Sever.UZ
Kun Duosi | Кун дуоси
Кун дуоси: “Ким тонг отганда ва кеч кирганда етти марта “Ҳасбияллоҳу, лаа илаҳа илла ҳува, алайҳи таваккалту ва ҳува роббул аршил азийм”ни айтса, Аллоҳ унга ғам етказадиган нарсадан кифоя бўлур, унда содиқ бўлса ҳам, козиб(ёлғончи) бўлса ҳам”.
Кун ҳадиси: Муслим ибн ал Ҳорис ат Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга махфий равишда: “Шом намозини ўқиб бўлганингдан кейин етти марта “Аллоҳумма! Ажирнии минан наар” деб айтгин. Агар сен ўшани айтсангу, шу кечада ўлсанг, сенга ундан сақланиш ёзилади. Бомдодни ўқиб бўлганингда ҳам ўшани айтгин. Агар шу кунда ўлсанг, сенга ундан сақланиш ёзилади”, дедилар.
Кун ҳадиси: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким субҳ кирганда “Аллоҳумма! Маа асбаҳа бии мин неъматин фа минка ваҳдака лаа шарийка лака. Фалакал ҳамду ва лака шукр”, деса батҳқиқ ўша куннинг шукрини адо қилибди. Ким худди ўшани кеч кирганда айтса, батаҳқиқ, ўша кечанинг шукрини адо қилибди”, дедилар”.
Кун ҳадиси: “Ким ҳар куни “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни икки юз марта қироат қилса, эллик йиллик гуноҳлари ўчирилади, (агар қарзи бўлмаса)”, дейилган.
Кун ҳадиси: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни охиригача ўн марта ўқиса, Аллоҳ унга жаннатдан бир қаср қуради”.
Кун ҳадиси: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким тонг отганда ва кеч кирганда: “Розийнаа биллаҳи Роббан ва бил Ислами динан ва би Муҳаммади росулан”, деса, албатта, Аллоҳ учун уни рози қилиш ҳақ бўлур”, дедилар.
Кун дуоси: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отганда “Аллоҳумма! Бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳя ва бика намуту ва илайкан нушур”, дер эдилар. Кеч кирганда “Аллоҳумма! Бика амсайнаа ва бика наҳъя ва бика намуту ва илайкан нушур”, дер эдилар”.
Кун ҳадиси: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким тонг отганда ва кеч кирганда юз марта “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”ни айтса, қиёмат куни бирор киши у келтирган нарсани келтира олмайди. У айтган нарсани айтган ёки ундан зиёда қилган киши мустасно”, дедилар”.
Ёдда сақланг: Аллоҳни поклаб ёд этиш араб тилида “тасбеҳ” дейилади. Тасбеҳ энг аввало дилда бўлиб, сўнгра тилга кўчади. “Субҳаналлоҳ” деб такрорлаш тасбеҳ айтиш ҳисобланади. Тилда айтиш дилдаги тасбеҳнинг тасдиғи бўлади. Ўз навбатида тилда айтилган тасбеҳ амалга кўчиши керак.
Ёдда тутинг: Намоздан сўнг 33 марта тасбеҳ, 33 марта ҳамд, 33 марта такбир айтиб, ундан сўнг “Лаа илааҳа илаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, юҳйи ва юмийту ва ҳува аъла кулли шай'ин қодийр”ни айтса ва “Оятал курсий”ни ўқиса бу сўфийлар хатми деб номланади. Бу нур устига нур дейилади.
<<
<
18
19
20
21
22
23
24
>
>>
Tavsiya qilamiz
Tush.UZ - Tushlar tabiri
Yuklamlar ombori
O'zbekcha Android dasturlar
Kitoblar | Referatlar | Darsliklar
Namoz vaqtlari 2025
Bosh sahifa