Farzand tarbiyasi | Фарзанд тарбияси

Фарзандингиз деворларда ижод маҳсулини қолдиришини истамасангиз, у ижод қилишни бошлашидан аввалроқ деворга катта оқ қоғоз ёпиштириб қўйинг. Вақти вақти билан уни янгилаб туришингиз мумкин бўлади.
Агар фарзандингиз математик бўлишини истасангиз, унинг хонасига турли қўшув, айирувлардан иборат мисоллар ечилган плакатларни осиб қўйинг.
Фарзандингиз ўз ёшига нисбатан кўпроқ нарсаларни билиши учун энг биринчи ҳаракатни сиз бошлашингиз керак. Келажакда у ким бўлишини орзу қилсангиз, уни ўша соҳага қизиқтириб боринг.
Болангиз юра бошлагач, китобчалари ва ўйинчоқларини бўйи етадиган даражадаги жавончага тахлашни ўргансин. Бу ишни у билан бирга бир қанча вақт бажарсангиз, кейинчалик бу одат тусига киради.
Фарзандингиз ўтиришни ўрганиши билан унга ҳам эрмак, ҳам бир одатни ўргатинг. Ердаги майда нарсаларни бир идишга солишни кўрсатиб беринг.
Болалар ҳеч қачон айбдор бўлишмайди! Айб ҳамиша уларга тўғри тарбия бера олмаган катталардадир. Буни унутманг.
Болангизни бирор ишга мажбурламанг: (яна бир қошиқ овқат ейишга, бугун бир оз эртароқ ётишга) камар билан эришилган натижа асл натижа эмас.
Мумкин эмас: болангизга атроф-оламни қора рангларга бўяб кўрсатманг. Ҳатто ўзингиз пессимист бўлсангиз ҳам, унга имкон борича яхшиликлар ҳақида гапиринг.
3 ойлик бола қўлингиздаги овоз чиқараётган нарсага қараб, у ёки бу томонга нигоҳини буради.
Фарзандингиз 3 ойлик бўлганда, уни шақилдоқларнинг овозини эшитишга ва ўйинчоқнинг ўзини кузатишга ўргатинг.
<< < 29 30 31 32 33 34 35 > >>
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика