Sever.UZ
Farzand tarbiyasi | Фарзанд тарбияси
Фарзандингизни хурсанд қилинг. У ёйиб чиқиб кетган хонасини қайтгунича тартибга келтириб қўйинг! Бу унга ҳам ёқимли, ҳам намунавий иш бўлади. Келаси сафар хонани бетартиб тарк этишдан аввал бу ҳолатни у, албатта, эсга олади.
Фарзандингизга вақт ажратинг. Албатта, шаҳрингизда ёки туманингизда кетаётган қурилишиларини кузатишга вақт ажратинг ва фарзандингизга биноларнинг бунёд бўлиши ҳақида гапириб беринг.
Намуна бўлинг. Бирор ишни бажаришни унга таъқиқламанг, балки ўзингиз бу иш қандай бажарилишини кўрсатиб беринг! Шунда фарзандингиз сизга халақит берувчи асаббузарга эмас, балки ёрдамчига айланади.
Фарзандингиз нуқтаи назари билан қизиқинг. Бирор воқеа юзасидан албатта, сенингча, бу нима учун юз берди, деган саволни беринг ва жавобни диққат билан тингланг.
Фарзандингизни тингланг. У ўз ўйинчоқлари ҳақида айтиб бераётганлари унинг учун қанчалик муҳимлигини унутманг! Бу сўзларнинг сизга зерикарли экани сиз ўз фарзандингизга бефарқ эканингизни англатади.
Фарзандингиз билан суҳбатлашинг! Болангизга уни яхши кўришингизни албатта айтинг!
Фарзандингизга пичоқ ушлашни таъқиқламанг. Балки ундан қандай тўғри фойдаланишни ўргатинг. Бу билим унга яқин келажакда жуда керак бўлади.
Фарзандингизнинг қалбини билишга интилинг. Баъзан унга, нималар ҳақида ўйлаяпсан, деб савол бериб туринг!
Фарзандингизни тингланг. Сиз фарзандингизнинг сўзларига қулоқ тутар экансиз, аслида у бу сўзлар билан нимани ифодалаб бермоқчи эканига кўпроқ диққатингизни қаратинг. Шунга нима бўпти энди, демасдан уни ҳайрон қолдирган воқеълик унга нега таъсир қилганини билишга қизиқинг!
Фарзандингиз ўзига ишончли бўлиб ўсишини истайсизми? Унда уни ҳеч қачон ҳеч нимадан қўрқитманг.
<<
<
4
5
6
7
8
9
10
>
>>
Tavsiya qilamiz
Tush.UZ - Tushlar tabiri
Yuklamlar ombori
O'zbekcha Android dasturlar
Kitoblar | Referatlar | Darsliklar
Namoz vaqtlari 2025
Bosh sahifa