Sever.UZ
Gozalik | Гўзалик
Одатда мутахассислар юзга ниқоб суртишдан олдин уни парда ушлашни тавсия қилишади. Шунда теридаги майда тешикчалар очилиб, керакли моддалар теримизга сингиши осон кечади. Теримиз кислородга тўйинади.
Агар сиз ниқоб ёрдамида юзингиздаги бирор бир муаммони бартараф қилмоқчи бўлсангиз (масалан тошмалар) у ҳолда сиз бир курс ўтказишингиз керак. Одатда бу ўн маротаба деганидир.
Агар терингиз қуруқ ёки ўртача бўлса, юз учун ниқоблардан ҳафтада бир марта фойдаланганингиз мақул. Ёғли ва аралаш тери соҳибалари учун бу жараён бир ҳафтада икки марта ўтказилиши мақсадга мувофиқдир.
Юз териси учун озиқлантирувчи ниқоблар одатда 15 дақиқага, намлантирувчи ниқоб 20 дақиқага, тозаловчи эса 10 дақиқага суртилади. Соч учун ниқобларни одатда 20 дақиқадан 30 дақиқагача ушлаб туриш мумкин.
Юз териси парваришида ниқобларга ҳамиша катта аҳамият берилади. Улардан фойдаланаётганингизда ўзбошимчалик қилманг. Солинадиган маҳсулотлар миқдори ва ниқобни ушлаб туриш вақтига қатъий амал қилинг! Акс ҳолда тескари натижани қўлга киритишингиз мумкин.
Агар сизда айнан сизнинг терингизга тўғри келадиган бирорта гиёҳ топилмаса асло қайғурманг. Ҳамма юз терилари учун умумий бўлган бир восита бор. У ҳам бўлса маъданли сув. Ҳамма тери соҳибалари учун маъданли сувда ювиниш фақат ижобий натижа келтиради.
Ёғли тери соҳибалари учун атиргул, жасмин, ялпиз, петрушка дамламалари ниҳоятда яхши ёрдам беради. Ҳар куни эрталаб ва кечқурун улар билан юзингизни чайсангиз, тез орада ижобий ўзгаришларни кўришингиз мумкин.
Юз териси ўртача ёғлиликка эга бўлган аёлларга: жамбил, чирқаноқ гиёҳларидан тайёрланган дамламаларда юз терисини ювиш тавсия этилади.
Ёғли тери соҳибалари учун: ювинишда гиёҳлар дамламасидан фойдаланишингиз мумкин. Сизга: мойчечак, далачой, календула, шалфей дамламалари тўғри келади.
Юз териси ҳамиша алоҳида эътиборни талаб қилган. Чунки биз юзимизни либос ёрдамида беркитмаймиз, у қуёш нури, шамол ва ҳаво таъсирида қурийди, ёғланади, ажин тушади. Агар уй шароитида ёки гўзаллик салонида юз териси парваришини амалга оширсак айни муаммоларни ўз вақтида ҳал этишимиз мумкин.
<<
<
1
2
3
4
5
6
>
>>
Tavsiya qilamiz
Tush.UZ - Tushlar tabiri
Yuklamlar ombori
O'zbekcha Android dasturlar
Kitoblar | Referatlar | Darsliklar
Namoz vaqtlari 2025
Bosh sahifa