Kun Duosi | Кун дуоси

Ёдда тутинг: Рўзанинг фойдаларидан яна бири Шайтонга қаҳр кўрсатишдир.
Ёдда тутинг: Рўзанинг фойдаларидан бири ҳавои нафсни синдиришдир.
Ёдда тутинг: Рўзанинг энг зўр ҳикматларидан бири шуки, у туфайли рўзадор ўз соғлиғини тиклаб олади.
Ёдда тутинг: Рўза тутган кишининг тақводорлиги ошади.
Кун ҳадиси: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мушкули борнинг дуоси: “Аллоҳим! Раҳматингдан умидворман. Мени кўз очиб юмгунча ҳам ўзимга ташлаб қўймагин. Менинг барча ишларимни ўзинг ўнглагин. Сендан ўзга илоҳ йўқдир”, дедилар”.
Ёдда тутинг: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мушкул вақтда: “Лаа илаҳа иллаллоҳул Азиймул Ҳалийм. Лаа илаҳа иллаллоҳу Роббул аршил азийм. Лаа илаҳа иллаллоҳу Роббус самавати ва Роббул арзи ва Роббул аршил карийм”, дер эдилар”.
Кун ҳадиси: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳим! Албатта, мен Сендан инкор қилинган аҳлоқлардан, амаллардан ва ҳавойи нафслардан паноҳ сўрайман”, дер эдилар”.
Кун ҳадиси: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳим! Албатта, мен Сендан песликдан, жинниликдан, моховдан ва ёмон дардлардан паноҳ сўрайман”, дер эдилар”.
Кун ҳадиси: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳим! Албатта, мен Сендан очликдан паноҳ сўрайман. У қандоқ ҳам ёмон ёстиқдош. Сендан хиёнатдан паноҳ сўрайман. У қандоқ ҳам ёмон сирдош”, дер эдилар”.
Кун ҳадиси: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳим! Албатта, мен Сендан ҳаққа хилоф қилишдан, мунофиқ бўлишдан ва ёмон аҳлоқли бўлишдан паноҳ сўрайман”, дер эдилар”.
<< < 6 7 8 9 10 11 12 > >>
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика