Kun Duosi | Кун дуоси

Кун ҳадиси: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Банда Роббига энг яқин бўладиган пайт у саждада турганидир. Бас, дуони кўпайтиринглар. Бас, сизга ижобат бўлиши ҳақдир”, дедилар”.
Кун ҳадиси: “Эй, Аллоҳнинг Расули! Қайси дуо эшитиладиганроқ?” дейилди.”Кечанинг охиридагиси ва фарз намозлардан кейингиси”, дедилар.
Кун ҳадиси: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Робб бандага энг яқин бўлган пайт кечанинг охирининг ичидир. Агар ўша соатда Аллоҳни зикр қиладиганлардан бўлишга қодир бўлсанг, бўл” дедилар”.
Кун ҳадиси: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Роббимиз таборака ва таоло ҳар кеча туннинг охирги учдан бири қолганда дунё осмонига тушади ва: “Ким Менга дуо қиладики, унга ижобат қилсам? Ким Мендан сўрайдики, унга ато қилсам? Ким Менга истиғфор айтадики, уни мағфират қилсам?”дейди, дедилар.
Ёдда тутинг: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бировни эслаб, унга дуо қилсалар, аввал ўзлари (га дуо қилиш)дан бошлар эдилар”.
Кун ҳадиси: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Банда гуноҳ аралаштирмасдан, қариндошлик алоқасини узмасдан туриб дуо қилса, дуоси ижобат қилинаверади”, дедилар.
Кун ҳадиси: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:”Ўзингизни дуоибад қилманг. Авлодларингизни дуоибад қилманг. Ходимларингизни дуоибад қилманг. Молу дунёингизни дуоибад қилманг. Яна Аллоҳдан беришга ноил бўлган соатга тўғри келиб қолиб, сизга ижобат бўлиб қолмасин”, дедилар.
Кун ҳадиси: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳнинг ижобатига аниқ ишонган ҳолингизда дуо қилинг. Ва билингки, албатта, Аллоҳ ғофил ва беҳудачи қалбдан дуони қабул қилмас” , дедилар.
Ёдда тутинг: “Албатта, дуонинг энг тез ижобат бўладигани ғойибнинг ғойибга қиладиган дуосидир”.
Кун ҳадиси: “Набий (САВ): “Сизнинг бирортангиз модомики шошилиб, “Дуо қилдим, ижобат бўлмади”, демасагина унга ижобат қилинади”, дедилар.
<< < 9 10 11 12 13 14 15 > >>
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика