Sever.UZ
Gozalik | Гўзалик
Бўйин териси чиройли бўлиши учун уни вақти вақти билан бир бўлак муз ёрдамида артиб туринг. Агар сизнинг терингиз таъсирчан бўлса музни юпқароқ сочиққа ўраб олиш мумкин. Совуқдан аллергияси борлар эса бундай гўзаллик воситасидан батамом воз кечишларига тўғри келади.
Агар дўкондан кўз атрофи учун крем харид қилсангиз, албатта, таркибида коллаген(терини тортиши учун), кўк чой (рангини яхшилаши учун),марганец (кўз остидаги кўкаришни кетказиш учун) ва кофеин (тонусни яхшилаш учун) бор кремни харид қилишга ҳаракат қилинг.
Юз учун пилинг: 2 ош.қ. шакар, 1 ош.қ. зайтун мойи, 1 ош.қ. асал. Бу маҳсулотларни аралаштириб, юз териси, лаб ва унинг атрофига, ҳатто баданга суртиш мумкин. Озгина намлик билан ишқаласангиз терингиз бир зумда янгилангандек бўлади.
Юз терисига ниқобдан ташқари пилинг ҳам яхши таъсир қилади. Бу ўлган ҳужайралар қаватини эҳтиётлик билан олиб ташлаш жараёни демакдир. Ундан сўнг терингиз оқариб, майинлашади. Фақат ўзбошимчалик билан ҳамма маҳсулотлардан ҳам пилинг сифатида фойдаланиш мумкин эмас. Бунда албатта мутахассис маслаҳатига қулоқ солиш керак.
Лавлагили ниқоб: хом лавлагини майда қирғичдан ўтказамиз. Ортиқча шарбатини олиб ташлаб, лавлагини озгина сметана билан аралаштирамиз ва юзимизга суртамиз. Қуригач, ювиб ташлаймиз.
Творогли ниқоб: у яхши оқартирувчи ва витаминлар билан тўйинтирувчидир. Бунга: 2 ош.қ. творог, тўғралган петрушка керак бўлади. Икковини яхшилаб эзиб аралаштириб юзингизга 10 дақиқага суртиб қўясиз.
Юз териси учун сабзили ниқоб: Битта ўртача катталикдаги сабзини олиб, қирғичнинг майда хонасидан ёки шарбатсиққичдан чиқарамиз. Сабзи шарбатига оз оздан ун қўшиб, бўтқа ҳолига келтирамиз. Бу ниқобни 20 дақиқага юзимизга суртиб қўямиз. У оқартирувчи, ажинларни тортувчи ниқобдир.
Агар сиз юз парлаш жараёни ниҳоятда кўп вақтингизни олади деб ўйласангиз, у ҳолда компресс усулидан фойдаланишингиз мумкин. Бунда парлаш учун тайёрланган дамламага озгина матони хўллаб олиб, уни юзингизга ёпасиз ва баҳонада 10 дақиқа ётиб дам оласиз.
Ёғли тери соҳибалари парлаш усулидан ҳафтада бир маротаба фойдаланишлари мумкин, бунда жараён 20 дақиқа давом этади. Қуруқ ва ўртача юз териси учун эса бир ойда икки маротаба, 5-7 дақиқадан тавсия этилади.
Юзни парлаш учун махсус ингалятордан фойдаланишимиз мумкин. Агар бунга имкон бўлмаса, оддийгина уй шароитида бирор чуқурроқ чинни идишга қуруқ гиёҳ солиб, устидан қайнаган сув қуямиз ва устини иссиқ чиқиб кетмайдиган қилиб ёпишга ҳаракат қиламиз. 10 дақиқа ўтгач, юзимизни унга тутамиз ва бошимиз устидан сочиқ ташлаб оламиз.
<
1
2
3
4
5
>
>>
Tavsiya qilamiz
Tush.UZ - Tushlar tabiri
Yuklamlar ombori
O'zbekcha Android dasturlar
Kitoblar | Referatlar | Darsliklar
Namoz vaqtlari 2025
Bosh sahifa