Kun Duosi | Кун дуоси

Кун ҳадиси: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳим! Албатта мен Сендан фақирликдан, етишмасликдан, хорликдан паноҳ сўрайман. Сендан зулм қилишимдан ва зулмга қолишимдан паноҳ сўрайман”, дер эдилар”.
Кун ҳадиси: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга ушбу дуони худди Қуръондан бир сурани ўргатгандек ўргатар эдилар: “Аллоҳим! Албатта, мен Сендан жаҳаннам азобидан паноҳ сўрайман. Сендан қабр азобидан паноҳ сўрайман. Сендан Масийҳи Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман. Сендан ҳаёт ва мамот фитнасидан паноҳ сўрайман”.
Ёдда тутинг: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларида “Аллоҳим! Албатта, мен Сендан неъматингнинг завол бўлишидан, офиятингнинг бурилишидан, тўсатдан келадиган офатингдан ва барча ғазабингдан паноҳ тилайман” бор эди”.
Ёдда тутинг: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сўраган калималар билан паноҳ сўранглар: “Аллоҳим! Албатта мен Сендан қўрқоқликдан паноҳ сўрайман. Сендан бахилликдан паноҳ сўрайман. Сендан ўта қариликка қайтарилишимдан паноҳ сўрайман. Сендан дунёнинг фитнасидан ва қабр азобидан паноҳ сўрайман”.
Ёдда тутинг: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Аллоҳим! Сендан ғам босишидан, маҳзунликдан, ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқоликдан, бахилликдан, қарзга ботишдан ва одамларнинг ғолиб келишидан паноҳ сўрайман”, дер эдилар.
Кун ҳадиси: “Абу мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Аллоҳ Шаъбоннинг ярмидаги кечада қараб, жамики махлуқотларини мағфират қилур. Магар мушрик ва хусуматчи бундан мустаснодир”, дедилар.
Ёдда тутинг: “Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Шаъбоннинг ўртасидаги кеча келса, унинг тунини бедор ўтказинглар, кунининг рўзасини тутинглар. Чунки ўшанда Аллоҳ қуёш ботиши пайтида дунё осмонига тушади ва тонг отгунча: “Қани, истиғфор айтувчи борми? Уни мағфират қилурман. Қани ризқ сўровчи борми? Унга ризқ берурман. Қани, мубтало борми? Унга офият берурман. Фалончи қани? Пистончи қани?” дейди”, дедилар.
Ёдда тутинг: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам балонинг шиддатидан, бадбахтлик етишидан, қазонинг ёмонлигидан ва душманларнинг ичи қоралигидан паноҳ сўрар эдилар”.
Кун ҳадиси: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Кимнинг жасади офиятда бўлса, ўз гуруҳида тинч омон бўлса ва ҳузурида егани қути бўлса, гўёки дунёни қўлга киритибди”.
Ёдда тутинг: Тақводор бўлиш учун қоронғи хонага кириб олиб, тасбеҳ ўгириб ўтириш шарт эмас. Тақво бу гуноҳ ишлардан ўзини сақлаш, Аллоҳнинг азобидан сақланиш учун ҳаракат қилишдир. Бунинг учун ёмонликлардан сақланиш, яхши амалларни қилишда бардавом бўлиш лозим.
<< < 7 8 9 10 11 12 13 > >>
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика