Нима билан урди (ҳажвия) [Habib Siddiq] |
Ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида вилоят партия қўмиталари иккига: саноат ва қишлоқ хўжалик партия қўмиталарига, бўлинган эди. Вилоятнинг нуфузли идорасига бошини дурра билан боғлаб олган аёл келибди. Эшикбонлар ундан келишининг мақсадини сўрашипти. — Обкўмга арзим бор, — депти аёл. — Қайси обкўмга? — Обкўмга-да! — Ҳозир иккита обкўм бор: қишлоқ хўжалик обкўми, саноат обкўми. Арзингиз қайси бирига? Аёл жавоб беролмай ҳайрон бўлибди. — Нима масалада келгансиз? — Эрим урди. Шундан шикоят қилиб келдим. Қайси обкўмларингга киришим керак. Энди эшикбонлар ҳам ўйланиб қолишибди. — Эрингиз нима билан урди?- сўрабди улардан бири. — Шоли ўргани кетиб ярим кечаси ширакайф бўлиб келувди, «ўша ёқда тунаб қолавермабсиз-да» десам, «Э-е», дедию ўроқни ирғитиб юборди. Шунда... — Демак, ўроқ билан экан-да, — дебди эшикбон танга топган калдай илжайиб. — У ҳолда қишлоқ хўжалик обкўмига кираркансиз, опа... Мабодо, болға билан урганда саноат обкўмига кирардингиз. |
№ | Eng ko'p o'qilganlar |
---|---|
1 | Gʻazallar, ruboylar [Zahiriddin Muhammad Bobur] 62921 |
2 | Yulduzlar mangu yonadi (qissa) [Togʻay Murod] 60986 |
3 | Gʻazallar [Nodira] 40731 |
4 | Guliston [Sa’diy] 37325 |
5 | Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 25118 |
6 | Hikmatga toʻla olam (gʻazal, ruboiy... [Sa’diy Sheroziy] 24048 |
7 | Мусульманские имена (част... [Ibn Mirzakarim al-Karnaki] 23659 |
8 | Yulduzli tunlar (I- qism) [Pirimqul Qodirov] 20218 |
9 | Vatanni suymak [Abdulla Avloniy] 19095 |
10 | Mehrobdan chayon (I- qism) [Abdulla Qodiriy] 14956 |