Kun Duosi | Кун дуоси

Ёдда тутинг: “Қуръони Каримда “тақво” сўзи “хавф”, “қўрқиш”, “ибодат”, “маъсиятни тарк қилиш”, “тавҳид ва ихлос” каби маъноларда ишлатилган.
Ёдда тутинг: Луғатда тўғри йўлга бошлаш, бирор нарсага лутф билан йўллаб қўйиш “ҳидоят” деб аталади. “Тақво” сўзи сақланмоқ, эҳтиёт бўлмоқ маъноларини англатади. У “виқоя” сўзидан олинган бўлиб, бир нарсани унга озор ва зарар берадиган нарсадан сақлашни англатади.
Кун ҳадиси: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишига “Шаъбоннинг ўртасида рўза тутдингми?” дедилар. Ҳалиги киши: ”Йўқ” деди. У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ундай бўлса, оғзинг очиқ бўлганда зиммангдаги ўрнига икки кун рўза тут” деганлар.
Кун ҳадиси: “Умму Салама розияллоҳу анҳо: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Шаъбон ва Рамазондан бошқа икки ой кетма-кет рўза тутганларини кўрмадим”, дедилар.
Кун ҳадиси: Оиша озияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Рамазондан бошқа ойнинг рўзасини тўлиқ тутганларини кўрмадим. Шаъбонда тутганчалик кўп рўза тутганларини ҳам кўрмадим. Унинг кўп қисмида эмас, балки ҳаммасида рўза тутар эдилар (десак ҳам бўлаверади)”.
Кун ҳадиси: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зунуннинг балиқ ичида туриб қилган дуоси “Лаа илааҳа илла анта, субҳанака, инний кунту миназ золимийн”дир. Қай бир мусулмон одам бирор нарса ҳақда ўша дуони қилса, албатта, Аллоҳ унга ижобат қилур”, дедилар.
Ёдда тутинг: Бировга ғойибдан яхши дуо қилувчининг ўзига ҳам у биродарига сўраган яхшиликчалик яхшилик етади.
Ёдда тутинг: Орқадан қилинган дуога муваккал фаришта “Омин” деб туради.
Ёдда тутинг: Бировнинг орқасидан ўзи йўқлигида қилинган дуо мақбулдир.
Ёдда тутинг: Мусулмонлар бир-бирларига дуо сўраб туришлари керак.
<< < 8 9 10 11 12 13 14 > >>
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика