Sever.UZ
Farzand tarbiyasi | Фарзанд тарбияси
Фарзандингиздаги сизни хавотирга солиши керак бўлган ва зудлик билан тез ёрдамга мурожаат қилишга сабаб ҳолатлар: боланинг ичидан қонли ахлат тушиши, кўзига бирор зиён етгани, бошини уриб олиб, 15 дақиқа ичида ундаги оқарганликнинг кетмаслиги...
Агар фарзандингизнинг иситмаси 38° Cдан ошсаю, унда қуйидаги белгилар бўлса, дарҳол тез ёрдамга мурожаат қилишингиз керак: овознинг бўғилиши ёки қийин нафас олиш, иштаҳасининг умуман йўқлиги, қаеридир қаттиқ оғриётгани, қусиш ва ич кетиш.
Фарзандингиз саломатлигида сизнинг эътиборингизни жалб этиши керак бўлган ҳолатлар: тез чарчаши, рангининг оқариб кетиши, ҳамма нарсага бефарқлиги ёхуд ҳамма нарсадан асбийлашиши.
Шифокорларни безовта қилишдан ҳижолат бўлманг! Бу уларнинг вазифалари. Фарзандингиз саломатлиги ёмонлашиши биланоқ, уларга мурожаат қилинг. Ҳатто жиддий ҳеч қандай белги бўлмаганида ҳам.
Агар фарзандингиз кечки 16:00 дан эрталабки 10:00 га қадар бўлган вақт ичида соғлиги ёмонлашса, у ҳолда дарҳол “103” телефон рақамига мурожаат қиласиз.
Фарзандингизнинг соғлиги ёмонлашса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг! Ўтиб кетади, деб қўл силтаб қўя қолманг!
Имкони бор ота-оналар ҳатто кўп қаватли уйларда ҳам югуриш йўлакчаларини ўрнатишади. Фақат атрофдаги нарсаларнинг ўзгармаслигини инобатга олмаганда, жойида турадиган велосипед ҳам кўчада юрадигани каби ҳаракатланади.
Истасангиз, уйингизда ҳам болалар учун спорт майдончасини яратишингиз мумкин. Бунинг учун сизга швед стенкаси, канат ва қизлар учун арқоннинг ўзи етарли.
Фарзандингиз жисмонан соғлом бўлиши учун уни болаликдан жисмоний тарбия билан шуғуллантиринг. Фақат спорт турини танлашда унинг ёши, имкониятлари ва шифокор маслаҳатига қулоқ тутинг.
Кўпинча “ақлли” китобларда болани овқатланиш жараёни ҳам дунёни танишдир деб ёзишади. Оналарга бола овқатни ўйнаса ҳам, ерга сочса ҳам индамаслик тавсия қилинади. Агар сиз озодалик тарафдори бўлсангиз, бу ҳолатга асло йўл қўйманг.
<<
<
28
29
30
31
32
33
34
>
>>
Tavsiya qilamiz
Tush.UZ - Tushlar tabiri
Yuklamlar ombori
O'zbekcha Android dasturlar
Kitoblar | Referatlar | Darsliklar
Namoz vaqtlari 2025
Bosh sahifa