Sever.UZ
Gozalik | Гўзалик
Содали ванналар таъсирида озганликни сезиш учун ўз вазнидан атиги бир ёки икки киллограмм ортиқча бўлишингиз керак. Акс ҳолда натижа у қадар сезилмайди. Бошқа томондан қараганда бунақа натижани қолган исталган шифобахш ванналардан ҳам олишингиз мумкин.
Таъқиқланганлардан ташқари бошқа барча учун содали ванналар бадан териси тешикчаларини очиш ва терига чиройли ранг бериш учун қулай восита. Бироқ айтиш лозимки бу жараёнда вазнингиз сеҳрли равишда кўп миқдорга камайиб қолмайди.
Озиш учун содали ванна қабул қилиш қуйидаги инсонларга таъқиқланади: ҳомиладор аёллар, юрак касалликлари бўйича муаммоси борлар, қон босими ва қон томирида касаллиги борлар, қанд касали билан оғриганлар, гинекологик беморлар, аллергияга мойиллар ва баданида тошмаси борлар.
Озиш учун истеъмол содаси қўшилган ванналарда қўлланиши керак бўлган қоидалар: сувнинг ўта иссиқ бўлмаслиги, қабул қилиш вақти энг кўпи билан 20 дақиқани ташкил этиши. Лекин қоидалар билан бирга тақиқлар ҳам борлигини унутманг!
Тиббиётда истеъмол содаси эритмасидан кўпинча яраларни ювишда, тишларни ва йўтал пайтида томоқни чайишда фойдаланилади. Ва баъзан жиғилдон қайнашида ҳам самарали. Бунинг ҳаммаси унинг антисептик ва юмшатувчи хусусиятини ифодалайди. Бу эса организм учун истеъмол содаси хавфсиз эканлигини исботлайди. Аммо ванналар қабул қилишда ўзига хос қоидаларни унунтмаслик лозим.
Кўз остидаги кўкимтир доғ ва осилишларни 4 соат давомида музлатгичда турган қошиқ ҳатто энг қиммат кремдан ҳам яхшироқ кетказади. Уларни керакли жойга тўғри қўйиб тура олсангиз бўлгани. Бироқ бир дақиқадан ортиқ ушлаб туриш мумкин эмас. Жараёндан сўнг эҳтиётлик билан “музлаган” терини озгина уқалаб қўйинг.
Чой ўз таркибидаги полифеноллар сабабли ёшартирувчи хусусиятга эга. Янги совуқ шама ва кўпиртирилган тухум оқи аралашмаси юз териси рангини яхшилаб, таранглигини оширади. Бу ишга 10 дақиқа вақтингизни ажратинг ва уни илиқ сувда ювиб ташлаб, натижани ойнада томоша қилаверинг.
Хамиртуриш фақат ошхонада ишлатиладиган маҳсулот эмас. Ундан гўзаллик йўлида ҳам фойдланиш мумкин. Бунга сабаб “ В” гуруҳ витаминларидир. Илиқ сутга хамиртуриш қўшиб тайёрланган ниқоблар юздаги ҳусбузарларни ва шамоллашни кетказади. Ниқобни батамом қуригандан сўнггина ювиб ташлаш керак бўлади.
Агар сизни товонингизнинг дағаллашиб кетган териси қийнаётган бўлса, унга бас келувчи воситани тополмай сарсон бўлсангиз, оддий туздан фойдаланиб кўринг. У терини жуда яхши юмшатади. Ярим стакан тузни илиқ сувга солиб, 20 дақиқа унга оёғингизни солиб ўтирасиз. Кейин оёқларингизни чайиб, сочиққа артасиз..
Терининг эластиклигини оширувчи муздан бошқа яхшироқ табиий восита йўқ ҳисобида. Шунинг учун ҳар куни эрталаб ўрнингиздан турганда юзингизни бирор бир фойдали дамламадан тайёрланган муз бўлаклари билан артишга одатланинг.
<<
<
28
29
30
31
32
33
34
>
>>
Tavsiya qilamiz
Tush.UZ - Tushlar tabiri
Yuklamlar ombori
O'zbekcha Android dasturlar
Kitoblar | Referatlar | Darsliklar
Namoz vaqtlari 2025
Bosh sahifa