Ер юзи [Munavvarqori Abdurashidxonov]

Ер юзи [Munavvarqori Abdurashidxonov]
Ер юзи [Munavvarqori Abdurashidxonov]
Макотиби ибтидоиянинг 3—4-синф шогирдлари учун мўътабар китоблардан интихоб этилиб, Туркистон шеваи туркиясинда тартиб ва таҳрир ўлинмиш жуғрофия рисоласи
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Муқаддима
Жаноби Ҳақ таъолий ҳазратлари бизни ердан яратмишдур. Чунки бизим туғулодурғон, ўсадурғон, тириклик қиладурғон ҳам ўлғондин сўнгра кўмиладурғон ўрнимиз шул ердур. Бас, ер бизим онамиз ва умрлик ватанимиздур. Бир кишиға ўз уйи ва маҳалласининг аҳволини билиб турмак қандай лозим бўлса, умрлик ватан аслиси бўлғон ернинг аҳволини билмак ондан ортуғроқлозимдур. Лекин бир кишининг умри ҳар қанча узун бўлса ҳам, ер юзини тамом айланиб, кўруб билолмас. Ер юзидағи инсонларни, ҳайвонларни, ҳукуматларни, шаҳарларни, тоғларни, чўлларни, денгизларни, наҳрларни ва шуларға ўхшаш керакли нарсаларнинг барчасини кўриб, билмак бир киши учун мумкин эмасдур.
Аммо жўғрофия илмини ўқуғон кишилар бу нарсаларнинг ҳар бирини осонлик ила билурлар, шул сабабли ҳозирда болаларға жўғрофия киритмак, ибтидоийдан бошлаб ўрта ва олий мактабларғача дарс жадвалиға жўғрофия киритмак, бутун дунёдағи маданий миллатлар тарафидан қабул ўлинмишдир.

Ернинг суврат ва ҳаракати
Ер тарбуз ёки апелсинға ўхшаш юмалоқдир. Ер ҳеч нарсанинг[1] устида турмас, балки Аллоҳи таъолийнинг қудрати ила отилған тўп замбаракиға ўхшаш ҳаво орасида юруб туродир. Ернинг икки хил ҳаракати бор: бири — юмаланиш, иккинчиси — айланиш. Юмалағанда[2] аробанинг ғилдирағиға ўхшаб ўз ўқининг атрофида юмаланур. Ва бу ҳаракатни ҳар бир 24 соатда бир маротаба тамом қилур. Бундан бир кеча-кундуз ҳосил бўлур. Шул сабабли бу ҳаракатни ҳаракати юмия (кунлик ҳаракат) ва ҳаракати меҳвария (ўқ атрофида ҳаракат) дерлар.
Айланғонда эса қуёшнинг атрофида айланур. Бу ҳаракатини 365 кун ва олти соатда тамом қилур. Бундан йил ҳосил бўлур. Шул сабабли бу ҳаракатни ҳаракати санавия (йиллик ҳаракат) ва ҳаракати даврия (айланма ҳаракат) дерлар.

Асбоб ва атрофларнинг исмлари
Ернинг шакл ва сувратини тамоман чизуб кўрсатғон нарсани курраи мусаннаъ (глобус) дейилур. Юмалоқ қилунмасдан, қоғоз устиға чизилғон бўлса, курраи мастаҳа дейилур.
Ерни икки паллага бўлиб кўрсатғон, қоғазларни нисфи курра (полушария) дейилур.
Ерни қитъа ва мамлакатларға бўлуб, ҳар бирини бўлак-бўлак кўрсатған қоғазларни харита (карта) дейилур. Бир неча хариталарни йиғуб дафтар қилинғон бўлса атлас дейилур. Ернинг кун ботғанға ўхшаб кўрунғон тарафини Ғарб, кун чиққанға ўхшаб кўрунғон тарафини Шарқ дейилур. Ғарбга қараб турғон кишининг ўнг ёғини Шимол, сўл ёғини Жануб дейилур. Ғарб ила Шимол орасини Ғарби шимол, Ғарб ила Жануб орасини Ғарби жануб, Шарқ ила Шимол орасини Шарқи шимол, Шарқ ила Жануб орасини Шарқи жануб дейилур. Хариталарнинг уст ёғи Шимол, ост ёғи Жануб, ўнг ёғи Шарқ, сўл ёғи Ғарб эътибор қилинмишдур.

Ер юзи[3]
Ер юзи сув ила қуруғлиқдан иборатдур. Ер юзининг тўртдан бир бўлаги қуруғлиқ ва уч бўлаги сув ила қопланмишдур. Қуруғлуқ беш парчаға бўлинур: Оврупо, Осиё, Африқо, Амриқо, Австралиё.
Буларнинг ҳар бирини қитъа дейилур. Булардан Оврупо, Осиё, Африқо қитъаларини барри аъқиқ (ески дунё) дейилур, Амриқо ва эски Австралиё қитъаларини барри жадида (янги дунё) дейилур.
Барча ёғи сув ила ўралғон қуруғлиқни ата (жазира) дейилур. Уч ёғи сув ила ўралуб, ёлғиз бир ёғи қуруғлуқға туташғон жойларни ярим ата (шаба жазира) дейилур.
Ярим атанинг қуруғлуқға туташғон тор жойини барзаҳ дейилур. Учи ингичка бўлуб, сувға узойиб чиқған жойларни бурун дейилур. Юқори кўтарулғон жойларни баланд бўлса тоғ, паст бўлса тепа дейилур. Устидан доимо тутун, олов чиқиб турадурғон тоғларни ёнар тоғ (вулқон) дейилур. Сувсиз, текис жойларни чўл, экин ўсадурғон сувлуқ жойларни дола (ува) дейилур. Тоғ ва тепалар устидағи мол ўтлайдурғон текис жойларни яйлов (қир) дейилур. Икки тоғ орасидағи тор йўлларни дарбанд (дара) дейилур. Денгиз, кўл ва наҳрларнинг бўйларини соҳил дейилур.

Сувлар
Ер юзини тўртдан уч бўлагини қоплағон сувлар аввало тўрт қисмга бўлинур: денгиз, кўл, наҳр, ўқёнус. Ўқёнус деб бутун қуруғлиқни ўраб олган шўр сувларни айтилур. Ўқёнус сувлари бешга бўлинур: Баҳри муҳити кабир, Баҳри муҳити атлас, Баҳри муҳити ҳинд, Баҳри муҳити шимолий, Баҳри муҳити жанубий. Баҳри муҳити шимолий ила Баҳри муҳити жанубий доимо муз ила қопланиб турғони учун Баҳри мунжамид, яъни Муз денгизи деб аталур.
Денгиз деб қуруғлиқнинг орасиға ёриб кирғон шўр сувларни айтилур. Кўл деб барча ёғи қуруғлиқ ила ўралғон сувларни айтилур. Наҳр деб тоғлардаги булоқлардан, қор ва ёмғурлардан пайдо бўлуб, бир-бириға қўшилуб, зўрай-ған сувларни айтилур. Наҳрлар кўлларға ва денгизларға бориб қуюлодурлар. Наҳрларнинг чиқодурғон ерларин манбаъ, бориб қуядурғон ерларин мансуб дейилур. Икки денгизнинг бир-бириға қўшиладурғон тор жойларини бўғоз дейилур. Инсон кучила қозилғон бўғозларни қанол дейилур. Қуруғлиқ орасиға суқулиб кирғон сувларни кўрфаз дейилур. Парахўдлар кириб турадурғон кўрфазларни лиман дейилур.

Оврупо қитъаси
Оврупо қитъаси Осиёнинг ғарб тарафида, Африқонинг шимол тарафида воқеъ улуғ бир ярим атадур. Бу қитъанинг шимол тарафи бутун Баҳри мунжамид, шимоли шарқ тарафи Ўрол тоғлари, Урол наҳри, Баҳри Ҳазар (Каспий денгизи) жануб тарафи Қофқоз тоғлари, Баҳри сиёҳ (Қора денгиз), Истанбул бўғози, Мармара денгизи, Дарданел (Чаноқ қалъа) бўғози, Баҳри сафид (Оқ денгиз), Сипта (Жабали ториқ) бўғози, ғарб тарафи бутун Баҳри муҳити атлас ила ўралмишдир.
Оврупо қитъаси бошқа қитъаларнинг кичиги бўлса ҳам, ўзининг ободлилиги ва халқининг маориф, ҳунар, саноат, тижорат, зироат ва сиёсатдағи тараққийсиға қарағанда, энг биринчиси ва ҳокимидир. Кенглиги 180 минг мураббаъ мил бўлиб, тўрт юз (400) милёнға яқин аҳолиси вордур. Аҳолисининг барчаси оқ жинсдан бўлуб, 25 милёнчаси мусулмон, қолғонлари христиан ва бир оз яҳудийдур.
Ер юзидағи энг зўр ҳукуматлар, мадраса ва дорилфунунлар, фабрик ва завудлар, темир йўл ва парахўдлар, шаҳар ва мамлакатлар жумласи бу қитъададур. Оврупонинг ҳавоси яхши бўлуб, ерида ҳар хил мева ва экинлар етишодур. Ер остидан олтун, кумуш, темир, кўмир каби ҳар хил фойдалик конлар чиқодур. Атрофи кирған-чиқған бўлиб, ата ва ярим аталари, кўрфаз ва лиманлари, денгиз ва бўғозлари, кўл ва наҳрлари кўпдир. Оврупода катта-кичик 21 мамлакат вордур. Ҳукуматларнинг беши шимолий Оврупода, олтиси ўрта Оврупода ва ўни жанубий Овруподадурлар. Шимолдағи ҳукуматлардан биринчиси ҳам каттаси Русия императўрлиғидур.

Русия императўрлиғи
Русия мамлакати ерининг кенглиғи жиҳатидан ер юзидағи мамлакатларнинг (Англатардан сўнгра) энг улуғидир. Оврупонинг ярмидан кўпроғи, Осиёнинг учдан бири Русия мулкидир. Бунға қарағанда Русия ҳукумати бутун ер юзининг (тақрибан) олтидан бир бўлагида ҳокимдур.
Русиянинг Овруподағи ерини Оврупойи Русий дейилур. Осиёдағи ерини Осиёи Русий дейилур. Оврупойи Русийнинг шимол тарафи Баҳри мунжамид, шимоли шарқ тарафи Ўрол тоғлари, Ўрол наҳри ва Баҳри Ҳазар, жануб тарафи Қофқоз тоғлари, Қора денгиз, Туна шаҳри, Румония ҳукумати, ғарб тарафи Австриё ҳукумати, Гермония (Олмониё) ҳукумати, Болтиқ денгизи, Исвеч, Нурвеж ҳукуматидур. Кенглиғи (100000) юз минг мураббаъ милдур. Аҳолиси юз ўн милёнча бўлуб, тўқсон (90) милёни руслар, қолғонлари мусулмон, поляк, яҳудий, армани каби турли миллатлардан иборатдур.

Денгиз, кўрфаз, кўл ва наҳрлари
Оврупойи Русийнинг шимол тарафида Баҳри мунжамиди шимолий ва бундан пайдо бўлғон Абиз денгизи ҳам Печуро ва шимолий Руйна наҳрлари вор. Печуро Баҳри мунжамиди шимолийға, шимолий Руйна Абиз[4] денгизиға қуйилур.
Ғарб тарафида Болтиқденгизи ва бундан чиқғон Бутани, Финланда ва Риға кўрфазлари ҳам Нева ва ғарбий Руйна наҳрлари вор. Нева наҳри Финланда кўрфазина, ғарбий Руйна Риға кўрфазина қуйиладур. Жануб тарафинда Қора денгиз ва бундан пайдо бўлғон Азоқ денгизи ҳам Дўн, Днепр ва Днестр наҳрлари вор. Дўн наҳри Азоқ денгизина, Днепр ва Днестр наҳрлари Қора денгизга қуйилодур. Шарқ тарафинда Баҳри ҳазар ва бунға қуйиладурғон Волға ҳам Ўрол наҳрлари вор.

Идора ва шаҳарлари
Русия ҳукумати ерининг кенглиги, аҳолисининг кўплиғи ва қувваи аскариясиға қарағанда Оврупо ҳукуматлари орасинда биринчи даражада ҳисоб қилинса ҳам, мамлакатининг ободлиғи ва аҳолисининг илм-маърифат, ҳунар ва саноатдаги тараққийсиға 3-нчи даражада санолур.
Мамлакат низомларини қарамак учун Государственний дума (Мажлиси мабъусон) ва Государственний совет (Мажлиси аъён) исмли маҳкамалари вор. Бунга қарағанда идораси машрутадур.
Русия ҳукумат тили русча, ҳукумат мазҳаби проваславнийдур. Шундай бўлса ҳам ислом, яҳудий, маъжусий, қатўлик, лутеран мазҳаблари ила амал қилғувчилар, туркча, форсча, полакча, арманича каби ҳар хил тиллар ила сўйлашадурғон кишилар кўпдур. Баҳри мунжамиди шимолийдағи «Зомбили жадид», Қўлқуеф ва Вайғач аталари ҳам Русияға тобеъдур.
Русия императўрлиғининг пойтахти Петроғрад шаҳридур. Бу шаҳарни 1703 йилда Пётр Великий Финланда кўрфазиға яқин ерида Нева шаҳрининг бўйиға бино қилмишдур. Шул сабабли тижорат ва аскарий жиҳатдан Русиянинг биринчи шаҳридур. Бир ярим милён аҳолиси вордур. Русиянинг эски пойтахти Масков шаҳридур. Бу шаҳарнинг аҳолиси бир милён олти юз минг бўлуб, тижорат ва саноат жиҳатинча Петроғраддан қолишмайдур. Булардан сўнгра Варшава, Киеф, Харкуф шаҳарлари, Қора денгиз бўйнида Адеса ҳам Севастопўл шаҳарлари, Дўн наҳри бўйинда Ростўф шаҳри ва Вўлға наҳри бўйинда Астрахан, Саратов, Самара, Симбир, Қозон, Екатиринбурғ, Кострўма ва Ярослав шаҳарлари, Ўрол наҳри бўйинда Ўренбурғ шаҳ-ри, шимолий Руйно бўйинда Архангелски ҳам Волуғда шаҳарлари машҳурдир.

Финланда
Оврупойи Русийнинг шимолий қисмида, Болтиқ денгизи соҳилида мухторият[5] (автономия) бир вилоятдир. Ҳозирча бу мамлакатнинг ўзига махсус темир йўллари, парахўд ва дорилфунунлари, телеғром ва телефунлари, ўз исмиға ясағон чақа тангалари ва мамлакатни идора қиладурғон мажлиси мабъусонлари (сеймолари) вордур. Бутун мамлакатнинг кулли идоралари ўз қўл ва ихтиёрлариндадур. Марказ идораси Ғелсинфорғс шаҳри бўлиб, Виборғ, Обо шаҳарлари машҳур шаҳарлардур. Аҳолиси фин ва шведлар бўлуб, барчаси 2 милёндур. Маориф ва маданият жиҳатидан руслардан қолишмайлар, балки баъзи ахлоқ-одоб хусусларидан неча мартаба ортуқдурлар. Мазҳаблари лутеран.

Исвеч-Нурвеж қироллиғлари
Шимолий Овруподағи ҳукуматларнинг иккинчиси Исвеч (Шветсия), учинчиси Нурвеж (Норвегия) қироллиғларидур. Бу ҳукуматлар Исқандинавиё ярим атасинда бўлуб, шимолий тарафи Баҳри мунжамиди шимолий, ғарб тарафи — Баҳри муҳити атлас, жануб тарафи — Сунд бўғози, Йсқажароҳ бўғози ва Болтиқ денгизи, шарқ тарафи — Болтиқ денгизи ва Русия ҳукумати ила ўролмишдур.
Аввалда Исвеч ва Нурвеж бир ҳукумат бўлса ҳам, ҳозир бир-бирисидан тамом айрилғон ва ҳар бирининг ўзига махсус мажлиси мабъусони ҳам қироли вор. Исвечнинг аҳолиси 4 милёнча бўлиб, пойтахти Истуқулм шаҳридур. Нурвежнинг аҳолиси 3 милёнча бўлуб, пойтахти Христониё шаҳридур. Машҳур шаҳарлари: Ғутбурғ, Малму, Вопса шаҳарларидур. Иккисининг идораси ҳам машрута. Мазҳаби — протестант ватили шведчадур. Машҳур Исқандинавиё тоғлари ила Винар, Витар ва Мулар кўллари бу мамлакатдадур.

Англтара қироллиғи[6]
Шимолий Овруподағи ҳукуматларнингтўртинчиси Англтара қироллиғидур. Бу мамлакат Баҳри муҳити атласда Британиё, Ирландиё ва Шотландиё каби бир неча аталардан иборатдур. Аҳолиси 42 милён бўлуб, аксари протестант мазҳаби ила амал қилур. Пойтахти Лўндўн шаҳридур. Машҳур шаҳарлари: Ливерпул, Бермингем, Ғласқу ва Дублин шаҳарларидур. Идораси: машрута, тили инглизчадур. Оқ денгиздағи Малта ва Қибрис аталари ҳам Англтараға тобеъдур. Машҳур Таймс наҳри бу мамлакатда, Лўндўн шаҳ-ридан ўтадур.

Донимарқа қироллиғи
Шимолий Овруподағи ҳукуматларнинг бешинчиси Донимарқа (Дания) қироллиғидур. Бу мамлакат Болтиқ ва шимол денгизлари орасинда Исланда, Фивний, Лоланда, Фолстр, Бурнҳўлм исмлик бир неча аталар ила Жўкланда ярим атасиндан иборатдур. Аҳолиси икки ярим милёнча (2500000) бўлиб, аксари протестант мазҳабиндадур.
Пойтахти Исланда[7] атасинда Кўпенхоғ шаҳридур. Машҳур шаҳарлари: Алсинур, Авдонис, Ғорхус, Вибурғ ва Олбурғ шаҳарларидур. Идораси машрутадур. Баҳри муҳити атлас ила Баҳри мунжамиди шимолий орасиндағи Исланда атаси ҳам бу ҳукуматға тобеъдур. Машҳур Ҳақла ёнар тоғи (вулқони) Исланда атасиндадур.

Олмония императўрлиғи
Ўрта Овруподағи ҳукуматларнинг биринчиси Олмония (Германия) императўрлиғидур. Бу ҳукуматнинг шимолий тарафи Шимол денгизи, Донимарқа ҳукумати ва Болтиқ денгизи, шарқ тарафи Русия ҳукумати ва жануб тарафи Австрия ва Исвечра ҳукуматлари, ғарб тарафи Франсия, Белчиқо ва Фламанг ҳукуматларидур. Аҳолиси олтмиш милёнча (60000000) бўлуб, аксари катўлик ва протестант мазҳаблариндандур. Пойтахти Берлин шаҳридур. Машҳур шаҳарлари: Франқфурт, Миюнхин, Штутхардт, Дармштатд ва Ҳамбурғ шаҳарларидур. Идораси машрутадур, тили немисчадур. Олмониянинг жанубида машҳур Кира ўрмон тоғлари ва бу тоғлардан чиқуб, Қора денгизға қуйиладурғон машҳур Туна — Дунай наҳри вордур. Шимол тарафинда Болтиқ денгизина қуйиладурғон Висла ва Одер наҳрлари, шимол денгизина қуйиладурғон Элба, Визир наҳрлари вордур.

Франсия жумҳурияти
2 нчиси Франсия жумҳуриятидур. Бу мамлакат шимолий тарафи Шимол денгизи, Подокла бўғози ва Манш денгизи, ғарб тарафи Баҳри муҳити атлас, Ғосқония (Босқой) кўрфази, жануб тарафи: Франсияни Испаниядан айирған Пирана тоғлари, Оқ денгиз, шарқ тарафи Италиё, Исвечра, Олмониё ва Белчиқо ҳукуматларидур. Аҳолиси 39 милёнча бўлуб, катўлик мазҳабиға амал қилурлар.
Пойтахти Париж[8]. Машҳур шаҳарлари: Лион, Бўрду, Марселиё, Шарбурғ, Ҳовр, Кола ва Руан шаҳарларидур. Идораси: жумҳурият, тили франсузчадур[9].
Оқ денгиздағи Кўрсика атаси Баҳри муҳити атласида Олорун, Рей, Хилил, Ғурдо, Сен ва Удасасон аталари Франсияға тобеъдур. Франсиядан чиқуб, Париждан ўтатурғон машҳур Сен наҳри Манш денгизина қуйиладур. Лура, Жирандо наҳрлари Ғосқониё кўрфазина, Руна наҳри Оқ денгиздағи Лион кўрфазина қуйиладур.

Фламанг қироллиғи
3 нчиси Фламанг (Ҳўлланда) қироллиғидур. Бу мамлакатнинг шимоли ғарб тарафлари Шимол денгизи, жануб тарафи Белчиқо ва шарқ тарафи Олмониё ҳукуматларидур. Аҳолиси олти милёнча бўлиб, пойтахти Амстердам[10] шаҳридур. Машҳур шаҳарлари: Лаҳи, яъни Ғаға, Лувардан (Зул), Утрахт, Ҳарлем ва Ротердам шаҳарларидур. Идораси машрута, тили немисча ва франсузчадур. Бу мамлакатда илм ва ҳунар ниҳоятда тараққий учун аҳолиси кўп бойдур. Шимол денгизидан пайдо бўлғон Зуйдрза кўрфази вор. Рейн ва Муз наҳрлари бу мамлакатдан бир неча қисмға бўлинуб ўтуб, шимол денгизина қуйиладур.

Белчиқо қироллиғи
4 нчиси Белчиқо (Белгия) қироллигидур. Бу мамлакатнинг шимол тарафи Фламанг ҳукумати, ғарб тарафи Шимол денгизи, жануб тарафи Франсия ва шарқ тарафи Олмониё ҳукуматларидур.
Аҳолиси етти милёнча бўлуб, протестант мазҳабиндадур. Пойтахти Бруксил (Брюссел) шаҳридур. Машҳур шаҳарлари: Мунс, Анварс, Ғанд, Бруж, Номур, Орлиун, Лиёж ва Хаслат шаҳарларидур. Идораси машрута, тили франсузчадир. Бу мамлакатда темир ва кўмир конлари ниҳоятда кўпдур. Жануб тарафида Ордан тоғлари вор. Франсиядан чиқадурғон Исқут ва Муз наҳрлари бу мамлакатдан ўтибдур. Темир йўлининг кўплиғи ва аҳолисининг илм ва ҳунари соясинда ниҳоятда бой мамлакатлардандур. Бу мамлакатни ҳозирда Германия ҳукумати олуб ва қанчалар идора қилиб турибдур.

Австриё ва Можаристон
5 нчиси Австриё ва Можаристон императўрлиғидур. Австриё ва Можаристон (Венгрия) иккиси бўлак-бўлак, икки мамлакат бўлса ҳам, бир подшоҳга тобеъ бўлғонлиғи учун бир ҳукумат саналадур. Подшоҳлари Австриё императўри ва Можаристон қироли деб аталадур.
Бу мамлакатнинг шимол тарафи Олмония ва Русия ҳукуматлари, шарқ тарафи Русия ва Румониё ҳукуматлари, жануб тарафи Румониё, Сербиё ва Қоратоғ ҳукуматлари ила Адриатик денгизи, ғарб тарафи Исвечра ва Олмониё ҳукуматларидур. Туркиядан олинғон Бўсна — Ҳертсоғовиня давлати ҳам қўшилғон ҳолда, аҳолиси 47 милёнча бўлуб, аксари катўлик, қолғонлари протестант, православ, мусулмон, яҳудий мазҳаблариндадур.
Пойтахти Вена шаҳридур. Машҳур шаҳарлари: Будапешта, Прага, Трупод, Пурну, Қракўв, Трийиста, Зора, Лейбах, Ғрач шаҳарларидур. Идораси машрута, тили немисча ва можарчадур. Машҳур Алп ва Қорпот тоғлари, Платин ва Нузидил кўллари, Болтиқ денгизиға қуйиладурғон Тавна ва Днистр наҳрлари жумласи бу мамлакатдадур. Австриё ҳукумати Оврупода энг кучлик ва нуфузлиқ ҳукуматлар қаторидан саналур.

Исвечра (Шветсария) жумҳурияти
6 нчиси Исвечра жумҳуриятидур. Бу мамлакатнинг ши-мол тарафи Олмониё, шарқ тарафи Австриё, жануб тарафи Италиё, ғарб тарафи Франсия ҳукуматларидур. Аҳолиси уч ярим милёнча бўлуб, аксари протестант ва қолғонлари катўлик мазҳабидадур. Пойтахти Берн шаҳридур. Машҳур шаҳарлари: Женева, Лузанна, Позл, Сюрих, Арғу ва Свин шаҳарларидур. Идораси жумҳурият бўлуб, кўп халқи франсузча, италёнча тиллар ила сўйлашурлар. Исвечрани Франсиядан Жура тоғлари ила Женева кўли айирадур. Италиёдан Алп тоғлари ила Можур ва Луғону кўллари айирадур. Исвечрада булардан бошқа Зура, Нуфшатл, Лусирна ва Можур исмли машҳур кўллари, Ту, Рун, Эйс, Тисс исмлик наҳрлари, турли қайнар булоқлар, хушҳаво тоғ ва тепалар ниҳоятда кўпдир. Шул сабабли ёз фаслида ҳар тарафдан кўп сайёҳлар келуб истироҳат қилурлар.

Пўртигиз жумҳурияти
1. Жанубий Овруподағи ҳукуматларнинг биринчиси Пўртигиз (Португалия) жумҳуриятидир. Бу мамлакатнинг шимоли ва шарқ тарафлари Испаниё мамлакатиға ёпишғон бўлиб, ғарб ва жануб тарафлари Баҳри муҳити атлас ила ўралмишдур. Аҳолиси беш милёнча бўлуб, мазҳаблари катўлик. Идораси жумҳуриятдир. Пойтахти Лизбон (Лиссабон) шаҳридур. Машҳур шаҳарлари: Пўрту, Бриғанса, Аввара, Фору шаҳарларидур. Испаниёдан чиқадурғон Минҳу, Дуру, Тож ва Вадий алғана наҳрлари бу мамлакатдан ўтуб, Баҳри муҳити атласға қуйиладур. Баҳри муҳити атласдағи Осу ва Модара аталари бу мамлакатға тобеъдур. Авваллари бу мамлакат араблар идорасида эди.

Испаниё қироллиғи
2 нчиси Испаниё қироллиғидур. Бу мамлакатнинг шимол тарафиға Ғосқония кўрфази, Франсия ҳукумати, шарқ тарафи Оқ денгиз, Сипта бўғози ва Баҳри муҳити атлас, Ғарб тарафи Пўртуғалиё ҳукумати ва Баҳри муҳити атлас ила ўралмишдур. Аҳолиси ўн саккиз милёндан зиёда бўлуб, катўлик мазҳабидадур. Идораси машрута, тили испанча, пойтахти Мадрид шаҳридур. Машҳур шаҳарлари: Барсилуна, Валенсиё, Кастилиё, Кордова, Силвиё ва Ғирнота шаҳарларидур. Оқденгиздаги Минўрқа ва Майўрқа аталари ҳам бу мамлакатга тобеъдур. Бу мамлакатнинг исми авваллардан Андалус бўлиб, араблар идорасида эди. Араблардан қолғон машҳур асарлардан Силвиё шаҳринда «Ал-қасир» саройи, Ғирнота шаҳринда «Ал-Ҳамро» ва «Ал-Байзо» саройлари ва Кўрдўва (Қуртуба) шаҳрида «Жомеъ ал-Кабир» масжиди ва «Мадинатул-Заҳро» саройи ҳозирда ҳам бордур. «Жомеъ ал-Кабир» масжиди алҳол калисоға айлан-тирилғанмишдир. Испаниёда Тахо, Дуеро, Вадий алғана наҳрларидан бошқа Вадий ал-Кабир исмлик машҳур бир наҳр бўлуб, Баҳри муҳити атласға қуйиладур.

Италиё қироллиғи
3 нчиси Италиё қироллиғидур. Бу мамлакатнинг жанубида ғарби шимолидан шарқи жанубиға қараб узайғон бир ярим ата ила Сардиниё, Сижилиё, Алба ва Лепари исмлик бир неча аталардан иборатдур. Шимоли Франсия, Исвечра, Австриё ҳукуматларидан Алп тоғлари ила айрилмишдур. Шарқи жануб, ғарб тарафлари эса Вандик кўрфази, Адриатиқ денгизи, Тарн кўрфази, Юнон денгизи, Оқ денгиз, Тиранин денгизи ва Жануҳ кўрфази ила ўралмишдур. Аҳолиси 35 милёнча бўлуб, катўлик мазҳабиндадур. Пойтахти Румо[11] шаҳридур. Машҳур шаҳарлари: Турино, Милан, Вандик, Флоринса ва Ниапол шаҳарларидур. Идораси машрута, тили италёнчадур. Алп тоғларидан чиқуб, Адриатиқ денгизина қуйиладурғон По наҳри ила Румо шаҳ-рининг ёнидан ўтуб, Оқ денгизға қуйиладурғон Тибр ва Арну наҳрлари ва ҳам машҳур Везу ва Этна ёнар тоғлари[12] Италиёдадур. Шимол тарафида Можор, Қаю ва Ғордў исмлик кўллар вор. Ўртасида Перужиё, Пулсано ва Фучино исмли кўллари вор[13]. Сижилия атасини Италиёдан Мусино бўғози ва Сардиниё атасини Бунифачио бўғози айирадур.

Сербистон қироллиғи
4 нчиси Сербистон (Сербия) қироллиғидур. Бу мамлакатнинг шимол тарафи Австриё, шарқ тарафи Румониё ва Булғориё, жануб тарафи Юнонистон, ғарб тарафи Албаниё, Қоратоғ ва Австриё мамлакатлари ила ўралмишдур. Пойтахти Белғрад шаҳридур. Машҳур шаҳарлари: Самандра, Аликсиноч ва Зайчар шаҳарларидур. Идораси машрута, тили сербчадур.

Қоратоғ қироллиғи
5 нчиси Қоратоғ қироллиғидур. Бу мамлакат Адриатиқ денгизи бўйинда, Сербиёнинг ғарбинда, Австриёнинг жанубида, Албаниёнинг шимолида кичкинағина бир ҳукуматдур. Аҳолиси уч милёнча, мазҳаби православ, идораси машрута, пойтахти Чатина шаҳридур. Денгиз бўиида Бўр исмлик машҳур шаҳарлари ҳам вор.

Арновуд (Албания) ҳукумати
6 нчиси Арновуд (Албания) ҳукуматидур. Бу мамлакат Адриатиқ денгизи бўйича Қоратоғ, Сербистон ва Юнонистон мамлакатлари орасинда янгиғина ясалғон[14] бир ислом ҳукуматидур. Аҳолиси бир ярим милёндан зиёдроҳ бўлуб, аксари ислом мазҳабидадур. Пойтахти — Дурасти ва машҳур шаҳарлари Ишқудра, Уфрида ва Авлуния шаҳарларидур.

Румониё қироллиғи
7 нчиси Румониё қироллиғидур. Бу мамлакат шимолдан Австриё, шарқдан Русиё, Қора денгиз ва ғарб тарафидан Сербиё ҳукуматлари ила ўралмишдир. Аҳолиси олти ярим милёнча бўлуб, аксари проваслав мазҳабидадур. Пойтахти Бухарист (Букраш) шаҳридур. Машҳур шаҳарлари: Яш, Тулжа, Йиркуки, Кустанча, Силастра ва Абраил шаҳарларидур. Идораси машрута, тили руминчадур.

Туркия императўрлиғи
8 нчиси Туркия императўрлиғидур. Туркия ҳукуматининг энг кўп ери Осиёдадур. Овруподағи ерини Оврупойи Усмоний, Осиёдағи ерини Осиёйи Усмоний[15] дейилур. Оврупойи Усмоний шимолдан Булғориё, шарқдан Қора денгиз, Истанбул бўғози, жанубдан Мармара денгизи, Чаноқ қала (Дардонил) бўғози ва ғарб тарафидан Аталар денгизи ва Булғориё мамлакати ила ўралмишдур. Туркиянинг Овруподағи аҳолиси уч ярим милёнча бўлуб, аксари мусулмондур. Пойтахти Истанбул ва Овруподағи машҳур шаҳарлари: Адирно, Қирқ калисо ва Чаркоскуй шаҳарларидур. Идораси машрута, тили туркчадур. Туркия императўри сиёсий жиҳатдан «Султон» ва диний жиҳатдан «Халифа» аталур.

Булғориё қироллиғи
9 нчиси Булғориё қироллиғидур. Бу мамлакат шимолдан Румониё, шарқдан Қора денгиз, жанубдан Туркия, Аталар денгизи, Юнонистон ва ғарбдан Сербиё мамлакатлари ила ўролмишдур. Аҳолиси уч ярим милёнча бўлуб, аксари проваслав мазҳабидадур. Пойтахти Сўфиё. Машҳур шаҳарлари: Русчик, Вана, Бурғос ва Филба шаҳарларидур. Идораси машрута, тили булғорчадур[16].

Юнонистон қироллиғи
10 нчиси Юнонистон (Гретсия) қироллиғидур. Бу мамлакат Оврупонинг энг жанубида бўлуб, шимол тарафи Булғориё, Сербиё ва Албаниё ҳукуматлари, жануб ва ғарб тарафлари Аталар денгизи, Оқ денгиз, Юнон денгизи ила ўролмишдур. Аҳолиси 6 милёнча бўлуб, аксари проваслав мазҳабидадур. Пойтахти Афина (Отина) шаҳридур. Машҳур шаҳарлари: Пера, Лариса, Тархўла, Ғлус, Ғордича, Фўрсала ва Салўник шаҳарларидур. Идораси машрута, тили юнончадур. Аталар денгизидағи ва Юнон денгизидағи кўп аталар ила машҳур Грид атаси Юнонистонга тобеъдур.

Кичкина ҳукуматлар
Юқорида зикр ўлинмиш 20 ҳукуматдан бошқа Оврупода яна беш адад кичкина ҳукуматлар вор. Биринчиси Австрия ила Исвечра орасинда Лихтинштийн принслиғи бўлиб, аҳолиси 9.500, марказ идораси Вадус қарясидур. Иккинчиси Монаку принслиғи бўлуб, аҳолиси 13 минг, марказ идораси Монаку шаҳаридур. Учинчиси Пиранда тоғлари орасинда, Андур қарясидур. Тўртинчиси Италияда, Сан-Марина ҳукумати бўлуб, аҳолиси 8 мингдур. Марина ҳукумати Оврупонинг энг эски ҳукуматларидандур. Бешинчиси Франсия, Белчиқо ва Германия ҳукуматлари орасинда Люксимбурғ дуқалиғидур (гертсоглик). Аҳолиси 31 минг бўлуб, маркази Люксимбурғ шаҳридур.



↑ Бу ўринда шогирдларға ернинг думалоқлиғини далоил нақлиясини баён этмак лозимдир.

↑ Олмаға ўхшаш бир нарсани ердан юмалатиб ҳамда думидан ип боғлаб, бошдан айлантириб кўрсатмак ва ул нарсани чироқға ўхшаш бир нарсаға ул бир тарафини, сўнгра айлантириб иккинчи нимарсани тутиб, кеча ва кундуз ҳусулини тушунтирмак муаллим афандиларнинг вазифаларидур.

↑ Ахтар: ушбу дарснинг ҳар бирини харита, курраи мусанналардан, расмлардан кўрсатиб ўқутмак ва ҳар бир жумласина дуруст савол қўйиб сўрамак муаллим афандиларға муҳаввалдур.

↑ Абиз— Барентс денгизи (С. А.)

↑ Бир мамлакат иккинчи бир ҳукуматнинг қўлида бўлиб, барча дохилий ишлари ул мамлакатни ўз аҳллари қўлиға топшурулса, шундай мамлакатни мухториятли, автономияли дейилур.

↑ Англтара ҳукумати мамлакатининг кенглиғи ва аҳолисининг кўплиғи уруш ва суро порахўдларининг кўплиғи ила дунёнинг энг улуғ ва зўр ҳукуматидур. Беш қитъанинг ҳар бирида мустамлакаси вор. Бутун аҳолиси 400 милёнчадур. Лўндўн шаҳри дунёнинг энг улуғ шаҳридур. Аҳолиси 5,5 милёндур.

↑ Исланда — муз ерлари деган сўздир. Ҳақиқатдан Исланда атаси муз бўлуб, дунёнинг энг совуқ мамлакатларидандур. Ёнар тоғлари, иссиқ булоқлари кўпдур. Кенглиғи Даниядан катта бўлса ҳам, аҳолиси юз мингдан ортмайдур.

↑ Париж шаҳри энг зийнатли ва чиройли шаҳрдур

↑ Франсузча тил бутун дунёга ёйилиб, умумий тил ҳукминда кирмишдир.

↑ Амстердам шаҳри Фламанг ҳукуматининг асл пойтахти бўлса ҳам, қироллари кўп вақт Лаҳи шаҳринда турғанлиғи учун бу ҳам пойтахт эътибор қилинур. Атама мунқисм бўлуб, бу аталар бир-бирина 290 кўприк ила туташирилмишдур.

↑ Католик мазҳабининг бошлиғи папа Румо шаҳрида туродур.

↑ Везувий ёнар тоғлари Италиёда Неапол яқинида бўлуб, Этна ёнар тоғи Сижилиё атасидур.

↑ Италиё кўл ва наҳрларининг кўплиғи соясинда Оврупонинг энг манбат ва маръи мамлакатларидан ҳисобланадур.

↑ Сербистон ва Қрратоғ ҳукуматларининг баъзи жойлари ҳозирда Австриё ҳукумати тарафидан забт ва хароб қилинмишдур.

↑ Туркия ҳукуматини энг аввал ясағон кишининг исми Усмон бўлғон-лиғи учун бу ҳукумат Усмоний ҳукумати аталур.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика