Бобурнома [Zahiriddin Muhammad Bobur] |
Нашр ҳақида Ўзбек классик адабиётининг XV аср охири, XVI аср бошларида яшаб ижод етган атоқли намояндаларидан Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзининг қарама-қаршиликли, мураккаб ва қисқа ҳаётида (1483—1530) анчагина асарлар яратган бўлса-да, уларнинг ҳаммаси бизгача етиб келган эмас. Бобурнинг ҳозиргача илм хазинасига келиб қўшилган асарлари — унча тўлиқ бўлмаган бир девони, ислом дини асослариии баён этувчи «Мубаййин» номли шеърий рисоласи, «Волидия» аталган тасаввуфга оид бир китобчанинг назм билан таржимаси, Бобур ихтиро этган ва «Хатти Бобурий» номи билаи машҳур бўлган алфавит жадвали ҳамда қўлингиздаги «Бобурнома» асаридан иборатдир. Бобурдан қолган ижодий мероснинг энг муҳим ва энг йириги Ўрта Осиё, Афғонистон, Ҳиндистон ва Эрон халқлари тарихи, географияси, этнографиясига оид нодир ва қимматли маълумотларни ўз ичига олган ва ўша давр ўзбек классик адабиёти ва адабий тилининг ёрқин намунаси бўлган «Бобурнома» асаридир. Бу асар мазмунининг ранг-баранглиги, бир жаҳон материални ўз ичига олганлиги, тил ва услубининг гўзаллиги билан XVIII, айниқса XIX аср шарқшунос олимларининг диққатини ўзига тортган ва унинг турли қўлёзма нусхалари излана бошлаган ва ғарб тилларига таржима қилишга киришилган эди. Асарнинг асли номи «Бобурия» бўлса-да, уни «Воқеанома», «Тузуки Бобурий», « Воқеоти Бобурий» деб атадилар, кейинчалик асар «Бобурнома» деган ном билан машҳур бўлиб кетди[1]. Бу асарнинг мавжуд тўлиқ тексти 1857 йилда турколог Н. И. Ильминский томонидан Қозонда типография йўли билан ўзининг тўрт бетлик нашр принципларини кўрсатган русча сўз бошиси билан босилган. Асарни нашрга тайёрлаш ва дунёга чиқаришда рус олими Н. И. Ильминскийнинг зўр фаолият кўрсатганини алоҳида қайд этиш керак. Бу нашрдан кейин 1905 йилда инглиз ориенталистларидан А. Бевериж хоним «Бобурнома»нинг Ҳайдарободда топилган бир қўлёзмасииинг факсимилесини (қўлёзманинг айни ўзини цинкография йўли билан нашр этди. Бу нусханинг қачон ва ким томонидан кўчирилгани номаълум. Бу ҳам тўлиқ текст бўлса-да, қозон босмасига нисбатан баъзи тушиб қолган жойлари ва айрим нуқсонлари бордир. Лекин умуман олганда ҳар иккала нусха ҳам айрим-айрим нуқсонлардан холи эмасдир. Лондон иусхасининг афзаллиги шундаки, бунда А. Бевериж нусханинг айни ўзини бериб жуда яхши иш қилган, шу билан бирга асар охирида мукаммал киши исмлари, география ва қабила, уруғ номлари кўрсаткичи берилган ва инглиз тилида ўн бетлик сўз бошиси ҳам бор. Лекин кўрсаткичларни транслитерациясиз араб ёзуви билан берилиши номларни тўғри ўқиш масаласини қийинлаштиради. Мана шу икки мавжуд нусхага асосланиб, 1948—1949 йилларда «Бобурнома»нинг икки қисмдан иборат тўлиқ тексти босиб тарқатилган эди[2]. Бу нашр янги ўзбек алифбосида, киши ва географик номлар кўрсаткичи, тўлиқ луғат, баъзи бир қисқа изоҳ ва таржималар иловаси билан босилган эди. Шундан кейин «Бобурнома»нинг тўлиқ тексти 1960 йили қайта нашрга тайёрланди ва нашр этилди. Илгариги нашри каби бу нашрга ҳам юқорида зикр этилган Лондон ва Қозон босма нусхалари асос қилиб олинди. Шу иккала нусхага қайтадан таққосланиб, иккисига ҳам танқидий қаралди. Бирисини бириси тўлдириш йўли билаи тузилган мазкур текстни анчагина мукаммаллашган деса бўлади. Нусхаларда маъно жиҳатидан фарқ қиладиган сўзлар келганда бундайларнинг фарқ ва вариантлари бет остида кўрсатила борилган. Шу жиҳатдан бу нашрнинг бет ости изоҳлари аввалгига нисбатан анчагина кўпайган эди. Бу нашрни тайёрлаш давомида айрим сўз ва терминлар транскрипциясини аниқлаш масалаларида «Бобурнома»нинг Анқара (Туркия) да туркчага қилинган таржимаси[3] ва филология фанлари кандидати М. Сальенинг русгача қилган тўлиқ таржимасини[4] ҳам кўздан кечира борилган ва шулар билан мослаштиришга уринилган эди. Китоб охирига илова қилинган кўрсаткичлар қайта тузилган ва таржималар ҳам япгидан қараб чиқилган. Асарнинг илгариги босмасида баъзи бир тушириб қолдирилган жойлари бу босмада киритилиб, текстни мукаммаллаштирилган эди. «Бобурнома»нинг биз томондан тайёрланган ҳозирги нашрида ҳам, илгариги нашрларидаги каби, юқоридаги асосий ва ёрдамчи манбаларга таққослаб, босмада юз берган ва ўз томонимиздан йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш ва тузатишга уринилди. Таржима ва изоҳлар ҳам қайтадан қараб чиқилди, изоҳлар бирмунча тўлдирилди. Аммо илгари ҳам айтганимиздек, қилинган шу ишларга қарамасдан, ҳали ҳам ишда бирмунча нуқсонлар мавжудлиги аниқ. Жумладан, айрим сўзлар, айниқса Афғоиистон ва Ҳиндистонга тааллуқли бўлган жуғрофий иомлар, киши исмлари, ўсимлик, ҳайвонот ва бошқа хил атамалар транскрипциясини батамом тўғри ва аниқ деб бўлмайди. Иш процессида масаланинг энг қийин томони ҳам шу бўлди. Булардан бошқа яна бирмунча текстологик камчиликлар бўлиши мумкин. «Бобурнома»нинг пухта тайёрланган танқидий тексти майдонга чиқмагунча ва «Бобурнома»да қўлланган Ўрта Осиё, Афғонистон ҳамда Ҳиндистон га оид барча тарихий номларнинг аниқ транскрипцияси ишланмагунча бу асарнинг нашрларида ноаниқлик ва нуқсонлар юз бериши табиийдир... Порсо ШАМСИЕВ Саккиз юз тўқсон тўққизинчи йил воқеалари[5] Тенгри таолонинг инояти билан ва ҳазрати он Сарвари коинотнинг шафоати билан ва чаҳорёри босафоларнинг ҳиммати рилан сешанба куни рамазон ойининг бешида тарих саккиз юз тўқсон тўққузда Фарғона вилоятида ўн икки ёшта подшоҳ бўлдум. Фарғона вилояти бешинчи иқлимдиндур. Маъмуранинг канорасида воқе бўлубтур. Шарқи Кошғар, ғарби Самарқанд, жануби Бадахшоннинг сарҳади тоғлар, шимолида агарчи бурун шаҳрлар бор экандур, мисли: Олмолиқ ва Олмоту ва Янги ким, кутубларда Тарозкент битирлар, мўғул ва ўзбек жиҳатдин бу тарихда бузулубтур, асло маъмура қолмабдур. Мухтасар вилояттур, ошлиқ ва меваси фаровон. Гирдогирди тоғ воқе бўлубтур. Ғарбий тарафидаким, Самарқанд ва Хўжанд бўлғай, тоғ йўқтур. Ушбу жонибтин ўзга ҳеч жонибтин қиш ёғий кела олмас. Сайҳун дарёсиким, Хўжанд суйиға машҳурдур, шарқ ва шимолий тарафидин келиб, бу вилоятнинг ичи бирла ўтуб, ғарб сори оқар, Хўжанднинг шимоли Фанокатнинг жануби тарафидинким, ҳоло Шоҳрухияға машҳурдур, ўтуб яна шимолға майл қилиб, Туркистон сори борур. Туркистондин хейли қуйироқ бу дарё тамом қумға сингар , ҳеч дарёға қотилмас. Етти пора қасабаси бор; беши Сайҳун суйининг жануб тарафида, икки шимоли жонибида. Жанубий тарафидаги қасабалар бир Андижондурким, васатта воқе бўлубтур, Фарғона вилоятининг пойтахтидур. Ошлиғи вофир, меваси фаровон, қовун ва узуми яхши бўлур. Қовун маҳалида полиз бошида қовун сотмоқ расм эмас. Андижоннинг ношпотисидан яхшироқ ношпоти бўлмас. Мовароуннаҳрда Самарқанд ва Кеш қўрғонидин сўнгра мундин улуғроқ қўрғон йўқтур. Уч дарвозаси бор. Арки жануб тарафида воқе бўлубтур. Тўққуз тарнов сув кирар. Бу ажабтурким, бир ердин ҳам чиқмас. Қалъанинг гирдо-гирди хандақнинг тош ёни сангрезалик шоҳроҳ тушубтур. Қалъанинг гирдо-гирди тамом маҳаллоттур. Бу маҳалла била қалъаға фосила ушбу хандақ ёқасидоғи шоҳруҳтур. Ови қуши доғи кўп бўлур, қирғовули беҳад семиз бўлур. Аидоқ ривоят қилдиларким, бир қирғовулни ускунасини тўрт киши еб тугата олмайдур. Эли туркдур. Шаҳр ва бозорисида турки билмас киши йўқтур. Элининг лафзи қалам била росттур. Ани учунким, Мир Алишер Навоийнинг мусаннафоти бовужудким Ҳирийда нашъу намо тонибтур, бу тил биладур. Элининг орасида ҳусн хейли бордур. Юсуф Хожаким мусиқида машҳурдур. Андижонийдур. Ҳавосининг уфунати бор. Кузлар эл безгак кўп бўлур. Яна бир Ўш қасабасидур. Андижоннинг шарқи жанубий тарафидур, шарққа мойил, Андижондин тўрт йиғоч йўлдур. Ҳавоси хўб ва оқар суйи фаровондур. Баҳори бисёр яхши бўлур. Ўшнинг фазилатида хейли аҳодис ворид бўлубтур. Қўрғоннинг шарқи жанубий бир мавзун тоғ тушубтур, Барокўҳға мавсум. Бу тоғнинг қулласида Султон Маҳмудхон бир ҳужра солибтур, ул ҳужрадин қуйироқ ушбу тоғнинг тумшуғида тарих тўққуз юз иккида мен бир айвонлик ҳужра солдим. Агарчи ул ҳужра мундин муртафеъдур, вале бу ҳужра бисёр яхшироқ воқе бўлубтур: тамом шаҳр ва маҳаллот оёғ остидадур. Андижон руди Ўшнинг маҳаллотининг ичи била ўтуб, Андижонға борур. Бу руднинг ҳар икки жониби боғот тушубтур, тамом боғлари рудқа мушрифтур, бинафшаси бисёр латиф бўлур. Оқар сувлари бор, баҳори бисёр яхши бўлур, қалин лола ва гуллар очилур. Барокўҳ тоғи доманасида шаҳр била тоғнинг орасида бир масжид тушубтур, масжиди Жавзо отлиқ, Тоғ тарафидин бир улуғ шаҳжўй оқар. Ушбу масжиднинг ташқари саҳни нишеброқ, себаргалик, пурсоя, сафолиқ майдон воқе бўлубтур. Ҳар мусофир ва раҳгузар келса, анда истироҳат қилур. Ўш авбошининг зарофати будурким, ҳар ким анда уйқуласа, ул шаҳжўйдин сув қуярлар, Умаршайх мирзонинг охир замонларида қизил била оқ мавжлиқ тош ушбу тоғда пайдо бўлди: личоқ дастаси ва такбанд ва баъзи нималар қилурлар, хейли яхши тошдур. Фарғона вилоятида сафо ва ҳавода Ўш чоғлиқ қасаба йўқтур. Яна бир Марғинондур, Андижоннинг ғарбидадур, Андижондин етти йиғоч йўлдур. Яхши қасаба воқе бўлубтур, пур неъмат; анори ва ўруги асру кўп хўб бўлур. Бир жинс анор бўлур, «дона калон» дерлар, чучуклигида зардолу майхушлиғидин, андак чошни бор. Самнон анорлариға таржеҳ қилса бўлур. Яна бир жинс ўрук бўлурким, донасини олиб, ичига мағз солиб қурутурлар, «субҳоний» дерлар, бисёр лазиздур. Ови қуши яхшидур, оқ кийик ёвуқта бўлур. Эли сорттур ва муштзан ва пуршару тўр элдур. Жангаралиқ расми Мовароуннаҳрда шоеъдур, Самарқанд ва Бухорода номдор жангаралар аксар Марғинонийдур. Соҳиби «Ҳидоя» Марғиноннинг Рушдон отлиқ кентидиндур. Яна бир Исфарадур, кўҳпояда воқе бўлубтур. Оқар сувлари, сафолиқ боғчалари бор. Марғиноннинг ғарби жанубидадур. Марғинон била Исфара ораси тўққуз йиғоч йўлдур. Мусмир дарахтиси бисёрдур, вале боғчаларида аксар бодом дарахтидур. Эли тамом сорт ва кўҳийдур. Исфаранинг бир шаръисида жануб сори пушталарнинг орасида бир парча тош тушубдур, «Санти ойина» дерлар, узунлиғи тахминан ўн қари бўлғай, баландлиғи баъзи ери киши бўйи, пастлиғи, баъзи ери кишининг белича бўлғай, ойинадек ҳар нима мунъакис бўлур. Исфара вилояти тўрт бўлук кўҳпоядур: бир Исфара, яна бир Ворух, яна бир Сўх, яна бир Ҳушёр. Муҳаммад Шайбоний хон Султон Маҳмудхон била Олачахонға шикаст бериб, Тошканд ва Шоҳрухияни олғон маҳалда. ушбу Сўх била Ҳушёр кўҳпоялариға келиб, бир йилга ёвуқ танқислик била ўткариб, Кобул азимати қилдим. Яна бир Хўжанддур, Аидижондин ғарб сориға йигирма беш йиғоч йўлдур, Хўжанддин Самарқанд ҳам йигирма беш йиғоч йўлдур, қадим шаҳарлардиндур. Шайх Муслиҳиддин ва Хожа Камол Хўжандтиндурлар. Меваси фаровон ва бисёр яхши бўлур. Анори яхшилиққа машҳурдур. Нечукким, «себи Самарқанд» дерлар ва «анори Хўжанд» дерлар. Вале бу тарихда Марғинон анори кўп ортуқдур. Қўрғони баланд ерда воқе бўлубтур. Сайҳун суйи шимол жонибидин оқар. Қўрғондин дарё бир ўқ отими бўлғай. Қўрғон била дарёнинг шимол тарафида бир тоғ тушубтур. Мунуғил отлиқ дерларким, бу тоғда фируза кони ва баъзи конлар топилур. Бу тоғда бисёр йилон бор. Хўжанднинг овлоғи ва қушлоғи бисёр яхшидур. Оқ кийик, буғу-марал, қирғовул ва товушқони кўп бўлур. Ҳавоси бисёр мутааффиндур, кузлар безгак кўп бўлур. Андоқ ривоят қилдиларким, чупчуқ безгак бўлғондур. Дерларким, ҳавосининг таффуни шимолдағи тоғ жиҳатидиндур. Мунинг тавобидин Кандибодомдур. Агарчи қасаба эмас, яхшиғина қасабачадур. Бодоми яхши бўлур. Бу жиҳатдии бу исмға мавсумдур. Ҳурмуз ва Ҳиндустонға тамом мунинг бодоми борур. Хўжанддин беш-олти йиғоч шарқ тарафидадур. Хўжанд била Кандибодом орасида бир дашт тушубтур, Ҳодарвешға мавсумдур. Ҳамиша бу даштта ел борур. Марғинонғаким, шарқидур, ҳамиша мундин ел борур . Хўжандғаким ғарбидур, дойим мундин ел келур: тунд еллари бор. Дерларким, бир неча дарвеш бу бодияда тунд елга йўлуқуб, бир-бирини тополмай, «Ҳо, дарвеш», «Ҳо, дарвеш», дей-дей ҳалок бўлубтурлар, андин бери бу бодияни Ҳодарвеш дерлар. Сайҳун суйининг шимоли тарафидағи қасабалар: бир Ахсидур. Китобларда Ахсикат битирлар. Нечукким, Асириддин шоирни Асириддин Ахсикатий дерлар. Фарғонада, Андижондин сўнгра мундин улуғроқ қасаба йўқтур. Андижондин ғарб сори тўққуз йиғоч йўлдур. Умаршайх мирзо муни пойтахт қилиб эди, Сайхун дарёси қўрғонининг остидин оқар. Қўрғони баланд жар устида воқе бўлубтур. Хандақининг ўрнига амийқ жарлардур. Умаршайх мирзоким, муни пойтахт қилди, бир-икки мартаба ташқарроқдин яна жарлар солди. Фарғонада мунча берк қўрғон йўқтур. Маҳаллоти қўрғондин бир шаръий йироқроқ тушубтур. «Деҳ кужову дарахтон кужо» масалини ғолибо Ахси учун айтибтурлар. Қовуни яхши бўлур. Бир навъ қовундурким, «Мир Темурий» дерлар, андоқ қовун маълум эмаским оламда бўлғай. Бухоро қовуни машҳурдур. Самарқандни олғон маҳалда Ахсидин, Бухородин қовун келтуруб бир мажлисда кестурдум, Ахси қовунининг ҳеч нисбати йўқ эрди. Ови қуши бисёр яхши бўлур. Сайҳун дарёсининг Ахси тарафи дашттур. Оқ кийиги бисёр бўлур. Андижон тарафи жангалдур. Буғу-марал, қирғовул ва товушқони кўп топилур, асру семиз бўлур. Яна бир Косондур. Ахсининг шимолида тушубтур. Кичикроқ қасабадур. Нечукким Андижон суйи Ўшдин келур, Ахси суйи Косондин келур. Яхши ҳаволиқ ердур. Сафолиқ боғчалари бор. Нале сафолиқ боғчалари тамом сой ёқасида воқе бўлғон учун, «пўстини пеш берра» дебтурлар. Сафо ва ҳавода Ўш била Косон элининг таассуби бор. Фарғона вилоятининг гирдо-гирди тоғларида яхши яйлоқлари бор. Тобулғу йиғочи бу тоғларда бор, ўзга ҳеч ерда бўлмас. Тобулғу бир йиғочедур, пўсти қизил, асо қилурлар, қамчи дастаси ҳам қилурлар, қушларға қафас қилурлар, тарош қилиб тиргаз қилурлар, хейли яхши йиғочдур. Табарруклук била йироқ ерларга элтарлар. Баъзи китобларда битибтурларким, «ябруҳус-санам» бу тоғлардадур, вале бу мудатта ҳеч эшитилмади. Бир гиёҳ эшитилдиким, Еттикентнинг тоғларида бўлур, ул эл «айиқ ўти» дерлар, меҳргиёҳ хосиятлиқ, ғолибо меҳргиёҳдур, ул эл бу от била айтурлар. Бу тоғларда фируза кони ва темур кони бўлур. Фарғона вилоятининг ҳосили била, агар адл қилсалар, уч-тўрт минг киши сахласа бўлур. Чун Умаршайх мирзо баланд ҳимматлиқ ва улуғ доиялиқ подшоҳ эрди. Ҳамиша мулкгирлик дағдағаси бор эрди, неча навбат Самарқанд устига черик тортти, баъзи маҳал шикаст топти, баъзи маҳал бемурод ёнди. Неча навбат қойин отаси Юнусхонниким, Чингизхоннинг иккинчи ўғли Чиғатойхон наслидиндур, Чиғатойхоннинг юртида мўғул улусининг хони ул фурсатта ул эрдиким, менинг улуғ отам бўлғай, истидъо қилиб келтурди. Ҳар қатла келтурганда вилоятлар берур эрди. Чун Умаршайх мирзонинг муддаосидек бўлмас эрди, гоҳи Умаршайх мирзонинг бадмаошлиғидин, гоҳи мўғул улусининг мухолафатидин вилоятга тура олмай яна Мўғулистонға чиқар эрди. Охир навбат келатургандаким, ул фурсатга Тошканд вилояти Умаршайх мирзо тасарруфида эдиким, китобларда Шош битирлар, баъзи Чоч битирларким, «камони чочий» андин ибораттур, берди. Ўшал фурсаттин тарих тўққуз юз секкизгача Тошканд ва Шоҳрухия вилояти Чиғатой хонларининг тасарруфида эди. Бу фурсатга мўғул улусининг хон ва султонлиғи Юнусхоннинг улуғ ўғли — менинг тоғойим Султон Маҳмудхонда эди, Умаршайх мирзонинг оғаси Самарқанд подшоҳи Султон Аҳмад мирзо ва мўғул улусининг хони Султон Маҳмудхон чун Умаршайх мирзонинг бадмаошлиғидин мутазаррир эдилар, бир-бирлари била иттифоқ қилиб, Султон Аҳмад мирзо Султон Маҳмудхонни куёв қилиб, мазкур бўлғон тарихда Хўжанд суйининг жануб жонибидин Султон Аҳмад мирзо ва шимол тарафидин Султон Маҳмудхон Умаршайх мирзонинг устиға черик торттилар. Бу аснода ғариб воқеа даст берди, мазкур бўлуб эдиким, Ахси қўрғони баланд, жар устида воқе бўлубтур, иморатлар жар ёқасида эрди. Ушбу тарихда душанба куни рамазон ойининг тўртида Умаршайх мирзо жардин кабутар ва кабутархона била учуб, шунқор бўлди. Ўттуз тўққуз ёшар эрди. Валодат ва насаби: секкиз юз олтмишда Самарқандда эди. Султон Абусаид мирзонинг тўртунчи ўғли эди. Султон Аҳмад мирзо, Султон Муҳаммад мирзо Султон Маҳмуд мирзодин кичик эди. Султон Абусаид мирзо Султон Муҳаммад мирзонинг ўғли эди. Султон Муҳаммад мирзо Мироншоҳ мирзонинг ўғли эди. Мироншоҳ мирзо Темурбекнинг учунчи ўғли эди. Умаршайх мирзо била Жаҳонгир мирзодин кичик. Шоҳруҳ мирзодин улуғ эди. Султон Абусаид мирзо аввал Кобулни Умаршайх мирзоға бериб, Бобон Кобулийни бек атка қилиб, рухсат бериб эди. Мирзоларни суннат қилур тўйи жиҳатдин Дараи Газдин ёндуруб, Самарқанд элтти. Тўйдин сўнгра ул муносабат билаким, Темурбек улуғ Умаршайх мирзоға Фарғона вилоятини бергандур. Андижон вилоятини бериб, Худойберди Туғчи Темуртошни бек атка қилиб йиборди. Шакл ва шамойили: паст бўйлуқ, тегирма соқоллиқ, қўба юзлук, танбал киши эди. Тўнни бисёр тор кияр эди, андоғким, боғ боғлатурда қорнини ичига тортиб боғлатур эди, боғ боғлағондин сўнг ўзини қўя берса, бисёр бўлур эдиким, боғлари узулур эди. Киймоқта ва емоқта бетакаллуф эди. Дасторни дасторпеч чирмар эди. Ул замонда дасторлар тамом чорпеч эди, бечип чирмаб, алоқа қўяр эдилар. Ёзлар ғайри девонда аксар мўғулий бўрк кияр эди. Ахлоқ ва атвори: ҳанавий мазҳаблиқ, покиза эътиқодлиқ киши эди, беш вақт намозни тарк қилмас эди, умрий қазоларини тамом қилиб эди, аксар тиловат қилур эди. Ҳазрат Хожа Убайдуллоға иродати бор эрди, суҳбатлариға бисёр мушарраф бўлуб эди. Ҳазрат Хожа ҳам фарзанд деб эрдилар. Равон саводи бор эди. «Хамсатайн» ва маснавий китобларни ва тарихларни ўқуб эди. Аксар «Шоҳнома» ўқур эди. Табъи назми бор эди, вале шеърға парво қилмас эди. Адолати бу мартабада эдики, Хитой корвони келадурганда, Андижоннинг шарқий тарафидағи тоғларнинг тубида минг ўйлук корвонни андоғ қор бостиким, икки киши қутулди. Хабар топиб муҳассиллар йибориб, корвоннинг жамиъ жиҳотини забт қилди. Ҳар чандиким вориси ҳозир йўқ эрди, бовужуди эҳтиёж сахлаб, бир-икки йилдин сўнгра Самарқанд ва Хуросондин ворисларини тилаб келтуруб, молларини солим тошпурди. Бисёр саховати бор эрди. Хулқи дағи саховатича бор эрди, хушхулқ ва ҳарроф ва фасиҳ ва ширин забон киши эрди, шужоъ ва мардона киши эди. Икки мартаба ўзи жамиъ йигитлардин ўзуб қилич тегурди: бпр мартаба Ахси эшигида, яна бир мартаба Шоҳрухия эшигида. Ўқни ўрта чоғлиқ отар эди, бисёр зарб мушти бор эди, анинг муштидин йигит йиқилмоғон йўқтур. Мулкгирлик дағдағаси жиҳатидин хейли ярашлар урушқа ва дўстлуқлар, душманлиққа мубаддал бўлур эди. Бурунлар кўп ичар эди, сўнгралар ҳафтада бир-икки қатла суҳбат тутар эди, хушсуҳбат киши эди. Тақриб била хўб абёт ўқур эди. Сўнгралар маъжун кўпроқ ихтиёр қилур эди. Маъжунийликда калла хушк бўлур эди, етим шиор эди, лаъби дағи бисёр эди, ҳамиша нард ўйнар эди, гоҳи қимор ҳам қилур эди. Масоф ва урушлари яхши эди. Уч масоф уруш қилиб эди. Аввал Юнусхон била Андижоннинг шимол тарафида Сайҳун дарёсининг ёқасида Такасекретку деган ерда, бу жиҳатдин ул мавзуъ бу исмға мавсумдурким, тоғ доманаси жиҳатидин бу дарё андоқ тор оқарким, ривоят қилурларким, ул ердин така секригандур, мағлуб бўлуб иликка тушти. Яна Юнусхон яхшилик қилиб вилоятиға рухсат берди. Бу ерда уруш бўлғон учун Такасекретку уруши ул вилоятга тарих бўлубтур. Яна Туркистонда Арс суйи ёқасида, Самарқанд Навоҳисини чопиб, борадурғон ўзбек била Арс суйини муз била кечиб, яхши босиб, асир ва молни айриб, тамом эгаларига ёндура бериб, ҳеч нима тамаъ қилмади. Яна бир Султон Аҳмад мирзо била Шоҳрухия ва Ўратепа орасида Хавос деган кентта урушиб мағлуб бўлди. Вилояти: отаси Фарғона вилоятини бериб эди. Неча маҳал Тошканд ва Сайром ҳам мирзонинг тасарруфида эдиким, оғаси Султон Аҳмад мирзо бериб эди. Шоҳрухияни фириб била олиб, неча маҳал мутасарриф бўлур эди. Охир чоғларида Тошканд ва Шоҳрухия иликтин чиқиб эди. Фарғона, Хўжанд ва Ўратепаким, асл буларнинг отлари китобларда Усрушнадур ва Усруш ҳам битирлар, қолдилар. Хўжандни баъзи дохили Фарғона эмас дерлар. Султон Аҳмад мирзоким, Тошкандга мўғул устига черик тортиб, Чир суйиниким, Тошкандтин икки шеърий йўл бўлғай, бу сувнинг ёқасидаким шикаст топти. Ўратепада Ҳофизбек дўлдой эди, Умаршайх мирзога берди . Андин бери Усрушна Умаршайх мирзо тасарруфида эди. Авлоди: уч ўғул, беш қиз мирзодин қолиб эди. Бори ўғлонларидин улуқ мен — Заҳириддин Муҳаммад Бобур эдим; менинг онам Қутлуқ Нигорхоним эди. Яна бир ўғул Жаҳонгир мирзо эди, мендин икки ёш кичик эди, анинг онаси мўғулнинг туман бекларидин эди, Фотима Султон отлиқ. Яна бир ўғул Косир мирзо эди, онаси андижонлиқ эди, ғунчачи эди, Умид отлиқ. Мендин тўрт ёш кичик эди. Бори қизларидин улуғ Хонзодабегим эди, менинг била бир туққон эрди, мендин беш ёш улуғ эрди. Мен Самарқандни иккинчи навбат олғонда, бовужудким, Шайбонийхондек киши бирла Сарипулда чиқиб урушуб, ончаким имкони бор эди саъй ва эҳтимолдин тақсир қилмадук, нечукким маҳаллида мазкур бўлғусидур, шикаст топиб келиб, беш ой қалъадорлик қилдим, қалъадорлик забти ва истеҳкоми ва сардорликда тақсир бўлмади . Атроф ва жавонибдаги подшоҳлар ва беклардин ҳеч навъ мадад ва муованат бўлмади, маъюс бўлуб солиб чиқтим. Ул фатаротта Хонзодабегим Муҳаммад Шайбонийхонга тушуб эди, бир ўғул бўлуб эрди. Хуррамшоҳ отлиқ, мақбул ўғлон эди. Балх вилоятини анга бериб эди, отаси ўлгандин бир-икки йил сўнгра тенгри раҳматиға борди. Шоҳ Исмоил ўзбакни Марвда босқонда Хонзодабегим Марвда эди. Менинг жиҳатимдин яхши кўруб, андин узаттилар, Қундузда келиб менга қотилдилар. Муфорақат имтидоди ўн йил бўлуб эди. Мен ва Муҳаммадий кўкалтош иков келдук, бегим ва бегимнинг ёвуғидағилар танимадилар. Бовужудким, отимни айттим ҳам, муддатин сўнгра танидилар. Яна бир қиз Меҳрбонубегим эрди. Носир мирзо била бир туқғон эрди, мендин икки ёш улуғ эрди. Япа бир қиз Шаҳрбонубегим эрди, бу дағи Носир мирзо била бир туқғон эрди, мендин секкиз ёш кичик эди. Яна бир қиз Ёдгор Султонбегим эди, онаси Оға султон отлиқ ғунчачи эди . Яна бир қиз Руқия Султонбегим эди, онаси Махдум Султонбегим эди. Қоракўзбегим дерлар эди, иккаласи мирзонинг фавтидин сўнг бўлдилар. Ёдгор Султонбегимни менинг улуғ онам Эсан Давлатбегим сахлаб эди. Андижон ва Ахсини Шайбонийхон олғонда Ёдгор Султонбегим Ҳамза Султоннинғ Абдуллатиф Султон отлиқ ўғлиға тушуб эди. Мен Ҳамза Султон бошлиқ султонларни Хатлон вилоятида босиб, Ҳисорни олғонда менга қотилди. Ўшул фатаротта Руқия Султонбегим Жонибек Султонға тушуб эди, бир-икки ўғли бўлди, турмади. Бу фурсатларда хабар келдиким, тенгри раҳматиға борибтур. Хавотун ва сарори: Қутлуғ Нигорхоним эди, Юнусхоннинг иккинчи қизи, Султон Маҳмудхон, Султон Аҳмадхоннинг эгачиси эди. Юнусхон Чингизхоннинг иккинчи ўғли Чиғатойхоннинг наслидиндур. Юнусхон ибн Вайсхон ибн Шерали Ўғлон ибн Муҳаммадхон ибн Хизр Хожахон ибн Тўғлуқ Темурхон ибн Эсан Буғахон ибн Дўвахон ибн Бароқхон ибн Есун Тува ибн Мутугон ибн Чиғатойхон ибн Чингизхон. Чун мунча тақриб бўлди, хонларнинг аҳволини дағи ижмол била зикр қилалинг. Юнусхон ва Эсан Буғахон Вайсхоннинг ўғлонлари эди. Юнусхон ўғлонлари Офоқхон ва Жонбобохон эди . Юнусхоннинг онаси Туркистонлиқ қипчоқ бекларидин Темурбек риоят қилғон шайх Нуриддинбекнинг қизи ё набираси бўлур. Вайсхоннинг воқеасида мўғул улуси икки фариқ бўлур. Бир пора Юнусхон сари ва кўпроғи Эсан Буғахон сари бўлур. Бурунроқ Юнусхоннинг эгачисини Улуғбек мирзо Абдулазиз мирзоға олиб эди. Ул муносабат била Эрзан борин туман бекларидин Мирак туркманким, Чарос туман бекларидин эди, хонни уч-тўрт минг уйлук мўғул улуси била Улуғбек мирзоға келтурдиларким, кўмак олиб яна мўғул улусини олғайлар, мирзо мурувват қилмади, баъзисини асир қилди, баъзиларини бирин-сирин вилоятқа перешон қилди. Эрзан бузуғлуғи мўғул улусида бир тарих бўлубтур. Хонни Ироқ сари ўтказиб йибордилар. Бориб бир йилдин ортуқроқ Табризда бўлди. Ул маҳалда Табриз подшоҳи Жаҳоншоҳ Бороний Қорақўйлуқ эди. Андин Шероз келди. Шерозда Шоҳруҳ мирзонинг иккинчи ўғли Иброҳим Султон мирзо эди. Беш-олти ойдин сўнг Иброҳим мирзо ўлуб, ўғли Абдулло мирзо анинг ерида ўлтурди. Абдулло мирзога хон навкар эди, мулозамат қилур эди. Ўн етти, ўн секкиз йил хон Шерозда ва ул вилоятларда бўлди. Улуғбек мирзонинг ва ўғулларининг ғавғосида Эсан Буғахон фурсат топиб келиб, Фарғона вилоятини Кандибодомғача чопиб, келиб Андижонни олиб, элини тамом асир қилди. Султон Абусаид мирзо тахт олғонда черик тортиб бориб, Янгидин нари Испарада , Мўғулистонда Эсан Буғахонни яхши бости. Мунинг фитнасининг дафъиға Султон Абусаид мирзо Юнусхонни бу муносабат билаким, Абдулазиз мирзо олғон эгачиси хонимни олиб эди, Ироқ ва Хуросондин тилаб тўйлар қилиб, дўстлар бўлуб, мўғул улусида хон қилиб йиборганда, Сағричи туман беклари тамом ул фурсатга Эсан Буғахондин ямонлаб Мўғулистонға келиб эдилар, буларнинг орасиға келди. Ул фурсатга Сағричи бекларнинг улуғи Шер Ҳожибек эрди, анинг қизи Эсан Давлатбегимни олди. Мўғул тўраси била хонни ва Эсан Давлатбегимни бир оқ кийиз устига ўлтурғузуб хон кўтардилар. Хоннинг бу Эсан Давлатбегимдин уч қизи бўлди. Боридин улуғ Меҳр Нигорхоним эдиким, Султон Абусаид мирзо улуғ ўғли Султон Аҳмад мирзоға қўлуб эди. Мирзодин ҳеч ўғул ва қиз бўлмади. Сўнгра фатаротта Шайбонийхонға тушиб эди. Мен Кобулға келганда, Шоҳбегим била Самарқандтин Хуросонға келиб, Хуросондин Кобулда келдилар. Шайбонийхон Қандаҳорда Носир мирзони қабағонда, мен Ламғон азимати қилдим. Хон мирзо ва Шоҳбегим ва Меҳр Нигорбегим Бадахшонға бордилар. Мирзохонни Муборакшоҳ қалъаи Зафарға тилаганда Абобакр Кошғарийнинг чопқуниға йўлуқуб, Шоҳбегим ва Меҳр Нигорхоним ва жамиъ элнинг аҳли ва аёли асирлиққа тушуб, ул золим бадкирдорнинг ҳабсида дунёйи фонийни видоъ қилдилар. Иккинчи қизи менинг волидам — Қутлуқ Нигорхоним эди. Аксар қазоқликларда ва фатаротларда менинг билан бир эдилар. Кобулни олғондин беш-олти ой сўнгра тарих тўққуз юз ўн бирда тенгри раҳматиға бордилар. Учунчи қиз Хўб Нигорхоним эди, Муҳаммад Ҳусайи Кўрагон дуғлатқа бериб эдилар, бир қизи; бир ўғли бўлуб эди. Қизни Убайдхон олиб эди. Мен Бухоро ва Самарқандни олғонда чиқмай қолиб эди. Султон Саидхондин амакиси Сайид Муҳаммад мирзо Самарқандға манга элчиликка келганда анга қўшулуб борди. Султон Саидхон олди. Ўғул Ҳайдар мирзо эди. Отасини ўзбак ўлтурганидин сўнг келиб, менинг мулозиматимда уч-тўрт йил туруб, сўнгра ижозат тилаб Кошғарға, хон қошиға борди. Боз гардад ба асли худ ҳама чиз, Зари софию нуқрау арзиз[6]. Бу тарихда дейдурларким, тойиб бўлуб яхши тариқа пайдо қилибтур. Хат ва тасвир ва ўқ ва пайкон ва зеҳгир ҳар нимага илиги часпондур. Табъи назми ҳам бордур. Манга арзадошти келиб эди, иншоси ҳам ямон эмас. Хоннинг яна бир хотуни Шоҳбегим эди, агарчи ўзга хотунлари ҳам бор эди, вале ўғлонлар ва қизларнинг оналари бу икки эрди. Шоҳбегим Бадахшон шоҳи Шоҳ Султон Муҳаммаднинг қизи эди. Бу Бадахшон шоҳлари насабларини Искандари Файлақусқа етар дерлар. Бу шоҳнинг яна бир қизиким, Шоҳбегимнинг эгачиси бўлғай, Султон Абдусаид мирзо олиб эди. Андин Абобакр мирзо бўлуб эди. Хоннинг бу Шоҳбегимдин икки ўғул ва икки қиз бўлуб эди. Бу учдин улуғ мазкур бўлғон уч қиздин кичик Султон Маҳмудхон эдиким, Самарқандда ул навоҳида баъзи Хоникахон дерлар. Султон Маҳмудхондин кичик Султон Аҳмадхон эдиким, Олачахонға машҳурдур. Олачанинг важҳи тасмияси муни дерларким, қалмоқ ва мўғул тили била ўлтургучини «олачи» дерлар. Қалмоқни неча қатла босиб, қалин кишисин қирғон учун Олача дей-дей касрати истеъмол била Олача бўлубтур. Бу тарихда хонларнинг зикри мукарраран тақриб била келгусидур. Вақое ва ҳолатлари анда мазкур бўлғусидур. Ўзгалардин кичик бир қиздин улуғ Султон Нигорхоним эдиким, Султон Маҳмуд мирзоға чиқариб эдилар. Мирзодин бир ўғли бўлуб эди. Султон Вайс отлуқ, зикри бу тарихда келгусидур, Султон Маҳмуд мирзо ўлгандин сўнг ўғлини олиб, ҳеч кимга хабар қилмай, Тошкандга оғалариға бориб эди. Бир неча йилдин сўнг Адик султонғаким, Чингизхоннинг улуғ ўғли Жўжи насли қазоқ султонларидиндур, бердилар. Хонларни Шайбонийхон босиб Тошканд ва Шоҳрухияни олғонда ўн икки мўғул навкари била қочиб Адик Султонға борди. Адик Султондин икки қизи бўлди, бирини Шайбонийхон султонлариға, яна бирини Султон Саидхоннинг ўғли Рашид Султонға берди. Адик Султондин сўнг қазоқ улусининг хони Қосимхон олди. Дерларким, қазоқ хон ва султонларининг орасида ҳеч ким ул улусни Қосимхонча забт қилғон эмастур. Черикини уч юз мингга ёвуқ ченарлар эди. Қосимхон ўлгандин сўнг хоним Кошғарға Султон Саидхон қошиға келди. Боридин кичик Давлат Султонхоним эди. Тошканд бузуғлиғида Шайбонийхоннинг ўғли Темур султонға тушуб эрди, анинг бир қизи бўлуб эди. Самарқандтин менинг билан била чиқиб эдилар. Уч-тўрт йил Бадахшон вилоятида бўлдилар. Андин сўнгра Кошғарға Султон Саидхон қошиға бордилар. Умаршайх мирзонинг ҳарамларидин яна бир Хожа Ҳусайнбекнинг қизи Улус оға эди, андин бир қиз бўлур эди, кичикликда ўлди. Бир йил, бир ярим йилдин сўнг ҳарамдин чиқардилар. Яна бир Фотима Султон оға эди. Мўғул туман бекларидин эди. Мирзо боридин бурун бу Фотима Султон оғани олиб эди. Яна бир Қоракўзбегим эрди, сўнгралар олиб эди, хейли суюклук эди. Мирзонинг хушомадиға насабини Султон Абусаид мирзонинг оғаси Минучуҳр мирзоға еткуриб эди. Ғума ва ғунчачи хейли бор эди. Бир Умид оғача эди, мирзодин бурун ўлуб эди. Мирзонинг охир маҳалларида бир Тун Султон эди, мўғулдин эди. Яна бири Оға Султон эди. Умароси: Худойберди Темуртош эрди. Хирий ҳокими Оқбуғабекнинг оғасининг насилдиндур. Султон Абусаид мирзо Жўги мирзони Шоҳрухияда қабағонда, Фарғона вилоятини Умаршайх мирзоға бериб, эшикни бу Худойберди Темуртошға бошлатиб йибориб эрди. У маҳалда бу Худойберди Темуртош йигирма беш ёшда эрди, агарчи ёшда кичик эрди, тузуки ва забту рабти бисёр яхши эди. Бир-икки йилдин сўнгра Иброҳим Бекчик Ўш навоҳисини чопқонда, Худойберди Темуртош кейинича бориб, урушуб, босилиб, шаҳид бўлди. Ул фурсатта Султон Аҳмад мирзо Ўратепанинг Оққачғай деган яйлоғида эдиким, Самарқандтин ўн саккиз йиғоч шарқ жонибидур, Султон Абусаид мирзо Бобо Хокийда эрдиким, Ҳирийдин ўн икки йиғоч шарқ соридур, бу хабарни Абдулваҳҳоб шиғовулдин арзадошт қилиб, мирзоға чоптурдилар, бу юз йигирма олти йиғоч йўлни тўрт кунда чопар. Яна бир Ҳофиз Муҳаммадбек дўлдой эрди, Султон Малик Кошғарийнинг ўғли Аҳмад Ҳожибекнинг иниси эрди. Худойбердибек ўлгандин сўнгра муни эшик ихтиёри қилиб йибориб эрдилар. Султон Абусаид мирзонинг воқеасидин сўнгра Андижон беклари анинг била яхши чиқишмоғон жиҳатидин Самарқандға Султон Аҳмад мирзо мулозаматиға борди. Султон Аҳмад мирзоға Чир шикасти бўлғонда Ўратепада эрди. Умаршайх мирзо Самарқанд азимати била Ўратепа устига келганда Ўратепани мирзо мулозимлариға топшуруб, мирзо мулозаматида бўлди. Умаршайх мирзо ҳам Андижон ҳукуматини анга берди. Сўнгралар Султон Маҳмудхон қошиға бориб эди. Мирзо Хонни топшуруб Дизакни анга бериб эдилар. Мен Кобулни олғондин бурунроқ Макка азимати қилиб, Ҳинд йўли била мутаважжиҳ бўлди. Йўлда тенгри раҳматиға борибтур. Фақир ва камсухан ва беҳайсият киши эрди. Яна бир Хожа Ҳусайнбек эрди, одми ва фақир киши эрди. Ул замон дастури била ичкуларда қўшуқларни яхши айтур экандур. Яна бир Шайх Мазидбек эди, манга аввал бек атка ани қилиб эдилар. Забти ва тузуки хейли яхши эди. Бобур мирзоға хизмат қилғондур. Умаршайх мирзо қошида андин улуғроқ бек йўқ эди. Фосиқ киши эрди, чуҳра сахлар эди. Яна бир Али Мазидбек қавчин эди, икки қатла ёғий бўлди: бир мартаба Ахсида, яна бир мартаба Тошкандта. Мунофиқ ва фосиқ ва ҳаромнамак ва ярамас киши эрди. Яна бир Ҳасан Яъқуббек эди. Кичик кўнгуллук, яхпш табълиқ, чуст ва часпон киши эрди. Бу байт анингдур: Боз ой, эй ҳумойки, бетўтии хатат Наздик шуд ки зоғ барад устухони ман[7]. Мардона киши эди. Ўқни яхши отар эди. Чавгонни яхши ўйнар эди. Хок паллани яхши сочарар эрди. Умаршайх мирзо воқеасидин сўнг менинг эшигимда соҳиб ихтиёр ул эди. Ичи тор ва кам ҳавсала ва фитна, қисқароқ киши эди. Яна бир Қосимбек қавчин эди. Қадимий Андижон қўшун бекларидин эди. Ҳасан Яъқуббекдин сўнг менинг эшигимда соҳиб ихтиёр ул эди. Охир умриғача ихтиёр ва эътибори ортти, ўксумади. Мардона киши эди. Бир мартаба Косон навоҳисини чопқон ўзбакнинг кейинича бориб яхши бости. Умаршайх мирзо қошида қилич чопиб эди. Ясси Кечит урушида ҳам яхши чопқуллашти. Қазоқликларда Масиҳо кўҳистонидин Султон Маҳмудхон қошиға бормоқ азимати қилғонда Қосимбек айрилиб Хисравшоҳ қошиға борди. Тарих тўққуз юз ўндаким, Хисравшоҳни олиб Кобулда Муқимни қабадим. Қосимбек ул фурсатта келди, яна бурноғидек-ўқ риоят ва шафқат қилдим. Туркман ҳазорасини дараи Хушда чопқонда Қосимбек бовужуди қарилик йигитлардин яхшироқ юруган жиҳатидин, Бангиш вилоятини жулду бердим. Сўнгра Кобулға келганда Ҳумоюнға бек атка қилдим. Замини Доварни олғон фурсатларда тенгри раҳматиға борди. Мусулмон ва мутадаййин ва муттақий киши эрди ва шубҳалик таомдин парҳиз қилур эди. Ройи ва тадбири бисёр яхши эди. Хейли мутояба қилур эди. Бовужудиким уммий эди, хуштабъона зарофатлар қилур эди. Яна бир Бобоқули Бобо Алибек эди. Шайх Али Баҳодирнинг наслидин эди. Шайх Мазидбек ўлганидин сўнг ани манга бек атка қилдилар. Султон Аҳмад мирзо Андижонга черик тортқонда Султон Аҳмад мирзоға кириб Ўратепани берди. Султон Маҳмуд мирзодин сўнг Самарқандтин қочиб келадурганда Ўратепадин Султон Али мирзо чиқиб урушуб, босиб ўлтурди. Забти ва яроғи яхши эди. Навкарни яхши сахлар эди. Бенамоз эди, рўза тутмас эди. Золим ва кофирваш киши эди. Яна бир Али Дўст тағойи эди, сағричи туман бекларидин эди. Менинг онамнинг онаси Эсан Давлатбегимга уруқ бўлур эди, Умаршайх мирзо замонидин мен кўпроқ риоят қилиб эдим. Илигидин иш келур дедилар. Бу неча йилким, менинг қошимда эди, ҳеч андоқ иши зоҳир бўлмадиким, деса бўлғай. Султон Абусаид мирзоға хизмат қилғон даврида ядачилиқ даъвосини қилур эди. Қушчи эди. Ярамас ахлоқ ва атворлиқ киши эрди. Бахил ва фитна ва зумухт ва мунофиқ ва худписанд ва қаттиқ сўзлук ва совуқ юзлук киши эди. Яна бир Вайс Лоғарий эди. Самарқандлиқ тўқчи элидин эди. Умаршайх мирзо қошида сўнгралар хейли муқарраб бўлуб эрди. Менинг билан қазоқлиқларда бор эди. Раъй ва тадбири хейли яхши эди. Бир нима муфаттин эди. Яна бир Мир Ғиёс тағойи эди. Али Дўстнинг иниси эди. Мўғул мирзодалари орасида Султон Абусаид мирзо эшигида мундин илгарроқ киши йўқ эрди. Султон Абусаид мирзонинг чорсу муҳри мунда эди. Умаршайх мирзонинг охирзамонларида кўп муқарраб бўлуб эди. Вайс Лоғарий била мусоҳиб эди. Косонниким, Султон Маҳмудхонға бердилар, андин сўнг охир умриғача хон хизматида-ўқ эди. Хон ҳам хейли риоят қилиб эди. Кулагач ва ҳаззол киши эди. Фисқда бебок киши эди. Яна бир Али Дарвеш эди. Хуросонлиқ эди. Султон Абусаид мирзо қошида Хуросон чуҳраси чаргасида хизмат қилур эди. Хуросон ва Самарқанд Султон Абусаид мирзонинг тахти тасарруфиға кирганда бу икки пойтахтнинг ишга ярар йигитларини хосса тобин қилиб, Хуросон чуҳра тобини ва Самарқанд чуҳра тобини дер экандур. Менинг қошимда Самарқанд эшигида яхшилар борди. Мардона киши эди. Насх таълиқ хатини тавре битир эди. Хушомад айтур эрди. Табъиға ҳиссат ғолиб эди. Яна бир Қанбар Али мўғул эди, ахтачидин эди. Отаси вилоятқа кириб неча маҳал саллохлиқ қилғон учун Қанбар Али саллох дер эдилар. Юнусхон қошида офтобачилик қилди, сўнгра бег бўлуб эди. Менинг қошимда хейли улуғ риоят топиб эди. Ишга етгунча эҳтимоми яхши эди. Ишга етилган маҳалда қолтоғайлиғи бор эди. Пургай ва паришонгўй эди. Муқаррардур, ҳар кимки кўн айтур, паришон айтур. Ҳавсаласи кам эди. Тийра мағз киши эди. Умаршайх мирзоға бу воқеа даст берганда мен Андижонда чаҳорбоғда эдим. Сешанба куни рамазон ойининг бешида бу хабар Андижонға келди. Изтироб била отланиб, қошимдағи навкар ва савдар била қўрғон азимати қилдим. Мирзо дарвозасиға етган маҳалда Ширим тағойи жилавимни олиб, Намозгоҳ сори тебради. Хаёлиға бу кечибтурким, Султон Аҳмад мирзо улуғ подшоҳдур, қалин черик била келса, беклар мени ва вилоятни топшурғуларидур. Мени Ўзганд ва Олатоғ доманаси сори олиб борғай. Агар вилоятни берсалар мен бори иликка тушмай тағойиларим Олачахонға ё Султон Маҳмудхонға борғаймен. Хожа Мавлонойи қозиким, Султон Аҳмад қозининг ўғли ва Шайх Бурҳониддин Қиличнинг наслидур, она тарафидин Султон Илик Мозийға етар, анинг хонаводалари ул вилоятга марже ва шайхулислом йўсунлуқ бўла келгандур, зикрлари мунда мукаррар келгусидур, қўрғон ичидаги беклар бу хабарни топиб, Хожа Муҳаммад Дарзийниким, Умаршайх мирзонинг бойруси ва бир қизининг аткаси эди, йибориб ул дағдағаларни буларнинг хотиридин рафъ қилиб, Намозгоҳга ёвуқ етган маҳалда мени олиб ёнди. Келиб аркка тушдум. Хожа Мавлонойи қози ва беклар мешшг қошимда келиб, сўз ва кенгашни бир ерга қўюб, қўрғоннинг бурж ва борусининг забт ва рабтиға машғул бўлдилар. Ҳасан Яъқуб ва Қосим қавчин ва яна баъзи бекларким Марғинон ва ул тарафларда илғор қуюб эдилар, бир-икки кундин сўнг келиб мулозамат қилиб, борча якдил ва якжиҳат жид ва эҳтимом била қалъадорлиққа машғул бўлдилар. Султон Аҳмад мирзо Ўратепа ва Хўжанд ва Марғилонни олиб кслиб, Андижоннинг тўрт йиғочида Қубоға тушти. Бу фурсатта Дарвеш Гов отлиқ Андижоннинг арбобидин номуносиб сўз айтқон учуи ясоққа етти. Бу сиёсаттин тамом эл босилдилар. Хожа қозини ва Узун Ҳасан Хожа Ҳусайнни элчиликка бу мазмун била йиборилдиким, бу вилоятта мулозимлардин бир кишини худ қўюлғусидур. Мен ҳам мулозим ва ҳам фарзанд, агар бу хизматни манга уҳда қилсалар яхшироқ ва осрнроқ файсал топқусидур. Султон Аҳмад мирзоким, камсухун ва фақир ва одми киши эди. Ҳар сўз-ун ва иш-куч бекларсиз қарор топмас эди, беклар бу сўзларга мултафит бўлмай, дурушт жавоблар айтиб, илгарига кўчтилар. Тенгри таолоким, ўз қудрати комиласи била ҳар ишимни ҳар маҳалда андоқким бояду шояд беминнати махлуқ рост келтурубдур, мунда ҳам неча ишни боис қилдиким, алар бу келмакдин ўсондилар, балки бу таважжуҳдин пушаймон бўлуб, бемурод ёндилар. Бир буким, Қубонинг ботқоқлик қора суйи бор, кўпригидин ўзга ердин кечиб бўлмас, қалин черик келиб кўпрукда тиқилиб, қалип от ва тева бу қора сувга йиқилиб зоеъ бўлди. Уч-тўрт йил мундин бурунроқ Чир суйининг гузарида улуғ шикаст топиб эдилар, бу воқеа андин ёд бериб, черик элига ваҳми ғолиб бўлди. Яна бир буким, ул фурсатга андоқ от ўлати бўлдиким, тавила-тавила отлар йиқилиб ўла киришти. Яна бир буким, бизнинг сипоҳи ва раиятни андоқ якдил ва якжиҳат топтиларким, то жон ва танларида рамак ва тавон бордур жон тортмоқдин қўймағайлар. Бу жиҳатлардии зарурат бўлуб, Андижоннинг бир йиғочидин Дарвеш Муҳаммад тархонни йибордилар, ичкаридан Ҳасан Яъқуб Намозгоҳ навоҳисида чиқиб кўрушуб, сулҳгуна қилиб ёндилар. Хўжанд суйининг шимол жонибидинким, Султон Маҳмудхон мутаважжиҳ эди, келиб Ахсини қободи, Жаҳонгир мирзо анда эди, беклардин Али Дарвешбек, Мирзоқули кўкалтош, Муҳаммад Боқирбек, Шайх Абдулло эшикоға Ахсида эдилар. Вайс Лоғарий, Мир Ғиёс тағойи ҳам анда эди. Беклардин таваҳҳум қилиб Косонғаким, Вайс Лоғарийнинг вилояти эди, бордилар. Носир мирзоға Вайс Лоғарий бек атка эди. Бу жиҳатдин Носир мирзо Косонда бўлур эди. Хон Ахси навоҳисиға етганда бу беклар хонға кириб Косонни бердилар. Мир Ғиёс хон мулозаматида туруб, Вайс Лоғарий Носир мирзони Султон Аҳмад мирзоға олиб борди. Муҳаммад Мазид тархонға топшурдилар. Хон Ахси ёвуғиға келиб неча қатла уруш солди, ҳеч иш қила олмади. Ахсидағи беклар ва йигитлар яхши жонлар торттилар. Бу аснода Султон Маҳмудхонға ориза бўлди, уруш солиб ҳам ўсониб эди, ўз вилоятиға мурожаат қилди. Абобакр дуғлат Кошғарийким, ҳеч кимга бош индурмай, неча йил эдиким, Кошғар ва Хўтан ҳокими эди, ул дағи вилоят дағдағаси била Ўзганд ёвуғиға келиб, қўрғон солиб, вилоятға бузуғлуқ қила киришти. Хожа қози ва жамиъ беклар таъйин бўлдиким, бориб Кошғарийни дафъ қилғайлар, ёвуқ едган маҳалда Кошғарий кўрдиким, бу фавжнинг ҳарифи эмастур, Хожа қозини ораға солиб, юз макр ва ҳийла била халос бўлди. Мундоғ улуғ вақое рўй берганда Умаршайх мирзодин қолган беклар ва йигитлар яхши қатланиб мардона жонлар торттилар. Ахсидин мирзонинг онаси Султонбегим ва Жаҳонгир мирзо ва аҳли ҳарам ва беклар Андижонға келдилар. Азо расмини бажо келтуруб, ош ва таом фуқаро ва масокинға тортилди. Бу муҳиммоттин фориғ бўлғондин сўнг, черик ва вилоётнинг тартиб ва насқи ва забт ва рабтиға иштиғол кўрсатилди. Андижон ҳукумати ва эшик ихтиёри Ҳасан Яъқубға муқаррар бўлди. Ўш Қосим қавчинға қарор топти. Ахси ва Марғинон Узун Ҳасанға ва Али Дўст тағойиға таъйин бўлди. Умаршайх мирзонинг ўзга беклари ва йигитларига ҳар қайсиға фарохўр ҳоллари вилоят ва ер ва муча ва чарга ва важҳи истиқомат муқаррар ва муайян бўлди. Чун Султон Аҳмад мирзо мурожаат қилди, икки-уч манзилдин сўнг мижози эътидол наҳажидин мунҳариф бўлуб, муҳриқ иситма тори бўлди. Ўратепа навоҳиси Оқсувга етганда шаввол ойининг авоситида тарих секкиз юз тўқсон тўққузда қнрқ туфт ёшида олами фонийдан видоъ қилди. Валодат ва насаби: валодати секкиз юз эллек бешда, Султон Абусаид мирзо тахт олғон йили эди. Султон Абусаид мирзонинг бори ўғлонларидин улуғи бу эди. Онаси Ўрда Буға тархоннинг қизи Дарвеш Муҳаммад тархоннинг эгачиси эди. Мирзонинг эътиборлиқ хотуни эди. Шакл ва шамойили: баланд бўйлуқ, қўнқор соқоллиқ, қизил юзлук, танбал киши эрди. Соқоли энгакида эрди. Икки янгоқида соқоли йўқ эди. Бисёр хушмуҳовара киши эрди. Дасторни ул замон дастури била чаҳорпеч чирмаб, алоқасини илгаррак қошининг устига қўяр эди. Ахлоқ ва атвори: ҳанафий мазҳаблиқ, покиза эътиқод киши эрди, беш вақт намозини бетарк ўтар эди. Шурб маҳалларида ҳам намози тарк бўлмас эди. Ҳазрати Хожа Убайдуллоға иродати бор эди. Ҳазрати Хожа мураббий ва муқаввий эдилар. Бисёр муаддаб бор эди . Алалхусус Хожа суҳбатида, дерларким, ҳаргиз Хожа мажлисида тизи бир-бири тизига ёвуткаган эмастур. Бир навбат ҳазрати Хожа суҳбатида бар хилофи одат оёғини ёвуткаб ўлтурубтур. Мирзо қўпқондин сўнг ҳазрати Хожа буюрубтурларким, мирзо ўлтурғон ерни боққайлар: бир сўнгак бор экандур. Ҳсч нимарса ўқуғон эмас эди, оми эди. Бовужудким шаҳрда улғайиб эди, турк ва содда эди. Табъдин баҳраси йўқ эди. Одил киши эди. Ҳазрати Хожанинг ҳам аёғлари арода эди. Аксар муҳиммот шаръ тарийқи била файсал топар эди. Аҳд ва қавлиға рост ва дуруст эди. Ҳаргиз андин хилофе зоҳир бўлмади. Шижоати бор эди. Агарчи ҳеч андоқ бўлмадиким, ўзининг илиги ишга етмиш бўлғай, вале дерларким, баъзи маъракаларда андин асари шижоат зоҳир бўлур экандур. Ўқни бисёр яхши отар эрди. Илбосунга ўқи ва тиргази аксар тегар эди. Қабақни майдоннинг ул боши, бу бошидин кириб аксар урар эрди. Охирлар танбал бўлғонларида қирғовул ва буданани биёзи била отиб кам ёзар эрди. Қушчи киши эрди, қуш ғалаба солур эди, яхши солур эди. Улуғбек мирзодин сўнг онча қушчи подшоҳ йўқ эди. Асру кўп ҳаёси бор эрди. Дерларким, хилватларда маҳрам ва ичкиларидин ҳам оёғини ёпар экандур. Гоҳиким ичкулукка тушар эрди, йигирма-ўттиз кун паё-пай ичар эрди. Гоҳиким, чоғирдин чиқар эрди, яна йигирма-ўттиз кун ичмас эди. Бир ўлтурғон била мажлисда гоҳи бир кеча-кундуз ўлтурур эди, яхши ичар эди. Чоғир ичмас кунлари баситни гузаро еяр эрди. Табиатиға имсок ғолиб эди, камсухан ва одми киши эрди, ихтиёри беклари илгида эди. Масофлари: Тўрт масоф урушти. Аввал Шайх жамол арғуннинг иниси Неъмат арғун била, Зомин навоҳисида Оқар тузида ғолиб бўлди. Яна бир марта Умаршайх мирзо бирла Хавоста ҳам ғолиб бўлди. Яна бир мартаба Тошканд навоҳисида Чир суйининг ёқасида султон Маҳмудхон била, агарчи масоф йўқ эди, мўғулнинг чопқунчиси бирин-икин черикнинг кейнидан кслиб парталға илик қўйғон била, мунча қалин черик уруш йўқ, талош йўқ, бири-бириға боқмай бузулдилар. Кўпрак черик эли Чир суйида ғарқ бўлдилар. Яна бир мартаба Ҳайдар кўкалтога била Ер яйлоқнинг навоҳисида ғолиб бўлди. Вилоёти: Самарқанд ва Бухоро эрдиким, отаси бериб эди. Шайх Жамолни Абдулқуддус ўлтургандин сўнг Тошканд ва Шоҳрухия ва Сайромни олиб эди, неча маҳал тасарруфида эди. Сўнгра Тошканд била Сайромни иниси Умаршайх мирзога бериб эди. Хўжанд ва Ўратепа ҳам неча маҳал Султон Аҳмад мирзода эди. Авлоди: Икки ўғли бўлуб эди, кичиклигида қолмади. Беш қизи бор эди, тўрти Қутуқбегимдин эди. Боридин улуғ Робиа Султонбегим эди, Қоракўзбегим дерлар эди. Султон Маҳмудхонға ўзи ҳаётида чиқариб эди. Хондин бир ўғли бўлуб эди, Бобохон отлиқ, хейли мақбулғина ўғлон эди. Ўзбаклар хонни Хўжандта шаҳид қилғонда, ани ва андоқ неча норасидани зое қилдилар. Султон Маҳмудхоннинг воқеасидан сўнг Жонибек Султон олди. Иккинчи қизи Солиҳа Султонбегим эди, Оқбегим дерлар эди. Султон Аҳмад мирзодин сўнгра Султон Маҳмуд мирзо тўйлар қилиб, улуғ ўғли Султон Масъуд мирзоға олди. Сўнгра Шоҳбегим, Меҳр Нигорхоним била Кошғарға тушти. Учунчи қиз Ойиша Султонбегим эди. Беш ёшимда Самарқандға келганда манга қўлуб эдилар. Сўнгра қазоқликларда Хўжандқа келди, анда олиб эдим. Самарқандни иккинчи навбат олғонда биргина қизи бўлуб эди, неча кундин сўнг тенгри раҳматиға борди. Тошканд бузуғлуғудин бурунроқ эгачисининг ангизи била мендин чиқти. Тўртунчи қизи Султонбегим эди, Султон Али мирзо олиб эди, андин сўнг Темур Султон олиб эди, андин сўнгра Маҳди Султон олиб эди. Боридин кичик қизи Маъсума Султонбегим эди. Онаси арғундин, Султон Арғуннинг биродарзодаси, Ҳабиба Султонбегим эди. Мен Хуросонға борғонда кўруб, хушлаб, тилаб, Қобулға келтуруб олдим. Бир қиз бўлди. Ўшал фурсатта-ўқ «зоча» заҳмати била тенгри раҳматиға борди, қизиға онасининг отини-ўқ қўюлди. Хавотин ва сарори: аввали, Султон Абусаид мирзо қўлғон Меҳр Нигорхоним эди. Юнусхоннинг улуғ қизи, менинг онамнинг туққон эгачиси эди. Яна бир тархонлардин эди, Тархонбегим дерлар эди. Яна бир Қутуқбегим эди. Ушбу Тархонбегимнинг кўкалтоши эди, Султон Аҳмад мирзо ошиқлиқлар била олиб эди, асру кўп суюклик эди ва кўп мусаллит эди. Чоғир ичар эди. Анинг тириклигида Султон Аҳмад мирзо ўзга ҳарамға бормас эди. Охир ўлтурди ва бадномлиғидин халос бўлди. Яна бир Хонзодабегим эди, Тирмиз хонзодаларидин эди. Мен Самарқандға беш ёшимда Султон Аҳмад мирзо қошиға келган фурсатда олиб эди. Ҳануз юз ёпуғи бор эди. Туркона расм била манга буюрдилар, мен юзини очтим. Яна бир Аҳмад Хожибекнинг қиз набираси эди, Латифбегим отлиқ, Мирзоднн сўнг Ҳамза Султон олиб эди, Ҳамза Султондин уч ўғли бўлуб эди. Мен Ҳамза Султон ва Темур Султон бошлиқ султонларни босиб, Ҳисорни олғонда, бу султонзодалар ва яна неча султонзодалар тушуб эди, борини озод қилдим. Яна бир Ҳабиба Султонбегим эди. Султон Арғуннинг биродарзодаси эди. Умароси: Жонибек дўлдой эди, Султон Малик Кошғарийнинг иниси эди. Султон Абусаид мирзо Самарқанд ҳукуматини ва Султон Аҳмад мирзо ўз эшигининг ихтиёрини мунга бериб эди, муни эшик оқо қилиб эди. Ғариб ахлоқ ва атворлиқ киши экандур. Андин ғариб нималар хейли ривоят қилурлар. Ул жумладин бири будурким. Самарқанд ҳокими экан фурсатлар ўзбакдин элчи келур, ўзбак улусида бу элчи зўрға машҳур экандур. Ўзбак зўр кишини бўка дер эмиш. Жонибек дерким: Бўкамусен? Бўка бўлсанг, кел курашалинг. Бу элчи ҳар неча музояқа қилур, қўймас, курашурлар. Жонибек йиқар. Мардона киши эрди. Яна бир Аҳмад Ҳожибек эди. Султон Малик Кошғарийнинг ўғли эди. Ҳирий ҳукуматини Султон Абусаид мирзо неча маҳал мунга бериб эди. Обоғаси Жонибек ўлгандин сўнг анинг мучасини бериб, Самарқандға йиборди. Хуштабъ ва мардона киши эди. «Вафоий» тахаллус қилур эди. Соҳиби девон эрди, шеъри ямон эмас эди, бу байт анингдурким: Мастам, эй муҳтасиб, имрўз зи ман даст бидор, Иҳтисобам бикун он рўз ки ёби ҳушёр[8]. Мир Алишер Навоий Ҳирийдин Самарқандға келган фурсатлар Аҳмад Ҳожибек била бўлур эди. Султон Ҳусайн мирзо подшоҳ бўлғондин сўнгра Ҳирийга келди. Асру улуғ риоят топди. Аҳмад Ҳожибек яхши тўпчоқлар сахлаб, яхши минар эди. Бу тўпчоқлар аксар хоназоди эди. Агарчи мардона киши эди. Иш-кучини навкар-савдари сару сомон қилур эди. Бойсунғур мирзо Султон Али Мирзо била Бухорода урушуб мағлуб бўлғонда иликка тушти. Дарвеш Муҳаммад тархоннинг қонининг туҳмати била беиззатона ўлтурдилар. Яна бир Дарвеш Муҳаммад тархон эди. Ўрда Бўға тархоннинг ўғли, Султон Аҳмад мирзо, Султон Маҳмуд мирзонинг туқғон, тағойиси эди. Мирзо қошида борча беклардин улуғроқ ва мўътабарроқ бу эди. Мусулмон ва одми ва дарвешваш киши эди. Ҳамиша «мусҳаф китобат қилур эди» . Шатранжни бисёр ўйнар эди, яхши ўйнар эди. Қуш илмини хўб билур эди, қушни хўб солур эди. Охир Бойсунғур мирзо била Султон Али мирзонинг ғавғосида улуғлуқ замонида бадномлиқ била ўлди. Яна бир Абдулали тархон эди. Дарвеш Муҳаммад тархонға ёвуқ уруқ бўлур эди. Синглиси ҳам мунда эди, Боқи тархоннинг онаси бўлғай. Агарчи Дарвеш Муҳаммад тархон тўра ва муча била мундин улуғ эди, вале бу фиръавн ани кўзга илмас эди. Бухоро ҳукумати неча йил мунда эди, навкари уч мингта етиб эди, навкарни яхши шафқат била сахлар эди. Бахшиш ва пурсиш ва девон ва дастгоҳ ва шилон ва мажлиси подшоҳона эди. Зобит ва золим ва фосиқ ва мудаммеъ киши эди. Шайбонийхон гарчи навкари эмас эди, вале неча маҳал мунинг била бўлур эди. Кичик кирим султонлар худ аксар навкари бўлуб эдилар, Шайбонийхоннинг мунча тараққий топмоғиға ва мунча қадим хонаводалар бузулмоғиға Абдулали тархон сабаб бўлди. Яна бир Сайид Юсуф ўғлоқчи эди. Улуғ отаси мўғулдин кедган экандур. Отасини Улуғбек мирзо риоят қилиб эди. Раъй ва тадбири хейли яхши эди. Мардоналиғи ҳам бор эди. Қўбузни яхши чолур эди. Мен аввал Кобулға келганда менинг қошимда эди, улуғ риоят қилиб эдим, филвоқе риоят арзандаси ҳам бор эди. Аввалғи йил Ҳиндустон азимати била черик отлонғонда Сайид Юсуфбекни Кобулда қўюб эдим. Ўшул фурсатта тенгри раҳматиға борди. Яна бир Дарвешбек эди. Темурбек риоят қилғон Эгу Темурбекнинг наслидин эди. Ҳазрати Хожаға иродати бор эди. Мусиқий илмидин бохабар эди, соз ҳам чолур эди. Табъи назми бор эди. Султон Аҳмад мирзо Чир суйи ёқасида шикаст топқанда Чир суйиға борди. Яна бир Муҳаммад Мазид тархон эди, Дарвеш Муҳаммад тархоннинг туққон иниси эди. Неча йил Туркистон ҳокими эди. Шайбонийхон Туркистонни мундин олди. Раъй ва тадбири яхши эди. Бебок ва фосиқ эди. Самарқандни иккинчи навбат ва учунчи навбат олғонда менинг қошимға келиб эди. Мен дағи яхши риоят қилиб эдим. Кўли Малик урушида ўлди. Яна бир Боқи тархон эди. Абдулали тархоннинг ўғли ва Султон Аҳмад мирзонинг амакизодаси эди. Отасидин сўнгра Бухорони мунга бериб эдилар. Султонали мирзо замонида кўп улғайиб эди, навкари беш-олти мингга етиб эди. Султонали мирзоға хейли мутеъ ва мунқод эмас эди. Шайбонийхон била қалъаи Дабусида урушуб бостурди. Ўшул босқон била Шайбонийхон бориб Бухорони олди. Қушқа кўп майли бор эди. Дерларким, етти юз қуши бор экандур. Андоқ ахлоқ ва атвори йўқ эдиким, деса бўлғай. Мирзодалиқта ва давлатта улғайиб эди. Отаси Шайбонийхонға яхшиликлар қилғон жиҳатидан Шайбонийхон қошиға борди. Ул ноҳақшуноси бемурувват ул яхшиликларнинг муқобаласида ҳеч навъ риоят ва шафқат қилмади. Хорлиқ ва зорлиқ била Ахси вилоятида оламдин борди. Яна бир Султон Ҳусайн арғун эди. Неча маҳал Қоракўл ҳукумати анда учун, Султон Ҳусайн Қоракўлийға машҳур эди. Раъй ва тадбири хейли яхши эди. Менинг қошимда ҳам хейли бўлур эди. Яна бир Қули Муҳаммад Буғдо эди, қавчин эди. Мардоналиғи ҳам бор экандур. Яна бир Абулкарим ашрит эди, уйғур эди. Султон Аҳмад мирзо қошида эшикоға эди. Сахий ва мардона киши эди. Султон Аҳмад мирзо воқеасидин сўнг беклар иттифоқ қилиб тоғ йўли била Султон Маҳмуд мирзоға киши чоптуруб тиладилар. Султон Абусаид мирзонинг оғаси Минучеҳр мирзонинг ўғли Малик Муҳаммад мирзо салтанат дағдағаси била бир неча лаванд ва авбошни ўзига қўшуб ўрдудин айрилди. Самарқандға келиб ҳеч иш ҳам қила олмади, Ўзининг ва яна бирнеча бегуноҳ подшоҳзодаларнинг ўлмакига сабаб бўлди. Султон Маҳмуд мирзоға бу хабар етгач-ўқ бетаваққуф Самарқандға келиб, безаҳмат ва бемашаққат тахтқа ўлтурди. Султон Маҳмуд мирзонинг неча ишларидин вазиъ ва шариф ва сипоҳи ва раият мутанаффир ва гуризон бўлдилар. Аввал буким, мазкур бўлғон Малик Муҳаммад мирзониким, обоғасининг ўғли ва ўзининг куёви эди, яна тўрт мирзони Кўк саройға чиқариб эди, иккисини қўюб, Малик Муҳаммад мирзони ва яна бир мирзони шаҳид қилди. Буларнинг баъзисиға худ подшоҳлик ҳам тегмас эди. Бу дағдағалари ҳам асло йўқ эди. Агарчи Малик Муҳаммад мирзода андак гуноҳе бор эди, яна бирнинг ҳеч гуноҳи йўқ эди. Яна бир буким агарчи забт ва тузуки хейли яхши эди, девон шиор эрди. Сиёқ илмини билур эди, вале табъи зулм ва фисққа мойил эди. Самарқандға киргач, ўзгача тартиб ва насақ ва харж ва таҳмил бунёд қила бошлади. Ҳазрати Хожа Убайдуллонинг мутааллиқлариғаким, бурун харж ва таҳмилларда кўп фақир ва мискин аларнинг ҳимояти била зулм ва тааддидин халос бўлурлар эди, не жой улким, аларға мундоқ таклифлар бўлғай, кўп таадди ва ташаддуд қила бошлади. Балки бу таадди ва ташаддуд Хожанинг авлодиға дағи сироят қилди. Яна бир буким, ўзиким нечук золим ва фосиқ эди, бек ва бекча ва навкар ва савдари тамом золим ва фосиқ эдиларким, Ҳисор эли, алалхусус, Хисравшоҳға тааллуқ эл ҳамиша шурб ва зиноға машғул эдилар. Бу мартабадаким, Хисравшоҳнинг навкарларидин биров бир кишининг хотунини тортиб элтар, бу хотуннинг эри Хисравшоҳға келиб додхоҳлик қилур, жавоб берурким, неча йил сенинг била эди, неча кун анинг била бўлсун. Яна бир буким, шаҳри ва бозори, балки турк ва сипоҳининг амрад ўғлонлари чуҳра қилур қўрқунчидин уйдин чиқмас эдилар. Самарқанд аҳликим, йигирма-йигирма беш йил Султон Аҳмад мирзонинг замонида рафоҳият ва фароғат била ўткариб эдилар, аксар муомала ҳазрати Хожа жиҳатидин адл ва шаръ тарийқи била эди. Бу навъ зулм ва фисқдин бажону дил озурда ва ранжида бўлдилар. Вазеъ ва шариф, фақир ва мискин нафрин ва дуойи бадиға оғиз очиб, қўл кўтардилар. Ҳазар кун зи дарди дарунҳои реш, Ки реши дарун оқибат сар кўнад, Баҳам бар мазан то тавони диле, Ки оҳе жаҳоне баҳам барзаад[9]. Ложарам зулм ва фисқнинг шоматидан Самарқандта беш-олти ой беш ҳукумат қилмади. Вақоеи санаи тисъа миа[10] Манга Султон Маҳмуд мирзодин Абдулқуддусбек отлиқ элчи келди. Улуғ ўғли Султон Масъуд мирзоға оғаси Султон Аҳмад мирзонинг Оқбегим отлиқ иккинчи қизини тўй ва ойин била олғон. Сочиқни келтурди: олтундин ва кумушдин бодомлар ва писталар қилиб эдилар. Бу келган элчининг Ҳасан Яъқубқа уруқлуғи бор экандур. Ҳасан Яъқубни ваъдалар била мирзоға боқтурғали келган экандур. Нарм жавоб айтиб, балки ул сари бўлғондек қилиб элчига рухсат берди. Беш-олти ойдин сўнг Ҳасан Яъқубнинг мижози мунҳариф бўлиб, менинг ёвуғимдағи киши-қаро била ямон маош қила киришти. Ишни мунга еткурдиким, манга рухсат бериб, Жаҳонгир мирзони подшоҳ қилғай. Ҳасан Яъқубнинг ихтилоти сойир умаро ва сипоҳи била дағи яхши эмас эди. Анинг бу фикридин бори эл воқиф бўлуб эдилар. Хожа қози ва Қосим қавчин ва Али Дўст тағойи ва Узун Ҳасан ва яна баъзи давлатхоҳлар менинг улуғ онам Эсан Давлатбегимнинг қошида йиғилиб сўзни бу ерга қўйдиларким, Ҳасан Яъқубни маъзул қилиб, фитнасиға таскин берилгай. Хотунлар орасида раъй ва тадбирда менинг улуғ онам Эсан Давлатбегимча кам бўлғай эди, бисёр оқила ва мудаббира эди. Кўпроқ иш-куч аларнинг машварати била бўлур эди. Ҳасан Яъқуб аркта эди. Менинг онам ва улуғ онам — Эсан Давлатбегим тош қўрғонда чақарда эдилар. Бу азимат била отланиб аркка мутаважжиҳ бўлдум. Ҳасан Яъқуб қушқа отлонғон экандур. Хабар топиб ўшандин-ўқ Самарқанд сари мутаважжиҳ бўлди. Анинг била бор киши, бор бекларни туттурулди. Тутулғон беклар Муҳаммад Боқирбек эди, Султон Маҳмуд дўлдой Султон Муҳаммад дўлдойнинг отаси эди. Яна баъзилар ҳам бор эди. Баъзисиға Самарқанд сари рухсат берилди. Эшик ихтиёри ва Андижон ҳукумати Қосим қавчинға қарор топти. Ҳасан Яъқубким, Самарқанд азимати била Кандибодомғача бориб эди, неча кундин сўнг фосид андиша била Ахси азимати килиб, Хўқон ўрчин навосиға келди. Хабар топиб баъзи беклар била йигитларни анинг усгига йиборилди. Илғор беклари ўзларидин илгаррак бир пора йигитларни қоровул йибордилар. Ҳасан Яъқуб хабар топиб, кеча била бу қоровул айирғон йигитларнинг устита юруб, ўй мунгузи қобсоб шиба қўярлар. Қоронғи кечада ўз элининг ўқи-ўқ Ҳасан Яъқубиинг қочориға тегиб, қочоридин бурунроқ ўз амалиға гирифтор бўлди. Чу бад карди, мабош эмин зи офот, Ки вожиб шуд табиатро мукофот[11]. Ушбу йил шубҳалик таомдин парҳиз қила бошладим. Пичоқ ва қошиқ ва дастурхонғача эҳтиёт қилур эдим. Таҳажжуд ҳам камроқ тарк бўлур эди. Рабиулохир ойида Султон Маҳмуд мирзоға қавиуй ориза юзланиб, олти кунда оламдин кечти. Қирқ уч ёшар эди. Шакл ва шамойили: паст бўйлуқ, суюқ соқоллиқ, танбал, синчисизроқ киши эди. Ахлоқ ва атвори: яхши эди. Намозни тарк қилмас эди. Тузуки ва забти бисёр яхши эди. Сиёқ илмини хўб билур эди. Вилоётдин бир дирам ва бир динор анинг бевуқуфи харж бўлмас эди. Навкарининг улуфаси асло мункасир бўлмас эди. Мажлис ва бахшиш ва шилон ва девони бисёр яхши эди. Барчаси қоида ва тузуки била эди. Бир навъ тартиб ва насақиким қўюб эди, сипоҳи ва раият асло андин тажовуз қила олмас эди. Бурун қушқа хейли қотрор экандур. Сўнгралар баҳлум овни қалин овлар эди. Зулм ва фисққа кўп машғул эди. Муттасил чоғир ичар эди. Чуҳра қалин сахлар эди. Қаламравида чиройлиқ амрад ўғлон бўлса, ҳар навъ била келтуруб чуҳра қилур эди. Бекларнинг ўғлонларини, балки кўкалтошларини чуҳра қилиб эди, балки ўзининг кўкалтошидин туққонға доғи бу хизматни буюруб эрди. Бу шум феъл анинг замонида андоқ шое эдиким, чуҳрасиз киши асло йўқ эди. Чуҳра сахламоқлиғни ҳунар билурлар эрди. Чуҳра сахламаслигни айб қилурлар эди. Зулм ва фисқанинг шоматидин ўғлонлари тамом жувонмарг бўлдилар. Табъи назми бор эди, девон тартиб қилиб эди, вале шеъри бисёр суст ва бемаза эди. Андоқ шеър айтқондин айтмоғон яхшироқдур. Бад эътиқод киши эди. Ҳазрати Хожа Убайдуллоға истихфоф қилур эди. Юраксиз киши эди. Ҳаёси камроқ эди. Бир неча масхара ва бебок теграсида бор эди. Девон бошида ва халойиқ қошида зишт ва шанеъ ҳаракатлар қилурлар эди. Бадкалом эди. Сўзини филҳол англаб бўлмас эди. Масофлари: икки қатла масоф урушти. Ҳар икки қатла Султон Ҳусайн мирзо била, бир мартаба Астарободта мағлуб бўлди. Яна бир қатла Андихуд навоҳисида Чакман деган ерда ҳам мағлуб бўлди. Икки қатла Бадахшоннинг жануб жониби Кофиристонға бориб ғазот қилди. Бу жиҳатдин фароминининг тўғросида Султон Маҳмуд ғозий битирлар эди. Вилоёти: Султон Абусаид мирзо Астарободни бериб эди, Ироқ воқеасида Хуросонға келди. Ул фурсат Қанбар Алибек Ҳисор ҳокими Султон Абусаид мирзонинг ҳукми била Ҳиндустон черикини чериклаб, Ироққа мирзонинг сўнгича борадур эди, Хуросонға етиб эди, Султон Маҳмуд мирзоға мулҳақ бўлди; Султон Ҳусайн мирзонинг овозасини эшитгач, Хуросон эли ҳужум қилиб, Султон Маҳмуд мирзони Хуросондин чиқордилар. Самарқандға Султон Аҳмад мирзонинг қошиға келди. Неча ойдин сўнг Аҳмад Муштоқ бошлиғ Сайид Бадр ва Хисравшоҳ ва яна баъзи йигитлар Султон Маҳмуд мирзони олиб қочиб, Ҳисорға Қанбар Алибек қошиға келдилар. Андин бери Қаҳқа била Кўҳтан тоғининг жануб тарафидаги вилоёт, мисли: Тирмиз ва Чағониён ва Ҳисор ва Хатлон ва Қундуз ва Бадахшон Ҳиндукуш тоғиғача Султон Маҳмуд мирзонинг тасарруфида эди. Оғаси Султон Аҳмад мирзо ўлгандин сўнг анинг вилоёти дағи мунинг тасарруфида бўлди. Авлоди: беш ўғул, ўн бир қиз эди. Бори ўғлонларидин улуғ Султон Масъуд мирзо эди. Онаси Мир Бузург Тирмизийнинг қизи эди. Яна бир ўғул Бойсунғур мирзо эди. Онаси Пашабегим эди. Яна бир ўғул Султон Али мирзо эди. Онаси Зуҳрабеги оға эди, ўзбак эди, ғума эди. Яна бир ўғул Султон Ҳусайн мирзо эди. Онаси Хонзодабегим, Мир Бузургнинг набираси эди, Мирзо ҳаётида ўн уч ёшида тенгри раҳматиға борди. Яна бир ўғул Султон Вайс мирзо эди. Онаси Юнусхоннинг қизи, менинг онамнинг сингили Султон Нигорхоним эди. Бу тўрт мирзонинг ҳолоти бу тарихда йил вақоеида мазкур бўлғусидур. Уч қиз Бойсунғур мирзо била бир туққон эди. Улуғроғини Султон Маҳмуд мирзо обағаси Минучеҳр мирзонинг ўғли Малик Муҳаммад мирзоға чиқариб эди. Яна беш қиз Мир Бузургнинг набираси Хонзодабегимдин эди. Улуғини Султон Маҳмуд мирзодин сўнгра Абобакр Кошғарийга бердилар. Иккинчи қиз, Бикабегим эди, Султон Ҳусайн мирзо Ҳисорни муҳосара қилғонда Ҳайдар мирзо отлиқ ўғлиғаким, Султон Абусаид мирзонинг қизи Поянда Султонбегимдин туққондур, олиб ярашиб, Ҳисорнинг устидин қўпти. Учунчи қиз Оқбегим эди. Тўртунчи қизи Ойбегим эди . Султон Ҳусайн мирзо Қундуз устига келганда Умаршайх мирзо ўғли Жаҳонгир мирзони Андижон черики била кўмак йиборганда Жаҳонгир мирзоға номзад бўлуб эди. Тарих тўққуз юз ўнда Аму дарёси ёқасида Боқи Чағониёний манга келиб мулозамат қилди. Бу бегимлар оналари билан Тирмизта эдилар. Булар ҳам Боқи Чағониёнийнинг кўчи била келиб қўшулдилар.. Коҳмардқа келганда Жаҳонгир мирзо олди. Биргина қизи бўлди. Бу тарихда улуғ онаси Хонзодабегим била Бада.хшон вилоятидадур. Бешйнчи қиз Зайнаб Султонбегим эди. Кобулни олғонда онам Қутлуқ Нигорхонимнинг саъйи била олдим, хейли созворлиқ бўлмади. Икки-уч йилдин сўнг обила заҳмати била оламдин борди. Яна бир қиз Махдума Султонбегим эди. Султон Али мирзонинг бир туққон эгачисидур. Ҳоло Бадахшон вилоитидадур. Ва яна икки қиз гунчачидин бўлуб эди. Бирининг оти Ражаб Султон, яна бирининг оти Муҳиб Султондур. Хавотин ва сарори: улуғ хотуни Мир Бузург Тирмизийнинг қизи Хонзодабегим эди. Мирзо бисёр севар эди. Султон Масъуд мирзонинг онаси эди. Ул ўлганда мирзо бисёр қаттиқ таъзият тутқондур. Андин сўнг Мир Бузургнинг набираси бу Хонзодабегимнинг биродарзодасини олди. Ани ҳам Хонзодабегим дерлар эди. Беш қиз ва бир ўғулнинг онаси эди. Яна бир Пашабегим эди. Қорақўйлуқ Баҳорлу аймоғи туркман бекларидин Али Шукрбекнинг қизи эди. Жаҳоншоҳ мирхо Бороний ва Ироқни бу Жаҳоншоҳ авлодидин Оққўйлуқ Узун Ҳасан олғонда Али Шукрбекнинг ўғлонлари тўрт-беш минг уйлук қорақўйлуқ туркманлар била Султон Абусаид мирзо мулозаматиға келиб эдилар. Султон Абусаид мирзо шикаст топқонда бу вилоятларға туштилар. Султон Маҳмуд мирзо Самарқанддин Ҳисор келганда Султон Маҳмуд мирзо мулозаматиға келдилар. Бу Пашабегимни мирзо ул маҳалда олиб эди. Бир ўғул, уч қизнинг онаси эди. Яна бир Султон Нигорхоним эди. Насаби хонлар вақоеида машруҳ мазкур бўлубтур. Ғума ва ғунчачиси хейли бор эди. Муътабар ғумаси Зуҳрабеги оға эди. Ўзбакдин эди. Султон Абусаид мирзонинг тириклигида йигитлигида олиб эди . Бир ўғул, бир қизнинг онаси эди ва ғунчачи хейли бор эди. Иккисидин икки қиз бўлур эдиким, мазкур бўлди. Умароси: Хисравшоҳ эди. Туркистонлиқ қипчоқдиндур. Кичиклигида тархон бекларига ёвуқ хизмат қилур эди. Балки андин сўнг Мазидбек арғунға навкар бўлди. Филжумла риоят қилиб эди. Ироқ бузуғлуғида Султон Маҳмуд мирзоға қўшулуб, йўлда келурда шойиста хизматлар қилғон учун Султон Маҳмуд мирзо риоят қилиб эди. Сўнгралар асру кўп улғайиб эди. Султон Маҳмуд мирзонинг замонида-ўқ навкари беш-олти мингга етиб эди. Аму дарёсидии Ҳиндукуш тоғиғача вилоёт ғайри Бадахшон, тамом мунга тааллуқ эди. Дарбаст ер эди. Шилони ва саховати яхши эдй. Бовужуди турклук маҳкам пайдокунанда эди. Нечукким пайдо қилур эди, яхши ҳам харж қилур эди. Султон Маҳмуд мирзодин сўнг ўғлонларининг замонида худ асру кўп улғойиб эди. Навкари йигирма мингга ёвушуб эди. Агарчи намоз қилур эди ва таомда парҳиз қилур эди, вале тийра на фосиқ эди, гавдан ва бефаҳм ва бевафо ва ҳаромнамак киши эди. Беш кун ўтар дунё учун бир ўзи ўстурғон валинеъматзодасини кўр қилди. Яна бирини ўлтурди. Тенгри қошида осий ва халқ олдида мардуд бўлубдур. Домани қиёматгача лаънат ва нафрин сазовори бўлди. Бу ўтар дунё учун мундоқ ямон ишлар қилди. Мундоқ бисёр маъмур вилоят ва мунча қалин яроқлиқ навкар била бир мокиён била ҳам тутушмади. Бу тарихда зикри келгусидур. Яна бир Муҳаммад Элчи бўға эди. Қавчин эди. Балх эшигида ҳазора урушида Султон Абусаид мирзо олдида даъво била мушт тегурубдур. Мардона киши эди. Мирзоға доим мулозамат қилур эди. Мирзо раъйи била амал қилур эди. Султон Ҳусайн мирзо Қундузни қобоғонда Хисравшоҳнинг таассубиға оз киши била яроқсиз беҳисоб шабихун келди. Иш ҳам қила олмади. Андоқ қалин черикка не иш қила олғай эди. Сўнггича қовғунчи борди, ўзин дарёға солди, ғарқ бўлди. Яна бир Айюб эди. Султон Абусаид мирзо қошида Хуросон чуҳраси чаргасида хизмат қилур эди. Мардона киши эди. Бойсунғур мирзонинг бек аткаси эди. Емак ва киймаги сирфа била эди. Қаззол ва ҳарроф эди. Султон Маҳмуд мирзо беҳаё, деб хитоб қилур экандур. Яна бир Вали эди. Хисравшоҳнинг туққан иниси эди. Навкарини яхши сахлар эди. Султон Масъуд мирзонинг кўзига мил тортмоғиға ва Бойсунғур мирзонинг ўлтурмакига боис ул эди. Жамиъ элни ғийбат қилур эди. Бадзабон ва фаҳшгўй ва худписанд ва тийра мағз мардак эди. Ўзидин ўзга ҳеч кишини ҳеч ишта писанд тутмас эди. Қундуз вилоятидин келганда ва Душий навоҳисида Хисравшоҳни навкар, савдаридин айриб рухсат берган фурсатта ул доғи ўзбакнинг қўрқунчидин Андароб ва Серобқа келиб эди. Ул навоҳидағи аймоқларни босиб талаб, бизни деб Кобулға келдилар. Вали Муҳаммад Шайбонийхон қошиға борди. Самарқанд шаҳрида бўйнига урдурди. Яна бир Шайх Абдулло барлос эди. Шоҳ Султон Муҳаммаднинг бир қизи мунда эдиким, Абобакр мирзо била Султон Маҳмудхоннинг холаси бўлғай. Тўнни сириқ ва тор кияр эди. Одми ва асил киши эди. Яна бир Маҳмуд барлос эди. Навандоклиқ барлослардиндур. Султон Абусаид мирзо қошида ҳам бек эди. Султон Абусаид мирзоға Ироқ вилояти мусаххар бўлғонда Кирмонни Маҳмуд барлосға бериб эди. Абобакр мирзоға Мазидбек арғун ва қорақўйлуқ туркман беклари қўшулуб, Султон Маҳмуд мирзонинг устига Ҳисорда келганда Султон Маҳмуд мирзо оғосиға Самарқандға борди. Маҳмуд барлос Ҳисорни бермай, яхши сахлади. Шоир эди, девон тартиб килиб эди. Султон Маҳмуд мирзонинг фавтидин сўнгра Хисравшоҳ бу воқеаии элдин яшуруб хазинаға дастандозлиқ қилди. Мундоқ хабар нечук яшурун қолур , филҳол бори шаҳр элига бу хабар ёйилди. Самарқанд аҳлиға ул кун бир улуғ ийд эди. Сипоҳи ва раият Хисравшоҳнинг устига ҳужум қилмоқ мақомида бўлдилар. Аҳмад Ҳожирхон беклари ғавғони босиб, Хисравшоҳни чиқариб Ҳисор узаттилар. Султон Маҳмуд мирзо ҳаётида улуғ ўғли Султон Масъуд мирзоға Ҳисорни бериб, Бойсунғур мирзоға Бухорони бериб, ўғлонлариға рухсат бериб эди. Бу воқеада ҳеч қайси ҳозир эмас эди. Хисравшоҳни чиқорғондин сўнг Самарқанд ва Ҳисор беклари иттифоқ била Бухороға Бойсунғур мирзоға киши йибориб ва келтуруб, Самарқанд тахтиға ўлтурғуздилар. Бойсунғур мирзо подшоҳ бўлғонда ўн секкиз яшар эди. Ўшал фурсатта Султон Маҳмудхон Султон Жунайд барлоснинг ва Самарқанднинг баъзи акобирининг сўзи била Самарқанд доияси била черик тортиб, Канбой навоҳисиға келди. Самарқанддин ҳам Бойсунғур мирзо қалин ва кўчум ва яроғлиқ черик билан чиқиб, Канбой навоҳисида масоф уруштилар. Ҳайдар кўкалтошким муғул черикнинг рукни аъзами эди, ировул эди, тамом оттин тушуб, шиба қўймоққа машғул бўлди. Қалин отлиқ таассублуқ Самарқанд ва Ҳисор йигитлари от солғон била Ҳайдарбек бошлиқ тушганлар тамом от оёғининг остиға-ўқ қолдилар. Муни олдурғон била уруша ҳам олмадилар, бостурдилар. Қалин мўғул кишиси қирилди. Бойсунғур мирзо ўз олида ҳам қалин кишининг бўйнини урдурубдур . Андоқким, ўлукнинг касратидин уч ерда хиргохни буюткабдурлар. Бу фурсатта Иброҳим соруким, минглиғ элидин эди, отамнинг олида кичикдин хизматлар қилиб, беклик мартабасиға етиб эди, бир жарима жиҳатидин сўнгралар мардуд эди. Исфара қўрғониға кириб Бойсунғур мирзонинг отиға хутба ўқуб, мухолафат мақомида бўлди. Шаъбон ойи Иброҳим сорунинг фитнасининг дафъиға азимат қилиб черик отланилди. Ушбу ойнинг оёғида Исфарани қабаб туштук. Ул куни йигитлар шўхлуқ қилиб, етган била-ўқ қўрғонининг тошида янги том қўпориб, соладурғон қўрғонни олдилар. Сайид Қосим эшик оқа бу кун борчадин яхшироқ юруб, ўзуб қилич тегурди. Султон Аҳмад Танбал ҳам қилич тегурди. Муҳаммад Дўст тағойи ҳам қилич тегурди, вале баҳодур улушини Сайид Қосим олди. Баҳодурлуқ улуши мўғулда қадимий расмдур. Ҳар тўй ва ош бўлгонда ҳар кимки элдин ўзуб қилич тегургон бўлса, ул улушни ул олур. Шоҳрухияда бориб тағойим Султон Маҳмудхонни кўрукона оаҳодурлуқ улушни Сайид Қосим олди. Аввалғи кун урушда Худойберди аткамта тахш ўқи тегиб ўлди. Чун яроқсиз уруш солилиб эди, баъзи йигит-яланг зоеъ бўлуб, хейли киши яралиқ бўлди. Иброҳим сорунинг қошида тахшандоз бор эди, бисёр яхши отар эди. Онча тахшандоз кўрулмайдур эрди. Аксар элни ул яралиғ қилди. Қўрғон фатҳидин сўнг менинг қошимда бўлур эрди . Муҳосара мумтад бўлди. Буюрилдиким, икки-уч ерда серкўблар ясаб, нақблар солғайлар. Қалъагирлиқ асбобиға бажид машғул бўлғайлар. Муҳосара имтидоди қирқ кунга тортти. Охир Иброҳим сору ожиз бўлуб, Хожа Мавлонойи қозининг тавассути била қуллуқни ихтиёр қилиб, шаввол ойида қилич, соғдоғини бўйниға осиб келиб, мулозамат қилиб, қўрғонни топшурди. Шаъбон ойи Иброҳим сорунинг фитнасининг дафъиға азимат қилиб черик отланилди. Ушбу ойнинг оёғида Исфарани қабаб туштук. Ул куни йигитлар шўхлуқ қилиб, етган била-ўқ қўрғонининг тошида янги том қўпориб, соладурғон қўрғонни олдилар. Сайид Қосим эшик оқа бу кун борчадин яхшироқ юруб, ўзуб қилич тегурди. Султон Аҳмад Танбал ҳам қилич тегурди. Муҳаммад Дўст тағойи ҳам қилич тегурди, вале баҳодур улушини Сайид Қосим олди. Баҳодурлуқ улуши мўғулда қадимий расмдур. Ҳар тўй ва ош бўлгонда ҳар кимки элдин ўзуб қилич тегургон бўлса, ул улушни ул олур. Шоҳрухияда бориб тағойим Султон Маҳмудхонни кўрукона оаҳодурлуқ улушни Сайид Қосим олди. Аввалғи кун урушда Худойберди аткамта тахш ўқи тегиб ўлди. Чун яроқсиз уруш солилиб эди, баъзи йигит-яланг зоеъ бўлуб, хейли киши яралиқ бўлди. Иброҳим сорунинг қошида тахшандоз бор эди, бисёр яхши отар эди. Онча тахшандоз кўрулмайдур эрди. Аксар элни ул яралиғ қилди. Қўрғон фатҳидин сўнг менинг қошимда бўлур эрди . Муҳосара мумтад бўлди. Буюрилдиким, икки-уч ерда серкўблар ясаб, нақблар солғайлар. Қалъагирлиқ асбобиға бажид машғул бўлғайлар. Муҳосара имтидоди қирқ кунга тортти. Охир Иброҳим сору ожиз бўлуб, Хожа Мавлонойи қозининг тавассути била қуллуқни ихтиёр қилиб, шаввол ойида қилич, соғдоғини бўйниға осиб келиб, мулозамат қилиб, қўрғонни топшурди. Черик Чакракдин ёнғондин сўнг Ўратепанинг устигаким, муддатлар Умаршайх мирзо тасарруфида эди, мирзо ўлар йили иликдин чиқиб эди, бу фурсатта Бойсунғур мирзо жонибидин иниси Султон Али мирзо анда эди, азимат қилилди. Султон Али мирзо хабар топиб, ўзи Фалғар ва Масиҳо кўҳистонлариға чиқиб, аткаси Шайх Зуннунни Ўратепада қўюб эди, Хўжанддин ўтуб ора йўлға етганда Халифани Шайх Зуннунға рисолат тарийқи била йиборилди. Ул беҳуш мардак жавоби шофий бермай, Халифани туттуруб ўлумга буюрди. Чун хост йўқ экандур. Халифа халос бўлуб, юз туман машаққат ва азоблар била икки-уч кундин сўнг яёқ ва яланғоч келди. Ўратепанинг навоҳисиға келдук. Чун қиш ёвуқ бўлуб эди, эл ошлиқ-тўлукини тамом кўтариб эдилар, бу жиҳатлардин неча кундин сўнг Андижон сари мурожаат қилилди. Биз ёнғондин сўнг хон кишиси Ўратепа устига юруди. Ўратепа кишиси тура олмай солиб чиқди. Хон Ўратепани Муҳаммад Ҳусайн Кўрагонга берди. Ўшул тарихдин тўққиз юз секкизгача Ўратепа Муҳаммад Ҳусайн Кўрагонда эди. Вақоеи санаи иҳдо ва тисъа миа[12] Султон Ҳусайн мирзо Хуросондин Ҳисор устига черик тортиб, қиш Тирмиз тўғриси келди. Султон Масъуд мирзо ҳам черик йиғиб, Тирмизға муқобалада келиб ўлтурди. Хисравшоҳ ўзи Қундузни маҳкам қилиб, иниси Валини черикка йиборди. Қишнинг аксарини сув ёқасида ўткардилар, ўта олмадилар. Султон Ҳусайн мирзо кордон ва соҳиб тажриба подшоҳ эди. Қундуз сари сув юққори боқа кўчти. Ўртадағи черикни ғофил қилиб Абдуллатиф бахши бошлиқ беш-олти юз ўбдон кишини Килиф гузарига йиборди. Ул черик воқиф бўлғунча Абдуллатиф бахши таъйин бўлғон эл била Килиф гузаридин ўтуб сув ёқасини мазбут қилди. Бу хабар Султон Масъуд мирзоға келгач, Вали Хисравшоҳким бу кечган кишининг устига бормоқни ҳарчанд саъй қилди, Султон Масъуд мирзо бедиллиғидин ё Боқи Чағониёнийнингким, Валининг зидди эди, саъйидин бу кечган кишининг устига бормоди. Бузулғон йўсунлуқ Ҳисор сари ёндилар. Султон Ҳусайн мирзо сув кечиб, Бадиуззамон мирзони ва Иброҳим Ҳусайн мирзо ва Муҳаммад Валибек ва Зуннун арғунни Хисравшоҳ устига илғор йиборди. Музаффар мирзо ва Муҳаммад Бурундуқ барлосни Хатлон устига йиборди . Ўзи Ҳисор устига келди. Ёвуқ етканда хабардор бўлдилар. Султон Масъуд мирзо Ҳисорда турмоқнинг маслаҳатини топмай Камруд руди юқори Сира тоғ йўли била иниси Бойсунғур мирзо қошиға, Самарқандға борди. Вали ҳам Хатлон сари тортти. Ҳисор қўрғонини Боқи Чағониёний ва Маҳмуд барлос ва Султон Аҳмад бекнинг отаси беркиттилар. Ҳамза Султон ва Маҳди Султон неча йил эдиким, Шайбонийдин айрилиб келиб, Султон Маҳмуд мирзо мулозаматида эдилар. Жамиъ ўзбаклари била Муҳаммад дуғлат Султон Ҳусайн дуғлат ва жамиъ Ҳисор вилояти ўлтурушлуқ мўғуллар била бу бузуғлуқта Қоратегин сари торттилар. Султон Ҳусайн мирзо бу хабарларни топиб, Абулмуҳсин мирзони ва баъзи йигитларни Камруд дараси юққори, Султон Масъуд мирзо кейнига йиборди. Тангига кирган маҳалда кейинидин етарлар, онча иш қила олмаслар. Мирзобек фарангибоз анда қилич тегурур. Иброҳим тархон ва Яъқуб Айюб ва яна баъзи черикни Ҳамза Султоннинг ва мўғулларнинг устига Қоратегинга йиборди. Қоратегинда кейинидин етиб уруштилар. Султон Ҳусайн мирзонинг илғорини босиб, бу бекларнинг аксарини тушуруб яна қўя бердилар. Ўшул чиққон била Ҳамза Султон ва Маҳди Султон ва Ҳамза Султоннинг ўғли Мамоқ Султон ва Муҳаммад дуғлатким, сўнгралар Муҳаммад Ҳисорийга машҳур бўлуб эди, Султон Ҳусайн дуғлат ва бу султонларға тааллуқ ўзбаклар Ҳисор вилояти ўлтурушлуқ Султон Маҳмуд мирзо навкари мўғуллар бизни деб, рамазон ойи Андижонға келдилар. Ул фурсатлар Темурия салотини дастури била тўшак устида ўлтурур эдим. Ҳамза Султон била Маҳди Султон ва Мамоқ Султонким келдилар, бу салотининг таъзимиға қўпуб, тўшақдин тушуб, бу султонлар била кўруштум. Султонларни ўнг қўлда боғишда ўлтурғуздум. Муҳаммад Ҳисорий бошлиқ борча мўғуллар келдилар. Борча мулозаматни ихтиёр қилдилар. Султон Ҳусайн мирзо келиб Ҳисор қўрғонини қабаб тушти. Нақб солмоқ ва қўрғон олмоқ ва тош урмоқ ва қозон қурмоқнинг иш-кучида кеча ва кундуз ором ва қарори йўқ эди. Тўрт-беш ерда нақб солди. Шаҳр сари дарвозада солғон нақб хейли илгари келиб эди. Қўрғон эли дағи нақб солиб, бу нақбни топтилар. Қўрғон эли юқоридин буларға дуд қилдилар. Алар тўшукни беркитган била тутун юққори қўрғон элига-ўқ ёниб, қўрғон эли ўлум ичи бўлуб, қочиб чиқтилар. Охир кўза-кўза сув кетуруб қуюб, ташқи элни нақбдин қочурдилар. Яна бир навбат бир пора илдам йигитлар чиқиб, нақб устидаги йигитларни қочурдилар. Яна мирзо тушган шимол тарафидин қозон қуруб, қалин тош уруб, бир буржни ковок қилиб эдилар. Намози хуфтан бурж учти. Баъзи йигитлар тезлик қилиб урушға рухсат тиладилар. Кечадур де§, мирзо рухсат бермади. Тонг отқунча худ қўрғон эли буржни тамом қўпариб эдилар. Тонгласи уруга ҳам солмадилар. Бу икки ой, икки ярим ойда ғайраз сиёсат ва нақб солмоқ, саркуб қўпормоқ ва тош отмоқдин ўзга яхши уруш солмади. Бадиуззамон мирзо ва ул жамоатниким, Хисравшоҳ устига йибориб эди, Қундуздин уч-тўрт йиғоч қуйироқ тушганда Хисравшоҳ бўлғон кишиси била ясатиб, Қундуздин чиқиб ора қўнуб, Бадиуззамон мирзо ва черикнинг устцга босиб қелди. Булар мунча мирзолар ва мунча сардор беклар бовужудким, кишилари икки Хисравшоҳнинг кишисича бўлмаса, бир яримчада худ не сўз, ҳазм риоят қилиб, ҳандақдин чиқмадилар. Хисравшоҳнинг яхши-ямон, улуғ-кичик навкари тўрт-беш минг бўлғай эди. Хисравшоҳ бу ўтар дунёйи бебақо учун ва кетар навкари бевафо учун мунча ямонлиқ ва бадномлиқни ихтиёр қилиб ва мунча зулм ва бедод қилмоқни ўзига шиор қилиб, мунча улуғ вилоятлар олиб, мунча қалин навкар ва савдар сахламоқ тарҳини солиб, балки сўнгралар навкар ва чокари йигирма-ўттуз мингга тортиб вилоёт ва парканоти ўз нодшоҳи ва мирзоларидин ортиб, умрида қилғон шпи ушбу бўлди. Ушмунча била Хисравшоҳ ва тавобеининг оти сардорлиққа чиқиб, мардона бўлдилар. Хандақдин чиқмағонлар қўрқоқлиққа отиқиб, бедиллик била афсона бўлдилар. Бадиуззамон мирзо андин кўчиб, неча кўч била Толиққоннинг Олғу тоғига келиб тушти. Хисравшоҳ Қундуз қўрғонида эди. Иниси Валини бир пора ўбдон йигитлар билан Ишка-миш ва Фулул ва ул тоғ доманалариға йибориб эдиким, яна ташқаридин хадук ва ташвиш бсргай, яна Муҳиб Али қўрчи бир пора ўбдон йигитларни олиб келиб, Хатлон суйининг ёқасида буларнинг кишисига учраб босиб, бир пора киши тушуруб, бир неча бош кесиб борди. Сўнгғи навбат мунинг таассубиға Сейдим Али дарбон ва иниси Қулибек ва Баҳлул Айюб бир пора ўбдон йигитлар била келиб, Анбар кўҳ доманасида Хожа Чангол навоҳисида Хуросон черики кўчган маҳалда илик олишурлар, қалин киши етиб Сейдим Али ва Қулбобони ва яна бир нора ўбдон йигитларни тамом тушурдилар. Бу хабар Султон Ҳусайн мирзоға етишти. Дағи Ҳисорнинг баҳор ёғинлари жиҳатидин ҳам черик холи аз ташвиш эмас эрди, нраш тарҳин ораға солиб ичкардин Маҳмуд барлос келди. Ташқаридин Хожа Пир баковул ва улуғ оғалар ва неким бўлғон созанда ва конанда келиб, Султон Маҳмуд мирзонинг Хонзодабегимдин бўлғон улуғ қизини Ҳайдар мирзоғаким, Поянда Султонбегимдин бўлуб эди. Султон Абусаид мирзонинг қиз набираси эди, олиб, Ҳисор устидин қўпуб, Қундуз сари юзландилар, Қундузға келиб ҳам бир пора сиёсат қилиб, муҳосара мақомида бўлди. Охир Бадиуззамон мирзо ораға тушуб, ярашиб, ичкари, ташқари тушган йигитларни алишиб ёндилар. Хисравшоҳнинг мунча улғаймоғиға, мунча ҳадди етмас ишларни қилмоғиға Султон Ҳусайн мирзонинг икки қатла келиб, ола олмай ёнмоғи сабаб бўлди. Султон Ҳусайн мирзо Балхға етганда Мовароуннаҳр вилояти маслаҳати учун Балхни Бадиуззамон мирзоға бериб, анинг видоятиниким, Астробод бўлғай, Музаффар Ҳусайн мирзоға берди. Ҳар иккаласини Балҳқа ва Астрободқа бир мажлиста юкундурди. Бу жиҳатдин Бадиуззамон мирзо тар бўлди. Мунча йил ёғийлиқлар ва фитналарнинг сабаби ул эди. Ушбу рамазон ойи Самарқандда тархонийларнинг фитнаси эди. Шарҳи будурким, Бойсунғур мирзо ул миқдорким, Ҳисор беклари ва сипоҳилари била ихтилот ва омизиш қилур эди. Самарқанд бек ва сипоҳийлари била онча қилмас эди. Шайх Абдулло барлос улуғ ихтиёр бек эди. Ўғлонлари андоқ муқарраб ва ички эдиларким, ошиқлиқ била маъшуқлуққа нисбат қилурлар эди. Тархон беклари ва баъзи Самарқанд беклари бу жиҳатлардин тар бўлдилар. Дарвеш Муҳаммад тархон Бухородин келиб, Султон Али мирзони Қаршидин келтуруб подшоҳ кўтариб, Боғи Навға келдилар. Бойсунғур мирзо Боғи навда эди. Бойсунғур мирзони тутқун йўсунлуқ қилиб, навкар, савдаридин айириб, аркка келтурдилар. Иккала мирзони бир ерда ўлтурғуздилар. Кеч намози дигар Бойсунғур мирзони Кўк саройға чиқорур хаёли қилдилар. Бойсунғур мирзо таҳорат қилмоқ баҳонаси била Бўстон саройининг шарқи-шимол тарафидағи иморатлардин бир уйга кирди. Эшикта тархонийлар туруб эдилар. Мирзо била Муҳаммад Қули қавчин Ҳасан шарбатчи била кирдилар. Алқазо , мирзо таҳоратга кирган уйнинг орқа тарафида ҳишт била тиға қўпорғон эшиги бор экандурким, ҳавлидин ташқари чиқар экандур. Филҳол бу тиғани йиқиб чиқиб, аркнинг Ғотфар тарафидағи фасилдин биридин об мўри била чиқиб, дутаҳий фасилидин ташлаб, Хожа Кафширга, Хожаго Хожанинг уйига бордилар. Обхонанинг эшигида турғонлар бир замондин сўнг мулоҳаза қилурлар, кўрарларким, мирзо қочибтур. Тонгласи тархонийлар йиғилиб, Хожаго Хожанинг эшигига борурлар. Хожа, йўқтур, деб бермас. Булар ҳам зўр била олмаслар. Хожаларнинг жаноби андин олий эдиким, зўр қила олғайлар эди. Бир-икки кундин сўнг Хожа Абулмакорим ва Аҳмад Ҳожибек ва яна баъзи бек ва бекот ва сипоҳлар ва жамиъ шаҳр эли ҳужуми ом қилиб, Хожанинг уйидин мирзони келтуруб, Султон Али мирзони ва тархонийларни аркта қабадилар. Аркни бир кун ҳам сахлай олмадилар. Муҳаммад Мазид тархон Чорраҳа дарвозаси била чиқиб, Бухоро борди. Султон Али мирзо била Дарвеш Муҳаммад тархон иликка тушти. Бойсунғур мирзо Аҳмад Ҳожибекнинг уйида эдиким, Дарвеш Муҳаммад тархонни келтурдилар. Бир-икки сўз сўрди. Яхши жавоб бера олмади. Андоқ иш қилмайдур эдиким, жавоб бера олғай. Мирзо ўлумга буюрди. Дарвеш Муҳаммад тархон бетоқатлиқтин сутунға ёпушти, сутунға ёпушқон била қўйғайларми? Сиёсатқа еткурдилар. Султон Али мирзоии буюрдиким, Кўк саройға чиқариб кўзларига мил тортқайлар. Темурбек солғон олий иморатлардин бири Кўк саройдурким, Самарқанднинг аркида воқе бўлубтур. Ажаб хосиятлиқ имораттур. Темурбек авлодидин ҳар ким бош кўтариб тахтқа ўлтурса ҳам мунда ўлтурур. Ҳар ким тахт доияси била бош қўйса ҳам мунда қўяр, ҳаттоким, кинояти бўлур эдиким, фалон подшоҳзодани Кўк саройға чиқордилар, яъни ўлтурдилар. Султон Али мирзони Кўк саройға чиқариб кўзларига мил торттилар, жарроҳнинг ихтиёри била ё бехост милидин Султон Али мирзонинг кўзларига осибе етмади. Филҳол изҳор қилмади. Хожа Яҳёнинг уйига борди. Икки-уч кундин сўнг қочиб, Бухороға тархонларға борди. Ҳазрати Хожа Убайдуллонинг авлодининг орасида бу сабабдин таассуб тушти. Улуғи улуғиға мураббий бўлди, кичиги кичикига муқаввий. Бир неча кундин. сўнг Хожа Яҳё ҳам Бухороға борди. Бойсунғур мирзо черик тортиб Бухороға, Султон Али мирзонинг устига эрди. Бухороға ёвуқ етган била Султон Али мирзо ва тархон беклари ясаб чиқтилар. Оз-ағлоқ уруш бўлди. Фатҳ Султон Али мирзо сари бўлуб, Бойсунғур мирзо шикаст топти. Аҳмад Ҳожибек ва яна бир пора ўбдон йигитлар иликка тушти, аксарини ўлтурдилар. Аҳмад Ҳожибекни Дарвеш Муҳаммад тархоннинг қонининг туҳмати била беиззатона ўлтурдилар. Султон Али мирзо Бойсунғур мирзонинг кейнича-ўқ Самарқандға юруди. Бу хабар шаввол ойи Андижонда бизга келди. Биз ҳам Самарқанд доияси била ўшул шаввол ойи-ўқ черик отландуқ. Ҳисор ва Қундуздин Султон Ҳусайн мирзо ёниб эди. Султон Масъуд мирзонинг ва Хисравшоҳнинг хотири жамъ бўлуб эди. Султон-Масъуд мирзо ҳам Самарқанд дағдағаси била Шаҳрсабз устига келди. Хисравшоҳ иниси Валини мирзоға қопти . Уч-тўрт ой бу уч тарафидин Самарқандни муҳосара қилдук. Хожа Яҳё Султон Али мирзо қошидин келиб иттифоқ ва якжиҳатлиқ сўзини ораға солди. Сўзни кўрушмакка қўюб, Самарқанддин икки-уч шаръий қуйироқ Суғд тарафидин мен чериким била бордим. Ул тарафдин Султон Али мирзо черики била келди. Наридин тўрт-беш киши била Султон Али мирзо, беридин тўрт-беш киши била мен Кўҳак суйининг оралиғиға кечиб, от устида-ўқ кўрушуб, сўрушуб, алар ул тараф бордилар, мен бу тараф келдим. Мулло Биноийни ва Муҳаммад Солиҳни анда Хожа хизматида кўрдум. Муҳаммад Солиҳни ўшул бир қатла-ўқ кўрдум. Мулло Биноий худ сўнгралар хейли менинг хизматимда бўлди. Султон Али мирзо била кўрушгондин сўнг чун қиш ёсук келиб эди. Самарқанд элининг ҳам хейли танқислиғи йўқ эди. Мен Андижонға, Султон Али мирзо Бухороға мурожаат қилдук. Султон Масъуд мирзо Шайх Абдулло барлоснинг қизиға бисёр мойил эди. Ани олиб, мулкгирлик дағдағасини қўюб, Ҳисорға ёнди. Балки бу келмактин ғараз ушбу экандур. Шероз ва Канбой навоҳисидин Маҳди Султон қочиб Самарқанд борди. Ҳамза Султон Зоминдин ижозат била Самарқанд борди. Вақоеи санаи исно ва тисъа миа[13] Ушбу қишлиқта Бойсунғур мирзонинг иши филжумла тараққийда эди. Абдулкарим ашритким, Султон Али мирзо жонибидин Кўфин ва ул навоҳиға келиб эди. Самарқанддин Маҳди Султон Бойсунғур мирзонинг илғорини бошлаб келиб, буларнинг устига юрудилар. Абдулкарим ашрит била Маҳди Султон-ўқ рўбарў бўлди. Абдулкаримнинг отини Маҳди Султон черкасий қилич била санчқоч-ўқ оти йиқилди. Ўзи қўпар ҳолатда Маҳди Султон илигини бандидин тушура чопти. Ани олиб ул илғорини яхши бостилар. Бу султонлар Самарқанд ишини ва мирзоларнинг эшигини музабзаб, кўруб, айрилиб ёзиға Шайбонийхон қошиға бордилар. Ушмунча била Самарқанд кишиси умоқланиб, Султой Али мирзонинг ўтрусиға черик тортиб чиқтилар. Бойсунғур мирзо Сарипул келди. Султон Али мирзо Хожаи Кордзан келди. Ушбу фурсатда Хожа Мунир Ўшийнинг ангизи била Хожа Абулмакорим ва Андижон бекларидин Вайс Лоғарий ва.Муҳаммад Боқир ва яна Қосим дўлдой ва Бойсунғур мирзонинг бир пора ичкиларидин Бухоро устига илғадилар. Ёвуқ ета Бухородағилар хабардор бўлдилар, буларнинг иши юрумай ёндилар. Султон Али мирзо била кўрушганда андоқ муқаррар бўлуб эдиким, ёз алар Бухородин, мен Андижондин келиб, Самарқандни муҳосара қилғойбиз. Ўшул миод била рамазон ойи Андижондин отланиб, Ёряйлоқ навоҳисиға етганда, мирзоларнинг рўбарў ўлтурган хабарини топиб, Тўлун Хожа мўғулни икки-уч юз қазоқ йигитлар била илғор айирдук. Булар ёвуқ етган маҳалда Бойсунғур мирзо бизнинг хабаримизни топиб, бузулғон йўсунлуқ ёнар. Бу йигитлар ўшал кеча кўндалангдин кириб, қалин кишини ўқлаб олиб, қалин ўлжа келтурдилар. Биз бир-икки кундин сўнг Шероз қўрғониға еттук. Шероз Қосим дўлдойда эди. Доруғаси Шерозни сақлай олмай, қўрғонни берди. Шероз Қўрғони Иброҳим соруға уҳда бўлди. Тонгласи ийди фитр намозини анда қилиб, Самарқанд устига мутаважжиҳ бўлуб, Обёр қўруғиға туштук. Ушбу куи Қосим дўлдой, Вайс Лоҳарий, Ҳасан набира, Султон Муҳаммад Сайфал, Султон Муҳаммад Вайс уч-тўрт юз киши била келиб, мулозамат қилдилар. Сўзлари бу эдикким, Бойсунғур мирзо кўчуб, ёнғоч, биз айрилиб подшоҳ қуллуғиға келдук. Охир маълум бўлдиким, булар даъво била Бойсунғур мирзодин айрилиб, Шерозни сахлағали келган экандурлар. Шероз иши мундоқ бўлғоч, бечора бўлуб келибтурлар. Қорабулоқ тушганда баъзи кирган кенд-кесакка бошсизлиқ қилғон мўғулларни тутуб келтурдилар. Қосимбек сиёсат учун икки-учини пора-пора қилдурди. Тўрт-беш йилдин сўнгра қазоқлиқларда Масиҳодин хон қошиға мутаважжиҳ бўлғонда, Қосимбек ушбу жиҳатдин биздин айрилиб Ҳисорға борди. Қорабулоқдин кўчуб, сув кечиб, Ём тўғрисида туштук. Ушбу кун баъзи ички беклар Хиёбон бошида Бойсунғур мирзонинг кишиси била илик олиштилар. Султон Аҳмад Танбалнинг бўғзиға найзалаб йиқтилар, вале тушмади. Хожаги Мулло Садрким, Хожа Калоннинг улуғ оғаси эди, йўғон бўйниға ўқ тегди. Ўшал замон тенгри раҳматиға борди. Хейли яхши йигит эди. Отам ҳам риоят қилиб, муҳрдор қилиб эди. Толиби илмлиғи бор эди, луғатни хейли билур эди, иншоси ҳам яхши эди. Қушчилиғни ва ядачилиғни ҳам билур эди. Ём навоҳисида эканда шаҳрдин қалин эл бозори ва ғайри бозори чиқиб, ўрду бозорда бўлуб, суд ва савдо қилурлар эди. Бир намози дигар ғавғойи оми бўлуб, бу мусулмонлар тамом талонға бордилар. Черик забти бу мартабада эдиким, фармон бўлдиким, жамиъ элнинг жиҳотини ҳеч ким сахламай тамом ёндура бергайлар. Тонгласи бир наҳра бўлмайдур эдиким, ип учи, игна синуғича нима черик илигида қолмади, борчасини эгаларига ёндура бердилар. Андин кўчуб Самарқанднинг шарқ тарафи Хон юртиға тушулди, Самарқанддин уч куруҳ бўлғай. Қирқ-эллик кун бу юртта ўлтурулди. Бу юртта эканда неча навбат ташқаридин-ичкаридин кўнгуллук йигитлар Хиёбонда яхшилар чопқулаштилар. Бир мартаба Хиёбонда Иброҳим бегчик чопқулашти, юзига чоптилар. Мундин сўнг Иброҳим чопуқ дерлар эди. Яна бир навбат ҳам, Хиёбонда Пули Мағокта Абулқосим кўҳбур пиёзи тугури. Яна бир қатла ҳам Хиёбонда Тарнов навоҳисида чопқулаш бўлди. Мирзошоҳ қавчин пиёзи тегурди. Мирзошоҳ қавчинни андоқ чоптиларким, бўйнининг ярмиға ёвуқ чопилиб эди, ғояташ шаҳраги кесилмайдур эди. Хон юртида эканда қўрғондағилар фириб била киши йибориб, дедиларким, кеча била Ғори Ошиқон тарафиға келингким, қўрғонни берурбиз. Бу хаёл била кеча отланиб Пули Мағокка келдим. Бир нора ўбдон йигитларни ва пиёдаларни миод ерига йиборилди. Ичкаридин бизнинг пиёдалардин тўрт-беш пиёдани чиқариб эдиларким, воқиф бўлдилар. Хейли жалд пиёдалар эдилар. Бирисининг оти Ҳожи эди. Манга кичиктин хизмат қилиб эди. Яна бирини Маҳмуд кундури сангак дерлар эди. Борчасини ўлтурдилар. Бу юртта эканда Самарқанддин шаҳрий ва бозорий ул миқдор чиқиб эдиким, ўрду шаҳри бўлуб эди, Ҳарне шаҳрларда тиласалар, ўрдуда топилур эди. Бу муддатта бир Самарқанддин ўзга тамом қўрғонлар ва тоғ ва туз кириб эди. Шовдор тоғининг доманасида Ургут отлиқ қўрғонни бир жамоат беркиттилар. Зарурат бўлуб бу юрттин кўчуб Ургут устига борилди. Тоқат келтура олмай Хожа қозини ораға солиб кирдилар. Биз доғи гуноҳларини афв қилдук. Яна Самарқанд муҳосарасиға ёндук. Ушбу йил Султон Ҳусайи мирзо била Бадиуззамон мирзо орасидағи ниқорлар урушға тортти. Тафсили будурким, ўтган йил Балхни ва Астрабодни Бадиуззамон мирзоға ва Музаффар мирзоға бериб, юкундуруб эдиларким, нечук мазкур бўлди, ўшул муддат дин бу муддатқача ғалаба элчилар бордилар ва келдилар. Охир Алишербек ҳам элчиликка келди. Ҳарчанд саъй қилдилар, Астрободни инисига бермакка ризо бўлмади. Дедиким, менинг ўғлум Муҳаммад Мўмин мирзони хатна қилғонда мирзо анга боғишлабтур. Бир кун Алишербек била мирзонинг орасида бир суҳбате ўттиким, мирзонинг тез фаҳмлиғиға ва Алишербекнинг риққати қалбиға долдур. Алишербек сиррий сўзларни мирзоға гўшаки ғалаба айтти. Дағи дедиким:—Бу сўзларни унутунг.— Мирзо филҳол айттиким:— Қайси сўзларни?— Алишербек бисёр мутаассир бўлуб кўп йиғлади. Охир оталиқ, ўғуллук орасида бу гуфтугўйлар анга мунжар бўлдиким, отаси отасининг устига ва ўғли ўғлининг устига Балх ва Астрободқа черик торттилар. Гарзавоннинг оёғида Якчироғ ўлангига қуйидин Султон Ҳусайн мирзо, юққоридин Бадиуззамон мирзо келдилар. Чаҳоршанба куни рамазон ойининг ғуррасида Абулмуҳсин мирзо Султон Ҳусайн мирзонинг бир неча беклари ва бир пора илғори била илгаррак келди. Андоқ уруш ҳам бўлмади, босилди. Қалин ўбдон йигитлари иликка тушти. Султон Ҳусайн мирзо барчасининг бўйниға урдурди. Ёлғуз мунда эмас эди, қачон бир ўғликим, ёғилғи юруди, бости. Иликка тушган навкарларининг тамом бўйниға урдурди. Не қилсун, ҳақ анинг тарафи экандур. Бу мирзолар андоқ ифрот била фисқ ва айшға машғул эдиларким, отасидек кордийда ва кордон подшоҳ тушчилик йўл келиб, рамазондек мутабаррак ва азиз ойға кечалик фуреат қолиб, отасидин ийманмай, тенгридин қўрқмай, ҳануз иши чоғир, ичмак эди нашот била, мажлис орблиқ эди инбисот била. Муқаррардурким, мундоқ бўлғон киши андоқ шикаст топқай ва бу навъ ўтган элга ҳар ким даст топқай. Неча йилким, Астробод ҳукумати Бадиуззамон мирзода эди, ҳаволи ва ҳавошиси ва йигит-яланги бисёр пурзавқ ва пурзеб бўлуб эди. Олтун ва кумуш олот ва адавоти бисёр бўлуб эди. Ва қумошпўш йигити ва тўпучоқ оти бешумор бўлуб эди. Борчасини мунда бой берди. Қочарда, тоғ йўлиға учраб, иниш ва учма ерга пўлуқуб, ўзи ташвиш била бу учмадин тушти. Кўп эли бу учмада зое бўлди. Султон Ҳусайн мирзо ўғлини босқондин сўнг Балҳқа келди. Бадиуззамон мирзо, Балхта Шайх Али тағойини қўюб эди. Чора қила олмай, кириб Балхни топшурди. Султон Ҳусайн мирзо Балхни Иброҳим Ҳусайн мирзоға бериб, Муҳаммад Валибек ва Шоҳ Ҳусайн чуҳрани анинг била қўйди. Ўзи Хуросонға мурожаат қилди. Бадиуззамон мирзо шикасттин сўнг таланиб, олдуруб, йигит яланги ва яёқ-ёлинги била Қундузға, Хисравшоҳға тортти. Хисравшоҳ ҳам яхши хизматлар қилди. От ва тевадин ва хайма ва хиргоҳдин, балки жамиъ сипоҳилиқ яроғидин мирзоға ва мирзо била бўлғонлариға ул миқдор хизмат ва одамигарлик қилдиким, кўрганлар дедиларким, бурунғи яроғ била бу яроғнинг орасида тафовут магар тилла олот ва нуқра олот бўлғай эди. Султон Масъуд мирзо била Хисравшоҳнинг орасида анинг беэтидоллиғларидин ва мунинг улғаймоқларидин ниқорлар ва кудуратлар бўлуб эди. Валини ва Боқини Бадиуззамон мирзоға қўшуб, Султон Масъуд мирзонинг устига Ҳисорға йиборди. Қўрғонға яқин ҳам кела олмадилар. Атроф ва навоҳида бир-икки қатла ул тарафдин, бу тарафдин қилич олиштилар. Бир навбат Ҳисорнинг шимол тарафи Қушхонада Муҳиб Али қўрчи элдин айрилиб келиб, яхши чопти. Оттин йиқилиб олур маҳалда яна ул тарафидии зўрлаб халос қилдилар. Бир неча кундин сўнгра гург оштирок қилиб ёндилар. Бир неча кундин сўнг Бадиуззамон мирзо тоғ йўли била Қандаҳор ва Замини Доварға ва Зуннун арғун ва ўғли Шоҳ Шужоъ арғунға ўзини тортти. Зуннун арғун бовужуди хиссат ва бахиллик яхши хизматлар қилди. Бир пешкаш қилғонда қирқминг қўй пешкаш қилди. Бу ғариб воқеоттиндурким, ўшул чаҳоршанба куниким, Султон Ҳусайн мирзо Бадиуззамон мирзони босар. Ўшул куни Астрободта Музаффар мирзо Муҳаммад Мўъмин мирзони босар. Яна бу ажаброққим, Чаҳоршанба отлиқ киши Муҳаммад Мўъмин мирзони тушуруб келтурур. Вақоеи санаи салос ва тисъа миа[14] Боғи Майдоннинг орқаси Қўлба ўлангига тушулди. Самарқанд эли сипоҳи ва шаҳри Пули Муҳаммад Чаб навоҳисиға қалин чиқтилар. Чун бизнинг эл тайёр эмас эдилар, йигитлар мустаид бўлғунча, Султонқули ва Бобоқулини тушуруб, қўрғонға элттилар. Бир неча кундин сўнг кўчуб, Кўҳакнинг орқаси Қўлбанинг бошиға тушулди. Сайид Юсуфбекни ушбу кун Самарқанддин чиқордилар. Ушбу юртта келиб мулозамат қилди. Самарқанддағилар ул юрттин кўчиб, бу юртқа келганимиэни ёнди тасаввур қилиб, кўмаки синоҳий ва шаҳрий Мирзо кўпругигача, Шайхзода дарвозасидин Муҳаммад Чаб кўпругитача чиқтилар. Буюрдукким, бўлғон йигитлар яроқланиб отландилар. Икқи тарафдин Пули Мирзодин ва Пули Муҳаммад Чабдин зўр келтурдилар. Тенгри рост келтурди, ёғий босилди. Ўбдон-ўбдон бекларни ва яхши-яхши йигитларни тушуруб келтурдилар. Ул жумладин, бир Муҳаммад Мискин Ҳофиз дўлдой эди. Шаҳодат бармоғини тушура чопиб, олиб келтурдилар. Яна Муҳаммад Қосим набирани иниси Ҳасан набира тушуруб келтурди . Мундоқ сипоҳи ва эл тониғудек йигитлардин хейли бор эди. Яна шаҳр ятимларидин Девонаи жомабофни ва Кал Қошуқни келтурдиларким, жанг-сангда ва ятимликда хира ва саромад эдилар. Ғори Ошиқонда ўлган пиёдаларнинг қасосиға буюрулдиким, азоблар била ўлтурдилар. Самарқанд элига бу қуллий шикаст эди. Мундин сўнгра қўрғондин чиқмоқлари бартараф бўлди. Иш анга еттиким, бизнинг эл хандақ ёқасиғача бориб, қул ва додак келтурурлар эди. Офтоб мезонға таҳвил қилди, совуқ тушти. Бори кенгашга кирар бекларни тилаб, кенгашиб сўз мунга қарор топтиким, шаҳр кишиси мунча ожиз бўлубтур. Тенгри инояти била бу кун ҳам бўлса олурбиз, тонгла ҳам бўлса олурбиз. Ташқари совуқта ташвиш тортқунча шаҳрнинг ёвуғидин қўиуб, бир қўрғонда қишлоқ солмоқ керак. Кетари ҳам бўлса ул маҳалда бетараддудроқ кетар бўлур. Қишлоққа Хожа Дийдор қўрғониии маслаҳат кўруб, кўчуб Хожа Дийдорнинг олидағи ўлангга тушулди. Қўрғонға кириб, уй на капа ерларини таъйин қилиб, устакор ва муҳассил қўюб юртқа келдук. Неча кун қишлоқи уйлар тайёр бўлғунча ўлангда ўлтурулди. Бу муддатда Бойсунғур мирзо Туркистонға Шайбонийхонға, мутавотир кишилар йибориб, Шайбонийхонни кўмак тилабдур. Қишлоқ уйлари тайёр бўлуб қўрғонға кирдук. Шайбонийхон Туркистондин илғаб ўшул саҳари бизнинг юртимиз устига келиб турди. Бизнинғ черикимиз яқин эмас эди. Қишлоқ маслаҳатиға баъзи Работи Хожаға, баъзи Кобулға, баъзи Шерозға бориб эдилар. Бовужуд ҳозир черик кишиси била ясаб чиқилди. Шайбонийхон гуруш бермай, Самарқанд сари ўзини тортти. Самарқанд навоҳисиға борди. Чун Бойсунғур мирзонинг муддаосидек бўлмади, яхши ихтилот қилмади. Неча кундин сўнг ҳеч иш қила олмай маъюс Туркистонга мурожаат қилди. Бойсунғур мирзо етти ой қабал тортти. Бир умидворлиғи мундин эди, мундин ҳам ноумид бўлди. Икки-уч юз оч уруғи била Қундузға Хисравшоҳға ўзини тортти. Тирмиз навоҳисидин Амуни кечатурғон маҳалда Сайид Ҳусайн Акбарким, Султон Масъуд мирзонинг ҳам уруғи, ҳам муътабар кишиси эди. Тирмиз ҳокими эди, хабар топиб, Бойсунғур мирзонинг устига келди. Мирзо сувдин ўтуб эди. Мирим тархон анда сувға борди, кейин қолғон киши қаро нартол-мартолни олди. Бойсунғур мирзонинг Тоҳир Муҳаммад отлиқ чуҳраси дағи иликка тушти. Бойсунғур мирзони Хисравшоҳ дағи яхши кўрди. Бойсунғур мирзо чиққач бизга хабар келди. Хожа Дийдордин отланиб, Самарқандға мутаважжиҳ бўлдук. Йўлда акобир ва беклар ва йигитлар мутаоқиб истиқболға келдилар. Рабиулаввал ойининг авохирида келиб аркта Бўстонсароға туштум. Тенгри таоло инояти била Самарқанд шаҳри ва вилояти муяссар ва мусаххар бўлди. Рубъи маскунда Самарқандча латиф шаҳр камроқдур. Бешинчи иқлимдиндур. Тули (99) рамзи нужумий (56) даража ва дақиқадур, арзи — (40) даража ва дақиқадур . Шаҳри Самарқанддур, вилоятини Мовароуннаҳр дерлар. Ҳеч ёғий қаҳр ва ғалаба била мунга даст топмағон учун балдаи маҳфуза дерлар. Самарқанд ҳазрати амирулмуъминин Усмон замонида мусулмон бўлғондур. Саҳобадин Қусам ибн Аббос анда борғондур. Қабри Оҳанин дарвозасининг тошидадур. Ҳоло мазори Шоҳға машҳурдур. (Самарқандни Искандар бино қилғондур. Мўғул ва турк улуси Семирканд дерлар. Темурбек пойтахт қилиб эди. Темурбекдин бурун Темурбекдек улуғ подшоҳ Самарқандни пойтахт қилғон эмастур, Қўрғонини фаслнинг устидин буюрдумким, қадам урдилар. Ўн минг олти юз қадам чиқти. Эли тамом сунний ва пок мазҳаб ва муташарриъ ва мутадаййин элдур. Ҳазрати рисолат замонидин бери ул миқдор аиммаи исломким, Мовароуннаҳрдин пайдо бўлубтур, ҳеч вилояттин маълум эмаским, мунча пайдо бўлмуш бўлғай. Шайх Абумансурким аиммаи каломдиндур. Самарқанднинг Мотрид отлиқ маҳалласндиндур. Аиммаи калом икки фирқадур, бирни мотридия дерлар, бирни ашъария дерлар. Мотридия Шайх Абумансурға мансубдур. Яна соҳиби «Саҳиҳи Бухорий» Хожа Исмоил Хартанг ҳам Мовароуннаҳрдиндур. Яна соҳиби «Ҳидоя»ким, Имом Абу Ҳанифа мазҳабида «Ҳидоя»дин муътабарроқ китоби фиқҳ кам бўлғой, Фарғонанинг Марғинон отлиқ вилоятидиндур, ул ҳам дохйли Мовароуннаҳрдур. Маъмуранинг канорасида воқе бўлубтур. Шарқи Фарғона ва Кошғар, ғарби Бухоро ва Хоразм, шимоли Тошканд ва Шоҳрухияким Шош ва Банокат битирлар, жануби Балх ва Тирмиз, Кўҳак суйи шимолидин оқар, Самарқанддин икки куруҳ бўлғай. Бу суй била Самарқанд орасида бир пушта тушубтур, Кўҳак дерлар. Бу руд мунинг тубидии оқар учун Кўҳак суйи дерлар. Бу сувдин бир улуғ руд айирибтурлар, балки дарёчадур, Дарғам суйи дерлар, Самарқанднинг жанубидин оқар, Самарқанддин бир шаръий бўлғой. Самарқанднинг бағот ва маҳаллоти ва яна неча тумоноти бу сув била маъмурдур. Бухоро ва Қора кўлгачаким, ўттуз-қирқ, йиғоч, йўлға ёвуқлашур, Кўҳак суйи била маъмур ва мазруъдур. Мундоқ улуғ дарё асло зироаттин ва имораттин ортмас, балки ёзлар уч-тўрт ой Бухороға сув етмас. Узуми ва қовуни ва олмаси ва анори, балки жамиъ меваси хўб бўлур. Вале икки мева Самарқанддин машҳурдур: себи Самарқанд ва соҳибийи Самарқанд. Қиши маҳкам совуқтур, қори агарчи Кобул қорича тушмас. Ёзлар яхши ҳавоси бор, агарчи Кобулча йўқтур. Темурбекнинг ва Улуғбек мирзонинг имороти ва бағоти Самарқанд маҳаллотида кўптур. Самарқанд аркида Темурбек бир улуғ кўшк солибтур, тўрт ошёнлиқ, Кўк саройға мавсум ва машҳур ва бисёр олий имораттур. Яна Оҳанин дарвозасиға ёвуқ қалъанинг ичида бир масжиди жумъа солибтур, сангин, аксар Ҳиндустондин элтган сангтарошлар анда иш қилибтурлар. Масжиднинг пештоқи китобасида бу оятни «Ва из ярфау Иброҳимал-қавоида (ило оҳириҳи)» андоқ улуғ хат била битибтурларким, бир куруҳ ёвуқ ердин ўқуса бўлур. Бу ҳам бисёр олий имораттур. Самарқандшшг шарқида икки боғ солибтур, бириким йироқроқтур, Боғи Бўлдудур, ёвуқроғи Боғи Дилкушодур. Андин Феруза дарвозасиғача хиёбон қилиб, икки тарафида терак йиғочлари эктурубтур. Дилкушода ҳам улуғ кўшк солдурубтур, ул кўшкта Темурбекнинг Ҳиндустон урушини тасвир қилибтурлар. Яна Пуштаи Кўҳакнинг доманасида Конигилнинг қора суйининг устидаким, бу сувни Обираҳмат дерлар, бир боғ солибтур. Нақши жаҳонға мавсум. Мен кўрган маҳалда бу боғ бузулуб эрди, оти беш қолмайдур эди. Яна Самарқанднинг жанубида Боғи Чанбрдур, қалъаға ёвуқтур. Яна Самарқанднинг қуйи ёнида Боғи Шамол ва Боғи Биҳишттур. Темурбекнинг набираси Жаҳонгир мирзонинг ўғли Муҳаммад Султон мирзо Самарқанднинғ тош қўрғонида — Чақарда бир мадраса солибтур. Темурбекнинг қабри ва авлодидин ҳар кимки Самарқандта подшоҳлиқ қилибтур аларнинг қабри ул мадрасададур. Улуғбек мирзонинг иморатларидин Самарқанд қалъасининг ичида мадраса ва хонақоҳдур. Хонақоҳнинг гунбази бисёр улуғ гунбаздур, оламда онча улуғ гунбаз йўқ деб нишон берурлар. Яна ушбу мадраса ва хонақоҳга ёвуқ бир яхши ҳаммом солибтур, Мирзо ҳаммомиға машҳурдур, ҳар навъ тошлардин фаршлар қилибтур. Хуросон ва Самарқандта онча ҳаммом маълум эмаским, бўлғай. Яна бу мадрасанинг жанубида бир масжид солибтур, масжиди Муқаттаъ дерлар. Бу жиҳаттин Муқаттаъ дерларким, қитъа-қитъа йиғочларни тарош қилиб, ислимий ва хитоий нақшлар солибтурлар, тамом деворлари ва сақфи ушбу йўсунлуқтур. Бу масжиднинг қибласи била мадраса қибласининг орасида бисёр тафовуттур. Ғолибо бу масжид қибласининг самти мунажжим тарийқи била амал қилибтурлар. Яна бир олий иморати Пуштаи Кўҳак доманасида расаддурким, зич битмакнинг олатидур. Уч ошёнлиқдур. Улуғбек мирзо бу расад била Зичи Кўрагонийни битибтурким, оламда ҳоло бу зич мустаъмалдур. Ўзга зич била кам амал қилурлар. Мундин бурун Зичи Элхоний мустаъмал эдиким, Хожа Пасир Тусий Ҳалокухон замонида Мароғада расад боғлатибтур. Ҳалокухондурким, Элхон ҳам дерлар. Ғолибо оламда етти-секкиз расад беш боғламайдурлар. Ул жумладин бир, Маъмун халифа расад боғлабтурким, Зичи Маъмунийни андин битибтурлар. Бир Батлимус ҳам расад боғлабтур. Яна бир Ҳиндустонда рожа Бикраможит ҳинду замонида Ўжин ва Даҳордаким, Молва мулкидур, ҳоло Мандуға машҳурдур. Яна бир расад қилибтурлар, ҳоло ҳиндуларнинг мустаъмал Ҳиндустонда ул зичдур. Бу расадни боғлағони минг беш юз сексон тўрт йилдур. Бу ул зичларға боқа ноқисроқтур. Яна пуштаи Кўҳакнинг доманасида ғарб сари боғе солибтур, Боғи Майдонға мавсум. Бу боғнинг ўртасида бир олий иморат қилибтур. Чилсутун дерлар, ду ошёна, сутунлари тамом тошдин. Бу иморатнинг тўрт бурчида тўрт манордек буржлар қўпорибтурларким, юққориға чиқар йўллар бу тўрт бурждиндур. Ўзга тамом ерларда тошдин сутунлардур. Баъзини морпеч хиёра қилибтурлар. Юққориғи ошёнининг тўрт тарафи айвондур, сутунлари тошдин. Ўртаси чордара уйдур. Иморат курсисини тамом тошдин фарш қилибтурлар. Бу имораттин пуштаи Кўҳак сари доманада яна бир боғча солибтур, анда бир улуғ айвон иморат қилибтур, айвоннинг ичида бир улуғ тош тахт қўюбтур, тули тахминан ўн тўрт-ўн беш қари бўлғой, арзи етти-секкиз қари, умқи бир қари. Мундоқ улуғ тошни хейли йироқ йўлдин келтурубтурлар. Ўртасида дарз бўлубтур. Дерларким, ушбу ерда келтиргандин сўнг бу дарз бўлғондур. Ушбу боғчада яна бир чордара солибтур, изораси тамом чиний. Чинийхона дерлар. Хитойдин киши йибориб келтурубтур. Самарқанднинг қалъасининг ичида яна бир қадимий имораттур, масжиди Лақлақа дерлар. Ул гунбазнинг ўртасида ерга тепсалар тамом гунбаздин лақ-лақ ун келур, ғариб амердур, ҳеч ким мунинг сиррини билмас. Султон Аҳмад мирзонинг замонида ҳам бек ва бекот қалин боғ ва боғча солдилар, Ул жумладин, Дарвеш Муҳаммад тархоннинг чорбоғича сафолиқ ва ҳаволиқ ва мадди назарлиқ чорбоғ кам бўлғай. Боғи Майдондин қуйироқ, баландининг устида Кулба ўлангига мушриф бир чорбоғ солибтур, тамом бу ўланг оёғ остидадур. Чорбоғда ҳам мартаба-мартаба ерларни сиёқ била тузатиб яхши нарвонлар ва сарв ва сафедорлар тикибтурлар, хейли саромад манзиледур. Айби будурким, улуғ суйи йўқтур. Самарқанд шаҳри ажаб ороста шаҳредур, бу шаҳрда бир хусусияти борким, ўзга кам шаҳрда андоқ бўлғай. Ҳар ҳирфагарнинг бир бошқа бозори бор, бир-бирларига махлут эмастур, тавр расмедур. Хўб нонволиқлари ва ошпазлиқлари бордур. Оламда яхши коғаз Самарқанддин чиқар, Жувози коғазлар суйи тамом Конигилдин келадур. Конигил Сиёҳоб ёқасидадурким, бу қора сувни Обираҳмат ҳам дерлар. Самарқанднинг яна бир матои қирмизи маҳмалдурким, атроф ва жавонибқа элтарлар. Гирдо-гирдида яхши ўланглари бор. Бир машҳур ўланг Конигил ўлангидур. Самарқанд шаҳридин шарқ тарафидадур, бир нима шимолға мойил, бир шаръий бўлғой. Қора сувким, Обираҳмат ҳам дерлар. Конигилнинг ўртасидин оқар, етти-секкиз тегирмон суйи бўлғой. Бу сувнинг атрофи тамом обгирдур. Баъзи дерларким, бу ўлангиинг асли оти Кони обгир экандур, вале тарихларда тамом Конигил битирлар , хейле яхши ўлангдур. Самарқанднинг салотини ҳамиша бу ўлангни қўруқ қилурлар. Ҳар йил бу ўлангга чиқиб бир ой, икки ой ўлтурурлар. Бу ўлангдин юқкорроқ шарқи жануб сари яна бир ўланг воқе бўлубтур: Хон юртиға мавсум. Самарқанднинг шарқидур. Самарқандтин бир йиғоч бўлғай. Бу қора сув анинг ораси била ўтуб, Конигил борур. Хон юртида бу қора сув андоқ юққоридин эврулуб келибтурким, ичида бир ўрду тушгунча ер бўлғай. Чиқар ери хейли тор воқе бўлубтур. Бу ернинг сирфасини кўзлаб, Самарқанд муҳосарасида неча маҳал мунда ўлтурулуб эди. Яна бир ўланг Бўдана қўруғидур. Дилкушо боғи била Самарқанд орасида воқе бўлубтур. Яна бир Кўли мағок ўлангидур, Самарқандтин икки шаъриға ёвушқай, ғарб саридур, бир нима шимолға мойил. Бу ҳам тавр ўлангедур. Бир ёнида бир улуғ кўл воқе бўлубтур, бу жиҳаттин кўли Мағок ўланги дерлар. Самарқанд муҳосарасида мен хон юртида ўлтурғонда бу ўлангда Султон Али мирзо ўлтуруб эди. Яна бир Қулба ўлангидур, бу мухтасарроқ ўлангдур. Шимоли Қулба кенти ва Кўҳак дарёси, жануби Боғи Майдон ва Дарвеш Муҳаммад тархоннинг чорбоғи, шарқи Пуштаи Кўҳак. Яхши вилоёти ва тумоноти бор. Улуғ вилоятиким, Самарқанд қаринасидур, Бухородур . Самарқанднинг ғарбий тарафи йигирма беш йиғоч йўлдур. Бухоронинг ҳам неча тумоноти бор. Тавр шаҳре воқе бўлубтур. Меваси кўп бўлур ва хўб бўлур, қовуни бисёр яхши бўлур. Мовароуннаҳрда Бухоро қовунича кўп ва хуб қовун бўлмас, Агарчи Фарғона вилоятидин Ахсининг бир навъ қовуниким, мир темурий дерлар, мунинг қовунидин чучукроқ ва нозукроқ бўлур, вале Бухорода ҳар жинс қовундин кўп бўлур ва яхши бўлур. Яна «олуйи бухорий» машҳурдур. Бухоро олусидек ҳеч ерда бўлмас, терисини сўюб қурутуб табарруклук била вилояттин вилоятқа элтарлар. Талйин учун бисёр яхши тадовидур. Парвори товуғи ва қози бисёр бўлур, Мовароуннаҳрда Бухоро чоғирларидин гундроқ чоғир бўлмас. Мен Самарқандта аввал ичганда Бухоро чоғирларини ичар эдим. Яна Кеш вилоятидур. Самарқанднинг жанубидадур, тўққиз йиғоч йўлдур. Самарқанд била Кеш орасида бир тоғ тушубтур. Итмак добони дерлар, сангтарошлиқ қилур тошларни тамом бу тоғдин элтарлар. Баҳорлар саҳроси ва шаҳри ва боми ва томи хўб сабз бўлур учун Шаҳрсабз ҳам дерлар. Темурбекнинг зоду буди Кешдин учун, шаҳр ва пойтахт қилуриға кўп саъй ва эҳтимомлар қилди, олий иморатлар Кешта бино қилди. Ўзига девон ўлтурур учун бир улуғ пештоқ ва яна ўнг ёнида ва сўл ёнида тавочи беклари била девон беклари ўлтуруб девон сўрар учун, икки кичикрак пештоқ қилибтур. Яна саврун эли ўлтурур учун бу девонхонанинг ҳар зилъида кичик-кичик тоқчалар қилибтур, мунча олий тоқ оламда кам нишон берурлар. Дерларким, Кисро тоқидин бу бийикрактур. Яна Кешда мадраса ва мақбара қилибтур. Жаҳонгир мирзо ва яна баъзи авлодининг мақобири андадур. Чун Кешиинг қобилияти шаҳр бўлмоққа Самарқандча эмас эди, охир пойтахт учун Темурбек Самарқандни-ўқ ихтиёр қилди. Яна Қарши вилоятидурким, Насаф ва Нахшаб ҳам дерлар, Қарши мўғулча оттур, гўрхонани мўғул тили била қарши дерлар. Ғолибо бу от Чингизхон тасаллутидин сўнг бўлғондур. Кам оброқ ердур, баҳори хуб бўлур, экини ва қовуни яхши бўлур. Самарқандтин жануб саридур, бир нима ғарбқа мойил, ўн секкиз йиғоч йўлдур. Бағриқаро йўсунлиқ қушқииа бўлурким, қилқуйруқ дерлар. Қарши вилоятида беҳад ва бениҳоят бўлур учун ул навоҳида мурғақи қарши дерлар. Яна Ҳузор вилоятидур. Яна Кармина вилоятидур Самарқанд била Бухоро орасидадур. Яна Қоракўл вилоятидур. Борчадин поён оброқдур. Бухородин етти йиғоч ғарб шимолийдур. Яхши тумоноти бор . Ул жумладин, Суғд тумани ва Суғдға пайваст туманлардур. Боши Ёр яйлоқ, оёғи Бухоро, бир йиғоч йўл йўқтурким, кент ва маъмура бўлмағай. Андоқ машҳурдурким, Темурбек дегандурким: менинг бир боғим борким, тули ўттуз йиғочтур. Бу тумонотни дегандур. Яна Шовдор туманидур. Шаҳр ва маҳаллотқа пайвастур. Хейли яхши тумандур. Бир тарафи Самарқанд била Шаҳрсабз орасидағи тоғ воқе бўлубтур, кентлари аксар бу тоғнинг доманасида тушубтур. Яна бир тарафи Кўҳак дарёсидур, хушҳаво ва пурсафо, суйи фаровон, неъмати арзон, хейли яхши туман тушубтур. Миср ва Шом кўрган равандалар мунча чоғлиқ ер нишон бермайдурлар. Агарчи яна туманлари ҳам бор, бу мазкур бўлғонларча эмас. Ушмунча била иктифо қилилди. Темурбек Самарқанднинг ҳукуматини Жаҳонгир мирзоға бериб эди. Жаҳонгир мирзонинг фавтидин сўйг, улуғ ўғли Муҳаммад Султони Жаҳонгирга берди. Шоҳруҳ мирзо жамиъ Мовароуннаҳр вилоятини улуғ ўғли Улуғбек мирзога бериб эди. Улуғбек мирзодин ўғли Абдуллатиф мирзо олди. Бу беш кунлук ўтар дунё учун андоқ донишманд ва қари отасини шаҳид қилди: Улуғбек мирзонинг фавтининг тарихи тавре воқе бўлубтур. Назм: Улуғбек баҳри улуму хирад, Ки дунёву динро азў буд нушт, Зи Аббос шаҳди шаҳодат чашид, Шудаш ҳарфи тарих Аббос кушт[15]. Агарчи ўзи ҳам беш-олти ой беш салтанат қилмади, бу байт машҳурдурким: Падаркуш подшоҳеро нашояд, Агар шояд ба шаш моҳаш напояд[16]. Анинг тарихи ҳам тавре воқе бўлубтур. Абдуллатиф хисрави Жамшид фар ки буд Дар силки бандагонаш Фаридуну Зардухушт, Бобо Ҳусайн кушт шаби жумъааш ба тир, Тарихаш ин навис ки Бобо Ҳусайн кушт[17]. Абдуллатиф мирзодин сўнгра Шоҳруҳ мирзонинг набираси Иброҳим Султон мирзонинг ўғли Абдулло мирзоким, Улуғбек мирзонинг куёви эди, тахтқа ўлтурди. Бир ярим йил, икки йилга ёвуқға подшоҳлиқ қилди. Андин сўнгра Султон Абусаид мирзо олди, ўз ҳаётида улуғ ўғли Султон Аҳмад мирзоға бериб эди. Султон Абусаид мирзодин сўнг Султон Аҳмад мирзо подшоҳлиқ қилди . Султон Аҳмад мирзонинг фавтидин сўнг Султон Маҳмуд мирзо Самарқанд тахтиға ўлтурди. Султон Маҳмуд мирзодин сўнг Бойсунғур мирзони подшоҳ қилдилар. Тархоннинг ғавғосида Бойсунғур мирзони тутуб, иниси Султон Али мирзони бир-икки кун ўлтурғуздилар. Яна Бойсунғур мирзо-ўқ олди. Нечукким, бу гарихида мазкур бўлди. Бойсунғур мирзодин мен олдим, мундин сўнгғи вақоеда ўзга кайфиятлар маълум бўлғусидур. Самарқанд тахтиға ўлтурғоч, Самарқанд бекларини бурунгудек ўқ риоят ва иноят қилдим. Бизинг била бўлғон бекларни ҳам фарохўри ҳоллариға яраша тарбият ва шафқат қилдим. Султон Аҳмад Танбалнинг борасиға риоят кўпрак воқе бўлди. Ички беклар чаргасида эди, улуғ беклар чаргасида риоят қилдим. Самарқандниким, етти ой муҳосара қилиб ташвишлар била олдук, аввал келганда черик элига ўлжа-мўлжадек нима тушуб эди. Бир Самарқанддин ўзга жамъи вилоятлар манга кириб эди, ё Султон Али мирзоға бу кирган вилоятларни чопиб бўлмас эди. Мунча толон ва торож тортғон вилоятлардин нима олмоқ худ нечук муяссар бўлғай. Черик элининг ўлчаси туганди. Самарқандни олғонда Самарқанд андоқ хароб эдиким, мадад ва тухм ва тақовиға эҳтиёж бор эди. Чи жойи улким, киши андин нима ола олғай. Бу жиҳатлардин черик эли кўп танқислиқ торттилар. Биз ҳам элга нима еткура олмадук. Уйларини ҳам соғиндилар. Бирар-иккирар қочмоқға юз қўйдилар. Аввал кишиким қочти Хонқули Баёнқули эди, яна Иброҳим Бекчик эди. Мўғуллар тамом қочтилар. Сўнгра Султон Аҳмад Танбал ҳам қочти. Бу фитнанинг таскини учун Хожа қозини йибордукким. Узун Ҳасан Хожаға ўзини хейли мухлис ва муътақид тутар эди. Узун Ҳасаннинг иттифоқи била қочқонларнинг баъзисиға сазо бергайлар, баъзисини бизнинг қошимизға йиборгайлар. Бу фитналарни ангиз қилғучи, мундин қочиб боргонларни ёмонлиққа тез қилғучи худ Узун Ҳасан ҳаромнамак экандур. Борчаси Султон Аҳмад Танбал борғон била зоҳир ва ошкора ёмонлиқ мақомида бўлдилар. Самарқандни олмоқ доияси била неча йилким бажид черик тортар эдук, Султон Маҳмудхондин агарчи муътаддун биҳ мадад ва кўмак бўлмас эди, вале Самарқанд фатҳидин сўнг Аидижонни тамаъ қилур эди. Бу фурсаттаким аксар черик эли ва мўғуллар тамом қочиб Андижон, Ахсиға бордилар. Узун Ҳасан ва Танбал ул вилоятларии Жаҳонгир мирзоға тамаъ қилдилар. Неча жиҳатдин мумкин эмас эдиким, аларға берилгай. Бири улким, вгарчи хонға бу вилоятларни ваъда қилилмайдур эди, вале хон тилаб эди. Хон тилаб туруб, Жаҳонгир мирзоға берилса, хон била тамом якрў бўлмоқ керак эди. Яна бир буким мундоқ маҳалдаким, ул қочиб ул вилоятқа борди, таҳаккум тарийқи била тамаъ қиладур, агар бурунроқ бу сўз орада бўлса эди, филжумла важҳи бор эрди, аларнинг таҳаккумини ким тортар бўлғай? Мўғул ва Андижон черики ва баъзи беклардин, ичкилардин ҳам Андижонға бориб эдилар. Менинг била Самарқандта бек ва йигит, яхши ва ямон мингга ёвуқча киши қолиб эди. Аларнинг истидъосидек чун муяссар бўлмади, қочиб борғон таваҳҳумлуқ элларни тамом тилаб ўзларига қўштилар. Таваҳҳумлуқ эллар худ мундоқ воқеани ўз қўрқунчидин тенгридин тилар эдилар. Ахсидин Андижон устига черик тортиб; ямонлиқ ва ёғийликни сариҳ ва ошкора қилдилар. Тўлун Хожа отлиқ Бориннинг мардона ва саромад ва қазоқ йигитларидин эди. Отам Умаршайх мирзо риоят қилиб эди ва ҳануз риоят қилмоқта эди. Мен худ тарбият қилиб, бек қилиб эдим. Ажаб мардона ва қазоқ йигит эди. Риоят арзандаси эди. Мўғуллар ичида риоят қилғон эътимодлиқ кишимиз Тўлун хожа учун Самарқанддин мўғул улуси қоча киришганда Тўлун Хожанинг йиборилиб эдиким, элга насиҳат қилиб таваҳҳумни хотирларидин чиқарғой, то эл қўрқунчтин сар бабод бермағайлар. Элни худ бу муфаттинлар била ҳаромнамаклар андоқ қилиб эдиларким, ваъда ва ваид ва насиҳат ва таҳдид ҳеч фойда қилмас эди. Тўлун Хожанинг кўчи икки сув орасида эдиким, бу икки сув орасини Работак Ўрчини дерлар, Узун Ҳасан била Султон Аҳмад Танбал бир пора илғор Тўлун Хожанинг устига йибордилар. Бориб ғофилликта олиб келтуруб ўлтурдилар. Узун Ҳасан ва Танбал Жаҳонгирни олиб келиб, Андижонни муҳосара қилдилар. Черик отланурда Андижонда Али Дўст тағойини ва Ахсида Узун Ҳасанни қўюлуб эди. Сўнгра Хожа қози ҳам келиб эди. Самарқанддин борғон черик элидин ҳам хейли йигитлар бор эди. Хожа қози ул қалъадорлиқта менинг давлатхоҳлиғим учун ўн секкиз минг қўйни қўрғондағи йигитларга ва бизнинг била бўлғон йигитларнинг кўчлариға улашти. Муҳосара муддатида менинг волидаларимдин ва Хожа қозидин муттасил, бу мазмун била хатлар келур эдиким, бизларни мундоқ муҳосара қилибтурлар. Агар келиб фарёдимизға етмасангиз иш вубол бўлғусидур. Самарқанд Андижон кучи била олилиб эди. Агар Андижон иликта бўлса, яна тенгри рост келтурса, Самарқандни иликласа бўлур. Мутаоқиб бу мазмун била хатлар келди. Ул фурсатта бир мартаба беҳузур бўлуб, яхши бўлуб эдим. Нақоҳат айёмини ўбдон риоят қила олмадим, узулдим. Бу навбат ёмон беҳузур бўлдум. Андоқким, тўрт кунгача тилим тутулди, оғзимға пахта била сув томизурлар эрди. Менинг била қолғон бек ва бегот ва йигит-яланг менинг тирилмагимдин маъюс бўлуб, ҳар ким ўз фикрида бўлдилар. Ушмундоқ маҳалда Узун Ҳасаннинг навкариниким, элчиликка келиб, паришон сўзлар келтуруб эди, беклар раъйда ғалат қилиб, мени кўрсатиб рухсат бердилар. Тўрт-беш кундин сўнг ул ҳолдин бир нима яхшироқ бўлдум. Вале тилимда калолат қолди. Неча кундуи сўнг ўз ҳолимға келдим. Чун оналаримдинким, онам ва онамнинг онаси Эсан Давлат бегим бўлғай, яна устод ва пиримдинким, Хожа Мавлонои қози бўлғай, бу навъ хатлар келиб, мундоқ эҳтимом била тилағайлар, не кўнгул била киши турғай. Ражаб ойи, шанба куни Андижон азимати била Самарқанддин чиқтук. Бу навбат Самарқанд шаҳрида юз кун подшоҳлиқ қилдим. Яна шанба эдиким, Хўжандға еттим. Ўшул куни Андижондин бир киши бу хабарни келтурдиким, етти кун мундин бурун ўшул шанбаким, биз Самарқанддин чиқибтурбиз, ўшул шанба Али Дўст тағойи Андижон қалъасини мухолифларға берибтур. Тафсили будурким, Узун Ҳасаннинг навкариниким, менинг беҳузурлуғумда манга кўрсатиб ижозат бердилар, мухолифлар Андижон қўрғонини қабағонда бориб дебтурким, подшоҳнинг тили тутулуб, эди, оғзиға пахта била сув томизадурлар эди. Ушбу таъриф қилғон йўсунлуқ бориб, Али Дўстнинг қошида онт ичиб айтибдур. Хакан дарвозасида Али Дўст эди. Бу сўздин бепой бўлуб, мухолифларни тилаб аҳд ва шарт қилиб, қалъани берди. Захирадин ва урушур кишидин қўрғонда ҳеч камлик йўқ эди. Ғояташ ул мунофиқи намак ҳаром мардакнинг номардлиғи эди. Бу мазкур бўлғон сўзларни ўзига баҳонаи рост қилди. Андижонни олғондин сўнг менинг Хўжанд келганимни эшитиб, Хожа Мавлонои қозини арк дарвозасида беиззатона осиб шаҳид қилдилар. Хожа Мавлонои қозининг оти Абдуллодур. Бу от била машҳур бўлуб эди. Ота тарафидин насаби Шайх Бурҳониддин Қиличқа мунтаҳи бўлур. Она тарафидин Султон Илик Мозийға етар. Фарғона вилоятида бу табақа муқтадо ва шайхулислом ва қози бўла келгандурлар. Хожа қози ҳазрати Хожа Убайдуллонинг муриди эди. Ллардин тарбият топиб эди. Хожа қозининг валилигида менинг ҳеч шакким йўқтур. Қайси иш валоятқа мундин яхшироқ далилдурким, аларға қасд қилғонлардин оз фурсатта осор ва аломат қолмади. Хожа қози ажиб киши эди. Қўрқмоқ анда асло йўқ эрди. Онча далер киши кўрилган эмас. Бу сифат ҳам валоят далилидур. Сойир эл ҳар неча баҳодир бўлса, андак дағдағаси ва таваҳҳуми бўлур. Хожада асло дағдаға ва таваҳҳум йўқ эди. Хожанинг воқеасидин сўнг Хожаға мансуб эллар мисли навкар ва чокар ва аймоқ ва аҳшомни тамом туттуруб талаттилар. Андижонға бўла Самарқандни илиқдин бердук. Андижон ҳам пликдин чиқмиш эди. Бизга «ғофил аз инжо ронда ва аз онжо монда»[18] дегандек бўлди. Бисёр шоқ ва душвор келди. Не учунким, то подшоҳ бўлуб эдим, бу навъ навкардин ва вилояттин айрилмайдур эдим, то ўзумни билиб эдим, бу йўсунлуқ ранж ва машаққатни билмайдур эдим. Хўжандқа келгач, баъзи мунофиқ шева эллар халифанинг менинг эшигимда кўра олмадилар. Муҳаммад Ҳусайн мирзони ва баъзиларни барин қилдилар. Халифаға Тошканд сари рухсат берилди. Қосимбекни Тошкандга хон қошиға йибориб, Андижон устига юрмакни истидъо қилилди. Хон ҳам черик тортиб, Оҳангарон жулгаси била келиб, Кандирлик добонининг тубига тушганда мен ҳам Хўжанддин бориб, хон додамни кўрдим. Кандирлик добонини ошиб Ахси тарафиға тушулди. Ул тарафдин мухолифлар ҳам бўлғон черикларини йиғиб, Ахси келдилар. Бу фурсатта Поп қўрғонини мени деб беркиттилар. Хонпинг бир нима ҳаял юрушидии мухолифлар Поп қўрғонини зўрлаб олдилар. Хоннинг агарчи ўзга ахлоқ ва атвори хўб эрди вале сипоҳилиқ била сардорлиқдин бисёр бебаҳра эди. Иш бу ерга етгандаким, агар яна бир кўч юрулса эди, кўпраги бу эдиким, урушсиз-ўқ вилоят муяссар бўлғай эди. Ушмундоқ маҳалда мухолифларнинг фирибомиз сўзларини қулоққа олиб ислоҳ ҳикоятини ораға солиб, Хўжа Абулмакорим била Танбал оғаси Бек Телбаниким, ул маҳалда хоннинг эшикоғаси эди, элчиликка йибордилар.. Ул жамъ ўзларининг халослиғи учун бир неча чин ва ёлғон сўзлар айтиб хонға ё орадағиларға нора ва ришва қабул қилдилар. Хон ўшмунча била мурожаат қилди. Беклар ва ичкилар ва йигитларким, менинг била қолиб эдилар, аксарининг кўчлари Андижонда эди. Чун Андижон олмоқтин маъюс бўлдилар, бек ва беготдин ва йигит-ялангдин етти-саккиз юз киши тамом мендин айрилдилар. Айрилғонлардин: беклардин Али Дарвишбек, Али Мазид қавчин, Муҳаммад Боқирбек, Шайх Абдулло эшикоға, Мирим Лоғарий. Менинг била қолғонлар ғурбат била меҳнатни ихтиёр қилғонлар, яхши-ямон, тахминан, икки юздин кўпрак, VI юздии озроқ бўлғай эди. Беклардин Қосим қавчин бек, Вайс Лоғарий бек, Иброҳим соруйи Минглиғ бек, Ширим тағойй, Сейдий Қаробек: ичкилардин Миршоҳ қавчин, Сайид Қосим эшикоға жалойир. Қосим Ажаб Муҳаммад Дўст, Али Дўст тағойи, Муҳаммад Али Мубашшир , Худойберди Туғчи Мўғул, Ёрак тағойи, Султонкўли Бобоқули, Пир Вайс, Шайх Вайс, Ёр Али Билол, Қосим мирохўр, Ҳайдар рикобдор. Манга бисёр душвор келди, беихтиёр ғалаба йиғладим. Андин Хўжандқа келдим. Менинг онамни ва улуғ онамни ва баъзи менинг била қолғонларнинг кўчлари била Хўжандқа менинг қошимга йибордилар, Ул рамазонни Хўжандта ўткарилди. Султон Маҳмудхонға киши йибориб, кўмак тилаб, Самарқанд устига отланилди. Ўғли Султон Муҳаммад Хоникани ва Аҳмадбекни тўрт-беш минг черик била Самарқанд устига тайин қилиб, хон ҳам отланиб Ўратепагача келдилар. Анда хонни кўруб, Самарқанд устига Ёр яйлоқ йўли била мутаважжиҳ бўлдум. Султон Муҳаммад Султон ва Аҳмадбек ўзга йўл била илгаррак Ёр яйлоқ келибтур. Мен Бўрка яйлоқи била Сангзорғаким, Ёр яйлоқнинг доруғанишини ул қўрғонлур келдим. Султон Муҳаммад Султон ва Аҳмадбек Шайбонийхоннинг келиб, Шероз ва ул навоҳийни чопқон хабарини топиб, ёнибтурлар. Зарурат бўлди, мен ҳам ёниб Хўжандқа келдим. Чун салтанат дағдағаси ва мулкгирлик доияси бор, бир қатла, икки катла иш юрумаган била боқиб ўлтуруб бўлмас. Андижонға уйрушмак хаёли била кўмак тилай, Тошкандга хон қошиға бор-дим. Шоҳ бегимни ва уруғ-қаёшни ҳам етти-секкиз йил бор эди, кўрмайдур эдим, бу баҳоиа била аларнинг ҳам кўрулди. Неча кундин сўнг Сайид Муҳаммад мнрзо дўғлатни ва Айюб Бекчик ва Жон Ҳасан Боринни етти-секкиз юзча черик била кўмак тайин қилдилар. Бу кўмакни олиб келиб, Хўжандта таваққуф қилмай, ўта чиқиб, илғаб Кандибодомни сўл қўлда қўюб келиб, кеча била шоту қўюб Насух қўрғониниким, Хўжандтин ўн йиғоч йўлдўр Кандибодомдин уч йиғоч, ўғурлаб олдук. Қовун пишиғи эди. Насухда бир навъ қовун бўлурким, «исмоил шайхий» дерлар, териси сариқ, кемухтлуқ, осуда қовун бўлур, гухми алмача, гўшти тўрт илик, ажаб лазиз қовундир. Онча қовун ул навоҳида бўлмас. Тонгласи мўғул беклари арзға еткурдиларким, кншимиз оз, бу бир қўрғонни олғон била не иш очилғай? Филвоқе андоқ эди. Анда турарнинг ё қўрғонни беркитурнинг маслаҳатини топмай, ёниб Хўжандға келдук. Ушбу йил Хисравшоҳ Бойсунғур мирзо бнла черик тортиб, Чағониён келиб, макр ва фириб била олди, Султон Масъуд мирзоға элчи йибордиким, келинг Самарқанд устига юрулинг, Самарқанд муяссар бўлса, бир мирзо Самарқандта ўлтурғай, яна бир мирзо Ҳисорда. Султон Масъуд мирзонннг бек ва ичкиси ва йигит-ялангги озурда бўлуб эдилар. Бу жиҳаттинким, Шайх Абдулло барлос Бойсунғўр мирзо қошндин Султон Масъуд мирзо қошиғаким борди, чун мирзоға қойин ота эди, асру улуғ риоят топти. Бовужудким, Ҳисрр вилояти муҳаққар ва мухтасар вилоятдур, улуфасини минг туман фулус қилиб, Хатлон вилоятини дардаст берди. Хатлон вилоятида Султон Масъуд мирзонинг хейли бекларининг ва ичкиларининг тани бор эрди. Борчани мутасарриф бўлди. Ўзи ва ўғлонлари куллий ва жузъий эшик ихтиёрини олдилар. Озўрда бўлғонлар қочиб-қочиб Бойсунғур мирзоға кела бошладилар. Фирибомиз сўзлар била Султон Масъуд мирзони ғофил қилиб, Чағониёндин илғоб, нақора вақтида Ҳисор қўрғонини қабай олдилар. Султон Масъуд мирзо қўрғондин ташқари маҳаллота отаси солғон Давлатсаро отлиқ иморатта эрди, қўрғонға кира олмай қочиб, Шайх Абдулло барлос била Хатлон сари тортти. Орада Шайх Абдулло барлосдин айрилиб, Убож гузари била ўтиб, Султон Ҳусайн мирзоға борди. Ҳисор вилояти муяссар бўлғоч, Бойсунғур мирзони Ҳисорда ўлтурғузуб, Хатлонни Валиға берди. Неча кундин сўнг Балхни қабамоқ доияси била отланди. Ўзидин илгарроқ Назар баҳодир отлиқ улуғ навкарини уч-тўрт минг киши била Балх навоҳисиға йиборди, уч-тўрт кундин сўнг Бойсунғур мирзони олиб келиб, Балхни муҳосара қилди. Балхта Иброҳим Ҳусайн мирзо эди. Яна Султон Ҳусайннинг бекларидин ҳам ҳейли бор эди. Иниси Валиға қалин чсрик қўшуб, Шабурғонни қабамоққа ва ул навоҳини талон ва торож қилмоққа йиборди. Вали бориб Шабурғонни ёвуқдин ҳам қабай олмади. Бўлғои черикни Зардак чўлидағи эл ва улусни чопқоли йиборди. Бориб Зардак чўлини чопиб, юз мингдин ортуқроқ қўй ва уч мингга ёвуқ тева олиб келдилар. Вали андин сўнг Сончорик вилоятини чопиб, талаб, тоғда баъзи беркилган элларни олиб келиб, Балхта оғасиға мулҳақ бўлди. Хисравшоҳ Балхни муҳосара қилғон фурсатта бир кун мазкур бўлған Назар баҳодир отлиқ навкарини Балхнинг ариқларини йикқоли йиборди. Ичкаридин Тенгриберди сомончиким, Султон Ҳусайн мирзонинг риоят қилғон беги эди, етмиш-сексон йигит била чиқиб келиб, Назар баҳодир била рўбарў бўлуб, йиқитиб, бошини кесиб олиб, қалъага кирди. Бисёр мардона бориб, намоён иш қилди. Ҳам ушбу йил Султон Ҳусайн мирзо Зуннун арғуннинг ва ўғли Шоҳ Шужоънингким, Бадиуззамон мирзоға навкар бўлуб, қиз бериб, фитна ва фасод мақомида эдилар, дафъиға черик тортиб келиб, Бустқа тушти. Черикига ҳеч тарафдин ошлиғ келмади, очлиқтин батанг кела ёвушуб эдиларким, Буст доруғаси Бустнинг қўрғонини берди. Бустиинг захирасининг мадади била Хуросонға мурожаат қилди. Султон Ҳусайн мирзодек улуғ подшоҳ мунча асбоб ва тамтароқ била печа иавбат Қундуз ва Ҳисор ва Қандаҳор устига чериклар тортиб ола олмай ёнғон учун, ўғлонлари ва беклари мунча далер бўлуб, ёғийлиқлар ва фитналар қилдилар. Ёзиға Султон Ҳусайн мирзо ўғли Муҳаммад Ҳусайи мирзонинг дафъи зараригаким, Астрободқа мусаллит бўлуб, ямнолиқ мақомида эди, Муҳаммад Валибек бошлиқ бекларни қалин черик била илғор йибориб, ўзи Нишин ўлангида ўлтуруб эдиким. Бадиуззамон мирзо ва Зуннуннинг ўғли Шоҳбек ғофиллиқта черик тортиб, мирзонинг устига келдилар; Иттифоқоти ҳасанадин Султон Масъуд мирзоким. Ҳисорни олдуруб, Султон Ҳусайн мирзоға келадур эди, ушбу кун етишти, Астрободқа борғон черик ҳам келиб, ушбу кун мирзога мулҳақ бўлди. Рўбарў бўлғоч-ўқ уруша ҳам олмадгг Бадиуз-замон мирзо била Шоҳбек қочти. Султон Ҳусайн мирзо Султон Масъуд мирзони яхши кўруб, куёвлуқка юкундуруб, иноят ва шафқат мақомида бўлуб эдиким, Хисравшоҳнинг иниси Боқи Чағониёнийким, мундин бурунроқ келиб Султон Ҳусайн мирзо мулозаматида бўлур эди, ангизе била Хуросонда турмай, бир баҳона била чиқиб, Султон Ҳусайн мирзодин берухсат Хисравшоҳға борди. Хисравшоҳ Ҳисордин Бойсунғур мирзони тилаб келтурди. Ушбу фурсатта Улуғбек мирзонинг ўғли Мироншоҳ мирзо отаси била ёғиқиб, ҳазораға кириб, ҳазорада ҳам беэътиқодлиқлар қилиб, ҳазорада тура олмай, ул ҳам Хисравшоҳ қошиға келиб эди. Баъзи кўтаҳандишлар худ барин эдиларким, учала подшоҳзодани ўлтуруб, Хисравшоҳ отиға хутба ўқутғайлар. Ул шиқни маслаҳат кўрмай, Султон Масъуд мирзониким, кичиклигидин бери сахлаб улғайтиб эди, бек аткаси эди, бу беш кунлук дунё маслаҳати жиҳатидинким, не анга вафо қилди ва не ҳеч кимга вафо қилғусидур, тутуб, бу кўрнамак мардак кўзларига ништар солиб, кўр қилди. Бир неча кўкалтош, эмалдош ва бойриси Султон Масъуд мирзони олиб, Самарқандға Султон Али мирзо қошиға келтурур хаёли била Кешқа келдилар. Ул жамоат ҳам қасд мақомида бўлдилар. Кешдин қочиб, Чоржў гузари била ўтуб, Султон Ҳусайн мирзо қошиға борди. Ҳар кимким мундоғ шанеъ ҳаракатга иқдом қилғай ва ул кишигаким бу навъ ишга эҳтимом қилғай, юз минг лаънатдур қиёматқачаким, ҳар ким Хисравшоҳнинг бу афъолини эшитса, лаънат қилсун. Бу афъолини эшитиб лаънат қилмоғон ҳам сазовори лаънат бўлсун. Бу шанеъ ҳаракаттин сўнг Бойсунғур мирзони гюдшоҳ қилиб, Ҳисорға рухсат берди. Мироншоҳ мирзоға Саид Комилни кўмак қўшўб, Бомиён сари йиборди. Вақоеи санаи арбаа ва тисъа миа[19] Самарқанд ва Андижонға мукарраран юрушуб, ҳеч иш очилмай, яна ёниб Хўжандға келдук. Хўжанд мухтасар ередур. Юз-икки юз навкарлик кишининг авқоти ташвиш била ўтар. Доялиқ киши нечук боқиб ўлтурғай. Муҳаммад Ҳусайн Кўрагон дуғлатким, Ўратепада эди, Самарқандға эврушмак доияси била анга кишилар йибориб, сўзлашиб, Ёр яйлоқ кентларидин Пашоғарниким, Ҳазрат Хожанинг мулк кентларидиндур, бу фатаротта анга тааллуқ бўлуб эди, тиладукким, бу қиш орияти бергай, то анда ўлтуруб Самарқанд вилоятиға иликдин келганча эврушгайбиз. Муҳаммад Ҳусайн мирзо ҳам рози бўлди. Хўжандтин отланиб Пашоғарға мутаважжиҳ бўлдум. Зоминға етган фурсатта иситтим. Бовужуди иситма Зоминдин отланиб илғор қилиб, тоғ йўли била ўтуб, Работи Хожанинг устига келдимким, ғофиллиқта шоту қўюб чиқиб, Работи Хожа қўрғониниким, Шовдор туманининг доруғанишини улдур, олилғай. Субҳ вақти етилди. Эли хабардор бўлдилар. Яна ёниб, ҳеч ерда таваққуф қилмай, Пашоғарға келилди. Бовужуди иситма ўн уч-ўн тўрт йиғоч йўлни суубат ва машаққат била қатъ қилдим. Неча кундан сўнг Иброҳим соруни ва Вайс Лоғарийни ва Ширим тағойини ички беклар ва йигитлар била илғор тайин қилдукким, бориб Ёр яйлоқ қўрғонларини сўз била ё зўр била иликлагайлар. Ул фурсатта Ёр яйлоқ Сайид Юсуфбекда эди. Мен Самарқанддин чиққонда қолиб эди, Султон Али мирзо ҳам риоят қилиб эди. Сайид Юсуфбек ини, ўғлини Ёр яйлоқ қўрғонларнинг забт ва рабтиға йибориб эди. Аҳмад Юсуфким бу тарихда Сиёлкут ҳукумати андадур, ул қўрғонларда эди. Бизнинг беклар ва йигитлар ҳам бориб тамом қиш баъзи қўрғонни сулҳ била иликладилар, баъзини урушуб зўр била олдилар, баъзини айёрлиқ ва инчкалиқ била ўғурлаб мутасарриф бўлдилар. Ул вилоятларда мўғул ва ўзбак жиҳатидин ҳеч кент йўқтурким, анинг қўрғони бўлмағай. Ушбу фурсатларда бизнинг жиҳатимиздин Сайид Юсуфбек ва ини, ўғлидин бадгумон бўлуб, Хуросонға рухсат бердилар. Бу қиш бу навъ талош ва тортиш била ўтти. Ёз бўла сулҳ учун Хожа Яҳёни йибордилар, ўзлари ҳам черик ангизи била Шероз ва Кобуд навоҳисиға келдилар. Бизнинг бўлгон сипоҳиймиз икки юздин кўпроқ ва уч юздин озроқ бўлғой эди, ҳар тарафда кучлук ғанимлар Андижонға эврушуб, толе ҳеч мадад қилмади. Самарқандға илик қўюб ҳеч иш очилмади. Зарураттин сулҳ гуна қилиб, Пашоғардин мурожаат қилилди. Хўжанд бир муҳаққар ердур. Бир бекнинг авқоти анда ташвиш била ўтар. Бир ярим йилға ёвуқ аҳл ва аёл била анда эдук. Ул мусулмонлар ҳам бу муддатта имкони борича харж тортмоқда ва хизмат қилмоқта тақсир қилмадилар. Яна не юз била Хўжандға борилғай, Хўжандқа бориб ҳам киши не қилғай? Бормоққа не маскан муяссар, Турмоққа не давлат муқаррар . Охир ушбу тараддуд ва тафриқа била Ўратепанинг жануб тарафидағи яйлоқларға бордук. Неча кун ул навоҳида ўз ишимизга ҳайрон, борур тураримизни билмай, саргардон ўткарилди. Бир кун ушбу ерда эканда Хожа Абулмакоримким, бизнингдек жалойи ватан бўлуб саргардон эди, мени кўра келди. Борур-турар еримиздин ва қилур-қилмас ишимиздин истиълом ва истифсор қилйб, мутаассир бўлуб, бизинг ҳолимизға риққат қилиб, фотиҳа ўқуб борди. Манга ҳам бисёр таъсир қилди, риққат қилдим. Ушбу кун кеч намози дигар даранинг аёғидин бир отлиқ киши пайдо бўлди, бу худ Али дўст тағойининг навкари экандур. Йўлчуқ отлиқ. Бу мазмун била йиборибтурким, агарчи мендин азим гуноҳлар содир бўлди, вале умидим борким, иноят қилиб гуноҳимни бағишлаб, берига мутаважжиҳ бўлсалар, Марғинонни топшуруб бир навъ қуллуқ ва хизматгорлиқ қилғаймен, гуноҳим ариб ҳижобим рафъ бўлғай. Мундоқ мутаҳаййирлиқ ва саргардонлиқта бу хабар келган била қеч андиша ва таваққуф қилмай, ўшал замон ўқким, офтоб ўлтурур чоғ эди. Марғинонға илғор тарийқа била мутаважжиҳ бўлдум. Бу ер била Марғинон ораси тахминан йигирма тўрт-йигирма беш йиғоч бўлғай эди, ул кеча тонг отқунча ва ул куни намози пешингача ҳеч ерда таваққуф қилмай юрулди. Намози пешин Хўжанднинг Тангоб отлиқ кентига тушулди. От совутуб, отға бўғуз бериб, тун ярими нақора вақтида Тангобдин отланилди. Ул кеча тонг отқунча ва ул куни офтоб ботқунча ва яна кечаси тонгдин бурунроқ Марғиноннинг бир йиғочиға етганда Вайсбек ва баъзилар тараддуд қилиб арзға еткурдиларким, Али Дўст не навъ ямонлиқ қилғон кишидур, орада бир навбат, икки навбат киши бормай ва келмай, гуфтугў ва аҳду шарт бўлмай, не эътимод била борадурбиз? Филвоқе тараддудларининг важҳи бор эрди. Бир замон туруб кенгаш қилдук, охир мунга қарор топтиким, бу тараддудларнинг агарчи важҳи бор, вале мундин бурунроқ керак эрди. Уч кеча ва кундуз тинмай, таваққуф қилмай, йигирма тўрт-йигирма беш йиғоч йўлни келдук, не отта мажол қолибтур ва не кишида. Бу ердин не навъ ёнилғай, ёниб ҳам қайсариға чиқилғай? Чун мунча келибтурбиз бормоқ керак. Ҳеч нима тенгрининг хостидин ўзга бўлмас. Сўзни мунга қўюб таваккул қилиб тебрадук. Суннат вақти эдиким, Марғинон қўрғонининг эшигига келдим. Али Дўст тағойи дарвозанинг орқасида туруб, дарвозани очмай, аҳд илтимос қилди. Аҳд ва шарт қилғондин сўнг дарвозани очиб, дарвоза орасида мулозамат қилди. Али Дўстни кўргандин сўнг, қўрғон ичида бир муносиб ҳовлида тушуди. Менинг бирла бўлғон киши улуғ-кичик икки юз қирқ киши эди. Узун Ҳасан ва Султон Аҳмад Танбал вилоят элига бисёр зулмлар ўткариб, ямон маош қилиб эдилар. Вилоят эли тамом мени тилар эдилар. Марғинонга киргандин икки-уч кун сўнг Қосимбекка Пашоғарийдин ва янги навкар бўлғонлардин ва Али Дўст бекнинг навкарларидин юздин кўпрак киши қўшиб, Андижоннинг жануб тарафидағи тоғ элларига мисли Ашнориён ва Тўруқшорон ва Чакрак ва ул навоҳиларға йиборилдиким:, истимолат била ё зўр била бу элларни келтургай. Иброҳим соруни ва Вайс Лоғарийни ва Сейдий Қарони Ахси тарафиға юзга ёвуқ киши била йиборилдиким, Хўжанд суйини кечиб, ул юздаги қўрғонлар била тоғ элларини ҳар тавр қилиб бизга боқтурғайлар. Бир неча кундин сўнг Узун Ҳасан ва Султон Аҳмад Танбал Жаҳонгир мирзони олиб, неким бўлғон сипоҳий ва мўғулни йиғиб, Андижон ва Ахсининг черикка чиқор кишисини черикка чиқариб, Марғинонни қабамоқ доияси била Марғиноннинг бир шаръисида шарқ сари Сапон отлиқ кентга келиб туштилар. Бир-икки кундин сўнг ясаб, яроғланиб Марғиноннинг маҳаллотиға келдилар. Бовужудиким, Қосимбек ва Иброҳим сору ва Вайс Лоғарий бошлиқларни икки тарафға илғор йиборилиб эди, менинг била бир неча маъдуди қолиб эди, бўлғон йигитлар ясаниб чиқтилар, Маҳаллотин илгари келгани қўймадилар. Ул куни Халил чуҳраи дасторнеч яхши юруб, илиги ишга етти, келиб ҳеч иш қила олмадилар. Яна иккилай қўрғон ёвуғиға келмадилар. Қосимбекким, Андижоннинг жанубий тоғлариға бориб эди. Ашпорён ва Тўруқшорон ва Чакрак ва ул навоҳидағи тоғ ва туздаги раият ва аймоқ тамом кирдилар. Сипоҳидин ҳам бирор-икирар бизга қочиб кела бошладилар. Иброҳим сору ва Вайс Лоғарий бошлиқларғаким, Ахси тарафиға сувдин ўтуб бориб эдилар. Поп қўрғони ва яна бир-икки қўрғон кирди. Узун Ҳасан ва Танбал золим ва фосиқ ва кофирваш эллар эди, раият ва вилоят эллари булардин бисёр оғриб эдилар. Ахси улуғларидин Ҳасан декча жамоати била ва яна Ахсининг бир пора лаванд ва авбошни барин қилиб, қаротаёқ қилиб, Ахсининг тош қўрғонидағиларни зарби рост аркка тиқиб, Иброҳим сору ва Вайс Лоғарий ва Сейдий Қаро бошлиғларни тилаб, Ахсининг тош қўрғониға киюрдилар. Султон Маҳмудхон , Банда Али ва Ҳайдар кўкалтошни ва Ҳожи Ғози манғитниким, ўшул фурсатта Шайбонийхондин қочиб хон қошиға келиб эди, яна барин туман беклари била бизга кўмак тайин қилиб эди, ушбу маҳалда келдилар. Бу хабар Узун Ҳасанға етиб, бепой бўлуб, риоят қилғон навкарларини ва ўбдон йигитларини Ахсининг аркига кўмак тайин қилиб йиборди. Саҳар вақти дарё ёқасиға еттилар. Бизнинг черик ва мўғул черики хабар топиб, бир пора кишини от яланғочлантуруб, сувдин кечурдилар, кўмак келганлар олдараб кемани юққори тортмай кечган еридин — ўқ қўя бердилар. Қўрғонға ўта олмай қуйи туштилар. Бизнинг черик ва мўғул черики туш-тушдин от яланғочлаб кира бошладилар. Кемадагилар ҳеч уруша олмадилар. Қорлуғоч бахши Мўғулбек ўғлонларидин бирни тилаб илигини тутуб чопқулаб ўлтурди. Не фойдаким, иш андин ўтуб эди. Аксар кемадагиларнинг ўлумга бормоғиға бу ҳаракат сабаб бўлди, бир замонда дарёдағиларни ариқ олиб, борини қирдилар. Узун Ҳасаннинг муътабар кишиларидин Қорлуғоч бахши эди. Халил девона эди, Қози Ғулом эди. Булардин бир Қози Ғулом қуллуқ баҳонаси била халос бўлди. Яна муътабар йигитларидин Сайид Аликим, холо менинг қошимда муътабардур. Яна Ҳайдарқули яна Қулика Кошғарий етмиш-сексан ўбдон йигиттин ушбу беш-олти маъдуди беш халос бўлмади. Бу хабарларни эшитиб, Марғинон навоҳисида ўлтура олмай Андижон сариға бузулғон йўсунлуқ этиб кўчтилар. Андижонда Носирбекни қуюб эдиларким, Узун Ҳасаннинг езнаси эди. Агар сонийси бўлмаса, солиси худ не сўз эдиким, бор эди. Соҳиб тажриба киши эди, мардоналиғи ҳам бор эди. Бу кайфиятларни билиб, аларнинг бебунёдлиғини маълум қилиб, Андижон қўрғонини беркитиб, манга киши йиборди. Булар Андижонға етганда қўрғон беркиганни маълум қилиб, сўзлари бир-бирига қовушолмай бузулуб, Узун Ҳасан кўчига Ахси сари тортти. Султон Аҳмад Танбал ўз вилоятиға — Ўшға борди. Жаҳонгир мирзони бир неча ичкилари ва йигитлари Узун Ҳасандин олиб қочиб, Танбалғаким, хануз Ўшға етмайдур эди, бориб қўшулдилар. Андижоннинг беркиган хабари манга келди, ҳеч таваққуф қилмай, Марғинондин офтоб чиқа отланиб, туш қайтиб эдиким, Андижонға келдим. Носирбекни ва ўғлонлариниким, Дўстбек ва Миримбек бўлғай, кўруб, сўруб иноят ва шафқатдин умидвор ва сарафроз қилдим. Ота вилоятиким, икки йилга ёвуқлашиб эдиким, иликдин чиқиб эди, тенгри инояти била зилқаъда ойида сана 904 да яна муясеар ва мусаххар бўлди. Султон Аҳмад Танбалким, Жаҳонгир мирзо била қатилиб, Ўш с.ари тортиб эди, Ўшқа киргач, Ўшда ҳам қизилоёқ, қаротаёқ қилиб зарби рост ура-ура Ўшдин қовлаб, қўрғонни бизнинг учун сахлаб, бизга киши йибордилар. Жаҳонгир ва Танбал бир неча маъдуди била саросимавор бориб Ўзгандга кирдилар. Узун Ҳасанким, Андижонға кира олмай, Ахси тарафиға бориб эди, хабар келдиким, бориб Ахсининг аркига кирмиш. Чун сардор ва сарфитна бу эди, бу хабар келгач, Андижонда тўрт-беш кундин ортуқ таваққуф қилмай, Ахси азимати қилдук. Ахсиға етгач чора қила олмай, аҳд ва амон тилаб, қўрғонини топшурди. Бир неча кун Ахсида туруб, Ахси ва Косон ва ул юртнинг иш-кучини забт ва саранжом қилиб, илғор келган мўғул бекларига рухсат бериб, Узун Ҳасанни кўч ва мутааллиқлари била олиб Андижонға келилди. Ахсида Қосим Ажабниким, ички чаргасида эди, оллимда беклик мартабасиға етиб эди, орияти қўюлди. Чун аҳд қилилиб эди, жон ва молиға зарар ва нуқсон тегурмай Қоратегин йўли била Ҳисор сари ижозат берилди. Бир неча маъдуди била Ҳисорға борди. Ўзга тамом навкарлари айрилиб қолдилар. Бу фатаротларда бизга тааллуқ элни ва Хожа қози ва мутааллиқларини тутқон ва талағон бўлар эдилар, баъзи беклар била иттифоқ қилиб, сўзни мунга қўйдукким мунча жўғуллуқ ва бузуқчилик қилғон ва мунча бизга тааллуқ мўмин ва мусулмонни тутқон ва талағон бу жамоат эдилар. Ўзларининг бекларига не вафо қилдиларким, бизга вафо қилғайлар, буларни туттурсак, не айб бўлғай? Батахсис бизинг кўзимизнинг ўтрусида бизнинг отимизни миниб, бизинг тўнумизни кийиб, бизинг қўюмизни еб юругайлар, мунга худ ким таҳаммул қилғай? Агар тараҳҳум қилиб туттурулмаса, ё талатилмаса, бизинг била қазоқликларда ва меҳнатларда бўлғон жамоатнинг ҳозир таниғон моллариға бори фармон бўлсаким, иликларига кирса, ушмунча била қутулсалар, миннатлар тутсалар керак. Филвоқе маъқул кўрунди. Фармон бўлдиким, бизинг била бўлғонлар таниғон нималарини олсунлар, агарчи маъқул ва муважжаҳ эди, бир иима шитоб бўлмиш. Жаҳонгир мирзодек музи ёнимизда ўлтуруб, элни мундоқ ҳуркутмоқнинг ҳеч маъниси йўқ эди. Мулкгирликда ва мамлакат-дорликта агарчи баъзи ишлар зоҳирда маъқул ва муважжаҳ кўрунур, вале ҳар ишнинг зимнида юз минг мулоҳаза вожиб ва лозимдур. Ушбу бир бемулоҳаза ҳукм қилғонимиздин не миқдор шўр ва фитналар қўпти. Ахир Андижондин иккинчи навбат чиқғошшизға сабаб ушбу бетааммул хукм қилғонимиз бўлди. Бу жиҳаттин мўғуллар ўзларига дағдаға ва таваҳҳум йўл бериб, Работак ўрчянидинким, Икки сув ароси ҳам дерлар, Ўзганд тарафиға кўчуб Танбалға киши йибордилар. Меиинг онам қошида минг беш юз, икқи мигата ёвуқ мўғул улусидин бор эди. Яна Ҳисордин Ҳамза Султон ва Маҳди Султон ва Муҳаммад дуғлат алар била угамунча чоғлиқ мўғул келиб эди. Ҳамиша ёмонлиқ ва бузуқчилиқ мўғул улусидин бўла келгандур. Ушбу тарихқача беш навбат менинг била ёғиқтилар. Андоқ эмаским, менинг била бемуносабатлиқ жиҳатидин ёғиқмиш бўлғайлар. Мундоқ ҳаракотларни ўз хонлариға мукаррар қил-дилар. Бу хабарни Султонқули чиноққим, отаси Худойберди бўқоқни мўғуллар орасида риоят қилиб эдим, отаси бурунроқ ўлуб эди, ўзи мўғуллар била бўлур эди, келтурди. Яхнги борди, ўз зл ва улусидин айрилиб, бу хабарни еткурди. Агарчи мунда яхши борди, вале сўнгра андоқ қабоҳатлар қилдиким, юз мунингдек хизмат қилса ёпқай. Нечукким мазкур бўлғусидур. Сўнгғи қабоҳатлари ҳам мўғуллуқнинг натижасидин эди. Бизга хабар келгач, бекларни йиғиб машварат қилилди, беклар арзға еткурдиларким, бу жузвий ишдур, подшоҳ отлонмоқи не эҳтиёж? Қосимбек жамиъ бекларни ва черикни бошлаб борсун. Сўз мунга қарор топти. Саҳл туттилар, бу раъй ғалат экандур. Букуни Қосимбек бекларини ва черикни бошлаб чиқти. Оралағунча Танбал худ келиб мўғулларға қўшулғон экандур. Тоигласи эрта била Иламиш дарёсининг Ясси кечит отлиқ гузарини ўтгач — ўқ рўбурў бўлурлар, яхши чопқулашурлар. Қосимбек ўзи Султон Муҳаммад арғун била рўбарў бўлуб, икки-уч навбат чопқулаб бош чиқорғали қўймас. Ғалаба йигитлар, чопқулашурлар, охир шикаст топарлар, Қосимбек, Али Дўст тағойи, Иброҳим сору, Вайс Лоғарий, Сейдий Қаро яна уч-тўрт бек ва ичкидин чиқтилар. Ўзга аксар беклар ва ичкилар иликка туштилар. Иликка тушган беклар ва ичкилардин Али Дарвешбек, Мирим Лоғарий Тўқабек, Тағойибек, Муҳаммад Дўст, Али Дўст, Миршоҳ қавчин, Мирим Девон бу урушта икки йигит таври чопқулашурлар. Бизинг соридин Иброҳим сорунинг иниларидин Самад отлиқ, алар соридин Ҳисорий мўғуллардин Шаҳсувор отлиқ рўбарў бўлурлар. Шаҳсувор андоқ чопарким, дубулғадин ўтуб, Самаднинг бопшға қилич Хейли ўлтурур. Бовужуди бу захм Самад андоқ чопарким, Шаҳсуворнинг бошидин кафи дастча парча сўнггакни қилич олиб кетар. Шаҳсуворнинг дубулғаси йўқ экандур. Шаҳсуворнинг бошини ўйдилар, яхши бўлди. Самаднинг бошини ўяр киши йўқ эди. Уч-тўрт куидин кейин ўшул захм била — ўқ борди. Қазоқлиқлардин ва фзлокатлардин халос бўлуб, янгла вилоят олғон маҳалда ажаб бевақт пшкаст эди. Қанбар Али мўғулким, бир рукни аъзам ул эди, Аидижошга олғон чоғда вилоятиға бориб эди, йўқ эди. Ушмунча била Танбал Жаҳонгирни олиб келиб, Андижоннинг бир шаръиси Пуштаи Айшнинг олидағи ўлангга тушти. Бир-икки қатла Чилдуҳтарон била ясаб, Пуштаи Айшнинг доманасиға келди. Бизинг'йигитлар маҳаллот ва боғоттин ташқари-ўқ ясаб чиқтилар, илгари кела олмади, доманадин ўқ нари ёнди. Ушбу навоҳиға келганда тушган беклардин Мирим Лоғарийни ва Тўқани ўлтурди. Бир ойға ёвуқ бу тег рада ўлтуруб, ҳеч иш қила олмади. Ўш сариға боқа ёнди. Ўпгаи Иброҳим соруға берилиб эди, анинг кишиси анда эди, Ўшни беркиттилар. Вақоеи санаи хамса ва тисъа миа[20] Вилоётнинг отлиқ ва яёқ черикларига қадаган била тавочилар ва муҳассиллар йиборилди. Қанбар Алиға ва яна ҳарне вилоятларға борғон черикларга эҳтимом била тавочилар чоптурубтур ва кетмон ва болту ва неким бўлғон черик масолиҳ ва асбобиға эҳтимомлиқ муҳассиллар тайин қилилди. Вилояттин черикка қелур отлиқ ва яёқни суруб, ул тараф, бу тараф иш — кучга боргон навкар ва сипоҳийни йиғиштуруб, тенгрига таваккул қилиб, муҳаррам ойининг ўн секкизида Ҳофизбекнинг чорбоғиға сафар қилдим. Бир-икки кун чорбоғда туруб, қолғон асбоб ва олотни тайёр ва мукаммал қилиб, Ўш сори мухолифларнинг устига буронғор ва жувонғор ва ғул ва ҳировул ва отлиқ-яёқни ясаб, ясол била-ўқ мутаважжиҳ бўлдук. Ўшқа яқин етган маҳалда хабар топилдиким, мухолифлар Ўш навоҳисида тура олмай, Работи сарҳанг ўрчини сариғаким Ўшнинг шимолидур тортмиш, ул ахшом Лотканд кентта тушулди. Тонгласи ясаб Ўшдин ўтганда хабар келдиким, мухолифлар Андижон сари бормиш, биз ҳам Ўзганд устига мутаважжуҳ бўлдук. Ўзумиздин илгаррак Ўзганд навоҳисини чопқали чопқунчи ойирдук. Мухолифларким, Андижонға борурлар, ксча била хандаққа кириб фасилға шоту чоғда қўрғондағилар туярлар. Ҳеч иш қилолмай ёндилар. Бизинг чопкунчи ҳам бориб Ўзганд навоҳисиниким чопар, онча нима иликларига тушмай ёниб келдилар. Ўш қўрғонларидин Мозу қўрғонидаким, ул орада рустлиқ била машҳур қўрғондур. Танбал иниси Халилни икки юз-икки юз эллик киши била қўюб, ул қўрғонни беркитиб эди, ёниб келиб Мозу қўрғониға уруш солиб зўр келтурдук. Мозу қўрғони хейли руст қўрғондур, шимол сариким, сойдур, хейли баланд воқе бўлубтур. Агар сойдин ўқ отсалар шоядким, фасилға етгай. Обдузди ушбу тарафда воқе бўлубтур. Қўрғондин қуйиға боқа кўчадек икки тарафдин фасил қўпориб келтуруб сувға еткурубтурлар. Пушта тарафлари хандақтур. Сойға ёвуқ учун сой тошларидин улуқ-улуқ қозондек тошлар қўрғонға чиқариб эдилар. Ул миқдор улуғ тошларким, Мозу қўрғонида оттилар, ушмунча қўргон уруши бўлуб ҳеч қўрғондин мундоқ тошлар отмадилар. Абдулқуддус кўҳбур Каттабекнинг оғаси фасил тубиға чиқиб эди, фасилдин андоқ тош урдиларким, ҳеч ери ерга тегмай дуруст муаллақ ошиб: ўшандоқ баланд ердин қўрғоннинг хокрезининг тубигача юмалана-юмалана келди, вале ҳеч бўшмади. Ўшул замон — ўқотланиб юруди. Дутаҳи обдуздда Ёр Али Билолнинг бошиға бир зарб тош урдилар, бошини учурдилар. Қалин киши тош била зоеъ бўлди. Сабоҳиким, уруш солилди, чоштгоҳдин бурунроқ обдузд олилди. Ахшомғача уруш эди. Обдуздким олилди, бўлдура олмай тонгласиға амон тилаб чиқтилар. Танбалнинг иниси Халил бошлиқ етмиш-сексон-юз кишини банд қилиб Андижонға йиборилдиким, эҳтиёт била сахлағайлар. Бизинг ҳам бекларимиз ва ичкиларимиз ва ўбдон кишиларимиз аларнинг бандиға тушуб эди. Бу иш тавре воқе бўлди. Мозуни олиб келиб Ўшнинг кентларидин Ўнжу Тўба деган кентта тушулди. Ул тарафдин Танбал Андижондин ёниб Работи Сарҳанг ўрчини кентларидин Оби Хон деган ерга тушти. Бу икки черкнинг ораси бир йиғоч йўл бўлғай эди. Бу фурсатта Қанбар Али беҳузурлуқ жиҳатидин Ўшқа борди. Бир ой — қирқ кунгача ўлтурулди, уруш бўлмади. Вале ҳар кунда бизнинг ошлиқчи ва аларнинг ошлиқчиси отқулашурлар эди. Бу муддатта кечалар ўрду гирдини маҳкам эҳтиёт қилилур эди. Хандақ қозилур эди. Хандақ бўлмағон ерда шох тутулур эди. Бўлғон сипоҳи тамом яроғланиб, хандақ ёқасиға чиқарлар эди. Бовужуди мунча эҳтиёт ҳар уч-тўрт кунда кеча била черикда бир ғавғо ва сурон чиқар эди. Бир кун ошлиқчининг илайига Сайидибек тағойи бориб эди, ғанимнинг кишиси зўрроқ келиб, баякбор уруш асносида Сайидибекни олдилар. Ушбу йил, Хисравшоҳ Балх устиға черик борур хаёли била Бойсунғур мирзони тилаб, Қундузға келтуруб, Балх устига отланди. Уёқча етган чоғда Хисравшоҳ бадбахт кофири неъмат салтанат дағдағаси билаким, салтанат андоғ нокас, беҳунарларга не навъ етгай! Не асл, не насаб, не ҳунар, не, асаб, не тадбир, не шужоат, не инсоф, не адолат! Бойсунғур мирзони беклари била тутуб, Бойсунғур мирзоға кериш солиб, муҳаррам ойининг ўни эдиким, мундоқ хуштабъ ва пурфазилат ва ҳасаб на насаб била ороста ис, шоҳзодани шаҳид қилди. Беклари ва ичкиларидин ҳам бир нечаии ўлтурди. Валодат ва насаби: валодати секкиз юз сексон иккида, Ҳисор вилоятида эди. Султон Маҳмуд мирзонинг иккинчи ўғлидур, Султон Масъуд мирзодин кичик, Султон Али мирзо ва Султон Ҳусайн ва Султон Вайс мирзоким, Хонмирзо била машҳурдур, улуғ, онаси Пашшабегим эди. Шакл ва шамойили: улуғ кўзлук, қўба юзлук, ўрта бўйлуқ, туркман чеҳралик, малоҳатлиқ йигит эди. Ахлоқ ва атвор: Адолатпеша ва одми ва хуштабъ ва фазилатлиқ подшоҳзуда эди. Устоди Сайид Маҳмуд шиий экандур. Бу жиҳаттин Бойсунғур мирзо ҳам матъун эди. Сўнгра дедиларким, Самарқандта ул ямон ақидадин ёниб, пок эътиқод бўлубтур. Хейли чоғирға хирси бор эди. Чоғар ичмас маҳалда намоз ўтар эди. Саховати ва бахшиши эътиқод била эди. Насх-таълиқ хатини хейли хўб битир эди. Наққошликда ҳам илиги ёмон эмас эди. Шеърни ҳам тавре айтур эди. «Одилий» тахаллус қилур эди., Шеъри девон тартиб қилғунча бўлмайдур эди. Бу матлаъ анингдурким: Соявор аз нотавонй жо-бажо меўфтам, Гар нагирам рўи деворе зи по меўфтам[21]. Самарқандта Бойсунғур мирзонинг ғазаллари онча шоеъдурким, кам уй бўлғай эдиким, мирзонинг ашьори ул уйда бўлмағай эди. Масофлари: икки масоф урушти. Бир қатла Султон Маҳмуд хон била. Аввал тахтға ўлтурғонида Султон Маҳмудхон Султон Жунайд барлос ва баъзининг иғво ва ангизи жиҳатидин Самарқанд олмоқ доияси била черик тортиб, Оқкўталдин ўтуб, Работи Суғд ва Канбой навоҳисиға келди. Бойсунғур мирзо Самарқанддин чиқти. Канбойда урушуб, яхши бости. Уч-тўрт минг мўғулнинг бўйниға урдурди. Ҳайдар кўкалтошким, хоннинг ҳалл ва ақди эди, бу урушда ўлди. Яна бир мартаба Бухорода Султон Али мирзо била урушуб мағлуб бўлди. Вилоёти: отаси Султон Маҳмуд мирзо Бухорони бериб эди. Отасидин сўнг отасининг беклари йиғилиб, иттифоқ била Самарқандта подшоҳ қилдилар. Бухоро ҳам неча маҳалғача мунинг девониға дохил эди. Тархонлар ёғийлиғидин сўнг анинг тасарруфидин чиқти.. Мен Самарқандни олғонда Хисравшоҳқа тортар борди. Хисравшоҳ Ҳисорни олиб берди. Андин ҳеч авлод қолмади. Хисравшоҳқа келган маҳалда обоғаси Султон Халил мирзонинг қизини олди. Ўзга хотун ва ғумаси йўқ эди. Андоқ истиқбол била салтанат қилмадиким, бир кишини ўз элидин улғайтиб муътабар бек қилмиш бўлғай. Беклари ота-обоғасининг — ўқ беклари эди. Бойсунғур мирзонинг воқеасидин сўнг Султон Аҳмад қоровул Қучбекнинг отаси, оға-иниси ва кўч ва мутааллиқлари била Қоратегин вилоятидин чиқиб, бизни деб келди. Қанбар Аликим, Ўшда беҳузур эди, беҳузурлуқдин қўпуб, ул ҳам келди. Мундоқ маҳалда ғайб кўмаги Султон Аҳмад қоровул жамоати била келиб, қотилғонни шугун тутуб, сабоҳи-ўқ ғаним устига ясаб юрудук. Оби Хонда туруш бермай, юртидин кўчти. Баъзи чодир ва гилем ва партолдек нималари черик элига тушди. Келиб анинг юртиға туштук.Ушбу ахшоми Танбал Жаҳонгирни олиб, ўнг ёними даш эврулуб, Хўбон деган кеитгаким, Андижон сари ёнимизда биздин уч йиғоч бўлғай эди, келиб кирди. Эртасига биз ҳам буронғор, жувонғор, ғул, ҳировулни тартиб қилиб, кежим кийиб, яроғланиб, ясол ясаб, тўра кўтарган яёқларни олимизға солиб, ғаним устига юрудук. Бизнинг буронғор Али Дўст тағойи эди, тавобеи била. Жувонғор Иброҳим сору ва Вайс Лоғарий, Сейдий Қаро, Муҳаммад Али Мубашшир, Хожа Калонбекнинг оғаси Кичикбек, яна баъзи ичкилар: Султон Аҳмад қоровулни ва Кучбекни оға-инилари била жувонғорға битилди, Қосимбек ғулда менинг қошимда эди. Ировул Қанбар Али ва яна баъзи ичкилар эди. Хўбоннинг шарқи-жануб тарафидин Сақо отлиқ кентдаким, Хўбондин бир шаръий бўлғай, етишиб эдукким, ғаним кишиси Хўбон кентидин ясаб чиқти. Биз ҳам илдамроқ — ўқюрудук: ҳазм ва эҳтиётни маръи тутуб, тўра ва сиёқким, тартиб қилилиб эди, муқобала бўлур маҳалда кейин — ўқ қолдилар. Тенгри инояти била аларға ҳеч, эҳтиёж бўлмади. Етган била бурунроқ бизнинг жувонғор кишиси анинг буронғори била илик олишти. Хожа Калоннинг оғаси Кичикбек анда яхши чопқуллашти. Муҳаммад Али Мубашшир ҳам. Кичикбектин сўнгра чопқуллашти. Ушмунча била тоб келтура олмай, ёғий қочти. Буронғор била ировулга пешо-пеш уруш етмади. Қалин йигитларни келтурдилар. Бўюнлариға буюрдикким, урдилар. Бизнинг беклар Қосимбек ва Али Дўстбек кўпраги Али Дўст ҳазм ва сардорлиғини риоят қилиб, қовғунчини йироқ йиборгали маслаҳат кўрмадилар. Бу жиҳаттин қалин кишиси иликка тушмади. Хўбон кентига — ўқ туштук. Менинг аввал масоф уруши уруш-қоним ушбу эди. Тенгри таоло ўз фазл ва карами била фатҳ ва зафар рўзи қилди. Шугун туттук. Тонгласиға-ўқ отамнинг онаси менинг улуғ онам Шоҳ Султон бегим Андижондин келди. Бу хаёл билаким, Жаҳонгир агар иликка тушган бўлса, дархост қилғай. Чўн қиш ёвуқлашиб эди, ёзида ошлиқ-тўлук қолмайдур эди, Ўзганд устига борурни маслаҳат кўрмай, Андижонға мурожаат қилинди. Неча кундин сўнг кенгашиб, сўзни мунга қарор берилдиким, Андижонда қишламоқдин ғаним кишисига ҳеч зарар ва осиби етмас, балки ўғурлуқ ва қазоқлиқ била кучланмагининг эҳтимоли бордур. Бир ерда қишламоқ керакким, черик эли ошлиқсизлиқдан ожиз бўлмағай ва ғаним кишисига ҳам қабал йўсунлуқ ожизлиғи бўлғай. Бу маслаҳат учун Работак ўрчинидаким, бу Работак ўрчинини икки сув ораси ҳам дерлар, Армиён ва Нўшоб навоҳисида қишламоқ хаёли била Андижондин кўчуб, мазкур бўлгон кентларнинг навоҳисиға келиб қишлоқ солдук. Бу навоҳи яхши овлоқ ерлар бўлур. Иламиш дарёсининг яқинидаги қалин чангалларда буғу, марал ва тўнқуз кўп бўлур. Ушоқ-ушоқ чангалларида қирғовул ва товушқон қалин бўлур. Пуштасида тулкуси бисёр бўлур, даркамин бўлур , тулкуси ўзга ернинг тулкусига боқа югурук бўлур. Бу қишлокда эканда ҳар икки-уч кунда овға отланур эдим. Улуғ чангалларни ўртаб, буғу-марал овлар эдук. Ушоқ чангалларига чарга солиб, қирғовулға қуш солиб кезлар эдук. Қирғовуллари беҳад семиз бўлур. То ул қишлоқта эдук, қирғовул эти фаровон эди. Ушбу қишлоқта эканда Худойберди туғчиким, риоят қилиб бек қилиб эдим, икки-уч қатла тушуб, Танбалнинг қазоғини босиб, бошлар кесиб келтурди. Андижон ва Ўш навоқисидин ҳам қазоқ йигитлар айёрлиқ била тинмай бориб, илқиларин суруб, кишиларни ўлтуруб бисёр ожиз қилдилар. Агар ул қишни ўшул қишлоқта ўткарилса эди, кўпроқ эҳтимоли бу эдиким, ёзғача урушсиз-ўқ бузулғайлар эди. Ушмундоқ ғанимни забун ва ожиз қилғон маҳалда Қанбар Али вилоятиға бормоққа ижозат тилади. Ҳар неча бу ҳисобларни хотир нишон қилиб, манъ Қилилди, кўпрак жаҳл қилди. Ажаб енгил ва бетааммул мардак эди. Зарурат бўлди, вилоятиға ижозат берилди. Бурун вилояти Хўжанд эди. Бу навбат Андижонни олғонда Исфара ва Кандибодомни ҳам анга берилди. Бизнинг беклар орасида қалин вилоятлиқ ва кўп навкарлик Қанбар Али эди. Ҳеч кимнинг навкари ва вилояти онча эмас эди. Қирқ-эллик кун ул қишлоқта эдук. Қанбар Алининг тақриби била баъзи черик элига ҳам рухсат берилди. Ўзумиз ҳам Андижонға келдук. Бу муддаттаким қишлоқта ва Андижонда эдук, Танбалнинг кишиси тинмай хон қошиға, Тошкандга борур эди ва келур эди. Аҳмадбекким, хоннинг ўғли Султон Муҳаммаднинг бек аткаси ва хоннинг улуғ риоят қилғон беги эди, Танбалнинг туққан обоғаси эди, Бек Телбаким, хоннинг эшикоғаси эди, Танбалнинг туққон оғаси эди, бора-кела хонни барин қилдиларким, Танбалға кўмак йиборғай, кўмакдин бурунроқ Бек Телбаким, то туғуб эди, Мўғулистонда эди, мўғул орасида улғайиб эди, вилоятқа кирмайдур эди, вилоят подшоҳлариға хизмат қилмайдур эди, хонларға-ўқ хизмат қилиб эди, кўч ва аҳлу аёлини Тошкандта қўюб, ўзи келиб иниси Танбалға қўшулди. Бу фурсатта ажаб ҳодиса даст берди. Қосим Ажабниким, Ахсида орияти қўюлуб эди, оз-оғлоқ қазоқ кейинича чиқиб, қавлаб Бичрота била Хўжанд суйидин ўтарда Танбалнинг қалин кишисига учраб, иликка тушти. Танбал чун черикимизнинг тарқоғон хабарини топти ва оғаси Бек Телба хон била сўзлашиб келиб эди, кўмак келмакка мутааййин мутаяққин эди. Ўзгандтин отланиб, Икки сув орасиға келди. Ушбу аснода Косондин таҳқиқ хабар келдиким, хон Танбалнинг кўмагига ўғли Султон Муҳаммад Хоииканиким, Султонимға машҳур эди, Аҳмадбек била тайин қилиб, беш-олти минг черик қўшубтур. Арчакент йўли била ошиб келиб, Косонпи қабадилар. Биз дағи йирокдағи кишимизға боқмай, ҳозир кишимиз била бетаваққуф қишиинг зарб совуғида тенгрига таваккул қилиб, Андижондин Банди Солор йўли била Султоним била Аҳмадбекиинг устига отландук. Кечаси ҳеч ерда турмай, ту.н қотиб сабоҳи Ахсига туштук. Ул ахшом маҳкам қаттиқ совуқ эди. Андоқким, баъзининг илик-оёғин совуқ олди. Кўп кшнининг қулоқлари олмадек-олмадек қабарчуғланиб эди. Ахсида таваққуф қилмай, Қосим Ажабнинг ўруниға Ёрак тағойини ҳам орияти қўюб, Косон устига ўттук, Косонға бир шаръи қолғонда хабар келдиким, Аҳмадбск хабар топиб, Султоним била бузулғон йўсунлуқ илдам ёнди. Танбал бизнинг отланғонимизни билиб, оғасиға кўмак илғаб келадур экандур. Кун икки намоз ораси бўлғай эдиким, Танбалнинг қароси Навканд соридин пайдо бўлди. Оғасининг мундоқ енгил келганидин ва бизнинг мундоқ илдам етканимиздин донг ва мутаҳаййир бўлуб тура қолди. Биз дедукким, худой муни мундоқ келтурди, отининг бўйни қотиб келибтур, юруб илик қўшғондин кейин тенгри рост келтирса бириси чиқмас, Вайс Лоғарий ва яна баъзилар дедиларким, кун кеч бўлубтур, бу кун бўлмаса тонгла қаёнға борғусидур. Сабоҳ ҳар қанда бўлса, учратурбиз, деб филҳол илик қўшмоқни салоҳ кўрмайдилар. Ушмундоқ қопуда келган ғаним ҳеч навъ мутазаррир бўлмай ажрашти. Масал борким, «Қонудағини қопмаса, қариғунча қайғурур». Байт: Корҳоро ба вақт бояд жуст, Кори бе вақт суст бошад, суст[22]. Тонглағача фурсатни ғанимат тутуб, кечасига ҳеч ерда тушмай бориб, Архиён қўрғониға кирдилар. Эртасига ғанимнинг устига юруб, топмай, сўнгича келиб, Архиён қўрғонини ёвуқ қабамоқнинг салоҳин топмай, бир шаръисида Ғазнаи Намангонга тушулдй. Ўттуз-қирқ кун биз бу юртта эдук. Танбал Архиён қўрғонида эди. Оз-оз киши беридин бориб, наридин келиб, ора йўлда, отқулашиб ёнар эди. Бир кеча шабихун келдилар. Ўрдунинг ташқарисидин бир пора ўқ қўюб ёндилар. Ўрду гирдини хандақ қилиб, шох тутуб, эҳтиётлар қилилиб эди, ҳеч иш қила олмадилар. Ушбу юртта эканда Қанбар Али икки-уч қатла ямонлаб вилоятиға бормоқчи бўлди. Бир қатла худ отлаииб тебраб эди, баъзи бекларни йибориб ташвишлар била ёндурдук. Бу аснода Сайид Юсуф Мажамий Султон Аҳмад Танбалға киши йибориб, анга боқти. Андижбн кўҳнояларидин Уйғур Мажам дерлар, икки кўҳпоядур. Сайид Юсуф Мажам анинг улуғи эди, сўнгралар эшикда танимони бўлуб эди. Иши улуғлуқтин ўтуб эди. Беклик дағдаға ва даъвоси бор эди. Агарчи ҳеч ким бек килмайдур эди, ажаб мунофиқ ва бепошна мардак эди. Мен ушбу навбат Андижонни олғондин ушбу тариҳқача шоядким, икки-уч қатла манга кириб Танбалға ёғиқти экии. Яна икки-уч қатла Таибалға кириб манга ёғиқти экин. Охир ёғий бўлғони ушбу эди. Анинг била эл ва улус ва аймоқ хейли бор эди. Танбалға қўшулмасун, деб оралай отландук. Ора қўнуб, Пешхорон навоҳисиға келдик. Пешхорон қўрғониға Танбалнинг кишиси келиб кирган экандур. Бизнинг илғор беклари Али Дарвешбек ва Кучбек оға-иниси била Пешхорон эшигига бориб яхшилар чопқулаштилар. Қучбек оға-иниси била яхшилар бордилар. Илклари аксари ишга тегди. Пешхороннинг бир шаръисида бир баланди устида туштук. Танбал Жаҳонгирни олиб Пешхорон қўрғонини орқай тушти. Уч-тўрт кундин сўнт бизинг мухолиф бекларким, Али Дўст ва Қанбар Али Саллох тавобеъ ва лавоҳиқи била бўлғайлар, яраш сўзини ораға сола кириштилар. Менинг ва менинг давлатхоҳларимнинг бу ярашдин асло илм ва хабарлари йўқ эди ва бизлар бу суратқа асло ризо бермас эрдук. Чун икки улуғ бек бу икки мардак эди, агар буларнинг сўзига қулоқ солмай сулҳ бўлмаса, ўзга эҳтимоллари ҳам бор эди. Зарурат бўлди, бу йўсун-луқ сулҳ бўлдиким, Хўжанд сувининг Ахси тарафи вилоятлар Жаҳенгир мирзоға тааллуқ бўлғай, Андижон тарафи вилоятлар манга тааллуқ бўлғай. Ўзганди ҳам кўчларини чиқорғондин сўнг бизинг девонга қўйғайлар. Вилоятлар қарор тонғондин сўнг мен ва Жахонгир мирзо иттифоқ қилиб, Самарқанд устига юргайбиз. Самарқанд тахти муяссар ва мусаххар бўлгоч, Андижошш Жаҳонгир мирзоға берйлгай. Сўзни мунга қарор берилди. Жаҳонгир мирзо ва Танбал тонгласиға келиб, ражаб ойининг авохирида мулозамат қилдилар. Ушбу муқаррар бўлғои йўсунлуқ аҳд ва гаартлар бўлди. Жаҳонгир мирзоға Ахси сари рухсат бериб ўзум Аидиж.онға мурожаат қилдим, Андижонға келгач, Танбалнинг иниси Халил ва жамъиким, бандта эдилар, банддин чиқариб, хилъатлар кийдуруб рухсат берилди. Алар дағи банддағи бекларни ва ичкиларниким, Тағойи бек ва Муҳаммад Дўст ва Мнршоҳ қавчии ва Сайидийбек ва Қосим Ажаб ва Мир Вайс ва Мирим девон бошлиғлар бўлғай, бандтин чиқариб йибордилар. Андижонға келгандин сўнг Али Дўстнинг атвори тамом ўзгача бўлди. Меиинг била қазоқлиқларда ва меҳнатларда бўлғон кшнилар била ямон маош қила киришти. Аввал Халифаға рухсат берди. Андин сўнг Иброҳим Соруни ва Вайс Лоғарийни бегуноҳ ва бежиҳат туттуруб, талатиб вилоятларидин айириб рухсат берди. Қосимбек била чирмашиб юрар эди. Зоҳирда муни санад қилдиким, Халифа ва Иброҳим Хожа қозининг ҳаводорларидур. Меидин интиқом олғурларидур. Ўғли Муҳаммад Дўст худ подшоҳона бунёдлар қўйди. Суҳбат ва шилон ва девон ва дастгоҳ борчани салотин дастури била бошлайди. Бу оталиқ ўғуллуқ Танбалға орқаланиб, мундоқ ҳаракатлар бунёд қилдилар. Менда ҳам онча ихтиёр ва иқтидор қолмадиким,. бу навъ номаъқул ҳаракатлардии буларни манъ қила олғаймен. Не жиҳатдинким, Танбалдек душман мунинг орқа ва ҳимояти, ҳар це кўпгуллари тилар эди, андоқ қилурлар эди. Ажаб нозук маҳалли эди. Ҳеч нима деб бўлмас эди. Бу оталиқ, ўғуллуқтин ул муддатда ғалаба хорлиқлар тортилди. Султон Аҳмад мирзонинг Ойша Султонбегим отлиқ қизиниким, ота обоға тирик эканда манга қалинлиқ қилиб эдилар, Хўжандта келиб эди, шаъбон ойида олдим. Аввал олғонда агарчи меҳрим ямон эмас эди, вале аввали кадхудолик эди, ҳаё ва қижоб жиҳатидии ҳар ўн, ўн беш, йигирма кунда бир навбат борур эдим. Сўнгралар худ ул меҳр ҳам қолмади, вале ҳижоб қануз кўпрак бўлди, бир ойда ва қирқ кунда онам хоним муҳассиллиқлар била сура-сура, ташвишлар била йиборур эди... Ушбу йил Султон Али мирзо била Муҳаммад Мазид тархоннинг орасида мухолафат тушти. Сабаби бу эдиким, тархонийлар асру кўп эътибор ва ихтиёр бўлуб эдилар. Бухорони дарбаст Боқи олиб эди. Бухоро саркоридин донге кишиға бермас эди. Муҳаммад Мазид тархон ҳам Самарқандта соҳиб ихтиёр тамом вилоятни ўғлонлариға ва тавобе ва лавоҳиқиға олиб эди. Шаҳрдин ҳар нима ротибаким, тайин қилиб эдилар, андин ўзга бир фулус ҳеч мамардин Султон Али мирзоға тегмас эди. Султон Али мирзо улуғ йигит бўлуб эди. Буларнинг мундоқ маошига неча таҳаммул қилсун? Бир неча ичкилари била Муҳаммад Мазид тархоннинг қасди мақомида бўлди. Муҳаммад Мазид тархон туюб, навкар-савдари, тавобе ва лавоҳиқи била яна анинг била бор киши бори беклар била, мисли: Султон Ҳусайн арғун, Пир Аҳмад арғун Хожа Ҳусайн, Узун Ҳасаннинг иниси Қаро барлос, Солиҳ Муҳаммад, яна баъзи беклар ва йигитлар бипа шаҳрдин чиқди. Ул фурсатларда хон мирзоға хон Муҳаммад Ҳусайн дўғлатни ва Аҳмадбекни ва япа қалин мўғул бекларини қўшуб Самарқанд устига тайип қилиб эди. Ҳофизбек дўлдой ва ўғли Тоҳирбек худ хон мирзонинг бек аткаси эдилар. Ҳасан набира ва Ҳиндубек ва баъзи йигитлар Ҳофизбек ва Тоҳирбек муиосабати жиҳатидин Султон Али мирзодин қочиб, Мирзо хон қошиға бориб эдилар. Муҳаммад Мазид тархон кишилар йибориб, Хон мирзом ва мўғул черикини тилаб, Шовдор навоҳисида Келиб, Мирзо хонни кўруб, мўғул беклари била мулоқот қилди. Мўғул бекларининг Муҳаммад Мазид беклар била яхшиғина ихтилоти чиқмади. Балки Муҳаммад Мазид тархонни тутар хаёл ҳам қилғондурлар. Бу беклар англаб мўғул черикиднн бир баҳона била айрилдилар. Булар айрилғоч мўғул черики ҳам тура олмади, ёниб Ёр яйлоқ тушганда, Султон Али мирзо оз киши билан Самарқанддин илғоб Хон мирзо била мўғул черики устига етар, уруша ҳам олмаслар, бузулуб қочарлар. Охир чоғда Султон Али мирзопинг бир яхшиғина ипти бу бўлдиким, Муқаммад Мазид тархон ва алар бу мирзолардин маъюс бўлуб, мўғул Абдулваҳҳобниким, мундин бурнароқ ҳам менинг қопшмда бор эди, Андижон қабалида ҳам Хожа қози била яхши якжиҳатлиқлар қилиб, жонлар тортиб эди, манга йибориб мени тилабдурлар. Биз худ кароби бу муомала эдук. Ушбу маслаҳат учун сулҳ қилиб, Самарқанд устига юрумакка жозим эдук. Филҳол Мир Мўғулни Ахсиға Жаҳонгир мирзо қошиға булжор била йибориб, Самарқанд устига отланмоқ бўлдук. Зулқаъда ойида Самарқанд устига черик отланиб, ора икки қўнуб, Қубоға келиб туштук. Намози дигар хабар келдиким, Султон Аҳмад Танбалнинг иниси Халил келиб Ўш қўрғонини ўғурлаб олибдур. Тафсили будурким , сулҳ бўлгонда Танбалнинг иниси Халил бошлиқ бандиларни қўюлуб эди. Нечукким мазкур бўлди. Танбал Халилни Ўзғандаги кўч ва уруқини чиқормоқ учун йибориб эди, кўч чиқормоқ баҳонаси била бориб, Ўзгандга кириб, бу кун чиқай, тонгла чиқай деб хиял қилиб, чиқмайдур эди. Биз черик отланғоида фурсат топиб, Ўш холи қолғонда кеча била келиб, Ўш қўргонини ўғурлаб олибтур. Бу хабар бизга келгач, турмоқнинг ва яна булар била чирмашмоқнинг маслаҳатини неча жиҳаттин топмай, Самарқанд сари-ўқ мутаважжиҳ бўлдуқ. Бир буким, бизнинг сипоҳий отоғлиқ тамом черик яроғини қилмоқ учун уйлук уйига ҳар сариға тарқаб эди. Сулҳқа эътимод қилиб, буларнинг бу макр ва ғадридин бехабар ва ғофил эдук. Яна бир буким, Али Дўст ва Қанбар Алидек улуғ бекларимиздин неча навбат ҳаракатлар зоҳир бўлдиким, аларға эътимод қолмади, нечукким, мазкур бўлди. Яиа бир буким, Муҳаммад Мазид тархон бошлиғ жамиъ Самарқанд беклари мени тилай Мир Мўғулни йибориб эдилар. Самарқанддек пойтахт турғунча, не киройи ул қилғайким, Андижондек ер учун киши авқот зоеъ қилғай. Қубодин Марғинонға келилди. Қучбекнинг отаси Султон Аҳмадбекка Марғинонни берилиб эди. Алойиқ ва авойиқ жиҳатидип менинг била эргаша олмай Марғинонда қолди. Ўғли Қучбек бир-икки оға-иниси била менинг била бордилар. Испара йўлиға мутаважжиҳ бўлдук. Испаранинг тавобии Маҳан отлиқ кентга келиб туштук. Иттифоқоти ҳасанадин Қосим яна бек жамоати била, Али Дўст жамоати била Сайид Қосим яна бир пора қалин йигитлар била ушбу ахшом Маҳанда эканда булжор қилғондек борча келиб қотилдилар. Андин отланиб дашти Хасбон била юруб, Чўнон кўпругидин ўтуб, Ўратена келдим. Қанбар Али ўз вилояти Хўжандтин Танбалға эътимод қилиб черик маслаҳатини сўзлаша Ахсига қелур. Бу воқеа бўлғоч, Танбал ани банд қилиб олиб вилоятларининг устига юрур. Ул бир турки масал бордурким, «Инонмағил дўстунгға, сомон тиқар пўстунгға». Йўлда келадургонда яёқ қочиб юз ташвишлар била Ўратепага келди. Ўратепада экаида хабар келдиким, Шайбонийхон қалъаи Дабусида Боқи тархонни босиб, Бухоро устига борибтур, Ўратепадин Бўрка яйлоқи йўли била Сангзорға келдук. Сангзор доруғаси қўрғонни берди. Қанбар Али чун туттуруб, олдуруб келиб эди, ани Сангзорда кўюб ўттук. Келиб Хон юртиға тушганда Муҳаммад Мазид тархон бошлиқ Самарқанд беклари келиб мулозамат қилдилар. Самарқанд тасхирининг кайфиятини булар била машварат қилилди. Дедиларким, Хожа Яҳё ҳам подшоҳнинг ҳоҳонидур. Агар Хожа барин бўлса, Самарқанд бежангу жидол осонлиқ била муяссар бўлур. Бу жиҳаттин неча навбат Хожа Яҳёға кишилар йибориб сўзлашилди. Хожа Яҳё бизни Самарқандға киюрмакни жазм айтиб йибормади, вале маъюс бўлгудек сўз ҳам айтмади. Хон юртидин кўчуб, Дарғам ёқасиға келдук. Дарғам ёқасидин Хожа Яҳёға Хожа Муҳаммад Али китобдорни йиборилди. Хабар келтурдиким, келсунлар, шаҳрни берурбиз. Дарғамдин кечга ёвуқ отланиб, шаҳрға мутаважжиҳ бўлдук. Султон Маҳмуд дўлдой Султон Муҳаммад дўлдойнинг отаси юрттин-ўқ қочиб бориб, бу иттифоқдин аларни хабардор қилибтур, чун хабар топтилар, аввал қилғон хаёл муяссар бўлмади, ёниб Дарғам ёқасиға туштук. Иброҳим соруйи минглиғким, менинг бир яхши риоят қилғон бегим эди, Али Дўст туттуруб қовлатиб эди, мен Ёр яйлоққа келган фурсатда Сайид Юсуфбекнинг улуғ ўғли Муҳаммад Юсуф била келиб мул.озамат қилди. Бизнинг бойири бекларимиз ва ичкиларимизким, Али Дўстнинг зидди эдилар, буларнинг баъзисини қовлаб, баъзисини талаб, баъзисини туттуруб эди, бирор-бирор йиғилиб келдилар. Али Дўст заиф бўлур эди. Не учунким, Таибални орқаланиб манга ва менинг давлатхоқларимға жафо ва азоблар қилур эди. Менинг ҳам табъим бу мардак била ямон эди, ҳам инфиолдин ва ҳам таваҳҳумдин тура олмади, рухсат тилади. Мен дағи миннат туттум, рухсат бердим. Али Дўст ва Муҳаммад Дўст ўшул рухсат олғон била Танбал қошиға бордилар. Танбалға муқарраб бўлуб, ғалаба ёғийлиқлар ва ямонлиқлар бу оталиқ, ўғуллуқтин зуҳрга келди. Бир-икки йилдин сўнг Али Дўстнинг илигига қорт чиқиб ўлди. Муҳаммад Дўст ўзбакка кириб эди. Филжумла ямон эмас эди. Андин ҳам кўрнамаклик қилиб, қочиб, Андижоннинг кўҳ поялариға бориб, ёғийлиқлар ва фитналар ангиз қилди. Охир ўзбак илигига тушти. Кўзларини кўр қилдилар: «Кўзларини туз тутти»нинг бу маъниси бор эмиш. Буларға рухсат бергандин сўнг Ғури барлосни бир неча йигитлар била хабар учун Бухоро сари йиборилиб эди. Хабар келдиким, Шайбонийхон Бухорони олиб, Самарқанд устига мутаважжиҳ бўлди. Ул навоҳида бўлмоқни маслаҳат кўрмай, Кеш сари азимат қилдук. Бу Самарқанд бекларнинг аксар кўчлари ҳам Кешда эди. Кешга келгандин бир-икки ҳафтадин сўнг хабар келдиким, Султон Али мирзо Самарқандни Шайбонийхонға берди. Тафсили будурким. Султон Али мирзонинг онаси Зуҳрабеги оға бмлмаслигидин ва беақллиғидин махфий Шайбонийхонға кигйи Сшборур, бу мазмун билаким, Шайбонийхон ани олур бўлса, ўғли Шайбонийхонға Самарқандни бергай. Отасининг вилоятини олғондин сўнг Султон Али мирзоға бергай. Бу раъйдин Абу-Юсуф арғуннинг хабари бор экандур, балки бу раъйни кўрсатгучи ўшул ғаддор экандур. Вақоеи санаи ситта ва тисъа миа[23] Шайбонийхон ушбу хотуннинг ваъдаси била келиб, Боғи Майдонға тушти. Туш вақтида Султон Али мирзо бек, беготиға, йигит-ялангига, ҳеч кимга хабар қилмай, ҳеч ким била кенгашмай, бир неча ёвуғидағи кичик-кирим била Чорраҳа дарвозасидин Боғи Майдонға Шайбонийхон қошиға борди. Шайбонийхон хейли яхши ҳам кўрмади. Кўрушгандин сўнг қуйи ёнда ўлтурғузди. Хожа Яҳё мирзонинг чиққонини хабар топиб, изтиробда бўлди, ҳеч чора топа олмай, Хожа ҳам чиқти, Шайбонийхон қўпмай-ўқ кўрушти. Бир пора шикоятомуз сўзлар айтти. Хожа Яҳё қўпқонда Шайбонийхон таъзим қилиб кўпти. Жон Али Хожа Али бойнинг ўғли работи Хожада эди. Мирзосининг чиқғон хабарини эшитиб, ул ҳам Шайбонийхон қошиға келди. Бу бедавлат хотун чун ноқиси ақл эди, эрга тегар ҳавоси била ўғлининг хонумонин барбод берди. Шайбонийхон бир зарра парво ҳам қилмади, балки ғума-гунчачича ҳам кўзга илмади. Султон Али мирзо ҳам ўз ишига ҳайрон ва чиққонидин беҳад пушаймон эди. Баъзи ёвуқлари кайфиятни англаб, мирзони олиб қочмоқ хаёл қилдилар. Султон Али мирзо рози бўлмади, чун ажал етиб эди, қутулмади. Темур Султон била тушар эди, тўрт-беш кундин сўнг Қўлба ўлангида ўлтурдилар. Бу беш кунлук ўлар жон учун ямон от била борди. Хотун сўзига кириб, ўзини некномлар чаргасидин чиқарди. Мундоқ кишининг вақоени мундин ортуқ битиб бўлмас. Бу йўсунлуқ шанеъ ҳаракотни мундин ортуқ эшитиб бўлмас. Султон Али мирзони ўлтургандин сўнг Жон Алини ҳам мирзони қошиға йиборди. Хожа Яҳёдин чун Шайбонийхон мутаваҳҳим эди, икки ўғли Хожа Муҳаммад Зикриё ва Хожа Боқи била Хуросон сари рухсат берди. Кейин бир неча ўзбак бориб, ҳазрати Хожани ики йигит ўғли била Хожа Кордзан навоҳисида шаҳид қилдилар. Шайбонийхоннинг сўзи бу экандурким, Хожанинг иши мендин эмас эди, Қанбар бий ва Кўпак бий қилдилар. Бу андин ямонроқ масал борким: «Узраш батар аз гуноҳ» . Мундоқ ишларни беклар ўз боши била хонидин ва подшоҳидин бевуқуф қила бошласа, бас хонлиғиға ва нодшоҳлиғиға не эътибор? Самарқандни ўзбак олғоч, Кешдин Ҳисор сари мутаважжиҳ бўлдук. Муҳаммад Мазид тархон бошлиқ Самарқанд беклари кўч ва аҳлу аёллари била бизиинг била тебрадилар. Чағониённинг Чилту ўлангига тушганда, Муҳаммад Мазид тархон бошлиқ Самарқанд беклари айрилиб бориб, Хисравшоҳқа навкар бўлдилар. Биз шаҳар ва вилояттин маҳрум, борур тураримиз номаълум. Бовужудиким, Хисравшоҳ не микдор бизнинг хонводаға ҳайфлар ўткариб эди, чора тополмай, зарураттии анинг вилоятининг ичи била-ўқ ўттук. Бир хаёл қилилиб эдиким, Қоратегин ва Алай била ўтуб, кичик хон додамғаким, Олачахон бўлғай борилғай, ул муяссар бўлмади. Камруд била юққори юруб, Сира тоқ добонидин ошмоқ бўлдук. Навандок навоҳисиға етганда, Хисравшоҳнинг навкари бир тўққуз от ва бир тўққуз парча келтурди. Камруд оғзиға тушганда, Шерали чўҳра қочиб Хисравшоҳ қошиға борди. Тонгласиға Қўчбек айрилиб Ҳисор борди. Камруд дарасиға кириб юққори боқа юрудук. Танги ва учма йўлларда тунд ва тез кўталларда қалин от ва тева қолди. Уч-тўрт ора кўнуб, Сира тоқ кўталиға еттук, кўтал ва не навъ кўтал, ҳаргиз мундоқ баланд ва танг кўтал кўрулган эмас, ҳеч вақт мундоқ танги ва учма йўллар била юрулган эмас. Кўп ташвиш ва суубат била мухотара танги ва учмалардин ўтуб, юз ранж ва машаққат била муҳлиқ баланд ва танг қўталлардин ошиб, Фон навоҳисиға келдук. Фон тоғларининг орасида бир улуғ кўл тушубдур, муҳити тахминан бир шаръий бўлғой, тавр кўледур, ғаробаттин холи эмас. Хабар топилдиким, Иброҳим тархон Шероз қўрғонини беркитиб ўлтурубтур. Ёр яйлоқ қўрғонларида ҳам Қанбар Али ва Абулқосим кўҳбурким, Хожа Дийдорда эди, ўзбак Самарқандни олғонда Хожа Дийдорда тура олмай, Ёр яйлоққа келиб қуйиғи қўрғонларда эди, беркитиб ўлтурубтурлар. Фонни ўнг қўлда кўюб Каштуд сари юрудук. Фон малики карам ва саховат ва хизматгорлиқ ва инсоният била машҳур ва маъруф эди, Султон Масъуд мирзо, Султон Ҳусайн мирзо Ҳисор устига келганда, иниси Бойсунғур мирзоға Самарқандға бу йўл била бориб эди. Фон малики етмиш-сексон от пешкаш қилди. Ўзга хизматкорлиқларни ушбу юсунлуқ қилди. Манга бир фурудроқ от йибориб, ўзи ҳам келмади. Бизга етганда саховат била машҳур бўлгон эл хасис бўлур, мурувват била мазкур бўлғон элиинг муруввати унутулар. Хисравшоҳ ким, саховат ва карам била маъруф ва машҳур эди. Бадиуз замои мирзоға не навъ хизматкорлиқлар қилғони мазкур бўлди. Ина Боқи тархонға ва ўзга бекларга асру кўп инсоният ва бахшишлар кўрсатти. Икки навбат анинг вилоятидин убурумиз воқе бўлди. Бизнинг абнойи жинсимиз демайки, адно навкаримизга қилғон инсоннятни бизга қилмади, балки навкаримизча бизни кўзга илмади. Байт: Ким кўрубтур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиқ? Кимки ондин яхши йўқ, кўз тутма ондин яхшилиқ. Фондин ўтгач Кашдуд қўрғонида ўзбак кишиси бор хаёл қилиб, Кашдуд устига илғадук. Кашдуд қўрғони худ бузуқ экандур. Бу муддатта анда киши ўлтурғон эмас экандур. Андин ўтуб Кўҳак суйининг ёқасиға келиб туштук, Ёрининг тўғрисидин Кўҳак суйидин кўпрук билан кечтук. Қосимбек бошлиғ бекларни йибо рилдиким, Работи Хожа қўрғонини ўғурлаб олғайлар. Биз Ёридин ўтуб Шунқорхона тоғидин ошиб, Ёр яйлоққа келдук. Работи Хожаға борғон беклар шоту қўяр маҳалда тутобтурлар, ёндурубтурлар, ола олмай ёииб келдилар. Қанбар Али Сангзорда эди, келиб кўрди. Абулқосим кўхбур ва Иброҳим тархон ўбдои кишиларини мулозаматқа йибориб, қуллуқ ва ихлос изҳорини қилдилар. Ёр яйлоқ кеитларидин Асфидак кўрғониға келдук. Ул фурсатта Шайбонийхон Хожа Дийдор навоҳисида ўлтуруб эди. Уч-тўрт минг ўзбаки бор эди. Яна ерлик сипоҳийдин ҳам мунча чоғлиқ киши йиғилиб эди. Самарқанд доруғалиғини Жон-вафо мирзоға бериб эди. Беш-олти юз киши била Самарқанд қўрғонининг ичида эди. Ҳамза Султон била Маҳди султон тавобе ва лавоҳиқи била Самарқанднинг ёвуғида Будана қўруғида ўлтуруб эди. Бизнинг кишимиз яхши ва ямон икки юз қирқ киши эди. Бори беклар ва йигит-яланг била сўзлашиб, сўзии мунга қўйдукким, Шайбонийхон Самарқандни яқинда олиб, ҳануз эл анга ва ул элга кўнгул тўхтатмайдурлар, ушбу фурсатта бир иш қила олсак худ қилғайбиз. Агар Самарқанд қўрғонини шоту қўюб ўғурлуқ била олсак, Самарқанд эли худ бизнингдур. Не чораси бор? Агар бизга мадад қилмасалар, ўзбак учун худ урушмағуларидур. Самарқандни иликлагандин сўнг ҳар не тенгрининг хости бўлса ул бўлғусидур. Бу қарор била намози пешиндин сўнг Ёр яйлоқдин отлаииб, кеча тун қотиб, ярим кеча Хон юртиға еттук. Ул охшом эл хабардор бўлубтур деб қўрғониинг ёвуғиға келмай, Хон юртидин-ўқ ёнилди. Тонг отиб эдиким, Работи Хожадин қуйироқ Кўҳак суйини кечиб яна Ёр яйлоқ келдук. Бир кун Асфидак қўрғонида жамиъ мчкилар мисли Дўст Носир, Нуён кўкалтош , Ҳон-қули Каримдод, Шайх Дарвеш, Хисрав кўкалтош, Мирим Носир бори ҳозир эдилар, менинг қошимда ўлтуруб эдилар. Ҳар тарафдин сўз ўтар эди. Дедимким: «Келинг, айтингким, тенгри рост келтурса, Самарқандни қачон олғайбиз?»—Баъзи дедиларким: «Ёзға олғайбиз», Ул маҳал кеч куз эди. Баъзи «бир ой-қирқ кун», баъзи «йигирма кун» дедилар. Нуён кўкалтош дедиким: «Ўн тўрт кунда олурбиз», Теигри рост келтурди, рост ўн тўрт кунда-ўқ Самарқандни олдук. Ўшул фурсатта ажаб туш кўрдум. Туш кўрарманким, ҳазрати Хожа Убайдулло келмишлар, мен истиқболлариға чиқмишмен, Хожа келиб ўлтурдилар. Хожанинг олиға ғолибо бетакаллуфроқ дасторхон солмишлар. Бу жиҳаттин ҳазрат хотириға нима келмиш. Мулло Бобо менинг сари боқиб ишорат қиладур. Мен ҳам имо билан дедимким, мендин эмастур. Дастурхон солғучи тақсир қилибтур. Хожа фаҳм қилиб, бу узр масмуъ тушти. Қўптилар. Узата чиқтим. Ушбу уйнинг долонида ўнг қўлумдин ё сўл қўлумдин тутуб андоқ кўтардиларким, бир оёғим ердин қўпти. Туркий дедиларким: «Шайх маслаҳат берди». Ўшул неча кунда-ўқ Самарқандни олдим. Бир-икки кундин сўнг Асфидак қўрғонидин Васманд қўрғониға келилди. Бовужудиким, бир қатла Самарқанд навоҳисиға бориб, туйдуруб келиб эдук, яна тенгрига таваккул қилиб, ўшул хаёл била Васмандтин, намози пешиидин сўнг Самарқанд устига илгадук. Хожа Абулмакорим ҳам ҳамрох, эди. Ярим кеча хиёвоннинг Пули Мағокиға етиб, етмиш-сексон ўбдон йигитларни илгари айирдукким, Ғори Ошиқон тўғрисидин шоту қўюб чиқиб келиб, Фируза дарвозасидағиларнинг устига юруб, дарвозани иликлаб бизга киши йиборғайлар. Бу йигитлар бориб Ғори Ошиқон тўғрисидин шоту қўюб чиқибтурлар. Ҳеч ким туймайдур. Андин Фируза дарвозасиға келиб Фозил тархонким ул бек тархонлардин эмас, Туркистоний савдогар тархонлардин бўлур. Шайбонийхонға Туркистонда хизмат қилиб, риоят топиб эди, устига юрурлар. Фозил тархонни бир неча иавкари била чопқулаб ўлтуруб, дарвозанинг қулфини болту била чопиб, дарвозани очтилар. Ушбу фурсатта мен етган била-ўқ Фируза дарвозасидин кирдим. Абулқосим кўхбур ўзи келмайдур эди. Иниси Аҳмад Қосимни ўттуз-қирқча навкари била йибориб эди. Иброҳим тархоннинг кишиси худ йўқ эди. Шаҳрға кириб хонақоҳда ўлтурғонда Аҳмад тархон отлиқ иниси бир неча навкари била келди. Шаҳр эли ҳануз уйқуда эрдилар. Дўкондорлар дўконларидин боқиб таниб дуо қилурлар эди. Андак фурсаттин сўнг шаҳр эли хабардор бўлдилар. Бизнинг элга ва шаҳр элига ғариб башошат ва нашъа эди. Телба итлардек ўзбакларни кўча соилларда тош ва таёқ била ўлтурдилар. Тахминан тўрт-беш юз ўзбакни ушбу дастур била ўлтурдилар эркин. Шаҳр доруғаси Жонвафо Хожа Иҳёнинг уйларида эди, қочиб чиқиб Шайбоқҳон қошиға борди. Дарвозадин кириб мадраса ва хонақоҳ сари-ўқ юрудум. Келиб хонақоҳнинг тоқининг устида ўлтурдум. Тонг отқунча туш-тушдин сурой эди ва ғавғо эди. Баъзи хабардор бўлғон арбоб ва дўкондорлар келиб, нашъа ва багаошатлар била кўруб, моқазари келтуруб дуолар қилдилар. Тонг отқондин сўнг кабар келдиким, Оҳанин дарвозасида икки дарвозанинг орасини ўзбаклар беркитиб урушадурлар. Фил-ҳол отланиб Оҳанин дарвозасиға. мутаважжиҳ бўлдум. Менинг била ўн-ўн беш-йигирма киши бўлғай эди, эл қаллош, янги шаҳр иликка тушубтур. Ҳар ким кунжколлиққа бир гўшада магағул. Мен етгунча Оҳанин дарвозасидин ўзбакларни шаҳр эли уруб чиқарибтурлар. Шайбоқхон бу хабарни топиб, изтироб била офтоб чиққанда юз-юз эллик киши била Оҳанин дарвозасиға етиб келди. Ғариб қопуда келиб эди. Вале менинг била кнши кўп оз эди, нечукким, мазкур бўлди. Шайбоқхон кўрдиким, ҳеч иш қила олмас, турмади, бот-ўқ ёнди. Андин ёниб келиб, аркта Бўстонсароға туштим. Акобир ва ашроф ва шаҳр удуғлари мени кеяиб кўруб, муборакбодлиғлар қилдилар. Юз қирқ йилға ёвуқ Самарқанд нойтахти бизнинг хонаводада эди. Қандағи ёт ёғий, ўзбак келиб мутасарриф бўлуб эди. Иликдин кетган мулши яна тенгри берди. Ғорат ва торож топган вилоят тасарруфумизға кирди. Султон Ҳусайн мирзо ҳам Ҳирийни ушбу йўсунлуқ ғофиллиқта олибтур. Вале иш билур киши олида равшан ва инсофлиқ эл қошида мубайяндурким, бу иш бнла ул иш орасида кўп фарқ бордур. Аввал буким, Султон Ҳусайн мйрзо кўн ишлар кўргаи, бисёр тажрибалар кечурган улуғ ёшлиқ подшоҳ эди. Иккинчи буким», ғаиими Ёдгор Муҳаммад Носир мирзо эди, ўн етти-ўн секкиз ёшлиқ бетажриба ўғлон эди. Учунчи буким, ғанимнинг ичидин кайфиёт ва ҳолотни билган киши Мир Али мирохур мирзоға кишилар йибориб, ғофиллиқта ғаним устига келтурди. Тўртунчи буким, ғаними қўрғонда эмас эди. Боғи Зоғонда эди. Султон Ҳусайн мирзо олғон маҳадда Ёдгор Муҳаммад мирзо ва тавобеи андоқ ичкулукка тушган экандурларким, ул кеча Ёдгор Муҳаммэд мирзонинг эшигида уч киши экандур, алар ҳам маст. Бешинчи буким, ул мартаба ғофиллиқта-ўқ келди ва олди. Мен Самарқанд олғбнда, ўн тўққуз ёшта эдим. Не кўп иш кўруб эдим, не тажриба бўлуб эди. Иккинчи буким, менинг ғаиимим Шайбоқхондек пуртажриба ва кўп иш кўрган ва улуғ ёшлиқ киши эди. Учинчи буким, бизга Самарқанддин ҳеч киши келмайдур эди. Агарчи шаҳр эли манга кўнгуллук эди, вале Шайбоқхоннинг қўрқунчидин ҳеч киши бу хаёлни қила олмас эди. Тўртунчи буким, менинг ғанимим қўрғонда эди, ҳам қўрғонни олилди, ҳам ғанимни қочурулди. Бешинчи буким, бир мартаба Самарқанд қасдиға келиб, ғанимға туйдуруб, иккинчи мартаба келганда тенгри рост келтурди, Самарқанд фатҳ бўлди. Бу дегонлардин ғараз элга санги кам урмоқ эмас, баёни воқеи бу эдиким, мазкур бўлди. Бу битилганлардин мақсуд ўзини орттур-моқ эмас, рости бу эдиким, мастур бўлди, Бу фатҳда шуаро гарихлар айтиб эдилар. Ул жумладин бир байт хотирда қолибтур. Байт: Боз гуфто хирад ки тарихаш Фатҳи Бобур баҳодур аст, бидон[24]. Самарқанд фатҳидин сўнг Шовдор ва Суғд ва тумонот ёвуғи қўрғонлар бирар-бирар маига ружуъ қила бошладилар. Баъзи қўрғонлардин ўзбак доруғалари таваҳҳум қилиб, солиб чиқтилар па баъзи қўрғонлар ўзбак кишисини қовлаб бизга кирдилар. Баъзи доруғаларни тутуб қўрғонларни беркиттилар. Ушбу фурсатта Шайбоқхоннинг ва ўзбакларининг кўч ва уруқлари Туркистондин келдилар. Шайбоқхон Хожа Дийдор ва Алиобод навоҳисида эди. Қўрғонларнинг мундоқ кирганларини ва элнинг бу навъ ружуини кўруб, ўлтурғон еридин Бухоро сари кўчти. Тенгри инояти била Суғд ва Миёнкол қўрғонлари уч-тўрт ойда аксар бизга ружуъ қилдилар. Боқи тархон ҳам фурсат топиб келиб, Қарши қўрғониға кирди. Хузор ва Қарши ҳам ўзбак тасарруфидин чиқти. Қоракўлни ҳам Марвдин Абулмуҳсин мирзонинг кишиси келиб олди. Ишимиз бисёр тараққий устида бўлди. Менинг волидаларим ва кўч ва уруқларим мен Андижондин чиқғандин сўнгра юз ташвиш ва машаққатлар била Ўратепа келиб эдилар, киши йибориб Самарқандға келтурдук. Ўшул неча кунда Султон Аҳмад мирзонинг қизи Ойиша Султон бегимдинким, аввал менинг ақди никоҳимға кирган бу эди, бир қиз, бўлди. Фахруннисоға мавсум бўлди. Менинг тўнғуч фарзандим бу эди, ул тарихда мен ўн тўққуз ёшта эдим. Ўшул бир ой қирқ кунда-ўқ тенгри раҳматиға борди. Самарқанд фатҳидин сўнг каррот ва маррот атроф ва жавонибдағи ҳавонин ва салотин ва умаро ва сарҳаднишинларға истимдод ва истионат учун мутавотир ва мутаоқиб элчилар ва тавочилар бордилар ва келдилар. Баъзи бовужуди тажрибалар саҳл инкорлиқ қилдилар. Баъзидинким, нисбат бу табақаға беадаблиқлар ва нохушлуқлар воқе бўлуб эди, ўз таваҳҳумларидин тағофул қилдилар. Баъзиларким, кўмак йибордилар, муътаддун-биҳ кўмак эмас эди. Нечукким, ҳар қайси ўз ерида мазкур бўлғусидур. Бу иккинчи навбат Самарқандни олғонда, Алишербек тирик эди. Бир навбат манга китобати ҳам келиб эди. Мен ҳам бир китобат йибориб эдим, орқасида турки байт айтиб, битиб йибориб эдим. Жавоб келгунча тафриқа ва ғавғо бўлди. Шайбоқхон Самарқандни олғонда, Мулло Биноийни мулозим қилиб эди. Шайбоқхон била эди. Самарқанд фатҳидин неча кундин сўнгра Самарқандға келди. Қосимбек андин бадгумон бўлуб, Шаҳрсабз сари рухсат берди. Неча кундин сўнг чун фазилатлиқ киши эди, гуноҳе содир бўлмайдур эди, Самарқандға келтурдук. Доим қасида ва ғазал ўткарур эди. Навода бир амал менинг отимға боғлаб ўткарди. Ўшул аснода бир рубоий айтиб ўткарди: Рубоий: Не ғалла маро к-азў тавонам нўшид, Не муҳмали ғалла то тавонам нўшид. Онро ки на хўрданасту не пўшидан, Дар илму ҳунар кужо тавонад кўшид[25]. Ул фурсатларда бирар, иккирар байт айтур эдим. Вале ғазал тугатмайдур эдим. Биргина турки рубоий айтиб йибордим. Рубоий: Ишлар бори кўнгулунгдағидек бўлғусидур, Инъому вазифа бори буйрулғусидур. Ул ғаллау муҳмалки деб эрдинг, бердим, Муҳмалға бўю ғалладин уй тўлғусидур. Мулло Биноий бу рубоийнинг сўнгғи мисраининг қофийсини радиф қилиб, ўзга қофия била бир рубоий айтиб ўткарди: Мирзомки шоҳи баҳру бар бўлғусидур, Оламда ҳунар бирла сар бўлғусидур. Бир муҳмал учун мунча иноят бўлди, Мустаъмал агар десам, нелар бўлғусидур? Ул фурсатта Хожа Абулбарака Фироқий Шаҳрсабздин Самарқандға келиб эди. Дедиким, ўшул радиф ва қофияда айтмоқ керак эди. Бу рубоийни Хожа Абулбарака айтди: Рубоий: Бу жаврки қилди давр сўрулғусидур, Султони карам бу узрни қўлғусидур. Тўкулган агарчи тўлмас, эй соқий, Тўкулгонимиз бу даврда тўлғусидур. Бу қишлиқта ишимиз бисёр тараққийда эди. Шайбоқхоннинг иши таназзулда эди. Бу аснода бир-икки иш ярамасроқ бўлди. Марвдин келиб Қоракўлни олғонлар тўхтата олмадилар. Қоракўл яна ўзбаклар тасарруфиға кирди. Қалъаи Дабусида Иброҳим чархоннинг Аҳмад тархон отлиқ иниси эди. Шайбоқхон келиб қабади. Биз черик йиғиб истеъдод тайёр қилғунча, зўрлаб олди. Элни тамом қатли ом қилди. Мен Самарқандни олғонда саноғлиқ икки юз қирқ кишим бор эди. Беш-олти ойнинг орасида тенгри таолонинг инояти била онча бўлдиким, Шайбоқхондек киши била Сарипулда масоф уруштук. Нечукким, мазкур бўлғусидур. Атроф ва жавонибдағилардин: хондин Айюб Бекчик ва Қашқа Маҳмуд ва боринлар тўрт-беш юз киши кўмакка келиб эди. Жаҳонгир мирзодин Танбалнинг иниси Халил юз-икки юз киши била кўмакка келиб эди. Султон Ҳусайн мирзодек соҳиб тажрибалик подшоҳдинким, Шайбоқхоннинг афъол ва атворини мирзодин яхшироқ киши билмас эди, ҳеч киши кўмакка келмади. Бадиуззамон мирзодин ҳам киши келмади. Ҳисравшоҳ худ ўзининг таваҳҳумидин киши йибормади. Чун бемиқдор ямонлиқлар андин. иисбат бу хонаводаға воқе бўлуб эди, нсчукким, мазкур бўлди, биздин қўрқунчи кўпрак эди. Шаввол ойида Шайбоқхон била урушмоқ доияси била сафар қилиб, Боғи Навға чиқтим. Беш-олти кун Боғи Навда черик йиғилмоқ ва истеъдод тайёр бўлмоқ маслаҳати учун ўлтурулди. Боғи Навдин отланиб кўч-баркўч мутаважжиҳ бўлдук. Сарипулдин ўтуб туштук, ўрду гирдини тамом шоҳ, хандақ била эҳтимом ва эҳтиёт қилиб мазбут қилдук. Шайбоқхон наридин келиб, Кожа Кордзан навоҳисиға тушти. Ора тахминан бир йиғоч бўлғай эди. Тўрт-беш кун бу юртга ўлтурулди. Бизнинг кишимиз ва ёғий кишиси кунда наридин келиб, беридин бориб, отқулашиб урушурлар эди. Бир кун ғаним кишиси кўнрак келди. Хейли уруш бўлди. Ҳеч тарафдин ортуқсилиқ бўлмади. Бизнинг бир туғлуқ киши енгилрак ёниб хандаққа кирибтур. Баъзи Сейдий Қаробекнинг туғи эди, дедилар, Сейдий Қаро агарчи сўзига ўз эди, қиличиға забунроқ эди. Ушбу авқотта бир кеча Шайбоқхон шабихун келди. Черик гирдини шох ва хандақ била мустаҳкам ва мазбут қилиниб эди, келиб ҳеч иш қила олмади. Хандақнинг тошидин сурон солиб, бир пора ўқ қўюб ёндилар. Уруш ишига мен саъй ва эҳтимом қилдим. Қанбар Али ҳам соий эди. Боқи тархон минг-икки минг яроғлиқ киши била Кешга тушубтур, икки кунда бизга қўшулур. Сайид Муҳаммад мирзо дўғлат ҳам хон додам қошидии кўмак келиб, минг-минг беш юз киши била Диюл тушубтур, ора тўрт йиғоч йўлдур. Сабоҳиға бизга қўшулур. Ушмундоқ маҳалда таъжил қилдук, уруштук. Ба тунди сабук даст буррад ба теғ, Ба дандон газад пушти дасти дареғ[26]. Менинг эҳтимомимнинг жиҳати бу эдиким, уруш куни секкиз юлдуз оралиқта эди, агар ул кундин- ўтса ўн уч-ўн тўрт кунгача секкиз юлдуз ғаним орқаси сари бўлур эди. Ул мулоҳазалар ҳеч экаидур. Бетақриб таъжил қилибтурбиз. Сабоҳи уруш доияси била жибаланиб, отларға қежим. солиб, буронғор, жувонғор, ғул, ировул ясол ясаб мутаважжиҳ бўлдук. Буронғор Иброҳим сору, Иброҳим жоний, Абулқосим кўҳбур яна баъзи беклар эди. Жувонғор Муҳаммад Мазид, Иброҳим тархон яна Самарқанд бекларидин Султон Ҳусайн арғун, Қаро барлос, Пир Аҳмад, Хожа Ҳусайн эди. Ғўлда Қосимбек ва яна баъзи ёвуқ ичкилар эди. Ировул Қанбар Али саллох, Банда Али, Хожа Али, Миршоҳ қавчин, Сайид Қосим эшикоға, Холдор, Банда Алининг иниси Қўч Х,айдар Қосимбекнинг ўғли: бўлғон ўбдон йигитларни ва ичкиларни тамом ировулға битилиб эди. Бизким ясоб чиқтук, ғаиим ҳам ўтрудин ясоб найдо бўлди. Буронғор Маҳмуд Султон, Жонибек Султон, Темур султон, жувонғор Ҳамза султон, Маҳди султон, яна баъзи султонлар эди. Ясоллар ёвуқ етгач, ғанимнинг буронғорининг учи бизнинг орқамиз сари бурулди. Мен ҳам юзумни алар сари қилдим. Бизнинг ировулким, неким бўлғай, иш кўрган, қилич чопқон йигитларни тамом ировулға битилиб эди, ўнг қўл сари қолди, Олимизда ҳеч киши қолмади. Бовужудким, илгари келган кишиларни уруб, ёндуруб, ғулға тиқдук. Анга еттиким, Шайбоқхоннинг баъзи қари улуғлари Шайбоқхонға дебтурларким, юрумак керак, турмокдин иш ўтти. Ўзи тўхтаб турубтур. Ғанимнинг буронғори бизнинг жувонғоримизни босиб орқаға эврулди, ировул ҳам ўнг қўл сари қолиб, олимиз яланг бўлди. Кейиндин ва илгаридин ғаним кишиси зўрлаб ўқ қўя киришти. Мўғул черикиким, кўмакка келиб эди, урушқа худ тоқатлари йўқ эди. Урушмоқни қўюб бизнинг элни-ўқ талаб, оттйн тушура кириштилар.. Бир бу эмас, ҳамиша бадбахт мўғулнинг одати ушмундоқтур. Босса ҳам ўлжа олур, бостурса ҳам ўз элинй талаб тушуруб ўлжа олур. Олимиздағиларни неча навбат зўрлаб келганда уруб ёндурдук. Илгаримиз ҳам зўрлади, кейин эврулган киши ҳам келйб бизнинг туғқа ўқ қўя кириштилар. Илгаридин, кейиндин зўрладилар. Бизнинг элни тебраттилар. Ўзбакнинг урушта бргр улуқ ҳунари ушбу тўлғамадур, ҳеч уруши тўлғамасиз бўлмас. Яна бир будурким, илгари ва кейин бек ва навкар тамом ўқ қўюб жиловлуқ келадурлар, ёнғонда ҳам паришон ёнмай жиловлуқ ёнадурлар. Менинг била ўн-ўн икки киши қолиб эди. Кўҳак дарёси яқин эди. Буронғорнинг учи дарёға тўқунуб эди. Дарё сари-ўқ торттук. Кўҳак дарёсининг кирган маҳалли эди, дарёға етган била жибалиқ, кечимлик-ўқ сувға кирдук. Яримидин кўпрак яяб-ўк келилди. Андин сўнгра уздурма эди. Бир тиргаз отими ер жибалиқ, кежимлик от уздуруб ўттук. Сувдин ўтгач кежимни кесиб таш-ладук. Сувдин шимол сариғаким ўтулди, ёғийдин ажраштук. Вале якка-яримни талаб тушургучи, ялангочлагучи тамом бу шум мўғул эди. Иброҳим тархонни ва яна хейли убдон-ўбдон йигитларни мўғул талаб оттйн тушуруб зоеъ қилдилар. Кўҳак дарёсининг шимол тарафи била Қулба навоҳисидин Кўҳак дарёсини кечтук. Икки намоз ораси бор. эдиким, Шайхзода дарвозасидин кириб пркка келдим. Улуғ-улуғ беқлар ва яхши-яхши йигитлар, қалин киши бу урушта талаф бўлди. Иброҳим тархон ва Иброҳим гору ва Иброҳим жоний, бу ғарибтурким, бир урушта уч броҳим отлиқ улуғ беклар талаф бўлди. Яна Абулқосим кўҳбур, яна Ҳайдар Қосимбекнинг улуғ ўғли Худойберди туғчи ва Худойберди барлос, ва Султон Аҳмад Танбалнинг иниси Халилким, бурунроқ неча қатла мазкур бўлуб эди, бу урушта талаф бўлдилар. Яна баъзилар ҳар сариға қочтилар. Ул жумладин Муҳаммад Мазид тархон Хисравшоҳға Ҳисор ва Қундуз сари борди. Яна Қанбар Али саллох мўғулким, улуғ риоят қилғон бегимиз ул эди, мунча риоят топиб эди, мундоқ маҳалда ҳамжиҳатлиқ қплмай, келиб Самарқандтин кучини олиб, бу ҳам Хисравшоҳға юрди. Яна баъзи ичкилар ва йигитлар, мисли Каримдод, Худодод туркман ва Жоника кўкалтош ва Муллр Бобойи Пашоий Ўратепа сари чиқтилар. Ул фурсатта Мулло Бобо навкар амас эди, меҳмон йўсунлуқ юрур эди. Яна баъзилар, мисли Ширим гагойи жамоати била бовужудким, бизнинг била Самарқандға кирди, машварат қилиб ўлук-тирикни Самарқанд қўрғонининг ичида кўруб, қўрғонни беркитмак бўлдук. Менинг онам эгачиси, спнгли қўрғонда туруб, бўлғон кўч ва уруқ ва киши-қаросинн Ўратепага чиқориб йибориб, ўзи бир неча киши-қароси била жарида қўрғонда турди. Бир бу эмас, доим мундоқ қаттиқ ишлар тушганда мундоқ юпқалиқ ва ноҳамжиҳатлиқлар андин содир бўлғондур. Тонгласиға Хожа Абулмакорим ва Қосимбек ва жамиъ беклар ва ичкилар ва сўз тегар йигитларни чарлаб машварат қилиб, сўзни қўрғонни беркитмакка ва ўлук-тирикни қўрғон ичида кўрмакка қўйдук. Мен ва Қосимбек ва ёвуғумдағи ичкилар ва йигитлар била кўмак бўлдук. Бу маслаҳат учун шаҳрнинг ўртасида Улуғбек мирзонинг мадрасасининг томининг устида оқ уй тикиб ўлтурдум. Ўзга бекларга ва йигитларга дарвозаларда ва гирдо-гирд қалъанинг фасилида булжорлар улошилди. Икки-уч кундин сўнг Шайбоқхон келиб қўрюндин йироқроқ тушти. Самарқанднинг маҳалла-маҳалла, кўй-кўй авбош ва ятимлари фавж-фавж йиғилиб, ятимона салавотлар чекиб, мадраса эшигиха келиб, урушға чиқарлар эди. Шайбоқхон урушқаким отланур эди, қўрғоннинг ёвуғиға ҳам кела олмас эди. Неча кун бу ватира била ўтти. Ўқ ва қилич захм зарбини ва масоф ва майдон қитол ва ҳарбини кўрмаган авбош ва айтом бу муомаладин далер бўлуб йироқ-йироқ чиқа кириштилар. Иш кўрган йигитлар мундоқ бесирфа чиқишларидин манъ қилсалар, таън қила кириштилар. Бир кун Шайбоқхон Оҳанин дарвозаси сари уруш келтурди. Ятимлар чун далер бўлуб эрдилар, доимғидек далер ва йироқ чиқтилар. Буларнинг орқасиға баъзи йигитларни отлиқ чиқорилди. Уштургардан тарафида кўкалтошлар ва ёвуқ ичкилар чиқиб эрдилар, мисли Ширим, Нуён кўкалтош, Қулназар тағойи ва Мазид ва баъзилар, андин бир-икки-уч ўзбак буларға от солди. Қулназар била қилич олиштилар. Бўлғон ўзбаклар яёқлаб зўр келтурдилар. Шаҳр ятимларини тебраттилар. Оҳанин дарвозасиға тмқтилар. Қўчбек ва Миршоҳ қавчин Хожа Хизр масжидининг ёнида тушуб қолдилар. Яёқларни тебратган била илгариги отлиқлари Хожа Хизрнинг масжидиға йиғилиб келдилар. Қўчбек чиқиб, ушбу илгари келган ўзбаклар била яхши чопқуллашиб намоён иш қилди. Бори эл боқиб туруб эди, қуйиғи қочқонлар худ қочмоқлари била-ўқ бўлуб эдилар. Ўқ отардин ва урушқа турардин иш ўтуб эди. Мен дарвозанинг устидин новак отадур эдим. Яна баъзи ёвуғумдағилар ўқ отадур эдилар. Юққориғи ўқнинг зарбидин Хожа Хизр масжидидин илгари ўта олмадилар. Ўшандин-ўқ ёндилар. Муҳосара овонида қўрғон фасилининг устида ҳар кеча юрур эдук. Гоҳи мен, гоҳи Қосимбек, гоҳи яна беклардин ва ичкилардин эврулурлар эди. Фируза дарвозасидин Шайхзода дарвозасиғача фасил устидин от била юруса бўлур эди. Ўзга ерларда яёқ юрулур эди. Баъзиларким, яёқ юруб эврулурлар эди, бир эврулгунча тонг отар эди. Бир кун Шайбоқхон Оҳанин дарвозаси била Шайхзода дарвозаси орасида уруш келтурди, менким кўмак эдим, уруш мунда бўлғоч мунда келдим. Гозуристон дарвозаси била Сўзангарон дарвозаси тарафидии парво қилмадук. Ул куни Шайхзода дарвозасининг устидин ўқ учида бир бўз отлиқнинг отини новак ўқи била яхши оттим. Ўқ била-ўқ борди. Бу оралиқта онча зўр келтурдиларким, Уштургардан навоҳисида фасилнинг тубигача келдилар. Биз мунда харбу зарбқа магағул, ул тарафдин тамом гофил: йигирма беш-йигирма олти киши шоту тайёр қилғон экаидурларким, ҳар шотунинг кенглиги ончаким уч киши, икки киши ён-даша чиқа олғай. Етти-секкиз юз ўбдон йигитларни бу шотулар била Гозуристон дарвозаси била Сўзантарон дарвозасининг оралиғи тўғриси пустура қўюб, ўзи ул тарафдин уруш солғон экандур. Эли тамом бу тараф урушқа машғул бўлуб, булжор холи бўлғон маҳалда пусқон ердин чиқиб, илдам келиб, бу шотуларни икки дарвозанинг оралиғи Муҳаммад Мазид тархоннинг ҳавлисининг тўғрисидин бир йўли ўқ фасилға қўярлар. Кўчбекнинг Муҳаммадқули қавчиннинг яна бир бўлак йигитларнинг булжори бу ер эди. Бу йигитлар Муҳаммад Мазид тархоннинг ҳавлисида бўлурлар эди. Сўзангарон дарвозаси Қаро барлоснинг булжори эди. Гозуристон дарвозаси Ширим тағойининг ва оға-инисининг ва Қутлуқ Хожа кўкалтошнинг булжори эди; Қўчбек, Муҳаммадқули қавчин, Шоҳ Сўфи, яна бир йигит яхшилар бориб мардоналиқлар қилдилар. Фасил устига ёғий кишиси баъзи чиқиб эдилар, баъзи чмқмоқта эдилар. Бу мазкур бўлғон тўрт киши югуриб етиб чопқулагаа зарби рост ура юруб, тушуруб қочурдилар. Боридин Қўчбек яхшироқ борди. Қўчбекнинг бирписандида ва намоён иши бу эди. Бу муҳосарада икки қатла хўблар илиги ишга тегди. Қаро барлос ҳам Сўзангарон дарвозаси булжорида ёлғуз қолиб эди, ул ҳам яхши тўхтади. Қутлуқ Хожа кўкалтош ва Қулназар мирзо ҳам булжорларида Гозуристон дарвозасида эдилар. Алар ҳам оз киши била яхши тўхтаб, кўндалангдин лхшилар отқуладилар. Яна бир навбат Қосимбек йигитларни бошлаб Сўзангарон дарвозасидин чиқиб ўзбакларни Хожа Кафширгача қавлаб, бир неча киши тушуруб бош кесиб келди. Ошлиқ эмди иншган чоғ эди, ҳеч ким янги ошлиқ киюрмайдур эди. Муҳосара айёми мумтад бўлди. Элга бисёр танқислиқ бўлди. Лига еттиким, фақир ва мискин ит этини, эшак этини йия кириштилар. Отқа бўғуз кам ёфт бўлди. Дарахтларнинг баргини отқа берурлар эди. Анда тажриба бўлдиким. бори яфроқлардин тут яфроғи ва қаро йиғоч яфроғи отқа созворроқ эмиш. Баъзи қуруқ йиғочларни ранда қилиб, тарошасини сувға ибитиб Отға берурлар эди. Уч-тўрт ойғача Шайбоқхон қўрғоннинг ёвуғиға келмай, ироқрокдин қўрғонни эврулуб кўчиб юрур эди. Бир охшом эл гофкл ярим кечаға ёвуқ Фируза дарвозаси тарафида келиб, нақора чолиб сурон солдилар. Мен мадрасада эдим, Бисёр тараддуд ва дағдаға бўлди. Мундин сўнг ҳар кеча келиб, нақора чолиб сурон солиб ғавғо қилур эдилар. Ҳар неча атроф ва жавонибқа элчилар ва кишилар йиборилди, ҳеч кимдин кўмак ва мададе етишмади. Ул маҳалдаким, зўр ва қувватимиз бор эди, ҳеч навъ шикаст ва нуқсоне бўлмайдур эди. Кўмак ва мадад қилмадилар ва мундоқ маҳалда худ не ҳисбббилан мадад қилғайлар. Буларнинг умиди била қабалда қалъадорлиқ қилмоқ бетақриб экандур. Бурунғилар дебтурларким, қўрғон беркитмакликка бош керак икки қўл керак, икки буг керак: бош сардор бўлғай. Икки қўл икки тарафдин келур кўмак ва мадад бўлғай, Иккп бут қўрғоннинг суйи била захираси бўлғай. Биз бу атроф жавонибдағилардин кўмак ва мадад кўз тутарбиз, булар худ ҳар қайси бир ўзга хаёлда. Султон Ҳусайн мирзодек мардона ва соҳиб тажриба подшоҳ бизга мадад қилмай ва кўмаклар бериб, элчи йибормай, Шайбоқхонға Камолиддин Ҳусайн Гозургоҳийни муҳосара овонида элчиликка йиборди, Танбал Андижондин Пискет навоҳисиға келди. Хонни ҳам Аҳмадбек ва жамиъ Танбалнинг муқобаласиға чиқордилар. Лаклакон ва Турак чорбоғи навоҳисида рўбарў бўлдилар. Уруш, туруш бўлмай, ажраштилар, Султон Маҳмудхон уруш кишиси эмас эди. Сипоҳийликдан бисёр орий эди. Танбал била ўтру бўлғон чоғ хондин бедилона ақвол ва афъол зоҳир бўлур. Аҳмадбек турк киши эди, вале мардона ва давлатхоҳ эди. Ғариб дурушт айтур, дерким, бу Танбал. не миқдор кишидурким, мунча дағдаға ва тараддуд тортарсиз. Агар кўзунгиз қўрқса, кўзингизни боғлаб юруб рўбарў бўлалинг. Вақоеи санаи сабб ва тисъа миа[27] Муҳосара имтидоди узоққа тортти. Захира ва узоқ ҳеч тарафдин келмади. Кўмак ва мадад ҳеч жонибдин етишмади. Снпоҳи иа раият навмид бўлиб, бирар, иккирар қўрғондин ташлаб қоча кириштилар. Шайбоқхон қўрғон элининг ожизлиғини англаб, келиб Ғори Ошиқон навоҳисида тушти. Мен ҳам Шайбоқхоннинг рўбарўсиға Кўйи Поёнда Малик Муҳаммад мирзонинг уйларига келдим. Ушбу кунларда Узун Ҳасан Хожа Ҳусайнким, Жаҳонгир мирзонннг ёғийлиғиға ва Самарқанддин чиқмоғимизға ул боис бўлуб эди, нечукким бурун мазкур бўлди , ўн-ўн беш навкари била келиб қўрғонға кирди. Бу кириши хейли мардона кириш эди. Сипоҳи ва шаҳрийға усрат ва танқис кўпрак бўлди. Ёвуқ кишилар ва мўътабар кишилар фасилдин ташлаб қоча киришти. Бек отоғлиқдин бир Вайс Шайх, Вайс Лоғарий байри эдилар, қочиб туштилар. Атроф ва жавонибтин билкул маъюс бўлдуқ. Ҳеч тарафдии умидворлиқ, қолмади. Озуқ ва захира кам эди. Бўлғони ҳам туганди. Ҳеч тарафдин озуқ ва заҳира келмади. Бу маҳалда Шайбоқхон сулҳ сўзини ораға солди. Агар бир тарафдин умндворлиғ бўлса, ё захира бўлса, сулҳ сўзига ким қулоқ солур эрди, Зарурат бўлди, сулҳгуна қилиб, кечадин икки накр бўла ёвушуб эдиким, Шайхзода дарвозасидин чиқилди. Волидам хонимни олиб чиқтим. Яна икки хотун киши чиқти: бири Иечка халифа эди, яна бири Минглик кўкалтош эди. Менинг эгачим Хонзода бегим ушбу чиққонда Шайбоқхоннинг илигига тушти. Суғднинг улуғ шох жўйлариға қоронғу кечада урунуб йўл ит-уруб юз ташвиш била тонг отқонда Хожа Дийдордин ўтуб, суннат иақтида Қарбуғ пуштасиға ёрмоштук. Қорбуғ пуштасининг шимолидин Худак кентининг оёғи била Илои Ўтини туслаб тебрадук. Йўлда борурда Қанбар Али ва Қосимбек била от тортиштук. Менинг отим ўтти анинг огининг қолғонини боқар хаёл қилиб қайрилдим. Танг бўшаб экандур, эгар эврулди . Бошим била ерга йиқилдим, агарчи ўшул замон қўпуб отландим, вале ақлим охшом ғача қарориға келмади. Бу оламда ўтган вақое туш ва хаёлдек кўзумга ва кўнглумга кўрунур ва кечар эди. Кеч намози дигар Илон Ўтида тушуб, от ўлтуруб этини шишлаб, кабоб қилиб, отни лаҳза тиндуруб отландук. Тонгдин бурунроқ Халилия кентига келиб туштук. Ҳалилиядин Дизак келилди, ул фурсатта Дизакта Ҳофиз Муҳаммадбек дўлдойнинг ўғли Тоҳир дўлдой эди. Семиз этлар ва майда этмаклар арзон, чучук қовунлар ва яхши узумлар фаровон. Андоқ усраттин мундоқ арзонлиқ ва аидоқ балияттин мундоқ амонлиққа келдук. Ваҳму усраттин амоне топтуқ, Янги жон тоза жаҳоне топтуқ. Ўлум дағдағаси хотирдин рафъ бўлиб, очлиқ шиддати элдин дафъ бўлди. Умрумизда мунча фароғат қилмайдур эдук. Муддатул-умр амоилиғ ва арзонлиғ қадрини мунча билмайдур эдук. Ишрат усраттин сўнг, фароғат машаққаттин кейин лаззатлиқроқ ва ях широқ кўрунур. Тўрт-беш навбат ушмундоқ шиддаттин роҳатқа ва машаққаттнн фароғатқа мунтақил бўлубтур. Аввалғи и:ибат бу эди. Мундоқ душман балосидин ва очлиқ ибтилосидин халос бўлуб, амонлиғ роҳатиға ва арзонлиғ фароғатиға етуштук. Уч-тўрт кун Дизакта истироҳат қилдук. Андин сўнг Ўратепа сари азнмат қилдук. Пашоғар бир нима йўлдин қақасроқтур, чун муддати анда бўлуб эдим, ўтуб борурда, бориб ани сайр қилдим. Пашоғарнинг қўрғонида отун ким, муддати мадид менинг онам хонимға мулозамат қилур эди, бу навбат улоқсизлиқтин Самарқандта қолиб эди, учрай тушти, кўруштум, сўрдум. Самарқанддин бу ерга яёқ келибтур. Менинг онам хонимнинг сингли Хўб Нигорхоним олами фонийни видоъ қилған экандур. Ўратепада хонимға ва менга эшигтурдилар. Менинг отамнинг онаси ҳам Андижонда вафот қилғон экандур, ани ҳам мунда эшиттурдилар. Хоним хон бобом шунқор бўлғоли оналари, инилари, сингиллариниким, Шоҳбегим ва Султон Маҳмудхон ва Нигорхоним ва Давлат Султонхоним бўлғайлар, кўрмайдурлар эди. Муфорақат имтидоди ўн уч-ўн тўрт йилга тортиб эди, туққонларни кўргали Тошкандға мутаважишҳ бўлднлар. Мен Муҳаммад Ҳусайн мирзо била сўзлашиб, Ўратепанинг кентларидин Дахкат деган ерда қишламоқ бўлдум. Бориб уруқни Дахкатда кўюб, бир неча кундин сўнг Шоҳбегимни ва хон додамни ва уруғ-қаяшни кўргали мен ҳам Тошканд азимати қилдим. Бориб Шоҳбегим ва хон додамға мулозамат қилиб, бир неча кун анда бўлдум. Менинг онамнинг туққон эгачиси Меҳр Нигорхоним ҳам Самарқанддин келдилар. Менинг онам хоним беҳузур бўлдилар, хейли ямон беҳузурлуқ эди. Маҳкам мухотара ўткардилар. Ҳазрати Хожаго Хожа Самарқанддин чиқиб келиб, Фарқатта ўлтуруб эдилар. Фарқатқа бориб Хожани кўрдум. Умидвор эдимки, хон додам риоят ва иноят мақомида бўлуб, вилоят ва паргапа бергайлар. Ўратснани ваъда қилдилар. Муҳаммад Ҳусайн мирзо бермади. Билмон ўзлукидин бермадиму ё юққоридин ишорат бўлдиму? Неча кундин кейин Дахкат Ўратепанинг кўҳноя кентларидиндур, улуғ тоғнинг тубида тушубтур, бу тоғдин ўтгач Масчо бўлур. Эли агарчи сорт ва деҳнишиндур, вале агрокдск гала ва қамалиқ эллардур. Дахкатнинг қўйини қирқ минг ченарлар эди. Бу кентта раоёнинг уйларига гуштук. Мен бир калоитарининг уйига туштум, қари киши эди, олтмиш-етмишда бор эди, вале онаси ҳануз бор эди. Хейли умр тонқон хотун эди, юз ўн бир ёшда эди. Темурбек Ҳиндустонға кирганда бу хотуннинг уруқ-қаяшидии бири ул черикка бориб экандур. Ул хогирида бор эди, ҳикоят.қилур эди. Бир Дахкатда ушбу хотуннинг ўзидин туққон ва набира ва қиз набира ва набираи набира гўқсон олти киши ҳозир эди. Ўлганлари била икки юз ҳисоб қилурлар эди. Набирасининг набираси бир йиғит йигирма беш-йигирма олти ёшлар, қоп-қора сақоллиқ йигит эди. Дахкатда экаида Дахкатнинг гирд ва навоҳисидағи тоғларни ҳамиша яёқ юруб, сайр қилур эдим. Аксар яланг оёқ юрур эдим. Яланг оёқ кўп юргандин оёқларим андоқ бўлуб эдиким, тоғ ва тош тафовут қилмас эди. Ўшул сайр асносида бир кун намози днгар била намози шом орасида бир иничка номушалхас йўл била бир ўй тушуб борадур эди. Мен дедимким, бу йўл қаенға борур экин? Ўйға кўз солинг, ўйни итурманг, то йўлнинг қай сари чиқари маълум бўлғай. Хожа Асадулло зарофате қилди, дедимким : «Гов гум шавад, чикор кунем»?[28] Ушбу қиш сипоҳилардин баъзиси бизиинг била қазоқлиқларда юруй олмай. Андижонға бормоққа рухсат тиладилар. Қосимбск муболағалар била арзға еткурдиким, чун бу киши борадур. Жаҳонгир мирзоға махсусона ўз кийганингизни йиборинг. Бир ос бўркумни йибордим. Қосимбек яна муболаға қилдиким, Танбалға ҳам бир нима йиборсангиз не бўлғай? Агарчи рози эмас эдим. Қосимбекнинг муболағасм жиҳатидан Нуён кўкалтошиинг бир ўгуқ ясси қиличиниким Самарқандта ўзи учун ясатиб эди. Танбалға йиборилди. Меиинг бошимға геккан қилич ушбу қилич —ўқ эди, нечукким келур йилнинг вақоеида мазкур бўлғусидур. Неча куиднн сўнг менинг улуғ онам Эсан Давлатбегимким, Мен Самарқанддин чиққонда қолиб эдилар. Самарқандта қолғон кўч-уруғ ва оч ва оруқ била келдилар. Ушбу қиш ўртасида Шайбонийхон Хўжанд сўйини муз била кечиб, Шоҳрухия ва Пискент навоҳисини чопти. Хабар келгач кишимизнинг озлиғиға боқмай, чопа отландуқ. Хўжанднинг куйиғи кентлари Ҳаштияк тўғриси била мутаважжиҳ бўлдук. Маҳкам зарб совуқ эди. Бу навоҳида Ҳодарвеш ёли ўксумас, ҳамиша тунд қўпар. Ул мартабада совуқ эдиким, ўшул иккн-уч кунда икки-уч киши бу орада совуқнинг шиддатидин ўлуб эди. Манга ғуслға эҳтиёж эди. Бир ариқ суйидаким ёқалари қалин муз тўнғуб эди, ўртаси сувнинг тезлиги жиҳатидин ях боғламайдур эди, бу сувға кириб ғусл қилдим. Ўн олти қатла сувға чўмдум. Сувнннг совуқлиғи хейли таъсир қилди. Тонгласи Ҳўжанд суйини Хослар тўғрисидин муз устидин ўттук. Сувдин ўтуб тунқатиб, Пискентга келдук. Шайбоқхон худ Шоҳрухия навоҳисини - ўқ чопиб ёнғондур. Ул фурсатта Пискент Мулла Ҳайдарнинг ўғли Абдулманнонда эди. Абдулманнондин кичикрак Мўъмин отлиқ бир ярамас ва паришон ўғли мен Самарқандда эканда менинг қошимға келиб эди, филжумла риоят қилиб эдим. Билмон Нуён кўкалтош Самаркандда аиинг била нетавр ямон маош қилур, бу... кийна сах лаб экандур. Ўзбек чопғунчисининг ёнилғон хабари келгач, хон кошиға кетти. Пискенттин кўчуб Охангарон кентларида уч-тўрт кун тавақ қуф қилдук. Самарқанддағи ошнолик била мулла Ҳайдарнинг ўғли Мўъмин Нуён кўкалтошни ва Аҳмад Қосимни яна баъзиларни оғизлағони чорлар, менким Пискенттин кўчтум, бу жамъ Пискентта қолдилар. Бу жамоатқа бир жар ёқасида суҳбат берур Биз келиб Оҳангарон кентларидин Сом-сийрак деган кентта туштук. Тонгласи хабар келдиким, Нуён кўкалтош жардин мастлиқта йиқилиб ўлибтур. Ҳақназарниким, Нуённинг тукқан тағойиси эди, яна бир жамъ била йиборилди, бориб Нуённинг йиқилган сридин топиб, эҳтиёт қилнб, Нуённи Пискентга туфроққа гопшуруб келдилар. Булар суҳбат тутқон ердин бир ўқ отими бир баланд жарнинг остида Нуённинг ўлугиии гопибдурлар. Баъзиға гумон бўлдиким, Самарқанддағи кийнани сахлаб, Мўъмпн Нуёнға қасд қилди. таҳқиқини кишн билмади. Манга ғариб таъсир қилди, кам кишининг фавгиға мунча мутаассир бўлуб эдим. Бир ҳафта-ўн кунгача ҳамиша йиғлардим. Фавтининг тарихи «фавт шуд Нуён топилди. Неча кундин сўиг ёниб Дахкатга келдим. Ёз бўла Шайбоқ-хоннинг Ўратепа устига келур хабари бўлди. Дахкат туз ер учун Оббурдан дабони била Масчо кўҳистониға оштук. Масчонинг қуйи-ги кенти Оббурдандур. Бу Оббурдандин қуйироқ бир чашма т^шуб-чур, бу чашма бошида мазоредур. Ушбу чашмадин юққори Масчо дохилидур. Қуйи Палғарға тааллуқдур. Ушбу чашма бовдида, чашма ёқасидағи тошйда қазиб, бу уч байтни сабт эттим: Шунидам ки Жамшеди фаррух сиришт Бу сарчашмае бар санге навишт: «Барин чашма чун мо басе дам заданд, Бирафтанд то чашм барҳам заданд. Гирифтем олам ба мардию зўр, Ва лекин набурдем бо худ ба гур»[29]. Ул кўҳистонда бу расмдурким, тошқа қазиб абёт ва нималар битирлар. Ушбу Масчода эканда Мулло Ҳижрий шоир Ҳисор тарафидин келиб мулозамат қилди. Бу матлаъни ушул айёмда айтиб эдим: Такаллуф ҳар неча сурат тутулса ондин ортуқсен, Сени жон дерлар, аммо бетакаллуф жондин ортуқсен. Шайбоқхон Ўратепанинг гирд ва навоҳисиға келиб, бир пора бузуқчилиқ қилиб ёнди. Шайбоқхон Ўратеианинг устида эканда кишимизнинг озлиғиға ва яроқсизлиғиға боқмай, Масчода уруқни қўюб, Оббўрдан добонидан ошиб, Дахкат навоҳисиға келдукким, кеча эрта ёвуқ сиғиниб, қопуға келган ишни тақсир қилмағайбиз. Шайбоқхон бот ўқ ёнди. Яна добон ошиб Масчоға келдук. Хотирға кечтиким, мундоғ тоғдин тоғқа алохон ва аломон, вилоятимиз йўқ, еримиз йўқ, гурмақ бетақрибдур, хон қошиға Тошкандгаўқ боралинг. Қосимбек бу юрумоққа ризо бўлмади. Қорабулоқда уч-тўрт мўғулни забт ва сиёсат учун ўлтуруб эди, нечукким мазкур бўлди. Ғолибо ўшул жиҳатидин бормоққа тараддуд қилди. Ҳар неча муболаға қилдук, бўлмади. Оға-ини ва тавобеъ ва лавоҳиқи била Ҳисорға тортти. Биз Оббурдан кўтали била ошиб, хон қошиға, Тошкандга мутаважжиҳ бўлдук. Ушбу айёмда Танбал черик тортиб Оҳангарон жулгасига келди. Черик устида Муҳаммад дўғлатким, Муҳаммад Ҳисорийға машҳур эди, яна иниси Султон Ҳусайн дўғлат, Қанбар Лли саллоҳ муттафиқ бўлуб Танбалға қасд қилурлар. Бу муҳимни Танбалға сезиргач, тура олмадилар, хон қошиға қочиб қелдилар. Бизга қурбон ийди Шоҳрухияда бўлди. Бетаваққуф ўтуб, хон қошиға, Тошкандга бордим. Бу рубоийни айтиб эдим, маъмул қофиясида тараддудим бор эди, ул маҳалда шеър мусталақотиға мунча татаббуъ қилмайдур эдим, хон хуштабъ киши эди, шеър айтур эди, агарчи сару сомонлиқ ғазали камроқ эди, бу рубоийии хонға ўткариб, тараддудимни арз қилдим. Кўнгул тинғудек шофий жавоб топмадим, Ғолибо шеър мусталаҳотиға камроқ татаббуъ қилғондурлар. Рубоий будур: Ёд этмас эмиш кишини меҳнатта киши, Шод этмас эмиш кўнгулни ғурбатта киши. Кўнглум бу ғариблиқта шод ўлмади ҳеч, Ғурбатта севунмас эмиш, албатта, киши. Сўнгра маълум бўлдиким, турки лафзида маҳал иқтизоси била то ва дол яна ғайн ва қоф ва коф бир-бирлари била мубаддал бўлурлар эмиш. Бир неча кундин сўнг Танбал Ўратепанинг устига келди. Бу хабар келгач хон Тошканддин черик отланди. Пискент била Сом-сийракнинг орасида буронғор ва жувонғорни ясол ясаб эдим, кўрдилар. Мўғул дастури била туғ боғладилар. Хон оттин тушти. Тўққуз туғни хоннинг олида турғузуб, бир мўғул бир ўйнинг ўрта илигига бир узун оқбўзни боғлаб, илигига тутубдур. Яна уч парча узун бўзни уч туғнинг тутасидин қуйироқ боғлаб, туғнинг йиғочининг остидин олиб келтуруб, бир бўзнинг учини хон босиб турди. Яна бир туққа боғлағон бўзнинг учини мен босиб турдум. Яна бир бўзнинг учини Султон Муҳаммад Хоника. Ул мўғул бўз боғлағон ўйнинг ўрта илигини илигига олиб, мўғулча нималар деб туққа боқиб ишорат қиладур, хон ва тамом турғонлар туғ сориға қимизлар сочадурлар. Нафирларни ва нақораларнн бир йўли чаладурлар. Бўлғон ясолда турғон черик эли бир йўли сурон соладурлар. Уч навбат ушмундоқ қиладурлар. Андин сўнг отланиб, сурон солиб ушмунча черик даврин чопадурлар. Мўғул орасида Чингизхоннинг тузуки холоғача Чингизхон ясаб қўйгандек-ўқтур. Буронғор буронғорда, жувоиғар жувонғарда, ғул ғулда, ҳар ким ота-отасидин қолған ерида-ўқ гурар, буронғор била жувонғарда ҳар кимюшг эътйбори кўпрактур, уч сарироқ турарлар. Буронғорда чароси била бекичик уруғннинг ҳамиша учқа чиқмоқ талашлари бор. Ул-фурсатта чароснинг туман бегиси Қашқа Маҳмуд эди, хейли мардона йигит эди. Бекичик туманинингким, туманга-ўқ машҳурдур, тумаи бегисн Айюб Яъқуб эди, учқа чиқмоқ учун уруштилар. Бир-бирларига қиличлар суғуруштилар. Охир ғолибо мундоқ қарор топтиким, чаргада бириси юққори гурғай. ясолда яна бири учқа чиққай. Тонгласиға Сом-сийрак навоҳисини чарга солиб овладилар. Келиб Турок чорбоғига тушулди. Ул ғазалеким, тугаттим, ушбу кун ушбу юртта тугаттим. Ул туганган ғазал будур: Жонимдин ўзга ёри вафодор топмадим, Кўнглумдин ўзга маҳрами асрор топмадим. Бу ғазал етти байт турур. Мундин сўнг чар ғазалким туганди, ушул тартиб била-ўқ битилди. Мундии кўч-бакўч Хўжанд дарёсининг ёқасиға келдилар. Бнр кун сайр тарийқи била сувдин ўтуб, ош пишуруб, йигитларни ва чуҳраларни шўхлуққа солдук. Ушбу кун менинг такбандимнинг олтун қуллобини ўғурладилар. Тонгласиға-ўқ Хонқули Баёнқули била Султон Муҳаммад Вайс қочиб Танбалға бордилар. Варчаға гумон бўлдиким, бу ҳаракаг булардин содир бўлубтур, агарчи гаҳқиқ бўлмади. Аҳмад Қосим кўҳбур ҳам ижозат тилаб, Ўратепага борди. Ул ҳам ушбу борғон била келмади Танбалға борди. ↑ Қаралсин: «Бобурнома» 1-қисм, Сўз боши. Т., 1948, 5—8 бетлар (Бунда «Бобурнома» қўлёзмалари, нашри ва турли тилларга таржималари ва бошқалари ҳақида маълумот берилган). ↑ Заҳириддин Муҳаммад Бобур: «Бобурнома», I—II қисм, Т., 1948—1949 нашрга тайёрловчилар: П.Шамсиев, С. Мирзаев. ↑ Zahiriddin Muhammed Babur. Vekayi, Babur, Cilt I-II, Ankara. ↑ Бабурнаме, записки Бабура. Ташкент, 1958. ↑ асарда ҳамма сарлавҳалардаги тарихлар арабча берилган. сарлавҳаларнинг таржималари саҳифа остида кўрсатиб борилади. мундарижада эса шу таржималар берилди, қавс орасидаги рақамлар ҳозирги йил ҳисобидир. асарнинг бошланишида сарлавҳа йўқ, уни биз шартли равишда қўйдик, бу ҳозирги йил ҳисобида 1493 йилга тўғри келади. ↑ Ҳамма нарса: хоҳ соф олтин, хоҳ кумуш ва хоҳ қўрғошин бўлсин, барибир ўз аслига қайтади. ↑ Қайтиб кел, эй бахт қуши, сенинг тўтидай хатларингсиз менинг суякларимни қарғалар олиб кетаёзди. ↑ Эй муҳтасиб, мастман, бугун мендан қўлингни торт, қачонки ҳушёр топсанг, ўша куни текшир. ↑ Ички яралар дардидан ҳазар қил! Чуики ички яра ахир юзага чиқади. Қўлдан келганича ҳеч бир дилга озор берма! Дилдан чиққан бир оҳ бир жаҳонни барбод қилади. ↑ тўққиз юзинчи (1494—1495) йил воқеалари. ↑ Ёмонлик қилганингдан кейин офатлардан эмин бўлма, чунки табиатнинг берадиган жазоси аниқдир. ↑ тўққиз юз биринчи (1495—1496) йил воқеалари. ↑ тўққуз юз иккинчи (1496—1497)— йил воқеалари. ↑ тўққиз юз учинчи (1497—1498)—йил воқеалари. ↑ Илм ва ақл денгизи бўлган Улуғбек дунё ва диннинг таянчи эди. Аббос қўлидин шаҳидлик болини татиди. «Аббос кушт» ҳарфлари ўлим тарихи бўлди. (Аббос ўлдирди) ҳарфларини «Абжад ҳисоби» билан рақамга айлантирилса, 853 ҳижрий (1449—1450) йил чиқади. ↑ Отасини ўлдирган (падаркуш) подшо бўлолмайди, агар бўлса ҳам олти ойга етмайди. ↑ Абдуллатиф Жамшиддан шукуҳли подшо эди, Фаридун билан Зардушт қуллари қатори эди. Уни Бобо Ҳусайн жума кечаси ўқ билан ўлдирди, ўлим тарихини «Бобо Ҳусайн кушт» деб ёзгин. «Бобо Ҳусайн ўлдирди» ҳарфларини «Абжад ҳисоби» билан рақамга айлантирилса, 854 ҳижрий, (1450—1451) йил чиқади. ↑ «Ғофил бу ердан қувилган, у ердан ажралган» (аро йўлда сарсон бўлиб қолишдан киноя). ↑ тўқкиз юз тўртинчи (1498—1499) йил воқеалари. ↑ тўққиз юз бешинчи (1499—1500) йил воқеалари. ↑ Кучсизликдин соядай у ер-бу ерга тушаман, агар деворни ушламасам йиқиламан. ↑ Ишлар ўз вақтида бажарилиши керак: вақтида бажарилмаган иш суст бўлади, суст. ↑ тўққиз юз олтинчи (1500—1501) йил воқеалари. ↑ Ақл яна айтдики, билгил: унинг тарихи «фатҳи Бобур баҳодур» бўлур. 905 (1499). ↑ На егулик ғаллам бор ва на кийинишга асраган кийимим бор. Ейдигани, киядигани бўлмаган киши илм ва ҳунарга қандай урина олсин. ↑ Енгилтак аччиғланганда тиғ билан қўлин кесар, сўнгра афсус қўли орқасин тиш билан чайнар. ↑ тўққиз юз еттинчи (1501 —1502) йил воқеалари. ↑ Агар ҳўкиз йўқолса, нима қиламиз? Ёки говгум бўлса, яъни қоронғу тушиб қолса нима қиламиз? Бу ерда «говгум»нинг иккала маъносига ҳам ишорат қилиб лутф қилинган. ↑ Эшиттимки, қутлуқ табиатли Жамшид бир булоғ бошида тош устига шундай деб ёзган экан: бу булоғ тепасида бизлар сингари кўп кишилар келиб ўлтурдилар, кетдилар ва йўқ бўлдилар. Оламни мардлик ва зўрлик билан олдик, лекин ўзимиз билан гўрга элтмадик. |
№ | Eng ko'p o'qilganlar |
---|---|
1 | Gʻazallar, ruboylar [Zahiriddin Muhammad Bobur] 62384 |
2 | Yulduzlar mangu yonadi (qissa) [Togʻay Murod] 57604 |
3 | Gʻazallar [Nodira] 40481 |
4 | Guliston [Sa’diy] 36529 |
5 | Hikmatga toʻla olam (gʻazal, ruboiy... [Sa’diy Sheroziy] 23274 |
6 | Мусульманские имена (част... [Ibn Mirzakarim al-Karnaki] 23158 |
7 | Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 21568 |
8 | Yulduzli tunlar (I- qism) [Pirimqul Qodirov] 19505 |
9 | Vatanni suymak [Abdulla Avloniy] 18632 |
10 | Mehrobdan chayon (I- qism) [Abdulla Qodiriy] 14452 |