизларга ҳаромдир. Ё ёдларидан чиққан, ё сизларни синомаоқчи бўлган. Иккичиси шуки, Мисрга борганлда ҳаммангиз бир дарвозадан эмас бошқа-бошқа дарвозалардан киринг, токи халқнинг кўзи тегмасин. Ҳадис. Пайғамбар алайҳиссалом дейдилар: «Ёмон кўз эрни гўрга киргизар, туяни қозонга»;. Ҳикоятда келишича, арабларнинг бир қабиласи бор эди, кўз овчилиги билан машғул бўлгаенди. Улар қачон гўшт егиларик елиб қолса, хотинлариаг қозон остириб, ўзлари кўчага чиқаб ўтирар эканлар. Йўлдан ўтаётганларга қараб: «қандай чиройли отинг, ё сигиринг, ё туянг бор-а!»; дейишаркан. Шунда ўша ҳайвонлар ўлар ва гўшларини сотгани олиб келишар экан. Ҳикоят. Қурайш кофирлари Муҳаммад алайҳиссаломга зарар етказишга қасд қилиб, ўша қабиладан бир кишига «Муҳаммадга кўз теккиз, у ҳалок бўлсин!»; - дейишади. У бадбахт пайғамбар алайҳиссаломга кўз теккизишга аҳд қилиб, йўлга тушганда, Жаброил алайҳиссалом мана бу оятни келтирди: «Албатта, кофирлар Қуръони каримни эшитганларида сени ёмон кўзлар Билан тойдиришларига оз қолди. Ва улар »;албатта бу мажнун бўлса керак«, дейишди. Ваҳоланки, бу Қуръони карим бутун олам учун фақат бир насиҳатдир»;. Ўша кимса келдиб, пайғамбар алайҳиссаломга кўз солунга қадар Расул алайҳиссалом бу оятни ўқиб, унинг ўзига дам солди. Шу заҳоти у бадбаҳт кимсаининг икки кўзи оқиб кетди. Яна бир ҳикоятда келишича, бир кампир пайғамбар алайҳиссаломнинг олдиларига келиб шундай деди: — Ё расулуллоҳ, аҳволимиз яхшиланармикан деб биз саҳрода мол-қўй боқармизу, лекин ҳолимиз яхши бўлмаяпди. — Мол-қўйни сотинг, одамлар орасига кириб, экин экинг, экинзорларингизга қўриқчилар ўрнатинг, - дедилар пайғқамбар алайҳиссалом. Шундай қилинган эдилар, аҳволлари яхшиланди. Савол: Экинзорга қўриқчи ўрнатишдан нима фойда бор? Жавоб: Фойдаси шуки, агар ёмон кўзли бирор кимса назар ташласа, экинлар қурийди, қўриқчи ўрнатилган бўлса, кўз назари экинга эмас, қўриқчига тушади. Негаки, экиндан азизроқ турар. Шу боис олдин унга тегар, экинга кейин тегар, аммо зарар қилмас. Савол: Олдин назар тушганига зарар қилиб, кейингисига зиён етмаслигининг ҳикмати нимада? Жавоб: Кўзнинг зарари олдинги боқишд бўлар. Қайси нарса азазроқ бўлса, ўшанга тегиб, кейингисига зиён етмас. Савол: Кўз тегишида нима ҳикмат бор? Жавоб: Ҳикмат шуки, Оллоҳ таоло мўминларини суйди ҳамда ўзини ва мўминларини «Севинг!»; деди (Оят) «Оллоҳ уларни яхши кўради ва улар Оллоҳни яхши кўрадилар»;. қачонки, мўмин одам бирор нарсага суюк кўзи билан қараса, Оллоҳ таолонинг рашки келар. «Мендан бошқага суюк кўзи Билан қарамасин»;, дея ўша нарсани ҳалок қилар. Расул алайҳиссалом дебдиларки: «мен рашкчиман, саъд ҳам рашкчи, аммо Оллоҳ ҳар иккиаламиздан ҳам аршкчироқдир»;. Савол: қўриқчининг кўз зарарини қайтаришда қандай қудрати бор? Жавоб: қўриқчининг ҳеч қандай қудрати йўқ, мисоли бутларнинг одамларни йўлдан оздиришда қадрати бўлмагани, лекин бунга сабабчи бўлгани кабидир. Яъқуб алайҳиссаломнинг ўғиллари Мисрга келганларида оталари буюрганидек, ҳар қайсилари бошқа-бошқа дарвозадан кирдилар. Яҳудо Билан Ибн Ямин бир дарвозадан кириб, барчлғаларидан олдинроқ Юсуф алайҳиссалом саройлари эшигига келиб турдилар. Бошқалари ҳам етиб келиб, салом ва дуони адо қилгач, саройга кирдилар. Оталари бериб юборган Иброҳим алайҳиссаломдан қолган мерос саллани Юсуф алайҳиссаломнинг олдига қўйишди. — Отамиз «Бу сала менга Иброҳим алайҳиссаломдан мерос қолган эди. Уни сенга юборяпман»;, дедилар - дейишди. Юсуф алайҳиссалом бундан беҳад севиниб кетди, негаки бу салла кимга тегса, у пайғамбар бўлар эди. — Бу нарсалар юкларимиз ичидан чиқди, янглишиб қўйилгандир, дея қайтариб олиб келдик, - дейишди юклари ичидан чиққан нарсаларни Юсуф алайҳиссаломнинг олдига қўяр эканлар. — Олиб келиб яхши қилибсизлар, аммо бу нарсаларга муҳтож эмасмиз. Сизларга бердик, олиб йўл ҳаржи қилинглар, - деди Юсуф алайҳиссалом ва бу нарсаларни отаси қайтариб юборганини фаҳмлади. — Бу иш бизларга давлат ва саодат бўлар, - дейишди ҳаммалари ўринларидан туриб таъзиму тавозе қилганларича. Ибн Яминни чодирга киритиб, тахт устига ўткиздирдилар ва олдига бир товоқда ош қўйдилар. Юсуф алайҳиссалом ниқобини кўтариб, юзларини укасига кўрсатди. Ибн Ямин оҳ уриб, беҳуш бўлиб йиқилди. Гулоб сепиб, ўзига келтирдилар. — Нима дардинг бор, тутқаноқмисан? - сўради Юсуф алайҳиссалом. — Пайғамбарзодадирман. Менда тутқаноқ касали бўлмас. Юзингизни кўргандим, ғойиб бўлган акамнинг юиза ўхшаркан, шунинг учун ҳушимдан кетдим, - деди Ибн Ямин. — Қайғурмагил, ўша ғойиб бўлган аканг менман, - деди Юсуф алайҳиссалом ва шундан кейин Ибн Ямин яна ҳушиданк етди. Яна гулоб сепиб, ўвзига келтирдилар. — Отамнинг аҳволи қалай, шундан гапир, - деди Юсуф алайҳиссалом. — Сенинг ғамингда «Байт ул-аҳзон»;га кириб йиғлай-йиғлай икки кўзлари кўр бўлди, - деди Ибн Ямин. Бундан Юсуф алайҳиссалом кўп йиғлади. — Эй ука, сен ошингни егин, мен саргузаштларимни айтайин, - деди Юсуф алайҳиссалом. Аввал мени қудуққа солдилар. Қудуқдан чиқиб, қул деб сотдилар. Кейин зиндонга тушим ва кўп йиллар у ерда ётдим. Оллоҳ таоло фазли Билан зиндондан чиқиб, бу мулку давлатга эга бўлдим. Бу сўзларни сен улрага айтмагин. Оллоҳ таолодан руҳсат йўқ. — Мен сиздан айрилиб қандоқ тоқат қилурман, - деди Ибн Ямин. — Мен сени бир баҳона билан олиб қолурман. Кетар вақти бўлганда Юсуф алайҳиссалом омборчига буюрди: — канъонийларнинг ҳар бирига бир туядан буғдой бергил, Ибн Яминнинг қопига паймона (қадаҳ)ни ҳеч кимга билдирмасдан солиб қўйгин. Дейдиларки, бу идиш кумушдан эди. У Қуръонда «сиқоя»; дейилган. Сиқоя араб тилида сув идиши деганидир. Яна бир жойида «савоғ»; дейилган. Савоғ арабчада тарози дегани бўлади. У тарози тўрт оёғи бор эди, уларнинг ҳар бири турли-турли гавҳарлардан ясалганди. Ичида уч юз олтмишда меҳроқ қилинганди. Ҳар бир меҳробда бир шариат соҳибининг сурати акс эттирилганди. Ҳаммалри Юсуф алайҳиссаломни дуо қилиб, йўлга тушдилар. Йўлда келаётиб Айн уш-Шамс деган ерда тўхтадилар. Энди овқатланиб бўлганларида Юсуф алайҳиссалом тўрт минг йигити билан етиб келди. — Эй карвон аҳли, биз сизлар емиш олгани келган савдогарлар, деб ўйлаган эди, аммо сизлар бешак ўғри экансизлар, - дея жар чақиртирди. — Фойда. Дейдиларки, ўғрилар тўрт турли бўлади: мол ўғриси, намоз ўғриси, сўз ўғриси, тарози ўғриси. Мол ўғрисининг қўлиник есарлар, сўз ўғрисини ўтда куйдирарлар, намоз ўғрисининг юзидан унр олингай,, тарози ўғрисини эса олиб қолиб, мукофотлар беришгай. Яна дейдиларки, дунёда ўғри деган ортиқроқ ёвуз ном йўқ. Ўғрига бериладиган жазодан ортиқроқ жазо йўқ. Унинг жазоси соғ қўлини кесиш азобидир. Негаки, ўша кесилган соғ қўл Билан ўғрилик қиларлар, ўша қўл билан таом ерлар, у билан таҳорат қиларлар, яхшиликни ҳам ўша қўл билан қиларлар. Манна шундай ишларга қодир бўлган қўлнинг кесилишидан ортиқроқ жазо, ундан-да ортиқроқ азоб борми?! Шундай азиз инсон аъзоси бир ёки ярим олтин учун кесилур! Яъқуб алайҳиссалом ўғлонлари ўғрилик сўзини эшитиб, қўрқиб кетдилар, ранглари оғариб, оёқларидан мадор кетди. — Нима йўқотдингиз? Кимни ўғри қилмоқчисиз? - ташвишланишди улар. — Подшоҳнинг тарозисини йўқтдик. Ким топиб берса, бир туяда буғой мукофоти берилур, - жавоб қилди жарчи. Савол: Суюнчига бошқа нарса тайин этмай, буғдой берамиз, дейишликда нима ҳикмат бор? Жавоб: Қаҳатчилик ва очарчилик пайтида ҳеч нима буғдойдан ортиқ бўлмайди. Бу боис (Оят) «Кимки уни топиб берса, унга бир туя ошлиқ берилгай ва мен би ваъданинг устидан чиқишга кафилдирман»;, дея жар чақиртирилди. Айш-Шамс музофотининг эру аёл аҳли томошага чиқдилар. Шу пайтда тўрт минг аскари билан Юсуф алайҳиссалом ҳам етиб келди. — Тарозини топа олмадик, - дейишди жарчилар. — Эй йигитлар, бизлар сизларни ғаллага келган савдогарлар, десак ўғри экансизлар, - деди Юсуф алайҳиссалом биродарларига. — Биз бу элга ёмон ниятда келмаганмиз, биз пайғамбарзодамиз, ўғри эмасмиз, - дейишди биродарлар. - Юкларимиз ичидан чиққан нарсаларни Канъондан Мисрга қайтиб олиб келган бизлар қандайин ҳам тарози ўғриси бўлайлик. Ҳаттоки Канъондан чиққач, бегона мулкда унган ўтларни еб қўймасин, кофирлар дарахтидан барг тишлаб узмасин, дея туялаимиз оғизларини боғлаган одамлармиз. Мисрдан чиққандан кейин ҳам шундай қилдик. Ўзларини бундай эҳтиётлаган одамлар буғдой туҳфа қилган, таомлар Билан сийлаган подшоҳнинг саройидан тарози ўғирлаши мумкинми? — Аҳтарсак, мабодо сизлардан чиқса нима бўлар? - сўради Юсуф алайҳиссалом. - Топсак, ўғрининг қўлини кесармиз, зиндонга ташлармиз. — Аҳтаринг, агар бизларнинг орамиздан кимнинг юки ичидан чиқса, ўша одам мол эгасига қўл бўлсин, бизнинг шариатимизда шундай, дейишди биродарлар. - Иҳтиёр сизда, Xоҳланг бизнинг йўлимизда ҳукм қилинг, хоҳланг ўз йўлингизда. — Юкларингизни очинглар! - деди Юсуф алайҳиссалом. Аввал ҳамроҳларининг юкларини очиб кўрдилар. «Ишқилиб, ўшалар юкидан чиқсин-да, биз пайғамбар ўғлонларининг юзи ёруғ бўларди»;, дея севиндилар. Аммо, навбат ўн оқа-инининг юкларига келди. Ахтардилар, улардан ҳам чиқмади. Юсуф алайҳиссалом узр айтиб, қайтмоқчи бўлганди, Рубил уни қайтарди: — Манави биттамизнинг юкимизни қарамадингиз, уни ҳам кўринг. Ибн Яминнинг юкини очиб кўргандилар, тарози унинг чидан чиқди. Ҳаммалари қайғуга ботиб, бошларини эгдилар. — Эй Роҳилнинг ўғли, онанинг икки ўғил туғғанди, икковингиз ҳам ўғри чиқдингизлар. Бирингизда қутилган Эдик, энди сен қолувмидинг. Бунинг онаси ҳам ёмон6 эди ўзи! - дейишди биродарлари маломат тошлари ёғдириб. — Эй биродарларми, мен ўғри эмасман, Ҳудо ҳаққи мен ўғирламадим, - дея нола қила бошлади Ибн Ямин. — Зору нола қилгунча, кўнглингни тийсанг нима қиларди! - дейишди уни яна танбеҳга кўмишиб. Савол: Ибн Ямин тарозини ўғирламаган эди. Юсуф алайҳиссаломнинг (Оят) «Сизлар, албатта, ўғридирсизлар»;, дейишлиги нима учун раво бўлди. Жавоб: Оллоҳ таолонинг «Қариндошингни шу аснода олиб қолгин!»; деган фармонига биноан эди. Бу баҳона биродарларга мушкл ҳолатда қўл келиб, «бир туғишган акаси ҳам олдин ўғирлик қилган эди»;, дея қутилиб қолмоқчи бўлдилар. Савол: Юсуф алайҳиссаломни ўғирлик қилган дейишларига, ўғирликка қўл урмаган ҳолда маломатга нишон бўлишларига нима сабаб эди? Жавоб: Оналари роҳил укаси Яминни туғиш пайти вафот этганди. Ибн Яминни энагага топширдилар. Кичикна Юсуфни эса ҳолалари тарбиясига беришди. Яъқуб алайҳиссаломнинг икоҳида бўлган бу холаси уни беҳад севарди. Беш ёшга кирганда оталари олиб кетгани келганда, холаси Юсуфнинг кўйлаклари чига Ишоқ алайҳиссаломдан қолган камарбандни боғлаб қўйди. Сўнгра «Камарим йўқолиб қолди»;, деган баҳона билан орқаларидан бориб, уни юсуфнинг белидан топиб олгандай бўлди. «Бу бола энди меники бўлди»;, деган талаби олдида Яъқуб алайҳиссалом ноилож бўлиб қолдию Xоласи юсуфни ўзи билан бирга олиб кетди. Оғаларининг ўғри бдейишлари шу сабабдан эди. Хуллас, Юсуф алайҳиссалом дарғазабнамо бўлиб, мил билан жамни қоқдилар. Сўнг сўради: — Жом нима дейди? — Билмасмиз, - дедилар. — Жом айтурки, биродарлари Юсуфни макр-ҳийла билан оталаридан сўраб олиб, турфа азоблар билан қудуққа солдилар, сўн «қулимизнинг уч айби бор»;, дея уч шарт билан сотдилар. «Бўри еди»; деганлари ёлғондир, - деди Билмасмиз, - дедилар. Биродарлар ҳайрон қолдилар. — Жом нима дейди? - яна жомни қоқиб сўради Билмасмиз, - дедилар. — Билмасмиз, - дедилар. — Жом айтурки, йўқолган биродарлари тирикдур, аммо ҳозир узоққда, яқин фурсатда топишадилар. Биродарлари подшоҳга рост гапни айтдилар, кейин оталари Билан ҳам топишадилар, сўнгра Оллоҳ таоло уларнинг гуноҳларини кечиргай, - деди Билмасмиз, - дедилар. — Жом нима дейди? - сўради Билмасмиз, - дедилар жомни яна қоқиб. — Билмасмиз, - дейишди улар. — Жом айтурки, Юсуфни қудуққа солиб, қўйни сўйиб, унинг қонига кўйлагини ботириб, оталарига олиб бордилар, ёлғон сўзладилпар. Ундан кейин ўн саккиз чақа пулга сотиб, ҳудий тилида хат ёзиб, муҳр босиб сотиб олган кишига берганлар. Шу сўзи ростми? - сўради Билмасмиз, - дедилар. — Бўри егани ростдир. Сотди деганлари ёлдғон, - дейишди улар тониб. — Жом айтурки, - деди билмасмиз, - дедилар жомни яна бир бор қоқиб, - Буларнинг орасида бир йигит бор: ғазаби келса, баданларидаги мўйлари кийимларини тешиб чиқар экан. У қайси бирингиздир? — Мендирман, - деди Яҳудо ўрнидан туриб. — Шунчалик баҳодир бўла туриб, Юсуфни бўрига едириб қўйишликдан шарм қилмадингми? - сўради Юсуф алайҳиссалом. Яҳудо ҳижолатдан қизариб кетди. Юсуф алайҳиссалом яна домни қоқиб сўрадилар: — Жом айтурки, буларнинг орасида бир йигит бор: ғазаби келганида тошни чангалига олиб сиқса, ун каби майдаланиб кетар эмиш. У кимдир? — Мендирман, - деди Рубил тураркан. — Шунчалик қувватинг бор экан, уканг Юсуфни нима учун бўрига едирдинг? -с ўради Юсуф алайҳиссалом. — Жом нима дейди? - яна сўради жомни қоқаркан. — Билмасмиз, - дедилар. — нима дейдир? - сўради яна жомни қоқиб. — Билмасмиз, - дейишди. — Айтурки, буларнинг орасида бир йигит бор: агар шерга юзма-юз келса, ушлаб оғзини йиртиб ташлар эмиш. У кимдир? — Мен, - деди Козуро ўрнидан утриб. — Шерга кучинг етган, бўрига етмасмиди? — Нима дейдир? - ўради яна жомни қоқиб. — Билмасмиз, - дедилар. — Айтурки, - деди Юсуф алайҳиссалом, - Мелик Заърга берилган хат подшоҳнинг ҳазинасида, дейдир. Буюрдилар. Бориб ҳазинадан ўша хатни олиб келдилар. Юсуф алайҳиссалом ул хатни биродарларига кўрсатди. — Бундай хатдан бизнинг ҳабаримиз йўқ, - дейишди улар хатни кўргач. — Бу хат ёлғонми? - сўради Юсуф алайҳиссалом ИМбн Яминдан. — Бу биродарларининг хатидир. Жом рост айтадир, - деди у. - Эй подшоҳи олам, бу жом Юсуфни тирик, тез фурсатда отаси билан топишади, деди. Отамизга бир нома юборсак, беҳад ҳўрсанд бўлар эдилар. — Отамизнинг шу вақтгача тортган меҳнату машаққатлари озмиди? - дейишди биродарлари. - Унинг устига хат юбориб, дарду фироқларини яна зиёда қилмоқчимисан, янгидан ўтга солай дермисан? Ҳудо ҳоҳласа, сендан ҳам қутилгаймиз. Сен подшоҳнинг тарозисини ўғирлаб, бизларни ҳам ҳижолатга қўйдинг! Латифа: Қиёмат қойиб бўлганда Оллоҳ таоло ҳамма бандаларидан ҳисоб олади. Бандалар гуноҳ ишларни инокр қиларканлар. Шунда уларнинг номаи аъмолини (яъни қилган амалларининг китобини) келтирарканлар. Ою кун, кечаю кундуз, жамики юлдузлар гувоҳлик берарканлар. Шунда фаришталар: «Энди нрима дейсан?»; дейишганда ул бандалар: «Буларнинг ҳаммаси одам фарзандига душмандирлар. Гувоҳликларига ишониб бўлмайди»;, дерканлар. Шундан кейин осмону ер гувоҳлик бераркан, аммо у ҳам қабул қилинмайди. Анна шунда у банданинг жамики тана аъзолари алоҳида-алоҳида гувоҳлик бераркан. Бу гувоҳликдан сўнг у дўзаҳга ҳайдаларкан. Алқисса, биродарларнинг оқатлари тоқ бўлиб, илтижо қилдилар: — Эй подшоҳ, бизга ортиқ озор берманг. Мол олсангиз майли, олинг, аммо укамизни олиб қолманг. Агар зарур бўлса, бизлардан хоҳлаганингизни олиб қолинг. Унинг қари отаси бор, унга раҳм қилинг, - дейишди улар. Отангизнинг ҳаққи-ҳурматини сақламаганимда сизларга, албатта, жазо берган бўлардим. Нима қилайки, пайғамбарзодасизлар, - деди Юсуф алайҳиссалом. Савол: Нега оталарининг пайғамбарликларини эмас, қариликларини шафеъ келтирдилар? Бунинг ҳикмати нимада эди? Жавоб: Улар миср мамлакатини қайси динда эканлигини билмасдилар. Пайғамбарликни мусулмонларгина ҳурматлар, кофирлар эса аҳамият қилмасдилар. Шу сабабдан пайғамбар эмас, қариликни важ қилдилар. Биродарлар кўп зору тароззу қилиб, оталарини шафе келтириб, тавалло қилдилар, бўлмади. Юсуф алайҳиссалом Ибн Яминни зиндонга буюрди. Мақсади - уни шу баҳона билан олиб қолмоқлик эди. — Тарозим кимдан чиққан бўлса, ўшани олиб қоламан. Бошқа бировни олиб қолар бўлсам, унга зулм қилган бўламан, бундан Оллоҳнинг ўзи сақласин! - деди Юсуф алайҳиссалом. Илтимослари ижобат бўлмагач, биродарлар ночор ва ноумид бўлдилар. Шундан кеийн улар кенгашдилар. — Эй биродарлар, - деди Яҳудо. - Уятли иш бўлди, энди отамиз ёнига қайси юз билан борамиз. Биродаримизни қандай бўлмасин ажратиб олишимиз керак. Сизлар подшоҳнинг қўшинига бас келсангиз, мен подшоҳ билан олишайин. Агар сизлар подшоҳга бас келсангиз, ме унинг қўшини Билан беллашайин. Мен бориб, зиндон ёқасига ўтирайин. Ибн Яминни олиб келишганида бир наъра тортай. Шунда сизлар тўпланиб келиб, шамшир тортасиз, Миср халқи ўликлардан тепа ясайлик. Юсуф алайҳиссалом буларнинг кенгашларини билди ва Иброҳим алайҳиссаломнинг саллаларини бошига боғлади. Биродарлар ҳар томонга бориб турдилар. Яҳудо зиндон бошида турди. Агар унинг ғазаби келса, кўзи қонга тўлиб, баданидаги туклари кийимларидан тешиб чиқарди. Буни яхши билан Юсуф кичик ўғли га тайинлади: — Агар Яҳудо наъра торца, одамлар беҳуш бўлиб йиқилади, ҳомиладор аёлларни болалари тушиб қолади. Сен бориб орқасидан силагин, гапирса, асло сўз қотмагин. — Мендан узоқроқ туринг, буларга бир кўрсатиб қўяйин, - деди Яҳудо хозланиб. Шунда Юсуф алайҳиссалом ўғлига ишорат қилганди, у бориб Яҳудонинг орқасини сийпади. Яҳудо наъра тортайин, деб қасд қилганди, ғазаби пасайиб, овози чиқмай қолди. Бир пайт ҳаммалари йиғилиб келиб, Яҳудога қараб таажубландилар. — Нима учун наъра тортмадинг? - сўрашди ундан. — Бу ерда Яъқуб алайҳиссалом уруғидан кимдир бор экан. Бир ўғил бола келиб, орқамни силаган эди, ғазабим пасайиб қолди. Наъра торта олмадим, - биродарларининг ҳангу-манг бўлганлариник ўриб сўзида давом этди Яҳудо. - Бўлган воқеаларни бориб отамга айтипнгалр, Ибн Яминни зиндонга тушганини ҳам айтинглар. Токи, отам ижозат бермас экан, бу ердан асло қимирламасман. — Эй уарвон аҳли, ҳамма куч-қудрат биздагина бор, боқаларда йўқ деб ўйлайсизми? Тарозини ўғирлаганда, уни сўраганлар Билан жанг қилинг. Бу қандай иш бўлди?! - деди Юсуф алайҳиссалом ва Ибн Яминни олиб қайтиб кетди. Улар Айш-Шамс музофотида қолиб кетдилар. — Эй биродарлар, отамиз биздан хат олган, биз эса Ибн Яминни саломат топширишликка аҳд қилганмиз. Бундан олдин Юсуф туфайли йўлсиз қолгандик, энди Ибн Яминни бу ерда қолдириб Каъононга боролмайман. Отам юзига қандай боқаман. Ё отамбдан ижозат бўлмагунча, ё Оллоҳ таолодан бирор ҳукм бўлмагунча шу ерда қоламан, ё биродаримни олиб кетаман. Шу уч ишдан бири бўлмагунча бир қадам ҳам жилмасман, - деди Яҳудо қаийят билан. Юсуф алайҳиссалом Ибн Яминни олиб кетгач, ҳайронликда қолдилар. Юкларини ўша ерда омонатда қолдириб, йиғланганларича Мисрга қайтдилар. Мисрга келатётганларида кенгашдиларки, «Ҳар биримизнинг қандай куч-қудратимиз бор, урушиб укамизни оламиз»;, дейишди. Улар ёғочлар кесдилар, собқонлар учун тошлаб йиғдилар. Ҳар биримиз иш-ҳунар кўрсатайлик, деб маслаҳатлашдилар. Юсуф алайҳиссалом улардан ҳабардаор бўлиб туришлик учун соқчилар қўйган эди. Соқчилар «Улар Юсуф билан урушамиз дейишаётганларининг ҳабарини берди. Юсуф алайҳиссалом қирқ минг яроғлик аскар йиғдирди. Бу ишдан ҳабар топган Райён подшоҳ »;Мен ҳам отланайин«, деганди Юсуф алайҳиссалом менинг ўзим кифоя қиламан»;, деб унамади. Эртаси куни ҳар бири бир дарвоздан кириб келишди. Яҳудо қаттиқ наъра тортган эди, Миср халқининг барчаси беҳуш бўлдилар, ҳомиладор аёллрнинг ҳомиласи тушди. Шаъмун Яна бир дарвозадан кирган эди, уни кўрган одамлар қўрқиб қочдилар. У бир тошни кўтариб Юсуф алайҳиссалом саройига отганди, емирилиб кетди. Уларга ҳеч қандай куч қарши туролмаслигини билан Юсуф алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссалом саллаларини олиб чиқиб рўбарў тутдилар. Шунда уларнинг овози чиқмай қолди. Уларнинг барчасини ушлаб тутдилар. Яҳудонинг наърасидан қўрқиб ётоқхонасига беркиниб олган Райён подшоҳ ҳам уларнинг тутилганини эшитиб, яширинган жойидан чиқиб келди. Миср эли йиғлади. — Дунёда биздан зўри йўқ Дея мақтанур эдингиз. Манна сиздан бошқа мардлар ҳам бор эканлигини кўрдингизми? - деди Юсуф алайҳиссалом биродарларига қарата. - Ўтган гуноҳларингизни кечирдим, озод бўлдингизлар, энди бу ерда бош олиб чиқиб кетасизлар. — Мен бормайман, сизлар отамизга бориб, ўғлинг ўғрилик қилди, деб айтинглар, - деди Яҳудо. Тўғғиз оқа-ини канъонга келдилар. Яъқуб алайҳиссаломга бўлган воқеани баён қилдилар. — Олдин бирини олиб бориб йўқотган эдингиз. Энди эса Яна бирини йўқотиб келиб, ўғрилик қилди, дея баҳона қилармисиз? Бу ёлғондир, - деди Яъқуб алайҳиссалом икки ўғлини кам кўргач. — Бизга ишонмасангиз, ўша музофотда бўлган карвон аҳлидан сўранг, - дейишди ўғиллари. — Менга энди сабрдан бошқа чора қолмади, - деди Яъқуб алайҳиссалом, (Оят) «Энди сабр қилмоқ яхшидир. Шояд, Оллоҳ уларни ҳаммасини биргаликда менга қайтарса. У ҳақиқатда илм-ҳикматлик зотдир»;. Беҳад кўп йиғлади. Сўнг довот, қалам олиб хат битди: Миср халқига, подшоҳига! Бу хат Иброҳим ҳалилуллоҳ набираси, Ишоқ забуҳуллоҳ ўғли Яъқуб исроилуллоҳдан Фиръавн авлоди - Миср подишоҳига тегсун. Билингки, бизлар пайғамбарлар авлодиданмиз. Оталамримиз бало-мусибатга мубтало эдилар: Улуғ отам Иброҳим алайҳиссалом Намруд оловига отилди, отам Ишоқ алайҳиссалом Оллоҳ фармони Билан бўғизланди, мен эса икки ўғил қайғусига мубтало бўлдим. Бирисини бўри еди дедилар, Яна бирисини ўғирлик қилди, деб сен олиб қолбсан. Бизда ўғирлик қиладиган одам бўлмайди. Мен бир заиф, қайғу-ҳасратлик, кўзи ожиз қарияман. Ёшим улғайди, суякларим мўртлашди, соч-чоқолим оқарди, бели қайғу-ҳасратда букилди. Кўзимнинг нури бўлган ўғлимни бағримга қайтаргн. Сенга эзгу дуолар қилайин. Бу жаҳонда эзгулик кўргил, у дунёда азоблардан эмин бўлгин. Бизнинг кўнглимизни оғритмагин, сўзимизни зоеъ қилмагил, сенга яхши бўлмайди бу иш. Агар юбормайдиган бўлсанг, эртага сеҳр ўқини сенинг устигга юборгайман. Ўзинг, мамлакатинг ва эллинг кунфаякун бўлгайсизлар. Вассалом. Савол: Юсуф Фиравн авлодидан эмасди. Нега бундай деб ёзди? Жавоб: Миср подшоҳларининг ҳаммаси намруд авлодидан эдилар. Улар Фиравн деб аталар эди. Бу подшоҳни ҳам ўшалар авлодидан деб ўйлаган. Фарзандларимни юборгин, бўлмаса, дуо билан мулку-давлатингни нобуд қилман, дебсиз. Менинг жавобим шуки, ота-боболарингиз балоларга қандай сабр қилган бўлсалар, сиз ҳам шундай сабр қилинг. Улар қандай нажот топган бўлсалар, сиз ҳам шундай нажот топгайсиз. Сабр қилмоқ пайғамбарларга меросдир. Зинҳор бизни дуоибад қилмагайсиз. Шоят Оллоҳ таоло ўғлингизни тез кунда сиз Билан ғовуштирса. Вассалом". — Бу нома кофирларнинг мактуби эмас, - деди Яъқуб алайҳиссалом Юсуф алайҳиссаломнинг хатини ўқиб чиққач. - Бу нома пайғамбарлар ёки сиддиқлар мактубидир. Бу юсуфнинг мактуби бўлиб чиққай. Айтишларича, ўша ҳолатда Яъқуб алайҳиссаломни уйқу босди. Тушида Азроил алайҳиссаломни кўрди. Сўрадики: «Эй ўлим фариштаси, Юсуфимни жонини олдингизми?»; Азроил алайҳиссалом: «Юсуф тирик, унинг жонини олганим йўқ. Оллоҳ сенг Юсуфни қовуштиргай, севингайсан»;, деди. Бундан Яъқуб алайҳиссалом севиниб уйғонди. — Во дариғ, Юсуфимнинг ҳоли қандай экан? - деди уйқудан уйғониб. — Эй Яъқуб, нимага йиғлайсан? Оллоҳ таоло Юсуфни сенга қовуштиргайман, - деган фармонни келтирди Жаброил алайҳиссалом. Яъқуб алайҳиссалом севинганидан бошини саждага қўйди. Оллоҳ таолога шукур қилди. Ўғли Юсуф учун қирқ йил, баъзи манбаларда саксон йил йиғлади, оқибатда кўзларик ўрмас бўлди. Савол: Одам алайҳиссалом уч юз йил йиғладиларки кўзлари оқармади. Яъқуб алайҳиссалом қирқ йил йиғлади-ю кўзлари оқарди. Бунинг ҳикмати нимада? Жавоб: Одам алайҳиссаломнинг гурялари Оллоҳ таолонинг қўрқувидан эди. Негаки, у таъқиқни бузиб, буғдойни еди, гуноҳига йиғлаганди. Аммо Яъқуб алайҳиссаломнинг йиғилари эса ўғли учун эди. Ҳикоятда келурки, Довуд алайҳиссалом қирқ йил йиғладилар. Атрофидаги қирқ қари жойда масалар ундики, уларнинг орасида ўзлари ҳам кўринмай қолдилар. Бир куни ҳаводан бир қуш учиб келиб, Довуд алайҳис саломнинг кўз ёшларидан ичди. «Ажию хуштаъм, ширин сув экан»;, деди. Буни эшитиб «Менга қушлар ҳам таъна қиларлар»;, дея яна ҳам кўпроқ йиғладилар. Шунда Оллоҳдан «Эй Довуд, нимага йиғларсан?»; деган хитоб келди. Довуд алаҳиссалом «Илоҳо, шундай ҳолга тушдимки, менга ҳатто қушлар ҳам таъна қиларлар»;. Хитоб келдики: «Эй Довуд, ул жонивор рост айтур. Гуноҳи учун ёиғлаганларнинг кўз ёши ширин бўлар. Дунёда гуноҳкорларнинг кўз ёшидан тотлироқ ҳеч нарса яратмадим»;. Довуд алайҳиссалом бу сўзларни эшитиб, Яна ҳам қаттиқроқ йиғлади. Ҳикоятда келишича, Шайҳ Зуннуни Мисрий бир кеча уйнинг томига чиқиб ибодат қилар эди. Шунча кўп йиғладики, кўз ёшлари тарновдан оқиб тушди. Тарновдан оқаётган кўз ёшлари том тагидан ўтиб бораётган бир кишининг устига тушди. У одам: «Тарновдан оқаётган бу сув тозами ёки ифлосми?»; деди. Буни эшитган Зуннун: «Эй мўмин, кийимларингни ювиб, поклагин. Оқаётган сув бир гуноҳкор банданинг кўз ёшларидир»;, деди. Яъқуб алайҳиссалом йиғлаб турганларида Жаброил алайҳиссалом одам қиёфасига кирган ҳолда олдиларига келди. — Эй Яъқуб, кўзингни нима оқартирди, белингни нима букчайтирди, юзингни нима очди? - деди жаброил алайҳиссалом. — Юсуф усун йиғлаганимдан кўзим оқарди, Ибн Ямин қайғуси белимни букчайтирди. Яҳудо соғинчи юзимни очди, - деди Яъқуб алайҳиссалом. — Эй Яъқуб, сени Юсуф яратганми? - сўради Жаброил алайҳиссалом. — Йўқ, - деди Яъқуб алайҳиссалом. — Сенга Ибн Ямин ризқ берарми? — Йўқ. — Унда нима учун тангридан шикоят қилурсан? - деди ва ўша лаҳзадаёқ кўздан ғойиб бўлди. Яъқуб алайҳиссалом билдики, бу келган одам Жаброил экан. — (Оят) «Агар бу қамчин Билан мени олдинроқ урганингда эди, мен Юсуфни эслаб, умримни зўе қилмаган бўлардим»;, - деди Яъқуб алайҳиссалом. Оталарининг зоругиряларини кўрган ўғил-қизлари: (Оят) «Ҳудо ҳаққи сен дойиб Юсуфни эслайсан, ўзингни жуда ҳам зиёда қийнайсанки, ё ҳалок бўлгувчилардан бўлрасанми?»; дейишларди. Бунда Яъқуб алайҳиссаломнинг қайғуси ортарди-да: (Оят) «Ҳақиқат шуки, мен ўз бетоқатлигимни ва ҳафалигимни Ҳудогагина арз қилмоқдаман»;, дерди. Қачон тоат ва ибодатдан фориғ бўлса шундай дуо қиларди: «Эй ҳайр-еҳсони кўп зот, эй яхшилиги доимий бўлган зот! То ўзинг билан учрашмагунимча исломда маҳкам қил!»; Яна бу дуони ҳам айтар эди: «Эй бориҲудоё, гулу райҳонимни ўзимга қайтариб Бер, кейин хоҳлаганингни қилгил!»; Ривоят. Абдуллоҳ ибн Аббос р.а. ривоят қиларки, Яъқуб алайҳиссалом тангрига ёлворди, дилхушлик тилаб, юқоридаги дуони қайта-қайта айтавергани боис бир куни Азроил алайҳиссалом одам қиёфасида олдига келди. У зот дедики: «Менинг иззат ва жалолим ҳаққи Юсуф Билан ибн Ямин агар ўлган бўлсалар ҳам тирилтирган ва яна сенга қовуштирган бўлардим. Улар иккиси тирикдир. Қандайин ҳам қовуштирмайин»;. Буни эшитган Яъқуб алайҳиссалом ўғилларига деди: — Мисрга бориб, Юсуф билан Ибн Яминни изланглар. — Эй ота, бўри еган юсуфни қандай топамиз, - дейишди ўғиллари. — Оллоҳ таолонинг карамидан ноумид бўлманглар, - деди Яъқуб алайҳиссалом. - Юсуфни бўри емаган, Ибн Ямин ўғрилик қилмаган. — Тирик эканини билар экансан, қачон қовуштиришини билмайсанми? — Қовуштиришини биламан, аммо қачонлигини билмасман, шунинг учун йиғлайман, - деди оталари. Шундай қилиб, Яъқуб алайҳиссалом ўғлонлари емиш излаб, яна Мисрга борар бўлдилар. Пайғамбарзодаларнинг Мисрга кирб келганликларини ҳабари етганда Юсуф алайҳиссалом ўн минг олтин дубулғали йигитларни уларни қарши олмоққа юборди, яна юз минг дубулғали йигитларни ўз қаватига турғазди. Дейдиларки, Юсуф алайҳиссаломнинг етти қаватли саройи бор эди. Уларнинг шифтлари олтин ва кумушлар билан безатилганди, ёғочлари ақақдан эди. Ўша етти қават саройларни турли-туман нарсалар Билан безатди - илк қават саройга ипак кийимлар кийган Миср улуғларини ўтказди; иккинчисини яшил безаклар билан зийнатлаб, бекларни ўтказди; учинчиси қизил безак билан оройиш бериб, баҳодирларни ўтказди; тўртинчисини оқ безак билан жилолаб, оқсоқолларни ўтказди; бешинчисини лолалар билан безатиб, мунажжимларни ўтказди; олтинчисини иффорлар билан оролаб, донишмандларни ўтказди; еттинчисини эса чечаклар билан кўркамлаб, олтин тахт ўрнатди. Тахтнинг ўнг томонидан олтин дубулғали минг йигит қўлларида олтин гурзи билан, чоп томонида эса кумуш дубулғали минг йигит кумуш ёй-ўқ билан турардилар. Тахтнинг орқасида танаси олтиндан, шохлари кумушдан, барглари инжудан, мевалари ёқутдан ясалган бир туп дарахт ўрнатилган. Биродарлари эшик олдига келганларида бу ҳашамат ва дабдабани кўриб юраклари орқага тортиб кетди, улар «подшоҳнинг бизга бундай далилларини кўрстаишдан мақсади ўч олиш бўлса керак»;, деган ўйдан қўрқа бошладилар. Саройга киргач, уларнинг ҳар бирини алоҳида тахтларга ўтиргизди, Юсуф алайҳиссалом эса Ибн Ямин билан бир тахтда ўтирди. Бу пайғамбарзодаларнинг учинчи бор келишлари эди. Қаҳатчилик шу даражага етгандики, бир эшак юик буғдой тўрт олтинга сотиларди. Бу сафар пулсиз келгандилар. Товар, тўрва, мушк халтаси, арқон олиб келгандилар холос. Уларни ортмоқлаб, ёлвориб йиғлаган ҳолда кириб келгандилар. — Эй подшоҳ, бизга ва фарзандалримизга қийин бўлди, очликдан тоқатимиз соб бўлди. Ҳазинага арзирлик бирор нарса келтиролмадик. Олиб келган нарсаларимиз буғдой баҳосига етмайди. Шундай бўлса-да уларни олгин-да қўлимизни қайтармагил, - дея ёлборишди биродарлар. - Бизларга раҳм қилмасанг, қари отамизга раҳим қилгин. Юсуф Билан Ибн Ямин кўзларидан шашқатор бўлганича тахтдан тушиб, ўзларини ичкарига олишди ва беҳад кўп йиғлашди. — Эй подшоҳим, тўрт йилки ҳамма одамлар зори нолон қиларлар, уларнинг ҳолига йиғламасдан, буларнинг ҳолига йиғлайсиз? Нима бўлди? - сўрашди атрофдагилар. — Жим бўлинг! Булар менинг қариндошларимдир. Қари отамга ва биродарлармига оғир кунлар келибди, машаққатларда мубтало бўлишибди. Бунга нечун йиғламайин, - деди Юсуф алайҳиссалом. Айтадиларки, одам фарзандлари учун минг хил бало қила олмаган ишни бир соатлик очлик қила олур. Яна бир соатлик тўғлик қила олган ишни шайтон ҳам қила олмас. Яна айтурларки, Оллоҳ таоло инсонларнинг нафсларини яратганида нидо қилди: «Мен кимману, сен кимсан?»; Шунда нафс: «Сен сенсан, мен менман!»; деб жавоб қилди. У буни тўғ ҳолатда айтган эди. Шундан кейин Оллоҳ таоло уни очлик Билан қийнади, сўнгра нафс: «ҳудоё, Сен Оллоҳсан, мен қулман!»; деди. Яна дейдиларки, Оллоҳ таоло амри Билан жаннатийлар жаннатда турган ҳолларида дўзаҳийларга кўринар эканлар, уларни дўзаҳийлар кўргач, ҳамма азобларга чидар эканлари аммо очлик ва ташналик азобига чидаёлмасдан фарёд қилар эканлар. (Оят) «Дўзаҳийлар жаннат аҳлига нидо қилиб ёлборар эканлар: »;Бизларга сувдан ёки Оллоҳ таолонинг неъматларидан бироз ташланганлар«, деб. Шунда жаннатийлар: »;Бизлар ичиб ва еб турган таомларни Оллоҳ таоло сизларга ҳаром қилгандир« дегайлар. Ҳамма азобалрдан очлик азоби қаттиқ эканлигига манна бу оят ҳам далилдир: »;Оллоҳ у икки неъматни кофирларга ҳаром қилгандир". Ҳомид насафийдан ривоят қилишича, Юсуф алайҳиссаломнинг нонуштасига қирқ минг олтин ҳарж бўларкан. Кечки таомига ҳам шунчалик. Яна ҳар куни қирқ минг олтинни садақа қиларкан. — Билмайсизми, бир тарози буғдойнинг нарҳи қирқ олдин бўлди. Сизларнинг келтирганингиз ҳеч вақога арзимайди, - деди Юсуф алайҳиссалом. — Эй подшоҳ, сенинг бутун оламни ёритиб турган тантилигинг, биз ғарибаларга ҳам бироз нур сочса не бўлар. Кекса отамиз бор. Ўғли Ибн Ямин учун ғон йиғлаётган шу отамизга раҳм қил! Ибн Яминни бизга садақа қилсанг эди, ажрини Оллоҳ таоло берарди, - дейишди биродарлар. Абдуллоҳ ибн Ҳорис ибн Навфал р.а. ривоят қиладики, Пайғамбарзодалар Юсуф алайҳиссаломдан илтимосларига ижобат ололмагач, Ибн Яминни кўрмагач сўрадилар: — Эй азиз, ўғри деб ушлаган биродаримиз қани? — Уни сотиб, мактубга алмашдим, - деди Юсуф алайҳиссалом. Манна ўша мактуб, аммо бу мактуб яҳудий тилида бўлгани учун ўқий олмадик. Бу сизларнинг тилингиз, шундайми, ўқинг эшитайлик. Яҳудо ҳижолатлик Билан мактубни Рубилга берди, Рубил эса Шамъунга, Шамъун Ловийга узатди, қўлдан-қўлга ўтказдилару ўқимадилар. «Бу мактубни ўқий олмасмиз»;, дедилар. — Ўз тилингизни ҳам билмайсизми, бу қандай ҳол? Ўқинглар! Ҳар қандай жазо бўлса, тортайлигу макутбни ўқиш машаққатидан халос қилгин. Ўз тилимизда ёзилган мактубни ўқий олмасмиз, - дейишди биродарлар. Қиёмат қойим бўлганда ҳам шу каби ҳолат юз бераркн. Ўшанда ҳапр банданинг қилмишларини бир китоб қилиб қўлига берилар ва ўқигин дейилар экан. Бандалар кўрсаларки, китоблардаги ёзувларнинг барчаси ўзларининг гуноҳу мавсиятлари экан, уларни ўқий олмайдилар. «Ўқингиз!»; деган фармон келганида, фарёд қилиб: «китобимиз шу бўлса, ўрнимиз аниқ дўзахдир. Ҳижолатпазликнинг зўридан бу китобни ўқий олмасмиз»;, дейишар эканлар. — ҳеч қандай баҳона сиғмас, ўқинг! - деди Юсуф алайҳиссалом. Ва мактубни Яҳудога берди. Яҳудо хатни олиб ўқиди. Унда Малик Заърнинг Яъқуб пайғамбар алайҳиссаломнинг ўғилларидан бири - Юсуф деган гўзал суратли ўғлонни олганини билдирилар эди. — Биз унга бир ўғлонни қул қилиб сотган эдик, - дейишди пайғамбарзодалар Малик Заър исмини эшитгач. — Шу пайтга қадар уни бўри еди, деяётган эдингиз-ку, эндига келиб уни қул қилиб сотдик, демоқдасиз. Яна уни қариндошимиз дейсиз, қариндошни қул қилиб сотиш раво бўлмади-ку?! Ушланг буларни, - деб амр қилди Юсуф алайҳиссалом. Уларни ушладилар. Мисрнинг ҳамма уруғлари йиғдирилди. «Буларни нима қилайлик?»; дея маслаҳат солинди улрга. — Қўлларини кесинг! - дейишди базилари. — Дорга осинг! - деди бошқалари. — Буларни шундай азоблангки, қийноқлар остида ўлсинлар, токи бу ўзгаларга ҳам ибрат бўлсин, қариндошларини сотмасинлар! - деди Юсуф алайҳиссалом. Кишанлаб, бозорга олиб бормоқчи бўлгандилар, биродарлар фарёд қила бошладилар: — Эй Азиз, бугун нима қилсанг ҳам ҳаддинг сиғар, шунга лойиқмиз. Сендан биргина тилагимиз бор: бизни ўлдирганингдан сўнг беқадр мол-товорларимиз Билан суякларимизни отамизга юборгин! — отамиз Яъқуб пайғамбар шу кунга қадар бир ўғли учун йиғлайвериб, кзларидан ажралганди. Энди ўн ўғилдан жудо бўлгач, не кўйга тушаркин! - деди йиғлаган ҳолда Яҳудо. — Емиш сўраб, садақа қил, дегандик ундан кечдик, Ибн Ямин биродаримизни садақа қил, дегандик ундан ҳам кечдик. Энди бошқа нарсани сўраймиз - қуруқ бошимизни садақа қилгин! - дейишди биродарлар зор-зор йиғлашиб. Уларнинг бу ҳолини кўриб Миср элининг барчаси йиғлади. Шу пайтда жаброил алайҳиссалом фармон олиб келди: «Эй Юсуф, Оллоҳ таоло амр қилди. Келтурганларингни олмадинг, ваъда қилган буғдойни бермадинг, Яна ўлдираман деб қўрқитарсан. Уларга бунчалик машаққат юкламагин!»; — Келтирганларингизни қабул қилдим, ошлиқ бераман, берганда ҳам ошириброқ бераман. Қолган ишларингизни эртага битираман, - дея биродарларини беҳад севинтирди Юсуф алайҳиссалом. Қиёмат кунида ҳам Оллоҳ таоло ҳамма бандаларини дўзах ўти билан қўрқитар. Азобини кўргандан кейин, уларни ўз фазли Билан жаннатга киритар экан. Ҳикоятда келишича, Оллоҳ дўстларидан бири вафот этади. Сўнгра уни тушида кўриб, «Оллоҳ таоло сен Билан қандай муомала қилди?»; деб сўрайдилар. У шундай жавоб берди: (Оят) «мени маҳкам қилиб ҳибсга олдилар ва сўроқ қилдилар, сўнг яхшилик қилиб, озод этдилар»;. Айтишларича, биродарлар «бу хатни ўқимаймиз»;, дея бош тортишди. Шунда Юсуф алайҳиссалом ўз котибига берди, у ўқиди. — Эй подшоҳ, бу бизнинг хатимиздир. Юсуф деган қулимизни сотган эдик, - деди Яҳудо хат ўқиб бўлингач. — Бу воқеани қандай бўлганди, айтиб беринг, - деди Юсуф алайҳиссалом. — Инимиз билан овга чиққан эдик. Биз ов билан машғул бўлиб қолганимизда уни бўри еб кетди, - деди Яҳудо. — Бу сўзинг менга маъқул эмас. Менда бир тарози палласи бор. Ундан нимани сўрамайин ростини сўзлайди, - деди Юсуф алайҳиссалом ва тарози палласини қўлига олиб, уни қоққан эди, ундан садо чиқди. — Эй йигитлар, сизларнинг орангизда бир йигит бор экан. Агар унинг жаҳли чиқиб, оёғи билан ерни тепса, тиззасигача кириб кетармиш. Агар у тошни қўлига олиб эзғиласа, ундек майдаланиб кетармиш. Аччиғланса, туклари киймидан тешиб чиқармиш. Агар наъра торца, овози бир йиғоч масофага етиб борар ва шу депарадаги ҳомиладор аёлларнинг боласи тушармиш. У кимдир? - сўради Юсуф алайҳиссалом. — Ўша мендирман, - деди Яҳудо. — менман дегани андиша қилмайсанми? Шунчалик қувватинг бор экан, Юсуфни нега бўрига едириб қўйдинг? - деди Юсуф алайҳиссалом ва яна тарозини қоқди. Тарози айтурки, сизларнинг орангизди бир йигит бор. У соясида минг қўй ёта оладиган дарахтни бир қўли билан суғирармиш. Агар жангга кирса, йигирма минг йигитга бас келармиш. У кимдир? — У мендирман, - деди Шамъун. — Шунча қуватингг бўла туриб Юсуфни бўрига едиргани уялмадингми? - деди Юсуф алайҳиссалом ва тарозини яна бир бор қоқди. - Тарози айтурки, буларнинг орасида бир йигит бор. У туяни бошидан ошириб, даст кўтариб ташлармиш. У кимдир? — Менман, - деди Ловий. — Шунчалик қудрат Билан Юсуфни қандай қилиб бўрига олдирдинг? - деди Юсуф алайҳиссалом ва шу тариқа ўн бор торозни қоқиб, ҳар бирига итоб қилди. Яна бир бор тарозини қоқиб давом қилди. - Бу тарози айтурки, сизлар юсуфни ўлдиришга жаҳд қилдингиз. Яна қудуққа солдингиз. Қудуқдан чиқариб, қул қилиб сотдингиз. Яна қудуққа солдингиз. Қудуқдан чиқариб қул қилиб сотдингиз. «Оёғига кишанлар ургил, қаттиқ эгарга миндиргил, узоқ ерларга олиб бориб сотгил, уч айби бор: қочоқ, йиғлоқ, ўғридир»;, дедингиз. Бугун шундай кун келдики, энди қўлларингизни кесиб, Миср элининг эшикларига остираман. — Келинглар, бундай шармандаларча азоблардан ўлгандан кўра, мардоналигимизни кўрсатиб, эрларча кўз юмайлик, - улар ўз тилларида маслаҳатлаша бошладилар. Баъзиларнинг айтишларича, бу сўзларни эшитган Яҳудо сапчиб ўрнидан турди-да: — Эй биродарлар, шу пайтга қадар бу сўзларни ҳеч кимга айтганимиз йўқ эди, ҳаттоки отамизу ўғил-*қизлармииз ҳам билмас эдилар. Бунинг устига отамиз «Боринг ундан Юсуфни ва Ибн Яминни сўранг»;, деб тайинлади. Шунга кўра Иброҳим пайғамбар, Ишоқ пайғамбар, Яъқуб пайғамбар алайҳиссаломлар ҳаққи-ҳурматидан айтаманки, бу подшоҳ Юсуфнинг ўзидир, - деди. — Эй подшоҳ, агар юсуф бўлсанг, бизни ортиқ қийнамагин, қари отамизни яна қайғуга солиб азобланамагин, - дейишди улар. — Мен ўша Юсуфман, - деди Юсуф алайҳиссалом ва юзидан пардани кўтарди, бошидаги нишонасини кўрсатди. - мана бу Ибн Ямин менинг туғишган қариндошимдир. Савол: Ибн Яминнинг Юсуфга қариндошлигини ҳамма Билан эди, «бу менинг қариндошим»;, дейишда нима ҳикмат бор эди? Жавоб: Тарози унинг қопидан чиқиб, ўғри деган номни олди, қул деб аталиб олиб қолинди. Қул номни эшитганда кўп қайғургани боис бугун кўнгли ўссин, севинсин, деган маънода қилинди. Бундан кўринадики, ҳар бир қайғанинг сўнгида севинч, ҳар бир машаққатнинг оҳирида неъмат бор экан. — Эй юсуф, биз сени қул деб сотдик, ғарибликка солдик, аммо сен бу подшоҳликка қандай эришдинг? - деб сўрашди биродарлари. — Оллоҳ таоло берган давлатдир. (Оят) «Ҳақиқатда Оллоҳ таоло бизга катта яхшилик қилди. Кимда-ким ёмонликдан сақланса ва сабр қилса, унинг ажри Оллоҳнинг ўзидадир, чунки Оллоҳ яхши амал қилнгувчиларнинг ажрини зоеъ қилмайди»;. Мен Оллоҳ таолонинг ҳукмига сабр қилдим, Миср аёлларининг балосидан ўзимни сақладим. Шуларнинг барокатидан подшоҳликка етишдим, - деди Юсуф алайҳиссалом. Шундан сўнг биродарлари узр сўрадилар, Юсуф алайҳиссалом эса улар узрини қабул қилди, биродарларини қайғудан халос қилди. - (Оят) «Эй биродарларим, сизлар мени қудуққа ташламадингизлар, балки мени тахтга ўтирдингизлар. Эй биродарларим, сизлар мени ғурбатга ташламадингизлар, балки мени подшоҳ қилдингизлар»;. — ҳудо ҳаққи (Оят) «Оллоҳ сени азиз тутиб, биздан юқори ғилибди ва бизлар аниқ ҳато қилгувчилардандирмизлар»;, - дейишди улар. — (Оят) «Сизларга бугун ҳеч бир итоб йўқдир»;, деди Юсуф алайҳиссалом. - «Оллоҳ сизларни мағфират қилади, чунки у раҳмидилларнинг раҳимдилроғидир»;. Шундан кейин улар ўринларидан туриб, бир-бирлари билан қучоқлаша кетдилар. Юсуф алайҳиссалом ўғли афроҳимни қариндошлари билан таништирди. Миср халқи билан ҳам узрхонликлар бўлди. — Ўшанда қонли кўйлакни мен олиб борган, отамизни қайғуга ботирган эдим, - деди Рубил Яҳудонинг оёғига бош ургудек бўлиб. - Қайғу мендан бўлганди, севинч ҳам медан бўлсин. — Ўшанда кўйлакни ҳам олиб борган бўлса, бу сафар ҳам ўша элцин, -деди Юсуф алайҳиссалом ҳар бири бу ишга даъвогар бўлиб турган биродарларини муросага келтириб. Рубил борадиган бўлди. Савол: Яъқуб ва Юсуф алайҳиссаломларнинг айрилиқларига сабаб нимада эди? Жавоб: Юсуф ёш чоғида Яъқуб алайҳиссаломнинг Мубашшара исмли хизматкори бор эди, унинг Башир деган ўғли бўлар эди. Бир куни ўйнаб юрган чоғда Башир юсуфга бир шапати уради. Шунда Юсуф йиғлаб отаси олдига келганида, Яъқуб алайҳиссалом баширни сотиб юбораман, дея қасам ичади. Ва оҳир-оқибатда уни онасидан айириб, сотиб юборада. Мубашшара йиғлаганича қолади. Шунда Оллоҳ таоло: «Эй Яъқуб, Сен Баширни онасидан айириб сотдинг, мен ҳам юсуфни сендан айириб сотгайман. Ҳамма одамлар билсинларки, этни тирноқдан айириш керак эмас!»; Дея тағқдир этганди. Айтишларча, мубашшара ўғли Баширнинг қайғусида йиғлай-йиғлай кўзларик ўр бўлди, Яъқуб алайҳиссаломда ҳам бу ҳол такрор бўлди. Мубашшара зор йиғлаб Яъқуб алайҳиссалом олдига келади. Шунда у зот Оллоҳ таолога мурожат қилади: «Илоҳо, мубашшара ўғли билан қовушадими? Менинг ўғлим ҳам мен Билан қовушадими?»; Xитоб келди: «Эй Яъқуб, Мубашшаранинг ўғли Билан қовуштирмагунча, сени ўғлинг билан қовуштирмайман. Тақдир шудир»;. Яъқуб алайҳиссалом бу севинчли ҳабарни айтганида Мубашшара дилида ишонч ва қувон уйғонди. Какъон йўлининг бошига кепа тикиб, ўтира бошлади. Ўғли Башир Мисрда қул эди. Юсуфнинг ҳабаридан огоҳ тапгач, «Бу Севинч ҳабарни Яъқуб пайғамбарга етказиб, севинтирайин»;, дея йўлга тушди. Башир илгари рубил ортидан Канъонга борапр эдилар. Канўнга етганда Башир онаси ўтирагн капачага бориб сув сўради. Онаси сув берди. — Қайдин келиб, қайга борурсан, - сўради кампир. — Мисрдан келарман, Канъонга борарман. Яъқуб пайғамбарга ўғли севинчисини айтгани кетурман, - деди Башир. — Ёлғон гапирма, - деди кампир. — Эй кампир, бундай дийишингнинг боиси нима? — менинг ўғлим ҳам мендан айрилиқда. Яъқуб пайғамбарининг дуоси Билан Оллоҳ таоло ҳабар берганки: «Мубашшарани ўғли Билан қовуштирмагунча, Юсуфни отасига қовуштирмагайман»;, деб. ҳали менга ўғлимнинг севинчиси келгани йўқ. Шундай экан Яъқубга Юсуфнинг севинчи қандайин ҳам келсин. — Отинг нимадир, эй она? — Мубашшара. — Ўғлингнинг оти нимадир? — Башир, - деди кампир. Буни эшитган ўғил туядан сапчиб тушдида онасининг оёғига ташланиб «Ўғлинг менман!»;, деди. Ўғлини бағрига босиб қучоқлаган онанинг кўзлари очилди. Айтишларича, рубил Мисрдан чиқиб, йўлнинг ярмига етганида Яъқуб алайҳиссалом Канъонда туриб, Юсуф алайҳиссалом кўйлагининг ҳидини сезди. У зот фарёд қилиб айтдики: (Оят) «Мен Юсуфнинг ҳидини сезяпман. Мен ақлдан озган, Дея таъна қилманглар»;. — Юсуф қайғусида қаридинг. Ҳамон эски сўзингни давом эттирмоқдасан, - дейишди уйдаги қизлари. Ўша куни Башир онаси билан кириб келиб, Яъқуб алайҳиссаломга севинчлик ҳабарни етказдилар. Кейин Рубил кириб келиб, кўйлакни отаси олдига қўйди. Кўйлакни кўзларига суртган Яъқуб алайҳиссаломнинг кўзлари кўра бошлади. Рубилни қучоқлади, Юсуфни дараклади. Рубил ўтган воқеаларни бирма-бир сўзлаб берди. Эртаси куни қолган ўғиллари кириб келдилар, Юсуф алайҳиссаломнинг хизматкорлари ҳам етиб келишди. Савол: Кўйлакни суртиш билан Яъқуб алайҳиссаломнинг кўзлари очилди. Бунинг ҳикмати нимада эди? Жавоб: Айтишларича, Юсуф алайҳиссаломнинг икки мўъжизалари бор эди. Бири тарозу эди - қайси саволни сўраса, жавоб берар эди. Иккинчиси кўйлак эди - қачонки, Намруд алайҳил лаъна ўтга отганида, Жаброил алайҳиссалом Оллоҳ таоло фармони билан жаннатдан бир кўйлак келтиририб, уни Иброҳим алайҳиссаломга кийдирганди, ўт уни куйдирмаганди. Бу ўша кўйлак эди. Юсуф алайҳиссаломга мерос эди. Алқисса, Юсуф алайҳиссалом кўйлакни юбориб, эртаси биродарларига: «Сизлар ҳам боринглар, бола-чақаларингизни олиб келинглар»;, деб рухсат бердилар. Ибн Ямин «Канъондан неча киши келади?»; деб сўрагандилар катта-кичик етмиш жон (яна бир ривоятда тўрт юз киши) деб жавоб беради. Юсуф алайҳиссалом киши бошига юз мисқол олтин, юз мисқол кумуш, юз мисқол анбар, юз мисқол мушк бериб юборди. Юкларни от, туя, мол-қўйлар билан Ибн Яминга бериб, нома ёздиларки: «Хизматларига ўзим борайин, дегандим фармони илоҳий бўлмади. Ҳаммаларингизни бу ерга келишингизга амр бўлди. Бу зару зеварларни йўл ҳаржларига сарфларсизлар»;, деб. — Эй ота, бизлар бадкирдорлармиз. Оллоҳ таолодан гуноҳларимизга мағфират тиланг, уларни кечирсин, - дейишди биродарлар оталарига. — Гуноҳларингизни парвардигоримдан тиларман, - деди Яъқуб алайҳиссалом. Ривоятларга кўра, Яъқуб алайҳиссалом Юсуф алайҳиссаломнинг даракларини эшитгач, икки ракаат шукрона намозини адо қилдилар. Жамики невара ва эвараларига келган ҳадяларни улашиб бердилар. Йўл тадоригини кўриб, Мисрга қараб йўлга тушдилар. Рубил Юсуф алайҳиссаломга ҳабар етказиш учун олдинроқ йўлга тушди. Ҳаммалари тўда-тўда ва тўп-тўп бўлиб, Миср йўлига тушдилар. Рубилдан хушҳабар олган Юсуф алайҳиссалом ўғли Афроҳимни уч минг киши билан уларни кутиб олгани юборди. Мисрга уч кунлик йўл қолган жойда Афроҳим бобосини учратди, отдан тушиб, салом қилди. — Бу кимнинг ўғли бўлди? Кўнглимга бирам ёқдики, Юсуфга ўхшаб кетаркан, - деди Яъқуб алайҳиссалом. — Ҳа, бу Юсуфнинг ўғлидир, - деишди. Яъқуб алайҳиссалом ўғлонни бағрига босиб, маҳкам қучоқлади. Юсуф алайҳиссалом «Кимки мени ҳурмат қилса, отамни қарши олгани чиқсин»;, дея жар чақиртирди. Тўрт минг киши отланди. Карнай-сурнай, ноғоралар чалиб, отасига пешвоз чиқди. Унинг қизил олтиндан ясалган, инжу ёқутлар билан безатилган, юлдузлар ўрнатилган алвон байроғи бор эди. Ўша байроқни кўрсацалар, осмон ларзага келарди, буни эшитган ҳалойиқ беҳуш бўларди. Юсуф алайҳиссалом ўша байроқни олганича отасига пешвоз юрди. Яъқуб алайҳиссалом дастлабки одамлар тўпига етдилар. Улар тўрт минг киши эдилар. — Юсуф борми, буларнинг ичида? - сўради Яъқуб алайҳиссалом. — Йўқ, булар Юсуфнинг чавандозларидир, - деди Ибн Ямин. Сипоҳлар отдан тушиб, таъзим бажо қилдилар. Кейин яна тўрт минг безатилган туялар тўдасига дуч келдилар. Ҳар бир туянинг устида иккитадан канизак ўтирарди. — Булар кимлар бўлдилар? -сўрадилар Яъқуб алайҳиссалом. — Акамнинг канизакларидир, - жавоб қилди Ибн Ямин. Яна бир тўда пешвоз келди. Ўн минг киши келиб, пайғамбар отининг ўзангисини ўпдилар. — Булар кимлар бўладилар? — Оғамнинг кечаю кундуз хизматларида турадиган ғуломлардир. Улардан кейин тўрт минг оқ кийимли, оқ саллали, оқ отли оқсоқоллар келдилар. — Булар кимлар? - сўради Яъқуб алайҳиссалом. — Булар оғам сиздан ўз гуноҳини сўраш учун юборган олим ва фузалолардир, - деди Ибн Ямин. — Нима гуноҳ қилган экан? — «Кўрган тушингни оғаларингга айтмагин»; , деганингизда унга қулоқ тутмай биродарларига айтган экан. Шу гуноҳини сўрайдилар, - деди Ибн Ямин. Яъқуб алайҳиссалом дарҳол авф этдилар. Шундан сўнг ўн минг одами билан Юсуф алайҳиссалом пайдо бўлдилар. — Булар кимдир? - сўради Яъқуб алайҳиссалом. — Оғам Юсуф хос лашкари билан келаётир, - деди Ибн Ямин. Яъқуб алайҳиссалом туядан тушиб, пиёда бўлиб олдилар. Юсуф алайҳиссалом эса учрашув иштиёқи билан пиёда бўлмоқликни фаромиуш қилди ва отасини от устида туриб қучоқлади. Савол: Юсуф алайҳиссалом нима учун отаси билан отдан тушиб кўришмади? Жавоб: Райён подшоҳ «Отдан тушмагин!»; деган эди. Юсуф алайҳиссалом мулоҳазага берилди: «Агар отдан тушсам, подшоҳнинг кўнгли оғрийди. Агар тушмасам, отам кўнглини озорлаган бўламан»;. Намоз ўқиди, саждада туш кўрди, тушида: «Ой Юсуф, отдан тушмагин. Подшоҳ маҳлуқдир, сени кечирмайди. Оллоҳ таоло карам соҳибидир, сени кчиргай!»;, деган гапга риоя қилди. Шу сабабдан отдан тушмади. Бунинг оқибатида Юсуф алайҳиссаломнинг фарзандларига пайғамбарлик тегмади. Бошқа ривоятда айтишларича, ҳазрат Жаброил алайҳиссалом огоҳлантирдилар. Дарҳол отдан тушиб, пиёда бўлди ва отаси истиқболига югурди. Буни кўрган ҳамма одамлар пиёда бўлдилар. Икки ғамзада қалб иштиёқ ва машаққат оташида, айрилиқ алагансида қоврулиб, бир-бирларига уландилар. Муборак қўллар бўйинларга чирмашди, гоҳ хушларидан кетар, гоҳ хушларига келар эдилар. Юсуф алайҳиссалом отасини ўн минг от қўшилган олтин аравага чиқарди, отларнинг барчаси олтин ва кумуш жиҳозлар билан зийнатланган эди. Аравани тўрт минг олтин дубулғали йигитлар қуршаб борардилар. Мисрга шундай дабдаба билан кириб бордилар. Саройда улар учун алоҳида тайёргарлик кўрилган эди. Бу пайтда Юсуф алайҳиссаломнинг ҳолалари Яъқуб алайҳиссаломнинг никоҳларида эди. Отаси ва холасини тахтга чиқарди. Шунда отаси ва холаси ҳамда ўн бир биродарлари Юсуф алайҳиссаломга сажда қилдилар. — Эй ота, Канъондалик пайтимда ўн бир юлдуз билан ой ва қуёш сажда қилди, деган тушим бугун ўнгидан келди, - деди шунда Юсуф алайҳиссалом. Савол: Маҳлуққа сажда раво бўлмасди. Яъқуб алайҳиссаломнинг ҳамма ўғлонлари билан сажда қилмоқликларига сабаб нимада эди? Жавоб: Сажда тўрт қисмдир: Саждаи ибодат, саждаи савҳ, саждаи тиловат, саждаи таҳият. Саждаи ибодат - Оллоҳдан бошқага раво эмас. Шундан сўнг Яъқуб алайҳиссалом ўғилларидан бўлиб ўтган воқеаларни сўрадилар. Юсуф алайҳиссалом ҳамма саргузаштларини бирма-бир баён қилдилар, лекин биродарларининг кирдикорларини «Токи отамнинг улардан кўнгиллари совимасин»;, деган мулоҳаза туфайли айтмадилар. Савол: Юсуф алайҳиссалом тушининг таъбири рўёбга чиққунча неча йил вақт керак бўлди? Жавоб: Ҳасан ва катода сўзича, саксон йил ўтган эди. Сулаймоннинг сўзича, қирқ йил ўтганди. Саъди ибн Ҳабир сўзича, ўттиз олти йил ва яна бир ривоятга кўра йигирма икки йил ҳамда Муҳаммад ибн Ишоқ сўзича, ўн саккиз йил вақт ўтган эди. Алқисса, Яъқуб алайҳиссалом Мисрга кирганда кўрдиларки, кўчалар ойнавандли қилинибди, ҳар қайси супаларда булбуллар сайраб, хушовоз ҳофизлар куйлаб турарди. Мисрнинг ҳамма аҳли жомеъ масжидига тўпланиб, Яъқуб алайҳиссаломни меҳмон қилдилар. — Эй Миср халқи, - деди Юсуф алайҳиссалом таомдан фориғ бўлганларидан сўнг. - Сизлар кўмсизлару мен кимдирман? — Эй подшоҳи олам, сиз бизларнинг кўнглимиз сурурисиз. Бизлар каттаю кичик, эркага аёл барчамиз сизнинг қулингизмиз, - дейишди улар жўравоз бўлиб. — Эй ҳалойиқ, - баланд овозда мурожат қилди Юсуф алайҳиссалом, - билинлар ва огоҳ бўлингларки, бу пайғамбари замон менинг отам бўладилар. Унинг фарзандлари бўлган мана бу йигитлар менинг биродарларим бўладилар. Буларнинг ҳаққи-ҳурматидан ҳаммаларингизни қулликдан озод қилдим. Шу билан бирга мулку давлатлари ҳам қайтариб берилди. Шунда Миср халқи Яъқуб алайҳиссаломнинг шундай улуғ зот эканлигига амин бўлиб, «Лаа илаҳа иллалоҳу Яъқуба набиуллоҳ»;, дея имон келтириб, мусулмон бўлдилар. Қиёмат вақти келганда худди шунга ўҳшаш воқеа юз бераркан. Қиёмат қойим бўлиб, ҳамма одамлар маҳшарга жам бўлганда, пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)ни ўнгт қўлларидан Жаброил алайҳиссалом, чап қўлларидан Мекоил алайҳиссалом мақоми маҳмуд (муносиб жой)га элтишар эканлар. У жойга бир минбар қўйдилар, пайғамбар алаҳиссалом унга чиқар эканлар. Шу пайт Оллоҳ таоло тарафидан нидо келар экан: «Эй маҳшар аҳли, сизлар кимсизлару Мен кимдирман?»; Шунда: «Илоҳо, сен бизнинг парвардигоримиз ва ҳожамиздирсан! Бизлар сенинг осий ва гуноҳор бандаларингизмиз!»; дер эканлар. Шунда Оллоҳ таолодан яна нидо келаркан: «Мен ҳабибим Муҳаммаднинг хушнудлиги учун сизларнинг ҳаммангизни дўзахдан озод қилдим!»; деган. Иншооллоҳ, ё раббил ъоламийн! Хуллас, эртаси куни Райён подшоҳ Мисрнинг бутун улуғлари келиб, Яъқуб алайҳиссаломга салом қилдилар ва ҳузурлирида ҳаммалари мусулмон бўлдилар. Ривоят қиладиларки, Юсуф алайҳиссалом Райён подшоҳнинг ҳузурига келганида, унинг саройи олдида ҳар бири беш минг ботмондан бўлган еттита тегирмон тош бор эди. Подшоҳ Юсуф алайҳиссалом билан кўришгани бораётганда, унинг кўрку жамолига маҳлиё бўлиб, шу тошларга оёғини уриб олади. Шунда Юсуф алайҳиссалом у тошларни даст кўтариб, четга олиб қўйган ва бу куч-қудратни кўрган подшоҳ ҳайрон қолган эди. Вақтики, подшоҳ Юсуф алайҳиссаломнинг биродарларини кўрганида шу воқеа ёдига тушади. Ва уларнинг ҳам қудратларини кўрмоқчи бўлади. — Оғаларингиз шижоат соҳибларими? - сўради подшоҳ. — Имтиҳон қилиб кўрсангиз бўлар, - дҳеди Юсуф алайҳиссалом. Шундан кейин подшоҳ уларни овга таклиф қилди. Шаъмун бир арслонни тутиб, подшоҳнинг оёғи остига келтириб ташлади. Рубил бир шерни тош билан уриб ўлдирди. Ловия бир ботмон тошни бир қўли билан ҳавога ирғитиб, яна бир қўли билан тутиб олди. Шу тариқа ҳар бирлари бир зўрлик намойиш қилиб, подшоҳнинг таҳсинига сазовор бўлдилар. Подшоҳ Юсуф алайҳиссалом қошига келиб: — Оғаларингизга айтинг, менга бир вилоят олиб берсинлар, - деди. Юсуф алайҳиссаломдан бу сўзни эшитган биродарлари оталари қошига бориб, ундан ижозат олдилар. Сўнг ҳар қайсилари минг кишидан ўн минг қўшин олиб румга бордилар. Шом Билан Рум оралиғидаги ўн бир қўрғоннинг ҳаммасини забт этиб қайтдилар. — Яна қайси тарафда душманинг бўлса, айт, йўқ қилайлик, - дейишди биродарлар подшоҳ қошига келиб. — Энди менга вилоят керакмас, қаридим, олган юртларингни ўзингизга бердим, - деди подшоҳ уларга. Биродарларнинг ҳар бири бир юртга ҳоким бўлдилар. Бани исроил уларнинг авлодлари бўлди. Алиқсси, Райён подшоҳнинг Музъаф исмли ўғли бор эди. Тўққиз ёшли бу болани Юсуф алайҳиссалом тарбиясига топширдилар. Подшоҳ эса мусулмон бўлганидан сўнг уч йилу саккиз ой умр кўриб, вафот этди. Яъқуб алайҳиссалом бўлса, Мисрга келгач, йигирма тўрт йил умргузаронлик қилдилар, ҳамма ҳалойиқ унга имон келтириб, мусулмон бўлдилар. У зот вафот топгач, жасадларини Канъонга элтиб, дафн қилдилар. Юсуф алайҳиссалом оталари вафотидан сўнг пайғамбарликни қабул қилиб, йигирма етти йил яшадилар. Вафотлари мисрда бўлди ва шу ерда дафн қилинди. Мусо алайҳиссалом замонига келганда, унинг суякларини Канъонга элтиб, отаси ёнига дафн қилдилар. Хадис. Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо (с.а.в.) дейдиларки: "Пайғамбарларнинг эти ерга ҳаромдир, чиримайдир. Аммо Зулайҳо Юсуф алайҳиссаломни уйга қамаб, ўзига тортган пайтда илтифотни кўрмаганида деган эди: — Эй Юсуф, кўзларинг мунча-ям кўрклидир? — Эртага бу кўзлар қабрда сўлғувси, тупроққа айлангувсидир, - деди унга жавобан Юсуф алайҳиссалом. — Қандай гўзал сочларинг бор-а? — Эртага қабр ичида бирин-бирин чиригувсидир. — Беҳад чиройли тишларинг бор-а? — Эртага гўр ичида ҳаммаси тўкилгувсидир. Зулайҳонинг сўровларига Юсуф алайҳиссалом унинг кўнгли совисин деб шу тариқа жавоб қилган эдилар. Оллоҳ таоло Юсуф алайҳиссаломнинг шу сўзлари ростга чиқсин, деб этларини чиритди, суякларни ушатди". Юсуф Алайҳиссаломнинг Зулайҳога Қовушганлари Азизи Миср вафот этиб, Зулайҳо тул қолгач, ўн саккиз йил умидворлик Билан кутди, уни сўраган Миср улуғларига унамади. Кўнглида кундан-кун Юсуф алайҳиссалом муҳаббати ортгандан-ортиб, фироқда зор-зор йиғлар эди. Борлиқ бойлигини сарф қилди: кимки Юсуф номини айца, унга бир олтин берди; кимки Юсуф сўзини айца, унга бир олтин берд ива оқибатда дунёси тугади, фақира бўлди, қашшоқлашди. Юсуф алайҳиссалом фироқида Яъқуб алайҳиссалом каби зор-зор йиғлай-йиғлай кўзлари кўр бўлди. У қачон оч қолса, «Оҳ Юсуф»; дер, - қорни тўярди, қачон чанқаса «Оҳ Юсуф»; дер, - чанқоғи қонарди. Ўн саккиз йиллик ҳаёти шу таҳлитда ўтди. Кунларнинг бирида Зулайҳо Юсуф алайҳиссаломнинг овга отланганини эшитиб қолди. — Қўлимдан тутиб, Юсуфнинг келар йўлига олиб боргин, - деди у ўзи билан қолган ёлғиз канизагига. У канизак Зулайҳони йўл бўйига олиб борди ва бир уй соясида ўтирдилар. Юсуф алайҳиссалом лашкари билан пайдо бўлганида канизак Зулайҳога маълум қилди. — (Оят) «Ҳамду сано Оллоҳга бўсинки, У қулни сабр барокатидан подшоҳ қилибдур, подишоҳни эса шаҳват фалокатидан қул қилибдур»;, - деди таёққа таяниб ўрнидан турган ҳолда Зулайҳо баланд овоз билан. Аммо унинг овозини Юсуф алайҳиссалом қўшинларининг шовқини босиб кетди ва у эшитмади. Шунда Оллоҳнинг амри билан шамол Зулайҳонинг овозини Юсуф алайҳиссалом қулоқларига етказди. Зулайҳо овозини эшитган Юсуф алайҳиссалом отнинг жиловни тортди-да «Эй Зулайҳо!»; деди. Ёри овозини эшитган Зулайҳо севинчидан оҳ уриб, хушидан кетди. Юсуф алайҳиссалом Зулайҳонинг аҳволини кўриб, йиғладилар. — Ёшлигинг, ҳусну амолинг қани? - сўради Юсуф алайҳиссалом Зулайҳо хушига келгач. — Ишқингда барбод бўлдим, - деди Зулайҳо. — Молу давлатинг қани? — Сенинг ҳабарингни келтирганга фидо қилдим. — Кўзларинг нима учун кўр бўлди? — Фироқингда кўп йиғламоқликдан. — Нимани тиларсан? — Жамолингни бир кўрмоқликни. — Буни саройга олиб боринглар, қайтганимда ёнимга олиб келасизлар, - деди Юсуф алайҳиссалом. Зулайҳони Юсуф алайҳиссалом саройларига олиб келганларида Яъқуб алайҳиссалом ҳаёт эдилар. Бўлиб ўтган қиссалардан боҳабар бўлган Яъқуб алайҳиссалом кечмишларни Зулайҳонинг ўзидан эшитмоқлик ниятида бошидан ўтганларини сўзлаб беришини сўрадилар. Зулайҳо эса барча ишларни ростгўйлик Билан баён қилиб берди. — Эй Зулайҳо, Юсуфнинг муҳаббати ҳануз кўнглингда борми? - деб сўради Яъқуб алайҳиссалом. — Муҳаббатим аввалгидан ҳам зиёдароқдир, - деди Зулайҳо. Юсуф алайҳиссалом овдан қайтганида Яъқуб алайҳиссалом Зулайҳони унинг ҳузурига олиб келди. Юсуф алайҳиссаломнинг қўлида дастаси олтиндан ясалиб, лаъл, ёқут, зумраддан зийнатланган қамчи бор эди. — Эй Юсуф, қамчинингизни учини менга беринг, - деди Зулайҳо. Юсуф алайҳиссалом қамчининг учини оғзига тутганида Зулайҳо бир оҳ уради, шунда унинг оғзидан ўт чиқиб, қамчига тушади ва қамчи эриб, оқиб кетади. — Эй Зулайҳо, - деди Юсуф алайҳиссалом. Сени кумушдан ясалган бир бутинг бўларди, уни нима қилдинг? — Бир куни ўша бутга бориб шундай дедим: «Саксон йил бўлдики, сенга топинаман. Манна қаридим, кампирга айландим. Бугун сендан уч ҳожатим бор, шуларни раво қилишингни сўрайман: аввало-ёшлигимни қайтариб бергин, иккинчи-ҳусну жамолимни қайтаргин, учинчи - кўзимни очгин!»; Неча бор зору тавалло қилсам-да, ҳеч жавоб бермади. Аччиғландим, тош билан уриб, пора-пора қилдим, кейин ўтга ёқдим. Энди сени олдингга келдим. Тўрт ҳожатим бор, Оллоҳ таолодан сўраб бергил, раво қилса, имон келтирайин. — Айтгил, - деди Юсуф алайҳиссалом. — Мени ўз никоҳингга олгин, - деди Зулайҳо. — Ҳалигача бу сўзингдан қайтмадингми? - аччиғланди Юсуф алайҳиссалом. - Буни олиб чиқинглар! — Эй Яъқуб, Юсуфга айтгил, ваъдасини бажарсин, Зулайҳонинг ҳожатини чиқариб, уни ўз никоҳига олсин! - дея Оллоҳ амирини олиб келди Жаброил алайҳиссалом. Яъқуб алайҳиссалом Оллоҳ таолонинг бу амрини Юсуф алайҳиссаломга етказганди, у дарҳол қабул этди. Тўй асбобларини ҳозир қилдилар. Оллоҳ фармони Билан келган Жаброил алайҳиссалом уларни никоҳладилар, Одам лайҳиссалом Билан Ҳавво онамизнинг никоҳларига ўқилган хутбани ўқидилар. Миср халқи севинчларга тўлди, Яъқуб алайҳиссалом тангрига шукрона келтирди. Айтишларича, Оллоҳ таоло Зулайҳонинг кўнглидаги муҳаббатни олиб Юсуфнинг дилига солди ва ўрнига ўз муҳаббаини солди. Шундан сўнг Зулайҳо кечаю кундуз тоат-ибодатга юзланди, Юсуф алайҳиссаломни эса унутди. Қачон Юсуф алайҳиссалом майл қилса, Зулайҳо ундан қочар эди. — Эй Зулайҳо, илгари мен сендан қочар эдим, сен ортимдан қувардинг. Энди бўлса, сен мендан қочасан, мен бўлса ортингдан қуварман, бу не ҳол бўлди? - таажубга тушда Юсуф алайҳиссалом. — Мен ўша маҳалда ҳуснни кўриб, кўзимни олдиргандим. Энди латиф бўлдим, ўзига сиғиндим, - жавоб қилди Зулайҳо. Ул кунда иззат кўрдим, кўнгил бердим, азиз бўлиб, ўзига боғландим. Айтишларича, бир куни Зулайҳо кечки ибодатга борай деб ҳозирланганда Юсуф алайҳиссалом уни тутиб қолмоқчи бўлди, Зулайҳо қочади. Юсуф алайҳиссалом ортидан югуради, тутмоқчи бўлиб, қўл узатганди, Зулайҳонинг орқа этаги йиртилди. Шу пайт бир фаришта келди-да: — Эй Юсуф, энди бир-бирингизда ҳақларингиз қолмади. Зулайҳо сенинг фироқингда этак йиртганди, сен ҳам Зулайҳонинг фироқида этак йиртдинг, - деди. — Эй Юсуф, мен сизни севдим, аммо раҳм қилмадингиз, йўлингизда молу дунёимни сарф қилдим, ҳеч илтифот этмадингиз. Оҳирида яратган Парвардигорим даргоҳига юзландим, алҳамдулиллоҳ, муродимга етдим. Энди кечаю кундуз унинг ибодатига машғул бўдайин, - деди Зулайҳо. Бундан севинган Миср халқи ҳадялар келтирдилар, мол-дунё нисор этдилар, аммо Зулайҳо уларнинг ҳаммасини Юсуф алайҳиссаломнинг қариндошларига берди. Айтишларича, Зулайҳони Юсуф алайҳиссаломга никоҳ қилганларидан сўнг икковлари ҳилватга кирганларида Зулайҳо шундай деди: — Эй Юсуф, мен сени шунчаки севган эмасман. Икки сабабдан севдим: бири - сени кўркинг учун севдим, зеро гўзалликни севмоқ айб эмас. Иккинчидан - эрим Азизи Миср менга ярамас эди, агар майл қилиб қолса, фарёд уриб қочарди. Ўн саккиз ёшда унга теккан бўлсам, шу кунга қадар эр билан қовушмоқ лаззатини кўрмадим, онадан туғилгандек бокираман. У қачон майл қилса, фарёд уриб қочарди. Сабабини сўрасам, «Сени ортингда икки арслон пайдо бўлади ва менга ҳамла қилади, улардан қочарман»;, дерди. — Эй Зулайҳо, у иккиси арслон эмас, фаришталар эди, Оллоҳ таоло фармони билан сени кофирдан мен учун сақлаган эди, - деди Юсуф алайҳиссалом. Юсуф алайҳиссалом Зулайҳо билан қўшилганларида у онадан туғилгандек бокира эди. — Умрим давомида ҳеч бир эр билан суҳбат қилмаганим, ўзга кишини кўнглим тиламаганим баробарида Азизнинг сирини ҳеч кимга ошкор қилмадим, Оллоҳга беадад шукурки, муродимга етказди, - деди Зулайҳо. Айтишларича, Юсуф алайҳиссалом Зулайҳо билан биргаликда ўн саккиз йил рўзғор қилдилар, беш ўғил, икки қиз фарзанд кўрдилар. Шундан сўнг вафот этди. Юсуф алайҳиссалом умрлари охирига етганда шундай меножот қилдилар: — Илоҳо менг мулк бердинг, туш таъбирини кўрсатдинг, шариат ҳукмларини билдирдинг, беадад шукр. Илоҳи, мени ва еру осмонни яратган Ўзингсан, мени қудуқдан чиқарган, қулликдан халос этиб, подшоҳ қилган ўзингсан. Илоҳо, Дуне ва оҳиратда сайлаганим ўзингсан. Илоҳо, дунёда азизу мукаррам қилдинг, оҳиратга бораримда мени имон ва ислом билан ҳузурингга олгин! Айтадиларки, Оллоҳ таоло пайғамбарларига қайси аёлни тақдир қилса, у аёлни ҳудди Зулайҳони Юсуф алайҳиссалом учун сақлагандек сақлар экан. Савол: Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо (с.а.в.) Xадича онамизни юзи очиқ олмадими? Жавоб: Оллоҳ таоло ўз пайғамбарлари аёлларнинг аввалги эрларини Азизи Миср каби бирор иллатга мубтало қиладики, хотинлари Билан қовуша олмайдилар. Савол: Юсуф алайҳиссалом айтган мулк қайси эди? Бунга етти жавоб бордир. Аввалги жавоб шуки - Юсуфга ҳасад қилдилар, унинг учун қайғули бўлдилар. Иккинч жавоб: хусни чирой мулки эди. Учинчи жавоб: кўнгил мулки эди. Кўрганлар Юсуфни севиб қолардилар, кўрмаганлар эшитиб суйиб қолардилар. Тўртинчи жавоб: саҳоват мулки эди. Очлик йилларида ҳеч ким Юсуф алайҳиссаломчалик саҳоватли бўлмаганди. Бешинчи жавоб: пайғамбарлик мулки эди. Ўн саккиз ёшида пайғамбарликка муносиб кўрилди. Олтинчи жавоб: Оллоҳ таоло қазосига рози эди. Еттинчи жавоб: ҳаммасидан аниқроғи Миср мулки эди. . . Бу қисса кўнгил кўзи очиқ, басират соҳиби (зеҳни ўткирлар) учун ибратдир. Валлоҳи таоло аълам биссавоб. Изоҳ: Қўлёзманинг шу ерида «Юсуф ва Зулайҳо»; достони узилиб, кейинги саҳифадан бошқа ривоят бошланади. У ривоят Мусо алайҳиссалом қиссаларининг бошланишидир. Ривоятнинг бошланиш қисми қўлёзмада йўқ. Китобда берилган ушбу изоҳни келтириш билан «Рабғузий қиссалари»; китобининг биринчи қисми таржимасини тугаллаймиз. Ва ушбу ҳайрли ишга муяссар этгани учун Оллоҳ субҳанаҳу ва таолога беадад ҳамду санолар айтамиз. AvvalgiII- qism Keyingi |
№ | Eng ko'p o'qilganlar |
---|---|
1 | Gʻazallar, ruboylar [Zahiriddin Muhammad Bobur] 62429 |
2 | Yulduzlar mangu yonadi (qissa) [Togʻay Murod] 57898 |
3 | Gʻazallar [Nodira] 40505 |
4 | Guliston [Sa’diy] 36644 |
5 | Hikmatga toʻla olam (gʻazal, ruboiy... [Sa’diy Sheroziy] 23312 |
6 | Мусульманские имена (част... [Ibn Mirzakarim al-Karnaki] 23180 |
7 | Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 21837 |
8 | Yulduzli tunlar (I- qism) [Pirimqul Qodirov] 19542 |
9 | Vatanni suymak [Abdulla Avloniy] 18663 |
10 | Mehrobdan chayon (I- qism) [Abdulla Qodiriy] 14485 |