Ғазаллар, рубойлар [Zahiriddin Muhammad Bobur]

Ғазаллар, рубойлар [Zahiriddin Muhammad Bobur]
Ғазаллар, рубойлар [Zahiriddin Muhammad Bobur]
Ғазаллар
Не кўрай тўбони[1] қадди[2] хушхироминг борида?!
Не қилай сунбулни[3] хатти[4] мушкфоминг[5] борида?!
Ким Хизр суйин оғизлағай лабингнинг қошида?
Ким Масиҳ алфозидин[6] дегай каломинг борида?!
Ошиқингни давлати васлинг била қил муҳтарам,
Хусн аҳли ичра мунча эҳтироминг борида.
Биздин айру доим эл бирла ичарсен бодани[7],
Бизни ҳам гоҳи соғин шурби[8] мудоминг борида.
Эй кўнгул, гар ғайр сўзи заҳри қотилдур, не ғам,
Лабларидин шарбати юҳйил-изоминг борида.
Тарки номус айлабон бадном бўлғил ишқ аро,
Ким сени ошиқ дегай номусу номинг борида?![9]
Бобур, ул гул кўйида булбул киби топтинг мақом,
Бир навое рост қил мундоқ мақоминг борида[10].
* * *
Келтурса юз балони ўшал бевафо манга,
Келсун агар юзумни эвурсам[11], бало манга!
Нетгаймен ул рафиқ[12] билаким, қилур басе,
Меҳру вафо — рақибға, жавру жафо — манга.
Бегона бўлса ақл мени телбадин, не тонг,
Чун бўлди ул парисифатим ошно манга.
Оҳу ёшимдин ортадурур заъф[13], эй табиб,
Билдим: ярашмас эмди бу обу ҳаво манга.
Дардим кўруб, муолажада зоеъ этма умр —
Ким, жонда дарди ишқдурур бедаво манга.
То ёр кимни иетару кўнглига ким ёқар,
Ташвиш бежиҳатдурур охир санго, манга.
Бобур, бўлубтурур икки кўзум йўлида тўрт,
Келса не бўлди қошима бир-бир манго манга.
* * *
Чун фалак қўймас мени бир лахза васл айёмида,
Тонг йўқ, эй бемеҳр, агар ўлсам фироқинг шомида.
Эй кўнгул, юзин кўруб, зулфи паришонин соғин,
Шоми хижрондин таваҳҳум[14] айла васл айёмида.
Зулфидаким маскан эттинг, кўр занахдон[15] чохини,
Воқиф ўлғилким, эрурсен аждаҳрнинг комида.
Ғунчадек оғзинг ғами кўнглумда гар йўқ, бас недур
Чок кўнглум хайъати гул ғунчаси андомида?[16]
Ёрнинг пайғоми еткач, топти жон фарсуда тан,
Исо эъжози[17] магар музмардурур[18] пайғомида?
Бобур, ул гул зулфи остинда эмастур холлар,
Жон қушин сайд4 айлар учун доналардур домида.
* * *
Ёғлиғингким[19], жон била мен хастадурмен, зор анга,
Хаста жонлар риштасидиндур магар хар тор анга?
Эврулур бошингғаю гох,и юзунга юз қўяр,
Бу жиҳаттин от эмиш «гулпеч»у гах, «гулзор» анга.
Бир чамандур сахниким, бўлғай бинафша сарбасар,
Теграси гулзордурким, бўлмағай бир хор анга.
Ёғлиғинг токим юзу кўзушта тегмиш, бордурур
Юз менингдек зору юз минг мен киби бемор анга.
Эй кўнгул, юз пора қилса ёр тиғи, ғам ема,
Лутф этиб, гар боғлар ўлса ёғлиғини ёр анга.
Кўнглум истар ёғлиғингни, бапки андин бир насим
Етса Бобурға эрур жон бирла миннатдор анга!
* * *
Ул парининг тиғидин қўрқутма мени, эй рақиб,
Ишқида бошимға менинг ҳар не келса, ё насиб!
Эврулуб бошингға, эй ой, қилмишам тарки ватан,
Раҳм қилғил мангаким, саргаштадурмен, ҳам ғариб.
Телба бўлмоқлиғдин ўзга чорае йўқтур манга,
Ул парирў ногаҳон ар[20] чиқса уйдин ёсаниб.
Жонда беркитган ўқин чекмак[21] манга ранжедурур,
Қўйғил ул ўқни, чекай деб ранж чекма, эй табиб!
Бобуро, харгиз қулоқ шеърингға ул гул солмади,
Гулга не парвое, юз фарёд қилса андалиб.
* * *
Эшикингга бош урармен телбалар янглиғ юруб,
Эй пари, йўл бер висолингғаки, кетмай бош уруб.
Сарв қаддинг борида ўз қаддини чун қилди васф,
Ўтқа ёқти боғбон сарви сихисин синдуруб.
Ўлтуруб эрди, қўпуб кетмакка чун азм айлади,
Ёна тиргузди мени, алҳамдулиллаҳ, ўлтуруб.
Кўзлари сайд айлар учун телба кўнглумни менинг
Қоши ёсини қуруб, кирпик ўқини тўлдуруб.
То сабо зулфини ул гулнинг паришон айлади,
Жон била ақлу кўнгулни елга бердим совуруб.
Топшуруб эрдим кўнгулни ёрға, чун борди ёр,
Қамдам эттим хаста кўнглумни Худога топшуруб.
Бўйнума занжири ғам, ё бўғзума тиғи ситам,
Ҳар не келса ишқ йўлида турубмен телмуруб.
Мен билурмен кўзи қотил, лаъли1 жонбахш эрканин,
Чунки, Бобур, ҳажрида кўп йиғладим оғзим қуруб.
* * *
Ғофил ўлма, эй соқий, гул чоғин ғанимат тут!
Вақти айш эмас боқий, ол чоғир, кетур, бот тут!
Бу насиҳатим тингла: не бўлур киши ёнгла,
Не бўлур экин тонгла, сен бу кун ғанимат тут!
Ғофил ўлма давлатта, ўзни солма меҳнатга,
Тангри берур албатта, давлат иста, ҳиммат тут!
Хуштурур висоли ёр, анда бўлмаса дайёр[22],
Бўлса васл беағёр давлату саодат тут!
Ғам черики беҳаддур, чораси будур, Бобур:
Бодани кўмак келтур, жомни ҳимоят тут!
* * *
Эй юзи насрин, қомати шамшод,
Неча қилурсен жонима бедод?
Сен киби пуркор[23], шеваси[24] бисёр,
Билмади, эй ёр, ҳеч киши ёд.
Жаврда нодир, зулмда моҳир,
Ишвада қодир, ғамзада устод.
Ёр ғамидин, ҳажр аламидин,
Сабр камидин нолаю фарёд!
Бобури бедил[25], эй бути қотил,
Жаврунга мойил, зулмунга муътод[26].
* * *
Шоҳ Султон Увайс бинни Маҳмуд[27],
Моҳ Султон Увайс бинни Маҳмуд.
Қадду оғзингдин айру тортармен —
Оҳ, Султон Увайс бинни Маҳмуд.
Мени ёд айла базми ишқингда
Гоҳ, Султон Увайс бинни Маҳмуд.
Хуштурур ҳамраҳим агар сенсен —
Роҳ, Султон Увайс бинни Маҳмуд.
Подшаҳдур агарчи Бобур лек,
Шоҳ Султон Увайс бинни Маҳмуд.
* * *
Балои ишқки, ҳар дам манга жафоедур,
Бу ишқдин кеча олмон[28], ажаб балоедур.
Хати лабиға тутош бўлса, эй кўнгул, не ажаб-
Ки, Хизр чашмаи ҳайвонга[29] раҳнамоедур.
Ярар бу хаста кўнгул дардиға ўқин яраси,
Магарки ҳар яраси ёрнинг давоедур.
Баҳор фаслидуру май ҳавоси бошимда,
Аёқ[30] тут манга, соқийки, хуш ҳавоедур.
Ул ой рақибға бўлди рафиқу Бобурнинг
Рафиқу ҳамдами ҳажрида оҳу воедур.
* * *
Янги ой ёр юзи бирла кўруб эл шоду хуррамлар,
Манга юзу қошингдин айру байрам ойида ғамлар.
Менинг бу тори мў янглиғ танимға тоблар солди
Ул ойнинг юзида сунбул киби зулфидағи хамлар.
Ҳавоға дуди оҳин тутратур ишқ аҳли ғайратдин,
Сабо таҳрикидин[31] ҳар гаҳ паришон бўлса парчамлар[32].
Очилди зулфию хайлар[33] намудор[34] ўлди юзида,
Гул узра чун бўлур пайдо кеча очилса шабнамлар.
Мену кунжи[35] ғаму оҳу фиғону ашки хунолуд[36],
Не хушдур гўшаи холи, майи софию ҳамдамлар.
Кўнгулни ишқ бузди, не асиғ[37] панду насиҳатдин,
Менинг мажрух. кўнглумга ярашмас ушбу марҳамлар.
Юзи наврўзию васли ийдини, Бобур, ғанимат тут —
Ки, мундин яхши бўлмас бўлса юз наврўзу байрамлар.
* * *
Очилиб икки сочи, юзига ёйилмишлар,
Ёруқ жаҳонни кўзумга қоронғу қилмишлар.
Чоғир бағир қонидур барча ишқ аҳлиға,
Зиҳи аларки, бу майдин даме ойилмишлар.
Не қилсам, айлама, эй ёр, айбким, менда
Жунуну ишқу йигитлик бори қотилмишлар.
Салоҳқа хирад аҳли мени ёвуқ дерлар,
Кўрунгки, ушбу чечанлар йироқ ёнгилмишлар.
Не суд ишқни элдин ёшурмоқ, эй Бобур,
Чу ҳолатингни бори олам аҳли билмишлар.
* * *
Хати — бинафша, хади — лола, зулфи райҳондур,
Баҳори ҳуснда юзи ажаб гулистондур.
Ики менги ою доғи юзу сўзи гулу мул,
Қади равону тани жону ирни маржондур.
Қошида чину кўзида кину ангабин лабида,
Сўзида заҳр ва лекин тилида дармондур.
Қошингға кўп бора олмон, нетай, аролиқда,
Ёшим тишинг дуридин айру баҳри Уммондур.
Ўтумни тез этасен ҳар тарафға секретиб от,
Саманди ноз инонини бир бери ёндур.
Не навъ васф қилай суратинг латофатини —
Ки, ҳуснунга сенинг, эй руҳ, ақл ҳайрондур.
Жафою жавр агар қилса, Бобуро, нетайин,
Не ихтиёр манга, ҳар не қилса, султондур.
* * *
Заъфдин гўё менинг бу зор жисмим нолдур —
Ким, онинг шарҳин демакта хома тили лолдур.
Заъфлиқ жисмим била бу нотавон кўнглум аро
Дард ёр эрканга ушбу эгма қаддим долдур.
Мен дамодам қон ютармен ҳажр аёғидин, нетай,
Ўзгаларнинг жоми васли гарчи моломолдур.
Зулфиға вобастамен, васлиға йўқдур дастрас,
Эй хуш ул озодаким, беқайду фориғболдур.
Ул паридин мен нечук жон элтаменким, Бобуро,
Васли мушкил, хажри мухлиқ ғамзаси қаттолдур.

* * *
Кўк вусмада ул ой қоши гўё хаёлдур,
Ё ой бошида кўкта кўрунган ҳилолдур.
Не навъ ўхшасун юзига офтобким,
Онинг заволи бордуру бу безаволдур.
Оғзию икки зулфу қади бўлмаса манга,
Райҳону сарву ғунча кўрардин малолдур.
Ушшоқ охи елидин осиб топмасун
Қаддингки, ҳусн боғида нозик ниҳолдур.
Кўнглумга дард келгали хам бўлди қоматим,
Қаддим магарки «дард» ёнидағи «дол»дур.
Гарчи вафою меҳони билмас менинг ойим,
Лекин жафою жаврда соҳибкамолдур.
Ҳар неча беиноят эса ёр, Бобуро,
Сен қўйма хидматингнию они уёлдур.
* * *
Кўнглумни чу ул пари олибтур,
Девона бўлурға не қолибтур?!
Бедил эканимни эмди билгай,
Чун бир киши кўнглини олибтур.
Кўнглумни олиб, тағофулин кўр,
Билмасга ўзини не солибтур.
Зулфунг черигини йиғки, жамъи
Бу фитнадин асру қўзғолибтур.
Бобур, неча кун кўнгулни хуш тут,
Бу олам иши чун мунқалибтур.
* * *
Васлин ул ой манга муҳол қилур,
Ҳажридин мени хастаҳол қилур.
Билмайин ҳолатимни ул бемеҳр,
Ўзгалардек мени хаёл қилур.
Ол юзи кўз ёшимни қон қилди,
Кўргач-ўқ деб эдимки, ол қилур.
Сарфароз этса дахр, шод ўлма,
К-охир ул-амр поймол қилур.
Мен киму зуҳду тавбаким, зоҳид
Неча андишаи маҳол қилур.
Тавба ишин буюрма Бобурға —
Ким, бу ишни ўшал ўсол қилур.
* * *
Мендин ўзга хасталарға лаълидин дармон берур,
Мен берурмен жону ул умр ўзгаларга жон берур.
Ошиқи мен, ул қилур ағёрға махбублуқ,
Дардманди мен, вале ул ўзгага дармон берур.
Ўқида пайкон эмас, бир қатра ҳайвон суйидур,
Етгач-ўқ жонсиз танимга жон ўшал пайкон берур.
Қош ёшимни хажрида, шеъримни васфида кўрунг —
Ким, бу янглиғ дурру гавҳар қайси баҳру кон берур?
Бўлғали қаддиға мойил васлидин маҳруммен,
Бобуро, ул ҳусн нахли бар магар ҳирмон берур
* * *
Қаро зулфунг фироқида паришон рўзгорим бор,
Юзунгнунг иштиёқида не сабру не қарорим бор.
Лабинг бағримни қон қилди, кўзумдин қон равон қилди,
Нега ҳолим ямон қилди, мен ондин бир сўрорим бор.
Жаҳондин манга ғам бўлса, улусдин гар алам бўлса,
Не ғам юз мунча хам бўлса, сенингдек ғамгусорим бор.
Агар муслихмен, ар муфсид ва гар ошиқмен, ар обид,
Не ишинг бор сенинг, зоҳид, менингки ихтиёрим бор.
Фиғоним ошти булбулдин, ғами йўқ зарра бу қулдин,
Басе, Бобур, ўшал гулдин кўнгулда хорхорим бор.
* * *
Гул жамолин ёпқон ул гулнинг ики райҳонидур,
Ғунча сиррин очқон ул икки лаби хандонидур.
Ул мусалсал икки зулфи гул юзининг даврида,
Гул уза ағнар, магар ул иккининг давронидур.
Ўқи захмини кўруб ҳар ён танимда, эл дегай —
Ким, бу кўҳи дарднинг ул лолаи нуъмонидур.
Сел эмасдур ер юзин тутқон — кўзумнинг ёшидур!
Раъд эмасдур кўкка чирмашқон — кўнгул афғонидур!
Ложарам, бўлғай паришону хавойи мен киби
Зарра янглиғ кимки бир хуршид саргардонидур.
Ул пари ишқида, Бобур, қўнглум андоқ телбадур—
Ким, сочи занжиридур, чоҳи зақан зиндонидур.
* * *
Менинг кўнглумки, гулнинг ғунчасидек таҳ-батаҳ қондур,
Агар юз минг баҳор ўлса, очилмоғи не имкондур.
Агар ул қоши ёсиз боғ гаштин орзу қилсам,
Кўзумга ўқдурур сарву кўнгулга ғунча пайкондур.
Баҳору боғ сайрин не қилайким, дилситонимнинг
Юзи — гул, зулфи — сунбул, қомати сарви хиромондур.
Висоли лаззатидин руҳ топмоғлиқ эрур душвор,
Фироқи шиддатида йўқса жон бермаклик осондур.
Бошидин эврулур армони бирла ўлдум, эй Бобур,
Менинг наъшимни бори ул пари кўйидин айлондур.
* * *
Агарчи сенсизин сабр айламак, эй ёр, мушкилдур,
Сенинг бирла чиқишмоғлиқ доғи бисёр мушкилдур.
Мизожинг нозику сен — тунду, мен — бир беадаб телба,
Санга холимни қилмоқ, эй пари, изҳор мушкилдур.
Не осиғ нолаю фарёд хоболуд бахтимдин,
Бу унлар бирла чун қилмоқ ани бедор мушкилдур.
Манга осондурур бўлса агар юз минг туман душман,
Вале бўлмоқ жаҳонда, эй қўнгул, беёр мушкилдур.
Висолинким тиларсен, нозини хуш тортғил, Бобур —
Ки, олам боғида топмоқ гули бехор мушкилдур.
* * *
Ичгуча жоми ажал кўнглумда ул соқи(й)дурур,
Тўлғуча паймонам ул соқи(й) била боқи(й)дурур.
Бош кўтармон бодадин чун бор аёғи ўртада,
Қўймон илгимдин' аёқ чун жилвагар соқи(й)дурур.
Эгма қаддим айб қилма қоши ёлар ишқида,
Янги ойдек хам бўлур гар худ фалак тоқидурур.
Ул ҳилолинг бирла хуршидинг сифотин ёзғали
Мухтасардур филмасал гар чарх авроқидурур.
Ишқ ила майдин кўнгулни тутмоғинг не судким,
Дард нафъидур нечукким, зақр тарёқидурур.
Турклар хатти насибинг бўлмаса, Бобур, не тонг,
Бобурий хатти эмасдур, хатти сигаоқи(й)дурур.
* * *
Ёрдин озор кўнглум ичра беҳад бордур,
Эй хуш ул кўнгул, анга не ёру не озордур.
Йўқтурур гар ёр — йўқтур тоқату сабру шикеб,
Ёр агар бордур, жафою жавру меҳнат ёрдур.
Неча кўрсатсам вафою меҳр, этар жавру жафо,
Нечаким мен зормен, мендин ул ой безордур.
Кўзи ҳажрида, юзи ёдида, сўзи шавқида,
Хотирим афгору жисмим зору кўз хунбордур.
Сенда, Бобур, йўқ гунаҳ, ёрнинг итоби кам эмас,
Журмсиз доим итоб айлар — ажаб дилдордур.
* * *
Юзида ул лаби хандон кўрунур,
Сутга кўп боқса, бале, қон кўрунур.
Хатти мушкинмудурур гул юзида,
Ё суман устида райҳон кўрунур?
Кўрмагай хотирини жамъ ўзга,
Кимга ул зулфи паришон кўрунур.
Ишқни эл не хаёл айлабдур,
Асру мушкилдурур — осон кўрунур.
Сарв бўйлуқ санаминг, эй Бобур,
Рост айтай, сўзи ёлгон кўрунур.
* * *
Баҳор айёмидур, доғи йигитликнинг авонидур,
Кетур, соқий, шароби нобким, ишрат замонидур.
Гаҳи саҳро узори лола шаклидин эрур гулгун,
Гаҳи саҳни чаман гул чеҳрасидин арғувонидур.
Яна саҳни чаман бўлди мунаққаш ранга гуллардин,
Магарким сунънинг наққошиға ранг имтиҳонидур.
Юзунг, эй сарв, жоним гулшанининг тоза гулзори,
Қадинг, эй гул, ҳаётим боғининг сарви равонидур.
Не ерда бўлсанг, эй гул, андадур чун жони Бобурнинг,
Ғарибингға тараҳҳум айлагилким, андижонидур.
* * *
То узулди кўнглум ул ой қаддидин афсурдадур —
Ким, узулган ғунча гулнинг шохидин пажмурдадур.
Кўксум ичра таҳ-батаҳ қонни бағир қилманг хаёл —
Ким, анинг ишқин йўлида бир таҳ Этган гурдадур.
Ҳусн кўрмас кўзларим, кўнглум доғи ишқ истамас,
Гўиёким кўзларимдур кўру кўнглум мурдадур.
Тан ҳижобин рафъ қил, гар ёр васлин истасанг,
Эй қўнгул, билким, арода ҳойил ушбу пардадур.
Борму эркин ишқ элинда, балки олам аҳлида
Мунча чоғлиғ ҳасрату андуҳким Бобурдадур?!
* * *
Сочию қошию кўзидин бошта ҳаводур,
Не бошда ҳаво — ҳар бириси бошқа балодур.
Қош ёси била ул қора кўз ғамза ўқини
Ушшоқдин ўзга сориға отса хатодур.
Гар чин десангиз, кўзи онинг оҳуи Чиндур,
Хаттини, хато қилмасангиз, мушки Хитодур.
Эврулсам онинг бошиға, топшурсам онга жон,
Жонимда ҳавас улдуру бошда бу ҳаводур.
Ишқ ичра ёшурғон юраким қонини, ваҳким,
Бу сели сиришким бори оламға ёёдур.
Бобур деса ойини, не тонг, жавру жафолиқ —
Ким, ҳусн эли ойини, бале, жавру жафодур.
* * *
Чу дод берди манга шоҳ юз умиди вафодур,
Не суд рашки ҳасудоки, дод доди Худодур!
Не тонг, қотинда агар бўлса лаълу дур тошу туфроқ —
Ки, маъдани караму жуду баҳри лутфу саходур.
Агарчи даҳр аламидин тўкулди сели сиришким,
Валек шаҳ карамидин умидим асру тўлодур.
Язид элига не миқдор ғозийлар қотидаким,
Ул элдур асру юраксиз, бу хайл асру баҳодур.
Адоват оди, муҳаббат нишони қолғуча, Бобур,
Адув хайли Язиду муҳибе оли абодур.
* * *
Ғурбатта ул ой ҳажри мени пир қилибтур,
Ҳижрон била ғурбат манга таъсир қилибтур.
Мақдур боринча қилурам саъйи висолинг,
То Тенгрини, билмонки, не тақдир қилибтур.
Тақдирдур ул ёну бу ён солғучи, йўқса,
Кимга қаваси Санбалу Татйир қилибтур?
Бу Ҳинд ери хосилидин кўп кўнгул олдим,
Не судки, бу ер мени дилгир қилибтур.
Сендин бу қадар қолди йироқ — ўлмади Бобур,
Маъзур тут, эй ёрки, тақсир қилибтур.
* * *
Сендек менга бир ёри жафокор топилмас,
Мендек сенга бир зори вафодор топилмас.
Бу шаклу шамойил била худ х,уру парисен —
Ким, жинси башар ичра бу миқдор топилмас.
Ағёр кўз олидаю ул ёр аён йўқ,
Ғам хори кўнгул ичраю ғамхор топилмас.
Эй гул, мени зор этмаки, ҳуснунг чаманида,
Кўзни юмуб-очқунча бу гулзор топилмас.
Бобур, сени чун ёр деди — ёрлиғ этгил,
Оламда кишига йўқ эса ёр топилмас.
* * *
Қўй, эй оқил, насиҳат сўзларинким, дилписанд эрмас,
Менинг девона кўнглумга насиҳат судманд эрмас.
Неча девона кўнглумни қилурсен нафй, эй оқил,
Агарчи телбадур, бори сенингдек худписанд эрмас.
Қилурсен талх айшим комини беҳуда сўзлардин,
Саросар сўзларинг заҳредур, эй носиҳки, панд эрмас.
Бўлубмен бир парининг анбарин сочиға вобаста,
Мени телбага эмди ҳожати занжиру банд эрмас.
Жаҳонда кўп гадо гарчи лавандатворлиқ бордур,
Ва лекин, Бобуро, ҳаргиз сенингдек шаҳ лаванд эрмас.
* * *
Ул ойнинг иттифоқи нифоқиға арзимас,
Айёми васли шоми фироқиға арзимас.
Бу даҳр ичра бистари роҳат тиларни қўй,
Ул фарш чун бу кўҳна равоқиға арзимас.
Айшеки ўтти — ўзга ани зикр айлама,
Ҳар нимаики йитти — сўроқиға арзимас.
Қилмоқ умиду бийм ила хидмат шаҳ олида,
Дарбонининг сўкунчу таёқиға арзимас.
Бобур, висолни не тиларсен, чу ҳажр бор,
Бир лаҳза айши меҳнати боқи(й)ға арзимас.
* * *
Олди қўнглумни, соғиндимким, манга дилдор эмиш,
Билмадим, бу навъ мендин ул нари безор эмиш.
Ошиқ ўлгоч, кўрдум ул шамшод қаддин юз бало,
Оллоҳ-Оллоҳ, ишқ аро мундоқ балолар бор эмиш!
Илтифот этмаслигин бозий хаёл айлар эдим,
Эмди билдимким, анга мендин бу янглиғ ор эмиш.
Ул пари ишқида йўқ ўлмоқдин ўзга чорае,
Чун ўзи — қотил, сўзи — муҳлик, кўзи — хунхор эмиш.
Ҳусн аҳли, эй кўнгул, олам аро ишқ аҳлининг
Кўнглини сохлар эмиш, ҳар кимгаким, дилдор эмиш.
Ул вафосиз ёрдин чекмак не, яъни мунча ғам,
Ҳусн аҳли, чунки, Бобур, дунёда бисёр эмиш.
* * *
Неча даврон ғуссаси бўлғай менинг жонимға хос,
Кошки ўлсам, доғи бу ғуссадин бўлсам халос!
Оҳу вовайло — сурудум, дарду ғам — ҳамсуҳбатим,
Бода — ашким қони, ким кўрди мунингдек базми хос?
Гар шикастим бўлса суст ағёрдин, таън этмангиз —
Ким, шикаетиға сабаб олмоснинг бордур расос.
Ошиқ ўлғоч, бехуду девона бўлдум, билмадим —
Ким, парируҳсоралар ишқига бу эрмиш хавос.
Хубларни кўз кўруб, қон қилди Бобур бағрини,
Эмди кўздин қон тўкарменким, будур анга қасос.
* * *
Ким кўрубдур, эй қўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ?
Кимки, ондин яхши йўқ, кўз тутма ондин яхшилиғ!
Гар замонни нафй қилсам, айб қилма, эй рафиқ,
Кўрмадим ҳаргиз, нетайин, бу замондин яхшилиғ!
Дилраболардин ёмонлиқ келди маҳзун кўнглума,
Келмади жонимға ҳеч ороми жондин яхшилиғ.
Эй кўнгул, чун яхшидин кўрдунг ямонлиқ асру кўп,
Эмди кўз тутмақ не, яъни ҳар ямондин яхшилиғ?
Бори элга яхшилиғ қилғилки, мундин яхши йўқ —
Ким, дегайлар даҳр аро қолди фалондин яхшилиғ!
Яхшилиғ аҳли жаҳонда истама Бобур киби,
Ким кўрубдур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ?!
* * *
Сўрма ҳолимники, бўлдум бурноғидин зорроқ,
Жисм жондин зору жоним жисмдин афгорроқ.
Банда тақрир айлай олмон банд-бандим дардини,
Юз темур банд ўлса, ондин бу эрур душворроқ.
Масту бехудлуқ била умрунгни ўткардинг, дариғ,
Эй кўнгул, мундин бери бўл бир нима ҳушёрроқ.
Ғафлат уйқусидин уйгон — гар тилар бўлсанг мурод —
Ким, етар мақсадға ҳар ким бўлса ул бедорроқ.
Ўлгали еттим, менинг жоним ғамин е, эй рафиқ,
Даҳр аро чун йўқ киши сендин манга ғамхорроқ.
Келмас ўхшар заҳматинг ислоҳға, Бобур, магар,
Ҳар давоким қилдилар, бўлдунг тақи беморроқ.
* * *
Ёр юзумни кўруб, дарду ғамим билса керак,
Юз кўруб, дарду ғамим чорасини қилса керак.
Эй сабо, жону кўнгулни ўзининг чун қилди,
Кўнгли бирла дегасен, жони учун келса керак.
Васлини не қилайин — ғайрдин айрилмади ҳеч,
Ёр васли менга, у ағёрдин айрилса керак.
Васлининг қадрини чун билмади бу телба кўнгул,
Ҳажрининг тиғи онинг юрагини тилса керак.
Шукр, Бобурни билурмен, деган эрмиш ул ой,
Ложарам, бандаларин шоҳлари билса керак.
* * *
Бир пари мен телбани ҳусниға мойил қилғудек,
Кўзум ичра ер тутуб, кўнглумда манзил қилғудек.
Кўнглуму кўзум юзига волаю ҳайрон бўлуб,
Жонима юз минг ғаму меҳнатни ҳосил қилғудек.
Нотавон кўнглумға ишқи қайғуни келтургудек,
Айшу ишратни кўнгулдин қайғу зойил қилғудек.
Қилмади Фарҳоду Мажнун ўзни расво мен киби —
Ким, бу навъ иш — иш эмастур ҳеч оқил қилғудек.
Ул пари ишқида Бобур жон бериб, эй аҳли ишқ,
Ишқ атворини ишқ аҳлиға мушкил қилғудек.
* * *
Чиқса қуёш фалакка, сен отқа чиққанингдек,
Бўлғайму ул сенингдек, ул бири тавсанингдек?
Кўксумни чунки ёрдинг, киргил кўнгулгаким, бор —
Ул ёра эшигингдек, кўз анда равзанингдек.
Гар сийм барги гулни қилса либос ўзига,
Бўлғайму, эй гуландом, кўнглак била танингдек?
Ул ёр х.азратинда бисёр яхшидур ғайр,
Мен хдм ямон эмон, лек, яхши эмон анингдек.
Даъвийи ишқ этиб, ғайр, Бобурни айб қилма —
Ким, мен эдим сенингдек, сен бўлғасен менингдек.
* * *
Ўзни, кўнгул, айш ила тутмоқ керак,
Бизни унутқонни унутмоқ керак.
Айшу тараб гулбуниға сув бериб,
Ғусса ниҳолини қурутмоқ керак.
Тийрадурур зуҳд дамидин кўнгул,
Ишқ ўти бирла ёрутмоқ керак.
Ҳар нимаға ғам ема — ғам кўптурур,
Айш била ўзни овутмоқ керак.
Қўйма машаққат аро, Бобур, кўнгул,
Ўзни фароғат била тутмоқ керак.
* * *
Кўнгулга бўлди ажойиб бало қаро сочинг,
Шикаста кўнглума эрмиш қаро бало сочинг.
Бошимға чиқти тутун рашкдин қора сочдин,
Аёққа тушгали, эй сарви ноз, то сочинг.
Муяссар ўлди жунун мулки, эй жунун ахли,
Нисори ашкни эмди бу кун манго сочинг!
Сочинг шикастида бордур шикаста кўнгуллар,
Кўнгуллар очилур, очилса ул қаро сочинг.
Очилди кўнгли, чу очтинг сочингни, Бобурнинг,
Не айб, агар деса дилбанду дилкушо сочинг!
* * *
Ўлтурур гарчи мени гуфторинг,
Тиргузур ул лаби шакарборинг.
Куйдурур хасратида мени, нетай,
Оташин гулдек ики руҳсоринг.
Эй кўнгул, яхши ики дунёдин
Бир назар қилса санга дилдоринг!
Хор кўрма ғамин ул ойнингким,
Будурур фурқатида ғамхоринг.
Қилди то гул юзида зоҳир хат,
Бобуро, бўлди хати безоринг.
Хираду сабр келиб албатта,
Ишқидин эмди мени қутқоринг!
* * *
Олида гўйин кўрунг, илгида чавгонин кўрунг,
Юзида зулфи била гўйи занахдонин кўрунг!
Секретиб елдурганида тавсаниға кўз солинг,
Ёйқолиб йўл юруса, сарви хиромонин кўрунг!
Ул пари майдон аро жавлонда юз минг ноз ила,
Орқасинда юз менингдек зору ҳайронин кўрунг.
Ишқида жонни маломат ўқиға қилманг ҳадаф,
Қошининг ёсини кўзланг, тийри мужгонин кўрунг!
Дерки, Бобур, илтифот айлай санга етган замон,
Менга етгач, қошида юз чину ёлғонин кўрунг.
* * *
Қайси бир озорин айтай жонима ағёрнинг?
Қайси бир оғритқонин қўнглумни дей дилдорнинг?
Қайси бир бераҳлиғини толеи гумроҳнинг?
Қайси бир кажравлиғини чархи кажрафторнинг?
Қайси ҳасрат бирла армонин вафосиз васлнинг?
Қайси меҳнат бирла ранжин фурқати хунхорнинг?
Ғурбат ичра, эй кўнгул, элдин вафо истарни қўй,
Чун вафосин кўрмадинг ҳаргиз диёру ёрнинг.
Бобур, ул гул жавр этар, ағёрдин не яхшилиғ?
Гулнинг озори бу бўлса, ваҳ, не бўлғай хорнинг?
* * *
Кимки, бўлғай сен киби оламда дилдори анинг,
Ҳар қаён азм айласа, бўлғай Худо ёри анинг!
Кўйидин мен азм этармен — қолғудектур хотирим,
Хотиримни сахласа, Тенгри нигаҳдори анинг!
Келдим эрса, келмади ҳаргиз анинг кўнглига раҳм,
Бордим, аммо бормади кўнглумдин озори анинг.
Ул қуёшдин не асиғ чекмак жафою жаврким,
Майли йўқтур заррае меҳру вафо сори анинг.
Борғай эрдим бош ила кўйига, найлай, Бобуро,
Ҳар қачон борсам эшигига, келур ори анинг.
* * *
Телба кўнглумким, сенинг чангингдадур, ёд айлагил,
Бир навозиш бирла кўнглумни менинг шод айлагил!
Ишрат ичра ҳар қачонким, чанг олсанг илгинга,
Фурқатингда қолгон эгри қоматим ёд айлагил.
Соз айлаб бир нишотангез чанг, эй дилрабо,
Бенаво кўнглумни ғам чангидин озод айлагил.
Мажлис ичра чанг бирла тортиб овоз, эй пари,
Сабру ҳушим жузву авроқини барбод айлагил!
Чангда ҳар кун чолур ёринг чу йўқтур, Бобуро,
Ерга бош чалмоқ била ўзунгни муътод айлагил
* * *
Не фикреким, сенинг фикринг эмас — ул фикр эрур ботил,
Не умреким, ўтар сенсиз — эрур ул умр беҳосил!
Таолаллоҳ, не кўзу қошдурурким, ҳар қачон кўрсам,
Гаҳи кўнглум бўлур бехуд, гаҳи ақлим бўлур зойил.
Жафою жавр тавридин эрурсен асру кўп воқиф,
Вафою меҳр расмидин бўлурсен асру кўп ғофил.
Қуёш янглиғ юзунгга мендурурмен волаю ҳайрон,
Янги ойдек қошингға мендурурмен ошиқу мойил.
Кечурдунг ою йилни масту бехудлуқ била, Бобур,
Неча ғафлат била умр ўткарурсен, неча кун ойил!
* * *
Жонимдин ўзга ёри вафодор топмадим,
Кўнглумдин ўзга махрамй асрор топмадим.
Жонимдек ўзга жонни дилафгор кўрмадим,
Кўнглим киби кўнгулни гирифтор топмадим.
Усрук кўзига токи кўнгул бўлди мубтало,
Ҳаргиз бу телбани яна ҳушёр топмадим.
Ночор фурқати била хўй этмишам, нетай,
Чун васлиға ўзумни сазовор топмадим.
Бори борай эшигига бу навбат, эй кўнгул,
Нечаки бориб эшигига бор топмадим.
Бобур, ўзунгни ўргатакўр ёрсизки, мен
Истаб жаҳонни, мунча қилиб, ёр топмадим.
* * *
Сенинг ишқингда, эй номеҳрибон, бехонумон бўлдум,
Демон бехонумон, овораи икки жаҳон бўлдум.
Лабинг гар бермаса бўса, нечук жон элта олғайман,
Бу йўлдаким, адам саҳросиға эмди равон бўлдум.
Сўруб ул ой лабидин, оғзининг рамзини англадим,
Бир оғиз сўз била, кўрунгки, мунча хурдадон бўлдум.
Нечаким, қоши ёлар ишқида тузлукни кўрсаттим,
Вале охир маломат ўқлариға-ўқ нишон бўлдум.
Кулар эрдим бурун Фарҳоди мискин достониға,
Бу Шириндурки, онинг бирла-ўқ ҳамдостон бўлдум.
Висолинг давлатиға етмасам Бобур киби, не тонг —
Ки, ҳажринг меҳнатида асру зору нотавон бўлдум.
* * *
Хазон яфроғи янглиғ гул юзунг ҳажрида сарғардим,
Кўруб раҳм айлагил, эй лола руҳ, бу чеҳраи зардим.
Сен, эй гул, қўймадинг саркашлигингни сарвдек ҳаргиз,
Аёғингға тушуб, барги хазондек мунча ёлбордим.
Латофат гулшанида гул киби сен сабзу хуррам қол,
Мен арчи даҳр боғидин хазон яфроғидек бордим.
Хазондек қон ёшим, сориғ юзумдин эл танаффурда,
Ба ҳар ранге, биҳамдиллаҳ, улусдин ўзни қутқордим.
Не толеъдур мангаким, ахтари бахтим топилмайди,
Фалак авроқини ҳар нечаким дафтардек ахтардим.
Улуснинг таъну таърифи манга, Бобур, баробардур,
Бу оламда ўзумни чун ямон-яхшидин ўткардим.
* * *
Ғайр тоши захмидин дардимни изҳор этмадим,
Ичтаги пинҳон ғамим тоштин намудор этмадим.
Қондин элга ёйди тифли ашк сирримни менинг,
Чунки мен ул ёшни ҳаргиз соҳибасрор этмадим.
Юзи хуршиди, тиши дурридин айру жисмда
Қолмади бир зарра ерким, тишдин афгор этмадим.
Келмади кўнглумга ишқининг суруру давлати,
То ўзумни меҳнату ғамға сазовор этмадим.
Толеимдин не осиғ, Бобур, фиюну нолаким,
Уйқулуқ бахтимни бу ун бирла бедор этмадим.
* * *
Оёғин ўпсам, етишгай арш тоғиға бошим,
Даст бергай давлатим, гар тутса илгим маҳвашим.
Қўймоғумдур этагинг кетсам иликдин ҳар неча,
Бормоғумдур остонингдин агар борса бошим.
Ўтти эл бўлмоқдин ул ёш, мен қариғум ишқида,
Ўлганим яхши бу навъ ар ўтса элликдин ёшим.
Дўстлар, кўнглумдагин қабрим тошиға ёзғасиз,
Токи бирдек бўлғай ул ой ишқида ичу тошим.
Ёр ити, қичқирма гар Бобур деса ҳолин санга,
Найлайин, бу ғурбат ичра сендин ўзга йўқ кишим.
* * *
Не хуш бўлғайки, бир кун уйқулуқ бахтимни уйғотсам,
Кечалар тори мўйидек белига чирмашиб ётсам.
Гаҳи гулдек юзини ул шакар сўзлукнинг исласам,
Гаҳи шаккар киби ул юзи гулнинг лаълидин тотсам.
Қани Ширин била Лайлики, сендин ноз ўрганса?
Қани Фарҳоду Мажнунким, аларға ишқ ўргатсам?!
Ёруқ кундуз, қоронғу кечада анжум киби бўлғай,
Чекиб гар оҳ дудини, кўнгул ўтини тутратсам.
Кўзум равшанлиғида бўлғай, эй Бобур, басе камлиғ,
Агар қоши била юзин ҳилолу кунга ўхшатсам.
* * *
Ҳажр аро ишрат аёғин борму нўш айлар чоғим,
Сенсизни юруб аёқ ичкунча синсун оёғим!
Ишқ беморимену сен ҳуснунга мағруру маст,
Мен нечун бормай ўзумдинким, даме йўқтур соғим.
Доғлар қўйдум дирамлар киби кўксумни ёриб,
Не осиғким, ёрға тушмас қабул ул ёрмоғим.
Даст бермас васлу келмас ёру раҳм этмас, не суд?
Бормоғим бўғзумға элтиб, бормоғим ёлбормоғим.
Истарам, эй ишқ, мендин қолмағай ному нишон,
Туфроқ эт жисмимни, доғи елга бергил туфроғим!
Кўзларимдин борғали ёшим таним бўлди низор,
Билмадим, ул ёш экандур, Бобуро, менинг ёғим.
* * *
Ғурбату ҳижронға қолдим, оҳ, ул жон илгидин,
Жонға еттим эмди ғурбат бирла ҳижрон илгидин.
Кўрсатур гаҳ тиғу гаҳ ўқ — ҳолатимни билмайин,
Не балолар кўрадурмен ёри нодон илгидин.
Эл фиғонимдин бажону мен бу жондин, эй ажал,
Қил халос элнию мени жону афғон илгидин.
Бобур, ул ой ҳажрида ишинг басе душвор эди,
Шукрким, қутқарди ўлум сени осон илгидин.
* * *
Яна кўз уйида маъво қилибсен,
Кўнгул кошонасида жо қилибсен.
Яна савдои зулфунгдин, нигоро,
Мени ошуфтаю шайдо қилибсен.
Ғаминг йўқ жон агар берсам ғамингда,
Ўзунгни мунча бепарво қилибсен?!
Қошингдин мени ўқдек ташлар учун,
Янги ойдек қошингни ё қилибсен.
Кўзумдин ёшунуб, эй баҳри алтоф,
Кўзумнинг ёшини дарё қилибсен.
Соғинмас жаннат ул-маъвони Бобур,
Анинг кўнглида то маъво қилибсен.
* * *
Не вафо умрумда ул жону жаҳондин кўргамен,
Ким вафо жондин кўрубтурким, мен ондин кўргамен?!
Кўз йўлидин ул пари ҳуснин назар айлар эдим,
Қон ёшим ул йўлни тутти, эмди қондин кўргамен?!
Ё Раб, ул кун шум толеъдин манга бўлғаймуким,
Жонима ором ул оромижондин кўргамен?
Кўз кўрар, лекин солур мени балоға бу кўнгул,
Бу балони неча чашми хунфишондин кўргамен.
Бартараф қилғил вафо истарни элдин, Бобуро,
Ул ғалатдурким, вафо аҳли жахондин кўргамен.
* * *
Такаллуф ҳар неча суратда бўлса, ондин ортуқсен!
Сени жон дерлар, аммо бетакаллуф жондин ортуқсен!
Парининг ҳусн ичра гарчи оти бениҳоятдур,
Мени девона қошимда ва лекин ондин ортуқсен!
Пари бу ҳусн бирла кўрса юзунгни, бўлур телба,
Сени таъриф этар, лекин сифат қилгондин ортуқсен!
Қадам ранжида қил кўнглум учун, эй ёрнинг ўқи,
Менинг бу нотавон кўнглумга чун дармондин ортуқсен!
Иқомат чунки қилдинг, Бобуро, ул ҳур кўйида,
Мақоминг равзадин авло, ўзунг ризвондин ортуқсен!
* * *
Бу янглиғ билсам эрди ҳажрнинг муҳлик қаро шомин,
Берурму эрдим ўлгунча иликдин васл айёмин?!
Жаҳонда айшу ишратдин кўнгул ором топқайму,
Киши то кўрмагунча ёнида маҳваш дилоромин?
Кўнгулда ҳасрати ул ойнинг оғзининг чу беҳаддур,
Кўнгул гўёки мундиндур тутубтур ғунча андомин.
Масиҳ анфоси янглиғ жон берур фарсуда жисмимға,
Сабо келтурса ногаҳ ҳажр аро ул ёр пайғомин.
Мувофиқ ёрлар бирла бу дамни хуш кечур, Бобур,
На учунким, келур дамға бўла олмас киши зомин.
* * *
Сўзлаб ул лаъли шакархони шакаррез этасен,
Очиб ул зулфи сумансони диловез этасен.
Гаҳ қошинг секретибу гоҳ, кўзунг ўйнатиб,
Не бало фитна менинг жонима ангез этасен.
Сув киби тиғинг чекиб, тунд самандингни миниб,
Елдуруб ҳар сориға, менинг ўтум тез этасен.
Кўзларинг ҳажрида бемормену боқмайсен манга,
Мени оғриққа магар ёққали парҳез этасен?
Ҳажр шоми меҳнатидин қутула олмай чу сен,
Бобуро, ҳар нечаким ўзни саҳархез этасен.
* * *
Хуршид юзунг бирла бу кун, эй махи тобон,
Даъво гар этар бўлғуси кун, сўнгра пушаймон.
Сен гул киби то ғамзадасен х,уснунга мағрур,
Булбул киби мен ғамзадамен ҳуснунга ҳайрон.
Гул юзунг эрур лола, вале, лолаи худрўй,
Тор оғзинг эрур ғунча, вале, ғунчаи хандон.
Гоҳи қулоғинг тўлғади, гаҳ юзунга келди,
Зулфунгни йиғиштурки, басе бўлди паришон.
Чун бўлди сочи ториға жон риштаси пайванд,
Бобур, кўнгул узмак сочидин эмди не имкон?!
* * *
Қаду хатинг била кўзу юзунг, эй сарви сийминтан,
Бири сарву бири райҳон, бири наргис, бири гулшан.
Ҳадису лаълу рафтору жамолингдин эрур ҳар дам
Тилим гўё, сўзум рангин, кўшул хуррам, кўзум равшан.
Мени мадҳушу мискин, найлай, ул шўхи бало бирла,
Мен асру бедилу бехуд, ул асру пурдилу пурфан.
Фалак жавру жафосидин, ул ой дарду балосидин
Чекармен нолаю афғон, қилурмен гиряю шеван.
Балои ишқу ёлғузлуқ, дағи ҳижрону ғурбатда
Отим — Мажнун, кишим — меҳнат, ишим — зори, ерим — гулхан.
Ўқунг бирла хаёлинг, дардингу меҳрингга Бобурдек,
Таним — манзил, кўзум — маскан, кўкус — маъво, кўнгул — махзан.
* * *
Ишқ элининг оҳидин ул сарв қад хам бўлмасун,
Ғам елидин ул муанбар зулф дарҳам бўлмасун.
Кўп жафою жавр кўрдук, эй қуёш, ҳажринг куни,
Бошимиздин сояи сарви қадинг кам бўлмасун!
Даҳри дундин тегмасун озор нозик жисмингга,
Даҳр аҳлидин муборак кўнглунгга ғам бўлмасун.
Олам аҳли бирла оламдин манга сенсен ғараз,
Зоти покинг бўлмаса, оламда одам бўлмасун!
Гар ҳаводорим эрурсан, эй сабо, арз айлаким,
Ул юзи гул сарв ҳар хас бирла ҳамдам бўлмасун.
Гарчи ошиқ лозими оламда расволиқтурур,
Ишқ аро Бобур киби расвои олам бўлмасун!
* * *
Тушумда чун қуёшдек оразингни кўрдум ўтрудин,
Тилармен то қиёмат очмағаймен кўзни уйқудин.
Сенинг васлингдин айру тушгали борғон сори ортар
Таҳассур — орқадин, меҳнат — ёнимдин, ҳажр — ўтрудин.
Кўнгулдин қатьи уммид айладим ул вақтким, билдим,
Кесилди риштаи жондин, осилди тори гисудин.
Тия олмон йиғини кўргач ул ёшни, вале, ул ҳам
Кўзум ёшини кўргач, асрай олмас ўзни кулгудин.
Кўзум ёшики, емрулди шикебу сабр уйи ондин,
Зиёнлар санга, эй Бобур, бу янглиғ билмадим судин.
* * *
Қуёшим ҳар сориға азм килса, заррае қолмон,
Не учунким, агар айрилсам ондин, кун кўра олмон.
Онингдек бўлмишам ҳайрон қуёш янглиғ юзунгаким,
Қуёшдек найзалар тегса кўзумга, кўз ола олмон.
Агарчи ёр ишки нотавон кўнглумга ўт солди,
Вале, мен нотавон ул ёр ишқида кўнгул солмон.
Ибодат вақти бўлса, ҳар неча меҳроб ўтрумда,
Қошин нақшин тасаввур қилмағунча ерга бош чолмон.
Ироқу Форс гар етса, сенинг бу шеъринг, эй Бобур,
Ани ҳифз этгуси Ҳофиз, мусаллам тутқуси Салмон.
* * *
Менинг қўнглумни ҳар дам оғритиб, парвое қилмайсен,
Сен, эй бедард, найлайким, кўнгул дардини билмайсен.
Не билгайсен менинг дарду ғамим ҳар соату ҳар дам —
Ки, ҳусн усруклугидин ою йил, эй ой, ойилмайсен.
Вафо мактуби бирла ғамза ўқин ҳеч ёзмайсен,
Жафо расмию жавр ойинини ҳаргиз ёнгилмайсен.
Қотилма, ишқ эли ҳолин чу билмассен, манга, эй шайх,
Не билгайсенки, ҳаргиз бу жамоатқа қотилмайсен.
Бўлубтур ишқинг ичра гарчи хасдек жисми Бобурнинг,
Вале, не фойдаким, хасча чоғлиқ кўзга илмайсен.
* * *
Жамолинг васфини, эй ой, неча элдин эшитгаймен,
Не кун бўлғай, висолингға мени дилхаста етгаймен!
Тараҳҳум юзидин юзунгни кўрмакка буюрғайсен,
Хуш улким, оразингни кўргамен, сўзунг эшитгаймен!
Итингдурмен, сочинг занжирини бўйнумға маҳкам қил —
Ки, водийи фироқинг ичра қўрқарменки, йитгаймен.
Тараҳҳум қилмасанг ё боқмай, истиғно била ўтсанг,
Тазарруъ қилғамен ё йиғлағаймен — ўзга нетгаймен?!
Муяссар бўлмаса бошимни қўймоғлиғ аёғиға,
Бошимни олиб, эй Бобур, аёқ етганча кетгаймен!
* * *
Бу кеча кулбамға келди ул қуёшим ёшурун,
Қарнларда келмади ҳаргиз мунингдек кечқурун.
Оғзидек тор фурсати васли, вале, ҳажри туни
Ул муанбар сочи янглиғ ҳам қоронғу, ҳам узун.
То хаёли оразинг тушти кўнгулга, эй қуёш,
Бўлди кўнглум бир ёнар ўту сўнгакларим — ўтун.
Бўлди кўнглумда гириҳ ҳасрат ўти тор оғзидин,
Бор магар жисмим менинг тору кўнгул анда тугун.
Олғали жонимни ҳижронға ҳавола қилди ёр,
Қўйма ҳижронға, ажал, жонимни ол, Тенгри учун!
Сарвдек қадди фироқида фиғонимдур баланд,
Гул киби руҳсори ҳажрида ёшимдур лолагун.
Ишқ ила девоналиғда бўлмишам соҳибкамол,
Ишқ аҳли, эмди Бобурни дегайсиз зуфунун.
* * *
Шохи гулу настаран ёд берур бўйидин,
Атрни мушки Хўтан касб қилур мўйидин.
Гул — юзидин мунфаил, сарв — қаддидин хижил,
Ранг олур муттасил лолаю гул рўйидин.
Жонға қилур юз ситам, кўнглума юз онча ҳам,
Кўз оқизур жўйи ғам шўхи баложўйидин.
Равзаға гар етгамен, онсиз ани нетгамен?
Мумкин эмас кетгамен ул қаро кўз кўйидин.
Гарчи қилур юз карам, васли этар муҳтарам,
Лек, басе, қўрқарам, Бобур, онинг хўйидин.
* * *
Қаёнға борсанг, итингмен, ўзумни еткуройин,
Етишмасам санга, боқиб дуо қилиб ҳуройин.
Юзум бўсағашта сурсам — не яхши айшдурур,
Иноят эт, эшигингда бу айшни суройин.
Фироқинг ичра йиғидин нечук йиғай ўзни,
Ёшим бош урди жаҳонға, не навъ ёшуройин.
Неча тағофул этиб, менга боқмай юрар ул,
Неча тазарруъ этиб, мен анга боқиб туройин.
Қуёшға зарра назар солмағай севунмакдин,
Қутулса ғам тунидин, кўрса ёна Бобур ойин.
* * *
Неча ҳусн аҳлидин, маҳзун кўнгул, озор топқайсен?
Неча гулчеҳралардин бағринг ичра хор топқайсен?
Неча ишқу фироқу раҳмсиз ағёр илгидин
Ўзунгни хору жонни зору кўз хунбор топқайсен?
Неча мақдур боринча анинг ройича борғайсен?
Неча борғон сойи ўзунгни бемиқдор топқайсен?
Танимға нечаким наззора қилсанг, доғ кўргайсен,
Кўнгулда ҳар нечаким истасанг, озор топқайсен.
Бу маҳвашларға кўнглунг бермағилким, асрай олмаслар,
Кўнгулни асрағил, бўлғайки, бир дилдор топқайсен.
* * *
Хатинг била юзунгу кокулунг сенинг, эй жон,
Бири — бинафша, бири — ёсуман, бири — райҳон.
Такаллум айларида тилию тишию лаби,
Бири — ақиқу бири — инжую бири — маржон.
Кўнгулни зору мени хору танни тор этган
Бири — жафою бири — ғурбату бири — ҳижрон.
Тану кўнгул била кўз васлу нозу ҳусни учун
Бири — ҳаробу бири — волаю бири — ҳайрон.
Тамоми умрида Бобурға уч сўз айтибтур:
Бири — сўкунчу бири — қаттиқу бири — ёлғон.
* * *
Неча лаълингдин менинг бағрим тўла қон қилғасен?
Хотиримни неча зулфунгдек паришон қилғасен?
Неча еткургайсен эл бошини кўкка меҳр ила,
Неча мени жаврдин ер бирла яксон қилғасен?
Кўнглума дашному таънинг улча мақдур этгасен,
Жонима бедоду зулмунг улча имкон қилғасен.
Манга бормоқ мушкилу келмак санга осондурур,
Ушбу мушкилни манга, ё Раб, сен осон қилғасен.
Демагай ахсант лафзин, Бобур, ул ёринг сенинг,
Нечаким Ҳассон киби ўзни сухандон қилғасен.
* * *
Келди ул вақтки, бошимни олиб кетгаймен,
Олам ичра аёғим етганича етгаймен.
Истарам ўзни азиз элга кўрунмасликтин,
Неча ўзумни улус кўзида хор этгаймен?
Халқ юз жавр ила ишлар буюрур, кош элнинг
Не юзин кўргамену не сўзин эшитгаймен!
Ҳар сори борса бу девона кўнгул, айб этма,
Ўйла девона эмаским, ани беркитгаймен.
Дема Бобурга нетарсен, бош олиб кетмак не?
Тенгрининг хости мундоқ эса, мен нетгаймен?
* * *
Бу ғамдаменки, ишим фикрини не навъ этайин?
Не ерда сокин ўлай, не қилай, қаён кетайин?
Не дайрдин эшигим очилур, не масжидтин,
Неча эшикдин эшикка гадо киби етайин?
Жаҳон эли била гуфту шунуд қилмасмен,
Неча сўзумни дейин, неча қаттиқ эшитайин?
Дема не бўлди ишинг, фикр қилғил, эй Бобур,
Не бўлса, ул бўлур эркин ишим, не фикр этайин?
* * *
Ғайрға неча вафо қилғайсен?
Жонима неча жафо қилғайсен?
Бехато элга отиб ғамза ўқин,
Бизга етганда хато қилғайсен.
Кўрмагайсен аламу дард юзин,
Дардима, эйки, даво қилғайсен!
Тиларам сарви равонинг равишин,
Тилагим, кош, раво қилғайсен.
Бобур, ул умр сени сўккан учун,
Умр боринча дуо қилғайсен.
* * *
Сендин нафасе мурод топмон,
Ишқингда кўнгулни шод топмон.
Ишқ аҳлиға илтифот кўрмон,
Ҳусн аҳлида эътиқод топмон.
Қилсам санга ҳар неча тазаллум,
Фарёду фиғонки, дод топмон!
Фарёдки, дерга ишқ розин,
Бир кишини эътимод топмон.
Қошинг ғами шарҳини ёзарға
Кўз қорасидек мидод топмон.
Мен банда жуз инқиёд билмон,
Сен шоҳда жуз инод топмон.
* * *
Хуш улки, ёна муборак юзунгни кўргаймен,
Юзум била қадаминг гардини супургаймен.
Демаки, жавр келур санга ёр кўрмактин,
Мени не қўрқутасен, ҳар не келса кўргаймен.
Гаҳи жафою гаҳи жавр этиб юз эвруласен,
Мен ул эмонки, булар бирла юз эвургаймен.
Неча фироқ хумори аро азоб чекай,
Қачон висол майидин даме усургаймен?
Фироқ ўтида овунсам чоғир била, не ажаб,
Магар бу сув била ул шуьлани ўчургаймен.
Демиш меники итим, Хайркулпанда кўргумдур,
Неча бу ваъда била, Бобуро, югургаймен.
* * *
Келки, сенсиз тобакай мақтули ҳижрон бўлғамен?
Чорае қилким, сенинг оллингда қурбон бўлғамен!
Эй хуш улким, турғасен келиб кўзум ўтрусида,
Мен тикиб икки кўзум юзунгга, ҳайрон бўлғамен.
Неча сенсиз дарду ғам бўлғай менинг кўнглумда жамъ,
Неча зулфунг иштиёқидин паришон бўлғамен?
Кўюнг ичра гар сақар бўлса, мақар жаннатча бор,
Жаннат ўлса гар макон, сенсиз не имкон бўлғамен?!
* * *
Баякногах. кўзумга учраб ўтру,
Мени девона қилдинг, эй парирў.
Жаҳонда ҳар кишига бор муроде,
Менинг йўқтур муродим сендин айру.
Магар уйқуда юзуш кўргай эрдим,
Вале, хажрингда кўздин учти уйқу.
Ики сочинг била юзунг қуёшин
Кечалар ёд этармен тонгга тегру.
Тараҳҳум айлаким, бечора Бобур
Сенинг ишқингда бўлди зор асру.
* * *
Чархнинг мен кўрмаган жавру жафоси қолдиму?!
Хаста кўнглум чекмаган дарду балоси қолдиму?!
Мени хор эттию қилди муддаийни парвариш,
Дахри дунпарварнинг ўзга муддаоси қолдиму?
Мени ўлтурди жафою жавр бирла ул қуёш,
Эмди тиргузмак учун меҳру вафоси қолдиму?
Ошиқ ўлғач, кўрдум ўлумни ўзумға, эй рафиқ,
Ўзга кўнглумнинг бу оламда ҳароси қолдиму?!
Эй кўнгул, гар Бобур ул оламни истар, қилма айб,
Тенгри учун де, бу оламшшг сафоси қолдиму?
* * *
То олғали кўшлумни ул юз била ул гису,
Кундуз манга не ором, кеча менга не уйқу!
Ҳар ёнғаки азм этсам, ёнимда борур меҳнат,
Ҳар сорики юзлансам, ўтрумға келур қайғу.
Юз жавру ситам кўрган, минг меҳнату ғам кўрган,
Осойиши кам кўрган мендек яна бир борму?!
Ул юзи қуёш қажри, бу саъб бало дарди,
Кўнглумга урубдур ўт, ҳолимни қилибдур су(в).
Ҳар нечаки муҳликдур, дардингни дема элга —
Ким, йиғламоғинг, Бобур, бу элгадурур кулгу.
* * *
Сочининг савдоси тушти бошима боштин яна,
Тийра бўлди рўзгорим ул қаро қоштин яна.
Мен худ ул тифли паривашға кўнгул бердим вале,
Хонумоним ногаҳон бузулмағай боштин яна.
Юз ямонлиғ кўруб ондин, телба бўлдунг, эй кўнгул,
Яхшилиғни кўз тутареен ул париваштин яна.
Тош урар атфол мени, уйида фориғ ул пари,
Телбалардек қичқирурмен ҳар замон тоштин яна.
Оёғим етганча Бобурдек кетар эрдим, нетай,
Сочининг савдоси тушти бошима боштин яна.
* * *
Кўзумда муттасил ул эгма қош керак бўлса,
Қошимда кўз ёруғи ул қуёш керак бўлса.
Сужуд вақтида меҳроб бўлмасун ҳаргиз —
Ки, бош қўярда ўшал эгма қош керак бўлса.
Ҳабиб ишқида бошдин кеч, эй кўнгул, йўқ эса
Бу йўлға қўйма оёқ санга бош керак бўлса.
Қўюб оёғига бош, сўрса лаълидин ҳар ким,
Бошиға туфроқу оғзиға тош, керак бўлса!
Сенинг била бори эл нохуш ўлса, эй Бобур,
Не бўлғуси санга ул ёри хуш керак бўлса?
* * *
Ким кўрар хуршидни ул моҳсиймо бўлмаса?!
Ким сўрар шаккарни ул лаъли шакархо бўлмаса?!
Гул тикандур кўзларимга ул юзи гулдин йироқ,
Сарв ўқтур бағрима ул сарви боло бўлмаса.
Жаннат ул-маъвони, эй зоҳид, нетай мен зорким,
Истарам кўйидин ўзга манга маъво бўлмаса.
Тиймағил девона кўнглумники, расво бўлма деб,
Ошиқ ўлғайму эди ул телба, расво бўлмаса?!
Гар бошингни кессалар ишқида, эй Бобур, сенинг,
Ёрдин кўнглунг, керакким, ўзга катьо бўлмаса.
* * *
Жонима ўт солди ул руҳсораи зебо яна,
Кўнглума ул зулф бўлди мояи савдо яна.
Кўрсатиб руҳсору зулфин ул парипайкар манга,
Жону кўнглумни қилибтур волаю шайдо яна.
Ёр кўйиндаги том сенсен менга пушту паноҳ,
Сояи лутфунгни сол, чун санга келдим то яна.
Шодлиғнию фароғатни қўюб, ошиқ бўлуб,
Меҳнату ғамни қилиб мен ўзума пайдо яна.
Ёрға қулмен дегач, Бобурни расво айлади,
Тенгри мендек бандасини қилмасун расво яна.
* * *
Ўлум уйқусиға бориб, жаҳондин бўлдум осуда,
Мени истасангиз, эй дўстлар, кўргайсиз уйқуда.
Неким тақдир бўлса, ул бўлур таҳқиқ, билгайсиз,
Эрур жангу жадал, ранжу риёзат барча беҳуда.
Ўзунгни шод тутқил, ғам ема дунё учун зинҳор —
Ки, бир дам ғам емакка арзимас дунёи фарсуда.
Замона аҳли ичра, эй кўнгул, оё тонилғайму
Сенингдек дардпаймою менингдек дардпаймуда?
Улусдин тинмадим умрумда ҳаргиз лаҳзае, Бобур,
Магар ўлсам бу олам аҳлидин бўлғаймен осуда.
* * *
Хатинг аро узоринг сабза ичинда лола,
Ул чашми пурхуморинг лоладағи ғазола.
Барча парилар, эй жон, гирдингда зору ҳайрон,
Гўё эрур намоён ой теграсида ҳола.
Меҳру вафони, эй ёр, кўп кўрди сендин ағёр,
Жавру жафони бисёр қилдинг манга ҳавола.
Ҳажрингда, эй парирў, кўзумдин учти уйқу,
Ҳ.ар кеча тонгға тегру ишимдур оҳу нола.
Юз сафҳасинда хатлар ёшдинки, ҳар тараф бор
Ишқингда Бобур айлар бу навъ юз рисола.
* * *
Ҳажр ўлтурди мени, англасам эрди мунча,
Дўстлар, ёрдин айрилмас эдим ўлгунча.
Зоҳидо, дўзах ўтидин мени не қўрқутасен,
Ҳажр ўти қошида кўрмасмен ани учқунча.
Ул қуёш меҳрини бир зарра манга кўргузмас,
Кавкаби ашк тўкуб, бўлсам агар гардунча.
Ҳуснда ортуқ агар бўлса юзи Лайлидин,
Мен тақи бормен анинг ишқида юз Мажнунча!
Риндлар оллида ҳайвон суйини кўп ўкасен,
Эй Хизр, борму экин ул сув майи гулгунча?
Бобуро, шеърингга гар солса қулоқ ул шоҳинг,
Бўлғусидур сўзунга қадр дури макнунча.
* * *
Қошию қаддию оғзин ул моҳ
Кўрсатмаса манга, найлайин, оҳ!
Тутгум сочини юзун кўрай деб,
Тун узуну мен ғариб гумроҳ.
Қадди била икки зулфу оғзи
Жонимға бало бўлубтур, Оллоҳ!
Хоҳ иста кўнгулни, хоҳ қовла,
Чун сенсен бу кўнгулга дилхоҳ.
Эл билмаса ҳолатим, билур ёр,
Ҳолимдин эрур Худой огоҳ.
Кобул сори гар азимат этсанг,
Қурбон қилай ўзни санга, эй шоҳ!
Бобур, яна ўтлуқ оҳ чектинг,
Куйдурмасун элни оҳ ногоҳ!
* * *
Хатинг парвона келтургач, тирилди ушбу девона,
Ани тиргузмак учун гўиё келтурди парвона.
Қуёштек юзунгу дурдек тишингнинг ҳажрида, эй жон,
Кўзумнинг ёшидур юз қатраю ҳар қатра — дурдона.
Қадинг кўрсатмадинг, бир тори сочингдин юбор пинҳон,
Иноят тўғри гар йўқтур, не бўлди бўлса тўлғона?
Анинг усрук кўзидин борди чун диним уйи барбод,
Мену, эй дўстлар, мундин нари май бирла майхона.
Жамолинг шамъи ҳижронида Бобур ўртаниб борди,
Қачон бошингдин эврулгай келиб парвонадек ёна?
* * *
Бўлмадим умрумда бир дам хотири хуррам била,
Гар иликтин келса, бир дамни кечурманг ғам била.
Неча бўлғай ёр ҳижронию даврон меҳнати,
Нақди умрум, оҳким, ўтти ғаму мотам била.
Зоҳир ўлғай ҳар нафас бир тун сочингнинг ҳажрида
Ўтлуқ оҳим дуд янглиғ чиқса печу хам била.
Эй кўнгул, токим кўрубмен ул паридин илтифот,
Ихтилот этмак манга ёқмас бани одам била.
Қатъ этиб Бобур боридин чун санга келтурди юз,
Бок эмас якрўй бўлса жумлаи олам била.
* * *
Неча расво бўлғамен ишқ ичра шайдолиғ била?
Ҳеч киши кўрмайдурур ошиқ бу расволиғ била.
Ҳар нечаким туттум ўзни порсолиғ таврида,
Бўлдум охир шуҳраи офоқ шайдолиғ била.
Менки ҳижронингда қон ютмоқ била муътодмен,
Манга йўқтур ҳеч нисбат айшу саҳболиғ била.
Шайх шеърим манъ этар етмай балоғат лутфиға,
Найлагай, ё Раб, киши бу пири ноболиғ била?!
Бобури бедилни ишқи телбаратса, не ажаб,
Чунки ҳаргиз рост келмас ишқ донолиғ била.
* * *
Қачон бўлғай мушарраф бўлғамен, жоно, жамолингға?
Қутулғаймен фироқингдин, етишгаймен висолингға!
Кўз очқил боққаликим, бўлмишам бемор ул кўздин,
Лаб очқил сўрғаликим, ташна бўлмишмен зулолингға.
Ул ойнинг юзи бирла тўш бўлуб, даъвойи ҳусн эттинг,
Яқин бўлди бу кунким, эй қуёш, еттинг заволингға.
Кабутар, элтасен хатгам, не бўлғай гар қабул этсанг,
Кўнгулни боғласам ул нома янглиғ парру болингға.
Белингдинким, хаёледур, йироқдурмен, мени ёд эт,
Умидим борки Бобурдин етишгаймен хаёлингға.
* * *
Соқий, эрур ишрат чоғи, афсурда бўлма дай била,
Уттек чоғир келтур, дағи суҳбат тутошур май била.
Келтур шароби нобни, омода қил асбобни,
Хуш тут шаби маҳтобни, чун бордур ул ой била.
Даврон ғамин барбод қил, ишрат уйин обод қил,
Жону кўнгулни шод қил овози чангу най била.
Мажлисда бордур сарбасар май нашъасидин шўру шар,
Борини масту бехабар қил жоми пайдарпай била.
Ҳамдард ёре қониким, бир ғамгусоре қониким,
Абри бақори қониким, Бобур киби йиғлай била.
* * *
Улки йиллар-ойлар ўткаргай ғаму мотам била,
Шоду хуррам бўлмағай Наврўз тега, байрам била.
Улки давроннинг аёғидин дамодам қон ютар,
Нашъа топмас, гар ичар ҳар давр жоми Жам била.
Дема, эй ҳамдам, диёру ёр сўзинким, менинг
Улфатим йўқ олам аҳли бирла, бал олам била.
Сендин айру найлагаймен ийд ила Наврўзни,
Ою йил хуштур сенинг бирла агар бўлсам била.
Тортиб афғон, оҳ уруб ҳижронда, Бобур, йиғласанг,
Навҳа тузгай базми ғам аҳли бу зеру бам била.
* * *
Ғурбатқа солди чарх мени юз жафо била,
Ёд айла мен ғарибни гоҳи дуо била.
Беҳад вафою меҳр санга кўрсатиб эдим,
Сен ҳам соғинғасен мени меҳру вафо била.
Чун қилди мени ул бути Чин зору мубтало,
Иншм менинг қолибтурур эмди Худо била.
Кўрмон фарахни бир дам агар андин айрумен,
Билмон аламни, бормен анинг бирла то била.
Ул сарвға карам қилибон еткур, эй сабо,
Бобур ниёзини ер ўпуб хўб адо била.
* * *
Хуш улким, ёрдин қатъ айлабон тарки диёр этса,
Жаҳон кезмак ила беқайдлиғни ихтиёр этса.
Анингдек бўлсаким, асло тафовут бўлмаса пайдо:
Агар бу даҳри дун хор айласа, гар эътибор этса!
Жафодур жонға бўлмоғлиғ муқайяд олам аҳлиға,
Хуш ул озодаким, элнинг аросидин канор этса!
Кишининг жониға душман, балодур бошиға бу эл,
Агар бошин туфайл айлаб ва гар жонин нисор этса!
Диёру ёрдин Бобур жафою жавр кўп кўрди,
Хуш улким, ёрдин қатъ айлабон тарки диёр этса.
* * *
Улки, манга ёри дилнавоз кўрунди,
Жаврни кўрсатти кўпу оз кўрунди.
Бўлди бошим паст пойбўсида охир,
Гарчи бурун асру сарафроз кўрунди.
Сенинг учун улки, бош ўйнамади хеч,
Санга ажойибки, ишқбоз кўрунди.
Ишқ борида салоҳу тавбаю тақво —
Борчаси, таҳқиқ бил, мажоз кўрунди.
Душмани жон ўлди, не қилай, санга, Бобур,
Улки, манга ёри дилнавоз кўрунди.
* * *
Не чаманда сарв бор ул қомати раъно киби,
Не гулистон ичра гул бор ул руҳи зебо киби.
Не жафо таврида бор дунёда ул бемеҳрдек,
Не вафо бобида бор оламда мен шайдо киби.
Донаи холи Масиҳосо лабининг устида,
Нотавон жонимға бўлди мояи савдо киби.
Айласам кўйида маъво, найлайин жаннатниким,
Бор манга ул хур кўйи жаннат ул-маъво киби.
Базм аро, эй дўстлар, не майки, қон ичмакдурур,
Соқие гар бўлмаса ул шўхи базморо киби.
Минса абраш ул қуёш куймай нетайким, Бобуро,
Мени куйдурмакка елдур маркаб, ўтдур рокиби.
* * *
Қади шохи гулдек нигорим қани?
Лаби ғунчадек гулъузорим қани?
Не тонг, юз нигор ўлса қон ёш била —
Ки, ул юзи гул ёш нигорим қани?
Қаро кечаларда кўзум ёрутур,
Ушал шамъи шабҳои торим қани?
Ярим кечалар келур эрди бурун,
Бу тун келмади, оҳ, ёрим қани?
Деманг, тарки ишқини қил ихтиёр,
Бу ишда менинг ихтиёрим қани?
Фироқингда кўнглумни қон айласанг,
Санга бўлғай ул беқарорим қани?
* * *
Шоми ҳижронин манга ул бевафо кўрсатмагай,
Ҳажр шоми асру муҳликтур, Худо кўрсатмагай!
Ваъда айлаб васл, кўрсатгай неча жонимға ҳажр,
Неча кўнглумға жафо қилғай, вафо кўрсатмагай.
Ул қаро кўз ҳажрида тундек қарорди кундузум,
Ё Раб, андоқ кунни ул кўзи қаро кўрсатмагай!
Очмағай кўзини то сўкмакка оғзин очмағай,
Юзини кўрсатмагай то юз жафо кўрсатмагай.
Ишқ истар бўлса, Мажнун айлагай пайравлиғим,
Йўлни не билгай киши то раҳнамо кўрсатмагай.
Учқудекдур жон қуши ҳижронда Бобур оҳидин,
Кел пари таъжил ила жоним ҳаво кўрсатмагай.
* * *
Юз қўрсатиб, ўлтурурсен, эй ой,
Йўқ сен киби худнамою худрой.
Қаддинг «алиф»у қошинг эрур ё»,
Десам не ажаб агар сени ой?
Ҳам лола юзунг қошида беранг,
Ҳам сарв қадинг борида бепой.
Ўқунг юрагимда жо қилибтур,
Тортиб яна, ўқни қилма бежой.
Сендин манга юз хазор хасрат,
Сендин манга борму ҳеч парвой?
Ул ёр агар ёшурса юз, ох,,
Ағёрға гар кўрунса — юз вой!
Кулмас манга субҳи васл, Бобур,
Ҳар нечаки шоми ҳажр йиғлой.
* * *
Ғунчадек кўнглум менинг гулзор майли қилмағай,
Ғам била бутган кўнгул гулгашт ила очилмағай.
Ранга-ранга гулларингни, боғбон, арз этмаким,
Таҳ-батақ қонлиғ кўнгул гул орзусин қилмағай.
Йўқтур улким, гул юзунгдин айру боқсам гул сари,
Ғунча янглиғ кўнглума юз хори ғам санчилмағай.
Оразу қаддингни таъриф этсалар юз йил, ҳануз,
Эй юзи гул, сарвқад, юздин бири айтилмағай.
Сендин айрилдим эса бўлди насибим хори ғам,
Сендин, эй гул, эмди Бобур бир замон айрилмағай.
* * *
Гаҳи соғин, не бўлди, зорларни,
Унугмағил бурунғи ёрларни.
Сени кўрмай, йирокдин зор бўлдим,
Бирор ёд эт йироқдин зорларни.
Юзунгдин айру мен хор, эй азизим,
Киши гулдин айирмас хорларни.
Кўзунг беморимен, мендин юмуб кўз,
Яна оғритмағил беморларни.
Санга бир йўл етар фикридадурмен,
Унутма бир йўли афгорларни.
Санга кўнглумни олдурдум, жаҳонда
Кўрубмен гарчи кўп дилдорларни.
Сиҳи қадларға, Бобур, ошиқ ўлсанг,
Бурунроқ кўзлагайсен дорларни.
* * *
Ё қошинг янглиғ эгилган жисми зоримниму дей?
Ё сочингдек тийра бўлгон рўзгоримниму дей?
Кундуз ўлса, тунгача айтайму бепоён ғамим,
Кеча бўлса, тонгға тегру ҳоли зоримниму дей?
Ҳажри қотил бирла кўнглум ҳолатинму шарҳ этай,
Дарди муҳлик ичра жони беқароримниму дей?
Телбаю мадҳушу бехуд дема ким қилди сени,
Лаъли майгун, сўзи мулк, ўзи хуморимниму дей?
Бобур, ул ойнинг қуёшдек орази ҳижронида
Тонгға тегру ҳар кеча юлдуз саноримниму дей?
* * *
Ул аҳд ила паймон қани, эй ёр, не бўлди?
Ул лутф ила эҳсон қани, эй ёр, не бўлди?
Кеттим мени ҳайрон эшигингдин, демадинг ҳеч:
Ул телбаи ҳайрон қани, эй ёр, не бўлди?
Юз кўрсатибон эл ичида лутф этар эрдинг,
Ул лутфи намоён қани, эй ёр, не бўлди?
Сенинг сари борди кўнгул истаб топа олмон,
Сенинг сари боргон қани, эй ёр, не бўлди?
Жонимға даво сўзунг эди, сўзламадинг, оҳ,
Жон дардиға дармон қани, эй ёр, не бўлди?
Мундоқму эди аҳдки, Бобурни унуттунг,
Ул аҳд ила паймон қани, эй ёр, не бўлди?
* * *
Зуҳд кетти эса, карам қилди,
Ишқ келди-ю, муҳтарам қилди.
Ул алиф бўйлуқ ойнинг ишқи
Мени олам аро алам қилди.
Кўзию зулфу оғзи фурқатида
Фалак охир мени адам қилди.
Кўнглум ўртанди ҳар дам оҳимдин,
Магар ул ел бу ўтни дам қилди?
Қоши ёлар жафосидин бу чарх
Менинг отимға-ўқ рақам қилди.
Чанги ғамдин қутулмади Бобур,
Нечаким, нола зеру бам қилди.
* * *
Кўрмагай эрдим жамоли оламоро кошки,
Бўлмағай эрдим бори оламға расво кошки.
Ишқ боғининг ниҳоли — ғам, бари — ҳирмон эмиш,
Қилмағай эрдим бу гулшанни тамошо кошки.
Қилмағай эрди кўнгул ишқин ҳавас, бал, тилга ҳам
Кечмагай эрди анингдек лафз асло кошки.
Қоши ёлар кўйида умри шариф этгунча сарф,
Қилғай эрдим масжиду меҳроб аро жо кошки.
Ихтиёр эт ўзга иш, Бобурки, ҳосил бўлмағай
Ишқу васлу айш ила ишратгин илло кошки.
* * *
Ёз бўлди-ю, бўлди яна жаннат киби ёзи,
Хуш ул кишиким, айш ила ўгтай қишу ёзи.
Дутора уни айшу фароғатни берур ёд,
Мутрибқа қулоқ тутки, не дер нағмада сози.
Чун қиблам эрур ёр — қилай қошида сажда,
Носиҳ сўзини найлай, эмас сўзи намози.
Бу телбаю мадҳуш дилу жонға не хуштур,
Гаҳ қаҳру итоби била, гаҳ ишваю нози.
Тут муғтанам ул ёрни, Бобурки, жаҳонда
Маҳмуд ким эрди, не киши эрди Аёзи?
* * *
Деманг ўқини танимға балои жон келди,
Ҳаётсиз баданимға ўқи равон келди.
Ҳаёт суйини қўйким, лабидин олдим ком,
Бор, эй Хизрки, манга умри жовидон келди.
Сипехри кўйини кўк эврулур келиб ҳар кун,
Не ердурур буки, рафьаттин осмон келди.
Хуш улки, бир киши кўзум йўлида эрканда,
«Севинчи!» — деб югуруб етсаким: «Фалон келди!»
Фироқ аро ўларимда етишти ул жонон,
Худоға шукр қилайким, ўлар замон келди.
Адам йўлиға кўнгул кирди ишқ доғи била,
Бу йўлдин ўтмади ҳар кимки, бенишон келди.
Фароғат истар эсанг, бўл жарида, эй Бобур —
Ки, жону танға ғаму ғусса хонумон келди.
* * *
Бошда гар йўқтур жалолат гавҳаридин афсаре,
Ёнима басдур мазаллат туфроғидин бистаре.
Киргали кўксум аро кўнглум иши куймакдурур,
Мен нечук куймайки, кўксум ичра бордур ахгаре.
Сабру х,ушу аклу динимни олибтур, найлайин,
Сарвқадде, гулруҳе, райҳонхате, насринбаре.
Кирпидек ханжарин эл кўксига кўрган замон,
Кўзума ҳар киприкин, ё Рабки, қилғил ханжаре!
Абрашини елдуруб етгач йиқилдим, дўстлар,
Охким, умрум дарахтини йиқитти сарсаре.
Ганжи ҳуснида кўрунг зулфи била гулгунасин,
Гўиё ўт солди ҳар ён ганж узра аждаре.
Ҳажр шомидин менинг қон ютмоғимни ёд этинг,
Чексангиз ул нозанин бирла сабухий соғаре.
Ҳар нечуктур умрни, Бобур, хуш ўткармак керак —
Ким, бу беш кун умр ғамгин бўлғали қилмас гари.
* * *
Биҳамдуллаҳки, ул гулда вафодин бор эмиш бўе,
Жафо таркин қилур эрмиш яна турки жафожўе.
Қадам ранжа қилиб, бошимға келгайму дебон ул ой,
Тутубмен пойи девори, қилиб маскан сари кўйи.
Сочинг белингча-ю, белинг доғи сочинг киби борик,
Латофат ичра йўқ фарқи бу иккининг сари мўйи.
Муяссар бўлса, билгилким, бори оламдин ортуқдур
Кабобию майи нобию маҳтобию маҳрўйи.
Эшиттим, илтифот айлаб демишсен: «Кимдурур Бобур?»
Фақире, номуроде, бесарупое, дуогўе.
* * *
Туно кун бирла бу тун мажлиси асру хуш эди,
Мажлис аҳли бори дилхоҳу бори дилкаш эди.
Борининг сўзи эди хўбу латифу рангин,
Не паришону не бемаънию не чирмаш эди.
Яхши май йўқ эди-ю, нашъаи май яхши эди,
Нохуш эл йўқ эди-ю, асру хавои хуш эди.
Бори аҳбоб эди хозир, бори асбоб эди жамъ,
Созу хонанда била нуқлу майи беғаш эди.
Гоқ пурханда эди эл, басе, сархушлуқтин,
Мастлиғдин яна гох, эл кўзи тўла ёш эди.
Барча таъзим қилиб бир-бирини мастона,
Гоҳ бошта оёқ эрди, гох. оёқта бош эди.
Тун яримиғача бу навъ эди-ю, ондин сўнг
Мажлис аҳлининг иши ҳар сориға тарқаш эди.
Мен иликдин бориб эрдим, тутуб илгимни биров —
Мени уйғотди, кўз очтим эса, ул махваш эди.
Тортиб илгини, қучуб бўйнини, оғзини ўпуб,
Тонгғача ўйнамоқ иш эрди, не хуш ўйнаш эди.
Бобур ар ҳарза деди, мажлис эли, айб этманг,
Карам айланг, ани маъзур тутунг, сархуш эди.
* * *
Ёз фасли, ёр васли, дўстларнинг сухбати,
Шеър бахси, ишқ дарди, боданинг кайфияти.
Ёз фаслида чоғир ичмакнинг ўзга ҳоли бор,
Кимга бу нашъа муяссар бўлса, бордур давлати.
Ишқ дардини чекиб, ҳар кимки топса васли ёр,
Ул замон бўлғай унут юз йилғи ҳижрон шиддати.
Дўстларнинг сухбатида не хуш ўлғай бахси шеър,
То билингай ҳар кишининг табъи бирла ҳолати.
Гар бу уч ишни мувофиқ топсанг ул уч вақт ила,
Мундин ортуқ бўлмағай, Бобур, жаҳоннинг ишрати.
* * *
Шукрилиллаҳ, айш юзланди-ю, меҳнат қолмади,
Етти айёми висолу шоми фурқат қолмади.
Юзланиб амну фароғат, ғуссаю ғам бўлди дафъ,
Айшу ишрат келди-ю, ранжу машаққат қолмади.
Меҳнати ҳижронки, ондин чок-чок эрди кўнгул,
Бўлди роҳатқа мубаддал, ул жароҳат қолмади.
Муртафеъ бўлгонда ҳижрон, кел, таваққуф қилмаким,
Интизорингни чекарга ўзга тоқат қолмади.
Васлинга еткурди даврон оқибат Бобурни, шукр,
Эмди даврондин манга асло шикоят қолмади.
* * *
Яна бир кўз ғамидин хаета кўрармен ўзни,
Яна бир зулфға вобаста кўрармен ўзни.
Лабининг хасратида зор топармен жонни,
Кўзининг фурқатида хаста кўрармен ўзни.
Кўзидин ул крши ё гарчи мени солди йироқ,
Лек, ул ой қошида пайваста кўрармен ўзни.
Зулфи занжириға то бўлди кўнгул вобаста,
Шукр, Бобур киби вораста кўрармен ўзни.
* * *
Чаманда сарвни ўлтурғузубтурур юруши,
Қиёмате қўпорибтур от узра ўлтуруши.
Мени шикастани қистаб, қўнгулни ғунча қилур,
Қошини четмоғи бирла тор оғзини буруши.
Сўруб ғамимни, таажжуб қилиб, лабин тишлар,
Не хуштурур менга ирнини тишлабон сўруши.
Турар рақиб чиройин турш қилиб доим,
Тили чучук санамим, яхшидурму бу туруши?
Кўрар рақибни доим, хаёл этар мени ғайр,
Не айлагай анга Бобурки, ғайрдур кўруши.
* * *
Ҳабиб бўлса эди, ё рақиб ўлса эди,
Рақиб ўлса эди, ё ҳабиб бўлса эди.
Кўнгулга меҳнату ғам ҳар не бўлса, бўлса эди
Ки, ёрга қотилиб, ғайрдин қутулса эди.
Фироқ шахрида бўлғунча, кош кўйингда
Таним сўнгак бўлубон, сўнгаким ўкулса эди.
* * *
Улки, юз Лайливаш онинг ишқидин Мажнундурур,
Хўблар султони Мирзо Қосими Арғундурур.
Тийрборонидин ул чобукнинг, эй кўнгул, не бок?
Гарчи беҳад тездур, юз шукрким, ўткундурур.
Зуҳд саҳросиға туштум ишқ йўлидин озиб,
Бобури гумрахни эмди ким бу йўлға кўндурур?
Рубоийлар
Жоно, битигингки, бўлди марқум манга,
Меҳнат била ғамни қилди маъдум манга.
Кўргач ани гарчи шод беҳад бўлдум,
Мазмуни, вале, бўлмади маълум манга.
* * *
Не ишрату айш учун майи ноб манга,
Не тоат учун гўшаи меҳроб манга,
Не фисқ қилурға бордур асбоб манга,
Не зоҳид ўлурға тоқату тоб манга.
* * *
То бўлғали дилдор ўшал ой манга,
Ҳолимни билиб, қилмади парвой манга.
Мен асру ҳаробу ёр кўп мустағний,
Эй вой манга, вой манга, вой манга!
* * *
Хуш улки, кўзум тушти сенинг кўзушта,
Бевосита ҳолимни десам ўзунгга,
Бермай сўзума жавоб ачиғланасен,
Қилдинг мени муҳтож чучук сўзунгга.
* * *
Асру кўп эмиш журъату химмат сизга,
Рўзий қилғай Худой нусрат сизга.
Мардоналиғингизни бори эл билди,
Раҳмат сизга, ҳазор раҳмат сизга!
* * *
То қилди мени фироқ аро ёд ҳабиб,
Маҳжур кўнгулни айлади шод ҳабиб.
Гар васл муяссар ўлмаса, нетай, эй Бобур,
Фарёд ҳабибу оҳу фарёд ҳабиб!
* * *
Эй қомати сарву лаблари оби ҳаёт,
Будур тилагимки, — еткамен васлингга бот!
Ҳажрингда манга не сабр қолди, не сабот,
Ё кел бу сориға ё мени ўзунгга қот!
* * *
Бу қозийи фосиқки, йибордим санга бот,
Сен доғи узатқил боту ҳам бадрақа қот!
Гар хотиринг истаса йиборгил савғот:
Маъжуну шаробу оби норанжу набот.
* * *
Келди рамазону мен тақи бодапараст,
Ийд ўлди-ю, зикри, май қилурмен пайваст.
Не рўзаю не намоз йиллар, ойлар;
Тун-кун маю маъжун била девонаю маст.
* * *
Бўлдум мени ошуфтаи ҳайрон мардуд,
Қилғил мададеки, бўлди имкон нобуд.
Дунё била уқбода ружуъум сангадур,
Эй икки жаҳонни шаҳи Султон Маҳмуд!
* * *
Мутрибки, унини ҳар киши гўш қилур,
Жон бирла кўнгулни зору мадҳуш қилур.
Мақсуд недурки, элни ёд этганда,
Ул доирада бизни фаромуш қилур?
* * *
Душманники, бу даҳр забардаст қилур,
Нахват майидин бир неча кун маст қилур.
Ғам емаки, еткурса бошини кўкка,
Охир яна ер киби они паст қилур.
* * *
Кўзунг бори соғларни маст этгусидур,
Ғамзанг бори мастларни паст этгусидур.
Кўп зоҳиду порсони Бобур янглиғ
Лаълинг хаваси бодапараст этгусидур.
* * *
Ишлар бори кўнгулдагидек бўлғусидур!
Инъому вазифа — бори буйрулғусидур!
Ул ғаллаю мухмалки, деб эрдинг, бердим,
Муҳмалға бўю ғалладин уй тўлғусидур!
* * *
Ҳар кимки вафо қилса, вафо топқусидур!
Ҳар кимки жафо қилса, жафо топқусидур!
Яхши киши кўрмагай ёмонлиқ ҳаргиз,
Ҳар кимки ёмон бўлса, жазо топқусидур!
* * *
Бу телба кўнгулки, ишқ анинг судидур,
Аҳбобнинг ихтилоти мақсудидур.
Ҳижрон чекиб, аҳбобни ҳар кимки кўрар,
Хуш давлатию толеи масъудидур.
* * *
Ҳижрон қафасида жон қуши рам қиладур,
Ғурбат бу азиз умрни кам қиладур.
Не навъ битай фироқу ғурбат шарҳин —
Ким, кўз ёши номанинг юзин нам қиладур.
* * *
Жисмимда иситма кунда мақкам бўладур,
Кўздин учадур уйқу чу ахшам бўладур.
Ҳар иккаласи ғамим била сабримдек,
Боргон сори бу ортадур, ул кам бўладур.
* * *
Ё Раб, менда не яхши толеъ бордур —
Ким, бахти мутиъю ёри тобеъ бордур.
Маъзур тут ар васлингга кечроқ етсам,
Не чора қилай, озғина монеъ бордур.
* * *
Хотирни баҳор фаслида гашт оладур,
Кўз нурини ранги лолаю дашт оладур.
Хуш улки, толаларда юруб сайр этса,
Бу фаслдаким, латифу дилкаш толадур!
* * *
Эйким, қуёш ул юзунг, ҳилол ул қоштур!
Пўлоддурур кўнглушту бағринг тоштур!
Номамға агар яхши жавобинг йўқтур,
Сўкмак била ёд айласанг хам хуштур!
* * *
Ҳажри аро орому қарорим йўқтур,
Васлиға етарга ихтиёрим йўқтур.
Кимга очайин розки, йўқ махрами роз,
Ғам кимга дейинки, ғамгусорим йўқтур.
* * *
Улким, анга илм ичра ғолиб йўқтур,
Дерларки, бери келурға роғиб йўқтур.
Дедимки, бу сўз рост эмастур, негаким,
Толибни тилар андаки, толиб йўқтур.
* * *
Туз оҳ, Заҳириддин Муҳаммад Бобур,
Юз оҳ, Заҳириддин Муҳаммад Бобур!
Сарриштаи айшдин кўнгулни зинҳор
Уз, оҳ, Заҳириддин Муҳаммад Бобур!
* * *
Қайғунгни чека-чека қорибтур Бобур,
Раҳм айлаки, ўзидин борибтур Бобур.
Норанж йиборди еенгаки, билгайсен,
Яъники, бу навъ саргорибтур Бобур.
* * *
Бобур, неча бу даҳр мени зор айлар,
Сабримни каму ғамимни бисёр айлар.
То даҳрдурур, будур анинг расмиким,
Ойриб кишини азизидин хор айлар.
* * *
Қиш бўлди-ю, бўлди борча тому тош қор,
Жамъияти бор кишига бордур хуш қор.
Бу қишда ёмон йўлу паришон ҳолим,
Ё Раб, мени яхшилиғ сори бошқор!
* * *
Арбоби ҳасад сўзига буттунг ўхшар,
Бегоналиғ атворини туттунг ўхшар.
Бир доғи соғинмадинг бу фурсатта мени,
Мен хастани, эй ёр, унуттунг ўхшар.
* * *
Васлингга кўнгул қиёссиз толибтур,
Ҳажринг аро ихтиёрсиз қолибтур.
Муштоқлиғим шарҳини дей олмасмен,
Дийдоринга иштиёқ кўп голибтур.
* * *
Эй боди сабо, айла Хуросонға гузар,
Мендин дегил ул ёри паришонға хабар.
Неча сафар ўз кўнглунг учун қилғайсен,
Эмди бизинг учун айла бу ёнға сафар.
* * *
Кўпдин бериким, ёру диёрим йўқтур,
Бир лаҳзаю бир нафас қарорим йўқтур.
Келдим бу сори ўз ихтиёрим бирла,
Лекин боруримда ихтиёрим йўқтур.
* * *
Қиш гарчи замони манқалу оташтур,
Лекин бу шито Ҳиндта кўп дилкаштур.
Ҳангоми нишоту бодаи беғаштур,
Май бўлмаса, маъжун доғи бўлса хуштур.
* * *
Аҳбобки, базмида гулистон хастур,
Йўқ лек алар базмида бизга дастур.
Гар сизда ҳзур бирла жамъият бор,
Юз шукр, бу жамъ беҳузур эрмастур.
* * *
Юз шукр де, Бобурки, карими Ғаффор,
Берди санга Синду Ҳинду мулки бисёр.
Иссиклиғиға гар сенга йўқтур тоқат,
Совуқ юзини кўрай десанг, Ғазни бор.
* * *
Кўнглумда ўту икки кўзумда судур,
Мен хастаға раҳм қилки, ҳолим будур.
Ғам кундузию фироқ шоми янглиғ,
Тун-кун менга не қарору не уйқудур.
* * *
Бу ёғлиғким, «Боғи жаҳон» чоғлиқдур,
Жон риштаси ҳар риштасиға боғлиқдур.
Тан тори юзум олтунидектур сенсиз,
Кўр ул иккидин намуна бу ёғлиқдур.
* * *
Жисмимда иситма тобидин оташдур,
Жонимға балою ғусса бебаркашдур.
Кўп дард ила ғамдин манга нохушлуқ эди,
Сен сўрғали, эй ҳабиб, кўнглум хушдур.
* * *
Девонима не рабту не тартибдурур,
Не жадвалу не лавҳу не тазҳибдурур.
Гар санга йибордим ани, айб айламаким,
Девонингни тиларга тақрибдурур.
* * *
Эй қўрғон эли, қолдиму дармонларингиз?
Чиқмай, недурур бу жахл қилгонларингиз?
Жондек кишилар очлиғидин чун чиқадур,
Сиз чиқмасангиз — чиқса керак жонларингиз!
* * *
Аҳбоб, йиғилмоқни фароғат тутунгиз!
Жамъиятингиз борини давлат тутунгиз!
Чун гардиши чарх будурур, Тенгри учун,
Бир-бирни неча куни ғанимат тутунгиз!
* * *
Ҳажринг ғамидин оқибат ўлгум, қаро кўз,
Юз ғуссаю андух. ила боргум, қаро кўз.
Васлинг била қилмадинг иложин, Бобур,
Мушкилки, фироқингда тирилгум, қаро кўз.
* * *
Озор ила неча гуфтугў қилғайсиз?
Озурда бўлурни жустужў қилғайсиз.
Мунчаки, кўнгулларга етишти озор,
Май бирла магарки шустушў қилғайсиз?
* * *
Ҳаммомки, то маскани жонона эмиш,
Анда парилар ҳусниға девона эмиш.
Ул худ паридур, борча мулозимлари ҳам,
Алқиссаки, ҳаммом парихона эмиш!
* * *
Ҳусн ахлиға зору мубтало кўз эрмиш,
Жоним била кўнглумга бало кўз эрмиш.
Фахм айладим эмди, Бобуро, ишқ ичра
Кўзумни қорортқон қаро кўз эрмиш.
* * *
Қар ҳазки, халойиқ андин айрилмас эмиш,
Ул ҳаз мазасию қадрини билмас эмиш.
Маъжуну баситу бўзаю лутеки,
Бир журъа чогар дурди ишин қилмас эмиш.
* * *
Бу хаста кўнгул эрди висолинг била хуш,
Жоним ҳам эрур сенинг жамолинг била хуш.
Ҳижрон ғами гарчи асру нохуштур, лек,
Фикринг била шодмен, хаёлинг била — хуш.
* * *
Чун борди Худой раҳматиға ул ёш,
Не фойда тўкмак ғами ҳижронида ёш.
Ул ёш ғами ҳижронида кўп ёш тўктунг,
Бир ёшинг учун Худой берсун юз ёш!
* * *
Гар водийи хажринг аро бўлдум ноқис,
Айб айламаким, хрдисаедур ходис.
Қавми ажабе чоғирға қилди тарғиб,
Амри ажабе хажрға бўлди боис.
* * *
Эйким, бори шеър аҳлиға сен хон янглиғ!
Шеъринг бори шеърларга султон янглиғ!
Мазмуни анинг хатти саводий ичра,
Зулмат аросида оби қайвон янглиғ!
* * *
Не ёр вафо қилғуси охир, не ҳариф,
Не сайфу шито қолғуси боқий, не ҳариф,
Юз хайфки, зоеъ ўтадур умри азиз,
Афсуски, ботил борадур умри шариф.
* * *
Андин бериким, қасдим учун турди фироқ,
Юз дарду аламни манга еткурди фироқ,
Мени эшикингдин, нетайин, сурди фироқ,
Қил чора, йўқ эрса мени ўлтурди фироқ.
* * *
Май таркини қилғали эрурмен ғамлиқ,
Бор тийра кўнгулга ҳар замон дарҳамлиқ.
Ғам бирла фасурдалиқ халок этти мени,
Май бирла эмиш шодлиғу хуррамлиқ.
* * *
Олудаи юз туман маосий бўлмоқ,
Юз ранжу туман азоб хоси бўлмоқ.
Кўп яхши экин ах,ли хираднинг қошида —
Ким, оғритибон атони осий бўлмоқ.
* * *
Ким ёр анга илм, толиби илм керак,
Ўргангали илм толиби илм керак!
Мен толиби илму толиби илме йўқ,
Мен бормен илм толиби — илм керак.
* * *
Юзунг била лабларинг эрур гул, мулдек,
Балким, юзунг олида эрур гул қулдек.
Бобур киби ишқдин дам урмайдур эдим,
Эй гул, мени ишқинг айлади булбулдек.
* * *
Бобурни бурун маҳрами асрор эттинг,
Васлингға бериб йўл, ўзунга ёр эттинг,
Охир бординг, доғи они зор эттинг,
Ҳижрон алами бирла гирифтор эттинг.
* * *
Лутф эттингу кўнгул била жон ўргаттинг,
Васлинг била, эй жону жаҳон, ўргаттинг.
Бу қотла ёмонроқ ўлса ҳолим сенсиз,
Айб айламагайсенки, ёмон ўргаттинг.
* * *
Хаттинг била кўнглакингки, ирсол эттинг,
Қайғу била меҳнатимни помол эттинг.
Ул хат била хотиримни хурсанд айлаб,
Бу кўнглак ила кўнгулни хушҳол эттинг.
* * *
Кўз шамъини ёрутқали махваш келдинг,
Сабр уйини куйдурғали оташ келдинг,
Қилдинг мени келганинг била миннатдор,
Раҳмат сенга, яхши келдингу хуш келдинг!
* * *
Сенсиз неча ғам бирла малоле кўралинг,
Ҳажринг неча бўлғуси, висоле кўралинг.
Ҳажрингда неча хаёл ила ўткаралинг,
Лутф айла-ю келгилки, жамоле кўралинг!
* * *
Эйким, ясабон юзунгни хуршид эттинг,
Фурқат аламини жонга жовид эттинг.
Мен сени дедим, сен ўзгани қилдинг ёд,
Навмид ўлғил, чун мени навмид эттинг.
* * *
Ётларни, керакки, ошно кам қилсанг,
Ҳар кимки вафо қилса, жафо кам қилсанг.
Навмид бўлур борча вафодорларинг
Гар шоҳ назаринг бирла вафо кам қилсанг.
* * *
Ҳижрон аро ёд этиб, мени шод эттинг,
Маҳжур кўнгулни ғамдин озод эттинг.
Не лутф эди, дей, ҳури паризод эттинг,
Гўёки бузуқ Каъбани обод эттинг!
* * *
Ҳар ердаки гул бўлса, тикон бўлса, не тонг?!
Ҳар қандаки май дурдидан бўлса, не тонг?!
Шеъримда агар хазл, агар жид, кечурунг,
Яхши борида агар ёмон бўлса, не тонг?!
* * *
Ҳижрон ғамидин неча шикоят қилолинг,
Келгилки, висолдин ҳикоят қилолинг.
Тенгри ҳақи, бизни деб агар сен келсанг,
Кўнглунгдагидек лутфу иноят қилолинг.
* * *
Келгилки, даме ўлтурубон май ичолинг,
Дунё ғаму ранжидин замоне кечолинг.
Чун айшу нишот лашкари саф тузди,
Эй меҳнату ғусса хайли, сизлар сижолинг!
* * *
Кўрдунг, доғи кўзушта гирифтор эттинг,
Сўрдунг, доғи сўзушта гирифтор эттинг.
Бу табъу камолинг била ўз бошинг учун,
Бошдин мени ўзунгга гирифтор эттинг.
* * *
Эй ёр, ҳазин кўнглумни ёд айламадинг,
Меҳрингни кам айладинг — зиёд айламадинг.
Ё менда гунаҳ бордур, унуттунг ё сен,
Оё, не жиҳатдурурки, ёд айламадинг?
* * *
Ё қаҳру ғазаб бирла мени туфроқ қил!
Ё баҳри иноятингда мустағрақ қил!
Ё Раб, сенгадур юзум — қаро, гар оқ қил,
Ҳар навъ сенинг ризонг эрур, андоқ қил!
* * *
Ноз уйқусидин бирор замон ойилғил!
Гулдек кулуб, эй ғунчадахан, очилғил!
Кўнглумни иликладинг чолиб чанг, эй ёр,
Чангингдадурур кўнгул — навозиш қилғил!
* * *
Доим соғиниб, кўнгулни ол, хуш қолғил!
Раҳмат назарини менга сол, хуш қолғил!
Нохуш эди буки, мен ёмон бордим, лек,
Сен лолаузор, яхши қол, хуш қолғил!
* * *
Эй ел, бориб аҳбобқа номимни дегил!
Ҳар ким мени билса, бу паёмимни дегил!
Мендин демагил гар унутултон бўлсам,
Ҳар кимки мени сўрса, саломимни дегил!
* * *
Наққош, менинг ҳолима тадбир этгил,
Бир ёғлиғ аро кашида тахрир этгил.
Ул сафхада мен хаёл қилгон янглиғ,
Ул ёрға мушкилимни тақрир қилғил.
* * *
То қилғали зикр табъ номини кўнгул,
Вирд айлади табъ аҳли каломини кўнгул.
То ҳажр ғаму меҳнати таскин топқай,
Истайдурур аҳбоб паёмини кўнгул.
* * *
Ғавтода май иртикоб қилмоқ мушкил,
Жонға куч ила азоб қилмоқ мушкил,
Бўлмай доғи маст хоб қилмоқ мушкил,
Аҳбобдин ижтиноб қилмоқ мушкил.
* * *
Эй ёр, сенинг васлинга етмак мушкил,
Фархунда ҳадисингни эпштмак мушкил,
Ишқингни доғи бартараф этмак мушкил,
Бошни олибон бир сари кетмак мушкил.
* * *
То водий ҳажрингда қилибмен манзил,
Суврат била гарчи айрумен мен бедил.
Валлаҳки, эй ёр, сенинг ёдингдин
Бир лаҳзаю бир замон эмасмен ғофил.
* * *
Жониға етишти тузу тоғ бирла кўнгул,
Дардини тугатмас иситмоғ бирла кўнгул.
Ғурбатда оёқ бирла бадан етмасдек,
Юз шукрки, тинчдур қулоғ бирла кўнгул.
* * *
Яксон караминг қошида мудбиру муқбил,
Осон сенинг оллингда жамиъи мушкил.
Ё лутфу иноят онча қилким, кўтарай,
Ё қаҳру ғазабни тоқатим борича қил.
* * *
Юз ҳамд ангаким, ҳамдин анинг аҳли мақол,
Юз йил десалар тугатмаги амри маҳол.
Васфида хирад ожиз эрур, нотиқа — лол,
Не навъ сифат қилай они жалла Жалол.
* * *
Аъзою жавориҳингни ҳозир қилғил,
Жон бирла кўнгул ҳoзиру нозир қилғил.
Ҳар лаҳза бир андишаю бир фикрни қўй,
Андишаю фикрингни борин бир қилғил.
* * *
Кўзунгдин эрур, назора қил, хасталиғим,
Қошингдин эрур ғам била пайвасталиғим.
Бошимни олиб кетгай эдим юз қотла,
Бўлмаса эди сочингға дилбасталиғим.
* * *
Сенинг била менки, ошнолиғ қилдим,
Ишқингни ҳазин жонға балолиғ қилдим.
Кўрмай-билмай мени вафосиз дебсен,
Мен сенга не навъ бевафолиғ қилдим?
* * *
Кўнглум тилаги висол эмиштук, билдим,
Ул васл доғи маҳол эмиштук, билдим.
Ҳар қандаки бўлса меҳрибондур, дер эдим,
Ул доғи ғалат хаёл эмиштук, билдим.
* * *
Зулфиға кўнгул қўюб, паришон бўлдум,
Кўз олдурубон юзига, ҳайрон бўлдум.
Чин дей сенга, Бобуроки, ошиқлиғда,
Ҳар неки қилиб эдим, пушаймон бўлдум.
* * *
Ҳуснунг сифатини эшитиб зор ўлдум,
Кўрмай сени ишқингға гирифтор ўлдум.
Сўрғилки, ғаминг фироқи беҳол этти,
Кўргилки, кўзунг ҳажрида бемор ўлдум.
* * *
Ҳижронда, сабо, етги фалакка оҳим,
Гар ул сори борсанг, будурур дилхоҳим-
Ким, арзи дуо ниёз ила қилғайсен,
Гар сўрса мен хастани гулруҳ моҳим.
* * *
Йиллар тилаб, ишни қобу сахлаб турдум,
Юз жаҳд била ишни мунга еткурдум.
Мардона бўл, эмди яхшидур иш келиши,
Тенгрига сени, элни сенга топшурдум.
* * *
Гар Руҳдам этса эрди оҳанги нағам,
Мажлисда не ҳузн қолур эрди, не ғам.
То борғали Руҳдам бизинг мажлисдин,
Мажлис элига не руҳ қолди-ю не дам.
* * *
Ўт солди кўнгулга ранжу бетоблиғим,
Сув қилди бу хаста жонни беоблиғим.
Бу иккаласи агарчи бор муҳлику саъб,
Лек ўлтурадур тонгғача бехоблиғим.
* * *
Эй гул, не учун қошингда мен хор ўлдум?
Юз меҳнату андуҳ била ёр ўлдум!
Васлинг била бисёр севиндум аввал,
Қажринг била оқибат гирифтор ўлдум.
* * *
Юз номаи иштиёқ таҳрир эттим,
Юз навъ била васлинга тадбир эттим.
Маъзур тут, эй қуёшки, толеъ йўқидин
Васлинга етар маҳалда тақсир эттим.
* * *
Ёр ёғлиғидин кўнгулни хурсанд эттим,
Руҳум қушини тори била банд эттим,
Кўнглумни не навъ узай ўшал ёғлиғдин,
Жон риштасини ториға пайванд эттим.
* * *
Бемеҳр деса эл сени, мен бутмас эдим',
Ҳаргиз бу сифатни сенга ёвутмас эдим.
Ноҳақ оғриб, мени унуттунг охир,
Валлоҳки, сендин бу тамаъ тутмас эдим.
* * *
Ислом учун овораи ёзий бўлдум,
Куффору ҳунуд ҳарбсозий бўлдум.
Жазм айлаб эдим ўзни шаҳид бўлмоққа,
Алминнатулиллоҳки, ғозий бўлдум.
* * *
Ҳар кунда юзунгни кўрмак эрур хавасим,
Ҳар кеча сочинг хаёлидур ҳамнафасим.
Исо дамидин руҳ берур жисмимға,
Сенинг соридин паём келтурса насим.
* * *
Қотингда агар гунох. гоҳе қилдим,
Юз қотла надомат била оҳе қилдим,
Қилдим ёмону асру табоҳе қилдим,
Лутфунг била сен кечур — гуноҳе қилдим.
* * *
Аҳбоб унутмаса керак аҳди қадим,
Еткурса керак хабар гаҳи пайки насим.
Бобур, чу умид ила қилур арзи ниёз,
Шоядки, қабул айлагай табъи салим.
* * *
Бу олам аро ажаб аламлар кўрдум,
Олам элидин турфа ситамлар кўрдум,
Ҳар ким бу «Вақоеъши ўқур, билгайким,
Не ранжу не меҳнату не ғамлар кўрдум.
* * *
Ҳаммомки, арк ичинда пайдо қилдим,
Соғинмаки, судин табарро қилдим.
Суд ушбу эмасмуким, тадбир била
Покиза баданларни тамошо килдим.
* * *
Юз шукр қилайки, ёна ошиқ бўлдум,
Оламға бўлуб фасона, ошиқ бўлдум.
Яхши сўзунггу васфи жамолинг эшитиб,
Кўрмай сени гойибона ошиқ бўлдум.
* * *
Ҳаммомки, қилдим кўрунгизким, айём,
Ўхшатти анинг бори иши манга тамом.
Кўз ёшию кўнгул ўти бирла мендин
Гулчеҳралар истабон юруйдур ҳаммом.
* * *
Ул юзи қуёшки, бордур ойдин афзун,
Ҳусн ичра ул ой оллида хуршид забун.
То бир кун ул ойдин навозиш топқай,
Кўк доира бўлди-ю, жаложил ою кун.
* * *
Ишқинг йўлида фироқ ила нетгаймен?
Бир йўл кўрсатки, васлинга етгаймен!
Васлинг манга гар муяссар ўлмас бўлса,
Бошимни олиб бир сориға кетгаймен!
* * *
Васфингни неча улусдин эшитгаймен,
Не навъ қилиб висолинга етгаймен?
Гар васл муяссар ўлмаса нетгаймен?
Бошимни олиб қай сориға кетгаймен?
* * *
Ул хатки, мен анда сени ёд этгаймен,
Кўз оқида, кошки, савод этгаймен.
Кирпиклардин анга қалам рост қилиб,
Кўз қорасидин анга мидод этгаймен.
* * *
Бир гўшаи боғ ўлсаю сен бўлсангу мен,
Май қуйсоқ икимиз қадаҳ ичра бир ҳин.
Ондин сўнгра аёқ иликка олибон,
Сен тутсангу мен ичсам, мен тутсаму сен.
* * *
Беқайдмену ҳароби сийм эрмасмен,
Ҳам мол йиғиштирур лаим эрмасмен.
Кобулда иқомат этти Бобур дерсиз,
Андоқ демангизларки, муқим эрмасмен.
* * *
Меҳринг недурур — бурун чу бор, жавр — кейин,
Бефоида ишқинг ғамини неча ейин.
Ҳолимни неча десам, демассен мени ёр,
Сен демасанг «Эй ёр!» мени, мен не дейин?!
* * *
Ҳажрингда не қон қолдики, ютмайдурмен?!
Кўз ёшини бир лаҳза қурутмайдурмен.
Дийдорингнинг ҳаққини, эй юзи қуёш,
Тенгри ҳақи, бир зарра унутмайдурмен.
* * *
Сен гулсену мен ҳақир булбулдурмен,
Сен шуъласен, ул шуълаға мен кулдурмен.
Нисбат йўқтур, деб ижтиноб айламаким,
Шаҳмен злга, вале сенга қулдурмен!
* * *
Хаттимни кўруб, сўзумни чун билгайсен,
Келмакта бизга ел киби елгайсен.
Ихлосингни билиб йибордим қосид,
Раҳмат сенга, зинҳорки, бот келгайсен!
* * *
Ул бордики, ишрат орзу қилғайсен,
Ишрат тиламакликта ғулу қилғайсен.
Чун айшу фароғ мумкин эрмас зинҳор,
Бобур, ғаму меҳнат била хў қилғайсен.
* * *
Аҳбобға ҳар хатки, савод этгайсен,
Бизни доғи ул битикда ёд этгайсен.
Мақсудки, қосиди агар келса бу ён
Бир нома била кўнгулни шод этгайсен.
* * *
Ҳижронда соғиниб, мени шод этгайсен,
Мен хастани мухлис эътиқод этгайсен.
Бу хатни анинг учун битидим мунда,
Кўргач бу хатимни мени ёд этгайсен.
* * *
Неча менга жавр муттасил қилғайсен?
Меҳринг йўқу неча мунфаил қилғайсен?
Жаврингни кўруб, меҳони кўрмай кеттим,
Гар кўрсаму кўрмасам биҳил қилғайсен.
* * *
Захмингни кўнгул тилар — анго қилғайсен,
Захмингни кўнгулга бехато қилғайсен.
Тил ики алиф кўксума, наъл ўртадаким,
Кўнглум тиларин ҳаққин адо қилғайсен.
* * *
Хуш улки, келиб ёнимда ўлтурғайсен,
Ё бир нафас оллимда келиб турғайсен.
Оғзингға ўпар сўзин битий олмасмен,
Боргон кишидин оғиз сўзин сўрғойсен.
* * *
Давлат била шоду шодмон бўлғойсен,
Шавкат била маигҳури жаҳон бўлғойсен.
Кўнглунгдагидек даҳр аро ком суруб,
Бу даҳр боринча Комрон бўлгойсен.
* * *
Эйки, ёролиғ жисмима марҳам сенсен,
Мажруҳ кўнгулға ништар хам сенсен.
Гаҳ шоду гаҳи ғамгин эсам, айб этма-
Ким, боиси шодмонлиғу ғам сенсен.
* * *
Жонимда менинг ҳаёти жоним сенсен,
Жисмимда менинг руҳу равоним сенсен.
Бобурни сенингдек ўзга йўқ ёри азизи,
Алқиссаки, умри жовидоним сенсен.
* * *
Эйким, манга мужда бердинг ул жонондин,
Қилдинг мени озод ғами ҳижрондин.
Бу муждани не навъ сифат қилғаймен,
Гўёки, хабар бердинг ўлукка жондин.
* * *
Даврон мени ўткарди сару сомондин,
Ойирди мени бир йўли хонумондин.
Гаҳ бошима тож, гаҳ. балойи таъна,
Неларки, бошимға келмади даврондин.
* * *
Сўз сўрғали лаъли нуктадонинг топмон,
Юз суртгали ул остонинг топмон.
Беному нишонлиғ истасам, не тонгким,
Номингни эшитдиму нишонинг топмон.
* * *
Аҳбоб йиғинидин неча қолғоймен,
Ўзумни нетиб ул ароға солгоймен?!
Борсам дағи анда меҳмон касратидин,
Маълум эмаски, ер топа олғоймен.
* * *
Эл суҳбатиники, орзу қилмишмен,
Не хушлуғ ила бу гуфтугў қилмишмен.
Ишрат била айшни не иш қилғоймен,
Менким, ғаму меҳнат била хў қилмишмен.
* * *
То тарки маноҳию шароб этмишмен,
Нафсимға Худой учун азоб этмишмен.
Тавба эшиги ҳануз очуқ эрди,
Бу тавбада бир нима шитоб этмишмен.
* * *
Май таркини қилғали паришондурмен,
Билмон қилур ишимнию ҳайрондурмен.
Эл барча пушаймон бўлуру тавба қилур,
Мен тавба қилибмену пушаймондурмен.
* * *
Ишқинг мени қилди асру шайдо, нетайин?
Олам элига айлади расво, нетайин?
Жонимни фидо қилиб санга, андин сўнг
Дерменки, сени жон этай, аммо нетайин?
* * *
Васлингни тилаб неча, сабодин билайин,
Келгилки, қуюндек бошингга эврулайин.
Гар келмасанг, истасанг мени хидматингга,
Бошимни қадам қилиб, қадамға келайин.
* * *
Ишқ ишини боштин яна бунёд этайин,
Ишқинг ғами бирла хотирим шод этайин.
Дебсенки, унутма мени ҳижрон аро, вой,
Сени унутуб, не кишини ёд этайин?!
* * *
Ёринг сенинг илоҳий «Таборак» бўлсун!
Душманларингга тўъма палорак бўлсун!
Мулкунгда фароғат била хонликлар қил,
Мулкунг била хонлиғинг муборак бўлсун!
* * *
Бесабрмену бесару сомондурмен,
Бир ғамзададурмену паришондурмен.
Не диннинг ишин қилдиму не дунёнинг,
Ё Раб, нетай, ўз ишимга ҳайрондурмен.
* * *
Ул шўхки, билдурди вафодорлиғин,
Тарк айлади гўёки ситамкорлиғин.
Лутф айлади — ёрлиққа фармон берди,
Аъдо била ёрдур, нетай ёрлиғин?!
* * *
Сенинг била сўз муқаррар андоқ қилайин,
Оламда сени мўътабар андоқ қилайин.
Тенгри хақи, бу хидмат агар сен қилсанг,
Ҳар навъки, кўнглунг тилар — андоқ қилайин.
* * *
Нисён қаламин неча менга сургайсан,
Вақт ўлдики, хажр номасин бургайсен.
Будур тилагим — хатимни чун кўргайсен,
Албатта, ўзунгни манга еткургайсен!
* * *
Кечрак келасен, бу хастадин тўйдунгму?
Дил сафҳасидин ҳарфи вафо йўйдунгму?
Номусу уёт керак, уй, от саҳлдурур,
Юз қўй учун ул эшикка юз қўйдунгму?
* * *
Ғам хонаси сори гузар, эй жон, қилма!
Ишрат уйини кулбаи аҳзон қилма!
Зулфунг киби кўнглумни паришон айлаб,
Лаълинг киби бағримни тўла қон қилма!
* * *
Ҳар зулфтин, эй кўнгул, паришон бўлма,
Ҳар юзга ҳам асру зору ҳайрон бўлма.
Мен сенга демонки, тарки ишқ эт, лекин,
Андоқ қилким, сўнгра пушаймон бўлма!
* * *
Мунча мени зор, эй юзи хуршид, этма,
Фурқат аламини менга жовид этма.
Тенгридин агар сенинг умидинг бордур,
Тенгри учун, эй ой, мени навмид этма.
* * *
Давлатқа етиб, меҳнат элин унутма!
Бу беш кун учун ўзунгни асру тутма!
Борғонни, кел эмди, ёд қилмай, эй дўст,
Бориш-келишингни лутф этиб, ўксутма!
* * *
Ҳижрон аро ёд этиб, мени шод айла,
Маҳжур кўнгулни ғамдии озод айла.
Бу хатни анинг учун битидим мунда,
Кўрган сойи хаттимни мени ёд айла!
* * *
Кўз равшан эди сенинг жамолинг бирла,
Кўнгул хуш эди сенинг висолинг бирла.
Бас тийраю нохуш этти ҳажринг бизни,
Эмди қилалинг хўй хаёлинг бирла.
* * *
Сен анда фароғу айшу ишрат бирла,
Мен мунда ҳароб ранжу меҳнат бирла.
Асрармен ўзум бирла сени нақш қилиб,
Хурсанд бўлурмен ушбу суврат бирла.
* * *
Нетгай киши бу фалак нифоқи бирла,
Этгай бу фалак оту сўроқи бирла.
Гаҳ тиргузадур висол айёмидин,
Гаҳ ўлтурадур шоми фироқи бирла.
* * *
Рафгорию қаддиға равоним садқа,
Бир боқишиға икки жаҳоним садқа.
Оғзию белига буду нобудум сарф,
Кўзию лабиға жисму жоним садқа.
* * *
Бобур мутаважжиҳ ўлса Лангар сориға,
Қилмас назари бихишту кавсар сориға.
Сендин тилагумдур мадад, эй шоҳ Ғиёс,
Ҳар вақтки, азм айласам ҳар сориға.
* * *
Азм айла, сабо, ет гули хандонимға,
Не гулки, қуёшдек маҳи тобонимға.
Етгил доғи иштиёқ ила Бобурдин,
Зинҳор дегил салом туққонимға!
* * *
Келдим санга юз умид бирла, эй моҳ,
Лекин, бордим юзунгни кўрмай, юз оҳ,
Ҳамсуҳбату ҳамраҳни нетай бу йўлда?
Дардинг менга ҳамсуҳбату ишқинг ҳамроҳ.
* * *
Не хеш мени хушлару не бегона,
Не ғайр ризо мендину не жонона.
Ҳар нечаки яхшилиқта қилсам афсун,
Халқ ичра ёмонлиғ била мен афсона.
* * *
Бу даҳр аро гар эҳтимоли бўлса,
Мендек сенга ёри лоуболи бўлса.
Ул ёр басе нозику йўқ менда адаб,
Мендин, не ажаб, агар малоли бўлса.
* * *
Ёр улдурким, шеърға майли бўлса,
Нетгай киши шеър ғайр хайли бўлса?!
Ағёрнинг озорини ҳар ҳол била
Чеккаймен агар ёр туфайли бўлса.
* * *
Дунё бориси манга мусахҳар бўлса,
Уқбода доғи Худой ёвар бўлса.
Будур тилагим икки жаҳонда Ҳақдин,
Ҳар не тиласам, бори муяссар бўлса!
* * *
Бобур била Мир иттифоқи бўлса,
Йўқтур ғам агар жаҳон нифоқи бўлса.
Будур тилагимки, шоҳ даргоҳида
Мен банда учун ҳамиша боқий бўлса!
* * *
Кўнглушта нечаки, сайр матлуб ўлса,
Аҳбобни сўрмоқ доғи марғуб ўлса.
Гар ҳажринг имтидоди мундин ортар,
Қолмас манга сабр — сабри Айюб ўлса.
* * *
Хуш улки, баҳор фасли бу дунёда,
Бўлғай тараб асбоби бори омода.
Гар бўлмаса асбоб, этолинг дангона,
Мендин газаку таом, сендин — бода.
* * *
Аҳбобқа қилсанг гузар, эй ел, ногоҳ,
Ул жамъни бу сўзумдин этгил огоҳ.
Сиз кўргандек эсон-саломаттурмиз,
Сиз доғи эсон бўлғосиз, иншооллоҳ!
* * *
Жон вола эрур лаъли шакарборингға,
Кўнглум ҳам эрур ҳароб руҳсорингға.
Гуфторинг эрур бошдин-аёқ борчаси хўб,
Мен банда бўлай боштин-аёқ борингға.
* * *
Эй, ой юзунг оллида қуёш шарманда,
Ширин сўзу яхши хулқунгга мен банда,
Ҳижронда неча нома била сўзлашалинг,
Ё сен бери кел, ё борайин мен анда.
* * *
Неча бу фалак солғуси ғурбатқа мени,
Ҳар лаҳза тугонгусиз машаққатқа мени.
Не чора қилай, нетайки, Тенгри гўё,
Меҳнатни менга яратти, меҳнатқа — мени.
* * *
Бедард ҳабиб билмади дардимни,
Туфроқча кўрмади руҳи зардимни.
Мендин неча кўнглида ғубори бўлғай,
Кеттим муна, эмди топмағай гардимни
* * *
Кўнгли тилаган муродиға етса киши,
Ё борча муродларни тарк этса киши.
Бу икки муяссар ўлмаса оламда,
Бошини олиб бир сориға кетса киши.
* * *
Ёд этмас эмиш кишини ғурбатта киши,
Шод этмас эмиш кўнгулни меҳнатта киши.
Кўнглум бу ғариблиқда шод ўлмади, оҳ,
Ғурбатта севунмас эмиш, албатта, киши.
* * *
Оворалиғ асру хонумондин яхши,
Бир гўша манга икки жаҳондин яхши.
Овора бўлурни яхши эрмас демагил,
Бўлсам агар овора, не ондин яхши?!
* * *
Ҳар сўзники дермен санга, лоф ўлмағуси,
Бемаънию ҳарзаю газоф ўлмағуси.
Ул ишта агар мухолафат айларсен,
Тенгри ҳақи, бу сўзда хилоф ўлмағуси.
* * *
Эй ёр, жафо расми чиқормоқ не эди?!
Ё меҳр гиёҳини қўпормоқ не эди?
Бир меҳр, яна лутф, яна жавр недур?
Бир бордингу келдинг, яна бормоқ не эди?
* * *
Гар меҳр била бу чарх эврулса эди,
Жонлардин анинг жавфи керак тўлса эди.
Бобур киби жонға меҳр боғлар эрдим,
Гар ушбу жаҳонда меҳр, жон бўлса эди.
* * *
Ҳолимға, керак, ҳабиб эврулса эди,
Ишрат қадаҳи ҳабибдин тўлса эди.
Хуш вақттурур ёз, вале нохушмен,
Хушвақт бўлур эдим, чоғир бўлса эди.
* * *
Жон аҳди бор, эй нигор, етмасму эди?
Ул аҳд била қарор етмасму эди?
Эмди доғи васл интизорин берасан,
Мунча маҳал интизор етмасму эди?
* * *
Ғурбат туғи ёпқон руҳи зардимниму дей?
Ё ҳажр чиқаргон оҳи сардимниму дей?
Ҳолинг недурур? Билурмусен дардимни?
Ҳолингаи сўрайму, йўқса дардимниму дей?!
* * *
Ишванг била ғамзангаию нозингниму дей?
Жаврунг била сўзунггу гудозингниму дей?
Сўзунг, қилиғинг, навозишингму айтай?
Овозу усулингнию созингаиму дей?
* * *
Кўзум уйи юзидин мусаввар бўлди,
Бу важҳ била кўнгул мунаввар бўлди.
Юз шукрки, Бобур киби ошиқликда,
Ҳар неки тилаб эдим — муяссар бўлди.
* * *
Хаттингни кўруб, кўнгулга ҳайрат бўлди,
Шеъринг эшитиб, жонға мусаррат бўлди.
Бу неча маҳал тағофул эттинг, демагил,
Толеъ йўқ эдики, мунча ғафлат бўлди.
* * *
Эй пайк, бориб сано била қуллуқ, де!
Ер ўп, доғи қўп, адо била қуллуқ, де!
Гар ёр мени хастани сўрса зинҳор,
Мендин юқунуб, дуо била қуллуқ, де!
* * *
Номангки, тириклигим нишони эрди,
Ҳар сатри ҳаёти жовидони эрди.
Ҳар лафзида ошкор юз ҳарфи вафо,
Ҳар ҳарфда юз меҳр ниҳони эрди.
* * *
Ҳажрингда бу тун кўнгулда қайғу эрди,
Васлингға етишмадим — жиҳат бу эрди:
Оҳим тутуни бирла кўзумнинг ёшидин
Йўл балчиқ эди, кеча қаронғу эрди!
* * *
Ҳажрингда, агарчи жонға бедод эрди,
Сенсиз манга юз фиғону фарёд эрди.
Фикрингдин эрди, валек, хурсандлиғим,
Зикринг била бу хаста кўнгул шод эрди.
* * *
Хотирға хутур этти бу сўз ёнгла, ахий,
Айтай сенга, сен қулоқ солиб онгла, ахий.
Умрунгни бу кун хуш кечир аҳбоб илаким,
Топилмагусидур ушбу кун тонгла, ахий.
* * *
Эшитса киши бу шўру шеван, не дегай?
Доим бу тарийқ ичкуни кўрган не дегай?
Душман сўзига кирма, эшит дўст сўзин,
Эшитмаса сўзни дўст, душман не дегай?
* * *
Ишқингда кўнгул ҳаробдур, мен не қилай?
Ҳажрингда кўзум пуробдур, мен не қилай?
Жисмим аро печутобдур, мен не қилай?
Жонимда кўп изтиробдур, мен не қилай?
* * *
Шохим, санга маълум эмастур, не қилай?
Оҳим санга маълум эмастур, не қилай?
Мен юзу қошинг дермену сен — бадру ҳилол,
Моҳим, санга маълум эмастур, не қилай?
* * *
Бошимни туфайл ул саромадқа қилай,
Жонимни фидо ўшал сиҳи қадқа қилай.
Бу хаста кўнгул била хамида қадни
Кўзи била зулфиға анинг садқа қилай.
* * *
Етсам санга, қуллуғумни чўқ арз қилай,
Сен етсангу мен десамки, йўқ арз қилай.
Кўптур сўзуму маҳрам эмас ҳеч киши,
Руҳсат этса, тобуғунгда-ўқ арз қилай.
* * *
Ҳижрон аро неча нома таҳрир қилай,
Хома тили бирла ҳол тақрир қилай.
Хуш улким, сўзум санга десам воситасиз,
Сен андаю мен мунда — не тадбир қилай?
* * *
Менинг тилагим будурки, то зинда бўлай,
Қар қанда эсанг, банда доғи анда бўлай.
Не хулқ эди, ёна кўнглум олдинг сўз ила,
Ширин сўзу яхши хулқунгга банда бўлай!
* * *
Ҳуснунгаи сенинг кимки тааққул қилғай,
Сендин бошқа нечук таҳаммул қилғай?
Бу табъу бу ихтилотким, сендадурур,
Не менки, бори олам элин қул қилғай.
* * *
Ашъорингким, шеър оти то бўлғай,
Табъ аҳли анга волаю шайдо бўлғай.
Ҳар лафзи дуру баҳри маоний анда,
Ким кўрди дуреки, анда дарё бўлғай.
* * *
Арбоби ҳасадки, дунёдин дур ўлғай,
Истар севаридин киши маҳжур ўлғай.
Доим кўрайин юзунг ало рағми ҳасуд,
Ҳар ким кўра олмаса, кўзи кўр ўлғай.
* * *
Носиҳ сўзи санга неча мардуд ўлғай,
Яхшию ямон қошингда нобуд ўлғай.
Бори эмди маош, бир навъ этким,
Ҳақ розию олам эли хушнуд ўлғай.
* * *
Юз жаҳд ила етмай санга, эй ой, нетай?
Ҳажринг аламида неча йиғлой, нетай?
Йўқ санга вафою раҳму парвой, нетай?
Эй вой, нетай? Вой, нетай? Вой, нетай?
* * *
Мен неча жафою жаврунга сабр этай?
Бир зарра вафою меҳр йўқ сенда, нетай?
Чун бошим аёғингға қўярға ярамас,
Бошимни олиб аёқ етганча кетай!
* * *
Аҳбоб, фироқингиз била эл нетгай?
Сизларга киши не чора айлаб етгай?
Жамъиятингизни жамъ тутқай Тенгри,
Бобурни доғи бу жамъда жамъ этгай.
* * *
Қосидки йибординг, айлади шод мени,
Доим бу йўсунлуқ айлагил ёд мени.
Озодингга қул бўлайки, хаттинг кетуруб,
Ҳажринг ғамидин айлади озод мени.
* * *
Ҳар ким деса бурно ё агар ёнгла мени,
Ўзунгга мусоҳибу мухиб англа мени.
Бу кун мени ёд этиб, унутма тонгла,
Зинҳорки, кўз тут ушбу кун тонгла мени.
* * *
Шеъринг эшитур фикрини Бобур қилди,
Не фикри хушу яхши тасаввур қилди.
Кўзни ёруқ айлади саводи бирла,
Мазмуни била қулоқни пурдур қилди.
* * *
Ҳижрон ғамидин заиф жоним сўлди,
Ғурбат алами бирла ичим қон бўлди.
Юз шукрки, мунча йилғи ғам бирла алам
Роҳат била ишратқа мубаддал ўлди.
* * *
Толеъ йўқи жонимға балолиғ бўлди,
Ҳар ишники, айладим — хатолиғ бўлди.
Ўз ерни қўйиб, Қинд сори юзландим,
Ё Раб, нетайин, не юз қаролиғ бўлди?!
* * *
Ҳуснунгки сенинг шуҳраи скроқ ўлди,
Жон бирла кўнгул васлингга муштоқ ўлди.
Ҳажринг аро интизор ҳаддин ошти,
Кел ё мени иста — тоқатим тоқ ўлди.
* * *
Идрокинггу табъу ҳушунгга банда бўлай,
Овозу усулу жўшунгга банда бўлай.
Тақсим қилурда нақшларға абёт,
Таъриб била ўқушугата банда бўлай.
* * *

Бу чеҳраи зардимдин уёлсанг, нетгай?
Раҳмат назарини манга солсанг, нетгай?
Бир ишва била кўнгул бериб Бобурға,
Бир бўса била кўнгулни олсанг, нетгай?
* * *
Гар сидқ била бировки, ошиқ бўлғай,
Маъшуқ висоли анга лойиқ бўлғай.
Пир оллида топқуси муродин бешак,
Ҳар кимки, агар муриди содиқ бўлғай.
* * *
Ишқинг, нетай, ихтиёрсиз қилди мени,
Сабримни олиб, қарорсиз қилди мени.
Олам зли ичра орсиз қилди мени,
Зуҳд аҳлиға зътиборсиз қилди мени.
* * *
Бобурки, демас ҳар кишига ҳар сўзини,
Элчингга деди вале саросар сўзини.
Султонали ар сўзум сенга деса, не тонг,
Оре, лақу дақ дегай қаландар сўзини.
* * *
Келмас кўзума қуёш киби гар мингдур,
Ёқмас менга гар ой минги янглиғ мингдур.
Гил бирла гул ичра фарқ эта олмасмен,
Гулхан била гулшан менга эмди тенгдур.
* * *
Кўнглумки, эрур қуёш киби юзунго,
Йл ўтди-ю, келмади бу сори ул моҳ
Тил бирла кўнгул ишқ аро бир қилдиму бас,
Ёр оғритти ғамин кўнгулни аммо.
Туюқлар
Васлдин сўз дерга йўқ ёро манга,
Ҳажр аро раҳм айлагил, ёро, манга.
Ўқунг этти кўп ёмон ёро манга,
Мархами лутфунг била ёро манга.
* * *
Улки, ҳар кўзи ғазоли Чиндурур,
Қошида пайваета онинг чиндурур.
Чунки кўп ёлгон айтти ул манга,
Гар десам ёлғончи они чиндурур.
* * *
Мени беҳол айлаган ёр ойдурур —
Ким, онинг васли менга ёройдурур.
Гар висоли бўлмаса, кетар ерим
Ё Хуросон, ё Хитой, ё Ройдурур.
* * *
Ишқ аҳли ишқ дардини танинг,
Кўп ёмондур, дарди ишқидин танинг.
Ҳар неча кўзум оч эрса, кўз тўёр
Гар очилса сиймдек нозик танинг.
* * *
Меҳрким, кўкка қилур оҳанг тонг,
Оллида бўлса, эмас беранг тонг.
Холию икки лабидек бўлмағай,
Ҳинду ар келтурса шаккар танг-танг.
* * *
Кел, қилай жонни нисоринг, о ёрим,
Нақди жонни борму сендин оёрим?!
Бўса берсанг гар тамом оғзинг била,
Кунжи оғзингдин олойин оёрим.
* * *
Сен киби бир дилрабони билманам,
Ошики содикки дерлар, бил, манам,
Қил тасаввур кўз ёшимни бир тенгиз,
Ўзга ошиқ ашки янглиғ билманам.
* * *
То чиқарди хат узори покидин,
Гул юзи озурда бўлди покидин.
Истар эрди эл бурун юз меҳр ила,
Эмди ул юз меҳри кетти покидин.
* * *
То кўнгул бердим ўшал қойсориға,
Боргонини билмадим қой сориға.
Дўстлар, ёрға мени соғиндурунг,
Солсангиз ногаҳ қулоқ қойсориға.
* * *
Шаҳ, супурай остонинг юз ила,
Тийманакдин неча урай юз ила,
Икки юзлук муддаийдин не ғамим,
Гар ишим тушса алардин юзила?!
* * *
Не бало бийиктурур давлат тоғи,
Кўйи ғамни не билур давлат тоғи.
Ҳиммате тут, доғи давлат истагил,
Химматинг бўлса, бўлур давлат тоғи.
* * *
Жонға солди даф ғурбат норини,
Кўз ёшим бўлди мўғулнинг норини.
Бу арода мен дегандек бўлмаса,
Кўзлай Иссиғкўлу андин норини
* * *
Қаддимни фироқ меҳнати ё қилди,
Кўнглум ғаму андуҳ ўтиға ёқилди.
Ҳолимни сабоға айтиб эрдим, эй гул,
Билмон, санга шарҳ қилмади ё қилди?!
Қитъалар
Эй аларким, бу Ҳинд кишваридин
Бордингиз англаб ўзга ранжу алам.
Кобулу хуш ҳавосини соғиниб,
Ҳинддин гарм бордингиз ул дам.
Кўрдингиз — топтингиз экин анда
Ишрату айш бирла нозу ниам?
Биз доғи ўлмадуқ, биҳамдиллоҳ,
Гарчи кўп ранж эди-ю, беҳад ғам.
Ҳаззи нафсий, машаққати баданий,
Сиздин ўтти-ю, ўтти биздин ҳам.
* * *
Даврон ғами била ситамини унутгурур
Ул сабзчеҳра ёр хаёли аладдавом.
Ҳижронида хаёл эта олмон, бу турфаким,
Васлида ҳам хаёл агар бўлса, борча хом.
Васфида хомлик агар ўлса, не ғамдурур,
Чун дафъ этар хаёли ғаму ғуссани тамом.
Чун ёри роздор қилурман сени хаёл,
Асрор фош айлама зинҳор, вассалом!
* * *
Бобур ниёзу мадҳини еткургил, эй сабо,
Ул шаҳзода Носир олижанобқа.
Бўл ою йил фароғату хушбошлиғ била
Бўлгунча моҳу сол ою офтобқа.
Ҳижрон чўлида жаҳд била пўялар уруб,
Истаб зилоли васл, етиштим саробқа.
Чун хост мундоқ эрдики, ҳажрингни чеккамен,
Бехост ражъат айламишам Андаробқа.
* * *
Эйки, тарғиб қилурсен чоғир ичмакка мени,
Созу хонанда била соқию сахбо борму?
Бовужудики, ўтубтур чоғир ичмак вақти,
Мажлис асбобини, билмонки, муҳайё борму?
* * *
Ноумид бўлдум, эй Мўғул, сендин,
То эшитгимки, Андижон бординг.
Айтғон сўзга келдим, аммо, сен
Яхши келдинг демай, ямон бординг.
* * *
Қолмади ҳурмат аҳли оламда,
Оламу олам аҳдидин юв илик!
Бобуро, икки подшолиғдин
Яхшироқ бу замонда бир беклик.
* * *
Муяссар ўлса агар ёр васли ғурбатта,
Ватанни не қилаю ўз диёр нега керак?
Йиборди ёр манга ёдгор деб хатини,
Манга ҳабиб керак, ёдгор нега керак?!
* * *
Не суд андин пой дар гиллиғим,
Чу ал дўстлардин ул ой юб эмиш.
Ўзин фориғу бизни қилгон асир-
Ким, эрмиш бу янглиғ ул Айюб эмиш.
* * *
Тамоми ҳусн эли соғу ҳушёр эканда,
Дурушту тунд агар бўлсалар, билингки, еридур.
Чоғир керакки, ичиб, базм бўлса, барча йигитлар,
Чоғир кетур, бори хублар чоғирга тушкуларидур.
* * *
Не қилайин сенинг била, эй тил,
Жиҳатингдин менинг ичим қондур!
Неча яхши десанг бу ҳазл ила шеър,
Бириси фаҳшу бири ёлғондур.
Гар десанг куймайин бу журм била,
Жилавингни бу арсадин ёндур!
* * *
Ул сарвнинг ҳаримиға гар етсанг, эй сабо,
Бергил бу ҳажр хастасидин ёд кўнглига.
Раҳм айлабон соғинмади Бобурни, бор умид,
Солгой Худой раҳмни Фўлод кўнглига.
* * *
Бу вилоятка муқайяд бўлмағил,
Кел, Хуросон жонибиға азм қил!
Гар борур бўлсанг, эрурмен ҳамраҳинг,
В-ар турарсен, мен борурмен жазм қил!
* * *
Йўқтурур нозингдин озоре манга,
Ноз агар қилсанг манга матлубдур.
Хоҳ кўрсат лутфу хоҳи жавр қил,
Ҳар не воқеъ бўлса сендин хубдур.
* * *
Қилмаса ул ой назар манга, не тонг?
Тенгри толеъ чун манга ёротмади.
Ўқи ёрар эрди кўнглум дардини,
Нетайин, кўнглум учун ёр отмади.
* * *
Кобулу Ғазни элига айтингиз:
Бизга ер эмди Хушобу Берадур.
Қай сориға борғасизким, мулку мол
Бизга мунда Ҳақ таоло берадур.
* * *
Кимки, мубтал этар ул ётишини,
Синдурурлар бошини ё тишини.
Негаким, ўз ишини тарк этибон,
Ҳарзагард ўлуб, этар ёт ишини.
* * *

Хуросонға ўн ой тортиб черик, Кобул сори ёндук,
Қиш ичра Чихчирон бирлаким, ул йўл ваҳми жон олди.
Бу фурсатта киши ўтмойдурур ҳаргиз бу добондин,
Биз ўттук, лек элнинг илик-оёғин совуқ чолди.
Неча кун қор тепиб, муз ёстониб, ташвиш ила қўндук,
Совуқу қор асру беҳд учун эл кўнгул солди.
Жебаю отлари элнинг қолди аксар йўл ёмон учун
Бу юрушта зиён кўб бўлди, боре яхши от қолди.
* * *
Эйки, дебсен лутф этиб, лутфи итобомез ила:
«Кўнглунг истар ёрлар бирла хамиша шод бўл!»
Мендину кимдин яна бордур ниқори хотиринг?
«Мендину кимдинки кўнглунг истамас, озод бўл!»
* * *
Фироқинг ўлтурур охир мени дилхастани бешак,
Мени ўлтур висолингда, не яъни андоқ ўлтурмок.
Неча носиҳ. насиҳат дегаю, мен ҳам не қилғаймен?
Азалда чунки бордур бу кўнгулга кўргулук эмгок.
* * *
Тариқи фақр сулук ахлиға не хуш йўлдур,
Вале бу йўлда керакликтурур рафиқи шафиқ.
Тариқи фақр агар истасанг, бери келким,
Сулук аҳли демиш: «алрафиқу сумма тариқ».
* * *
Отани чунки қибла дебтурлар,
Қибла янглиғ анга назар қилғил.
Ота оғритма, эй отам, зинҳор,
Ота озоридин хазар қилғил.
* * *
Билур жаҳон эликим меҳмон зиёфатидин,
Менинг тариқим эмас ижтиноб қилмоғлиқ.
Қаво хуш эрди-ю, аҳбоб доғи қўймадилар:
Зарурат ўлди чоғир иртикоб қилмоғлиқ.
Тўртликлар
Тутмағил, эй гул, равоким, ишқинг ичра ҳар ғариб,
Ерга бош қўйғай хазон яфроғи янглиғ сарғариб.
Шахрдин безор бўлса, не ажаб, безар киши,
Ишқ аро бемор бўлса, тонг эмас, бемар ғариб.
* * *
Ёр кўб бемеҳрдур, толеъ басе ноиътамид,
Ваҳки, кун-кундин бўлурмен ўз-ўзимдин ноумид.
Васл боргондек кўнгулдин, борди илгимдин кўнгул,
Не менга андин хабардур, не анга мундин навид.
* * *
Келки, бормай, сени кўрмай юз туман армон била,
Мақдамингда нақди умрум сарф айлай жон била.
Неча истарсен менинг дардимға дармон, эй табиб,
Ишқ дарди яхши бўлғайму экин дармон била?
* * *
Неча меҳрсизликтин ҳижрон йўлиға борғай?
Ким бу йўлдин, эй кўнгул, ул қуёшни қайтарғай?
Ҳеч эшитмайин сўзни, ғамга солдилар ўзни,
Ё кўнгулни, ё қўзни, — қайси бирисин қарғай?
* * *
Абдуссамади Тархон, ишрат била бўл беғам,
Абдуссамади Тархон, ишрат била бўл хуррам.
Эл хамдами бўлғанда, ишқингда ғаму меҳнат,
Абдуссамади Тархон, ишрат била бўл ҳамдам.
* * *
Хаёл этсам ул белни, ҳол элтадур,
Мени бели сори хаёл элтадур.
Қадининг хаёлин кўз асраб магар,
Кўнгул равзасиға них,ол элтадур?
* * *
Эй хуш улким, қилса ғамдин кўнглини огоҳ, ишқ,
Айласа беғамлиғининг қиссасин кўтох, ишқ.
Ваҳ, не кун бўлғайки, қовлаб ақлу дониш хайлини,
Бўлса жон бирла кўнгулнинг кишварида шоҳ ишқ.
* * *
Сафар азмини қилдинг, мен бораолмай туруб қолдим,
Назар лутфини қилдинг мендину мен телмуруб қолдим.
Анингдек тунд сурди хажр рахшин ул қарокўзлук,
Йироқтин юз алам бирла қаросини кўруб қолдим.
* * *
Сени кўрмаслик кўнгулга ғам эди, жонимға хам,
Ғайрнинг кўрмаклиги бўлди алам узра алам.
Ё сенинг кўрмаклигингдин ғайр бўлса эрди дафъ,
Ё сени кўрмайдурурмен, ғайрни хам кўрмасам.
* * *
Қади фурқати мени дуто қилур,
Қоши хажри қоматимни ё қилур,
Неча ғайрға ул ой вафо қилур?
Неча жонима менинг жафо қилур?
Маснавийлар
Сабо, ул гул ҳаримиға гузар қил,
Менинг ҳолимдин ул гулга хабар қил.
Саломим еткур ул ороми жонға,
Яна мундоқ дегил ул дилситонға:
«Юзунгни кўрсатиб, кўнглумни олдинг,
Олиб кўнглумни, кўздин мени солдинг.
Дегил дилдорлиғ мундоқ бўлурму?
Тариқи ёрлиғ мундоқ бўлурму?
Сени мундоқ тасаввур қилмас эрдим,
Бу янглиғ раҳ,мсиз ҳам билмас эрдим.
Сени деб барча оламдин кечибмен,
Рафиқу ёру ҳамдамдин кечибмен.
Замоне қилмадим сендин фароғат,
Вале, бордур сенга мендин фароғат.
Мени аввал ўзунгга ҳ.амдам эттинг,
Ёна билмон нега номаҳрам эттинг.
Сўзунгким, Хизр суйидин нишондур,
Вале, ул сув киби мендин ниҳондур.
Не, яъни мунча биздин сўз ёшурмоқ,
Жафо ойинини ҳаддин ошурмоқ?
Бировнингким, бировдин кўнгли қолур,
Киши юз сўз била кўнгулни олур.
Ажабким, мендин, эй дилдор, тўйдунг,
Менинг кўнглумни бир сўз бирла қўйдунг.
Узатма мунча ҳам, Бобур, сўзунгни,
Бу сўзлар бирла хор этма ўзунгни.
Агарчи кўп сўзунг бор, мухтасар қил,
Ул ойға сўзнинг аслидин хабар қил.
Гар ул сўзким, ёшурдунг, айтмассен,
Бу янглиғ одатингдин қайтмассен.
Сенинг севмаслигингни жазм этармен,
Бош олиб ўзга бир сори кетармен.
Агар ботроқ йибормассен жавобим,
Бу хатдин ортуқ ўлур печу тобим».
* * *
Эй пайки сабо, қотимға келгил!
Эшит бу сўзумни, доғи билгил!
Елдек етиб ул қуёш қошиға,
Қуюн киби эврулуб бошиға.
Юз ҳасрату иштиёқ бирла,
Юз минг аламу фироқ бирла.
Мендин тобуғида бўйла арз эт,
Бу хидматни ўзунгга фарз эт:
«К-эй подшаҳи вилояти ҳусн!
Шаънингда келибтур ояти ҳусн!
Сен ҳусн сарири подшоҳи!
Мен ишқ фақири додхоҳи!
Ҳажру ғаминг этти зулму бедод,
Эй жону жаҳон, фитону фарёд!
Ойрилғали, эй нигор, сендин,
Ойрилди ҳушу қарор мендин.
Кўзумда, агарчи, йўқ жамолинг,
Кўнглумдадурур, вале, хаёлинг.
Фикрим будурурки, сенга етсам!
Зикрим будурур — сўзунг эшитсам!
Бормади кўнгулдин ул сочу юз,
Ёд эттим аларни кеча-кундуз.
Чун йўқ қошинга етарга ҳаддим,
Қошинг ғамидан эгилди қаддим.
Зулфунг гириҳиға бастадурмен,
Кўзунг ҳавасида хастадурмен.
То оқ юзунг йироқ тушти,
Икки кўзум ичра оқ тушти.
Оғзинг ғамидинки, тангдилмен,
Ўлмай юрурам, не сангдилмен!
Лутф этки, ҳароб бўлди ҳолим,
Раҳм айлаки, қолмади мажолим.
Хуш улки, юзунгни ёна кўрсам,
Ҳайрон боқибон юзунгга турсам.
Ўпсам аёғинг қўюб юзумни,
Суртуб анга ҳар замон кўзумни.
Бўйнунгға қўлум ҳамойил этсам,
Сарвингни ўзумга мойил этсам.
Гаҳ илкима ғабғабингни олсам,
Гаҳ оғзима ул лабингни олсам.
Кўзумни кўтармасам кўзунгдин,
Юзумни кўтармасам юзунгдин.
Гаҳ оғзимға тилингни олсам,
Гаҳ оғзингға тилимни солсам.
Ҳосилки, агар қошингға етсам,
Кўнглум тилаганча ишрат этсам.
Юзунг яна кўрсам эрди, эй жон,
Ўлсам доғи қолмас эрди армон.
Юз мунча хаёллар қилурмен,
Ёдинг била ҳоллар қилурмен.
Мен ушбу хаёллар била шод,
Сен мени қилурсен ўзгача ёд.
Маҳжур кўнгулни шод қилмай,
Яхши сўз бирла ёд қилмай.
Ёлғон сўз ила итоб этарсен,
Юз қаҳр била хитоб этарсен.
Гар ёлюни бўлса зоҳир, эй дўст!
Шарманда бўларсен охир, эй дўст!
Эй ёр, сен айлама тасаввур-
Ким, кўнглини ўзга қилди Бобур.
Юз ҳурсифат қошимға келса,
Юз тиғи жафо бошимға келса.
Кўнглумда ҳануз ўшал вафодур!
Бошимда дағи ўшал ҳаводур!
Фикрим ўшалу хаёл ўшалдур!
Дардим улу зор ҳол ўшалдур!
Гар мунда тараддуд этса ойим,
Бу сўзда гувоҳ эрур Худойим.
Ҳол ул эдиким, ҳикоят эттим,
Гаҳ шукру гаҳи шикоят эттим.
Ҳар неки кўнгулда эрди — дедим,
Эмди сендин будур умидим:
Ҳар ишта шитоб қилмағайсен!
Бу тавр итоб қилмағайсен!
Қолгон кўнглумни олғасен бот,
Олғон назарингни солғасен бот.
Гар яхшию гар ямон қилурсен,
Дедим санга, эмди сен билурсен.
То дахрдурур, саломат ўлғил!
Хушлуқ била то қиёмат ўлғил!
Хушвақтлиғинг мудом бўлсун!
Давлат санга муетадом бўлсун!
* * *
Хотиримни тилар эсанг, кел, қўп!
Бу сўзумни эшитгил, эй ел, қўп!
Ул парининг ҳаримиға гузар эт!
Мени девона ҳолидин хабар эт!
Дегил аввал анга саломимни,
Яна арз айла бу паёмимни-
Ким: «Санга номалар равон қилдим,
Қолатимни борин баён қилдим.
Сени дедим умид ила, эй ёр-
Ким, олиб кўнглум ўлғасен дилдор.
Йўқким, кўшлумга жавр қилғайсен,
Ёрлиғни бу тавр қилғайсен!
Кам эмас эрди ёр оламда,
Ҳар тараф ёр бор оламда.
Боридин сени ихтиёр эттим,
Жонни ишқингда беқарор эттим.
Гарчи, кўп фурқатингда қон юттум,
Лек, доим висола кўз туттум.
Билмадимким, фироқ кўргаймен,
Меҳнати иштиёқ кўргаймен.
Номалар ёздим изтироб била,
Сарфароз этмадинг жавоб била.
Мунча чоғлиқ ниёз зоҳир этиб,
Мунча сўзу гудоз зоҳир этиб.
Бўлмади, эй нигор, нозинг кам,
Не қилай, элдин эҳтирозинг кам.
Ғаму дарду алам била тўлдум,
Охир ул-амр ноумид ўлдум.
Ноумид ўлуб, ўлтуруб эрдим,
Мутахаййир бўлуб, туруб эрдим-
Ким, яна нома бирла ёд эттинг,
Қайғулуқ хотиримни шод эттинг!
Қўюбон бошқа беқарор ўлдум,
Яна боштин умидвор ўлдум.
Лутфлар айладинг, вале, не суд?!
Эмдиким, васл ишидурур нобуд.
Эй жафожўй, мундоғинг бор эмиш,
Кўнглунг, эй ёр, мунча юмшор эмиш.
Не бало, бердинг интизор манга,
Кўп жафо қилдинг, эй нигор, манга.
Бу қулунг санга чун керак эрди,
Бу иноят бурун керак эрди.
Эмдиким, ваъдага вафо қилдинг,
Мени ўзунгга ошно қилдинг.
Ҳеч билмонки, чинмудур бу сўзунг,
Яхшилиққа яқинмудур бу сўзунг?
Ё бу ҳам ишваю фирибмудур?
Дўстлуқта булар ҳасибмудур?
Ёрлиғни, агар, қилур бўлсанг,
Ёрлиғ таврини билур бўлсанг.
Аҳду қавлунг дурусту маҳкам қил!
Ваъда чун айладинг, вафо ҳам қил!
Чун бу дам васл иши йироқдурур,
Кўнглумиз хастаи фироқдурур.
Ҳар қачон васл иши ёвуқлашса,
Ғаму ҳижрон черики тарқашса.
Ёнмоғил айтқон ҳадисингдин!
Тонмағил айтқон ҳадисингдин!
Шодмон қил мени висол била,
Ихтилот эт бу хастаҳол била.
Банда Бобурни муҳтарам қилғил,
Маҳрам эт васлинга, карам қилғил!
Санга кўнглумдагин дедим, эй ёр,
Эмди сендин жавоб умидим бор.
Хат жавобиға йўлда бўлди кўзум,
Вассалом, эмди хатм бўлди сўзум».
* * *
Эй сабо, елмакни қўйгил, ҳазм қил!
Сарвинозим кўйи сори азм қил!
Ел киби ет сарвинозим қошиға!
Ҳам қуюндек эврул онинг бошиға!
Бош қўюб ерга, ниёзим арз қил!
Сўрса ҳолим сарвинозим, арз қил!
Ойтгил ул ҳусн мулки хониға,
Демайин хон, балки жонлар жониға:
«Кўрмайин юзунгаи бемор ўлмишам,
Ғойибона ошиқи зор ўлмишам.
Ҳеч билмонким, билурсен, эй нигор-
Ким, неча йилдур чекармен интизор.
Бир доғи ёд этмадинг бу неча йил,
Хотирим шод этмадинг бу неча йил.
Баҳрае кўрмай висолингдин даме,
Холи йўқ эрдим хаёлютгдин даме.
Фикринг эрди дўстдору ҳамдамим,
Ёдинг эрди ғамгусору маҳрамим.
Зарра, эй ой, қилмадинг парво манга,
Не бало кўрсаттинг истиғно манга!
Қилмадинг бир зарра истиғнони кам,
Бу на истиғнодурур, эй жонакам?
Сен бу янглиғ маст ҳуснунг жомидин,
Мен мунингдек айру васлинг комидин.
Нечаким, қилдим вафо, кўрдум жафо,
Нечаким, кўрдум жафо, қилдум вафо.
Ёвушуб эрдимки, навмид ўлғамен,
Ишқдин бегона жовид ўлғамен.
Ишқ роҳу расмини унутқамен.
Зуҳд тавру шевасини тутқамен-
Ким, баякногоҳ келди қосиде,
Ёрдин огоҳ келди қосиде.
Васлидин бир мужда берди ул манга.
Жондин ортуқ мужда эрди ул манга.
Васфини нечук қилай бу мужданинг,
Чинини қандин билай бу мужданинг.
Бўлса чин бир нома келмасму эди,
Бир насими лутф елмасму эди?
Қўйгил, эй қосид, булар ёлгондурур,
Меҳру ҳусн аҳли бу не имкондурур?!
Мен кўрубмен хўблар жаврини кўп,
Мен билурмен хўблар таврини хўб.
Гар сўзунг чиндур, яна билмак керак,
Ёрдин бир хат олиб келмак керак.
Еттил аввал хидматиға ёрнинг,
Бўйла арз эт ҳазратиға ёрнинг:
«Яхши пайгомингни еткурди расул,
Лутфу икромингни еткурди расул.
Гарчи қилдинг лутф, эй дилбар, манга,
Келмади лекин булар бовар манга.
Ҳажр ўтиға неча ёнсун бу кўнгул,
Андоқ айтгилким, инонсун бу кўнгул.
Гар вафо қилмоқ хаёлинг бордурур,
Қўй жафониким, кўнгул музтардурур.
Бир иноятнома бирла ёд қил!
Қил иноят, хотиримни шод қил!
Ё мени қошингға еткур, қил карам,
Ё қошимға кел, кўзумга бос қадам.
Ҳар неким кўнглушта келса, эй пари,
Ул иноятномада ёзғил бари.
Гар сенинг васлинг умиди бўлмаса,
Васлинга етмак навиди бўлмаса.
Ўзга бўлмас ўзни билмаклик манга!
Балки мушкилдур тирилмаклик манга!
Васл ила фарсуда жисмим зинда қил!
Лутф ила Бобурни боштин банда қил!
Хат жавобиға чекармен интизор,
Бот жавобини йиборгил, эй нигор!
Ҳар не кўнглумда эди — дедим тамом,
Хатм бўлди сўзум, эмди вассалом!»
* * *
Бир кеча хотирим мушавваш эди,
Кўзда сув, кўнглум ичра оташ эди.
Даҳр ишидин фиғон қилур эрдим,
Хотиримни ямон қилур эрдим.
Ҳар замон дахгжи хитоб қилиб,
Ўлтуруб, гах, қўпуб, шитоб қилиб.
Дер эдим: «Эй вафоси йўқ золим,
Зулмдин етти ўлгали ҳолим!
Зулмдин ўзга ишни билмайсен,
Мени мискинга раҳм қилмайсен.
Гар мен ўлтургулукмен — ўлтургил!
Йўқ эса, сўргулук эсам — сўргил!
Ҳар нечук тавр қил, бу жавр этма!
Ҳар нечук жавр қил, бу тавр этма!
Йўқ эди ҳеч ишим сенинг бирла,
Ненг бор, эй дахри дун, менинг бирла?
Кунжи узлатга рў қилиб эрдим,
Ғаму меҳнатта хў қилиб эрдим.
Эй хуш улким, жамии ҳамдамдин,
Дема ҳамдамки, жумла оламдин,
Фориғ эрдим, қаноатим бор эди,
Қонеъ эрдим, фароғатим бор эди.
Гўшае ихтиёр қилгон эдим,
Ғафлат уйқусидин ойилгон эдим.
Яна юз ишваю фириб била,
Ҳеч билмонки, не ҳасиб била.
Давлат ўтрусиға мени солдинг,
Ғафлат уйқусиға мени солдинг.
Бори аҳбобни қилиб масрур,
Бори аъдони айладинг мақҳур.
Ота тахтида фориғ ўлтурдум,
Бал, отам кўрмаганни мен кўрдум.
Олти ой ичра олти тахт олдим,
Етnи иқлима, балки, кўз солдим.
Дедим, эмди муродима еттим,
Билмадимки, ғалат хаёл эттим.
Ишрату айш вақти етган чоғ,
Меҳнату ғусса оти йитган чоғ,
Яна махруми хонумон қилдинг,
Яна оввораи жаҳон қилдинг.
Дарду ғамни манга анис эттинг,
Меҳнату ранжни жалис эттинг.
Айш ила ишратимдин айрилдим,
Давлату иззатимдин айрилдим.
Давлату тахту иззу жоҳ қани?
Ҳамдаму ҳамнишинлар, оҳ, қани?
Борди ул айшу комронлиғлар,
Эмди ким кўрса ҳолатим — йиғлар.
Кўрсатиб давлат, эмгакинг на эди?
Ерга урдунг, кўтармагинг на эди?
Бу нёчук зулмдур — ниҳояти йўқ?
Бу на янглиғ ситамки — гояти йўқ?
Даҳрға не вафодуру не раҳм,
Даҳр кўп бевафодуру бераҳм.
Йўқтурур меҳри ҳеч кишига анинг,
Эътимод этма ҳеч ишига анинг.
Гоҳ куфр аҳлини мусаллат этар,
Аҳли диннинг ишини мунҳат этар.
Гоҳ бир қулни подшоҳ қилур,
Шоҳни банда гоҳ-гоҳ қилур.
Гоҳ жоҳилни сарбаланд айлар,
Гоҳ оқилни пойбанд айлар.
Жону кўнглида жуз жаҳолат йўқ,
Ҳеч ишида анинг адолат йўқ.
Не вафо қилганини билса бўлур,
Не жафосиға сабр қилса бўлур.
Не қилай, не кишидин истай дод?
Кимга даҳр илгидин қилай фарёд?
Даҳри дундин шикоятим кўптур,
Даҳр элидин ҳикоятим кўптур!»
Ушбу ҳолатта нотавон кўнглум,
Ғуссадин топмогон омон кўнглум.
Уз қатиқ ҳолатиға йиғлар эди,
Кўз қатиқ ҳолатиға йиғлар эди.
Келди бошимға субҳидам охир,
Меҳрдин урди субҳ дам охир.
Мени ўз деди меҳрибонлиғдин,
Неча сўз деди меҳрибонлиғдин.
Манга сўзларки, тонг бу тун қотти,
Жонима ўқлар эрди, тонг отди.
Субҳи содиқлиғи чу зоҳир эди,
Нафаси субҳнинг муассир эди:
«К-эй фалони, бу не разолаттур?
Не жаҳолаттуру не ҳолаттур?
Неча дунё ғамидин этмаклик,
Кўп сўз онинг учун энгатмаклик.
Арзимас ғам емакка бу дунё,
Бал, отин ҳам демакка бу дунё.
Тамаъ узгил бу зски дунёдин,
Хотирингдин чиқар бу дун ёдин.
Давлат учун кўнгулни зор этма!
Иззат учун ўзунгни хор этма!
Кўз очиб-боққуча сафо йўқ анга,
Кўз юмуб-очқуча бақо йўқ анга.
Даҳрдин кимга бўлма мултамаси,
Беш эмас орзу била ҳаваси.
Нафснинг касбидур ҳавою ҳавас,
Руҳ олидадур булар ярамас.
Нафс душмандурур яқин билгил,
Дўстум, бу сўзумни чин билгил.
Душманедур, агарчи, ўтру эмас,
Лек, бир лаҳза сендин айру эмас.
Гарчи зоҳирда тўғридектур нафс,
Жисминг уйида ўғридектур нафс.
Бурноғилар сўзин назар қилғил,
Уйнинг ўғрисидин ҳазар қилғил.
Нафс тавсанини ром қил ўзунгга,
Қодир ўл ҳарна сўз десанг сўзунгга.
Неча нафс илкида забун бўлмоқ,
Сухраи зумраи жунун бўлмоқ.
Не десанг нафснинг ризоси била,
Неки қилсанг анинг ҳавоси била,
Фисқ қилмоқдин ўзга фикринг йўқ,
Фаҳш демақдин ўзга зикринг йўқ.
Уйла разлу лаванд ўлубсенким,
Халқ аро ришханд ўлубсенким.
Ҳар замон бир лаванди масҳарае,
Маъсият дудидин юзи қарае.
Узни ёндоштуруб ўзунг бирла,
Сўзни чирмаштуруб сўзунг бирла.
Они ўзунгга сен билиб ҳамдам,
Они сўзушта сен қилиб махрам.
Қилғасиз халқни туман ғийбат,
Дегасиз отингизни хушсуҳбат.
Ҳар ямон бор — ёр қилғайсиз,
Ҳар ямонлиғки бор — қилғайсиз.
Ногаҳон бир жавон гузор айлаб,
Оллида ўзни беқарор айлаб.
Ҳар йигитким, кўрунса хол қилиб,
Кейнида юз туман хаёл қилиб.
Бу не умру бу не балолиғдур?
Бу не тавру не юз қаролиғдур?
Йўқтурур ҳеч эътимид санга,
Тенгридин йўқмудур умид санга?
Лодалиғ бирла умрум ўтти, нетай?
Қай сориға бу умр бирла кетай?
Умр ғафлатта ўгкариб борасен,
Эй йигит, воқиф ўл, қариб борасен.
Ҳақ таоло нега яратти сени?
Одамийлар сониға қотти сени.
Ким, ўзунг бирла фикр қилғайсен,
Ғафлат уйқусидин ойилғайсен.
Билгасен жаҳд ила бори сифатин,
Қилғасен дарк Тенгри маърифатин.
Рост қилғайсен эътиқодингни,
Билгасен мабдаъю маодингни.
* * *
Жисмингга заъф эса, жоним садқа!
Жоништа икки жаҳоним садқа!
Кўзунгга бу тани бемор фидо,
Белигача бу бадани зор фидо!
Сенсизин жисм била жонни нетай?
Дард сендин эса дармонни нетай?
Манга сенсен бу жаҳондин мақсуд,
Не жаҳон, жисм ила жондин мақсуд.
Қоматинг янглиғ узун ёш топқил!
Умр ҳуснунг киби дилкаш топқил!
Қосидинг келди — сафо келтурди,
Хабари меҳру вафо келтурди.
Номани манга равон айлабсен,
Жони йўқ жисмима жон айлабсен.
Кўрубон номани ўздин бордим,
Ўқубон сўзини сўздин бордим.
Кўргач-ўқ кўзума суртуб ўптум,
Ўпгач-ўқ бошима қўюб қўптум.
Борча мазмуни анинг хуб эрди,
Бори лафзи дағи марғуб эрди.
Ёрда меҳру вафо бор эрмиш,
Лиллаҳил-хамд, вафодор эрмиш.
Туну кун фикру хаёлим будурур,
Ою йил тавруму ҳолим будурур.
Ҳажрнинг кулбасидин кетгаймен,
Васл кошонасиға етгаймен.
Васлингга Тенгри мени еткурса,
Лутф этиб, манга сени еткурса.
Етгач-ўқ эврулайин бошингдин!
Ғойиб ўлмай нафасе қошингдин!
Мен демасменки, дудоғини ўпай,
Гар илик берса, аёғини ўпай.
Бир замон холи эмон фикрингдин,
Бир нафас ғофил эмон зикрингдин.
Гар десам жисм ила жондин сен-сен,
Ғаразим икки жаҳондин сен-сен.
Ой юзунг йўқда қаро кун бўлсун!
Еру кўк остину устун бўлсун!
Ҳар не кўнглумда эди мен дедим,
Эмди сендин будурур уммидим:
Меҳонинг расмини унутмағосен,
Бевафолиқ йўлини тутмағосен.
Бурноғидек мени ёд этгайсен,
Хотири хастани шод этгайсен!
Ғайри ихлосу дуо бирла салом,
Не дейин ўзга, сўзум бўлди тамом!
* * *
Хотирим саклар эсанг, кел, қўпғил!
Бу сўзумни эшит, эй ел, қўпғил!
Аҳли дил оллида суръат била ет!
Санга ҳар неки десам, сен арз эт!
Мушкилим оллида тақрир этгил,
Ҳолатим шарҳини бир-бир этгил.
Дегасен муьтақиду маъмулум,
Равишу тавру сулуку йўлум.
Бордур андоқки, аён айлабмен,
Мен «Мубаййин»да баён айлабмен.
Бир анинг бирла иш очилмас эмиш,
Дарди дил чорасини қилмас эмиш.
Нетайин, не қилайин дардим учун?
Чора кимдин тилайин дардим учун?
Чора дардимға магар пир этгай,
Чорасиз ишима тадбир этгай.
Найлайин муршиду нетай иршод?
Қобилият қанию истеъдод?
Мустаъид бўлу қил ўзни қобил,
Файзлар то санга бўлғай восил.
Сенда не саъю ўзингда не қабул,
Не ишинг яхши, не сўзунг мақбул.
Не оёқким, талабида юругай,
Не кўнгулким, ҳавасида чуругай.
Не анинг ишини қилмоққа илик,
Не анинг кунҳини билмакка билик.
Шаҳвату нафс гирифторисен,
Дад била дев намудорисен.
Шаҳвату нафс қавий душмандур,
Минг сенингдекни забун қилгондур.
Лаззати егулуку ичкулугунг,
Хушийи кайфияту ичкулугунг.
Мазаи ашрибаю ҳаззи яхоб,
Ҳолату нашъаи маъжуну шароб.
Ҳурвашлар била ҳамдаст ўлмоқ,
Майкаш эл бирла ичиб маст ўлмоқ.
Нашъаи субҳу сабуҳий наигьа,
Майкаш эл қуввати руҳи нашъа.
Тунд рахшингаи миниб елдурубон,
Элга ўзни танитиб — билдурубон.
Ҳукмунг ўлмоқ бори элга жорий,
Сўзунг ўлмоқ бори ерда кори.
Тобеъинг мулки Хуросон бўлмоқ,
Ҳинду Чин олмоғинг осон бўлмоқ.
Қуллуқу хидматинг этмак йилу ой,
Насли Жўжию уруғи Чиғатой.
Борча ишга бўлубон дастрасинг,
Келиб илкингга, неким, бор ҳавасинг.
Бори фонию бори хечтурур,
Сени дунё боридин кечтурур.
Билмишам ҳар неки, қилдинг тахрир,
Фаҳм қилдим ғаразингни бир-бир.
Бу демактин, бу битиктин не суд,
Талабеким, керак улдур нобуд.
Тенгри қилгайму экин турфа сабаб,
Ҳосил ўлғайму экин ушбу талаб?
Тенгри тавфиқи магар ёр ўлғай,
То киши Ҳақни талабгор ўлғай.
Тенгри тавфиқи дею тек турайин,
Не қилай, чорани кимдин сўрайин?
Тут қулоқким, будурур таҳқиқи,
Тенгрининг бўлмағуча тавфиқи,
Мумкин эрмас бўла олмоқ ҳеч иш,
Нега керак санга мунча печиш!
Кирдигор, манга тавфиқе бер!
Юрумакка раҳи таҳқиқе бер!
Умр ғафлат била ўткормишмен,
Нафс буйруғи била бормишмен.
Нафс ёғисини мағлуб этгил!
Ишларимни борини хуб этгил!
Бори ҳаздин мени осон ўткар!
Ишларимни менинг осон буткар!
Гўшу ҳушумни сўзунг сори қил,
Жону кўнглумни ўзунг сори қил!
Ғамларинг бирла овут кўнглумни!
Маърифат бирла ёрут кўнглумни!
Қўйма Бобурни бу ҳолат бирла!
Они ўлтурма батолат бирла!
Бир кишини анга ғамхор этгил!
Ҳимматин бадрақаю ёр этгил!
Токи дардиға даво еткургай,
Тортибон они сенго еткургай.
* * *
Неча исён била олудалиғинг,
Неча ҳирмон аро осудалиғинг?
Неча нафсингға бўлурсан тобеъ,
Неча умрунгни қилурсен зоеъ?
Нияти ғазв илаким юрубсен,
Ўлмакингни ўзунгга кўрубсен.
Кимки ўлмак ўзига жазм этар,
Ушбу ҳолатта билурсенки нетар.
Дур этар барча маноҳ.идин ўзин,
Аритур жумла гуноҳидин ўзин.
Хуш қилиб ўзни бу кечмакликдин,
Тавба қилдим чоғир ичмакликдин.
Олтуну нуқра сурох,ию аёғ,
Мажлис олоти тамомин ул чоғ
Ҳрзир айлаб, борини синдурдум,
Тарк этиб майни, кўнгул тиндурдум.
* * *
Кўнгулга дарду ғамни не ёвутай?
Ўзумни ову қуш бирла овутай.
Жаҳоннинг аҳлидин узгил тамаъни,
Бу олам ичра бўл озода, яъни.
* * *
Улки, тақдир хатин этти савод,
Айлади оқу қарони иршод.
Пайваста қошини менга читиб,
Кирпик ўқини менга отиб.
* * *
Эй қодири баркамол, Тангрим,
В-эй қоҳири зулжалол, Тангрим.
Эй бергучи Биру бор, Тангрим,
В-эй олғучи гирудор, Тангрим.
Бўлмас сифатингни деса, нечун-
Ким, борсен, эй Худой, бечун.
Ар туфроқ эрур камолинг андин,
Афзунроқ эрур жалолинг андин.
Кўб сўз эшитилди мағфираттин,
Кўб нукта дейилди марҳаматгин.
Ҳар сўзки эшитса, деса бўлмас,
Сўз борки, айтса — деса бўлмас.
Сомеъға агарчи кўб ҳаваетур,
Сўз мунда етишти, эмди бастур.
* * *
Хуш ул кунларки, ошиқ эрдим,
Ишқ аҳли била мувофиқ эрдим.
Ҳар не деса ишқдин, дер эрдим,
Ҳар ғам эса ишқдин, ер эрдим.
Кўнглумда, кўзумда ишқ эди, ишқ,
Шеъримда, сўзумда ишқ эди, ишқ.
Не ёзда тинориму не кузда,
Не тоғда қарориму не тузда.
Кўр сурати ишқким, бор уч ҳарф,
Уч ҳарфдурур вале ҳар уч ҳарф.
Мажмуи ҳуруф тўққуз ўлғай,
Ҳар ҳарфда бир ажаб сўз ўлғай.
Борини баён қилай, эшитгил,
Кўнглуюта аён қилай, эшитгил:
«Айн»и, яъники: айб қилма,
Бал, айб қилурни кўзга илма.
«Ё»си, яъни: йиғидурур тавр,
Гар ёр тараҳҳум этса ё жавр.
«Нун»и буки: нанг бўлмағай ҳеч,
Ҳар нечаки ранг бўлмағай хеч.
«Шин»: шавқдурур шиори ошиқ,
Онсиз киши иши ори ошиқ.
«Ё»: ёд берур ягона бўлмоқ,
Олам аро бенишона бўлмоқ.
«Нун»и буки: бу ишинг ниҳон тут,
Дам урмаю ишқ ишида қон ют.
«Қоф»и буки: қавлунгга дуруст ўл,
Ишқ ишида суст бўлма, руст ўл.
Айтай «алиф»ини, сенга, эй.ёр:
Озор бу ишда чеккил, озор.
Бил охири жумла ҳарфи «фо»ни:
Бўл охири кори ишқ, фоний—
Ким бўлса бу васфларға мавсуф,
Ул ошиқи комил, ўзгалар юф.
Лекин бу демонки, ишқ бирдур,
Бу васфлар ичра мунҳасирдур.
Сен демаки, ишқ ушбу-ўқдур,
Ишқ анвоъи, бил, асру чўқдур.
* * *
Эй хуш улким, бори элдин ёшурун,
Биз иков бўлсаку бир гўшаю тун.
Дафу чангею рубобе бўлса,
Маю нуқлею кабобе бўлса.
«Дарраи нур» майин нўш этсак,
Ғами ҳижронни фаромуш этсак.
Мен ўзум ичсаму тутсам сенга ҳам,
Сен дағи ичсангу тутсанг менга ҳам.
Дам-бадам бодаи гулранг ичсак,
Тун яримиғача ул ранг ичсак.
Маст ўлуб ётсак иков, андин сўнг,
Не ҳузур ўлғуси ётқондин сўнг.
Умр аксар бу тариқ ўткарсак,
Хуштурур гар бу тариқ ўткарсак.
* * *
Сипосу ситойиш Худовандға-
Ки, андин кушод ўлди ҳар бандға.
Анга не мисолу не монанддур,
Худовандларға Худованддур.
Анга не амиру анга не вазир,
Анга не шабиҳу анга не назир.
Не ёрою не ҳаддурур кишига-
Ки, дахл айлагай Тангрининг ишига.
Ёмонлиғ била яхшилиғ ул қилур,
Бурунғи била сўнгғини ул билур.
Азиз ул қилур, хор ҳам ул қилур,
Шифо ул берур, зор ҳам ул қилур.
Басе подшони гадо қилғай ул,
Гадоларни ҳам подшо қилғай ул.
Гадойиға бор шоҳлиқдин нуфур,
Не шаҳлиқки, дорайндин юз футур.
Тилармен гадойиға бўлсам гадой,
Бу давлатни қилғай муяссар Худой.
Дейин ҳамдидин сўнг расулиға наът,
Илоҳики, тушгай қабулиға наът.
Расули жаҳону ҳабиби Худой-
Ки, андин келур элга тийби Худой.
Сенга ўзни бу кун мутеъ истарам,
Сени тонглалиқ кун шафеъ истарам.
Набиға дуруд айтайин бардавом,
Ҳам авлоду асҳобиға, вассалом.
Чу ҳамду санодин кўнгул топти ком,
Қилай эмди мақсуд сори хиром:
Менинг сўзларим будур аҳбобқа,
Бори хешу атбоъу асҳобқа-
Ки, қилғаймен албатта дарвешлик,
Тариқат йўлида вафокешлик.
Жаҳон ишларин жумла тарк этгамен,
Кетар вақтта беасар кетгамен.
Хираддин бу иш гарчи кўбдурур,
Валекин бу девона маъзурдур.
Менга кўб жиҳаттин бу иш бўлди фарз,
Жиҳатларни айлай борин сизга арз:
Бири буки, толеъ менга ёр эмас,
Сипеҳру кавокиб мададкор эмас.
Фалакдин етишти жафолар менга,
Бало узра бўлди балолар менга.
Гаҳе қилди давлат била ҳамнишаст,
Гаҳе қилди меҳнат била ерга паст.
Гаҳе тўлдурур жоми ишрат менга,
Гаҳе келтурур дарду меҳнат менга.
Басе қалъа берди қабалмоқ учун,
Кўтарди вале ерга чолмоқ учун.
Агар нўши бир бўлса, юз неши бор,
Агар марҳами бир, туман реши бор.
Бировни десам жон, қилур жонға қасд,
Ебон тузни, айлар намакдонға қасд.
Бор эрмиш ажаб шум толеъ менга,
Эсиз умрким, бўлди зоеъ менга.
Яна бир буким ушбу фитрат чоғи-
Ки, бу жамъи бадбахт бўлди ёғий.
Дедим, бу йиғилғонға топсам зафар,
Бу жамъи паришонға топсам зафар.
Қилай бартараф салтанатнинг инган,
Ўзумдин кам айлай улус қарғишин.
Яна салтанат зикрини қилмайин,
Бу беҳуда иш фикрини қилмайин.
Худо йўли сори хиром айлайин,
Бу йўл қатъида эҳтимом айлайин.
Учунчи жиҳат будурур, дўстлар,
Сўзум мағзидин айрайин пўстлар.
Не боғу не гулнинг ҳавоси менга,
Не гулрўйлар муддаоси менга.
Не ёзу не куздин кўнгул очилур,
Не ёзию туздин кўнгул очилур.
Не тиру не дайдин менга нашъадур,
Не нуқлу не майдин менга нашъадур.
Не давлат қолибтурки, мен кўрмадим,
Не ишрат қолибтурки, мен сурмадим.
Басе айнгу кўб шурби май қилмишам,
Бори орзуларни тай қилмишам.
Аларни борин кўрмишам, билмишам,
Буларни борин топмишам, қилмишам.
Менга эмди кўб орзу йўқтурур,
Емон нафсима кўб ғулу йўқтурур.
Тааллуқ алойиқ била қолмади,
Ишим бу халойиқ била қолмади.
Шариат ишида мени қодир эт,
Тариқат йўлида мени собир эт.
Айирғил мени жумла ҳамроҳдин,
Юзумни эвурма сўйи Оллоҳдин.
* * *
Не хабар эрди, сабо, еткурдунг,
Не хабар, жонға бало еткурдунг.
Не келиб тунду не нохуш кетасен,
Не димоғимни менинг хушк этасен.
Борурунгда не сўзумга кирасен,
Келасен тунду кўзумга кирасен.
Йўқ эмиш сабру саботинг, эй ел,
Хунук эрмиш ҳаракотинг, ани бил.
Фардлар
Ҳолимни санга айтиб, хажр ўтиға ўртондим,
Эй ёр, ямон қилдим, ҳар неки дедим — ёндим.
* * *
Санбўса сенинг кўнглунг гар истаса, андоқ қил,
Санбўса керак бўлса, сан бўса иноят қил.
* * *
Қутулмоқ фироқингдин осон эмас,
Етишмак висолингға имкон эмас.
* * *
Дардинг ўлса, иложни нетайин?
Сенсизин тахту тожни нетайин?
* * *
Меҳрубон истаб, балои бевафоға учрадим,
Бевафо эрмиш, Худойим, не балоға учрадим?
* * *
Бўлдум яна ошуфта, девона дағи бормен,
Гўёки бу фурсатта ошиқ бўлуб ўхшормен.
* * *
Кошки эл бирла ул маҳваш ҳикоят қилмаса,
Ё ҳикоят қилғанини эл ривоят қилмаса.
* * *
Кўнглум висолидин хушу кўзумда нурдур,
Кўз равшани, кўнгул хуши Абдушукурдур.
* * *
Бўлмади ҳаргиз, нетай, ул бевафо ёрим менинг,
Гар менга ёр ўлса ул, бўлғай Худо ёрим менинг.
* * *
Ёрнинг ағёрға меҳ_ру вафосин англадим,
Нотавон кўнглумга ҳам жавру жафосин англадим.
* * *
Қадин кўз жўйбориға ул ой бехост келтурса,
Оёғидин кўтармай бошни, Тангри рост келтурса.
* * *
Не осиғ ишқ аро манъ айламак оху фиғонимни
Ки, мен барбод бермишмен бу йўлда хонумонимни.
* * *
Сенгаким, арзи ҳолимни адо мен нотавон қилдим,
Муборак хотирингға нохуш-ар келса, ёмон қилдим.
* * *
Муштоқдурур хаста кўнгул васлинга бисёр,
Ёрим кеча келгилки, хабар топмасун ағёр.
* * *
Эйки, лаъли жонфизоинг нуқлу майдин яхшидур,
Келгил ушбу кеча, юз кўрсатки, ойдин яхшидур.
* * *
Келки, онда фурқатингдин доғи ҳирмон қолмасун,
Қолмасун ғамда кўнгул, кўнглумда армон қолмасун.
* * *
Ишқинг майидин, эй жонким, масту бехабармен,
Гоҳи ўзумда йўқмен, гоҳи ўзумда бормен.
* * *
Кўзум ёруғлуғию хаста кўнглум хушлиғи сенсен,
Баданда жонсену жоннинг дағи дилкашлиғи сенсен.
* * *
Сенга ҳолимни ёздим, сажда қилдим,
Айтқилким, не ёздим, не ёнгилдим?
Отин оғзимға олдим эрса, тортар тиғи кин ул маҳ,
Мени агар ўлтурур бўлса бу ёзуқ бирла, бисмиллаҳ.
* * *
Мени йўқ эътиқоди деб, бори эл ичра ёд этма,
Худой учун бори элни ўзунгдек эътиқрд этма.
* * *
Жаҳон чун бевафодур, нечаким андиша Бобур қил,
Ўзунгни подшохи жумлаи олам тасаввур қил.
* * *
Меҳр ила хурсанд этарсен, жавр ила помол ҳам,
Бир замон ғамгин қилурсен, бир замон хушҳол хам.
* * *
Кўрмас жаҳонда ҳаргиз кўнглини шод Бобур,
Топмас муроди дилни, эй номурод Бобур.
* * *
Бу кўзаки, бўйнумға қўюб келмишам они,
Ҳар ким бу чоғир ичмаса, ўз бўйниға қони.
* * *
Ёд айламадинг ҳаргиз, мунчаки ёлинибмен,
Сен мени соғинмайсен, мен сени соғинибмен.
* * *
Хати бирла ул ой хадди: бири — моҳу бири — ҳола,
Юзи бирла анинг қадди: бири — сарву бири — лола.
* * *
Улфатим эл бирла оздур, кўбдур эл жаври менга,
Не менинг таврим ёқар элга, не эл таври менга.
* * *
Баҳор мавсуми еттию хуш хаво ўтти,
Тағофул айлама соқийки, ўтти, ҳр, ўтти.
* * *
Бодадин ишрат уйини доим обод этгасен,
Ҳар қачонким, бода нўш этсанг, мени ёд этгасен.
* * *
Ё Раб, хавос жамъида Бобурни хос қил,
Ёхуд авом тафриқасидин халос қил.
* * *
Ўзга ҳамдам истабон, жонимға маҳрам найлайин?
Менмену ул ой хаёли, ўзга ҳамдам найлайин?
* * *
Очилди кўнглум ўшал гулъузор келганидин,
Нечукки, ғунча очилғай баҳор келганидин.
* * *
Бир фикру бир ҳаводадурур ҳар нафас кўнгул,
Ҳар лаҳза бир ҳавас қиладур булҳавас кўнгул.
* * *
Висол шавқидамен, иштиёқ кўрсатма,
Худой учун менга асру фироқ кўрсатма.
* * *
Неча бошимға ёғдурғай жафо тошини ул маҳваш?
Неча сабр айлай онинг жавриғаким, ўтди ҳаддин тош?
* * *
Май хуморидин ўлур ҳар нафас афзун дардим
Соқиё, кел, бир аёқ берки, иликдин бордим.
* * *
Жафони қўй, вафо таркини тутма,
Унутмасмен сени, сен ҳам унутма.
* * *
Сенга ошиқ эмасменким, менга жавр этгасен доим,
Сенинг нозингни ким тортар, менинг сендин не парвоим?
* * *
Гар кўзунгдин туштум эрса, кўрдум они бодадин,
Бўлди тақсир эмди сен ўткор мени уфтодадин.
* * *
Чун зарурат бўлди, қилдим сендин айру майли жом,
Ҳар чоғирким, ичмасам ёдинг била, бўлсун ҳаром.
* * *
Тасаввур қилмағилким, сендин, эй жон, ўзга қилғаймен,
Кўнгул ул, фикр хам улдур, не имкон ўзга қилғаймен?
* * *
Бормаким, кўнглумда васлинг иштиёқидур ҳануз,
Келки, васлинг иштиёқи менда боқидур ҳануз.
* * *
Эшикишта бошим қўймоқ учун ҳар дам итоб этма,
Бош олиб кетгум охир эшикингдин, изтироб этма.
* * *
Яна ошуфтароқ кўрдум ўшал номеҳрубонимни,
Не иш қилдим? Не тақсир ўлди? Билмасмен гуноҳимни.
* * *
Ҳажр ила қўнглумни буздинг, васл бирла туз мени,
Бордингу ўлтурдунг охир, кел, дағи тиргуз мени.
* * *
Ўтган оқшом ваъда айлаб, ул парирў келмади,
«Кўзларимга кеча тонг отқунча уйқу келмади».
* * *
Ичиб чоғирни, ишим телбаликка ёвушти,
Нечук таҳаммул этай, ичимга ўт тушти.
* * *
Гўшае тутсам, жаҳоннинг элидин ғам кўрмасам,
Истарам эл кўрмаса мению мен ҳам кўрмасам.
* * *
Бизга чун меҳринг йўқ, элга меҳрубонлиғ қилмағил,
Яхшилиғ чун қилмадинг, боре ёмонлиғ қилмағил.
* * *
Жаҳон бирла жаҳоннинг аҳлидин беҳад малолим бор,
Биридин қатъ этиб, ул бирга қотилмас хаёлим бор.
* * *
Жонни фидо қилиб сенга, бормен дағи ёмон,
Қилған ҳамондурур доғию қилмаған ҳамон.
* * *
Эй сабо, шарҳ айлагил ҳижронда авқотим менинг,
Ўтса ул шаҳнинг тобуғида агар отим менинг.
* * *
Бўлди ҳажринг дўзахининг бартараф бўлмоқ чоғи
Ким, висолингнинг далилидур кўзумнинг учмоғи.
* * *
Ҳам ҳуснининг бинафшаю гул банда-бардаси,
Ҳам сарв эрур чаманда бир озодкардаси.
* * *
Тани зоримни де, гулшанда шохи нотавон кўрсанг,
Сариғ юзумни соғин, боғ аро барги хазон кўрсанг.
* * *
Бобурдурур бу икки варақнинг муҳаррири,
Бири бутун варақтуру пайвандлар бири.
* * *
Борму эркин ҳеч нима оламда ҳижрондин ёмон,
Ҳар неким ондин ёмонроқ йўқ, будур ондин ёмон.
* * *
Басе, фироқида ичсам чоғир, йиғим келадур,
Манга чоғирни кетурмангки, аччиғим келадур.
* * *
Тутмагил, эй гул, равоким, ишқинг ичра бир ғариб,
Ерга бош қўйғай хазон яфроғи янглиғ сарғариб.
* * *
Зуҳд саҳросиға туштум ишқ йўлидин озиб,
Бобури гумраҳни эмди ким бу йўлға кўндурур?
* * *
Ул икки лаби рамзи дард аҳлиға қилмайдур,
Гул ғунчасидур гўё, бизларга очилмайдур.
* * *
Бор арчи боиси юз шўру юз гуноҳ чоғир,
Чоғир фироқи қилди ҳалок мени, оҳ чоғир!
* * *
Фироқингдин ёвуштум ўлгали, эй ёр, келгайсен!
Висолинга басе муштоқмен, зинҳор келгайсен!
* * *
Ул парируҳсора ҳаргиз нотавонлиқ кўрмасун!
Яхшидур яхши киши, ҳаргиз ёмонлиқ кўрмасун!
* * *
Сендин айру найлагаймен айшу саҳбо хушлуғин,
Ки, сенинг учун тилармен барча дунё хушлуғин.
* * *
Сенинг учун ватаним кўҳу дашт бўлғусидур,
Анинг учунки, вафосиз ғазол кўрунасен.
* * *
Ёр қадрин билмадим то ёрдин айрилмадим,
Ёр қадри мунча ҳам душвор экандур билмадим.
* * *
Кўруб ҳижрон ғамин, жононға еттим,
Агарчи ранж чектим, жонға еттим.
* * *
Мени ҳижронда куйдурсанг, кўнгул сендин совутмасмен,
Агарчи сен унутгунг мени, сени мен унутмасмен!
* * *
Қовун бирла узумнинг ҳажрида кўнглумда ғам ҳар сў,
Оқар сувнинг фироқидин кўзумдин ҳар дам оқар су(в).
* * *
Жаҳон элию жаҳон борча гар адам бўлса,
Адам йўлини тутай зарра менда ғам бўлса.
* * *
Истарам етсам қуюндек гулъузорим қошиға,
Оллида туфроғ бўлуб, эврулсам онинг бошиға!
* * *
Гарчи оламда висол айёми дилкашдур, ахий,
То билингай васл қадри, ҳажр ҳам хушдур, ахий.
* * *
Меҳрибон соғинғоним номеҳрибон эрмиш, нетай?
Яхшилиғ кўз тутгоним асру ёмон эрмиш, нетай?
* * *
Неча ул ёр ёд этмай, мени ағёр соғинғай,
Не кун бўлғай мени дилхастани ул ёр соғинғай.
* * *
Бу дунёдин фараҳ йўқтур мени маҳзунға жононсиз,
Жаҳондинким, десун, биллоҳ, керакмас манга жон онсиз!
* * *
Дўстлуқни гар тиларсен айласанг исбот кел,
Суҳбатингға асру кўп муштоқдурмен бот кел.
* * *
Хуш ул бурунқи замонларки, ўтгию борди,
Хуш ул кишики, замонларни яхши ўткорди.
* * *
Мурод васлинг эрур — айла ёд Бобурни,
Унутмоғил яна бу номурод Бобурни.
* * *
Кўзумнинг нурисен, кўнглум ҳузури,
Таним хуррамлиғи, жоним сурури.
* * *
Сабзаю гуллар била жаннат бўлур Кобул баҳор,
Хоса бу мавсумда Борон ёзисию Гулбаҳор.
* * *
Ғайрға неча ул ой вафо қилур,
Неча жонима менинг жафо қилур?
* * *
Қади фироқи мени дуто қилур,
Қоши ҳажри қоматимни ё қилур.
* * *
Заҳри ҳижрон ичмишам, бер бода тарёки манга,
Май хумори бошта чўхтур, тут чоғир соқи(й) манга
* * *
Боғ неча хўб эса, кўйича йўқтур,
Сарвни мавзун деса, бўйича йўқтур.
* * *
Ағёрға ўқ урубон, дардиға даво қиладур,
Бисёр ёмон борадур, ул ёр хато қиладур.
* * *
Бормоққа не маскан муяссар,
Турмоққа не давлат муяссар.
* * *
Билинг муни давлат, гар ўлса муяссар
Раҳиқи мураввақ, рафиқи суханвар.
* * *
Ишқни ҳар кимки қилур ихтиёр,
Мен киби оламда бўлур хору зор.
* * *
Шайху мулло Шиҳобу Хондамир,
Келинг уч-уч, ики-ики, бир-бир.
* * *
Жамолингдин қуёш асру бот ўтотлиғ,
Сочингга банда боғ ичра сунбул отлиғ.
* * *
Ваҳму усраттин амоне топтуқ,
Янги жон, тоза жаҳоне топтуқ.
* * *
Кел, эй рафиқи гулрўй, кетур рақиқи гулранг,
Ўзунг ичиб, манта қуй, кўтар наво тузуб чанг.
* * *
Яшурди отини ғайр иттифоқи бирла ул қамдам,
Дедим отини элга, фош қилдим иттифоқин ҳам.
* * *
Ишқ юки айлади сипеҳри аълони ҳам,
Не ажаб, ар айласа менингча шайдони ҳам.
* * *
Рақиб йўлдошу мен ҳажрдин дуто ўлдум,
Ғариб турки ситамгарға мубтало ўлдум.
* * *
Бошим қадам қилибон висолинга етайин,
Муяссар бўлмаса васл, бош олибон кетайин.
* * *
Ҳаж йўлиға кир, кўнгул, ҳиммат била,
Бер қаз, оқ ар ўлса юз минг қофила.
* * *
Ғам юзини кўрма, бўлсанг журъаю жоме била,
Шукр қил, май нўш қилсанг гар гуландоме била.
* * *
Не малак андоқ эрур, не эрур онча киши,
Қамар анинг муқирри, қуёш анинг қаёши.
* * *
Ҳар кимки, бўюнни қўймас, они тийгай,
Чопқай, талоғай, мутеъю мунқод этгай.
* * *
Қадинг жаннат риёзининг ниҳоли,
Эрам гулзори хадингнинг мисоли.
* * *
Ҳажр шоми сочи савдоси чекар ҳар ён мени,
Ваҳки, бу поёни йўқ тун қилди саргардон мени.
* * *
Кўпу озға Тенгридур бергучи,
Бу даргоҳда йўқтур кишининг кучи.


↑ Тўбо (Тўбий) — жаннатдаги ранг-баранг мевали ва хушбўй cерсоя дарахт.

↑ Қад (Қомат) — кўнгилнинг ваҳдат оламига юзланиши, илоҳий маҳбубанинг ўзига жалб қилиши.

↑ Сунбул — ингичка баргли, гуллари ҳалқа-ҳалқа, қўнғироқcимон ва хушбўй ўсимлик. Маъшуқанинг cочи ҳалқа-ҳалқа ва муаттар ҳид таратиши жиҳатидан унга ўхшатилади.

↑ Хат — қизларнинг лаби устидаги майин туклар. Таcаввуф истилоҳида ғайб олами.

↑ Мушкфом — мушк рангли, яъни қора.

↑ Алфоз — сўзлар.

↑ Бода — майнинг номларидан бири бўлиб, тасаввуф адабиётида ишқ ва ирфон (маърифат) рамзи бўлиб келади.

↑ Шурб — 1) ичиш; 2) улуш, насиба.

↑ Илоҳий маҳбубани ақл эмас, кўнгил билан дарк этиш мумкин. Шунинг учун сўфиёна адабиётда акл-ҳушни йўқотиш улуғланади.

↑ Бу ерда рост сўзи икки маънода келаяпти: биринчиси — бир ҳақиқий наво қил, иккинчиси — шашмақомнинг шўьбаларидан бири.

↑ Эвуриш — ўгириш, буриш; айлантириш.

↑ Рафиқ — дўст, сирдош, ҳамроҳ.

↑ Заъф — хасталик, ҳолсиалик, қувватсизлик.

↑ Таваҳҳум — ваҳимага тушиш, қўрқув.

↑ Занахдон — ияк. Занахдон чоҳи — ияк чуқурчаси, кулгич. Тасаввуфда соликни абадий чоҳдан зулмат чоҳига соладиган маҳбубанинг қаҳромез итоби.

↑ Андом — бу ерда: кўриниш.

↑ Эъжоз — мўъжиза. Иео мўъжизаси — ўликка жон ато этиш.

↑ Музмар — пинҳон, махфий.

↑ Ёғлиғ – рўмол.

↑ Ар — агар боғловчисининг қисқартирилган шакли.

↑ Чекмак — бу ерда: тортмоқ, суғурмоқ, чиқармоқ.

↑ Дайёр — соҳиб, уй эгаси.

↑ Пуркор — ишчан, фаол.

↑ Шева — 1) одат; 2) ҳунар; 3) ноз-ишва.

↑ Бедил — ошиқ, гирифтор, мубтало.

↑ Муътод — ўрганган, одатланган.

↑ Султон Увайс — Самарқанд ҳокими Султон Маҳмуднинг ўғли, Бобурнинг холаваччаси (Султон Нигорхонимнинг ўғли).

↑ Олмон — олмайман.

↑ Чашмаи ҳайвон — оби ҳаёт чашмаси.

↑ Аёқ — май идиши, кадаҳ, жом, коса.

↑ Таҳрик — ҳаракат.

↑ Парчам — бу ерда: соч, кокил.

↑ Хай — тер томчиси.

↑ Намудор — намоён, зоҳир.

↑ Кунж — чет, бурчак.

↑ Хунолуд — қонга буланган.

↑ Асир (Осиғ)—фойда, наф, баҳра.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика