Farzand tarbiyasi | Фарзанд тарбияси

Ўзингизни айбламанг: агар тарбия жараёнида бирор муаммолар пайдо бўлса, тинмай ўзингизни айблашдан тўхтанг! Ундан кўра тарбиялашда давом этинг!
Фарзандингизни у кутмаган нарса билан хурсанд қилинг: бирор кун қуймоқ (блинчик) ичига картошка ёки гўшт эмас, шоколад ўраб беринг! Унинг қанчалик қувонганини кўрасиз!
Фарзандингизга вақт ажратинг: ҳафтада бир кун у аввал кўрмаган нарсаларини кўрсатишга ажратинг. Масалан, бир кун қуш бозорига олиб боринг! Ҳар бир қуш тури ҳақида сўзлаб беринг. Бу кунни у ҳеч қачон унутмайди.
Фарзандингизга намуна бўлинг: унга кийимларни тўғри тахлашни ўргатинг!
Фарзандингизнинг қалбига қулоқ тутинг: ҳамиша бирор ишни қилишдан олдин "Агар бундоқ қилсак, нима бўларкин?” деган саволни фарзандингизга беринг ва жавобига диққат қилинг!
Фарзандингизни тингланг, ҳатто кўчада кетаётиб ҳам “Жим кетсангчи, кўчаларни кўриб” демасдан, фарзандингизнинг сўзларини тинглашга ва уларга аҳамият беришга ҳаракат қилинг! Унинг атрофу олам ҳақидаги тасаввурлари энди шаклланяпти. Бу муҳим давр!
Фарзандингиз билан суҳбатлашинг. Унга, албатта, у туғилишидан аввалги даврда оилангизда кимлар яшагани, муносабатларингиз қандай бўлгани, кундалик машғулотларингиз ва уни қанчалик кутганингизни айтиб беринг!
Фарзандингиз сизни эшитади. Унга ҳамиша "Ҳар қандай вазиятда ҳам мен сени яхши кўраман" деб айтинг!
Бағрикенг бўлинг. Ҳамиша фарзандингизга меҳрли нигоҳлар билан боқинг!
Тарк этинг: ўзингиздаги айбдорлик ҳиссини тарк этинг. Фарзандингизга қўлингиздан келганча яхшилик қилинг ва ёрдам беринг, аммо у дуч келган бирон муаммода ўзингизни айбламанг.
<< < 3 4 5 6 7 8 9 > >>
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика