Sever.UZ
Gozalik | Гўзалик
Ҳар доим ўзингиз учун гўзаллик бўйича янги рецепт топганингизда унинг қандай тери учун ёзилганлигини диққат билан ўқиб чиқинг. Акс ҳолда тескари таъсирга эга бўлишингиз мумкин. Ёғли тери баттар ёғланиб кетиши, қуруқ тери эса шўралаб кетиши ҳеч гап эмас.
Агар сизга берилган рецепт ўт дамламаси билан боғлиқ бўлса, у ҳолда бундай дамламани сирли ёки чинни идишда тайёрлайсиз.
Ўз қўлингиз ва меҳрингиз билан тайёрлаган турли ниқобларингиздан яхши натижа кутсангиз уларни албатта чинни ёки шиша идишда тайёрланг. Чунки турли металл ва елим идишлр нотўғри реакцияга сабаб бўлиши мумкин.
Соч учун тайёрлаган ниқобингизни ўша заҳотиёқ ҳаммасини ишлатиб юборишга ҳаракат қилинг! Агар ҳар қанча уринсангиз ҳам ундан ортиб қолса, ҳеч иккиланмай уни ташлаб юбораверинг! Чунки сақлаб қўйилган бундай ниқоб фойда ўрнига зарар келтиради.
Ёдда тутинг! Уй шароитида тайёрланган ниқобларни узоқ муддат сақлаш асло мумкин эмас! Энг узоғи билан совутгичда 2 суткагача ушлаб турсангиз бўлади. Шунинг учун ҳар доим ниқоблар озгинадан, бир сафар ишлатишга етгулик қилиб тайёрланади.
Уй шароитида мустақил равишда ниқоблар тайёрлашда ниҳоятда эҳтиёт бўлинг! Агар сиз ўқиган рецепт таркибида сизда аллергия қўзғовчи маҳсулот бор бўлса, асло ундан фойдлана кўрманг!
Кўпчилик аёллар табиий маҳсулотлардан ниқоблар тайёрлаш узоқ вақтни олади, ундан кўра сунъий кимёвий воситалардан фойдаланиш ҳам вақтни тежайди, ҳам натижаси самаралироқ деб ўйлайдилар ва хато қиладилар. Аксинча табиий воситалар сизга ҳам арзонроқ тушади, ҳам терингизга ҳеч қандай салбий таъсир ўтказмайди.
Ҳар бир хонадонда топиладиган мева ва сабзавотлар, дорихонадан харид қилиш ёки табиат бағридан шунчаки узиб олиш мумкин бўлган табиий гиёҳлар ёрдамида сиз турли ниқоблар, суртмалар тайёрлашингиз мумкин. Бугуноқ уларни кўздан кечириб чиқинг!
Гўзал бўлишингиз учун албатта қимматбаҳо кремлар, антиқа шампунлардан фойдаланишингиз шарт эмас. Табиий маҳсулотлар бу борада ўзининг самарадорлигини минг йиллардан бери намойиш этиб келади. Қўл остингизда бор нарсадан фойдаланинг!
Тўртинчи босқич намлантириш ва озиқлантириш бўлиб, бу худди инсон ҳам сув, ҳам таом танаввул қилгани кабидир. Чунки терига намлик ва озуқа керакли миқдорда етиб борсагина, у ўз вазифаларини тўлақонли равишда бажаради, биз истагандек нур сочиб туради.
<<
<
1
2
3
4
5
6
7
>
>>
Tavsiya qilamiz
Tush.UZ - Tushlar tabiri
Yuklamlar ombori
O'zbekcha Android dasturlar
Kitoblar | Referatlar | Darsliklar
Namoz vaqtlari 2025
Bosh sahifa