Sever.UZ
Kun Duosi | Кун дуоси
Ёдда тутинг: Кимнинг тун ёки кунда, намоздан сўнг ёки бошқа ҳолатларда қиладиган зикр вазифаси бўлиб, уни адо этолмай қолса, унинг қазосини бажо келтиради.
Ёдда тутинг: Охират саодатини ирода қилган банда ўзига истиғфор, таҳлил, такдир, салавот каби зикрларни вазифа қилиб олиб, доимий равишда адо этиб юради.
Ёдда тутинг: Зикрни ҳоли қолиб қилишга ҳаракат қилиш керак. Одамлардан панада, хилватда зикр қилиш кўпчиликнинг ичидаги зикрдан афзалдир.
Ёдда тутинг: Рағбат, хушуъ ва хузуъ ҳамда тадаббур билан зикр қилиш лозим. Яъни фикрни жамлаб, айтилаётган зикрнинг маъносини тушуниб қилиш керак.
Ёдда тутинг: Зикрни қиблага қараб қилиш лозим.
Ёдда тутинг: Ноқулай ҳолатларда зикрни тўхтатиш лозим. Бунга ҳалога киргандаги, жинсий яқинлик қилгандаги, жума хутбаси бўлгандаги каби ҳолатлар киради.
Ёдда тутинг: Қалбда бир қасоват бўлса, уни Аллоҳ таолонинг зикридан бошқа нарса кетказа олмайди.
Ёдда тутинг: Зикр шукрнинг бошидир. Ким Аллоҳни зикр қилмаса, У Зотга шукр қилмаган бўлади.
Ёдда тутинг: Зокир одобларга риоя қилган ҳолда адо этилган зикрнинг қабул ва ижобат бўлишидан умид қилади.
Ёдда тутинг: Қуръони Каримдан кейинги энг афзал зикр тўрт калима: “Субҳаналлоҳи вал ҳамду лиллаҳи ва лаа илаҳа илаллоҳу, валлоҳу акбар”дир
<<
<
12
13
14
15
16
17
18
>
>>
Tavsiya qilamiz
Tush.UZ - Tushlar tabiri
Yuklamlar ombori
O'zbekcha Android dasturlar
Kitoblar | Referatlar | Darsliklar
Namoz vaqtlari 2025
Bosh sahifa