Kun Duosi | Кун дуоси

Ёдда тутинг: Зокир ўзи зикр қилган Зотга яқин бўлади. Бу яқинлик муҳаббат, нусрат, тавфиқ ва дўстлик ила бўлади.
Ёдда тутинг: Зикр дарахти маърифат меваларини беради.
Ёдда тутинг: Зикр қалбни ғафлат уйқусидан ва мудроғидан уйғотади.
Ёдда тутинг: Зикр зокир учун бу дунёда ва қабрда нурдир.
Ёдда тутинг: Робб таборака ва таолони давомли равишда зикр қилиш банданинг икки дунёдаги бадбахтлигига сабаб бўладиган унутилишидан эмин қилади.
Ёдда тутинг: Зикр учун ваъда қилинган ато ва фазлллар бошқа амалларга ваъда қилинмаган.
Ёдда тутинг: Зикр жаннатнинг экинидир.
Ёдда тутинг: Зикр энг осон, афзал ва улуғ ибодатдир.
Ёдда тутинг: Зикр туфайли Аллоҳ зокирга бошқа сўровчиларга берадиган атоларидан кўра афзал атони беради.
Ёдда тутинг: Зикр бандани қиёмат кунининг ҳасратидан эмин қилади.
<< < 15 16 17 18 19 20 21 > >>
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика