Ўттиз йил аввалги гап (ҳажвия) [Gulchehra Jamilova] |
Болта агрономнинг хўп ажойиб боғи бор. Xўжаликка келган меҳмон борки, шу боғда тунаб кетади. Бир куни раис бобо битта хорижликни агрономикага бошлаб келди. — Меҳмонни зериктирмайсиз-да, Болтавой, — деб тайинлади. — Э, ёнида тилмочи йўқ-ку, қандоқ тил топишаман? — Бемалол сўзлашаверинг. Ўзбекчани биларкан, — деди раис. Дастурхон устида суҳбат қуюқ бўлди. Бир вақт агрономнинг аёли сопол лаганда хушбўй палов келтирди. Меҳмонга кўзи тушгач, одоб билан «Хуш келибсиз!» деди. У кетгач, меҳмон ҳавасланиб сўради: — Сизларда уйланиш масалалари қандай? — Биздами... Биз аёлларни қалин пулига сотиб оламиз, — деди агроном, сўнг уйи томонга ишора қилди: — Мана шу янгангизни икки минг сўмга олганман! Болта агрономнинг таътилга келган талаба ўғли чой опкираётиб отасининг гапини эшитиб қолди. Отасига ер остидан норози боқди. Сўнг меҳмонга жилмайиб деди: — Узр. Отам ўттиз йил олдинги гапни айтаётибди. Ҳозир бундай эмас. Ўғли нима демоқчи бўлганини агроном ўзича тушунди. Гап оҳангини бироз ўзгартириб, «хато»сини тузатган бўлди: — Ҳа, аёлларимиз ҳозир жуда қиммат туради. Ўзлариям унча-мунча пулни назарларига илишмайди-да! |
№ | Eng ko'p o'qilganlar |
---|---|
1 | Gʻazallar, ruboylar [Zahiriddin Muhammad Bobur] 62920 |
2 | Yulduzlar mangu yonadi (qissa) [Togʻay Murod] 60968 |
3 | Gʻazallar [Nodira] 40731 |
4 | Guliston [Sa’diy] 37317 |
5 | Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 25099 |
6 | Hikmatga toʻla olam (gʻazal, ruboiy... [Sa’diy Sheroziy] 24044 |
7 | Мусульманские имена (част... [Ibn Mirzakarim al-Karnaki] 23658 |
8 | Yulduzli tunlar (I- qism) [Pirimqul Qodirov] 20213 |
9 | Vatanni suymak [Abdulla Avloniy] 19093 |
10 | Mehrobdan chayon (I- qism) [Abdulla Qodiriy] 14953 |