Sever.UZ
Kun Duosi | Кун дуоси
Кун дуоси: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Киши уйига кирганда “Аллоҳумма! Инии асъалука хойрал мавлижи ва хойрал махражи. Бисмиллаҳи валажна ва бисмиллаҳи хоражна ва алаллоҳи, роббина таваккална” десин, сўнгра аҳлига салом берсин”, дедилар.
Кун дуоси: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Киши уйидан чиқаётганда “Бисмиллаҳи, таваккалту алаллоҳи, лаа ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳи" деса, ўша пайтда унга “Ҳидоят қилиндинг, кифоя қилиндинг ва сақландинг”, дейилади. Шайтон ундан четланади. Унга бошқа бир шайтон: “Ҳидоят қилинган, кифоя қилинган ва сақланган одамни қандай (тойдира оласан)?!” дейди”, дедилар”.
Кун дуоси: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларидан чиқадиган бўлсалар, “Бисмиллаҳи, таваккалту ъалаллоҳи, Аллоҳумма! Иннаа наъузу бика мин ан назилла ав надилла ав назлима ав нузлама ав нажҳала ав южҳала алайна”, дер эдилар”. Маъноси: “Бисмиллаҳ, Аллоҳга таваккул қилдим. Аллоҳим! Албатта, биз Сендан тойилишдан, залолатга кетишдан, зулм қилишимиздан ва зулмга қолишимиздан, жоҳил бўлишимиздан ва бизга нисбатан жоҳиллик қилинишидан паноҳ тилаймиз!”.
Кун ҳадиси: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Хўрозни сўкманглар. Чунки у намозга уйғотади”, дедилар.
Кун ҳадиси: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон хўроз қичқирганини эшитсангиз, Аллоҳдан у Зотнинг фазлини сўранг. Чунки у (хўроз)лар малакни кўрган бўлади. Қачон эшак ҳанграганини эшитсангиз, Аллоҳдан шайтоннинг шарри (ёмонлиги)дан паноҳ сўранг. Чунки у (эшак)лар шайтонни кўрган бўлади”, дедилар”.
Кун дуоси: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир мажлисда ўтириб, унинг гапи кўпайиб кетса ва мажлисдан туришдан олдин “Субҳанaкаллоҳумма! Ва биҳамдика, ашҳаду аллаа илаҳа илла анта, астағфирука ва атубу илайка”, деса, унинг ўша мажлисдаги нарса(гуноҳ)лари кечирилади”, дедилар”.
Кун ҳадиси: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир манзилга тушгандан кейин “Аъузу бикалиматиллаҳит тааммати мин шарри маа холақа” деса, унга ўша манзилдан жўнаб кетгунича бирор нарса зарар қилмайди”, дедилар”.
Ёдда тутинг: Рўзадорнинг заифлашишига олиб борадиган қон олдириш каби ишлар макруҳдир.
Ёдда тутинг: Рўза киши қасд ҳолида тупукни оғизда тўплаб ютиши макруҳдир.
Ёдда тутинг: Рўза ҳолда сақич чайнаш макруҳдир. Чунки буни кўрган одамлар оғзи очиқ деб ўйлайдилар. Рўза ҳолида қучоқлашиш, ўпиш, ушлаш ва шаҳват қўзғайдиган ишлар макруҳдир.
<<
<
3
4
5
6
7
8
9
>
>>
Tavsiya qilamiz
Tush.UZ - Tushlar tabiri
Yuklamlar ombori
O'zbekcha Android dasturlar
Kitoblar | Referatlar | Darsliklar
Namoz vaqtlari 2025
Bosh sahifa