Kun Duosi | Кун дуоси

Ёдда тутинг: Зикр зокирни ҳам, унинг ҳамсуҳбатини ҳам саодатманд қилади.
Ёдда тутинг: Зикр мажлислари фаришталар мажлисларидир.
Ёдда тутинг: Зикр туфайли сакийнат ва раҳмат нозил бўлади.
Ёдда тутинг: Зикр бандани Аллоҳ таолонинг азобидан қутқаради.
Ёдда тутинг: Зикр банда билан Робби орасидаги жудоликни кетказади.
Ёдда тутинг: Зикр хатоларни ювади.
Ёдда тутинг: Зикр қалбнинг зангини кетказиб, уни жилолайди.
Ёдда тутинг: Зикр зокирга Аллоҳ таолога қайтишни ўргатади.
Ёдда тутинг: Зикр зокирга ўзини кузатиб боришни ўргатади. Бу билан у эҳсон эшигидан киради ва Аллоҳга у зотни кўриб тургандек ибодат қилади.
Ёдда тутинг: Зикр Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилдиради. Банда қанча кўп зикр қилса, Аллоҳ таолога шунча яқин бўлади.
<< < 16 17 18 19 20 21 22 > >>
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика