Sever.UZ
Kun Duosi | Кун дуоси
Ёдда тутинг: Нафл зикрларнинг афзали Қуръони Карим қироатидир. У ўзида барча зикрларни жамлагандир.
Ёдда тутинг: Зикр қалбнинг шифоси ва давосидир.
Ёдда тутинг: Банда кенгчилик вақтида Аллоҳни зикр қилса, Аллоҳ уни торчилик вақтида зикр қилади.
Ёдда тутинг: Зикрни бардавом қилиш нафл амаллар ўрнига ўтади.
Ёдда тутинг: Зикр банданинг Робби томонидан тасдиқ қилинишига сабаб бўлади.
Ёдда тутинг: Зикр юзга бу дунёда гўзаллик ва охиратда нур ато қилади.
Ёдда тутинг: Йўлда, уйда, ҳазарда ва сафарда зикрни бардавом қилиш банданинг қиёмат кунидаги гувоҳлари кўпайишига сабаб бўлади.
Ёдда тутинг: Амаллар ичида зикрнинг ўзига хос лаззати бор. Шунинг учун ҳам зикр мажлислари жаннат боғлари деб номланади.
Ёдда тутинг: Аллоҳ таолони кўп зикр қилувчи банда мунофиқликдан омон бўлади.
Ёдда тутинг: Тоғу тошлар Аллоҳ таолони зикр қилувчилар билан фахрланадилар.
<<
<
13
14
15
16
17
18
19
>
>>
Tavsiya qilamiz
Tush.UZ - Tushlar tabiri
Yuklamlar ombori
O'zbekcha Android dasturlar
Kitoblar | Referatlar | Darsliklar
Namoz vaqtlari 2025
Bosh sahifa