Sever.UZ
Gozalik | Гўзалик
Тери парваришининг 3 босқичи чуқур тозалаш бўлиб, у кўпинча доривор гиёҳларнинг қайнатмалари ва бошқа фойдали моддалардан иборат бўлади. Уни тоник кўринишида топишингиз мумкин. Аммо ёдда тутинг қуруқ тери учун таркибида спирт бор бўлган тоник асло тўғри келмайди.
Қуруқ тери учун ниқобнинг ёғлигини танлаган мақул. Бунда ниқоб ҳам терини оқартириши, ажинларни камайтириши, шунингдек оз миқдорда бўлса ҳам озиқлантириши яхши саналади. Ниқоб одатда нам юзга 10, 20 дақиқага суртиб қўйилади.
Қуруқ тери учун тозаловчи восита танлаётганда уни совун кўринишида эмас, балки крем кўринишидагисига аҳамият беринг. Чунки совун ўзи шундоқ ҳам қуруқ бўлиб турган терини баттар қуритади. Бу эса терини шикастлантириб қўйиши ҳеч гап эмас. Тозалаш жуда муҳим босқич бўлиб, усиз терини парвариш қилиш асло мумкин эмас.
Қуруқ, ўртача ёки ёғли бўлишидан қатъий назар ҳар бир тур терига беш босқичдан иборат бўлган парвариш керак бўлади. Улар: тозалаш, ниқоб, чуқур тозалаш, намлантириш ва озиқлантириш, ҳамда ҳимоя.
Гўзал кўринишни истаган аёл албатта пардоз воситаларига ҳам мурожаат қилади. Чиройли кўриниш бу декоратив косметика эмас, аввало тоза ва парваришланган тери демакдир. Терини тўғри парвариш қилиш учун эса энг аввал сиз терингиз қайси турга мансублигини аниқлашингиз лозим: қуруқ, ўртача, ёғли.
Сочларнинг чиройли кўринишига салбий таъсир этувчи айрим воситалар ҳам борки, улар вақтинчалик гўзалликка ёрдам берадию, аммо аслида зарарли таъсир кўрсатади. Булар: соч учун дазмол, фен ва сочга кимёвий таъсир орқали сингувчи моддалардир(соч бўёғи, лак, махсус сепмалар ва ҳ.к). Уларни доимий равишда ишлатиш соч тўкилишига сабаб бўлади.
Ёғли сочлар учун маҳсус ниқоб: 2 та тухум оқи кўпиртирилади. Қаттиқ кўпик сочларга бутун узунлиги бўйлаб суртилади. Батамом қуригач ювиб ташланади.
Аёлларнинг гўзал кўринишларида муҳим ўринга эга бўлган воситалардан бири соч эканлиги шубҳасиз. Аммо бу вазиятда ёғли соч эгаларига ниҳоятда қийиндир. Чунки улар сочларини ҳатто ҳар куни ювсалар ҳам, улар бир бирига ёпишиб қолаверади. Бу вазиятда биз ёғли сочлар учун маҳсус ниқоблардан фойдаланишни маслаҳат берамиз.
Агар сиз ташқи кўринишингизни яхшилаш учун тинмай меҳнат қилаётган бўлсангизу аммо натижа кўринмаётган бўлса, демак сиз машқларни мунтазам бажармаяпсиз ёки уларнинг давомийлиги камроқ. Масалан қоринни ёки бўксани йўқотишга қаратилган машқлар мунтазам ҳар куни, 15 дақиқадан бажарилиши керак.
Тўкилаётган сочлар учун мевалардан тайёрланган ниқоб яхши ёрдам беради. 3 ош.қ. мева бўтқаси, 1 ош.қ. ёғ, 1 ош.қ. глицерин. Ёғли сочлар учун глицерин ўрнига асал ишлатилади.
<<
<
2
3
4
5
6
7
8
>
>>
Tavsiya qilamiz
Tush.UZ - Tushlar tabiri
Yuklamlar ombori
O'zbekcha Android dasturlar
Kitoblar | Referatlar | Darsliklar
Namoz vaqtlari 2025
Bosh sahifa