Sever.UZ
Farzand tarbiyasi | Фарзанд тарбияси
Балки сизга ғалати туюлар, аммо меҳр кўрмаган боладан катта бўлганида меҳр талаб қилиш мантиқсизликнинг ўзидир. Шунинг учун фарзандингизга меҳрибон бўлинг!
Сиз фарзандингизда кўрмоқчи бўлган сифатлар унда пайдо бўлиши учун нималарга аҳамият беришингиз кераклигини ўйланг
Фарзандингиз кимга ўхшашини истайсиз? Бу ҳақида жиддий ўйлаб кўринг ва унда кўрмоқчи бўлган сифатларингиз рўйхатини тузинг
Ҳаммамиз ҳам фарзандни тўғри тарбиялашни била олмаймиз. Шунинг учун бу борада ўзбилармонлик эмас, балки тажрибаси борларнинг маслаҳатларига қулоқ тутган мақул.
Агар фарзандингизни қоронғуликдан қўрқитсангиз, у ҳолда каттароқ бўлгач ундан қоронғи хонада турган нарсани олиб келиб беришини илтимос қилолмайсиз
“У ерга кирма, қоронғи, қоронғида бобовлар бор” деб беш дақиқа тинчимизни ўйлаб, фарзандимизни бутун умрга қоронғуликдан қўрқувчи қилиб қўяётганлигимизни унутмайлик.
Фарзандингиз учун ҳар томонлама намуна бўлинг. “Укангни урма” деб туриб, кичик фарзандингизни ўзингиз урсангиз, каттасидан сўзларингизга амал қилишини кутманг.
Агар фарзандингиз сизга ишониши, сизни ўзига энг зўр ҳимоячи ва маслаҳатчи деб билишини истасангиз, у билан яхши муносабатда бўлинг. Ўз босимларингиз билан сиз болада бундай туйғулар уйғонишига қаршилик қиляпсиз.
Фарзандингизга ўзи ёлғиз бирор хонага кириб кетаётганда албатта “Басмала”ни айтиб кириш кераклигини ўргатиб қўйинг. Шунда у муҳофазада бўлишига ишонсин!
Фарзандингизнинг фақат салбий жиҳатларига аҳамият беравермай, унинг яхши томонларини ҳам кўришга ҳаракат қилинг. Ахир танганинг ҳам икки томони бор, ҳеч қачон 100 фоиз яхши инсон бўлмайди. Ҳар кимнинг ўзига яраша камчилиги бўлиши табиий ҳол.
<<
<
6
7
8
9
10
11
12
>
>>
Tavsiya qilamiz
Tush.UZ - Tushlar tabiri
Yuklamlar ombori
O'zbekcha Android dasturlar
Kitoblar | Referatlar | Darsliklar
Namoz vaqtlari 2025
Bosh sahifa