Қайтган дуо (ҳажвия) [Habib Siddiq] |
Баҳодиржон деган ҳазилкаш улфатимиз бор. «Эшон ака» деб ҳазиллашиб юрамиз. Бир гал пахта йиғим-теримига чиқишганда бригада бошлиғи депти: — Мана шу тракторчимиз жа-а яхши йигит-у, келин билан оралари чатоқ бўлиб қолиб, сал хафа бўлиб юрипти-да. Эшон ака, бир дуо қилинг, зора келиннинг кўнгли илиб... — Қуруқдан-қуруқ қандай бўларкан?.. — Э-е, Эшон ака, эртага эрийди-да! Баҳодиржон узундан узоқ дуо қилибди. Тракторчи хурсанд бўлиб кетибди-ю, эртасига қовоқ-тумшуғи осилиб қайтиб келибди. — Э-е, дуойингиз ўтмас экан... — Сиз мендан хафа бўлманг, — дебди Баҳодиржон қувлик билан, — ўзим ҳам кечаси билан ухлолмай чиқдим. — Нега?.. — Йигирма йил аввал оламдан ўтган отам тушимга кириб, «Шу ёшга кириб ҳам ақлинг кирмадими, нега айтганимни қилмайсан. Мана, қилган дуойинг эгасига бориб қайтиб келди», дедилар. — Ростдан-а? — Ҳа-да!.. «Қайси гапингизни бажармадим, дада», десам: — Болам, насияга дуо қилмагин, дегандим-ку, — дейдилар-а. |
№ | Eng ko'p o'qilganlar |
---|---|
1 | Gʻazallar, ruboylar [Zahiriddin Muhammad Bobur] 62921 |
2 | Yulduzlar mangu yonadi (qissa) [Togʻay Murod] 60986 |
3 | Gʻazallar [Nodira] 40731 |
4 | Guliston [Sa’diy] 37325 |
5 | Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 25118 |
6 | Hikmatga toʻla olam (gʻazal, ruboiy... [Sa’diy Sheroziy] 24048 |
7 | Мусульманские имена (част... [Ibn Mirzakarim al-Karnaki] 23659 |
8 | Yulduzli tunlar (I- qism) [Pirimqul Qodirov] 20218 |
9 | Vatanni suymak [Abdulla Avloniy] 19095 |
10 | Mehrobdan chayon (I- qism) [Abdulla Qodiriy] 14956 |