Туғишганлик севгиси (ҳ... [Munavvarqori Abdurashidxonov]

Туғишганлик севгиси (ҳ... [Munavvarqori Abdurashidxonov]
Туғишганлик севгиси (ҳ... [Munavvarqori Abdurashidxonov]
Тоғ яқинида кичик бир қишлоқ бор эди. Шу қишлоқнинг бузуқ бир биносида ўн уч ёшлик Ойхон отлик бир қиз турар эди.
Ойхоннинг ота-онаси очарчилик йилида — бундан тўрт йил бурун ўлган эдилар. Бояқиш Ойхон беш ёшлик Турдибой деган укаси билан қўш етим бўлган эди. Турдибойни онаси каби боқар эди.
Қиш чоғи келмиш, беш ҳафтадан бери қор бутун ер юзини қопламиш ва теварак оппоқ қор билан чулғанмиш эди. Ойхон онасидан бир неча мартаба: «Қиш кунларда бўрилар оч қолсалар, қишлоққа келадилар-да, томоқ излайдилар», деб эшитган эди. Фақат бу ҳам томоқ топмоқ учун ташқарига чиқмоққа мажбур эди.
Бир кун эрталаб Ойхон нон олмоқ учун бозорга борди. Нон олиб, уйига яқинлашган чоғда қўрқинчли товушлар, укасининг бақирган-чақирган овози эшитилди.
Ойхон чопиб уйга кирди. Укасига югурмоқда бўлган бўрини кўрди. Бор кучи билан бориб, укасини қучоқлаб олиб, оғзи очиқ турган сандиққа солди, чап қўли билан сандиқни босиб турди.
Ойхон укасини қутқармоқдан бошқа бир нарса тушунмас, орқасидан кулиб, севиниб келаётган бешта бўрини кўрмас эди.
Бўрилар бирдан уй ичига кирдилар-да, Ойхонга югура бошладилар. Ойхон бор кучи билан ҳайдамоқ истар эди, лекин бўрилар ҳар томондан ириллаб, югурушиб, тишлаб тортишар эдилар.
Ойхон танидан оққан қон билан секин-секин кучдан кетиб, йиқила бошлаганин англар-англамас сандиқдан узоқлашди, эшик олдигача борди.
Ортиқ бўрилар хурсанд эдилар. Бу ғайратли қиз эшик олдида кучдан қолиб йиқилди. Оч бўрилар бояқиш қизни еб битирдилар.

Бир неча соатдан сўнг уйига келган қишлоқликлар кўрдиларки, Турдибой сандиқнинг ичида пиш-пиш ухлаб ётибдир. Бечора Ойхон ўз жонини севикли укасининг ўрнига қурбон қилмишдир.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика