Gozalik | Гўзалик

Атроф муҳитнинг зарарли таъсири инсоннинг ташқи кўринишига, хусусан соч тўкилишига сабаб бўлиши мумкин. Яна бу сабаблар рўйхатини стресс, турли касалликлар ва нотўғри овқатланиш ҳам тўлдиради. Ҳар сафар сочингизни тарагандан сўнг тароқда қоладиган сочларнинг кўплиги организмингизда нотўғри ўзгаришлар кетаётганлигини кўрсатади.
Гўзал кўринишни истаган аёллар учун яна бир жисмоний машқ: бўксадаги ортиқча ёғларни кетказиш учун: оёқларни елка кенглигида очиб, икки қўлни икки ёнга чўзамиз ва диагонал бўйлаб аввал ўнг оёққа энгашиб, тикланамиз. Кейин чап оёққа.
Сочимизнинг гўзаллигига эришиш учун биз танлаган ниқобларнинг қанчалик тўғри тайёрланганлиги жуда муҳим. Биринчидан у эндигина тайёрланган бўлиши керак, иккинчидан уни соч илдизига суртиш, ўраб қўйиш, кейин шампунь ёрдамида ёки шунчаки илиқ сув билан ювиб ташлаш лозим.
Қомати чиройли бўлишни истаган, аммо халқалардан фойдаланолмайдиганларга махсус машқ бор. Унда сиз тик туриб, икки қўлингизни бўш ҳолда икки ёнингизга туширасиз. Кетма кетликда бир ўнг томонга, бир чап томонга оёғингизни букмаган ҳолда ёнингиз билан эгиласиз.
Агар сизни пиёзнинг ўзига хос ҳиди қўрқитмаса, унда соч учун бундан яхшироқ ниқоб йўқ аслида: тенг миқдорда пиёз шарбати ва асални аралаштириб, бош терисига, соч илдизларига суртилади. Ярим соатдан сўнг илиқ сувда ювиб ташланади.
Халқаларни айлантиришда энг максимал вақт 15 дақиқагача бўлишини мутахассислар маслаҳат беришади. Бундан ташқари агар сиз махсус оғирлаштирилган халқадан фойдаланаётган бўлсангиз, ундан аввал албатта юрагингизни текширтиринг. Чунки юрак касалликлари бор аёлларга халқалардан фойдаланиш тақиқланади.
Гўзал қоматга эришишнинг энг оддий усулларидан бири бу айланма халқа, яъни обруч эканлигини кўпчилик билади. Унинг ёрдамида қоматингизни осонгина ўзгартиришингиз мумкин. Лекин бунда ҳам ўзига яраша қоидалар борлигини унутманг: халқаларни айлантиришни 5 дақиқадан бошлаш керак. Ўрганганингиздан сўнг кунига бир дақиқадан кўпайтириб борасиз.
Соч ўстириш учун ниқоб: 1 ч.қ. хантал кукуни, 1 та тухум сариғи, 1 ош қ. зайтун ёғи, 1 ош.қ. шакар, 1 ош.қ. илиқ сув. Аралаштириб, нам сочга, 15 дақиқага суртиб қўйилади. Кейин оддий шампунь билан ювиб ташланади.
Гўзал бўлмоқ ҳар бир аёлнинг фитратида бор эҳтиёж. Шунинг учун аёл бунга элтувчи турли йўллардан юриб кўради. Ташқи кўринишнинг яхшиланиши албатта ички дунёингизга ҳам боғлиқ эканлигини унутманг. Қалбингиз хотиржам бўлмагунича, сиз қилаётган урунишларнинг бирортаси наф бермайди.
Гўзал қоматга эга бўлиш учун тўғри овқатланиш тартибини йўлга қўйинг. Унга кўра кунига беш маҳал 300 гр дан овқатланиш энг яхши диета саналади. Бунда нонушта, иккинчи нонушта, тушлик, толма чой ва кечки овқат назарда тутилади.
<< < 3 4 5 6 7 8 9 > >>
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика