Farzand tarbiyasi | Фарзанд тарбияси

Агар дугоналарингизнинг фарзандлари сизникидан кўра кўпроқ нарсаларни билиб олишганини кўриб, ҳавасингиз келса, унда сиз ҳам кунига ҳеч бўлмаганда бир соат фарзандингиз учун вақт ажратинг.
Агар фарзандингизни мақтаб турсангиз (ҳаддан зиёд эмас) унда ўзида йўқ қобилиятларини ҳам туғилишига сабабчи бўлишингиз мумкин.
Агар сиз фарзандингиздаги камчиликларни қайта ва қайта унга эслатаверсангиз, айни камчиликларнинг фарзандингиз характерига мустаҳкам ўрнашиб қолишида ҳисса қўшган бўласиз.
Агар фарзандингиз бирор ишни яхши бажарса, сиз буни албатта мақтаб қўйинг: “Сен шу йўналишда жуда иқтидорлисанда” денг.
Ҳеч қачон фарзандингизга “Мана шу ишни ҳеч қачон эплолмайсанда” деманг.
Фарзандингиз чиндан ҳам яхши, меҳрибон бўлишини истасангиз уни кунига 12 маротаба қучоқланг! Бу фикрни америкалик машҳур жарроҳ Роберт Мак айтган.
Тадқиқотларда кўринишича бола ўзини сизнинг фарзандингиздек ҳис қилиши учун, яъни ҳақиқий оналик меҳрини сезиши учун унга кунига 4 маротаба қучоқлаш ҳиссини туйиши зарур
Фарзандингизга меҳрингизни билдирмоқчи бўлсангиз ишни уни қучоқлаб қўйишдан бошланг.
Меҳр урфдаги кийимлар, реклама қилинадиган озиқ овқатлар билан берилмайди. Меҳр қалб билан берилади.
Меҳрни ҳеч қачон пул билан ўлчаманг! Мен сени яхши кўрганим учун сенга фалонча пул бераман, деманг.
<< < 5 6 7 8 9 10 11 > >>
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика