Farzand tarbiyasi | Фарзанд тарбияси

Фарзандингизга бирор суҳбат орасида уни ҳамиша яхши кўришингизни айтинг. Ҳатто унга бақирганингизда ва ундан хафа эканингизда ҳам аслида уни жуда яхши кўришингизни тушунтириб қўйинг!
Фарзандингизга меҳр беринг! Агар у сизга қўли билан тегиб гапирса, “Менга тегма” дейиш ўрнига сиз ҳам уни қучинг! Бағрингизга олиб суҳбатлашинг. Неча ёш бўлишидан қатъий назар фарзанд ҳамиша онасидан меҳр кутади.
Фарзандингизга қувонч улашинг: вақти-вақти билан тайёрлаган нонуштангиз ёки салатни болаларни қувонтирадиган шакл билан безатинг! Масалан, қуймоққа шоколад ёрдамида машина суратини чизиб қўйинг. Бу уни хурсанд қилади.
Фарзандингизни ҳаётга тайёрланг! Ҳафтада бир кун унга таом тайёрлаш жараёнида иштирок этиши учун имкон беринг!
Фарзандингизга намуна бўлинг! Унга ўзини ўзи тўғри парваришлашни ўргатинг! Бу ниҳоятда муҳим эканини тушунтиринг. Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш кўпгина касалликларнинг олдини олишини мисоллар асосида кўрсатиб беринг.
Фарзандингизнинг шахсий фикри билан қизиқинг: бирор савол ёки муаммочага дуч келганда, “Буни қандай аниқласак бўлади?” деб сўранг! Ва жавобини диққат билан тингланг!
Фарзандингизни тингланг: гарчи у жуда кўп гапирадиган болакайлар тоифасидан бўлса ҳам, яна бир дақиқагина чиданг ва “портламанг”. Чунки сизнинг тинглашингиз фарзандингиз учун жуда муҳим.
Фарзандингиз билан суҳбатлашинг: уларга чақалоқлик пайтларида қандай ғамхўрлик қилганларингизни ҳикоя қилиб беринг. Болалар ўзлари ҳақларида айтилган ҳеч бир сўзга бефарқ эмаслар.
Фарзандингиз сизни эшитади: “Сен ҳатто мендан хафа бўлганингда ҳам, мен сени яхши кўраман” деб айтинг. Келаси сафар сиздан хафа бўлганда, бу жараён узоққа чўзилмайди. Амалда синалган.
Ҳамиша меҳрибон бўлинг: фарзандингиз хонага кириб келаётганда, унга кўзингиз тушиши биланоқ табассум қилинг!
<< < 2 3 4 5 6 7 8 > >>
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика